Меҳнат қонунчилиги доирасида иш вақти чегараси мавжуд. Бизда эса баъзи бир тизимларда эрталабдан эрталабгача ишлашса ҳам иш тугамайди. Мен узлуксиз ишлаётган баъзи бир шошилинч хизматларни назарда тутмаяпман.Бунинг орқасидан миллатнинг келажаги бўлган кўплаб ёшларимиз касб касаллигини ортиришиб, тўшагида қариб қолишади. Бунинг оқибатида эса жамиятнинг бошланғич саҳифаси бўлган оилаларга ҳам дарз кетади. Эрталабдан эрталабгача ишлаш тизимига чек қўйилмас экан миллатнинг келажаги эса ҳавф остида остида қолаверади.
Ҳаёт уч кундан иборат. Кеча ўтиб бўлди. Бугун бошланди. Эртага нима бўлади билмаймиз!.
Така бўлсин сути бўлсин,
Гап чайнаган тўти бўлсин.
Алп йигитлар юрт ғурури.
Эркак бўлсин, ўти бўлсин.
Гап чайнаган тўти бўлсин.
Алп йигитлар юрт ғурури.
Эркак бўлсин, ўти бўлсин.
Оллоҳим олганда тандан жонимни,
Ким ахир ёқлайди менинг ёнимни.
Эзгу амалларинг соябон бўлгай,
Амалинг, бойлигинг ўзингман ўлгай.
Ким ахир ёқлайди менинг ёнимни.
Эзгу амалларинг соябон бўлгай,
Амалинг, бойлигинг ўзингман ўлгай.
Жамиятдаги йўл ҳаракати қоидасиз кўпкарига ўхшайди. Улоққа эса одамларнинг жони тикилган.
ОНА тилим
Ўзбек тилим, менинг ўз тилим, Одамлари тўғри сўз тилим, Болалари деҳқон-бўз тилим,
Буни унутмоқлик гунохи азим.
Миллат бирлигининг гарови сенсан, Дўстлик чорбоғининг қарови сенсан, Омад келса барови сенсан,
Буни унутмоқлик гунохи азим.
Сенда сўзламоқлик қандайин шараф,
Топилди вазият бахтга мушарраф,
Имконият яралди миллат бир тараф,
Буни унутмоқлик гунохи азим.
Афсус севинибмиз чиқмасдан қуёш,
Барчаси ўтмишдир аримасдан ёш,
Барибир ҳаммага, катта ёки ёш,
Буни унитмоқлик гунохи азим.
Гарчи бургут бўлса-да қушлар подшоси, Чумчуқ ҳам чуғурлар ўзин тилида,
Кимлардир , кимгадир тахассуб килиб, Унутди ўзлигин ўзбек элида.
Нахотки чумчуқдек бўлмаса элим,
Нахотки Оролинг тўлмаса элим
Нахотки худбинлик ўлмаса элим,
Буни унутмоқлик гунох азим.
Ўзбек бўлиб айтолмасанг сўзингни,
Бўриларга бериб қўйсанг қўзингни,
Не сабабдан ғафлат босди кўзингни
Буни унитмоқлик гунохи азим.
2003 йил
Ўзбек тилим, менинг ўз тилим, Одамлари тўғри сўз тилим, Болалари деҳқон-бўз тилим,
Буни унутмоқлик гунохи азим.
Миллат бирлигининг гарови сенсан, Дўстлик чорбоғининг қарови сенсан, Омад келса барови сенсан,
Буни унутмоқлик гунохи азим.
Сенда сўзламоқлик қандайин шараф,
Топилди вазият бахтга мушарраф,
Имконият яралди миллат бир тараф,
Буни унутмоқлик гунохи азим.
Афсус севинибмиз чиқмасдан қуёш,
Барчаси ўтмишдир аримасдан ёш,
Барибир ҳаммага, катта ёки ёш,
Буни унитмоқлик гунохи азим.
Гарчи бургут бўлса-да қушлар подшоси, Чумчуқ ҳам чуғурлар ўзин тилида,
Кимлардир , кимгадир тахассуб килиб, Унутди ўзлигин ўзбек элида.
Нахотки чумчуқдек бўлмаса элим,
Нахотки Оролинг тўлмаса элим
Нахотки худбинлик ўлмаса элим,
Буни унутмоқлик гунох азим.
Ўзбек бўлиб айтолмасанг сўзингни,
Бўриларга бериб қўйсанг қўзингни,
Не сабабдан ғафлат босди кўзингни
Буни унитмоқлик гунохи азим.
