60 subscribers
210 photos
10 videos
3 files
12 links
Мурожаат учун 👉 @ruhiddinkomil66
Download Telegram
Одамлар қизиқ. Бири қўнғироқ қилиб мажозий маънода сигирим бўғозми ёки қисирми дея сўради. Мен жавоб қайтардим. Сигирингизни кўрмай туриб унга қандай таъриф беришга ожизман...
Деҳқон бозорида деҳқонлар, отахонлар чойхонасида эса отахонлар йўқ. Асфальтлар ҳали қуримай туриб бузилган. Пиёда йўлаклари бетон қоришмасининг сифатсизлигидан болалигимиздаги чанг кўчаларга айланган. Амударё, Сирдарёни оқибатда эса Оролни қуритган чўлқуварлар қилган ишларидан афсусда эмас. Онасой, Об, Иртиш дарёларини Оролга буриш борасидаги лойиҳа ва тўрт минг километрлик қазиладиган канал ўтмишга муҳрланган. Вақт эса ҳар қачонгидан тезроқ ўтмоқда. Бизни келажакда нима кутмоқда...
Амалдорни қўними йўқ, қилган ишини унуми йўқ.
"Эшиклар ёпилмоқда.Кейинги бекат "Мустақиллик" мадони.Ҳурматли йўловчилар, ногирон, ёш болалик, ёши катта йўловчиларга жой беринг". Аммо жой берувчи ёшлар уларга эмас ўзларини худбинлигига, телефонига жой беришмоқда. Бир-бирин босиб, янчиб салкам "қон" тўкиб олган жойларини ҳатто тепаларида ота-оналари туришса ҳам берадиганга ўхшамаяпти. Бутун дунёга мағрурланиб айтишга арзигулик бўлган катталарга ҳурмат тушунчаси, мустақиллик мевалари томонидан буткул йўқ қилинди...
Мустақилликка эришилганда бери фақат ҳосилсиз қонунлар экилиб, йилига етмасдан бошқаларига ўзгартирилмоқда. Натижаси эса орқага кетиш билан баробардир.
Халқимизда хўп ажойиб мақоллари борда. “Оллоҳнинг назари тушмаса эшак мол бозорга далол бўлмайди. Ўйнашмагни арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан. Каттага тиқ боқма. Отангни ўлдирганга онангни бер ва ҳакозолар”. Назаримда ҳаммаси қўлимизни боғловчи, мутеликка чорловчи..
Гарчанд мусулмончилик камтарликка, оддийликка даъват қилсада бунинг амалда аксига гувоҳ бўламиз. Наинки оддий эшак ҳам тиллодан тўқим, кумушдан юган тақишга ҳаракат қилади...
Суд залида икки қутбга қўрғошиндек қўрғон қуриб олган ота-онаси орасида югуриб ўйнаб юрган 3 ва 5 ёшлар атрофидаги кўзмунчоқдек ўғил болаларга кўзим тушиб, уйинқароқ болаларни бошига тушиши кутилаётган фожеадан мутлоқо йироқлигини англаб етиш қийин эмас эди. Аммо сал ўтмай кичик боланинг йиғиси суд залини ларзага солди. У фожеани худди олдиндан сезгандек йиғидан тўхтамасди. Сиркаси сув кўтармайдиган ота-оналари эса бир-бирларини айбини қидиришдан тинишмасди. Болалар ота-онани боғлаб турувчи муқаддаси кўприк эканлигини бу замонни ёшлари эсдан чиқариб бўлишган чоғи. Бўлмаса шундай шириндан шакар болалар тирик етимга айланишармиди?!
Танишларимдан бири қўнғироқ қилиб қолди. Ўғлим янги тузилаётган "Адолат, тараққиёт, бирдамлик" партиясига ҳайриҳоҳлик билдирган экан, профилактика инспектори тинчлик бермай тушунтириш хати ёзиб берасан деб қўймаяпти, шу тўғрими? Мен бу ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддаси "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек давлат ҳокимияти вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас" талабига зид эканлиги айтиб, бу борада туман прокурорига шикоят бериш лозимлигини билдирдим.
Кеча эшак миниб юрган эшаклар, бугун от минишиб бошлари айланиб қолишди чамаси. Кимнидир омонат жонини сақлаб қолиш учун тез ёрдам машинасига йўл бермаган одамдан нима кутиш мумкин? Кўчадаги тирбандликка барҳам бера олмаган одамларданчи? Оддий тирбандликка чора, тез ёрдам машинасига йўл топа олмаган бу замоннинг одамлари, қачон нуқсонсиз ишлар экан-а?
Мен бир нарсага ҳеч тушунмайман.Америка ва Европани ёмонлайдиганларни деярли барчасини, етмиш пуштигача етадиган бойликлари, етмиш авлоди ўша ёқда яшашади. Агар Америка ва Европа ёмон бўлса нега болаларини, бойликларини ҳам ўша ерга юборишдан тинишмайди.
Ҳамма ёқда реклама. Кимдир қанақадир дорини таърифини келтираяпти. Даво бўлмаган касалликларни ўзи қолмади. Ҳаммасига шифо беради. Бўлмаса етмаган жойига пулингизни ҳам қайтариб берамиз дея кафолат ҳам беради. Ибн-Сино бобомиз ҳам уларни олдида ип эша олмай қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Тўғри ҳаммага пул керак. Аммо ёлғон ҳам эви билан бўлиши керак. Ёлғон реклама ҳам. Илгари чин-мочинни меҳригиёҳлари дея кунига деярли 24 соат реклам қилинган воситалар, чиндан йироқ бўлиб ҳаммаси сохта бўлиб чиққан эди. Бу рекламани оммага етказганлар бунинг учун жавоб беришдимикин? Ҳамма бало жамиятдаги қонун-қоидаларни топталиши, хўрланишидадир. Қонунлар хўрланган жамиятда эса, табиийки худди эртаклардагидек боши кесилган тақдирда ҳам қайта қайта ўсиб чиқувчи аждарҳолар юртни ютиб ётишади.
