Кеча соғлиқни сақлаш тизимида ишлайдиган танишларимдан бири қўнғироқ қилиб қолди. Амалдаги қонунларга мувофиқ биз партияга ўтишимиз мажбурийми ёки иҳтиёрийми? Мен сабабини сўрадим. Бош врач ҳаммамизни фалон партияга аъзо бўласанлар,фалон сўмдан аъзолик бадал тўлайсанлар деб қўймаяпти. Мен унга тушунча бердим. Қонунларга амал қилиш бурчимиз, ватанни ҳимоя қилиш бурчимиз. солиқ тўлаш бурчимиз, аммо қандайдир партияга аъзо бўлиш бурчимиз эмас.
Эрни эр қиладиган ҳам, қора ер қиладиган ҳам хотин дейишади.Шундай хотинни орқасидан эр ўзини осди, ёлғиз фарзанди доғига чида олмай ота ойига ўтмай оламдан ўтди, она оғир ҳасталикка учради, икки фарзанд тирик етим қолди.Етмаган жойига уй-жой даво қилиб қайинонасини судга берди.Ваҳоланки етим невараларини тақдирига бефарқ бўлмаган буви ҳайҳотдек ҳовлисини сотиб қарзларини тўлаб, қолганига улар учун уч хонали уй олиб қўйган эди. “Келин” бундан воз кечди ўлган эримни чироғини ёқиб ўтираман деб биров сотиб олган уйга даво қилди.Суд, уни эртага чиқариб юборилиши аниқ бўлган бировни уйига киритиб қўйди.Ноҳақликка чидай олмаган она неваралари учун олган уйни ҳам ҳовлини сотган одамга расмийлаштириб берди.”Қора ер хотин” орқасидан гулдек оила барбод бўлди.
Чорраҳадан автомашинада ўтиб борар эканман бизга қизил чироқ ёниб тўхтадик. шунда эътиборим яшил чироқда пиёдалар йўлакчасидан ҳеч қаёққа оғишмай ўтиб кетаётган дайди кучукка кўзим тушди. Воажабо ҳатто ит қоидага риоя қилаяптию, одамлар ўзлари яратган қоида, қонунларни жомадонига сақлашдан тахлашдан нари ўтишмайди.
"Бир маслахатиз керак эди келинигизни ушлаб олдим бегона эркак билан хаедаб йубордим у мени алментга берибди Энди нима килае".Нима деб маслаҳат беришга ақлим гапнинг очиғи етмай қолди. Бундан олдин шунга ўхшаш мурожаат аёл кишидан ҳам бўлган эди. Бу замоннинг на эркаги, на урғочисини ошиқ-мошиғи бир бирига тўғри келмаслиги кун сари кўпаймоқда.
КОНСТИТУЦИЯ ВА ЖАМИЯТ
Ҳар кимни ҳар нарса қизиқтиради. Дейлик чўпонни унинг қўйлари, деҳқонни унинг ери, ўқитувчини унинг ўқувчилар қўйингки ҳар бир касб, ҳунар эгасини ўзига тегишли соҳаси ўзи учун завқли, мароқли. Бу нарса бирлик нуқтаи назаридан табиий албатта. Ҳамма фақат ва фақат бир нарсага қизиқиши ёки қизиқиб қолиши табиатан мумкин ва мажбур ҳам эмас. Лекин шундай муқаддас тушунча борки у ҳамма учун, кўплик учундир.
Бу муқаддас ватан, жафокаш халқ, давлат суверенитети, конституция тушунчасидир.
Наинки бу муқаддас ватан бўлмас экан биз қайси маконда ўз республикамизни ярата биламиз!
Наинки бу жафокаш халқимиз бўлмас экан ниманинг негизида ўзлигимизга эриша биламиз!
Наинки давлат суверенитети бўлмас экан бизнинг мутелардан қандай фарқлай олиш мумкин!
Наинки конституция бўлмас экан ахир бу қандай дунёвий давлат бўлиши мумкин!
Албатта бу муқаддас тушунчаларни англаб етиш ҳаммага ҳам эмас. Буни тушуниб етиш учун истак, ҳоҳиш, интилишни ўзи камлик қилади. Буни англаб етиш учун оташин қалб, жўшқин жасорат лозим. Ўз хизмат бурчини ҳалол бажариш, жамиятдаги мавқеига мос амалларни қилиш мумкин албатта. Лекин худди илгаригидек оташин қалб, жўшқин жасорат эгаси бўлмаслиги мумкин. Бунинг учун эса озгина мозийга қайтишга тўғри келади...
Ўтган асрнинг 80-йилларига келиб муқаддас ватан, жафокаш халқимиз ўзини охириги йилларини яшаётган совет тузуми раҳномаларининг синов майдонига айланиб қолди. Бутун бошли халқимизга “порахўр” тамғаси босилди. Халқимизнинг минглаб вакиллари эса кўнгилхўшлик учун панжара ортига тиқилди. Қувлик, шумлик нималигини билмаган, қўли меҳнатдан бўшамаган ватандошларимиз мутаҳҳам, боқимандага чиқарилди. Мақсад миллатнинг, халқнинг руҳини сингдириш, қўрқитиш ва охир оқибат итоатда ушлаб туриш эди. Масад ўзлигимизни англаб етишга йўл бермаслик эди. Мақсад нима қилиб бўлсада бизни занжирбандликда ушлаб туриш эди. Лекин шундай бўлсада советлар системасида биринчилардан бўлиб 1989 йилнинг 21 октябрига келиб ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиб мустақилликнинг илк қадамлари ташланди. Албатта бунга осонликча эришилгани йўқ.. Бунга жасоратли, матонатли минглаб ватандошларимиз сабабчидир. Улар иштирокида ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш талаби асосида ўтказилган норозилик намойишлари мустабид тузумни ён беришга ва ўзбек тили давлат тили эканлигини эътироф этган қонунни қабул қилинишига олиб келди. Нокамтарлик бўлсада ўз даврида уларнинг қаторида бўлганлигимдан фақат гапда эмас, балки амалда ҳам ҳақиқий мустақиллик дебочаси бўлмиш ушбу ҳаракатларда иштирок этганимдан фахрланаман. Наинки ўшанда мустабид тузумнинг мустабид системаси бизни бошқа миллатларни юртимиздан ҳайдаб соладиган миллатчиларга чиқариб қўйган эди. Аслида эса ундай эмас эди. Ўшанда бизни миллатчига чиқариб ўзбек тилига давлат мақоми берилишига тиш-тирноғи билан қарши чиққанлар алалҳол мустақилликка қарши чиқишган эдилар. Билъакс мустақилликнинг энг асосий белгиларидан бири бу давлатнинг ўз давлат тилига эга бўлишидир. Ҳар қандай миллат, халқ, давлат бошқалардан нимаси билан фарқ қилади? Бу биринчи навбатда тили билан албатта.
Ўтган асрнинг 90-йилига келиб биринчилардан бўлиб ватанимизда президентлик ҳокимияти жорий этилди ва мутақиллик декларацияси эълон қилинди. Ўзбекистон республикаси номидан унинг президенти иш юрита бошлади. Юртимиз мустақилликнинг яна бир асосий белгиларидан бири бўлмиш президентлик ҳокимиятига эга бўлди. Аммо ҳали ҳам мустақил эмас эдик. Бунинг учун эса ҳали кўп нарсаларни амалга ошириш лозим эди.
1991 йил биз кутган кун ҳам етиб келди.Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 31 августдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги” қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун 17 моддадан иборат бўлиб мустақил Ўзбекистонимизнинг кичик конституцияси бўлди десак хато қилмаган бўламиз назаримда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1991 йил 31 августдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллигини эълон қилиб 1 сентябрни мустақиллик куни деб эълон қилди. Шунга мувофиқ равишда амалдаги республика конституциясисига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгилаб берилди. Янги конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш учун турли соҳа вакилларидан иборат конституциявий қўмита тузилиб уларга ҳалқаро андозаларга мос келадиган конституция лойиҳасини яратиш вазифаси юклатилди. Ниҳоят 1992 йилнинг 8 декабрига келиб бу қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳаси қабул қилинб кучга киритилди ва бу кун умумхалқ байрами Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни эълон деб қилинди.
Ушбу Конституция 128 моддадан иборат бўлиб мустақил ўзбек давлатчилигига тамал тоши қўйди. Унда давлат суверенитети, халқ хокимиятчилиги, конституция устиворлиги , инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, маҳаллий ва олий ҳокимият органларининг шакллантириш принциплари мужассам бўлди. Президентлик ҳокимиятига ҳам алоҳида эътибор берилди. Наинки кучли президентлик ҳокимияти барқарор жамиятнинг негизи эканлиги ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 89-моддасига кўра “ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси давлат ва ижроий ҳокимият бошлиғидир” дея белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасига мувофиқ ёши 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилида эркин гаплашадиган, бевосита сайловгача Ўзбекистонда 10 йил муқим яшаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Республика Президенти лавозимига сурункасига икки муддатга сайлана олиши белгилаб берилди. Президентлик муддати эса 5 йил этиб белгиланди. Республика Президенти инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, республика Конституциясига ва қонунларига риоя этилиши кафиллиги эътироф этилди. Ҳамда ваколати тугаши билан истеъфога чиққан Президент умрбод Конституцион суд аъзоси лавозимини эгаллаши белгилаб қўйилди.
Ушбу 128 моддадан иборат Конституцияга 2003 йил 24 апрелда, 2007 йил 11 апрелда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Конституциянинг 89-моддаси доирасида “Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғлиги ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юртишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлаши” эътироф этилди, 90-моддасига мувофиқ эса унинг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилди, 97-моддага мувофиқ эса ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан Президент умрбод Сенат аъзоси лавозимини эгаллаши кўзда тутилди.
2011 йил 12 декабрида эса Конституцияга яна ўзгартириш киритилиб Республика Президентининг 90-моддаси доирасидаги президентлик ваколати беш йил этиб белгиланди.
Шунингдек ушбу ўзгаришлар сиёсий партияларнинг мавқеини кўтаришга ҳам қаратилди. Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия томонидан кўрсатилиши кўзда тутилди.
Табиат ўзгарувчан, жамият ўзгарувчан шунга монанд инсон ҳам ўзгарувчандир. Кечаги ижтимоий муносабатлар бугун эскириши табиийдир. Мукаммал инсон бўлмагандек мукаммал қонунлар ҳам бўлмайди. Наинки ҳар қандай қонунлар ҳам инсонга қараб мослаштирилади. Шундай экан конституцияга инсонларга мослаштирилиб яна қанча ўзгартиришлар киритилади вақт қози, жамият ҳакам, биз эса гувоҳ бўлиб бораверамиз.
Руҳиддин Комилов-2014 йил 5 декабрь

Воажабо, эшакни эплай олмай йиқилганлар, отни устига миниб олишади.Улар нима бало эшакдан тўғри отни устига йиқилишади чоғи...
Тўпиққача ёғган қорга тўлақонли тизим тўхтаб қолишига сал қолди.Агарда тиззагача қор ёққанидан нима бўлар эди, ким биларкин...
Россия газ бермаса бутун Европа қишда музлаб қолади, ишдан чиқади, зимистонга айланади деб кўп маротаба айтишган эди. Нима биз ўша Европамизми, у ерда бўлиши башорат қилинган ҳолатлар бизда юз бермоқда?!
Ҳар ким ўз тақдирига мос ва хосдир. Нега дейсизми? Совуқ кунларнинг бирида Қўйлиқ бозори атрофида мардикорчилик билан банд бўлган қирқдан ўтган, аммо ҳали элликка етмаган икки аёл билан мулоқотга киришишга тўғри келди. Улар кун совуқ, иш йўқ деб зорланишди. Мени доимий иш бўлса ишлайсизларми деган саволимга зўр бўларди дея жавоб беришди, ҳамда ўзлари ҳақидаги маълумот ва телефон номерларини беришди. Мен унга айтиб, бунга айтиб уларга иш топдим, аммо уларни ўзларини топа олмадим...
Одамлар бир биридан танга, тиллоларни қизғаниши табиий ҳол.Аммо текин тилакни қизғанишини ҳеч тушуниб бўлмайди.
Илгари галстук таққан кетмонлар саноқли бўларди.Ҳозир эса санаб саноғига, адоғига ета олмайсан.
Такрорланмас аждодларимиз томонидан яратилган мураккаб мухандислик иншоатлари, тарихий обидалари бири Миср, бири Ҳинд заминида, Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Термез шаҳарлар ва бошқа кўплаб жойларда дунё аҳлини лол қолдирмоқда. Давлат хазинасига эса кўплаб даромадлар келтирмоқда. Шунинг орқасидан минглаб балки миллионлаб одамларнинг қора қозонлари қайнаяпти.Ундан кейинги авлодлар дунё аҳлини лол қолдирадиган, минглаб, миллионлаб одамларни иш билан таъминлаб қора қозонларини қайнатадиган, давлат хазинасига кўплаб даромадалар келтирадиган нимани ярата билди?! Яратганлари жаҳолат, разолат ва охир оқибат ҳижолат бўлди...
Суд биносига ўрта ёшлардаги дилбар бир аёл, ўзига ўхшаш эркак ҳамроҳи билан кириб келганда мени назаримда қарамаган одам қолмаган бўлса керак. Мени эса кўнглимга наҳотки деган гумон аралади.Минг афсуским кўп ўтмай бу гумонларим тасдиғини топди. Суд биносига 2-13 ёшлар атрофидаги бола кириб келганда ушбу “дилбар” аёл уни бағрига босмоқчи бўлиб талпинди, аммо болакай эшикни очиб ундан ўзини олиб қочди. Кейин эса 15-16 ёшлардаги ўспирин билан кириб келди.Аёл кўп марта болани қучмоқчи бўлиб интилди. Аммо ўспирин бола бунга йўл қўймади.Болакай ҳам ўзини олиб қочди. Мақсадига ета олмаган аёл эса захрини сочди.Мендан алимент оласанлару бироқ боламни кўрсатмайсанларми? Ўспирин эса жавоб қайтарди.Бошқа билан юриб кетган онани бизга кераги йўқ...
Ёзда аномал иссиқ, қишда аномал совуқ.Ёзда аномал иссиқда сувга ёлчимаймиз.Қишда аномал совуқда иссиқликка ёлчимаймиз.Демак биз ҳам аномал одамлар эканмиз!
Одамнинг ўзи бузилишига, йўлдан озишга мойил бўлмас экан, ҳеч ким ва ҳеч нарса уни буза ва йўлдан оздира олмайди.
Уйни қурсанг ўнгай қур, қуёшга қараб кунгай қур.
Ёзнинг саратонида тескай, қишнинг қаҳратонида кунгай уй мақул.

Мени гапнинг очиғи қардошларимиз бошига тушган фожеа кунидан бери қўлим ишга бормаяпти. Баъзи бирлари миллион доллар ҳам беришга қурби етадиган курсдошларимга инсонпарварлик ёрдам ташкил этиш борасида мурожаатим бесамар кетгач, курсдошлар телеграм гуруҳидан чиқиб кетдим. Миллатнинг ойдинлари бўлган юристлар шу бўлса бошқалардан не нажот. Инсонпарварлик юкларини йиғаётган тадбиркорлар палатасининг 1094 номерига қўнғироқ қилиб қандай нарсани юбориш мумкинлиги борасида маълумот олгач, ўз имкониятларим доирасида иш бошладим. Насиб этса бугун ҳам уни давом эттириб қардошлик бурчимни бажаришга ҳаракат қиламан. Қардош юртга офат келди, бошига синов тушди. Келинг уларга дилимиз, тилимиз, қўлимиз, амалий ҳаракатимиз билан елкадош бўлайлик. Шу кунларда хашар, байрамларида ошар қилайлик.Балким қардош турк халқи билан бирдамлик рамзи сифатида, Ўзбекистонда ҳам жуда бўлмаса бир кун мотам деб расмий равишда эълон қилиш керакдир.
Қоп қора соқоллари кўкрагига тушай деган тақводор йигит беш вақт номозини тарк этмас, жума номозларида эса сафнинг бошида номоз ўқир эди.”Тақводорлиги” боис бўлса керак унинг ароқ дўкони, массаж салонларидаги бизнеси гуркираб кетган эди...
Ўн беш, йигирма чоғли қадрдон улфатлар ичида зиёли, олим йигитлар ҳам бор эдию, аммо маърифатдан бехабар қассобнинг айтгани айтган, дегани деган эди...

Ёши саксонга сакраган чол менга маслаҳат солди.Оллоҳга шукрким ёшим ҳам анчага бориб қолди.Беш вақт номозни канда қилмайман.Кабатуллоҳни ҳам кўриб келдим. Фақат охириги пайтда бир масала пайдо бўлди.Бундан кўп йиллар олдин, пул қимматлик пайтида саккиз сотик ҳовлини бирига сотган, аммо расмийлаштириб бермаган эдим. Ўша одам келиб ҳовлини расмийлаштириб беринг деб қўймаяпти.Унга расмийлаштириб бермасам нима бўлади? Мен жавоб бердим. Бу ғирромлик бўлади. У эса менга қизиғи йўқ, берган пулини қайтариб бераман бўлди дея луқма ташлади. Мен жавоб бердим.Энди бу пулга тухумсиз товуқ ҳам олиб бўлмайдику. У эса айтганидан қайтмай, ҳали унга этимни ҳам, кетимни ҳам ўптираман деганича сасиб кетди...