Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​​МИНЗДРАВ ОРГАНИЗОВАЛ ПЕРВЫЙ ФОРУМ МЕДИЦИНСКИХ ВОЛОНТЕРОВ

Впервые Минздрав организовал форум «Волонтеры-медики». Основная цель мероприятия – развитие волонтерского движения в сфере медицины.

В форуме участвовали заместитель министра здравоохранения А. Азизов, председатель Центрального совета Союза молодежи Узбекистана А. Джумабаев, заместитель хокима города Ташкента Д. Рахимова и директор Международного Фонда развития науки и образования «Ziyo Forum» Б. Фарманов.

В ходе своего выступления заместитель министра здравоохранения А.Азизов рассказал о дальнейших планах министерства и механизмах их реализации, а также отметил, что молодежь является огромной силой для достижения поставленных целей.

В мероприятии также приняли участие координаторы проектов «Медицинские волонтеры Узбекистана», «Феномен Узбекистана» и «Дыши, Узбекистан», которые занимаются волонтерской деятельностью в области медицины.
Во второй части форума участников ознакомили с мастер-классами волонтеров, которые включали мастер-классы на такие темы, как оказание первой медицинской помощи, гигиена полости рта, правильная перевязка, искусственное дыхание.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 63 миллион 965 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 488 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 65 миллион 220 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 506 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 13,563 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,534 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,386 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,375 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,205 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

—————————————

Ситуация с COVID-19 в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 63 млн 965 тысяч, из них более 1 млн 488 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 65 млн 220 тысяч человек, из них более 1 млн 506 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 13,563 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,534 млн), на третьем — Бразилия (более 6,386 млн), на четвертом — Россия (2,375 млн), на пятом — Франция (2,205 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
На базе Ферганского филиала ТМА будет создан Ферганский медицинский институт общественного здоровья

Вчера, 3 декабря нынешнего года было принято постановление Президента «О создании Ферганского медицинского института общественного здоровья».

Согласно документу, решение направлено на подготовку квалифицированных кадров с высшим образованием, обладающих высокой квалификацией в сферах здравоохранения, санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья, дальнейшее совершенствование системы профессионального развития работников, обеспечение медицинских организаций компетентными специалистами, в том числе учреждений первичной медико-санитарной помощи.

Институт будет готовить врачей узкой специальности для учреждений здравоохранения, а также санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья.

Документом предусмотрено принять меры по пересмотру и утверждению в установленном порядке программ предметов соответствующих направлений образования и специальностей, с изучением передового зарубежного опыта и учетом предложений организаций-заказчиков кадров, объективной оценке эффективности системы управления и условий, созданных для профессоров-преподавателей, действенности применяемых ими учебно-воспитательных методов в процессе обучения.

Также подготовка кадров будет вестись на основе совместных образовательных программ и программ академической мобильности в сотрудничестве с зарубежными медицинскими вузами.

Ферганская областная инфекционная больница определена в качестве клинической базы института.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
❓Тана музлаши қандай содир бўлади?

❄️Шифокорлар совуқни умумий совуқ туфайли келиб чиққан шикастланиш деб аташади. Механизм оддий. Атроф муҳит ҳарорати пасайганда танамиздаги ташқи қон томирлари кескин тораяди.

🧊У терида ва остидаги қон айланишини сусайтиради ва ички органларнинг нормал ишлаши учун зарур бўлган иссиқлик чиқишига йўл қўймайди.

❓Совқотиш нимадан бошланади?

🙍Тананинг совқотадиган қисми - бурун, ёноқ, қулоқларда игна тешгандай ҳиссиёт уйғонади.

💆🏻‍♀️Тери сезгирлиги қисман йўқолади, карахтлашади.

🥵Тананинг бир қисми оқариб, кейин қизариб кетиши мумкин.

🚶Мушаклар, бўғинлар қаттиқлашади, ҳаракатланиш сустлашади. Ушбу илк босқич хатарли эмас, агар узоқ давом этмаса. Бундай ҳолда тезроқ исиниш ҳаракатини қилиш керак.

🧥Совқотишдан ҳимояланиш учун об-ҳавога қараб кийиниш керак.

