Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Пандемияга қарши курашда миллий тажриба" мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси
Алишер Шодмонов, Тошкент тиббиёт академияси ректори:
“Бугунги кунда коронавирус бўйича мамлакатимиздаги нисбатан барқарорлик нималар эвазига таъминланган. Биринчи навбатда, бу ҳуқуқий асослар такомиллашганлиги. Иккинчиси, моддий техник базага берилган эътибор. Янги қурилишлар, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари. Шу билан бир қаторда дори таъминоти. Кадрларнинг салоҳиятига ҳам катта эътибор берилиб, маҳаллий ишлаб чиқаришда ҳам катта ўзгаришларнинг бўлганлигидир.”
Каналга уланиш https://t.me/studio_67

Савол. Аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда коронавирус касаллагининг тарқалиб, ривожланиши қандай кечди? Давлат шифохонларида вирус билан касалланган беморларнинг бепул даволангани, уларга бепул дорилар берилиш тажрибаси хусусида гапириб беринг?

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Пандемияга қарши курашда миллий тажриба" мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси
Анвар Aлимов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:
"Амбулартор шароитда даволанаётган беморларга COVID тасдиқланган, гумон қилинганларни қўшиб туриб инобатга олганимизда 12 кунга бориб 92 % беморлар тўлақонли тузалганлиги, шундан фақатгина 2 % беморлар шифохонага, ўрта оғирликда мурожаат қилганлиги ва шу билан биргаликда орасида 6 % 12 кундан яна бир ҳафта давомида даволанишга муҳтожлигини аниқладик."

Мутахассис фикри:
Ирина Ливерко,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош пульмонологи, тиббиёт фанлари доктори, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари:
— Октябрь ойида касалликнинг аломатларсиз шаклини бошдан кечирдим. Афсуски, оила аъзоларимда ҳам касаллик белгилари пайдо бўла бошлади. Улар учун коронавирусга қарши тавсия этилган дори воситалари қаторида “Гидроксихлорохин”дан ҳам фойдаландик. Ўзим ва қизим ушбу препаратни қабул қилганимиз учун бизда касаллик енгил даражада ўтди. 92 ёшли бувим эса ушбу дори воситасини қабул қилгани сабабли умуман касалликка чалинмади. Бу оддий сўзлар эмас, ўз тажрибамизда ижобий таъсирига гувоҳ бўлдик.
Халқаро пресс-клубнинг “Пандемияга қарши курашда миллий тажриба” мавзусига бағишланган сессиясидан.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz

Нурмат Отабеков, ССВ бош эпидемиологи:
«Қизил, сариқ, яшил рангни фақат светофор туфайли жуда тез фарқлайдиган бўлганмиз. Қизил — олов рамзи, хавф белгиси. Буюк Британия, Германия, Дания, Нидерландия, Австрия, Австралия, Жанубий Африка давлатлари «қизил» рангга киряпти. Демак, бу хавф дегани. Махсус комиссия қарори билан ҳозир 8 та мамлакат билан авиақатновлар тўхтатилди.
Тарихга назар ташлайлик. Касаллик бизга четдан кириб келди. Илк бор аниқланган бемор ҳам чет элдан келган эди. Эпидемиологиянинг олтин қоидаси — касаллик манбаини жиловлаш. Касаллик манбаини жиловласак, эпидемиологик занжирни уза оламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу.
Ўзбекистон хориждаги фуқаролари ва талабаларини уюшган ҳолда олиб келди. Биз касаллик манбаларини битта жойга жамладик, кейин жиловлаш ишлари билан шуғулландик. Мана шу ишларнинг самараси ўлароқ ҳозир биз барқарор вазиятга келиб турибмиз».
▶️@ssvuz
❓Қўл кафти терлаганда нима қилиш керак?
🖐Қўл кафти терлаши гипергидрознинг алоҳида ҳолатидир. Қўлларнинг гипегидрози касаллик эмас, балки инсонга хос индивидуал ҳолатдир.
🔹Гипергидрозни даволаш деярли имконсиз. Кафтимиз терлаганда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
🚰Салқинлатиш. Ҳаддан ташқари иссиқлик терлашга сабаб бўлади. Хона ҳароратини кузатиб бориш ва тез-тез совуқ сувда қўлни чайишни одат қилиш керак.
💧Кўп суюқлик ичинг. Танадаги етарли намлик қизиб кетишдан ҳимоялайди.
🧴Терини парваришловчи воситани ўзгартиринг. Ёғли озиқлантирувчи кремлар қўл терисида плёнка ҳосил қилади ва бу вентиляцияни ёмонлаштиради. Натижада, кафтлар тезроқ қизийди ва кўпроқ терлайди.
🔸Содали массаж. Сода пишириш терлашни камайтириши ва намликни буғлантириши мумкин. Аралашма рецепти оддий: 2 ош қошиқ сувга 2 чой қошиқ сода солинг. Тайёр массани қўлга суриб, 5 дақиқа ушлаб туринг. Сўнг совуқ сувда ювиб ташланг.
Манба: «Соғлом ҳаёт»
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
🖐Қўл кафти терлаши гипергидрознинг алоҳида ҳолатидир. Қўлларнинг гипегидрози касаллик эмас, балки инсонга хос индивидуал ҳолатдир.
🔹Гипергидрозни даволаш деярли имконсиз. Кафтимиз терлаганда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
🚰Салқинлатиш. Ҳаддан ташқари иссиқлик терлашга сабаб бўлади. Хона ҳароратини кузатиб бориш ва тез-тез совуқ сувда қўлни чайишни одат қилиш керак.
💧Кўп суюқлик ичинг. Танадаги етарли намлик қизиб кетишдан ҳимоялайди.
🧴Терини парваришловчи воситани ўзгартиринг. Ёғли озиқлантирувчи кремлар қўл терисида плёнка ҳосил қилади ва бу вентиляцияни ёмонлаштиради. Натижада, кафтлар тезроқ қизийди ва кўпроқ терлайди.
🔸Содали массаж. Сода пишириш терлашни камайтириши ва намликни буғлантириши мумкин. Аралашма рецепти оддий: 2 ош қошиқ сувга 2 чой қошиқ сода солинг. Тайёр массани қўлга суриб, 5 дақиқа ушлаб туринг. Сўнг совуқ сувда ювиб ташланг.
Манба: «Соғлом ҳаёт»
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Пандемияга қарши курашда миллий тажриба" мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси
Савол. Пандемия даврида шифокорларда бу вирус ҳақида илм бўлгани билан тажриба йўқ эди. Айни пайтда мавжуд тажрибадан келиб чиқиб, шифокорларнинг малакасини ошириш қандай йўлга қўйилган?
Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Савол. Пандемия даврида шифокорларда бу вирус ҳақида илм бўлгани билан тажриба йўқ эди. Айни пайтда мавжуд тажрибадан келиб чиқиб, шифокорларнинг малакасини ошириш қандай йўлга қўйилган?
Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Пандемияга қарши курашда миллий тажриба" мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси
Савол. Англияда коронавируснинг янги штамми чиққан пайтда Ўзбекистон биз қандай амалий ишларни қилишимиз керак?
Савол. Бугун пандемия бўйича Ўзбекистонда вазият қандай?
Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Савол. Англияда коронавируснинг янги штамми чиққан пайтда Ўзбекистон биз қандай амалий ишларни қилишимиз керак?
Савол. Бугун пандемия бўйича Ўзбекистонда вазият қандай?
Каналга уланиш https://t.me/studio_67
❓Ревматизм қандай келиб чиқади?
📌Ревматизм ёки ўткир ревматик иситма юрак, бўғимлар, терига ва асаб тизимига таъсир қилувчи мураккаб касаллик. А гуруҳидаги стрептококк инфекциясидан келиб чиққан томоқ оғриғидан кейин пайдо бўлади.
📌Бу касаллик кўпинча антибиотиклар билан даволанмаган ёки ўткир ревматик иситмани юқтиришга мойиллиги юқори бўлган 3 ёшдан катта болалар ва 21 ёшгача бўлганларга таъсир қилади.
📌Кардит. Кардит юрак яллиғланиши, ревматизмнинг энг кенг тарқалган асорати. Бундай ҳолда, аввал клапанлар, юрак мушаклари ва ташқи мембрана - перикард зарарланади.
📌Полиартрит. Бўғимлар ревматик иситма билан яллиғланади, улар шишади, қизаради ва оғрийди. Одатда бу тиззалар, тирсаклар, тўпиқлар, билакларда кечади. Оғриқ бир суяк бўғимида, сўнгра иккинчисида пайдо бўлади.
📌Ўткир ревматик иситманинг кенг тарқалган хусусияти шуки, у умуртқа поғонасига ҳеч қачон таъсир қилмайди ва камдан кам ҳолларда елка ёки бармоқ бўғимларига таъсир қилади.

“Тез ёрдам”нинг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси 89 фоизгача кўтарилди
Президентимизнинг 2018 йил 25 январдаги “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги ишларнинг тезкорлиги, сифат ва самарадорлигини янада ошириш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш, илм-фан янгиликларини тиббиёт амалиётига кенг татбиқ этишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Ислоҳотлар самараси ўлароқ, мамлакатимизда “тез ёрдам” хизмати ва тиббиётнинг бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ўртасида интеграцияни кучайтириш ва мувофиқлаштириш ҳам доимий эътиборда. Сўнгги йилларда бир қатор қишлоқ оилавий поликлиникаларида “тез ёрдам” шохобчалари очилди.
Жойлашуви бўйича 1500 га яқин бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида “тез ёрдам” машиналарининг мавжудлиги ҳам фикримизнинг далилидир.
Бугунги кунда юртимиз бўйлаб фаолият юритаётган сайёр бригадаларнинг сони 2748 тани ташкил қилмоқда.
— Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида тез тиббий ёрдам хизматининг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси республика бўйича ўртача 89 фоизга кўтарилди, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов. — Жумладан, Самарқанд ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич 90 фоиздан ошган. Хизматнинг ўрта тиббиёт ходимлари билан таъминланганлик даражаси эса республика бўйича ўртача 97 фоизга етди. Шундан 11 та ҳудудда ушбу кўрсаткич 100 фоизни ташкил қилмоқда.
Қувонарлиси, “103” хизматида фаолият юритаётган 13 минг нафарга яқин шифокорларнинг 4342 нафари юқори малака тоифасига эга, 2156 нафари 10–20 йиллик, 2006 нафари эса 20 йилдан ортиқ стажга эга.
Мамлакатимиз тез тиббий ёрдам хизмати тизимида 28 минг нафарга яқин ўрта тиббиёт ходимлари ишлаётган бўлса, уларнинг 38,7 фоизи малака тоифасига эга.
Қолаверса, уларнинг 5984 нафари 5–10 йиллик, 5845 нафари 10–20 йиллик ҳамда 4383 нафари 20 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга.

2020 йил 24 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 568 (+112) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 4 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 3 нафари Наманган вилоятида,
📌 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 9 нафари Тошкент вилоятида,
📌 84 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌 Андижон вилоятида 3 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
📌 Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 65 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 81 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 73911 (+165) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 045 нафар бемордан 168 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Forwarded from SSV matbuot kotibi
АЙНИ ПАЙТДА ЮРТИМИЗДА 400 НАФАРДАН ОШИҚ КЎНГИЛЛИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНДИ
Юртимизда бошланган коронавирус вакциналарининг клиник синовлари ҳақидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабеков жавоб берди.
— COVID-19га қарши вакцина синовларида юртдошларимиз кўнгилли сифатида қатнашаётгани ҳақида биламиз. Синов жараёнларида қатнашиш тартиблари қандай, бунда кўнгиллиларга қандай талаблар қўйилади? Ёки истаган киши унда иштирок этиши мумкинми?
— Маълумки, республикамиз коронавирусга қарши ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган вакцинанинг самарадорлигини синовдан ўтказиш 3-клиник фазасида иштирок этмоқда. Шу боис ҳам ушбу тадбирга 18 ва ундан юқори ёшдаги кўнгиллилар жалб қилинади. Дастлаб, кўнгиллиларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтказилади, олинган қон намуналари коронавирус касаллигиги бор ёки йўқлигига лаборатория усулида текширилади, касаллиги борлар ва касалликни ўзида ўтказиб, унга қарши антитаначалари мавжуд бўлган шахслар синов жараёнидан чиқариб юборилади ва бу тадбирга жалб қилинган ҳар бир шахснинг саломатлиги бутун синов мобайнида кузатув остига олинади.
Таъкидлаш жоизки, сурункали касаллиги бор ва иситмалаётган, қон босими меъёридан юқори, қон касалликлари мавжуд, иммун танқислиги билан касалланган, саратонга чалинган беморлар ҳамда ҳомиладор ва фарзанд кўриш истагидаги аёллар ҳам бу жараёнда қатнашиши мумкин эмас.
Айни пайтдаги клиник синовларда 400 нафардан ошиқ кўнгиллилар мазкур вакцина билан эмланди. Кимдир кўнгилли сифатида синов жараёнида қатнашиш истагида бўлса, тез орада Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этиладиган махсус сайтга мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Ҳозир кўнгиллилар орасида синаб кўрилаётган коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари Хитойнинг “Рекомбинат” вакцинаси билан амалга оширилмоқда, ушбу вакцинанинг биринчи ва иккинчи клиник-синовлари Хитойда амалга оширилган бўлиб, ўта муваффақиятли ўтди, деб баҳоланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати клиник синовнинг 3-босқичи амалга оширилишини доимий назорат остига олган. Тизимда мавжуд маълумотларга кўра, шу пайтгача эмланган кўнгиллилар орасида эмлашдан кейинги реакциялар ва салбий асоратлар кузатилмади ҳамда ҳар бир эмланган шахс устидан тиббий назорат ўрнатилган.

❗️Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев жорий йилда соҳада амалга оширилган йирик лойиҳалар ҳақида сўз юритди:
✅Президентимизнинг жорий йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 26 та туман ва шаҳарда такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизмати жорий қилиниши белгиланди.
✅Халқ табобатини замонавий тиббиёт билан интеграциялаштириш, уйғунлаштириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда...
✅Бутун дунёда ҳукм сураётган пандемия бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. 15 март куни “COVID-19” билан касалланган илк бемор аниқланиб, мамлакатимизда карантин чекловлари жорий қилинди. Қисқа муддатларда карантин зоналари ташкил этилди, шифохоналар қуриб битказилди.
✅Олиб борилган кенг миқёсдаги ишлар натижасида бугун Ўзбекистонда эпидемик жиҳатдан барқарор вазият сақланиб турибди.
▶️Батафсил
@ssvuz

Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон_ёшлари_форуми
Айни пайтда пойтахтимиздаги "Ҳумо" аренасида Ўзбекистон ёшлари форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига келди.
- Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида.
Коронавирус пандемияси даврида ёшлар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, иш билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл на Форум молодежи Узбекистана.
- Я ценю вас как главное богатство, бесценное сокровище Узбекистана, - сказал глава государства в начале своего выступления.
Отмечена активная волонтерская деятельность молодежи в рамках общенационального движения «Доброта и поддержка» во время пандемии коронавируса.
Определены задачи по обучению молодежи профессиям и бизнесу, выделению им льготных кредитов, обеспечению работой.
#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter