Ота-она ўсмир ёшдаги фарзандига эътиборлироқ бўлиши лозим
Кечагина дунёга келган фарзандингиз бугун ўспирин йигитга айланди. Бўйи бўйингизга тенглашган, ўзини катталардек тутишга чоғланган жигарбандингизнинг ўқишда, ҳаётда эришаётган ютуқларини кўриб қувонишингиз табиий.
Буни кўриб, баъзи оталар: “энди юмушларни ўғлимга ишониб топширсаммикан”, деган хаёлга боришади. Бироқ, бунга ҳали анча эрта. Чунки, ўғлингиз ҳаёт ташвишларини елкасига олишга анча ёшлик қилади. Уни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун ота-она зиммасида ҳали кўп вазифалар бор. Уларни тўлақонли бажариш учун, аввало, ўсмирлик даврига қадам қўйган ўғлингизнинг организмида қандай руҳий ва жисмоний ўзгаришлар рўй бераётганини билишингиз фойдадан ҳоли бўлмайди.
Бу борадаги саволлар билан ССВ Матбуот хизмати Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансери шифокори, олий тоифали уролог Радик КАШАПОВга мурожаат қилди (1-қисм).
— Баъзи ота-оналар ўсмир ёшдаги ўғилларининг тез-тез хасталаниб, ётиб қолишидан нолишади. Бунинг сабаби нимада?
— Ўғил болаларда ўтиш даври қизларникига қараганда бир-икки йил кечроқ бошланади. Шуни ҳам айтиш керакки, ўсмирлик даврининг аниқ чегаралари йўқ.
Мутахассисларнинг фикрича болаликдан ўсмирликка ўтиш даври 10-11 ёшдан бошланиб, 15-17 ёшгача давом этиши мумкин. Бундан ташқари, бу даврдаги ўзига хос хусусиятлар ҳар бир болада турлича ифодаланади. Чунки, одам организми ўзига хос ритмлар асосида ривожланади.
Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўсмир организмида психологик-физиологик ўзгаришлар шу қадар жадаллик билан кечадики, бундан баъзида болаларнинг дили ҳам, нозик жуссаси ҳам бирдек озор чекишига гувоҳ бўламиз.
Дилбандимиз баъзида вужудидаги оғриқли ўзгаришларга дош беролмай хасталаниб ётиб қолади. Аммо, бундай ҳолатга ҳар доим ҳам жиддий касаллик, деб қараш тўғри эмас. Бунга аксарият ҳолатда ўтиш даврида организмда жадал суръатлар билан кечаётган психо-физиологик ўзгаришларга айрим аъзолар мос равишда ривожланишга улгуролмай қолиши сабаб бўлади. Ички аъзоларнинг етилиши меъёрга тушиши билан бундай касалликлар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

🔺2021 йил 6 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79098 (+53) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 2 нафари Наманган вилоятида,
📌 4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 5 нафари Хоразм вилоятида,
📌 10 нафари Тошкент вилоятида,
📌 26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 9 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 522 (+32) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 955 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 460 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 104 миллион 956 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 290 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 460 906 янги ҳолати аниқланди, 15 407 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 105 миллион 763 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 309 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 26,418 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,814 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,396 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,951 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,911 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 124 866, Ҳиндистонда 11 713, Бразилияда 56 873, Россияда 16 627, Буюк Британияда эса 19 114 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
————————————————
По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 460 тысяч новых случаев заражения коронавирусной инфекцией
По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 104 млн 956 тысяч, из них более 2 млн 290 тысяч человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 460 906 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 15 407 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 105 млн 763 тысяч человек, из них более 2 млн 309 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 26,418 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,814 млн), на третьем — Бразилия (более 9,396 млн), на четвертом — Россия (3,951 млн), на пятом — Великобритания (3,911 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 124 866, Индии — 11 713, Бразилии — 56 873, России — 16 627 и Великобритании — 19 114 новых случаев заболевания.
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Ўсмир ёшдаги бола учун оиладаги соғлом муҳитнинг аҳамияти катта
Ота-оналар ўсмир фарзандларини яхшироқ тушуна олишлари учун ўз тавсиялари билан Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансери шифокори, олий тоифали уролог Радик КАШАПОВ бўлишмоқда (2-қисм).
— Ўсмирлик даврини бошдан кечираётган болага ота-онаси қандай мадад бериши мумкин?
