Мендан сўрашди. Чорвачилик факультетини тугатган шахсни бош врач этиб тайинлаш мумкинми? Мен ушбу саволни жавобини топа билмадим.
Бу дунёга қанча одамизот келиб кетган ҳеч ким билмаса керак. Бундан бир қанча йил аввал ёши улуғ бир қўшним айтган эди. Уй солиш мақсадида пойдевор қазисам росмана уч метрли одамларни суяклари чиқди. Берироқда эса боши қиблага қаратиб қўйилган ўзимизга ўхшаган пачақ одамларнинг суяклари ётарди. Уйимни олиб қўйишидан қўрқиб ҳаммасини кўмиб ташладим. Ҳозир у одамни ўзи ҳам кўмилиб тупроққа қорилиб кетди. Ўша жойда ўтганимда аёллар қозон осиб нимадир қилишарди.Овқат пишириб ўтган кетганларга тарқатишарди. Демак бу ер қачонлардир қабристон бўлган. Умуман олганда ер юзида одам суяги кўмилмаган жой бўлмаса керак. Наинки осмондаги юлдузларни саноғига етиб бўлмагандек, одамизотнинг ҳам саноғига етиб бўлмас...
Қалбаки пуллар жуда кўпайиб кетган шекилли банкдаги кассир топширилаётган ҳар бир купюрани текшириб оларди. Кўчада эса пачкалаб сурат шаклидаги долларлар сотилмоқда. Яна бу оммавий тус олган.Тикилиб қарамасанг аслидан фарқлаш қийин. Бу кетишда ҳаммаёқни сохта одамлар, сохта пуллар босиб кетиб жамият ғилдиракка ўхшаб думалаб тубанликка қулаб тушмаса бўлди...
Рамазон ҳайити барчага хайрли ва барокатли бўлсин. Она-ватанимиз омон, осмонимиз мусаффо бўлсин. Қуриган дарёларимиз, Оролимиз сувга, жамиятимиз адолат ва ҳақиқатга тўлсин. Қўлларимиз қўрқувдан қалтирамасин, тилларимиз маддоҳликдан ялтирамасин. Топганимиз тилло, олганимиз пилло бўлсин. Миллат мустаҳкам, халқ ҳамжиҳат, ватан обод ва озод бўлсин.
Сифатсиз одамларнинг амаллари ҳам, ҳаракатлари ҳам, оқибатлари ҳам сифатсиздир.Олий маълумотли саводсиз, сифатсиз одамлар ёмғирдан кейинги қўзиқориндек бодраб кетишди.Оёғингни қайга босишни билмайсан киши.
Етмишга эмаклаб кетаётган бир танишим гап ташлади. Ажалим яқинлашиб қолганга ўхшайди, кундан кун оғирлашиб бораяпман. Мен бу фоний дунёга келган бирон кимсадан ажал узоқлашганини кўрганмисиз дея луқма ташладим..
Одамлар қизиқ. Бири қўнғироқ қилиб мажозий маънода сигирим бўғозми ёки қисирми дея сўради. Мен жавоб қайтардим. Сигирингизни кўрмай туриб унга қандай таъриф беришга ожизман...
Деҳқон бозорида деҳқонлар, отахонлар чойхонасида эса отахонлар йўқ. Асфальтлар ҳали қуримай туриб бузилган. Пиёда йўлаклари бетон қоришмасининг сифатсизлигидан болалигимиздаги чанг кўчаларга айланган. Амударё, Сирдарёни оқибатда эса Оролни қуритган чўлқуварлар қилган ишларидан афсусда эмас. Онасой, Об, Иртиш дарёларини Оролга буриш борасидаги лойиҳа ва тўрт минг километрлик қазиладиган канал ўтмишга муҳрланган. Вақт эса ҳар қачонгидан тезроқ ўтмоқда. Бизни келажакда нима кутмоқда...
