48 subscribers
210 photos
10 videos
3 files
12 links
Мурожаат учун 👉 @ruhiddinkomil66
Download Telegram
Оллоҳ бу кунни кўрсатмасину, мен бу дунёни улкан музтоғи -айсбергга шиддат билан яқинлашиб бораётган "Титаник" кемасига ўхшатаман. Унда кемани улкан музтоғига урилишига сабабчи бўлган капитан ва унинг командаси каламушлардек кемани биринчи тарк этмай ўлимни мардларча қарши олган эди. Шундай вазият юз бермасину, аммо бутун дунёни улкан музтоғига тўқнаштирган кема капитанлари ва уларнинг командалари шундай ҳолат содир бўлса қандай йўл тутишар экан-а?
Одам бармоғининг нарҳи уч миллион сўмми? Илгари тарихда ўқиган эдик. Чор Россияси ҳукмронлиги даврида оддий халқ иккиёқлама зулм остида қолишган.Яъни оқ ва қора амалдорлар зулми остида. Кейин советлар икки турдаги амалдорлардан иборат даври келди.Вақт ўтиб мустақилликка эришиб бир турдаги яъни маҳаллий амалдорлардан иборат тузум вужудга келди. Аммо илгариги мазмун ва моҳият ўзгармади чоғи оддий ҳалқ дарди Хитой деворидан ҳам узун бўлиб бормоқда. Нега дейсизми? Энди тадбиркор ниқоби остидаги хорижий "амалдорлар" пайдо бўлишди. "Бир хитойлик тадбиркорни қўлида 100 киши бўлиб ишлаб пулимизни ола билмаяпмиз.Нима қилиш керак.Кимга шикоят қилсак ҳам ҳеч қандай натижа бермаяпти.Хитойлик бўлса қайга борсанг боравер, ҳамма ерда танишим бор, пулим бор қўлларингдан ҳеч нарса келмайди демоқда". "Танишимни бир бармоғи станок ичига кириб узилиб кетди. Хорижий хўжайин унга уч миллион сўм бериб, бошқаларга айтмагин, тағин улар ҳам бармоқларини узиб олдимга келишмасин пул сўраб дебди". Наҳотки баромқнинг нарҳи уч миллион сўм бўлса? Шунга ўхшаш шум хабарлар жуда кўп. Қай бирини айтишни ҳам билмайсан киши! Оддий халқ юрт ичида ҳам, юрт ташқарисида ҳам кўмакка муҳтож.Аммо...
Дунё тескари деб шуни айтишса керакда. Ҳамма афсонавий Америкага қанотсиз учишга тайёр бўлиб турган бир пайтда, асли америкалик Ўзбекистондан сиёсий бошпана олишда ёрдам беришни сўраб менга мурожаат қилмоқда...
Forwarded from Азиз Абидов
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Паркент туман судида Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди. Ёш судланувчига инсонпарварлик тамойили қўлланилиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди

Telegram
Ҳар бир эшакка ўзини тўқими ёпилади ва ярашади. Бўзчи белбоққа ёлчимас деган ажойиб ҳикматлар бевосита шу миллатнинг табиатидан, турмуш тарзидан келиб чиқиб пайдо бўлган ҳамда алам, дардларининг кўрсаткичи-индикатори ҳисобланади. Менимча ушбу ҳикматларнинг ёши жуда улуғ бўлмаса керак. Шунингдек бошқа миллатларга ётлиги билан фарқланиб туради.
Калтакесак улкан динозаврларнинг, мушук эса ҳайвонлар шоҳи шернинг авлоди. Аммо бундан уларга қандай наф?!
Дунёда диёнат ҳам бор, хиёнат ҳам бор. Улар синов деб аталмиш торозининг икки палласидир...
Ароқ ичиб шер бўлди,
Шишаларга эр бўлди.
Ажри бўлди аянчли,
Етишгани ер бўлди.

Баҳслар бўлмасачи бўлмайди баёт,
Зулматга айланар ажойиб ҳаёт.
Оламни безайди булбул садоси,
Улардек куйламоқ қарғаларга ёт.

Кеча эди Алижон,
Бугун бўлди Валижон,
Эрта қайтар Алижон,
Ҳаммаёқ бўлиб чалажон.

Ёлғонни умри қисқа,
Албатта фош бўлади.
Алдовга устаси фаранглар,
Тўнғиз каби ўлади.

Боланинг тили ширин,
Панд беради асалга.
Унинг бийрон сўзлари,
Куч бағишлар касалга.

Диёнатга дўст бўлганлар,
Одам бўлар аста-аста.
Хиёнатга қўл берганлар,
Ҳайвон бўлар бир пастда.

Сотилар номуслар, сотилар виждон,
Сотилар қонунлар, сотилади қон.
Во дариғ нажотни қайдан кутармиз,
Тузум талвасада, тизим чалажон.
Кема капитани йўловчиларга мурожаат қилибди. Ҳурматли йўловчилар! Кемадаги вазият яхши, аммо биз чўкаяпмиз!
Ҳакалак отган нафсларни озгина бўлсада ҳам жиловлаган, қаппайган қоринларни торайтирган моҳи рамазон ҳам тугамоқда. Хайит ўтгач нафслар яна ўпқон отиб, қоринлар кенгайиш мавсуми бошланади...
Ассалом алайкум.Барчага рамазон хайити қутлуқ келсин. Ёлғонлар ёмғирдек ювилиб, она юртимиз осмони шишадек мусаффо бўлсин. Кўклам каби адолат дарахти ўқ ва патак илдизлар отиб ёшаришдан тинмасин. Ватанимиз мардикорлар мамлакати сафидан чиқиб энг бой мамлакатлар қаторидан жой олиб, пулимиз доллардан ҳам қиммат валюта бирлигига айланиб, бошқаларнинг бизга келиб мардикор бўлиши тез кунларда насиб этсин. Газ, электр энергиясидан бебаҳра қишлоқларимизга таппи-тезаклардан, мойчироқ шамлардан тезроқ қутилиб, табиатнинг ушбу неъматларидан баҳраманд бўлиш буюрсин. Ўзимизники ўзимизга насиб этсин. Меҳнаткаш, қўли қадоқ миллатимизни, халқимизни ўзиники ва ўзгаларга хор-зор бўлишдан яратганни ўзи сақласин...
Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари ўртасида тузилган иттифоқчилик шартномаси, гарчанд 30 йил ўтиб кечикиб тузилган бўлсада мақсадга мувофиқ бўлди. Шундай иттифоқчилик шартномалари қолган Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон каби қардош халқларимиз ҳам ўзаро тузиб, Ўрта Осиёни кафти ҳисобланмиш Ўзбекистон билан биргаликда бир мушт бўлиб бирлашса турли кўринишдаги шарқу, ғарбдан келаётган геосисёсий таҳдидларга қарши туриш қобилияти мустаҳкам бўларди. Ички чегараларни бартараф этиб, унга сарфланаётган маблағларни ушбу ҳамжамиятнинг ташқи чегараларига сарфланиши, ташқи ҳавфларни тийиб туриш имкониятини туғдирарди.Устига устак ягона улкан макон, иш ресурсларининг эркин ҳаракати миллионлаб қардошларимизни яқин ва узоқ мамлакатларга бориб мардикорлик қилишига чек қўйган бўларди. Табиий бойликларга бой, бир-биридан меҳнаткаш бўлган ушбу қардош ҳалқлар учун менимча бундан бошқа йўл йўқ. Наинки шу пайтгача бизга ташқаридан ҳеч бир нажот келмаган ва бундан кейин ҳам бўлмайди...
Қонун бўлса дўстимиз,
Ҳеч қоқилмас пўстимиз.

Ҳалолликдир буржимиз,
Солиқ тўлаш бурчимиз.

Нишини шайласа заҳарли чаён,
Албатта билгинки чақиши аён.

Ўзини мақтавериб муғомбир тулки,
Бўлибди кўпчилик ичида кулги.

Оламга жар солиб бўтакўз қарға,
Қузғунлар ичинда бўлибди дарға.

Кулчага айланиб кўлвори илон,
Ўлжасин ютади бермайин имкон.


Бу дунёдан топмай хақиқат,
Дарвеш каби изладим хилқат.

Роса бездим мунофиқлик, иллатдан,
Жахолатни байроқ этган миллатдан.

Ҳақиқат нелигин билмаган бошлар,
Афсуски барчани саробга бошлар.

Узоқни кўрмаган бадқовоқ кўзлар,
Бурнини тагидан имконият кўзлар.

Ўзаро урушга шайланган қўллар,
Разолат, жахолат, зулматни қўллар.

Кўзлари очиғу қалби сўқирлар,
Ҳақларнинг ҳаққига лаънат ўқирлар.

Ҳаммани маҳлиё айлаган бойлик,
Оқибат келтирар изтироб вой-лик.

Қовоққа ўхшаган маънисиз бошлар,
Билгинки ҳаммани саробга бошлар.

Ўзаро урушга шайланган қўллар,
Тубанлик, зулмни доимо қўллар.

Ғафлатга тикилган ул қаро кўзлар,
Бефарқлик, лоқайдлик бойликни кўзлар.

Мукаммал жамият бўлмаган мавжуд,
Наинки мукаммал эмасдур вужуд.

Билимдан бебахра бадқоқовоқ бошлар,
Билингки барчани ботқоққа бошлар.

Ҳадеб мақтавериб тулки ўзини,
Унитиб қўйибди ҳақни сўзини.

Оламни бузади унинг ноласи,
Қайга ҳам борарди йўқнинг боласи.

Еб туриб қичқирар ношукур хўроз,
Жиғилдон тўймайди, емишимдир оз.

Ҳалол меҳнат маҳсули ҳолва,
Бекорчилик боласи бўлади ғалво.

Яхши миллат заифини зўрим дер,
Ёмон миллат ботирини бўрим дер.

Осмонда тушмайди ҳеч қачон бойлик,
Ёмондан кутмагин сира ҳам ойлик.

Машина юради тез,
Келиб урмасидан сез.

Орқага кетганда эркак омади,
Ниҳолдек букилар метин қомати.

Воажаб миясиз думи ўроқлар,
Барчани бесабаб қийнаб сўроқлар.

Виждони жиғилдон минглаб маддоҳлар,
Нафсларин йўлида чўккалар, оҳлар.

Пичоқлар сопланди,қоринлар қопланди,
Таналар тобланди, тупроқда бопланди.

Дунёга ҳукмрон амаллар, пуллар,
Қулларни қорнидан ёғилар қуллар.

Тирноқни ажратиб бўлурми этдан?
Нажотни кутмаган ўзгадан четдан.

Бефарқлик касридан тоғлардур талқон,
Эьтибор насридан қалблардир қалқон.

Ишдан чиқди кўп тизим,
Халқимга бер хўп тўзим.


Авлиёлар худо эмас,
Худодан жудо эмас.

Таомлар шоҳи нон,
Ҳаммамизга берар жон.

Ҳайвонлар шоҳи шер,
Инсоф қилиб ер.

Жонзотлар шоҳи одам,
Қолдирар бузилган олам.

Айбларнинг алифбоси йўқчиликдир,
Қутиришнинг дебочаси тўқчиликдир.

Амалдорнинг қўними йўқ,
Қилган ишини унуми йўқ.