— Болалик билан хайрлашиб аста-секин ўсмирлик даврига кириб бораётган ўғил болаларнинг характеридаги жиддий ўзгаришларга жисмоний ва жинсий жиҳатдан улғайиш жараёнининг фаоллашуви сабаб бўлади. Бу ёшдаги болалар дунё аҳлига улғайиб қолгани ҳақида жар солгиси келаверади. Оқибатда улар психик жиҳатдан зўриқиб, характери кескин тарзда ўзгаради.
Болаларимизнинг бундай зиддиятли ҳолатлардан тезроқ қутулишида оилавий муҳитнинг таъсири катта. Ота-она оилада ўзаро тотувлик, ҳурмат ва самимийлик ҳукмрон бўлишини таъминлаб берса, ўсмир ўзининг ички зиддиятларини бирмунча юмшатиши, феъл-атворини ижобий томонга ўзгартириши мумкин.
Оилавий муҳит оғир бўлса, ўсмирларнинг феъл-атворидаги салбий хусусиятлар янада кескинроқ кўриниш касб эта бошлайди. Болалар бебош бўлиб, кўчанинг таъсирига тушиб қолиши мумкин. Демак, фарзандларнинг келажак тақдири оила муҳити, ота-она ибрати ва тарбиясига боғлиқ эканини асло унутмаслик лозим.
— Шу даврда тез-тез учрайдиган депрессия ҳолатини қандай енгиллаштириш мумкин?
— Ўтиш даврида ўспирин ҳаётида энг оғир асорат қолдириши мумкин бўлган муаммо — депрессия, руҳий тушкунликдир. Ўспиринлар кичик муаммолардан, масалан, юзига ҳуснбузар тошишидан ёки семириб бораётганидан ҳам тушкунликка тушиши мумкин.
Ота-она фарзандидаги ҳар бир руҳий ўзгаришга эътибор қаратиб, унинг тушкунлик ҳолатидан чиқишига кўмаклашмаса, фарзандини муаммолари билан ёлғиз қолдирса, бу айни ўсиб етилиш палласини бошидан кечираётган ўсмир учун фожиали якун топиши мумкин.
Албатта, ҳеч бир ота-она фарзандига бундай қисматни раво кўрмайди. Шундай экан, фарзанд келажаги учун ҳаётнинг баъзи неъматларидан воз кечишни ҳам билиш керак. Дейлик, кечқурун сериал кўриш ўрнига ўғлингизнинг дарсларини тайёрлашига кўмаклашинг. Уни ҳунар ўрганишга, спортга, бирор фойдали иш билан шуғулланишга ўргатинг. Қизиқишларидан келиб чиқиб, бирор касб танлаши учун кўмак беринг.

2020 йил пандемияга қарши кураш учун қанча пул сарфлангани маълум қилинди
Сенатнинг 5 февраль куни бўлиб ўтган ўн иккинчи ялпи мажлисида 2020 йилги давлат дастури ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи тингланди.
Давлат дастури ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботида келтирилишича:
▫️ижтимоий объектлар қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга 3 трлн. 423 млрд. сўм;
▫️корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга 2 трлн. 485 млрд. сўм;
▫️аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга 1 трлн. 340 млрд. сўм;
▫️соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва зарур инфратузилмани яратишга 1 трлн. 22 млрд. сўм;
▫️маҳаллий бюджетлар ва пенсия жамғармаси йўқотишларини қоплашга 595 млрд. сўм миқдорида маблағлар сарфланган.
❗️Шунингдек, коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга 3 трлн. 962 млрд. сўм сарфлангани маълум қилинган. Гап айнан қандай тадбирлар ҳақида борганига аниқлик киритилмаган.

Forwarded from SSV matbuot kotibi
ТИББИЁТ ТЕХНИКУМЛАРИНИНГ
КОЛЛЕЖЛАРДАН ФАРҚИ НИМАДА?
Президентимизнинг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан мамлакатимиздаги тиббиёт коллежларида ўқитиш тизими бутунлай ислоҳ этилди ҳамда уларнинг 47 таси Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларига айлантирилди. Айни пайтда ушбу муассасаларда ўқиш жараёнлари давом этмоқда.
Тиббиёт коллежлари ва техникумлар орасидаги фарқ нимада? Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашда қандай хориж тажрибаси, янгича усуллар қўлланилмоқда? ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан ва таълим бошқармаси масъул ходими Лутфи ЮСУПОВА жавоб берди (1-қисм).