Гоҳида кузатиб туриб ҳайрон қоламан. Юртимизда қаёққа қарамагин иқтидорли одамларга лиқ тўла экан. Шунча иқтидорни қайда олишган тубига ета олмайсан. Шу пайтгача улар қайда бўлишган топишмоққа ўхшаб қолади.
Оддий ҳалққа келганда, зотдор товуқ ҳам тухум бермай қўяди.
Зулм, зўрлик, жаҳолат устига қурилган ҳар қандай сиёсий тузум, ясама соч тақиб олган ўйинчига ўхшайди.
Подшо ҳарамидаги севимли канизагига маълум муддат ичида муҳташам сарой қуриб беришга ваъда қилибди. Айтган пайтига озгина қолганда қаттиқ ёмғир ёғиб йўллар ювлиби кетиб,қурилиш учун қўшни вилоятда ташиладиган ғишт келмай қолибди. Шунда подшо барча амалдорлару-ҳокимларни чақириб қандай бўлмасин ғиштни етказиб беришни амр қилибди. Улар ўз навбатида филларда юк ташувчи филбонга сиёсат қилишиб, уни экинларни устидан юришга мажбур қилишибди. Бундан ғазабланган, экинлари топталган деҳқонлар ғалаён кўтариб подшони олодига боришибди. Ғалаёндан талвасага тушган подшо филбонни маҳкамага тортишга амр қилибди. Қози филбондан сўрабди. Нега экинларни пайҳон қилдинг. Филбон жавоб берибди. Менга подшо номидан сиёсат қилишиб шунга мажбур қилишди. Шунда қози унга, сенга фалон кун муҳлат сиёсатни оёқ-қўлидан боғлаб олиб келасан, жазога тортамиз. Бўлмаса ўзинг жазога тортиласан дебди. Ва охир оқибатда сиёсат эмас, филбон жазога тортилибди...
Қизиқ бизда ҳаммаси тескари. Семизларни оздираман деган шахсга қизиқиш юзасидан учрашдим. Ўзи ҳам буқани ҳавасини келтирадиган даражада семиз. 300 килограм тош босади. Демократия ҳақида эса антидемократлар чарчамай вайсашади. Ҳалоллик юзасидан ҳаромхўрлар китоб ёзади. Порасизлик борасида порахўр бонг уради. Оқибатда эса ҳаммаёқда чорасизлик...
Бир юртнинг катталари бахт қушини учирамиз, кимни бошига қўнса ўша подшо бўлади дея келишибди. Сўнг қафасдаги бахт қўшини қўйиб юборибди.У барча казо-казоларни четлаб ўтиб, бир тентакни бошига қўнибди. Бундан табиийки ҳаммаси энди тентак бизга подшо бўладими дея норози бўлиб, бахт қушини иккинчи марта учирибди. У яна тентакни бошига қўнибди. Буни тан олмасдан учинчи марта учирибди. У яна тентакни бошига қўнгач , уни подшо қилишдан бошқа иложи қолишмабди. Буни қарангки шу пайтгача бўғзигача қашшоқлик, йўқлик ботқоғига ботиб ютган бу юрт, тентак подшо бўлгач гуркираб ривожланиб кетган экан...
Иложсизлик тилсиз ёв, кўринмас балодир. Шу туфайли кимдир қўлига қурол олади, кимдир эса бўйнига дор солади. Энди қизимни чиқараман, ўғлимни ўйлантираман деган ёшга етган аёлнинг бўйнига дор солиши ҳам шундан эди. Орзу ҳаваслар кўраман деган ёшга етган, умри далада кетмон чопиб, таппи-чалмалар ёпиб, қўллари косовдек қорайиб кетган қишлоқ аёли, дардга йўлиқиб эри билан докторга боргач бутун дунё унга зулматга айланди.Доктор унга бу дардни даволаш учун умрида кўрмаган, ушамаган фалон доллар кетишини, унга ҳам кафолат йўқлигини айтгач мияси ўргимичак тўрига ўхшаб қолди. Негаки бу пулга собиқ колхоз фермасининг салкам ярим подасини берарди. Бисотидаги онаси берган бир жуфт тилла узуги, икки бош соғин сигирини олмаса бошқа ҳеч нарсаси йўқ эди. Булар сотилган тақдирда ҳам бошланғич таҳлиллар пулини қопларди холос. Онаси берган тилла узукни қизига атаб қўйган эди.Сигирларни эса ўғлига. Аёл бир неча кун хўп ўйлади ва кўп ўйлади. Ундан кўра ўлганим мақул дея, оиласини қийнашни лозим кўрмай бўйнига дор солди...
Эркакни тоби қочди. Ўттиз йилдан бери, бирон марта бундай вазиятларда ҳол-аҳвол сўрамаган аёлига бирдан инсоф кириб, эрига сиҳат-саломатлик тилай бошлади. Бундан ҳайратга тушган эр, аёлидан қайдан кун чиққанини сўради. Аёл яна эски ҳолатига қайтиб, менга сизни сиҳат-саломатлигингиз кўпроқ пул топиб олиб келишингиз учун керак дея жавоб қайтарди. Минг афсуски кўплаб аёллар учун эркаклар фақат чўнтакка айланиб қолишган...
Қайси юртда ёлғон чемпион бўлса, иссиқ ва совуқ ҳам чемпион бўлади...