Бефарқлик касридан тоғлардур талқон,
Эътибор насридан қалблардур қалқон.
Кеча бир танишимни таклифига кўра машҳур тармоқли компания идорасига боришимга тўғри келди. Бошкентнинг қоқ марказида жойлашган ушбу идора одамга ғиж-ғиж тўла эди. Айниқса аёллар аксарият кўпчиликни ташкил этарди. Тақдимотдан шуни билдимки уларнинг тоза таббий маҳсулотини сотиб олиб соғлиқни мустаҳкамлаш, шунингдек ушбу тизимга одам қўшиб даромад ҳам олиш мумкин экан. Худди илгариги Тянши, Шенши, Қўнши кейин эса Жўнаши каби тармоқли тизимга ўхшаб, буларда ҳам "бронза", "кумуш", "олтин" директорлар бўлиб ойига 10 минг доллардан 50 минг долларгача ойилк олиш мумкин экан. Уларни эртагини мароқ билан тинглаб фаолиятининг ҳуқуқий ассолари борасида савол берганимда тайинли жавоб топа билмадим, бошқаларга эса бунинг қизиғи йўқ эди чамаси зўр бериб "олтин директор" бўлишни мақсад қилиб олган эдилар. улар "олтин директор" бўлишадими ёки "олтин жўжа" бунга вақт олий ҳакамдир. Аммо жамиятда айниқса ёшларда умуман меҳнат қилишга аллергия борлиги аниқдир. Қани иложи бўлса тилло хум ва очил дастурхон уларнинг измида бўлишсаю, ишламасдан оёқларини осмонга кўтариб ғилдирак қилиб ётишса...
Дунё сиёсатида иккита йўналиш мавжуд. Биринчиси очиқ эшиклар ёпиқ тешиклар сиёсати. Иккинчиси эса аксинча ёпиқ эшиклар, очиқ тешиклар сиёсати. Ўзбекистонга қай бири тегишли экан ҳанузгача англаб етганим йўқ...
Бир ишхонага кириб жиғибийрон бўлиб ўтирган бир йигитга кўзим тушди. Назаримда у маҳалла тизимида ишларди. Ҳозир фалончини уйига бориб, ерини ҳайдатиб кўчат экиб беришим керак. Мен сўрадим қайси каромати учун унга шунча илтифот кўрсатаяпсизлар. Жавоби чўчитилмаган ёғдек бетайин бўлди. Боқимандалик ўқ ва патак илдизларигача отиб бўлди. Уни олдини олинишни ўрнига фақат кучайтирилаяпти. Кимлардир ўзи емай ҳалол тўлаётган солиқлар, келажак авлод насибаси бўлган миллий бойликлардан сарфлаб боқимандаларни боқаётган, уларни семиртириб янада баттар боқимандага айланишига қаратилган ҳар қандай сиёсатга буткул чек қўйиш лозим. Халқ мақолида айтилгандек одамларга балиқ эмас, қармоқ бериш керак. Эпласа ўзини боқсин. Бўлмаса бемаза қовунни уруғини кўпайтиришмасин..
Ҳамид Олимжоннинг бир ажойиб мисралари бор эди. "Водийларни яёв кезганда, бир ажиб ҳис бор эди менда." Водийларни яқинда, яёв эмас автоуловда кезиб бир ноҳуш ҳис пайдо бўлди менда. Гап шунда эдики жуд кўп йўлларда, шу жумаладан боғча, мактаб атрофларида асфальт йўлларга тезликни камайтирувчи сунъий тўсиқлар қўйиб ташланган эди. Бундан ўн йиллар олдин маҳаллада "шумахерлар" кўпайиб кетиб, биз ҳам туман ҳокимиятига йўлга тўсиқлар қўйиш бўйича мурожаат қилганимизда, улар мумкин эмас дея рад этишган эди. Шунда ҳам "аристократлар" яшайдиган жойларда ҳар эллик метрда, бизга ўрнатиш мумкин бўлмаган тўсиқлар мавжуд эди. Бугунга келиб унинг оммавий тус олган ҳолда, деярли барча кўчаларга ўрнатилиши яхшиликдан далолат эмасдур. Демак биз қонун-қоидалардан мутлоқо узоқлашиб бораётган оломонга айланиб бўлибмиз.Наинки каллада тартиб бўлмагандан кейин, кўчада тартиб бўлармиди...
Жюль Верннинг "Ўн беш ёшли капитан" деган ажойиб бир китоби бор эди. Ёшлигимизда одам уни қайта ва қайта ўқиб тўймас эди. Шунга кўра азимутдан (асосий йўналишидан) адашган кема Австралия эмас, Африка қирғоқларига бориб қолади. Бу ўтган замонда содир бўлдими десам бугунга келиб ҳам азимутдан адашиш одатий тусга кириб бўлган кўринади чоғи...
Автобусда кета борар эканман қўлидан телефон тушмай гаплашиб кетаётган шофёр, телефонда гаплашаётган йўловчига телефонда гаплашиш мумкин эмас, ўчириб қўй дея ўдағайлади. Йўловчи автобусда бундай қилиш мумкин эмас деб ёзилмаганку дея, барибир телефонда гаплашишни тўхтатди...
Қайси бир китобда ўқиган эдим. "Хон жарчиси бозорга бориб баланд овозда бақирибди.Ҳой одамлар, одамлар.Эшитмадим деманглар.Хон ҳазратлари эртага халқидан хабар олиш учун ўрдасидан ташқари чиқурлар. Амалдор, бой- тўралар янги либосларда йўл четинда саф тортсинлар.Раият (оддий халқ) ариқ, кўчаларни тозалаб, хароба жойларни намат бирла бекитсинлар. Элликбошилар бундай ишларга бош-қош бўлсинлар. Хон ўз халқини ҳаёти бирлан танишувни бурчи деб билғай ва унинг фаровонлиға борасинда бош қотирмак"...
Юртимиз ҳам буюк келажак азимутидан адашиб, Африка соҳилларига эмас янги Ўзбекистонга етиб келинди.
Азимутидан адашган, узоқ йўлга юрувчи таксичилар ҳам сизни фалон жойга дея, ярим Ўзбекистонни айлантириб чиқиши ҳеч гап бўлмай қолди...
Азимутидан адашган баъзи бир амалдорларни Гоголни Гегелдан, Шопенни Шаляпиндан ажрата билмагани касофати туфайли қоралар оққа, оқлар қорага айланмоқда...
Мен Россияда ишдалигимда аёлим ким биландир ўйнашиб, гап-сўз бўлиб ўзини поездни тагига ташлаб юборибди. Тўрт болам бор эди. Жанозага етиб кела олмадим. Энди келаяпман. Мен билан савол-жавоб қилишмоқчи. Аслида шунқа бўладими ака. Азимутдан адашган амалдор бўлса албатта шундай қилади ука...
Гапни қисқаси азимутдан адашиш сурункали касалликка айланиб бўлди.
Ассалом алайкум.Келажакнинг меваси бўлган шириндан шакар болажонларимиз байрами қутлуқ , ўзлари эса бунданда ширин бўлишсин. Уларга юртимизни мардикорлар мамлакатидан, миллионерлар мамлакатига айлантириш насиб этсин.
Кеча ишга отланиб минган автоуловимда манзилимга етиб боришни иложи бўлгани йўқ. Тошкент шаҳридаги "Ашхабод" парки олдига яқинлашар эканмиз, кўчада машиналардан кўра кўп карра кўпроқ оломонни кўриб, ним гап экан деб ўсмоқчиласам автоуловдаги кимдир паркда текинга совға тарқатилаётганлигини у ҳам камида 10 дона совға олиб қайтишини маълум қилди. Автоуловда келаётганларнинг ҳам кўпчилиги аёллар ва болалар эди. Парк чорраҳасига етиб келганимизда вазият жуда аянчли эди. Асосан аёллар ва ёш болалардан иборат оломон, кун иссиғида дуч келган автоуловни тўхтатиб бири бирини устига чиқиб, жанжаллашиб минишга ҳаракат қилишар, баъзиларини қўлларидаги гўдаклар эса чирқираб йиғлашар эди. Етмаган жойига олмон жамоат транспорти ҳаракатига ҳам ҳалақит бергани сабаб, уларнинг ҳам келиб кетиши қийинлашган, бечора ички ишлар бўлими , миллий гвардия ходимлари эса бошқариб бўлмайдиган оммани тартибга солишга ҳаракат қиларди. Мен автоуловдан тушар эканман, уни эшигини штурм қилиб ўраб олишган аёллардан бири нажот излагандек юзланди. Мен уни қўлидаги гўдагини олиб ўриндиққа ўтказишим билан атрофидаги бошқа аёллар, хап сеним дегандек ўлжасига ўқдек отилган ўқ илондек автоулов эшигига ёпирилишди. Ўзим бир амаллаб тушиб олиб йўлни пиёда давом эттирдим. Аммо йўлда текин совға олиб хурсанд бўлган одамни учратганим йўқ.
Гендер тенглик, текин бойлик оқибати бўлур войлик дегани шу бўлса керакда...
Буюк ипак йўли метросига киришдаги гавжум жойдан ўтар эканман тентак товуқдек такиллаб, лайча итдек аккилаб атрофдагиларга шаллақилик қилаётган бўйи ёшига етмаган хўтикдан сал баландроқ, байрамлардаги тухумдек безатилган қизга кўзим тушди."Мен фалон банкирни қизиман, ҳаммангни айтвораман-қайтвораман, ситвораман-ютвораман, сўквораман-тўквораман".Назаримда қизни озгина градуси ҳам бор эди. У жинни қўйни миясини еган одамдек унга югуриб, бунга югуриб бисотидани барча аҳлат сўзларни тўкиб солди. Бу орада қоп-қора соқоли кўксига тушган "нуроний чол" келиб , назаримда ушбу жинни товуқни хўрози бўлса керак, телба товуғини патидан силаганча амаллаб кўздан йўқотди. Бундайларни афсуским кун сайин сафлари семириб бораяпти. Уларнинг шаллақилигини қўл, тил, дил билан тўхтатишни эса иложи йўқ. Қабул қилинаётган қонунлар ҳам уларнинг фойдасига ишлаяпти. Менинг назаримда бундай нотўғри ёндошувга чек қўйган ҳолда аёллар ҳуқуқларини "илоҳийлаштиришга" қаратилган барча ҳаракатларга чек қўйиш, ҳамда маъмурий ва жиноят кодексига айнан аёллар шаллақилиги ҳолатига оид тегишли моддалар ва жавобгарлик даражасини белгилаб қўйиш, бугунги куннинг энг долзарб муоаммосидир. Бу кетишда эркаклар уйида қамалиб ўтириши ҳавфи жуда узоқда эмасдур....