49 subscribers
210 photos
10 videos
3 files
12 links
Мурожаат учун 👉 @ruhiddinkomil66
Download Telegram
Бир ишхонага кириб жиғибийрон бўлиб ўтирган бир йигитга кўзим тушди. Назаримда у маҳалла тизимида ишларди. Ҳозир фалончини уйига бориб, ерини ҳайдатиб кўчат экиб беришим керак. Мен сўрадим қайси каромати учун унга шунча илтифот кўрсатаяпсизлар. Жавоби чўчитилмаган ёғдек бетайин бўлди. Боқимандалик ўқ ва патак илдизларигача отиб бўлди. Уни олдини олинишни ўрнига фақат кучайтирилаяпти. Кимлардир ўзи емай ҳалол тўлаётган солиқлар, келажак авлод насибаси бўлган миллий бойликлардан сарфлаб боқимандаларни боқаётган, уларни семиртириб янада баттар боқимандага айланишига қаратилган ҳар қандай сиёсатга буткул чек қўйиш лозим. Халқ мақолида айтилгандек одамларга балиқ эмас, қармоқ бериш керак. Эпласа ўзини боқсин. Бўлмаса бемаза қовунни уруғини кўпайтиришмасин..
Ҳамид Олимжоннинг бир ажойиб мисралари бор эди. "Водийларни яёв кезганда, бир ажиб ҳис бор эди менда." Водийларни яқинда, яёв эмас автоуловда кезиб бир ноҳуш ҳис пайдо бўлди менда. Гап шунда эдики жуд кўп йўлларда, шу жумаладан боғча, мактаб атрофларида асфальт йўлларга тезликни камайтирувчи сунъий тўсиқлар қўйиб ташланган эди. Бундан ўн йиллар олдин маҳаллада "шумахерлар" кўпайиб кетиб, биз ҳам туман ҳокимиятига йўлга тўсиқлар қўйиш бўйича мурожаат қилганимизда, улар мумкин эмас дея рад этишган эди. Шунда ҳам "аристократлар" яшайдиган жойларда ҳар эллик метрда, бизга ўрнатиш мумкин бўлмаган тўсиқлар мавжуд эди. Бугунга келиб унинг оммавий тус олган ҳолда, деярли барча кўчаларга ўрнатилиши яхшиликдан далолат эмасдур. Демак биз қонун-қоидалардан мутлоқо узоқлашиб бораётган оломонга айланиб бўлибмиз.Наинки каллада тартиб бўлмагандан кейин, кўчада тартиб бўлармиди...
Жюль Верннинг "Ўн беш ёшли капитан" деган ажойиб бир китоби бор эди. Ёшлигимизда одам уни қайта ва қайта ўқиб тўймас эди. Шунга кўра азимутдан (асосий йўналишидан) адашган кема Австралия эмас, Африка қирғоқларига бориб қолади. Бу ўтган замонда содир бўлдими десам бугунга келиб ҳам азимутдан адашиш одатий тусга кириб бўлган кўринади чоғи...
Автобусда кета борар эканман қўлидан телефон тушмай гаплашиб кетаётган шофёр, телефонда гаплашаётган йўловчига телефонда гаплашиш мумкин эмас, ўчириб қўй дея ўдағайлади. Йўловчи автобусда бундай қилиш мумкин эмас деб ёзилмаганку дея, барибир телефонда гаплашишни тўхтатди...
Қайси бир китобда ўқиган эдим. "Хон жарчиси бозорга бориб баланд овозда бақирибди.Ҳой одамлар, одамлар.Эшитмадим деманглар.Хон ҳазратлари эртага халқидан хабар олиш учун ўрдасидан ташқари чиқурлар. Амалдор, бой- тўралар янги либосларда йўл четинда саф тортсинлар.Раият (оддий халқ) ариқ, кўчаларни тозалаб, хароба жойларни намат бирла бекитсинлар. Элликбошилар бундай ишларга бош-қош бўлсинлар. Хон ўз халқини ҳаёти бирлан танишувни бурчи деб билғай ва унинг фаровонлиға борасинда бош қотирмак"...
Юртимиз ҳам буюк келажак азимутидан адашиб, Африка соҳилларига эмас янги Ўзбекистонга етиб келинди.
Азимутидан адашган, узоқ йўлга юрувчи таксичилар ҳам сизни фалон жойга дея, ярим Ўзбекистонни айлантириб чиқиши ҳеч гап бўлмай қолди...
Азимутидан адашган баъзи бир амалдорларни Гоголни Гегелдан, Шопенни Шаляпиндан ажрата билмагани касофати туфайли қоралар оққа, оқлар қорага айланмоқда...
Мен Россияда ишдалигимда аёлим ким биландир ўйнашиб, гап-сўз бўлиб ўзини поездни тагига ташлаб юборибди. Тўрт болам бор эди. Жанозага етиб кела олмадим. Энди келаяпман. Мен билан савол-жавоб қилишмоқчи. Аслида шунқа бўладими ака. Азимутдан адашган амалдор бўлса албатта шундай қилади ука...
Гапни қисқаси азимутдан адашиш сурункали касалликка айланиб бўлди.
Ассалом алайкум.Келажакнинг меваси бўлган шириндан шакар болажонларимиз байрами қутлуқ , ўзлари эса бунданда ширин бўлишсин. Уларга юртимизни мардикорлар мамлакатидан, миллионерлар мамлакатига айлантириш насиб этсин.
Кеча ишга отланиб минган автоуловимда манзилимга етиб боришни иложи бўлгани йўқ. Тошкент шаҳридаги "Ашхабод" парки олдига яқинлашар эканмиз, кўчада машиналардан кўра кўп карра кўпроқ оломонни кўриб, ним гап экан деб ўсмоқчиласам автоуловдаги кимдир паркда текинга совға тарқатилаётганлигини у ҳам камида 10 дона совға олиб қайтишини маълум қилди. Автоуловда келаётганларнинг ҳам кўпчилиги аёллар ва болалар эди. Парк чорраҳасига етиб келганимизда вазият жуда аянчли эди. Асосан аёллар ва ёш болалардан иборат оломон, кун иссиғида дуч келган автоуловни тўхтатиб бири бирини устига чиқиб, жанжаллашиб минишга ҳаракат қилишар, баъзиларини қўлларидаги гўдаклар эса чирқираб йиғлашар эди. Етмаган жойига олмон жамоат транспорти ҳаракатига ҳам ҳалақит бергани сабаб, уларнинг ҳам келиб кетиши қийинлашган, бечора ички ишлар бўлими , миллий гвардия ходимлари эса бошқариб бўлмайдиган оммани тартибга солишга ҳаракат қиларди. Мен автоуловдан тушар эканман, уни эшигини штурм қилиб ўраб олишган аёллардан бири нажот излагандек юзланди. Мен уни қўлидаги гўдагини олиб ўриндиққа ўтказишим билан атрофидаги бошқа аёллар, хап сеним дегандек ўлжасига ўқдек отилган ўқ илондек автоулов эшигига ёпирилишди. Ўзим бир амаллаб тушиб олиб йўлни пиёда давом эттирдим. Аммо йўлда текин совға олиб хурсанд бўлган одамни учратганим йўқ.
Гендер тенглик, текин бойлик оқибати бўлур войлик дегани шу бўлса керакда...
Буюк ипак йўли метросига киришдаги гавжум жойдан ўтар эканман тентак товуқдек такиллаб, лайча итдек аккилаб атрофдагиларга шаллақилик қилаётган бўйи ёшига етмаган хўтикдан сал баландроқ, байрамлардаги тухумдек безатилган қизга кўзим тушди."Мен фалон банкирни қизиман, ҳаммангни айтвораман-қайтвораман, ситвораман-ютвораман, сўквораман-тўквораман".Назаримда қизни озгина градуси ҳам бор эди. У жинни қўйни миясини еган одамдек унга югуриб, бунга югуриб бисотидани барча аҳлат сўзларни тўкиб солди. Бу орада қоп-қора соқоли кўксига тушган "нуроний чол" келиб , назаримда ушбу жинни товуқни хўрози бўлса керак, телба товуғини патидан силаганча амаллаб кўздан йўқотди. Бундайларни афсуским кун сайин сафлари семириб бораяпти. Уларнинг шаллақилигини қўл, тил, дил билан тўхтатишни эса иложи йўқ. Қабул қилинаётган қонунлар ҳам уларнинг фойдасига ишлаяпти. Менинг назаримда бундай нотўғри ёндошувга чек қўйган ҳолда аёллар ҳуқуқларини "илоҳийлаштиришга" қаратилган барча ҳаракатларга чек қўйиш, ҳамда маъмурий ва жиноят кодексига айнан аёллар шаллақилиги ҳолатига оид тегишли моддалар ва жавобгарлик даражасини белгилаб қўйиш, бугунги куннинг энг долзарб муоаммосидир. Бу кетишда эркаклар уйида қамалиб ўтириши ҳавфи жуда узоқда эмасдур....
Ҳалқимизда ажойиб ва ғаройиб амаллар жуда кўпки, йўқ сочинг ҳам тикка туриб кетади. Шулардан бири бошқа имкониятлар бўлгани ҳолда елинидан чаккалаб сут оқиб турган зотдор сигирни сўйишдир...
Болалар учун жонимизни берамиз дейишади.Бу қуруқ сафсата. Болалар учун жон эмас яшаш учун жой беринг.Улар ўтириши керак бўлган дарахт шохларини кесишга барҳам беринг. Боғу-бўстонларни чўлга айлантирманг. Келажак авлод ҳаққига хиёнат қилманг...
Бизда аёллар алоҳида бир салтанат. Нега дейсизми? Чунки уларнинг ўз шариатлари. тариқатлари, одатлари бор. Барча ҳайитларида телевизор, радиоларда, диний уламолар томонидан, бу кун барча мусулмонлар учун байрамлиги, мозорларга бориб йиғи-сиғи қилинмаслиги борасида бот-бот айтилади. Аммо аёлларимиз булар айтиверадида дея тескарисини қилишади. Ҳайит байрамини мотамга айлантиришади. Мозорларга чиқиб уввос солиб ким ўзарга йиғлашади. Гарчанд тириклигида қадри етмаган бўлишларига қарамай...
Йўлда кетиб борар эканман кўзим ошхона таомномасидаги "силтама" деган ёзувга тушди. Бунақасини гапнинг очиғи ҳеч кўрмаган ва эшитмаган ҳам эдим. Буни қарангки дунёдаги илғор халқлар илм бобида изланиб, улкан кашфиётлар яратиб сунъий интеллектни ихтиро қилган бир пайтда, бизникилар улардан ортда қолмайлик дея "силтама" деган янги овқат турини ўйлаб топишибди. Бечораларни буни "ихтиро" қилгунча рос мияси қотган бўлса керак. Ахир "силтама" ҳам сунъий интеллектдан кам бўлмаса кераг-ов. Балким бунга Нобель мукофоти бериш керакдир.....
Одамлар қонундан, қамалишдан қўрқмай қолишди шекилли, жиноятлар бемаза қовунни уруғидек кўпайиб кетмоқда. Бунинг охир оқибати аянчли бўлиши аниқдир. Буни олдини олиш учун мамлакатда барча учун қонун устиворлигини таъминлайдиган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар сув ва ҳаводек керакдир. Қонун бугун амалдор-бойга ҳам, амалсиз -камбағалга ҳам бирдек тадбиқ этиладиган вазият бўлмас экан эртаги кундан яхшилик кутиб бўлмаслиги аниқдир....
Қадр
Мен қорнимга йиғласам,
Қадрим қайда қолади.
Эртами кеч барчани,
Қора тупроқ олади.

Шунда йиққан бисотинг,
Ҳеч қўйилмас ёнинга.
Қора тупроқ бағрида,
Аро кирмас жонинга.

Бу одамизот дунёдан,
Сира рози бўлмаган.
Ерчи одамизот ютиб,
Чексиз бағри тўлмаган.
1994 йил -Руҳиддин Комилов
Бола ўзи дунёга келтирган онасини албатта билади, гарчанд улар айро яшашсаларда. Баъзи бир оилаларда фарзанд йўқлиги сабабли, оила катталарининг фикри туфайли болалар акадан укага, опадан сингилга ёки бошқалардан фарзандликка олиб берилади. Саида ҳам шулардан бири эди. Тўрт ойлик чақалоғини фаразанд кўрмаган овсинига берди. Орадан вақт ўтиб боланинг тили чиқди. Саидани кўргандаги биринчи сўзи онажон бўлди... Зиёда боласини бешикдан овсинига бериб юборди. Вақт ўтиб бола ёшидан ўтгандан, юра бошлагандан кейин овсинини уйига борган Зиёдани олдига келиб, оёқларини қучоқлаб ширин тиллари билан она-оналашдан тинмасди...
Тушиб олиб йўлимга тўғри бордим ўлимга.
Одамда иккита либос мавжуд. Бири кийим бошдан иборат бўлса, иккинчиси эса унинг фикрлари, дунёқарашидан ташкил топади.
Тошкентнинг марказий кўчаларидан биридан ўтиб борар эканман "Cat Cafe" деган ёзувга кўзим тушиб қолди. Унинг олдида ёшгина европа миллатига мансуб қиз ва йигит фотосессия қиларди. Уларга қизиқиб кафени ичига кўз ташладим. У ерда бир қанча мушуклар бўлиб роҳатланиб дам олишар, ёшгина европа миллатига мансуб қиз эса хизмат кўрсатарди. Мушуклар учун сервис ҳам супер, шароит ҳам супер эди. Бир сўз билан айтадиган бўлсам оддий одамлар учун яратилмаган барча шароитлар улар учун яратиб қўйилган эди. Мууушуклар учун кафе бор экан, демак кууучуклар учун ҳам кафе бўлиши аниқ.Шуни айтишадида пулинг бўлса тўрвада, гўшт бўлади шўрвада дея...
Ўйлаб кўрсам, йиллар ўтиб топганимиздан йўқотганимиз кўп бўлар экан. Кўп нарса топдик деб хурсанд бўлар эканмиз-у, аслида кўп нарса йўқотар эканмиз...
Буюк мақсадлар, буюк номлар, оппоқ ниятлар ва оппоқ кийимилилар кўпайгани сари жамият олдинга қараб эмас, балким ортга қараб шиддат билан думалаб кетаётганга ўхшайди назаримда.Ёки мен адашдиммикин...
Бойсундаги, Тошкентдаги қишлоқ хўжалиги университети, адашмасам Самарқандаги олий ўқув юрти биносида бўлган фалокатлар техноген фалокатлар эмас, балким одамген фалокатдир. Бу кетишда Бухорони бузилиши, Самарқандни эса йиқитилиши ҳеч гап бўлмай қолади мени назаримда.
Чорсудаги масжидда пешин номозини ўқиб чиқиб, зинапоядан пастга тушиб борар эканман оллоҳ йўлида садақа қилинг деб тиланиб ўтирган ёши қирқлардан ўтган аёлга кўзим тушди. Тўхтаб унга бирон бир ҳалол иш билан шуғулланишни ҳоҳлмайсими дея сўрадим. У менга ёмон қараб қилаётган ишим ҳаромми деб сўроқлади. Мен оллоҳ бировнинг садақасига муҳтож эмаслигини, тўрт муччангиз соғ бўлса бирон жойда ишлаб ҳам пул топса бўлишини, керак бўлса бунга ёрдам беришимни айтдим. Қисқаси мен ундай десам бундай, бундай десам ундай дея ишлашга тоқати йўқлигини билдирди қўйди. Ортиқча гапга ўрин қолмаган сабаб йўлимни давом эттирдим.Бундан анча илгари, шогирдим билан жума номозидан чиқа туриб аянчли ҳолатга дуч келган эдик.Масжид олдида берида, бир неча аёллар ёшгина бир аёлни нега сен биздан олдинга ўтиб, чиққан номозхонлардан кўпроқ пул олдинг дея ўртага олиб сазойи қилишмоқда эди. Шогирдим иккимиз уни амаллаб автомашинага ўтказиб, зўравон тиланчи аёллар чангалидан олиб чиққан эдик. Улар эса орқадан тош отишгача ҳам борган эди. Алҳамдуни ҳам билмайдиган шаллақи бу аёлларни масжидларни олдида ўтириб оллоҳни йўлида садақа қилинг дейишини ўзи ғалати. Минг афсуским улар худди лўлиларга ўхшаб тиланчииликни ўзларига касб қилиб олишган. Худбинлигининг эса чегараси йўқ. Бирон бир яхши таклиф берсанг, ишга жойлаштириб қўяман десанг, бетинга қараб текиндан текинга нега ёрдам берсан дея, нурсиз кўзлари билан чақчайиб туришади. Худди шунга ўхшаш ҳолат Тошкент шаҳар прокурорининг оммавий қабулига борганимда учраган эди. Тешик қулоқ эшитади деганидек ёшгина бир аёлнинг дардини тинглашга тўғри келди.Унинг ечими жуда оддий бўлгани сабаб, унга менга қўнғироқ қилиб учрашинг дея телефон рақамимни бердим. У пули йўқлигини билдиргач, мен шундай ёрдам бериб юборишимни айтдим. У нега текинга ёрдам беришимни сўради. Мен шуни инсонийлик нуқтаи назаридан шуни ҳоҳлаганимни билдирдим. Шундай бўлиишга қарамай у кўп марта бу борада гумонга борди. Орадан бир икки кун ўтиб, у менга қўнғироқ қилиб, яна нега текинга ёрдам бераяпсиз дея кўп марта ўсмоқчилади. Мен лозим бўлса келинг, бўлмаса ўзингиз биласиз дея жавоб қайтардим. Вақти келиб ишхонамга эри билан келди.Пулим йўқ деган аёлда пули ҳам кўп экан аслида. Аммо мен ваъдамни устидан чиқиб муаммосини ҳал қилиш йўлини кўрсатиб бердим. У раҳмат ўрнига, яна бузуқ пластинкадек нега менга текинга ёрдам бердинг дея бир жойда айлана бошлади.Мен бошқа безовта қилмасликни айтиб хайр мазур қилдим. Минг бора надоматлар бўлсинким янги авлод ёшларида худбинлик чўққига чиқиб бўлган. Ўлчов бирлиги одамийлик эмас пулдир.
Ҳаётнинг қадри қиймати пул бўлди,
Турмушнинг шавқи зийнати пул бўлди.
Ака-ука, дўст-биродар йўқолиб,
Катта-кичик шу шайтонга қул бўлди.
Катталари талончи бўлган юртнинг кичиклари тиламчи, катталари қароқчи бўлган юртнинг кичиклари қўриқчи бўлади.