Жамиятдаги йўл ҳаракати қоидасиз кўпкарига ўхшайди. Улоққа эса одамларнинг жони тикилган.
ОНА тилим
Ўзбек тилим, менинг ўз тилим, Одамлари тўғри сўз тилим, Болалари деҳқон-бўз тилим,
Буни унутмоқлик гунохи азим.
Миллат бирлигининг гарови сенсан, Дўстлик чорбоғининг қарови сенсан, Омад келса барови сенсан,
Буни унутмоқлик гунохи азим.
Сенда сўзламоқлик қандайин шараф,
Топилди вазият бахтга мушарраф,
Имконият яралди миллат бир тараф,
Буни унутмоқлик гунохи азим.
Афсус севинибмиз чиқмасдан қуёш,
Барчаси ўтмишдир аримасдан ёш,
Барибир ҳаммага, катта ёки ёш,
Буни унитмоқлик гунохи азим.
Гарчи бургут бўлса-да қушлар подшоси, Чумчуқ ҳам чуғурлар ўзин тилида,
Кимлардир , кимгадир тахассуб килиб, Унутди ўзлигин ўзбек элида.
Нахотки чумчуқдек бўлмаса элим,
Нахотки Оролинг тўлмаса элим
Нахотки худбинлик ўлмаса элим,
Буни унутмоқлик гунох азим.
Ўзбек бўлиб айтолмасанг сўзингни,
Бўриларга бериб қўйсанг қўзингни,
Не сабабдан ғафлат босди кўзингни
Буни унитмоқлик гунохи азим.
2003 йил
Ўзбек тилим, менинг ўз тилим, Одамлари тўғри сўз тилим, Болалари деҳқон-бўз тилим,
Буни унутмоқлик гунохи азим.
Миллат бирлигининг гарови сенсан, Дўстлик чорбоғининг қарови сенсан, Омад келса барови сенсан,
Буни унутмоқлик гунохи азим.
Сенда сўзламоқлик қандайин шараф,
Топилди вазият бахтга мушарраф,
Имконият яралди миллат бир тараф,
Буни унутмоқлик гунохи азим.
Афсус севинибмиз чиқмасдан қуёш,
Барчаси ўтмишдир аримасдан ёш,
Барибир ҳаммага, катта ёки ёш,
Буни унитмоқлик гунохи азим.
Гарчи бургут бўлса-да қушлар подшоси, Чумчуқ ҳам чуғурлар ўзин тилида,
Кимлардир , кимгадир тахассуб килиб, Унутди ўзлигин ўзбек элида.
Нахотки чумчуқдек бўлмаса элим,
Нахотки Оролинг тўлмаса элим
Нахотки худбинлик ўлмаса элим,
Буни унутмоқлик гунох азим.
Ўзбек бўлиб айтолмасанг сўзингни,
Бўриларга бериб қўйсанг қўзингни,
Не сабабдан ғафлат босди кўзингни
Буни унитмоқлик гунохи азим.
2003 йил
Бизда кўп нарсадан чемпион бўлишмоқда. Атроф-муҳитни ифлослантиришда чемпионмиз. Амал-тахт талашишда чемпионмиз. Ёлғонда чемпионмиз. Қонунларга ўзгартириш киритишда чемпионмиз. Тартибсизликда чемпионмиз. Тилимизни, миллий қадриятларимизни унитишда чемпионмиз. Қўйингки чемпион бўлмаган салбий соҳа кам қолди. Кеча ижтимоий тармоқдан ўқиб қолдим. Қанчаси рост, қанчаси ёлғон билмадим. Ўзбек йигити япон қизига шилқимлик қилгани учун, японлар жўнбушга келиб барча ўзбекларни юртидан чиқариб юбормоқчи эмиш. Энди бу соҳада ҳам чемпион бўламиз шекилли...
Бир нарсани тагига ета олмайман. Хорижликлар қаерга борса ҳам атроф-муҳитни, бино-иншоатлар, обидаларни кўпроқ расмга олишади. Бизникилар эса эътибор берсам кўпроқ ўзларини расмга олар эканлар...
Ота-боболаримизни бир гапи бўларди. Йилдан йилга йил баттар. Бу ҳикмат минг афсуски ўз тасдиғини ҳар куни топмоқда. Жамият маънавий, иқтисодий, экологик, энергетик кризис ботқоғига ботиб бормоқда. Бу кетишда осмонни узилиб ерга тушиши ҳам ҳеч гап бўлмай қолди. Етмаган жойига буюк давлатларнинг геосиёсий ўйинлари олдида мутлоқо ожизлик ҳолати, дард устига чипқон бўлмоқда. Негаки дунё қутбланиб бўлди. Улар учун эса ўз қутбларининг манфаати устивордир. Шундай вазиятда донолар тиллашади, тентаклар талашади деган ҳалқ ҳикматига амал қилган ҳолда, ички зиддиятларга барҳам бериб мустаҳкам миллат, халқ сифатида кучга кириш, яқин ва узоқда жойлашган қардош ҳалқлар билан бир ёқадан бош чиқариб, таҳликали чақириқларга қарши туриш энг долзарб масаладир....
Узоқ изланиш, ўрганишларимдан сўнг шундай хулосага келдим. Мутлоқ кўпчилик ўзининг яшаб турган турмуш тарзига мос ва хосдир. Жуда ҳам кам озчилик эса бундан истисно.
Бу фикрларни ёзишдан олдин кўп ўйладим, хўп ўйладим. Қўлим буни ёзишга кўп маротаба бориб, кўп маротаба орқага қайтди. Аммо охир оқибат фикрларни очиқлашга жазм қилдим. Бемор бемор эмас, бемор боққан бемор дейишади. Минг афсуски шундай бедаво дардлар бўладики, одам азоб исканжасида қолади. Ҳукм эса аниқ ўлимдир. Одам ўлгунга қадар даҳшатли азоблар, оғриқлар уни тарк этмайди. Булардан қутилиш учун ўзига минг марта ўлим тилашга мажбур бўлади. Етмаган жойига бу бедаво дардни даволаймиз деб яқинлари борини барака қилиб унга сарфлайди. Емайди-ичмайди, ҳаловатини йўқотади топганини шунга йўналтиради. Оқибатда эса бир бедаво дардманд ортидан, бутун оила дардманга айланиши ҳеч гап бўлмай қолади. Модмики ушбу бедаво дардни даволашни мутлоқ иложи йўқ экан, қолган соғлом одамларни беморга айлантиришни ҳожати бормикин? Ҳалқаро амалиётда эвтаназия, яъни ўлимга бўлган ҳуқуқ тушунчаси бор. Бу дегани бедаво дардга йўлиққан, азоб исканжасида қолган одамларнинг ҳаётига унинг ҳоҳишига кўра чек қўйиш, барча азоблардан халос этишдир. Бу бир қанча мамлакатлар амалиётида мавжуд бўлган жараёндир. Балким бизда ҳам ушбу жараёнга қонуний тус бериш, тегишли қонунни қабул қилиш вақти келгандир...
Қалбимиз қўрида қадрият, танамиз тўрида тарбия бўлмас экан, билингки биз тирик мурдамиз.
Бир жойда қоқилиб тураверган қозиқ албатта чирийди.Айниқса узоқ туриб қолса. Шунинг учун уни суғуриб зангини тозалаб туриш керак.
Ҳар қандай коррупция қонунларнинг фойдали иш коэффицентига тескари пропорционалдир. Бошқача айтадиган бўлсак қонунларнинг фойдали иш коэффиценти қанчалик кўп бўлса коррупция шунча кам, қонунларнинг фойдали иш коэффиценти қанчалик кам бўлса коррупция шунчалик кўп бўлади.
Ҳозирнинг ҳузурини ўйлаб яшайдиган одамлар эл ҳам, миллат ҳам, халқ ҳам бўла олмайди.
Ижтимоий тармоқларда бир биридан қизиқ хабарлар кўп албатта. Аммо учтасига уйланиб, бештасига уйланиб ҳар биридан 1-2 бола туғдириб, туғдириб қўйган болаларига қарамасдан ташлаб қўйганлар, ўз болаларига итчалик ҳам муруват кўрсатмаганлар ҳам йўқ эмас минг афсуски. Модомики бундайлар шундай ифлос ҳунарларини бас қилмас эканлар, балки улар ва шунга ўхшаганларни бичиб ташлаш бўйича қонун қабул қилиш керакдир. Нима тўшакда роҳатланиш маззаю, бешикни тебратиш азобми?
Оллоҳ бу кунни кўрсатмасину, мен бу дунёни улкан музтоғи -айсбергга шиддат билан яқинлашиб бораётган "Титаник" кемасига ўхшатаман. Унда кемани улкан музтоғига урилишига сабабчи бўлган капитан ва унинг командаси каламушлардек кемани биринчи тарк этмай ўлимни мардларча қарши олган эди. Шундай вазият юз бермасину, аммо бутун дунёни улкан музтоғига тўқнаштирган кема капитанлари ва уларнинг командалари шундай ҳолат содир бўлса қандай йўл тутишар экан-а?
Одам бармоғининг нарҳи уч миллион сўмми? Илгари тарихда ўқиган эдик. Чор Россияси ҳукмронлиги даврида оддий халқ иккиёқлама зулм остида қолишган.Яъни оқ ва қора амалдорлар зулми остида. Кейин советлар икки турдаги амалдорлардан иборат даври келди.Вақт ўтиб мустақилликка эришиб бир турдаги яъни маҳаллий амалдорлардан иборат тузум вужудга келди. Аммо илгариги мазмун ва моҳият ўзгармади чоғи оддий ҳалқ дарди Хитой деворидан ҳам узун бўлиб бормоқда. Нега дейсизми? Энди тадбиркор ниқоби остидаги хорижий "амалдорлар" пайдо бўлишди. "Бир хитойлик тадбиркорни қўлида 100 киши бўлиб ишлаб пулимизни ола билмаяпмиз.Нима қилиш керак.Кимга шикоят қилсак ҳам ҳеч қандай натижа бермаяпти.Хитойлик бўлса қайга борсанг боравер, ҳамма ерда танишим бор, пулим бор қўлларингдан ҳеч нарса келмайди демоқда". "Танишимни бир бармоғи станок ичига кириб узилиб кетди. Хорижий хўжайин унга уч миллион сўм бериб, бошқаларга айтмагин, тағин улар ҳам бармоқларини узиб олдимга келишмасин пул сўраб дебди". Наҳотки баромқнинг нарҳи уч миллион сўм бўлса? Шунга ўхшаш шум хабарлар жуда кўп. Қай бирини айтишни ҳам билмайсан киши! Оддий халқ юрт ичида ҳам, юрт ташқарисида ҳам кўмакка муҳтож.Аммо...
Дунё тескари деб шуни айтишса керакда. Ҳамма афсонавий Америкага қанотсиз учишга тайёр бўлиб турган бир пайтда, асли америкалик Ўзбекистондан сиёсий бошпана олишда ёрдам беришни сўраб менга мурожаат қилмоқда...
Forwarded from Азиз Абидов
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Паркент туман судида Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди. Ёш судланувчига инсонпарварлик тамойили қўлланилиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди
Telegram
Telegram
Ҳар бир эшакка ўзини тўқими ёпилади ва ярашади. Бўзчи белбоққа ёлчимас деган ажойиб ҳикматлар бевосита шу миллатнинг табиатидан, турмуш тарзидан келиб чиқиб пайдо бўлган ҳамда алам, дардларининг кўрсаткичи-индикатори ҳисобланади. Менимча ушбу ҳикматларнинг ёши жуда улуғ бўлмаса керак. Шунингдек бошқа миллатларга ётлиги билан фарқланиб туради.
Калтакесак улкан динозаврларнинг, мушук эса ҳайвонлар шоҳи шернинг авлоди. Аммо бундан уларга қандай наф?!
Дунёда диёнат ҳам бор, хиёнат ҳам бор. Улар синов деб аталмиш торозининг икки палласидир...