60 subscribers
210 photos
10 videos
3 files
12 links
Мурожаат учун 👉 @ruhiddinkomil66
Download Telegram
Мен бир нарсага ҳеч тушунмайман.Америка ва Европани ёмонлайдиганларни деярли барчасини, етмиш пуштигача етадиган бойликлари, етмиш авлоди ўша ёқда яшашади. Агар Америка ва Европа ёмон бўлса нега болаларини, бойликларини ҳам ўша ерга юборишдан тинишмайди.
Ҳамма ёқда реклама. Кимдир қанақадир дорини таърифини келтираяпти. Даво бўлмаган касалликларни ўзи қолмади. Ҳаммасига шифо беради. Бўлмаса етмаган жойига пулингизни ҳам қайтариб берамиз дея кафолат ҳам беради. Ибн-Сино бобомиз ҳам уларни олдида ип эша олмай қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Тўғри ҳаммага пул керак. Аммо ёлғон ҳам эви билан бўлиши керак. Ёлғон реклама ҳам. Илгари чин-мочинни меҳригиёҳлари дея кунига деярли 24 соат реклам қилинган воситалар, чиндан йироқ бўлиб ҳаммаси сохта бўлиб чиққан эди. Бу рекламани оммага етказганлар бунинг учун жавоб беришдимикин? Ҳамма бало жамиятдаги қонун-қоидаларни топталиши, хўрланишидадир. Қонунлар хўрланган жамиятда эса, табиийки худди эртаклардагидек боши кесилган тақдирда ҳам қайта қайта ўсиб чиқувчи аждарҳолар юртни ютиб ётишади.
Гоҳида кузатиб туриб ҳайрон қоламан. Юртимизда қаёққа қарамагин иқтидорли одамларга лиқ тўла экан. Шунча иқтидорни қайда олишган тубига ета олмайсан. Шу пайтгача улар қайда бўлишган топишмоққа ўхшаб қолади.
Оддий ҳалққа келганда, зотдор товуқ ҳам тухум бермай қўяди.
Зулм, зўрлик, жаҳолат устига қурилган ҳар қандай сиёсий тузум, ясама соч тақиб олган ўйинчига ўхшайди.
Подшо ҳарамидаги севимли канизагига маълум муддат ичида муҳташам сарой қуриб беришга ваъда қилибди. Айтган пайтига озгина қолганда қаттиқ ёмғир ёғиб йўллар ювлиби кетиб,қурилиш учун қўшни вилоятда ташиладиган ғишт келмай қолибди. Шунда подшо барча амалдорлару-ҳокимларни чақириб қандай бўлмасин ғиштни етказиб беришни амр қилибди. Улар ўз навбатида филларда юк ташувчи филбонга сиёсат қилишиб, уни экинларни устидан юришга мажбур қилишибди. Бундан ғазабланган, экинлари топталган деҳқонлар ғалаён кўтариб подшони олодига боришибди. Ғалаёндан талвасага тушган подшо филбонни маҳкамага тортишга амр қилибди. Қози филбондан сўрабди. Нега экинларни пайҳон қилдинг. Филбон жавоб берибди. Менга подшо номидан сиёсат қилишиб шунга мажбур қилишди. Шунда қози унга, сенга фалон кун муҳлат сиёсатни оёқ-қўлидан боғлаб олиб келасан, жазога тортамиз. Бўлмаса ўзинг жазога тортиласан дебди. Ва охир оқибатда сиёсат эмас, филбон жазога тортилибди...
Қизиқ бизда ҳаммаси тескари. Семизларни оздираман деган шахсга қизиқиш юзасидан учрашдим. Ўзи ҳам буқани ҳавасини келтирадиган даражада семиз. 300 килограм тош босади. Демократия ҳақида эса антидемократлар чарчамай вайсашади. Ҳалоллик юзасидан ҳаромхўрлар китоб ёзади. Порасизлик борасида порахўр бонг уради. Оқибатда эса ҳаммаёқда чорасизлик...
Бир юртнинг катталари бахт қушини учирамиз, кимни бошига қўнса ўша подшо бўлади дея келишибди. Сўнг қафасдаги бахт қўшини қўйиб юборибди.У барча казо-казоларни четлаб ўтиб, бир тентакни бошига қўнибди. Бундан табиийки ҳаммаси энди тентак бизга подшо бўладими дея норози бўлиб, бахт қушини иккинчи марта учирибди. У яна тентакни бошига қўнибди. Буни тан олмасдан учинчи марта учирибди. У яна тентакни бошига қўнгач , уни подшо қилишдан бошқа иложи қолишмабди. Буни қарангки шу пайтгача бўғзигача қашшоқлик, йўқлик ботқоғига ботиб ютган бу юрт, тентак подшо бўлгач гуркираб ривожланиб кетган экан...
Иложсизлик тилсиз ёв, кўринмас балодир. Шу туфайли кимдир қўлига қурол олади, кимдир эса бўйнига дор солади. Энди қизимни чиқараман, ўғлимни ўйлантираман деган ёшга етган аёлнинг бўйнига дор солиши ҳам шундан эди. Орзу ҳаваслар кўраман деган ёшга етган, умри далада кетмон чопиб, таппи-чалмалар ёпиб, қўллари косовдек қорайиб кетган қишлоқ аёли, дардга йўлиқиб эри билан докторга боргач бутун дунё унга зулматга айланди.Доктор унга бу дардни даволаш учун умрида кўрмаган, ушамаган фалон доллар кетишини, унга ҳам кафолат йўқлигини айтгач мияси ўргимичак тўрига ўхшаб қолди. Негаки бу пулга собиқ колхоз фермасининг салкам ярим подасини берарди. Бисотидаги онаси берган бир жуфт тилла узуги, икки бош соғин сигирини олмаса бошқа ҳеч нарсаси йўқ эди. Булар сотилган тақдирда ҳам бошланғич таҳлиллар пулини қопларди холос. Онаси берган тилла узукни қизига атаб қўйган эди.Сигирларни эса ўғлига. Аёл бир неча кун хўп ўйлади ва кўп ўйлади. Ундан кўра ўлганим мақул дея, оиласини қийнашни лозим кўрмай бўйнига дор солди...
Эркакни тоби қочди. Ўттиз йилдан бери, бирон марта бундай вазиятларда ҳол-аҳвол сўрамаган аёлига бирдан инсоф кириб, эрига сиҳат-саломатлик тилай бошлади. Бундан ҳайратга тушган эр, аёлидан қайдан кун чиққанини сўради. Аёл яна эски ҳолатига қайтиб, менга сизни сиҳат-саломатлигингиз кўпроқ пул топиб олиб келишингиз учун керак дея жавоб қайтарди. Минг афсуски кўплаб аёллар учун эркаклар фақат чўнтакка айланиб қолишган...
Қайси юртда ёлғон чемпион бўлса, иссиқ ва совуқ ҳам чемпион бўлади...
Ҳар бир даврнинг ўзига яраша шиори бор. Илгари ўз уйингни ўзинг асра дейишарди. Ҳозир эса ўз уйингни ўзинг электр энергия билан таъминла деган шиор пайдо бўлди десак адашмаган бўламиз.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси:
"Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади".16-моддаси:
"Ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас".33-моддаси :
"Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга". Ушбу талаблардан келиб чиқадиган бўлсак сурхондарёлик ўқитувчи аёл бор йўғи ўз конституцион ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда фикрлашини ва сўз эркинлигини намоён қилди. Унинг ҳаракатларида суд қарорида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) доирасидаги ҳуқуқбузарлик мавжуд эмас.
Аммо зўрни кети тегирмон тошини юргизади дейишади. Айнан қонунлар ижроси учун маъсул бўлган амалдорлар, ташкилотлар томонидан уни инкор этилиши борган сари тизимли тусга кириши жамият учун улкан йўқотишларга олиб келиши аниқдир. Бунинг бирдан бир ечими менинг назаримда зудлик билан сиёсий ислоҳотларни ўтказишда деб биламан. Агар амалдаги бошқарувчи элита учун миллат, ватан манфаатлари бирламчи бўлса, улар бунга тўсқинлик қилмай йўл қўйиб беришлари шарт. Миллат, ҳалқ, ватан, она-юрт манфаатлари айнан шуни талаб этмоқда. Ёки жамиятдаги барча қонун-қоидаларга риоя қилган ҳолда бир ёқадан бош чиқариб, тараққиётга юз тутамиз, ёки ўзимизни ўтирган шохни кесишдан тинмай жаҳолатга юз тутамиз. Ушбу ўқитувчи аёлга келадиган бўлсак мен унга беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёрман.
Бугунги шомга яқин бўлган ёмғирдан сўнг, осмонга шундай ёрқин камалак чиқдики қараб тўймайсан киши. Жамиятимиз ҳам камалакка ўхшаб ёрқин бўлишини шундай ҳоҳлардимки, истагимни чеки йўқ асло...
Илгари "мама розалар" деган атама бўларди. Гендер тенглик сиёсатини меваси бўлса керак энди "папа розалар" ҳам пайдо бўлишди...
Нопок амалдор остонасида ҳар қандай ҳуқуқ завол топади.
Адолат вазирлиги бўлсаю, адолатни топа билмасанг.Маърифат вазирлиги бўлсаю, маърифат музейдаги қадимий буюмга айланиб қолган бўлса. Унда бу вазирликларга не ҳожат!.
Ҳаттоки ҳайвонот олами вакиллари ҳам, бир бирларини кўрганда шартли маънода саломлашади. Дейлик мушук миёвлайди, ит вовиллайди, эшак эса ҳанграб юборади. Бизникилар эса шулардек ҳам бўла олмаяпти...
Тез ёрдамни ўзи ёрдамга муҳтожми? Ўтган куни, шаҳарнинг гавжум жойида бўлган ишхонамизда ҳамкасабамизнинг тоби қочиб қолди. Аҳвол жиддий эди. Мен унга имкон доирасида ёрдам беришга ҳаракат қилаётган пайтимда, бошқа ҳамкасбим тез ёрдамга қўнғироқ қилди. Телефонда оператор жавоб кутинг дея мусиқа янграй бошлади. Аммо орадан 15-20 минут чамаси ўтсада оператор жавоб берай демасди. Охири ташқарига чиқиб автомашина ушлаб ҳамкасабимизни шифохонага олиб боришга мажбур бўлдик. Минг афсуски бу биринчи ва охириги марта бўлмаса керак. Шунинг учун ҳеч кимни бунга муҳтож қилмасин албатта...
Аён ва чаён ўхшаш сўзлардир. Шу нуқтаи назардан уларнинг ҳаракатлари ҳам ўхшаш бўлиши мумкин.
Кеча ўзимизнинг қора қош, буғдой ранг ёшлардан бири билан иш устида гаплашиб қолдим. Қозоғистонга бир ҳалқаро йиғилишга борган эдим. Инглиз тилида бемалол гаплашаётганимни, мулоқот қилганимни кўриб, икки қозоқ қардошимиз олдимга келиб биз ўзбек ёшларини фақат мардикор сифатида билардик, уларни ичида сизга ўхшаганлари ҳам бор эканда дея ҳайратини яширишгани йўқ. Мен эса ичимидан зил кетдим...