— Ҳар йили тиббиёт коллежларини минглаб ёшларимиз тамомлайди, — дейди Л.Юсупова. — Масалан, ўтган 2019–2020 ўқув йилида 31 минг нафар ёшлар тиббиёт коллежларини тугатди. Аммо шуни алоҳида қайд этиш керакки, 11 йиллик таълим тизимига ўтилишидан олдин коллежларда ўқиш мажбурий кўринишда эди. Қабул имтиҳонлари осонроқ ва талабга жавоб бермайдиган ўқувчиларнинг ўқишдан четлатилиши кам кузатиларди.
Бу эса ҳамширалар орасида етарли билим-кўникмага эга бўлмаган кадрлар пайдо бўлишига ҳам сабаб бўлди. Кўпчилик битирувчилар ўз мутахассислиги бўйича ишламади. Шу боис ҳам, эндиликда тиббиёт таълим тизими тўлиқ ислоҳ этилмоқда.
— Тиббиёт коллежлари фаолияти қай тарзда такомиллаштирилди?
— Ўқитиш даври икки йил бўлган 11-синфни тамомлаган ёшларни қабул қилувчи тиббиёт коллежларида “Фельдшер лаборантлик иши”, “Фельдшер иши” ҳамда “Тиббий-ижтимоий иш” каби янги йўналишлар очилди. Хусусан, охирги йўналиш битирувчилари патронаж ҳамширалар ҳисобланиб, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади, ногирон ва уйда ётиб даволанаётганлар ҳолидан хабар олади.
Эндиликда, тиббиёт коллежини тугатган ҳамширалар шунчаки шифокорларнинг кўрсатмасини бажарувчи эмас, балки одамларга тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликка эришиш ва бошқа масалаларда зарур тавсияларни бера оладиган мутахассислар бўлишади.
Шу боис ҳам, улар амалиёт дарсларини қишлоқ ва шаҳар оилавий шифокорлик пунктларида ўташи белгиланди. Шунингдек, тиббиёт коллежларида ҳам талабаларнинг контракт ва бюджет шаклда ўқитилиши муассасага нисбатан аҳолининг жиддий муносабатини шакллантириш билан бирга коллежларда замонавий, инновацион усулларда дарс ўтилиши учун керакли моддий-техник база яратилишига асос бўлди.
— Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларининг тиббиёт коллежларидан фарқи нимада?
— Тиббиёт техникумларида ўқиш уч йил давом этиб, 11-синфни тамомлаган ёшлар қабул қилинади. Ушбу муассасаларни тугатган ҳамширалар тиббиёт коллежини тамомлаган талабалардан ҳам малакалироқ ва билимлироқ мутахассис бўлиб шаклланади.
Тиббиёт техникумларидаги ўқув жараёнларига тиббиёт олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчилари масофавий таълим бериш учун жалб қилинаётгани ҳам сўзимизни исботлайди.
Бундан ташқари, тиббиёт техникумларининг ўқув режалари шу йўналишдаги олий таълим муассасаларининг ўқув режалари билан интеграция қилинган. Шу боис ҳам, техникумнинг намунали битирувчилари ўз йўналишлари бўйича тиббиёт олий таълим муассасаларининг 2-курсидан тест синовисиз суҳбат асосида турдош олий таълим муассасасига қабул қилиниб, ўқишни давом эттириш ҳуқуқига ҳам эга.
Бир сўз билан айтганда, тизим ўрта тиббиёт ходимларининг янада малакали кадр бўлишларига хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилишига замин яратиши шубҳасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

🔺2021 йил 7 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79162 (+64) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 2 нафари Навоий вилоятида,
📌 2 нафари Наманган вилоятида,
📌 6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 3 нафари Хоразм вилоятида,
📌 6 нафари Тошкент вилоятида,
📌 35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 4 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 10 нафар,
📌Тошкент вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 19 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77564 (+42) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 977 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар миллий тиббиёт маркази рақамлаштириш йўналишида энг юқори кўрсаткичларга эга тиббиёт муассасаларидан. Ўрта Осиёда ягона бўлган ушбу тиббиёт маркази рақамлаштириш йўналишида эришган натижалар ҳақида "Ўзбекистон 24" лавҳасида сўз боради.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 432 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 105 миллион 394 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 302 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 432 332 янги ҳолати аниқланди, 11 752 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 106 миллион 190 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 317 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 26,547 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,826 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,447 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,967 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,929 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 129 961, Ҳиндистонда 12 059, Бразилияда 50 872, Россияда 16 048, Буюк Британияда эса 18 262 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
————————————————
По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 432 тысяч новых случаев заражения коронавирусной инфекцией
По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 105 млн 394 тысяч, из них более 2 млн 302 тысяч человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 432 332 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 11 752 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 106 млн 190 тысяч человек, из них более 2 млн 317 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 26,547 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,826 млн), на третьем — Бразилия (более 9,447 млн), на четвертом — Россия (3,967 млн), на пятом — Великобритания (3,929 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 129 961, Индии — 12 059, Бразилии — 50 872, России — 16 048 и Великобритании — 18 262 новых случаев заболевания.