🧴Колд-крем деб номланган ҳимоя косметикасидан фойдаланинг. Бу крем тана устки қисмида ёғ қатламини ҳосил қилади ва совқотишдан асрайди.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​“Антикоррупция ҳафталиги” доирасида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди

9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишлаб ўтказилаётган “Антикоррупция ҳафталиги” доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 4 декабрь куни Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2003 йилда эълон қилинган резолюцияга асосан 2004 йилдан эътиборан ҳар йили 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида нишонланиб келинади. Ушбу кун муносабати билан юртимизда илк бор кенг кўламли “Антикоррупция ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситхонова, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Сардоржон Маманов ҳамда вазирлик мутассади раҳбар ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Даставвал сўзга чиққан вазир ўринбосари порахўрлик иллати соҳалар тараққиётига тўсиқ бўлувчи энг катта ғов эканини қайд этиб, уни олдини олишнинг самарали усулларидан бири тармоққа замонавий компьютер технологиялари, рақамли иқтисодиётни жорий этиш орқали инсон омилини камайтириб, адолатли, шаффоф тизимни яратиш эканини таъкидлади. Шунингдек, бу борада соғлиқни сақлаш тизимида қандай амалий чора-тадбирлар қилинаётганига тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари, тадбир давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Комплаенс, ички аудит ва молиявий назорат хизмати бошлиғи Бахтиёр Ҳожихонов хизмат фаолияти ҳамда соҳада коррупцияга қарши курашишни янада жадаллаштириш, кейинги йилларда бу борада ҳаётга татбиқ этиладиган янгиланиш ва ислоҳотлар ҳақида тақдимот намойиш этди.

Тақдимотда вазирлик тиббиёт тизимида коррупциянинг келиб чиқиши сабаблари, унга имконият яратиб берувчи омилларни бартараф қилиш бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар ҳамда бу бўйича назорат мониторингни янада кучайтириш усуллари акс эттирилди.

Тадбир якунида меҳмонлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказидаги бемор ва ходимларга яратилган шарт-шароит ва замонавий тиббий техника воситалари, шунингдек, марказ фаолиятида шаффофликни таъминлаш, порахўрлик ва таниш- билишчиликни олдини олиш борасида ишлаб чиқилган механизмлар билан танишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ССВ: ДОРИ-ДАРМОНЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ БЎЙИЧА “ОМБОРХОНА” ДАСТУРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

Бугун АОКА мажлислар залида “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида бўлиб ўтган анжуманда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова қатнашди.

Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг ижросига бағишланган матбуот анжуманида 2020 йилда Давлат дастури ижроси доирасида тиббиёт тизимида амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.


— Соғлиқни сақлаш тизимидаги 2020 йил Давлат дастури ижроси ҳақида сўзлашдан олдин бу йил Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун синовли йил бўлганини қайд этмоқчиман, — дейди вазир ўринбосари Элмира Баситханова. — Айни пайтда ҳам вазирлик ходимлари ва тиббиёт вакиллари дунёдаги барча мамлакатларни таҳликага солиб қўйган “СОVID-19” инфекцияси оммалашишига қарши бор имкониятини ишга солиб мардонавор ва самарадор кураш олиб бормоқда. Шунга қарамасдан, Давлат дастурида Соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотларни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ҳам ўз ўрнида тўлақонли бажариб келинмоқда. Давлат дастурининг 25 та бандида Соғлиқни сақлаш вазирлигига турли вазифалар юкланган.

Анжуманда келтирилган маълумотларга кўра, Давлат дастуридаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тиббиёт объектларида 789,7 млрд. сўмлик ишлар бажарилди. Жумладан, республикамиз бўйлаб 184 та объектда қурилиш таъмирлаш ишлари якунланди.

Шунингдек, жорий йилда соҳага замонавий компьютер технологияларига асосланган рақамли иқтисодиётни татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 2020 йилда “Бемор” автоматлаштирилган ахборот тизими яратилиб (bemor.ssv.uz) ишга туширилди. Ушбу тизимга ҳозирча 47 минг нафардан ортиқ бемор, 100 та тиббий муассаса ҳақида маълумотлар киритилган.

Айни пайтда дори-дармонларни тўғри тақсимланиши ҳисобини юритувчи “Омборхона” дастури ишлаб чиқилмоқда. Албатта, соҳага бу каби замонавий компьютер технологияларига асосланган рақамли иқтисодиётнинг жорий этилиши инсон омилини камайтириб, коррупция сингари турли иллатларнинг олди олиниши билан бирга аҳолига тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини ҳам таъминлайди. Дастур ижроси борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Анжуман сўнгида вазирлик мутасаддилари ОАВ вакиллари ва тадбир иштирокчиларининг саволларига тегишлича жавоблар беришди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ЎЗБЕКИСТОН 3-БОСҚИЧ КЛИНИК СИНОВЛАРИ ИЖОБИЙ ЎТГАН ВАКЦИНАНИ ХАРИД ҚИЛАДИ

Юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича энг самарали йўл бу – иммунизация тадбирлари, яъни соғлом инсонларни ушбу касалликка қарши эмлашдир. Дунёда бу йўналишда қатор илмий текшириш институтлари ҳамда фармацевтика корхоналари томонидан коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Ҳозирда "COVID-19"га қарши Хитойнинг “Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компаниясининг вакцинаси ва Россия Федерациянинг “Спутник-V” вакцинасининг 3-босқич клиник тадқиқотлари юртимизда ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бунда вакциналарнинг хавфсизлик кўрсаткичларини баҳолаш, уларнинг инфекцияни олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш асосий вазифа қилиб белгиланган. Шунингдек, “Sinopharm group” компанияси билан ҳам ушбу йўналишда иш олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган вакцинани республикага олиб келиш ва аҳолига етказиш ваколати ягона хусусий ширкатга берилгани ҳақида билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳақиқатга зид. Чунки "COVID-19" инфекциясига қарши вакцина харид қилиш ва ундан фойдаланиш масалалари бутун жаҳонда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам клиник тадқиқотларнинг 3-босқичи натижаларига кўра белгиланади.

Бирор мамлакатнинг вакцинаси ижобий кўрсаткичлар қайд этгани илмий исботлансагина, уни харид қилиш, сотиб олинган вакцинани сақлаш ва ташиш билан боғлиқ масалалар тегишли мезонлар асосида кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, ҳозирда БМТ билан ҳамкорликда COVAXга аъзо давлатлар қаторида Ўзбекистонга жаҳонда олиб борилаётган клиник тадқиқотлар асосида самараси ижобий баҳоланган коронавирусга қарши вакциналарни етказиб бериш бўйича музокаралар ҳам олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​🔺2020 йил 4 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 751 (+159) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌31 нафари Тошкент вилоятида,
📌115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌 Андижон вилоятида 4 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 4 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌 Навоийда вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 42 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 84 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71002 (+141) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2138 нафар бемордан 175 нафари оғир, 37 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ТАЛАБАЛАР УЧУН ҲАМ АМАЛИЁТ, ҲАМ ИМКОНИЯТ

Тиббиёт олий ўқув юртлари, клиник ординатура (резидентура)нинг қашқадарёлик 763 нафар талабаси ўз уйида яшаб, ўзларига яқин ҳудудлардаги поликлиникалар тиббий бригадаларига бириктирилган ҳолда ўз мураббийлари назорати остида тиббий хатлов тадбирларида иштирок этишмоқда. Улар Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Андижон давлат тиббиёт институти, Қорақалпоғистон тиббиёт институти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази, Тошкент стоматология институти, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан вилоятимизга амалий ёрдам учун юборилган. Қайд этиш жоизки, бу улар учун ўзига хос амалиёт ҳисобланади.

— Талабалар, магистрлар ва клиник ординаторларга ортиқча ташвиш туғдирмаслик учун улар имкон қадар ўз уйларига яқин ҳудудларга бириктирилди,— дейди Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ботир Даминов. — Улар бевосита институтдан бириктирилган мураббийлари ва тиббий бригададаги оилавий шифокорлар назорати остида хонадонма-хонадон юриб, антропометрия тадбирларига кўмаклашишмоқда, соғлом турмуш тарзига доир тарғибот суҳбатларини ташкил этишаяпти. Шу орқали институтда олган билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашмоқда. Бу жараённинг яна бир жиҳатига эътибор қаратишни истардим. Одатда қашқадарёлик талабалар таҳсилдан сўнг пойтахтдаги ёки вилоят марказидаги марказий шифохоналарда қолиб ишлашга ҳаракат қилишади. Бу эса чекка ҳудудларда кадрлар тақчиллигини келтириб чиқаради.

Президентимизнинг бирламчи бўғинга қаратаётган алоҳида эътибори, хусусан, оилавий шифокор нуфузининг оширилаётганлиги бу муаммонинг ечимида муҳим аҳамият касб этади. Мана шу тиббий хатловдаги амалиёт жараёнида ҳам мутасаддилар бўлғуси шифокорларга бунинг моҳиятини тушунтириб, уларни ўз ҳудудларига жалб этишга куюнчаклик билан ёндашишлари зарур.

— Қарши шаҳридаги 6-оилавий поликлиникада тиббий хатлов тадбирларида қатнашаяпмиз,- дейди Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти 5-босқич талабаси Дилфуза Тўхтаева.— Кеча Кунчиқар маҳалласидаги хонадонларда антропометрияда тиббий бригадага ёрдам бердик. Айни пайтда поликлиниканинг махсус штабида олган маълумотларимизни электрон базага киритаяпмиз. Ўзим Қарши шаҳриданман. Ўз шаҳримда амалиёт ўтаётганимдан, қолаверса, шундай масъулиятли тадбир самарадорлигига ҳиссам қўшилаётганидан мамнунман.

▶️Батафсил...

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​БУНИНГ МОҲИЯТИНИ ҲАР БИР КИШИ АНГЛАШИ КЕРАК

— Тасаввур қилинг, бир хонадонда 5 киши бўлса, барчасининг бўй узунлиги, тана вазни, бел айланаси, тана вазни индекси, бел айланаси (болаларда бош ва кўкрак айланасини ҳам), артериал қон босими, пульси, сатурациясини ўлчаш, уларни ўта аниқлик билан электрон базага муҳрлаш ва тегишли тартибда тарғибот суҳбатини ўтказиш қандай машаққатли ва нозик жараён,- дейди поликлиника оилавий шифокори Зебинисо Қаноатова. — Амалиётчи талабаларимизга раҳмат, бу ишларда бизнинг ҳақиқий қанотларимизга айланишган.

— Бугун хонадонимизга шифокорлар хатловга келишди,- дейди шаҳардаги Нефтчилар маҳалласида истиқомат қиладиган Зайнаб ая Азимова. — Барака топишсин, каттаю кичик барчамизни эринмасдан кўрикдан ўтказишди. Керакли тавсияларни беришди. Ҳар бир хонадонда бунча ишни бажаришнинг ўзи бўлмайди. Шу сабабли ҳар бир киши бу тадбирнинг ўз саломатлиги учун муҳим эканлигини англаб етиши, бу тадбирларда фаол қатнашиши, хатлов куни оиланинг ҳар бир аъзосининг уйда бўлишини таъминлаши керак экан. Буни қўшниларимга, маҳалладошларимга ҳам тушунтираяпман.

Қайд этиш жоизки, биргина 6-оилавий поликлиникада 25 та шундай тиббий бригада самарали фаолият олиб бораётган бўлса, Қарши шаҳри бўйича 140 та бригада тиббий хатлов тадбирларида иштирок этаяпти. Улар учун барча ўлчов ускуна ва жиҳозлари етказиб берилган.

▶️Батафсил...

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
❓Юз териси кўчиши нима сабабдан содир бўлади?

🔸Тери пўстлоғи кўчиши қуруқлик белгисидир. Эпидермиснинг юқори ҳужайраларида намлик етишмайди, у соғлом ҳужайраларга йўл очиш учун нобуд бўлади ва кўчади.

❓Нима учун бундай содир бўлади?

☀️Қуёш. Ултрабинафша нурлари эластин ва коллаген моддаларини йўқотиб, тери ҳужайраларини ўлдиради. Кейин эса тери қуруқлашади. Бундан сақланиш учун қишда ҳам қуёшдан сақловчи кремлардан фойдаланинг.

🧴Мос келмайдиган косметика. Эпидермисга таркибида алкогол ва ёғли терига мўлжалланган қаттиқ ювиш воситалари бўлган косметика таъсир кўрсатади. Кундалик фойдаланадиган крем танлаётанда спирт ва кислоталарсиз бўлишига аҳамият беринг.

❄️Совуқлик.Ҳарорат ва ҳаво намлигининг пастлиги тери юқори қатламлари қуришига сабаб бўлади. Эпидермисни совуқдан ҳимоя қилиш учун кўчага чиқишдан олдин ёғли ва озиқлантирувчи кремлардан фойдаланинг.

🚿Иссиқ сув. Душ, ҳаммом, сауна, буғ ҳаммоми ёки шунчаки иссиқ сув билан ювиниш тери тешикларини кенгайтиради. Шунинг учун терида жуда кўп намлик йўқотилади.

🤧Аллергик реакциялар. Масалан, совуққа. Бундай аллергиянинг одатий аломати дерматитдир: терининг очиқ жойларида, хусусан, юзда шилимшиқ ва қичишадиган доғлар пайдо бўлади. Бу кремнинг таркибий қисмларига реакция бўлиши мумкин.

💆🏻‍♀️Айрим тери касалликлари. Атопик дерматит (экзема) ёки тошбақа касаллиги каби баъзи бир тери касалликлари бўлган одамларнинг териси қуруқ бўлади.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт соҳасининг Эндокринология тизимидаги ўрганишлар

▶️@ssvuz
​​КЎЗ МИКРОХИРУРГИЯСИ:
ЧАҚАЛОҚЛАРДА РАНГЛАРНИ ФАРҚЛАШ ХУСУСИЯТИ ҚАЧОНДАН РИВОЖЛАНА БОШЛАЙДИ?

Офтальмологиянинг замонавий йўналиши ҳисобланган кўз микрохирургияси бўйича ССВ Матубот хизмати саволларига Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов жавоб берди (1-қисм).

— Инсоннинг кўриш тизими ҳақида тушунтириш берсангиз...

— Кўз инсон вужудидаги энг муҳим сезги органларидан биридир. Биз атрофимиздаги олам ҳақидаги ахборотнинг 70 фоизини кўз орқали оламиз. Кўз мугуз пардаси, қорачиқ, гавҳар, кўз тўр пардаси, кўриш асаб тизими, кўз олмаси ва унинг ёрдамчи тузилмалари бўлган мушаклар, қовоқлар, шиллиқ парда, кўз ёш аппарати, мия каби муҳим ҳаётий аъзоларимиз бизга оламдан баҳра олиш имконини беради.

— Болаларнинг кўриш қобилияти қандай шаклланади?

— Болаларнинг кўзи ўзига хос фарқли жиҳатларга эга. Мисол учун, янги туғилган чақалоқнинг кўз олмаси катталарникидан фарқли равишда шарсимон кўринишга эга бўлади. Оқсил пардаси юпқа, склерада кўплаб эластик толалар бўлади. Гўдак бир ойлик бўлганда предметни кузатиш, баъзида нигоҳни қадаш рефлекси ривожланади. 2-3 ойликка тўлганда кўз олдига бирон нарсани бирданига яқинлаштирсангиз, кўзларини юмиб олади. Бу хавфни сезиш рефлекси ҳосил бўлаётгани белгисидир. 6-8 ойлигида эса бола оддий геометрик шаклларни фарқлайди.

Рангни фарқлаш қобилияти ҳам 2-3 ойлигида ривожланади. У, энг аввало, қизил рангни ажратади. Рангларни фарқлаш хусусияти 3-4 ёшигача шаклланиши керак. Агар бу жараёнда нуқсонлар бўлса, турли кўз касалликларидан дарак бўлиши мумкин. Шу боис, тиббий кўрик орқали болаларнинг кўриш аъзолари ривожланиш босқичларини мунтазам кузатиб бориш лозим.

— Боланинг кўзи тез-тез ёшланиши бирор касаллик белгисими ёки аста-секин ўтиб кетадиган ҳолатми?

— Кўз ҳуда-беҳуда ёшланмайди. Айниқса, болаларда бу муаммо бўлса, туғма кўз ёши каналларининг ёпилиши ёки торайиб қолиши, шамоллаш аломати бўлиши мумкин. Бундай вазиятда вақтни бой бермай, болани окулист-шифокор кўригидан ўтказиш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
👍1
​​​​🔺2020 йил 5 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 904 (+153) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌29 нафари Тошкент вилоятида,
📌98 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 3 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Наманган вилоятида 10 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 9 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 35 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71173 (+171) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2120 нафар бемордан 177 нафари оғир, 37 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бирламчи тиббий ёрдам ходимларнинг тажриба алмашинуви ҳақида

▶️@ssvuz
​​КЎЗ МИКРОХИРУРГИЯСИ:
МИОПИЯ — УЗОҚНИ ЯХШИ КЎРА ОЛМАСЛИК КАСАЛЛИГИНИ ҚАНДАЙ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИН?

Офтальмологиянинг замонавий йўналиши ҳисобланган кўз микрохирургияси бўйича ССВ Матубот хизмати саволларига Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов жавоб берди (2-қисм).

— Кейинги пайтда болалар ва ўсмирларда кўриш қобилиятининг пасайиши кўп учрамоқда. Бунинг олдини олиш мумкинми?

— Кўз табиатан узоқ-узоқ манзилларни кўришга мослашган. Аммо, XXI асрга келиб юксак технологияларнинг ривожланиши туфайли яқин масофадан иш битиришга одатланмоқдамиз. Яъни, компьютер, смартфон, мобиль телефон асосий иш қуролимизга айланиб бораяпти. Бунинг натижасида кўзларимиз табиий иш режимини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда. Албатта, бу муаммо кўзларнинг кўриш қобилиятига ўз таъсирини ўтказмай қўймаяпти.

Миопия — узоқни яхши кўра олмаслик касаллигининг кўпайиб бораётгани шунинг белгиси. Энг ёмони, кейинги пайтларда бу касаллик ёшариб бораётир. Бунинг олдини олиш учун оилада тарбияга эътиборни кучайтириш, кичкинтойларнинг мобиль телефон, компьютер ўйинларига берилишига йўл қўймаслик, уларни кўпроқ тоза ҳавода сайр эттириш, овқатланиш тартибига ва таомларнинг шифобахшлик хусусиятига эътибор қаратиш керак.

Катталар ҳам компьютерда ишлаш қоидаларига риоя этиши зарур. Яъни, монитор ва кўз ораси 15-20 сантиметрдан кам бўлмаслиги керак. Компьютерда узлуксиз ишлайдиганлар ҳар икки соатда 20-30 дақиқа кўзга дам бериши мақсадга мувофиқ. Соғлом турмуш тарзига оид бу маълумотларни ҳар бир оилага етказсангиз, кўз хасталикларининг олдини олишда сезиларли натижаларга эришасиз.

— Кўз олмаси катта-катта бўлса, "кўзлари чаросдек порлаб турибди", деб гўзалликка йўямиз…

— Кўз олмасининг катта бўлиши глаукома белгиси бўлиши мумкин.
Кўз ичи босими баланд бўлиши глаукома ривожланишининг асосий омилидир. Шу боис, касалликни барвақт аниқлаш, шифокор назорати остида бўлиш нерв тизими зарарланишининг олдини олади ва кўриш қобилиятини сақлашга ёрдам беради.

— Кексаларимиз кўзларини кўк чой билан тез-тез ювиб туришларига кўп гувоҳ бўлганман. Бунинг саломатликка фойдаси борми?

— Маълумки, кўк чой табиий усулда олингани боис, унда табиий, шифобахш моддалар кўп. Шунингдек, бактерияларга қарши курашиш хусусиятига эга. Шу жиҳатлари сабабли конъюнктивит, блефарит ва бошқа шамоллаш туфайли келиб чиқадиган кўз хасталикларининг олдини олиш ва даволашда ўзига хос таъсир кучига эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда аҳолини тиббий хатловдан ўтказиш, тиббий платформа яратиш бўйича мулоқотлар

▶️@ssvuz
📌Биз аҳамият бермайдиган ҳолатлар ҳақида

😥Чарчоқ
оддий ҳолат сифатида қабул қилинадиган бўлди: одам кўп ишлаши ва оз ухлаши керак. Аммо чарчоқ ҳафта охири ва таътилдан кейин ҳам кетмаса, бунга жиддий қараш керак. Чарчоқ кўплаб касалликларнинг аломати бўлиши мумкин.

🥵Терлаш. Жисмоний машқлар туфайли терласангиз, бу яхши. Лекин тез-тез терлаш бу жиддий касалликнинг илк аломатлари бўлиши мумкин.

🥗Жиғилдон қайнашига ўхшаш ҳислар ошқозон ва қизилўнгач ўртасидаги қийин муносабатларга ишора қилмайди, балки юрак муаммоларидан дарак бериши мумкин.

🚶‍♀️Озиш. Кўп одамлар диетасиз, жисмоний машқларсиз ва турмуш тарзини ўзгартирмасдан вазн йўқотишни орзу қиладилар. Тўсатдан тўсатдан вазн йўқотиш саратон белгиларидан биридир. Шунинг учун шифокор билан биргаликда килограмм ҳалок бўлишига нима олиб келиши мумкинлигини ўйлаб кўринг.

🔹Қабзиятга эътибор бермаслик қийин. Бунга сабаб нотўғри диета ва сувнинг етишмаслигидир. Бу диабетга ишора бўлиши мумкин. Шу сабабли йилига бир марта қон таҳлилидан ўтиб, қондаги шакар миқдорини текширтиришингиз керак.

Манба: “Соғлом ҳаёт”

▶️@ssvuz
​​ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР СОНИ 74 МИНГДАН ОШДИ

🔺2020 йил 6 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 053 (+149) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌28 нафари Тошкент вилоятида,
📌105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 3 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌 Самарқанд вилоятида 14 нафар,
📌 Наманган вилоятида 9 нафар,
📌 Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 32 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 79 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71 315 (+142) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2127 нафар бемордан 179 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​КЎЗ МИКРОХИРУРГИЯСИ:
ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ КЎРИШГА ТАЪСИРИ БОРМИ?

Офтальмологиянинг замонавий йўналиши ҳисобланган кўз микрохирургияси бўйича ССВ Матубот хизмати саволларига Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов жавоб берди (3-қисм).

— Кўзга говмучча чиқиши ниманинг аломати?

— Бу бирор ички касаллик, шамоллаш, қовоқлар яллиғланиши ва гижжа асорати бўлиши мумкин. Бундай вазиятда болани педиатр, юқумли касалликлар шифокори ва окулист кўригидан ўтказиб, мажмуавий муолажа қилиш керак. Шунингдек, боланинг иммунитетини ошириш учун уни рационал овқатлантириш, жисмонан чиниқтириш зарур.

— Қандли диабетнинг кўришга таъсири борми?

— Ушбу касалликка чалинган кўплаб беморлар асосан эндокринолог кўригидан ўтиб, қанд миқдорини меъёрида сақлаш билан чекланади. Ҳолбуки, қандли диабет иккиламчи асоратлари билан ҳам хатарлидир. Жумладан, унинг таъсирида кўз касалликлари келиб чиқиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун беморни йилда икки марта окулист кўригига йўллаш мақсадга мувофиқ.

— Замонавий офтальмология ва кўз микрохирургиясининг энг муҳим ютуқлари нималардан иборат? Улардан амалда фойдаланиш самаралари ва соҳа бўйича янги режалар ҳақида маълумот берсангиз.

— Замонавий офтальмология ва кўз микрохирургияси бугунги кунга келиб шу қадар ривожландики, натижада илгари даволаш мушкул бўлган кўпгина касалликларни бутунлай бартараф этишга эришяпмиз. Катаракта хасталигининг турли шаклларини чоксиз факоэмулсификация усулида даволаш, кўз шоҳ пардаси хиралашганда кератопластика операцияси, қандли диабет, юрак қон-томир касалликлари туфайли келиб чиққан тўр парда ва шишасимон тананинг хасталикларини лазер ёрдамида даволаш бўйича ютуқлар бунга мисолдир. Бундай илғор операцияларни бугунги кунда ҳудудларда ҳам жорий этиш мақсадида жойларда амалий ишлар тизимли йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz