Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
ТАНГЛАЙ КУЙГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Жўрабой АРСЛОНОВ, стоматолог:

Кўпинча одамлар қайноқ ичимлик ёки иссиқ таом еб оғиз бўшлиқларини куйдириб оладилар. Бу танглай учун зарарли.
Танглай куйиши уч босқичли бўлади.

❇️ Биринчи босқич — куйиш енгил бўлиб, танглайнинг ташқи тери қавати — эпидермисга таъсир қилади. Танглай қизариши билан намоён бўлади.

❇️ Иккинчи босқич — эпидермис ва дерма, яъни тери ости қаватига таъсир қилади, оғриқ бўлади, танглай қизаради, шишади, пуфакча пайдо бўлади.

❇️ Учинчи босқич — таъсир эпидермис ва дермадан ўтиб, танглай териси оқариши ёки қорайиши мумкин. Айрим ҳолатларда оғиз бўшлиғининг юқори қисми сезгисини йўқотади.

❗️ Куйганда организм ўзини тузатишга ҳаракат қилади. Оқ қон ҳужайраларини куйган жойга йўналтиради. Шу сабаб пуфакча пайдо бўлади. Агар куйиш жиддий бўлса, шикастланган тери ўрни кўчади ёки қалинлашади.

Манба: "Шифо-инфо"

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔺2020 йил 30 ноябрь coaт 13:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 974 (+54) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Андижон вилоятида 6 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Навоий вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 5 нафар
,
📌Тошкент шаҳрида 35 нафар,
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🟢Юртимизда 70 198 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2164 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​🔺 — Коронавирусга қарши вакциналар синови жараёнида эмланган одам ниқоб тақиб юриши шартми?

—Турли давлатларнинг коронавирусга қарши вакцина синовлари турли босқичларда олиб борилмоқда. Баъзи давлатлар вакциналари, жумладан, Россиянинг (Спутник-V, Вектор), Хитойнинг, Европа давлатлари — Буюк Британия, Германия ва АҚШнинг (Astra Zeneca, Pfizer and Biotech, Moderna) вакциналари 3-босқич синов жараёнларида. Хусусан, Хитой ва Россия вакциналарининг синовларида бизнинг давлатимиз ҳам иштирок этишига эришилди ва бу жараёнлар амалга ошиши бўйича ишлар олиб борилмоқда

Вакцина билан эмланганингиздан сўнг ҳам ниқоб тақиб юришингиз керак бўлади, сабаби синовларда иштирок этмоқчи бўлганларга ҳам, синовлар якунланиб ижобий натижа берган вакцина билан эмаланганлар учун ҳам бу талаб сақланиб қолади. Шунингдек, вакцина билан эмланган одам организмида иммун тизим ишлашни бошлайди, бу даврда бошқа касалликлар юқишини олдини олиш мақсадида имкон қадар инсонлар билан мулоқотда бўлмаслик, уйда қолиш талаб этилади.

Агар иш фаолиятида бўлиб, одамлар билан мулоқот қилиш давом эттириш керак бўлса, ундай ҳолатда доимий равишда ниқобларни тақиб юриш билан карантиннинг бошқа талабларига ҳам риоя қилиш керак.

Шу билан бирга, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, кўпроқ суюқликлар ичиш ва енгил жисмоний фаоллик олиб бориш ҳам керак. Бу омиллар инсон организмида коронавирусга карши иммунитет ҳосил бўлишига ёрдам беради.

Севара Убайдуллаева,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
👍1
🔺— Коронавирусдан соғайиб чиққанларда ичак тизими касалликлари кузатиладими?

— Коронавирус кўп беморларда ошқозон-ичак тизими касаллиги билан кечиши кузатилмоқда. Баъзиларда эса, нафас йўллари жароҳатланиши билан кечса-да, бу касаллик жараёнида ичилган дори воситалар таъсирида ошқозон-ичак тизимида кўпгина ўзгаришлар келиб чиқмоқда. Бугунги кунда касалланиб тузалган кўпгина беморлар ошқозон ичак тизми муаммолари билан мурожаат этмоқдалар.