ТИББИЁТ ТЕХНИКУМ ВА КОЛЛЕЖЛАРИДА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ҲАМШИРАЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ
Тиббиёт техникумларида ўқиш жараёнлари қандай? Ҳамширалар учун жорий этилаётган янги штатлар бўйича ССВ матбуот хизматининг ушбу саволларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан ва таълим бошқармаси масъул ходими Лутфи ЮСУПОВА (2-қисм) жавоб берди.
— Тиббиёт техникумлари фаолиятини ташкил этишда турли хорижий мамлакатлар тажрибаси билан танишдик, - дейди Л. Юсупова. — Хусусан, Россия, Европа мамлакатлари, айниқса, таълим тизими кучли бўлган Финляндия тажрибасини ўрганиб, таҳлил қилинди.
Ушбу мамлакатларда ёшлар тиббиёт муассасасида икки йил таҳсил олгандан сўнг оддий ҳамшира малакасига эга бўлади. Кейинчалик эса, яна икки-уч йил маълум бир йўналиш бўйича ўқиб, ихтисослашади. Бир сўз билан айтганда, ҳамшираларнинг ҳам малакасига қараб, турли даражалари белгиланган.
Ўзбекистондаги тиббиёт техникумлари ҳам юқори малакали ҳамшираларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилди.Таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш натижасида инновацион, амалий усулларда таълим бериш тизими яратилмоқда. Масалан, техникумларда ўқув-симуляцион аудиториялар ташкил этилаяпти.
Бундан ташқари, илк бор валеология, тиббий психология, нутрициология, диетология, фармакология, кинезиология, реабилитология, профпатология фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилиши кўзда тутилмоқда.
— Тиббиёт коллеж ва техникумлари битирувчилари бандлигини таъминлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтсангиз.
— Албатта, бу борада ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, тиббиёт техникуми, коллежларида грант асосида ўқиётган талабалар иш билан таъминланади. Бундан ташқари, Президентимизнинг бир қатор Фармон ва қарорлари билан ҳамширалар учун янги штатлар жорий этилмоқда.
Масалан, тегишли қонун ҳужжатига кўра, ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларга алоҳида патронаж ҳамшираси бириктирилади.
Шунингдек, оилавий шифокор ёрдамчилари, нутрициолог, диетолог штатлари жорий этилиши кутилмоқда. Ушбу ўзгаришлар ҳам ўрта тиббиёт ходимларини иш билан таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
Аслини олганда, таълим сифатининг кучайтирилиши битирувчиларни иш билан таъминланишига ҳам асос бўлади. Чунки малакали кадр ҳеч қачон ишсиз қолмайди. Тиббиёт соҳасида малакали кадрларнинг фаолият юритиши эса, халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатилишининг кафолатидир.

Тошкент вилояти Пискент туманида 1960 йилда қурилган бинода фаолият юритиб келаётган оилавий поликлиникага янги бино қуриб фойдаланишга топширилди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 8 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79204 (+42) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌22 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌Фарғона вилоятида 7 нафар,
📌Хоразм вилоятида 13 нафар,
📌Тошкент вилоятида 6 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77609 (+45) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 974 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тошкент шаҳридаги Болалар миллий тиббиёт маркази фаолият бошлаганига кўп бўлмади. Ушбу марказ Жанубий Корея билан ҳамкорликда йўлга қўйилган бўлиб, энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Шифокорларнинг айтишича, Марказий Осиёда ягона бўлган бу тиббиёт муассасасида ҳозиргача фақат чет элда қилинган мураккаб операциялар ўтказилмоқда.
Батафсил
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Батафсил
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Telegraph
Болалар шифо топаётган маскан. Тошкентдаги миллий тиббиёт марказидан репортаж
Тошкент шаҳрида жойлашган республика Болалар миллий тиббиёт марказида ижтимоий муҳофазага муҳтож болаларни даволаш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Анвар Алимов Kun.uz билан суҳбатда маълум қилди. Тошкент…
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 9 мингдан ортиқ бемор вафот этди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 105 миллион 805 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 312 мингдан зиёд киши вафот этган (8.02.2021 йил Европа вақти билан соат 16:58 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 376 569 янги ҳолати аниқланди, 9 664 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (09.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 106 миллион 471 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 325 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 26,654 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,838 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,497 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,983 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,945 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 106 988, Ҳиндистонда 11 831, Бразилияда 50 630, Россияда 15 916, Буюк Британияда эса 15 845 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
—————————————————
По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 9 тысяч человек
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 105 млн 805 тысяч, из них более 2 млн 312 тысяч человек умерли (по состоянию на 16:58 по центральноевропейскому времени 8 февраля 2021 года).
За последние сутки в мире выявлено 376 569 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 9 664 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:22 часов по ташкентскому времени 9 февраля 2021 года), в мире заразилось более 106 млн 471 тысячи человек, из них более 2 млн 325 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 26,654 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,838 млн), на третьем — Бразилия (более 9,497 млн), на четвертом — Россия (3,983 млн), на пятом — Великобритания (3,945 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 106 988, Индии — 11 831, Бразилии — 50 630, России — 15 916 и Великобритании — 15 845 новых случаев заболевания.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари Хоразм вилоятида бўлиб, маҳорат дарслари ташкил қилдилар, ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказдилар. Хоразм вилоят телевидениесининг "Хоразм 24" дастуридаги лавҳа шу ҳақда.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги Болалар миллий тиббиёт маркази дунё стандартларига жавоб берадиган, Марказий Осиёда ноёб бўлган муассасалардан. Аввал катта маблағ эвазига чет элда амалга оширилиши керак бўлган амалиётлар шу ерда ўтказилиб, юртимиз келажаги бўлган болажонлар шифо топмоқда.
Айни вақтга келиб, очилганига кўп бўлмаган муассасада юзлаб тиббий амалиётлар ўтказилди. Бу шунча онанинг қувончи, шунча оиланинг шодлигига сабаб бўлди, деганидир. "Ўзбекистон 24"нинг мазкур репортажи шу ҳақда.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Айни вақтга келиб, очилганига кўп бўлмаган муассасада юзлаб тиббий амалиётлар ўтказилди. Бу шунча онанинг қувончи, шунча оиланинг шодлигига сабаб бўлди, деганидир. "Ўзбекистон 24"нинг мазкур репортажи шу ҳақда.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига
НАВОИЙ ВА ТИББИЁТ
Ўрта Осиёда XV-XVI асрларда
тиббиётнинг ривожланиши Алишер Навоий номи билан боғлиқ. Навоий ўзи табиб бўлмаса ҳам, тиббиётнинг ривожланишида жуда катта роль ўйнади ҳамда улуғ инсонпарвар олим ва давлат арбоби сифатида мамлакатда соғлиқни сақлаш ишларининг ривожланишига катта ҳисса қўшди.
Навоийнинг ташаббуси билан мамлакатда 300 дан ортиқ турли маданий-маиший бинолар, касалхоналар, дорихоналар, тиббий мактаблар барпо этилди. Айниқса, ўша вақтда пойтахт ролини ўйнаган Ҳиротда жуда кўп қурилиш ишлари амалга оширилган.
Навоийнинг тиббиёт, табиблар ва саломатликни сақлаш ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари унинг машҳур “Маҳбуб ул-қулуб” китобида баён этилган. Китобда бу масалага махсус боб бағишланган.
Навоий ўз асарларида саломатликни сақлаш ва бунда табибларнинг роли ҳақида фикр юритар экан, аввало табибнинг ўзи қандай одам бўлиши керак, деган масалага тўхталиб ўтади. Унинг фикрича, табиб биринчи галда ўз касбини яхши эгаллаган моҳир мутахассис бўлиши лозим, у раҳм-шафқатли, инсонпарвар бўлиши керак. Табиб донишмандларнинг маслаҳат ва тавсияларига амал қилиши лозим. У ёқимтой, дилкаш, хушмуомала, камтарин бўлиши даркор. Тажрибасиз, чаласавод, нодон табибни Навоий жаллодга ўхшатади.
Навоий саломатлик ва хасталик ