60 subscribers
210 photos
10 videos
3 files
12 links
Мурожаат учун 👉 @ruhiddinkomil66
Download Telegram
Бишкекка сафар
Анчадан бери эшик хатлаб ташқарига чиқмаган эдим.Энг охириги марта 2009 йилнинг август ойида Олматага борган, ўшанда бери гарчанд ўнлаб давлатларга таклиф қилишган бўлсада “уй қамоғи” туфайли ета олмаган эдим. Ўшанда “лочин” кўз қўриқчилар у ерга кетаётган пайтимда аэропортда роса асабга тегишган, савол жавоб қилишган, ертўласига олиб тушиб бир соат ушлаб туришган эди.Ҳали ҳали эсимда.Аҳмоқлардан бири ёнимдаги сумкамни титкилаб, Бен Ладен билан алоқангиз бор экан, қайда учрашгансиз деганида, мен уни мазах қилиб “Чўнтак” чойхонасида бирга ош еганмиз деган эдим. Ундан олдин ҳам бўлган чиқишларимда ҳам бундан фарқли бўлмасди. 2009 йил февраль ойида ойида Истанбулдан қайтишда ҳам роса ифлосгарчилик қилишиб, қилдан қийиқ ахтаришиб аэропорт ертўласида бир соатларча ушлаб туришиб қўйиб юборишган эди. Мени шу пайтгача осонликча ҳеч самолётга чиқаришмаган ва туширишмаган эди. Етмаган жойига айниқса тунги рейсларда Тошкент аэропортига самолёт қўнгадан сўнг, ўтиш йўлакчаларида сунъий тирбандлик вужудга келтириларди.Гарчанд ўтиш йўлакчалари кўп бўлсада бир ёки иккитаси ишлаб, келаётган йўловчилар узундан узоқ турнақатор бўлиб унга навбатга туришарди. Қовоқлари булутдек қорайган, кўзларидан уйқу қочмаган хизматчилар, нега мени безовта қилдинг, уйқудан қолдирдинг дегандек совуқ қарши олардилар.Чегара, божхона кўригидан ўтиб бўлгандан сўнг тўқнаш келадиган охириги миршаблар қобиғи, ака четдан менга нима совға олиб келаяпсиз дея, билса ҳазил, билмаса чин қабилида иш тутишарди. Бир сафар, шундай безбетга юр бошлиғингни олдида бераман ўша совғани деб ҳам жавоб қайтарган эдим.
Кўз тегмасинку бу сафар эса тан олиш керакки муҳит бошқача эди.Ортиқча “кавла кавлани”, асаббузарликни ўзи бўлмади. Дилни хира қиладиган совуқ башараларни кўрганим йўқ.Ҳеч ким мени Бен Ладен билан улфат ҳам қилгани йўқ.Аэропортдаги барча хизматлардан бемалол ўтиб самолётга ўтириб Бишкекка йўл олдим. Тошкентдан кўтарилган самолёт, қорли тоғ тизмаларини ортда қолдириб эллик уч минут деганда Қирғизистоннинг Манас аэропортига қўнди.Самолётдан кузатган нарсам қирғиз ерларида сув ҳавзаларининг кўплиги бўлди. Тоғларнинг тепасида ҳам қорлар анчагина. Аммо глобал иқлим ўзгаришлари бу ерда ҳам ўз кучини кўрсатган, дарахтлар, яшил ўсимликлар қуришган, буришган эди. Манас аэропорти Бишкек шаҳридан ташқарида бўлиб, тахминан ярим соатлар йўлда юрар экансиз, ўтиб бораётган ўрмонзор, йўл четидаги дарахтлар глобал иқлим исиши асоратларини ўзида мужассам қилган эди. Бу шаҳар ҳақида эшитган эдиму бироқ келмаган эдим. Илгари қишлоқдошларимиз Фрунзе деб аталмиш бу шаҳарга узум олиб келиб сотиб кетишарди. Шу сабабдан бу борада оз-моз тушунчам бор эди.
Совет даврида Фрунзе бўлган бу шаҳар, Бишкекка айланган, ўз вақтида Пишпек деб ҳам аталган. Бунга кафолат бера олмайману, айтишларича бу шаҳарга Қўқон хонлари асос солган экан. Шу сабабдан Бухоро, Самарқанд, Хива шаҳарларига ўхшаб жуда тарихий аҳамиятга эга эмас.Бир сўз билан айтганда минг йиллик шаҳарлар таркибига кирмайди. Гарчанд кичкина бир мамлакат бўлсада, Қирғизистон хорижда Ўрта Осиёдаги демократия ороли сифатида эътироф этилган. Шу сабабдан бу ерда кўплаб халқаро ташкилотларнинг доимий ваколатхоналари мавжуд. Қирғизистон Конституциясига мувофиқ президентлик муддати узил-кесил беш йил қилиб белгиланган. Шу пайтгача ҳеч бир президент ундан ортиқ бу курсида ўтирмаган.Бунда албатта қирғиз парламентининг, кўп партиявийликни ўрни жуда каттадир. Парламент амалда барча мансабдор шахсларни тергай олиш кучига эгадир.Улар бошқа қўшни давлатлардаги парламентларга ўхшаб бекинмачоқ,кўз бекитар, хола-хола ўйинларини ўйнашмайди.Ҳеч бир вазирлик, президент, парламент биноси темир панжалар билан ўралмаган, қўриқлов хизмати йўқ. Эътибор берган нарсам президент қароргоҳи олдида Қирғизистон байроғи ўрнатилган махсус жой бўлиб, уни ёнида доимий равишда иккита ҳарбий солдат алмашиб турар экан. Худди ҳарбий қисм байроғини қўриқлаб турадиган биринчи постга ўхшаб.Ундан сал нарида ватан мустақиллиги учун жон берган қирғиз ботирлари шарафига ўрнатилган ёдгорлик бўлиб, унда бу ботирларни тоталитар тузум ўрнатилишига қарши чиқиб қаҳрамонларча ҳалоқ бўлганлар деган ёзувлар битилган.
Қириғизистон ҳақида совет даври музейи, қўриқхонаси деган тушунча бор. Нега дейсизми? Чунки гарчанд Фрунзе Бишкек деб қайта номланган бўлсада шаҳарда совет даври атамалари деярли жойида турибди.Дейлик Ленин райони, Ёш гвардия, Фрунзе, Ленин кўчалари, Советлар уйи биноси, совет даврининг ҳайкаллари, коммунизм қуриш учун жонимизни фидо этамиз деган шиорлар, қўйингки ўша пайтда нима бўлса шундай сақланиб турибди. Ҳеч ким ўзгартириш ҳақида ҳам ўйламайди. Кўчаларда ҳам тартиб қоида жойида. Кўча ёки бирон жойда миршабларни ҳам учратганим йўқ. Ички ишлар ходимларига, ёлғон бўлмасин Ленин райони милицияси деган идорасида кўзим тушди. Йўл ҳараката қоидаларини бузиш, светафорни қизил чироғига ўтишни, бирорта автоаварияни кўрганим йўқ. Ваҳоланки минг афсуски ўзимизда бир ҳафтада беш-олтита автоаварияга истаб истамай кўзи тушарди одамни.Йўллари ҳам жуда зўр бўлмасада транспорт ва пиёдалар қатнаши учун шароит мавжуд.Йўлни четларида велосипедларга кўзи тушади одамни. Бироқ бирортасига қулф осилмаган. Кўчада маст аласт одамни учратиб бўлмайди. Одамларни юзида ҳам қандайдир ғубор мавжуд эмас. Гарчанд Қирғизистон кучли иқтисодий асосларга эга давлат бўлмасада қирғиз сомининг қудрати бизникидан баланд. Бир АҚШ доллари олиш 83 қирғиз соми, сотиш 84 қирғиз соми. Олиш сотиш ишлари банкларда бемалол амалга оширилмоқда. Иш ҳақи, бозордаги нарх наволар ҳам шунга яраша.Йўл четидан ўтган ариқда оқаётган сувнинг ранги ҳам сутдек оппоқ бўлмасада оқишдир.Шунинг учун у оқиб келадиган худуд Оқсув деб аталар экан.Бир сўз билан айтадиган бўлсам қардош қирғиз юртида ўрганса бўладиган ижобий нарсалар анчагина экан.
Комилов Руҳиддин- Паркент-Тошкент-Бишкек –21.08.2022
Бишкек-Тошкент-Паркент –27.08.2022
Ёлғон деган касалликнинг давоси бу ростгўйликдир.
Қизиқ, метрдан уради литрдан уради,грамдан уради килограммдан урадида, минбарларга чиқиб олиб оғзини ўнинчи калишдек очиб ҳалолик ҳақида бонг уриб, бошқаларга гап бермайди.
Эски Ўзбекистонда одамларни кўпроқ кишанлашарди.Янги Ўзбекистонда кўпроқ дарахтларни кишанлашаяпти.Бу кетишда чўлга айланиб қолишимиз ҳеч гап бўлмай қолди.
Узум емоқчимисан ток новдасини узун кес, калтак емоқчи бўлсанг калта кес.
Ҳар қандай гўзаллик ортида маккорлик яшринмаганига ҳеч ким кафолат бермайди.
Кўпинча амалдорларнинг сизга нисбатан адолатсизлик бўлибди, аммо бу қонунийдир деган ҳукми қалбларнинг қўрига қаттиқ муҳрланмоқда..
Касбинга меҳр берсанг меҳр, қаҳр берсанг қаҳр оласан
Ҳар қандай кучли нарсани заиф томони бор.Ҳар қандай заиф нарсани кучли томони бор.Ғарб сиёсатчилари бундан усталик билан фойдаланганлиги сабаб, ўз вақтида заиф бўлган ғарб кучли шарқни ақл билан мағлуб эта олган. Бу жараён ҳанузгача давом этмоқда.
Қадимда Овропадаги давлатларда порахўр судьяни (қозини) терисини шилиб олиш қонун даржасида тасдиқланган экан.Геродот айтади: Қадимда махсус тери қопланган курсилар ясалган ва уни суд залига, судья ўтириши учун ўрнатилган. Унда ўтирган судья эса, пора олишдан қаттиқ қўрқган.
Бундай курсининг қўрқинчли ёки антиқалиги шунда эдики, курси - олдин пора билан қўлга тушган судьяни териси билан қопланган эди.
Агарда бизда шундай жазо бўлганида бундай курсилар суд залига тўлиб кетган бўлармиди балким?!
Одамларни орасига тушиб уришаётганларни ажратаман. Ҳақлини ноҳақдан ҳимоя қиламан деб кўп панд еганман. Шу сабаб ўзимга ўзим энди бундай қилмайман дейману, аммо ҳеч бефарқ ўтиб кета олмайман.
Катта бир дўконни пиллапояларидан кўтарила борар эканман курткаларини ечганча қўлига олиб, худди уришмоқчи бўлган хўрозга ўхшаб патларни хўрпайтираётган ёшгина қизга кўзим тушди.Қарши тарафдан эса ундан ёшроқ иккита қизча келарди. Ҳозир жанжал бўладиёв деган ҳаёл яшиндек миямга урилди.Улар пиллипоя майдонида мени ўтказиб тўқнашдилар.Ўта кета туриб эшитганим “патлари хўрпайган товуқни”, ҳали қўнғироқ қилиб мени эримни йўлдан урадиган бўлдингми деган ҳайқириғи бўлди. Қарши тараф нимадир минғиллаб жавоб қайтарди.Олдинга икки уч қадам юрганим билан “патлари хўрпайган кучли товуқ” наригисини сочидан тортиб бетонга йиқитиб ураётганига кўзим тушди. Ўзимга ўзим берган ваъдамга хиёнат қилиб бориб ажратишга киришдим.Атрофдан ҳеч кимни аралашгиси келмади. Энди улар турганча бир бирини сочларини омбурдек сиқиб ушлаб тортардилар.Мен уларни қўлларини сиқиб сочларни ушловдан озод этдим. Аммо улар бир-бирига юлқинишдан тўхташмасди.Иккисини ўртасида туриб, бу “бўқа” талашаётган “ғунажинларни” итариб ҳар тарафга суриб ташлашдан бошқа иложи қолмади.Кучли “ғунажин” оғзидан боди кириб шоди чиққанча, дўқлаганча кета бошлади.Дўкондан бир аёл чиқиб орага қўшилгач, мен бошқа қиладиган ишим қолмаганини кўриб йўлимда давом эта бошладим.Кета борар эканман ёшгина бир йигитни “ажойиб кадр бўлдида, эссиз видеога олиб интернетга қўйворсак бўлар” деган гаплари қулоғимга қўрғошиндек қуйилди. Учинчи ўзбек реннесанси ( уйғониш) даврининг ниҳоллари шундай бўлса, улар эккан уруғлари қандай ҳосил тугар экан-а?!
Кимларгадир ёқиш учун учун турланиш ва тусланиш бу маддоҳликдир.
Ҳар бир жамиятнинг барчага ибрат бўладиган йўлбошчилари бўлиши керак. Агарда бу йўлбошчилар ибратга арзигулик бўлмасалар, бу жамиятнинг ўтмиши ҳам, бугуни ҳам, эртаси ҳам сароб ва хароб бўлади.
Соғлиқни сақлаш тизими қандайлигини кўрсаткичи, дорихоналарнинг кам ёки кўплигида ўз ифодасини топади.
Қандай пичоқ бўлса шундай қин бўладими, ёки қандай қин бўлса шундай пичоқ бўладими?
Бу дунёда табиийки тушуниб бўлмайдиган нарсалар жуда кўп. Аммо эгрини тўғрилик борасидаги фалсафаси мутлоқо тушунарсиздир.
Кеча соғлиқни сақлаш тизимида ишлайдиган танишларимдан бири қўнғироқ қилиб қолди. Амалдаги қонунларга мувофиқ биз партияга ўтишимиз мажбурийми ёки иҳтиёрийми? Мен сабабини сўрадим. Бош врач ҳаммамизни фалон партияга аъзо бўласанлар,фалон сўмдан аъзолик бадал тўлайсанлар деб қўймаяпти. Мен унга тушунча бердим. Қонунларга амал қилиш бурчимиз, ватанни ҳимоя қилиш бурчимиз. солиқ тўлаш бурчимиз, аммо қандайдир партияга аъзо бўлиш бурчимиз эмас.
Эрни эр қиладиган ҳам, қора ер қиладиган ҳам хотин дейишади.Шундай хотинни орқасидан эр ўзини осди, ёлғиз фарзанди доғига чида олмай ота ойига ўтмай оламдан ўтди, она оғир ҳасталикка учради, икки фарзанд тирик етим қолди.Етмаган жойига уй-жой даво қилиб қайинонасини судга берди.Ваҳоланки етим невараларини тақдирига бефарқ бўлмаган буви ҳайҳотдек ҳовлисини сотиб қарзларини тўлаб, қолганига улар учун уч хонали уй олиб қўйган эди. “Келин” бундан воз кечди ўлган эримни чироғини ёқиб ўтираман деб биров сотиб олган уйга даво қилди.Суд, уни эртага чиқариб юборилиши аниқ бўлган бировни уйига киритиб қўйди.Ноҳақликка чидай олмаган она неваралари учун олган уйни ҳам ҳовлини сотган одамга расмийлаштириб берди.”Қора ер хотин” орқасидан гулдек оила барбод бўлди.
Чорраҳадан автомашинада ўтиб борар эканман бизга қизил чироқ ёниб тўхтадик. шунда эътиборим яшил чироқда пиёдалар йўлакчасидан ҳеч қаёққа оғишмай ўтиб кетаётган дайди кучукка кўзим тушди. Воажабо ҳатто ит қоидага риоя қилаяптию, одамлар ўзлари яратган қоида, қонунларни жомадонига сақлашдан тахлашдан нари ўтишмайди.
"Бир маслахатиз керак эди келинигизни ушлаб олдим бегона эркак билан хаедаб йубордим у мени алментга берибди Энди нима килае".Нима деб маслаҳат беришга ақлим гапнинг очиғи етмай қолди. Бундан олдин шунга ўхшаш мурожаат аёл кишидан ҳам бўлган эди. Бу замоннинг на эркаги, на урғочисини ошиқ-мошиғи бир бирига тўғри келмаслиги кун сари кўпаймоқда.