Бунинг бир неча сабаблари бор:

1.Коронавирус инфекцияси ичак эпителиоцитларини жароҳатлаши боис ошқозон ва ичакда кучли ўзгариш бўлиб кучли ич кетиши кузатилади.

2.Касаллик кечувида ошқозон-ичак тизими жароҳатланмаса-да, баъзи кучли дори воситаларининг (айниқса, антибиотиклар) ножўя таъсири оқибатида ич кетиши кузатилади;

3.Коронавирус касаллиги жараёнида ошқозон-ичак тизими шиллиқ қавати жароҳатланмайди, аммо умумий яллиғланиш таъсир қилиб туради, нотўғри овқатланиш, шунингдек, қовурилган, аччиқ, нордон овқатларни истеъмол қилиш билан ошқозон ичак тизимида ўзгариш кузатилади ва ич кетиш мумкин.

Бу ҳолатларнинг биронтаси кузатилса, албатта, шифокорга мурожаат этиш керак. Умумий қон, пешоб ва ахлат тахлилларини топшириш, керак бўлса, яна бошқа инструментал текширувлардан ўтиш керак бўлади. Айниқса, сурункали равишда ич кетиши кузатилган беморлардан шифокор назорати остида касаллик сабабини аниқлаш ҳамда даволаниш талаб этилади.

Севара Убайдуллаева,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺 —Нега Тошкент шаҳрида айрим тақсимлаш марказлари ёпилмоқда?

➖ Ҳозирги вақтда Республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирусга қарши курашишда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида очилган айрим марказлар («Атлас», «Ёшлик») вақтинчалик ёпилди.

📉 Тақсимлаш марказларининг ёпилиш сабабларидан бири — коронавирусга чалинган беморлар сони камайгани билан боғлиқ.

🔰 Шунингдек, Тошкент шаҳрида тақсимлаш марказларининг ёпилиши, пойтахтда, умуман мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашганини англатади.

🌐 Тўғри, кўплаб мамлакатларда коронавирус кенг тарқалмоқда, кўплаб давлатлар иккинчи тўлқиндан азият чекмоқда. Бу бизни ҳушёрликка чақириши лозим. Шунга кўра, бугунги кунда давлат ва барча манфаатдор вазирлик, идоралар эпидемиологик вазиятни назорат қилиш бўйича ишлар олиб боришмоқда ва касаллик динамикаси ошганда ёпилган объектлар қайта тезкор равишда очилади.

🛏 Бундан ташқари, мамлакат шифокорлари ва олимлари пандемия даврида коронавирусга чалинган беморларни самарали даволаш бўйича катта тажриба орттиришди, шунингдек, касбий маҳоратларини ҳам оширишди.

❗️Шунингдек, коронавирусга беморларини даволашга ихтисослашган барча мавжуд марказлар зарур ётоқ-ўринлари, тиббиёт ускуналари ва дори воситалари билан таъминланган, шунингдек, малакали тиббиёт ходимлари ҳам бириктирилган. Марказлар ёпилган тақдирда ҳам ушбу таъминотлар сақланиб қолинади. Такрорий тўлқинда ушбу марказлар ва ресурслар аҳолига қайта юқори малакали ёрдам кўрсатиш учун тикланади.

Севара Убайдуллаева,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Самарқанд давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг малакали ходимлари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида Нуробод туманида бўлдилар.

Сир эмас, соғлиқни сақлаш тизимида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, касалликларни профилактика қилиш ва эрта аниқлаш ҳозирги кундаги энг долзарб масала бўлиб қолмоқда. Айнан шу масалани ечишга кўмаклашиш, жойларда кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида Нуробод туманидаги ҚВПларда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Нуробод туманидаги «Олға», «Жом», «Гирдиқўрғон», «Омандара», «Тегирмонбоши» маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Улар хирург, педиатр, онколог, инфекционист, уролог, акушер-гинеколог, ЛОР, тери-таносил, терапевт, невролог, травматолог каби 13 турдаги тор мутахассисликлар вакилларидан маслаҳат ҳам олдилар.

Тиббий кўрик ўтказиш билан бирга, ҳозирги вақтда кенг тарқалган ўпка касалликлари, диабет, онкологик, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигига ҳиссаси тушунтирилди.

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг битирувчи курс талабалари ҳам вилоятнинг чекка ҳудудларига амалиёт ўташ учун юборилди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг амалга оширадиган режасига мувофиқ, вилоятнинг барча туманларида ҳам аҳолини кўрикдан ўтказиш кўзда тутилган. Жойларда бу каби тиббий кўриклар ҳамда талабалар амалиётининг ўтказилиши вилоятда турли касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида самарали даволашга катта ҳисса қўшади, деб умид қиламиз.

Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 30 ноябрь coaт 19:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 041 (+67) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг барча 67 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Андижон вилоятида 7 нафар,
📌Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌Навоий вилоятида 6 нафар,
📌Тошкент вилоятида 21 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 68 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 70 303 (+105) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2130 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
ССВ каналига аъзо бўлинг
​​АКРОФОБИЯ — БАЛАНДЛИКДАН ҚЎРҚИШ КАСАЛЛИГИ!

Инсоннинг иррационал (мантиққа тўғри келмайдиган) хавфдан қўрқиши унинг руҳиятида ҳам умумий бузилишни юзага келтиради. ССВ Матбуот хизматининг акрофобия — баландликдан қўрқиш касаллиги ва уни даволаш усуллари тўғрисидаги саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Улуғбек Алимов жавоб берди.

— Акрофобия касаллиги ҳақида батафсилроқ маълумот берсангиз ?

— Айримлар энг баланд жойларда ҳам киприк қоқмай тураверади. Бошқалар эса бунинг акси. Баландликдан қўрқиш ҳисси деярли барчада бор. Одатда, акрофобиядан азият чекувчиларда саросимали қўрқув кузатилади. Улар нафақат жуда баланд тоғлардан, балки бироз баландликка кўтарилиш, нарвон ёки ишкомга чиқишдан ҳам қўрқишади. Уларга барча тоғ ва тепаликлар бехосият ва жуда қўрқинчли туюлади. Айрим ҳолларда қўрқувдан қотиб, кучли карахтланиш пайдо бўлади.

Дастлабки қўрқув муайян вазиятларда пайдо бўлади ва у мияга ўрнашиб қолади. Масалан, бемор ҳамма ёқни кўриш учун томга чиқади ва пастга қараган заҳоти қаттиқ қўрқиб кетади, боши айланади, қулаб тушаётгандек хавфсирайди. Фобиялар пайдо бўлганда беморнинг юзи қизаради ёки ранги ўчади, оғзи қурийди, юраги тез-тез уради, артериал босим ошиб кетади, тер босади, кўз қорачиқлари кенгаяди ва ҳоказо.

— Акрофобиянинг қандай зарарли томонлари бор?

Бундай қўрқувнинг зарарли томонлари бор, албатта. Хусусан, нозик нерв тизимига эга бўлган инсонлар қўрқув сабаб ўзини танқидий баҳолашга мойиллиги кучли бўлиб қолади. Улар ўзларини бошқалар билан таққослай бошлайди ва кичик муаммоларни фожиага менгзашади. Шу асосда ўзини-ўзи бошқариш тизими нотўғри ишлайди. Бу, ўз навбатида, жисмоний зўриқишга ҳам сабаб бўлади. Жумладан, фикрлаш қобилиятининг пала-партишлиги, юрак-қон томир тизими ва марказий асаб тизимининг зўриқиши оқибатида инсон умрининг қисқаришига сабаб бўлади.