"Эшиклар ёпилмоқда.Кейинги бекат "Мустақиллик" мадони.Ҳурматли йўловчилар, ногирон, ёш болалик, ёши катта йўловчиларга жой беринг". Аммо жой берувчи ёшлар уларга эмас ўзларини худбинлигига, телефонига жой беришмоқда. Бир-бирин босиб, янчиб салкам "қон" тўкиб олган жойларини ҳатто тепаларида ота-оналари туришса ҳам берадиганга ўхшамаяпти. Бутун дунёга мағрурланиб айтишга арзигулик бўлган катталарга ҳурмат тушунчаси, мустақиллик мевалари томонидан буткул йўқ қилинди...
Мустақилликка эришилганда бери фақат ҳосилсиз қонунлар экилиб, йилига етмасдан бошқаларига ўзгартирилмоқда. Натижаси эса орқага кетиш билан баробардир.
Халқимизда хўп ажойиб мақоллари борда. “Оллоҳнинг назари тушмаса эшак мол бозорга далол бўлмайди. Ўйнашмагни арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан. Каттага тиқ боқма. Отангни ўлдирганга онангни бер ва ҳакозолар”. Назаримда ҳаммаси қўлимизни боғловчи, мутеликка чорловчи..
Гарчанд мусулмончилик камтарликка, оддийликка даъват қилсада бунинг амалда аксига гувоҳ бўламиз. Наинки оддий эшак ҳам тиллодан тўқим, кумушдан юган тақишга ҳаракат қилади...
Суд залида икки қутбга қўрғошиндек қўрғон қуриб олган ота-онаси орасида югуриб ўйнаб юрган 3 ва 5 ёшлар атрофидаги кўзмунчоқдек ўғил болаларга кўзим тушиб, уйинқароқ болаларни бошига тушиши кутилаётган фожеадан мутлоқо йироқлигини англаб етиш қийин эмас эди. Аммо сал ўтмай кичик боланинг йиғиси суд залини ларзага солди. У фожеани худди олдиндан сезгандек йиғидан тўхтамасди. Сиркаси сув кўтармайдиган ота-оналари эса бир-бирларини айбини қидиришдан тинишмасди. Болалар ота-онани боғлаб турувчи муқаддаси кўприк эканлигини бу замонни ёшлари эсдан чиқариб бўлишган чоғи. Бўлмаса шундай шириндан шакар болалар тирик етимга айланишармиди?!
Танишларимдан бири қўнғироқ қилиб қолди. Ўғлим янги тузилаётган "Адолат, тараққиёт, бирдамлик" партиясига ҳайриҳоҳлик билдирган экан, профилактика инспектори тинчлик бермай тушунтириш хати ёзиб берасан деб қўймаяпти, шу тўғрими? Мен бу ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддаси "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек давлат ҳокимияти вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас" талабига зид эканлиги айтиб, бу борада туман прокурорига шикоят бериш лозимлигини билдирдим.
Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек давлат ҳокимияти вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас" талабига зид эканлиги айтиб, бу борада туман прокурорига шикоят бериш лозимлигини билдирдим.
Кеча эшак миниб юрган эшаклар, бугун от минишиб бошлари айланиб қолишди чамаси. Кимнидир омонат жонини сақлаб қолиш учун тез ёрдам машинасига йўл бермаган одамдан нима кутиш мумкин? Кўчадаги тирбандликка барҳам бера олмаган одамларданчи? Оддий тирбандликка чора, тез ёрдам машинасига йўл топа олмаган бу замоннинг одамлари, қачон нуқсонсиз ишлар экан-а?
Мен бир нарсага ҳеч тушунмайман.Америка ва Европани ёмонлайдиганларни деярли барчасини, етмиш пуштигача етадиган бойликлари, етмиш авлоди ўша ёқда яшашади. Агар Америка ва Европа ёмон бўлса нега болаларини, бойликларини ҳам ўша ерга юборишдан тинишмайди.