2003 йил
Бизда кўп нарсадан чемпион бўлишмоқда. Атроф-муҳитни ифлослантиришда чемпионмиз. Амал-тахт талашишда чемпионмиз. Ёлғонда чемпионмиз. Қонунларга ўзгартириш киритишда чемпионмиз. Тартибсизликда чемпионмиз. Тилимизни, миллий қадриятларимизни унитишда чемпионмиз. Қўйингки чемпион бўлмаган салбий соҳа кам қолди. Кеча ижтимоий тармоқдан ўқиб қолдим. Қанчаси рост, қанчаси ёлғон билмадим. Ўзбек йигити япон қизига шилқимлик қилгани учун, японлар жўнбушга келиб барча ўзбекларни юртидан чиқариб юбормоқчи эмиш. Энди бу соҳада ҳам чемпион бўламиз шекилли...
Бир нарсани тагига ета олмайман. Хорижликлар қаерга борса ҳам атроф-муҳитни, бино-иншоатлар, обидаларни кўпроқ расмга олишади. Бизникилар эса эътибор берсам кўпроқ ўзларини расмга олар эканлар...
Ота-боболаримизни бир гапи бўларди. Йилдан йилга йил баттар. Бу ҳикмат минг афсуски ўз тасдиғини ҳар куни топмоқда. Жамият маънавий, иқтисодий, экологик, энергетик кризис ботқоғига ботиб бормоқда. Бу кетишда осмонни узилиб ерга тушиши ҳам ҳеч гап бўлмай қолди. Етмаган жойига буюк давлатларнинг геосиёсий ўйинлари олдида мутлоқо ожизлик ҳолати, дард устига чипқон бўлмоқда. Негаки дунё қутбланиб бўлди. Улар учун эса ўз қутбларининг манфаати устивордир. Шундай вазиятда донолар тиллашади, тентаклар талашади деган ҳалқ ҳикматига амал қилган ҳолда, ички зиддиятларга барҳам бериб мустаҳкам миллат, халқ сифатида кучга кириш, яқин ва узоқда жойлашган қардош ҳалқлар билан бир ёқадан бош чиқариб, таҳликали чақириқларга қарши туриш энг долзарб масаладир....
Узоқ изланиш, ўрганишларимдан сўнг шундай хулосага келдим. Мутлоқ кўпчилик ўзининг яшаб турган турмуш тарзига мос ва хосдир. Жуда ҳам кам озчилик эса бундан истисно.
Бу фикрларни ёзишдан олдин кўп ўйладим, хўп ўйладим. Қўлим буни ёзишга кўп маротаба бориб, кўп маротаба орқага қайтди. Аммо охир оқибат фикрларни очиқлашга жазм қилдим. Бемор бемор эмас, бемор боққан бемор дейишади. Минг афсуски шундай бедаво дардлар бўладики, одам азоб исканжасида қолади. Ҳукм эса аниқ ўлимдир. Одам ўлгунга қадар даҳшатли азоблар, оғриқлар уни тарк этмайди. Булардан қутилиш учун ўзига минг марта ўлим тилашга мажбур бўлади. Етмаган жойига бу бедаво дардни даволаймиз деб яқинлари борини барака қилиб унга сарфлайди. Емайди-ичмайди, ҳаловатини йўқотади топганини шунга йўналтиради. Оқибатда эса бир бедаво дардманд ортидан, бутун оила дардманга айланиши ҳеч гап бўлмай қолади. Модмики ушбу бедаво дардни даволашни мутлоқ иложи йўқ экан, қолган соғлом одамларни беморга айлантиришни ҳожати бормикин? Ҳалқаро амалиётда эвтаназия, яъни ўлимга бўлган ҳуқуқ тушунчаси бор. Бу дегани бедаво дардга йўлиққан, азоб исканжасида қолган одамларнинг ҳаётига унинг ҳоҳишига кўра чек қўйиш, барча азоблардан халос этишдир. Бу бир қанча мамлакатлар амалиётида мавжуд бўлган жараёндир. Балким бизда ҳам ушбу жараёнга қонуний тус бериш, тегишли қонунни қабул қилиш вақти келгандир...
Қалбимиз қўрида қадрият, танамиз тўрида тарбия бўлмас экан, билингки биз тирик мурдамиз.
Бир жойда қоқилиб тураверган қозиқ албатта чирийди.Айниқса узоқ туриб қолса. Шунинг учун уни суғуриб зангини тозалаб туриш керак.
Ҳар қандай коррупция қонунларнинг фойдали иш коэффицентига тескари пропорционалдир. Бошқача айтадиган бўлсак қонунларнинг фойдали иш коэффиценти қанчалик кўп бўлса коррупция шунча кам, қонунларнинг фойдали иш коэффиценти қанчалик кам бўлса коррупция шунчалик кўп бўлади.
Ҳозирнинг ҳузурини ўйлаб яшайдиган одамлар эл ҳам, миллат ҳам, халқ ҳам бўла олмайди.