Шунинг учун тепаликдан қўрқадиган инсонларни яқинлари, дўстлари қийноқ-қистов билан баланд жойга чиқишга мажбурламаслиги зарур. Аксинча, бундай инсонларни тепаликлардан узоқ сақлаш, улар бемалол харакатлана оладиган жойларда ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш чораларини кўриш керак.

— Баландликдан қўрқувдан қандай халос бўлиш мумкин?

— Муолажа эса узоқ вақт давом этади. Даволаш жараёнига беморнинг оила аъзолари ва яқинлари ҳам жалб қилиниши мумкин. Бунда тепаликларни забт этишнинг ғалабали йўллари танланиши керак. Масалан, парашют ёки «тарзанка» билан ўтиш, минорадан сувга шўнғишда беморга далда ва кўмак бериш лозим. Бу машғулотларни эса қуйидаги босқичлардан бошлаш тавсия этилади:

Аввало, паст баландликдаги платформани танлаб, чиқиш керак. Тепаликда эса инсон бардоши этадиган муддатда туриши ва маълум муддат ўтиб, яна ташриф буюриши керак. Шу тариқа биринчи чўққи забт этилгач, аста-секин баландроқ марра сари одимлаш мумкин бўлади. Тепаликда турган вақтда эса ҳимоя тўсиқларига ишонч ҳосил қилиш, бош айланганда қўрқув йўқолмагунча биронта объектга диққат билан қараб туриш зарур. Агар бу уринишлар самара бермаса, психотерапевтга мурожаат қилиш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 30 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 094 (+174) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Навоий вилоятида,
📌38 нафари Тошкент вилоятида,
📌122 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, кеча 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 610 нафарга етди.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 7 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌 Навоий вилоятида 6 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 35 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 88 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 70 337 (+139) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2147 нафар бемордан 172 нафари оғир, 39 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Антикоррупцион ҳафталик доирасида "Коррупциясиз соҳа" мавзусидаги “Очиқ эшиклар куни”га оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилади

Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан ҳамкорликда “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган ҳафталик доирасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида "Коррупциясиз соҳа" мавзусидаги “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил қилмоқда.

Тадбир давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолият очиқлигини таъминлаш, тиббиёт тизимида коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий технологияларга асосланган рақамли иқтисодиётни жорий этган ҳолда инсон омилини камайтириб, шаффофликни таъминлаш борасида қилинаётган ишлар юзасидан вазирлик мутасаддилари томонидан ОАВ вакилларига маълумотлар тақдим этилади.

Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Тадбирда иштирок этиш истагида бўлганлар ▶️ҳаволада◀️ келтирилган ариза шаклини 2 декабрга қадар тўлдиришлари сўралади.

Тадбир ўтказилиш жойи:
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 4-уй.

Ўтказиш вақти:
2020 йил 4 декабрь соат 10:30 да.
​​Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни “Халқаро бирдамлик, умумий жавобгарлик” шиори остида ўтмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан ССВ Матбуот хизмати Республика ОИСТга қарши кураш маркази директори Қаҳрамон Юлдашевга мавзуга доир саволлар билан мурожаат қилди.

— Мамлакатимизда ОИВ ва ОИТСга қарши курашда қандай натижаларга эришилмоқда?

— ОИВ инфекцияси ҳозирги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. ОИВ эпидемияси бошлангандан буён 75 миллиондан ортиқ киши у билан билан касалланган. Бу эса ўз навбатида инсон саломатлигига, мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда хавфсизлигига раҳна солаётир.

Ўзбекистонни ҳам бу хавф четлаб ўтмаган. 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига республикамизда ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони 43 581 нафарни ташкил этмоқда.

Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими охирги йилларда ўз фаолиятининг барча йўналишларида қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Юртимизда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятда барқарорлашиш кузатилмоқда. Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган “90-90-90” стратегик мақсадларига эришишида катта аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда 78 та ОИВ диагностика лабораториялари фаолият олиб бормоқда, улардан 15 таси ОИТСга қарши кураш марказларидаги лаборатория комплекслари ва 63 та туманлараро лабораториялардир. Ушбу лабораторияларда ИФА, иммуноблот, ПЦР, иммунологик, клиник, биокимёвий ва бактериологик текширувлар ўтказилади. Давлатимиз томонидан лабораторияларни тест-система ва реагентлар билан таъминлаш учун ҳар йили 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилмоқда.

—Касалликни аниқлаш ва даволашда қандай усуллардан фойдаланилмоқда?

—ОИВ аниқланган шахсларни даволашнинг дунёда тан олинган усули – ретровирусга қарши даволаш бўлиб, республикамизда беморларнинг 70 фоиздан ортиғи ушбу даволаш усули билан қамраб олинган.

— Пандемия даврида ОИВ инфекциясига чалинган беморлар билан ишлаш қай тартибда амалга оширилмоқда?

— Бу даврда чет элдан келган 261 394 нафар меҳнат мухожирлари ОИВ инфекциясига текширувлар билан қамраб олинди ва ОИВ аниқланган ҳолатларда диспансер назоратига олинди.

Пандемия шароитида беморларга қулайлик яратиш мақсадида ОИВ инфекцияли оналардан туғилган болаларга қуруқ сут аралашмалари ойлик эҳтиёжидан келиб чикиб, 3 ойлик заҳираси билан тарқатилди.

Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни, юқорида таъкидланганидек, ҳар йили 1 декабрда нишонланади.

Пандемия бизга яна бир бор соғлиқни сақлаш инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий ўсиш каби бошқа муҳим масалалар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатди. Шунинг учун, бу йил Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни шиори “Халқаро бирдамлик, умумий жавобгарлик” деб белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 1 декабрь coaт 12:30 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 145 (+51) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
📌Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 5 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
📌Фарғона вилоятида 9 нафар,
📌Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 6 нафар
,
📌Тошкент шаҳрида 16 нафар,
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🟢Юртимизда 70 337 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 198 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ЖССТ: Антибиотиклар қабул қилиниши янги пандемияга олиб келиши мумкин!

Коронавирус пандемияси ортида антибиотикларнинг назоратсиз қабул қилиниши жорий пандемиядан анча ёмонроқ бўладиган янги пандемияга олиб келиши мумкин. Бундан ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович огоҳлантирди.

“Агар биз ҳозир антибиотикларни эҳтиёткорлик билан қабул қилмасак, унда коронавирус пандемиясидан кейин анча ёмонроқ пандемияга тўқнаш келишимиз мумкин”, деб айтган Вуйнович.

Мутахассиснинг таъкидлашича, антибиотикларни фақатгина шифокор кўрсатмаси билан қабул қилиш лозим. Шифокорлар эса ўз навбатида антибиотикларни қабул қилиш бўйича тавсияларга синчковлик билан эътибор беришлари керак.

ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, ушбу янги пандемия “антибиотиклар ва вирусларга қарши воситаларга бардошли микроорганизмлар пандемияси” бўлади.

Вуйновичнинг фикрича, антибиотиклар пала-партиш қабул қилиниши сабабли бесамарга айланиши, бунинг натижасида эса одамларни юқумли касалликларга учраганларида даволашда қўллаш мумкин бўлган самарали воситалар қолмаслигига олиб келиши мумкин.

ЖССТ вакили, шунингдек, коронавирус пандемияси яқин орада якунланишига умидвор бўлмаслик кераклигини айтган. Унинг таъкидлашича, инсоният ушбу вирус билан яшашга ўрганиши лозим.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
❓Оёқ қайрилганда нима қилиш керак?

📌Агар оёғингиз қайрилса ва у унчалик жиддий хавф туғдирмайдиган даражада бўлса, қайта тикланиш учун RICE терапияси тавсия этилади:

🛋R - Rest - дам олиш. Шикастланган оёғингизга дам беринг. Жароҳатдан кейинги 1-2 кун давомида камроқ юришга ҳаракат қилинг.

🧊I - Ice - муз. Оғриқни ва шишни енгиллаштириш учун сочиқ ўралган муз ёки музлатилган бошқа нарсани шикастланган бўғимга қўйинг.

🔹C - compress - сиқиш. Бўғин атрофини маҳкам ушлаб турадиган боғлам билан боғланг ёки пайпоқ кийинг. Бу шишни бартараф этишга ёрдам беради. Бунда қон оқими бузилмаслигига ишонч ҳосил қилинг.

🔸E - elevate - кўтарилиш. Жароҳатдан сўнг дарҳол жароҳат олган оёғингизни юрак жойлашувидан юқорига кўтариб, камида ярим соат ётинг. Бунинг учун товон остига ёстиқ қўйинг. Ушбу амалиёт шишни енгиллаштиради ва тикланишни тезлаштиради.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​БОТУЛИЗМ КАСАЛЛИГИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Ёз, куз фаслларида мева-сабзавотлардан консервалар тайёрлаб, қишнинг совуқ кунларига олиб қўямиз. Қишда улар дастурхонимиз кўркига айланади ҳамда оиламиз билан севиб тановул қиламиз. Аммо барчамиз ҳам консерва маҳсулотларини қандай тайёрлаш ва сақлаш лозимлиги ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Нотўғри тайёрланган бундай консерва маҳсулотлари эса, овқатдан заҳарланишининг энг оғир тури “Ботулизм” касаллигига олиб келиши мумкин. Хўш, ботулизм хасталиги қандай маҳсулотлар истеъмол қилишдан келиб чиқади, унинг ўзига хос белгилари нималардан иборат? Ушбу саволларга Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизмати бош мутахассиси, тиббиёт фанлари номзоди, шифокор Қамaриддин Боқиев жавоб берди.

— Ботулизм касаллиги кўпроқ қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқади?

— Сўнгги йилларда республикамизда руйхатга олинаётган “Ботулизм” касаллиги уй шароитида, санитария қоида ва меъёрларига ва консерва тайёрлаш технологисига риоя қилинмасдан тайёрланган сабзавотли, асосан, бодринг, помидор, бақлажон ва қўзиқорин консерваларини истеъмол қилиш натижасида келиб чиқмоқда. Консерва тайёрлашда ботулизм қўзғатувчи споралар юқори термик ишлов бериш натижасида ўлиб кетиши керак. Уй шароитида консерва тайёрлаш технологиясига тўлиқ амал қилинмаслиги, етарли босимда термик ишлов берилмаслиги спораларни сақланиб қолишига ва улар риожланиб ўта кучли ботулин заҳрини ҳосил бўлишига олиб келади. Ўзида ботулин заҳрини сақловчи консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида ботулизм касаллиги келиб чиқади.

— Нима сабабдан ботулизм касаллиги айнан консерваларда учрайди?

— Ботулизм касаллиги фақат консерва маҳсулотларида учрамайди, одатда бу касаллик қўзғатувчиси кислородсиз шароитда ривожланади, кислород бор муҳитда ботулизм қўзғатувчиси махсус қобиқ(спора)га ўралиб ташқи муҳит омилларига чидамли бўлади ва узоқ муддат сақланиши мумкин. Кислородсиз ҳар қандай шароитда улар риожланади ва ҳаёти давомида ўта кучли заҳар ишлаб чиқаради. Калбаса, дудланган маҳсулотларда ҳам ботулизм қўзғатувчиси бўлиши мумкин. Айнан консерва маҳсулотлари ботулизм касаллиги ривожланиши учун қулай муҳит ҳисобланади. Касаллик қўзғатувчилари 120 Со ҳароратда 2-2,5 атмосфера босимида 20 дақиқада ўлади. Шунинг учун ҳам уй шароитида бундай термик ишлов бериш имконияти бўлмайди.

— Ботулизм касаллигининг ўзига хос белгилари нималардан иборат?

Ботулизмнинг яширин даври 2-4 соатдан 14 кунгача давом этиши мумкин, касаллик организмда ҳолсизланиш, кўнгил айниши, қайд қилиш, бошида бир-икки марта ичнинг суюқ келиши, бош оғриғи, уйқунинг бузилиши билан кечади. Кейинчалик ботулин заҳрининг мотонейронларга таъсир этиши оқибатида бемор кўзининг хиралашиши, қовоқлар осилиши, кўзга нарсаларнинг 2 та бўлиб кўриниши, ичнинг қотиши, сўлак безларини фалажланиши натижасида оғиз-томоқнинг қуриши, ютинишнинг қийинлашиши, юз мушаклари фаолияти бузилишидан шикоят қилади. Беморнинг сўзлари тушунарсиз бўлиб қолади, бўйин ва оёқ мушакларининг заифлашиши натижасида юришга қийналади. Касалликни оғир кечиши ўлим билан тугайди.

— Касалликни олдини олиш учун нима қилиш керак?

— Ботулизм касаллигига чалинмаслик учун аввало уй шароитида тайёрланган турли консерва маҳсулотларини истеъмол қилмаслик керак. Консерва маҳсулотларини харид қилиш зарурияти бўлса, савдо дўконларидан сифати ва хавфсизлиги кафолатловчи ҳужжатлари бор, қопқоғи шишмаган (бомбаж), ташқи кўринишида ўзгаришлар кузатилмаган, ишлаб чиқарувчи корхона номи аниқ кўрсатилган консерва маҳсулотни харид қилишимиз керак. Белгиланмаган жойларда сотилаётган, ишлаб чиқаувчиси номаълум, сифати кафолотловчи ҳужжатлари бўлмаган, уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини ҳарид қилмаслигимиз керак.

Айниқса, янги йил байрами арафасида уй шароитида тайёрланган консерва, торт ва бошқа маҳсулотларни сотиш ҳолатлари кўпаяди. Уларни харид ва истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Ўзингиз ва фарзандларингиз соғлигини асраш учун тавсияларимизга амал қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
ТАЙИНЛОВ

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Дониёр Шодиевич Турсунов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига директор этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди Дониёр Турсунов бунгача Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Қарши филиали директори, Китоб туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.

Шунингдек, 54 ёшли мутахассис 2017 йилда ҳам Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали директори лавозимида фаолият юритган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Хоразм вилоятида ташкил этилган соғломлаштириш тадбирлари

▶️@ssvuz
🔺2020 йил 1 декабрь coaт 19:30 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 207 (+62) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг барча
📌13 нафари Сирдарё вилоятида,
📌49 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 611 нафарга етди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
📌Бухоро вилоятида 9 нафар,
📌Жиззах вилоятида 4 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 10 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 14 нафар,
📌 Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
📌Фарғона вилоятида 11 нафар,
📌Хоразм вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 17 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 62 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 70 481 (+144) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2115 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
ССВ каналига аъзо бўлинг
ТАЙИНЛОВ

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

С. Султонов номидаги Республика фтизиатрия ва пульмонология марказининг директори лавозимида ишлаб келаётган Камалов Қурал Жалгасбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ундан аввал Қурал Камалов Кегайли туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 2013 – 2018 йилларда ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида хизмат қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
ТАЙИНЛОВ

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари тайинланди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали директорининг инновацион масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Асқаров Акмал Алишерович Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Мутахассислиги травматолог-
ортопед бўлган Акмал Асқаров Тахиатош туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими мудири, Ҳўжайли туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналикни ва болаликни мухофаза қилиш бўлими бош мутахассиси каби вазифаларда ишлаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz