60 subscribers
210 photos
10 videos
3 files
12 links
Мурожаат учун 👉 @ruhiddinkomil66
Download Telegram
Тўпиққача ёғган қорга тўлақонли тизим тўхтаб қолишига сал қолди.Агарда тиззагача қор ёққанидан нима бўлар эди, ким биларкин...
Россия газ бермаса бутун Европа қишда музлаб қолади, ишдан чиқади, зимистонга айланади деб кўп маротаба айтишган эди. Нима биз ўша Европамизми, у ерда бўлиши башорат қилинган ҳолатлар бизда юз бермоқда?!
Ҳар ким ўз тақдирига мос ва хосдир. Нега дейсизми? Совуқ кунларнинг бирида Қўйлиқ бозори атрофида мардикорчилик билан банд бўлган қирқдан ўтган, аммо ҳали элликка етмаган икки аёл билан мулоқотга киришишга тўғри келди. Улар кун совуқ, иш йўқ деб зорланишди. Мени доимий иш бўлса ишлайсизларми деган саволимга зўр бўларди дея жавоб беришди, ҳамда ўзлари ҳақидаги маълумот ва телефон номерларини беришди. Мен унга айтиб, бунга айтиб уларга иш топдим, аммо уларни ўзларини топа олмадим...
Одамлар бир биридан танга, тиллоларни қизғаниши табиий ҳол.Аммо текин тилакни қизғанишини ҳеч тушуниб бўлмайди.
Илгари галстук таққан кетмонлар саноқли бўларди.Ҳозир эса санаб саноғига, адоғига ета олмайсан.
Такрорланмас аждодларимиз томонидан яратилган мураккаб мухандислик иншоатлари, тарихий обидалари бири Миср, бири Ҳинд заминида, Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Термез шаҳарлар ва бошқа кўплаб жойларда дунё аҳлини лол қолдирмоқда. Давлат хазинасига эса кўплаб даромадлар келтирмоқда. Шунинг орқасидан минглаб балки миллионлаб одамларнинг қора қозонлари қайнаяпти.Ундан кейинги авлодлар дунё аҳлини лол қолдирадиган, минглаб, миллионлаб одамларни иш билан таъминлаб қора қозонларини қайнатадиган, давлат хазинасига кўплаб даромадалар келтирадиган нимани ярата билди?! Яратганлари жаҳолат, разолат ва охир оқибат ҳижолат бўлди...
Суд биносига ўрта ёшлардаги дилбар бир аёл, ўзига ўхшаш эркак ҳамроҳи билан кириб келганда мени назаримда қарамаган одам қолмаган бўлса керак. Мени эса кўнглимга наҳотки деган гумон аралади.Минг афсуским кўп ўтмай бу гумонларим тасдиғини топди. Суд биносига 2-13 ёшлар атрофидаги бола кириб келганда ушбу “дилбар” аёл уни бағрига босмоқчи бўлиб талпинди, аммо болакай эшикни очиб ундан ўзини олиб қочди. Кейин эса 15-16 ёшлардаги ўспирин билан кириб келди.Аёл кўп марта болани қучмоқчи бўлиб интилди. Аммо ўспирин бола бунга йўл қўймади.Болакай ҳам ўзини олиб қочди. Мақсадига ета олмаган аёл эса захрини сочди.Мендан алимент оласанлару бироқ боламни кўрсатмайсанларми? Ўспирин эса жавоб қайтарди.Бошқа билан юриб кетган онани бизга кераги йўқ...
Ёзда аномал иссиқ, қишда аномал совуқ.Ёзда аномал иссиқда сувга ёлчимаймиз.Қишда аномал совуқда иссиқликка ёлчимаймиз.Демак биз ҳам аномал одамлар эканмиз!
Одамнинг ўзи бузилишига, йўлдан озишга мойил бўлмас экан, ҳеч ким ва ҳеч нарса уни буза ва йўлдан оздира олмайди.

Уйни қурсанг ўнгай қур, қуёшга қараб кунгай қур.

Ёзнинг саратонида тескай, қишнинг қаҳратонида кунгай уй мақул.
Мени гапнинг очиғи қардошларимиз бошига тушган фожеа кунидан бери қўлим ишга бормаяпти. Баъзи бирлари миллион доллар ҳам беришга қурби етадиган курсдошларимга инсонпарварлик ёрдам ташкил этиш борасида мурожаатим бесамар кетгач, курсдошлар телеграм гуруҳидан чиқиб кетдим. Миллатнинг ойдинлари бўлган юристлар шу бўлса бошқалардан не нажот. Инсонпарварлик юкларини йиғаётган тадбиркорлар палатасининг 1094 номерига қўнғироқ қилиб қандай нарсани юбориш мумкинлиги борасида маълумот олгач, ўз имкониятларим доирасида иш бошладим. Насиб этса бугун ҳам уни давом эттириб қардошлик бурчимни бажаришга ҳаракат қиламан. Қардош юртга офат келди, бошига синов тушди. Келинг уларга дилимиз, тилимиз, қўлимиз, амалий ҳаракатимиз билан елкадош бўлайлик. Шу кунларда хашар, байрамларида ошар қилайлик.Балким қардош турк халқи билан бирдамлик рамзи сифатида, Ўзбекистонда ҳам жуда бўлмаса бир кун мотам деб расмий равишда эълон қилиш керакдир.
Ўзбек, ўзига бекми ёки ўзгалар унга бекми?!
Қоп қора соқоллари кўкрагига тушай деган тақводор йигит беш вақт номозини тарк этмас, жума номозларида эса сафнинг бошида номоз ўқир эди.”Тақводорлиги” боис бўлса керак унинг ароқ дўкони, массаж салонларидаги бизнеси гуркираб кетган эди...

Ўн беш, йигирма чоғли қадрдон улфатлар ичида зиёли, олим йигитлар ҳам бор эдию, аммо маърифатдан бехабар қассобнинг айтгани айтган, дегани деган эди...
Одамнинг қўли кир бўлса бўлсину, аммо қалби кир бўлмасин.
Ёши саксонга сакраган чол менга маслаҳат солди.Оллоҳга шукрким ёшим ҳам анчага бориб қолди.Беш вақт номозни канда қилмайман.Кабатуллоҳни ҳам кўриб келдим. Фақат охириги пайтда бир масала пайдо бўлди.Бундан кўп йиллар олдин, пул қимматлик пайтида саккиз сотик ҳовлини бирига сотган, аммо расмийлаштириб бермаган эдим. Ўша одам келиб ҳовлини расмийлаштириб беринг деб қўймаяпти.Унга расмийлаштириб бермасам нима бўлади? Мен жавоб бердим. Бу ғирромлик бўлади. У эса менга қизиғи йўқ, берган пулини қайтариб бераман бўлди дея луқма ташлади. Мен жавоб бердим.Энди бу пулга тухумсиз товуқ ҳам олиб бўлмайдику. У эса айтганидан қайтмай, ҳали унга этимни ҳам, кетимни ҳам ўптираман деганича сасиб кетди...
Тузум қандай бўлса, тизим шундай бўлади. Қирром қандай бўлса ғирром шундай бўлади.
Юртнинг келажаги ёшлар қўлида дейишади. Метродаги оломон бўлиб, эшак минди қилиб бирини устига бири чиқиб кетай дея, ҳеч бир аҳлоқ қоидаларига риоя қилмай, миллатни бутун дунёга шарманда қилаётган, миллатнинг "гули" бўлмиш олий ўқув юртлари талабаларини кузатар эканман, менда миллатли келажаги аянчли қўлларда деган хаста хулоса пайдо бўлди. Оллоҳим албатта бундан тескари қилсин.
Ота-онанинг аҳмоқлигидан болалар жабр кўради.Турмуш қурганига олти ой ҳам ўтмай келин куёв айро бўлишди.Келин кариллади ўладиган жойдамасман эрга муҳтожлик жойим йўқ.Куёв эса керилди.Мана кўрасан онаси ўпмаган қизни оламан. Уларни орқага қайтаришни иложи бўлмади.Орадан йиллар ўтди.Улардан туғилган қизча ота нелигин билмай биринчи синфга мактабга борди. Кунлардан бир куни ўқитувчи қизчани кимдир йўқлаб келганлигини айтиб синфдан ташқарига олиб чиқди. Келган эркак, қизим мен отангман дея олиб келган нарсларини унга бериб гаплашгандек бўлди. Қизча нарсаларга қайрилиб ҳам эътибор бермай бир "отасига", бир ўқитувчисига жавдираб қарарди. Уйга қайтгач эса адам қани деганича йиғидан бош кўтаргани йўқ. Наҳотки меҳрни пул ёки нарса билан алмашлашни иложи бўлса...
Қўҳликкина ўрта ёшлардаги замонавий аёл дугонасига мақтанарди. Ўғлимни отаси бошқа.Унга яхшигина алимент оламан.Қизимни отаси бошқа.Унга ҳам бинойидек алимент оламан. Уйим бор, жойим бор.Менга ўзимни қийнаб ишлашни нима ҳожати бор дугона. Яна битта бола кўрайми деган ниятим ҳам йўқ эмас. Фақат отаси ким бўлишини мўлжаллаб олай, бир гап бўлар. Шуни айтса керакда кўҳликка кетлик ҳам ярашади деб...
Бугун бир иш юзасидан туман миқёсидаги ташкилот раҳбар ўринбосари бўлган "амалдорбойни" олдига кирдим. Қонуний талаблар доирасида ёзилган аризани кўриб кўзини пахтаси чиқиб, охиригача ўқимай нима ҳоҳлайсиз дея сўради. Мен аризани эринмасдан охирига қараса ҳаммаси батафсил ёзилганлигини баён қилдим ҳамда етмаган жойига талабларни баён қилдим. Аввал қонуний талабларни ўқишни ҳоҳламаган "амалдорбой" энди сассиқ такадек сасиб ўзича нималарнидир менга ўқитишга ҳаракат қилди. Ўзини ҳақдорга чиқарди. Қизиқ бизнинг амалдорларимизга нега фалон қонунда, фармонда бундай дейилган, президент шундай кўрсатма берган десанг, ислоҳотлар ҳақида гапирсанг бети бужмайиб ёқмас экан? Улар ҳақ тарафми ёки "амалдорбойлар" тарафми?
Қаламда бор, қоғозда бор, одамда йўқ, оламда йўқ.