Нима бўлибдию қайсидир мамлакатда бир тўда етти пушти, уруғ-аймоғлари билан давлат тепасига чиқиб, узоқ йиллар бошқаруви тизимини ҳеч кимга бермай, қонун-қоидаларни фақат ўзини фойдасига ишлатиб, миллий бойликларни талон- тарож қилиб халқни хонавайрон қилибди. Тўда мавжуд вазиятдан қандай чиқишни билмай, охири бир тўхтамга келишибди.Бир ривожланган, кучли мамлакатга қарши уруш очамиз.Шунда улар бизни босиб олиб халқни боқади. Буни референдумга қўймоқчи бўлиб туришганида тўдадан битта "доноси" чиқиб, биз уларни босиб олсак уларни халқини қандай боқамиз дея ажойиб таклифга чек қўйган экан.
Бири мақтаниб қолди.Тадбиркор танишим дарахтларни ўтин қилиб кесиб олиб пистакўмирми, тошкўмирми ишлаб чиқарадиган инновацион корхона очди. Мен бу инновациями ёки тош асрига қайтишми деганча ҳайрон ва лол қолдим.
Хоразмдаги болалар уйида содир бўлган ифлосгарчилик тергов органи томонидан нотўғри малакаланган.Аслида ушбу ифлосгарчилик Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг қуйидаги:
118-модда. Номусга тегиш
Номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш 2-қисми
а) икки ёки бир неча шахсга нисбатан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан;
3-қисми
а) шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда;
қизлар 14 ёшга тўлмаган бўлса 3-қисми
Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш —доирасида малакаланиш керак эди. Аммо тергов органи томонидан бошқа моддалар доирасида бу ифлосгарчиликларга нотўғри баҳо берилган. Албатта бунинг бунинг учун терговчи, прокурорни, суддаги айбловчини ҳам жавобгарчиликка тортиш лозим. Уларга қўшиб бунга юзаки ёндошган судьяга ҳам бирга қўшиб жиноят иши қўзғатиб, жиноят изларини йўқотишни олдини олиш мақсадида дарҳол эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш керак. Бўлмаса булар унинг ўрнига ёлғон хабар тарқатди дея блогерга нисбатан бирон иш уюштириш мумкин.Энг аввало бегуноҳ болаларнинг дахлсизлигини дарҳол таъминлаш шарт. Охири оқибат ўзларини айбдорга чиқариб қўйишлари ҳеч гап эмас.
Чириб кетди бу тизим, халқимга бергин тўзим.
118-модда. Номусга тегиш
Номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш 2-қисми
а) икки ёки бир неча шахсга нисбатан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан;
3-қисми
а) шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда;
қизлар 14 ёшга тўлмаган бўлса 3-қисми
Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш —доирасида малакаланиш керак эди. Аммо тергов органи томонидан бошқа моддалар доирасида бу ифлосгарчиликларга нотўғри баҳо берилган. Албатта бунинг бунинг учун терговчи, прокурорни, суддаги айбловчини ҳам жавобгарчиликка тортиш лозим. Уларга қўшиб бунга юзаки ёндошган судьяга ҳам бирга қўшиб жиноят иши қўзғатиб, жиноят изларини йўқотишни олдини олиш мақсадида дарҳол эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш керак. Бўлмаса булар унинг ўрнига ёлғон хабар тарқатди дея блогерга нисбатан бирон иш уюштириш мумкин.Энг аввало бегуноҳ болаларнинг дахлсизлигини дарҳол таъминлаш шарт. Охири оқибат ўзларини айбдорга чиқариб қўйишлари ҳеч гап эмас.
Чириб кетди бу тизим, халқимга бергин тўзим.
Олий суд раисини қабулига кираман деб анчадан бери овораман. Аввал олий суд раиси ўринбосари жавобини олмасангиз кирмайсиз дейишди. Уни кутдим ва жавобини олдим. Апрелда ҳали январдагилар кирмаган дейишди. Уни кутдим. Кейин 202 одам навбатда турибди сиз кейингиси бўласиз дейишди.Уни кутдим. Кейин эса вақтини қўнғироқ қилиб ўзимиз айтамиз дейишди. Энди қачон қўнғироқ қилар экан дея кутаяпман. Ёзилмаган қонунларга лиқ тўла хўп ажойиб ва ғаройиб юртимиз, амлоку амалдорларимиз борда...
Одамга кайф берувчи учта унсур бор. Амал, бойлик, ароқ. Аммо ҳаммасидан ҳам кўпроқ кайф берувчи бу амалдир. Шунинг учун бўлса керак амал кайфини татиб кўрганлар ҳеч ундан воз кечгиси келмайди.
Мендан сўрашди. Чорвачилик факультетини тугатган шахсни бош врач этиб тайинлаш мумкинми? Мен ушбу саволни жавобини топа билмадим.
Бу дунёга қанча одамизот келиб кетган ҳеч ким билмаса керак. Бундан бир қанча йил аввал ёши улуғ бир қўшним айтган эди. Уй солиш мақсадида пойдевор қазисам росмана уч метрли одамларни суяклари чиқди. Берироқда эса боши қиблага қаратиб қўйилган ўзимизга ўхшаган пачақ одамларнинг суяклари ётарди. Уйимни олиб қўйишидан қўрқиб ҳаммасини кўмиб ташладим. Ҳозир у одамни ўзи ҳам кўмилиб тупроққа қорилиб кетди. Ўша жойда ўтганимда аёллар қозон осиб нимадир қилишарди.Овқат пишириб ўтган кетганларга тарқатишарди. Демак бу ер қачонлардир қабристон бўлган. Умуман олганда ер юзида одам суяги кўмилмаган жой бўлмаса керак. Наинки осмондаги юлдузларни саноғига етиб бўлмагандек, одамизотнинг ҳам саноғига етиб бўлмас...
Қалбаки пуллар жуда кўпайиб кетган шекилли банкдаги кассир топширилаётган ҳар бир купюрани текшириб оларди. Кўчада эса пачкалаб сурат шаклидаги долларлар сотилмоқда. Яна бу оммавий тус олган.Тикилиб қарамасанг аслидан фарқлаш қийин. Бу кетишда ҳаммаёқни сохта одамлар, сохта пуллар босиб кетиб жамият ғилдиракка ўхшаб думалаб тубанликка қулаб тушмаса бўлди...
Рамазон ҳайити барчага хайрли ва барокатли бўлсин. Она-ватанимиз омон, осмонимиз мусаффо бўлсин. Қуриган дарёларимиз, Оролимиз сувга, жамиятимиз адолат ва ҳақиқатга тўлсин. Қўлларимиз қўрқувдан қалтирамасин, тилларимиз маддоҳликдан ялтирамасин. Топганимиз тилло, олганимиз пилло бўлсин. Миллат мустаҳкам, халқ ҳамжиҳат, ватан обод ва озод бўлсин.
Сифатсиз одамларнинг амаллари ҳам, ҳаракатлари ҳам, оқибатлари ҳам сифатсиздир.Олий маълумотли саводсиз, сифатсиз одамлар ёмғирдан кейинги қўзиқориндек бодраб кетишди.Оёғингни қайга босишни билмайсан киши.
Етмишга эмаклаб кетаётган бир танишим гап ташлади. Ажалим яқинлашиб қолганга ўхшайди, кундан кун оғирлашиб бораяпман. Мен бу фоний дунёга келган бирон кимсадан ажал узоқлашганини кўрганмисиз дея луқма ташладим..
Одамлар қизиқ. Бири қўнғироқ қилиб мажозий маънода сигирим бўғозми ёки қисирми дея сўради. Мен жавоб қайтардим. Сигирингизни кўрмай туриб унга қандай таъриф беришга ожизман...
Деҳқон бозорида деҳқонлар, отахонлар чойхонасида эса отахонлар йўқ. Асфальтлар ҳали қуримай туриб бузилган. Пиёда йўлаклари бетон қоришмасининг сифатсизлигидан болалигимиздаги чанг кўчаларга айланган. Амударё, Сирдарёни оқибатда эса Оролни қуритган чўлқуварлар қилган ишларидан афсусда эмас. Онасой, Об, Иртиш дарёларини Оролга буриш борасидаги лойиҳа ва тўрт минг километрлик қазиладиган канал ўтмишга муҳрланган. Вақт эса ҳар қачонгидан тезроқ ўтмоқда. Бизни келажакда нима кутмоқда...
"Эшиклар ёпилмоқда.Кейинги бекат "Мустақиллик" мадони.Ҳурматли йўловчилар, ногирон, ёш болалик, ёши катта йўловчиларга жой беринг". Аммо жой берувчи ёшлар уларга эмас ўзларини худбинлигига, телефонига жой беришмоқда. Бир-бирин босиб, янчиб салкам "қон" тўкиб олган жойларини ҳатто тепаларида ота-оналари туришса ҳам берадиганга ўхшамаяпти. Бутун дунёга мағрурланиб айтишга арзигулик бўлган катталарга ҳурмат тушунчаси, мустақиллик мевалари томонидан буткул йўқ қилинди...
Мустақилликка эришилганда бери фақат ҳосилсиз қонунлар экилиб, йилига етмасдан бошқаларига ўзгартирилмоқда. Натижаси эса орқага кетиш билан баробардир.
Халқимизда хўп ажойиб мақоллари борда. “Оллоҳнинг назари тушмаса эшак мол бозорга далол бўлмайди. Ўйнашмагни арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан. Каттага тиқ боқма. Отангни ўлдирганга онангни бер ва ҳакозолар”. Назаримда ҳаммаси қўлимизни боғловчи, мутеликка чорловчи..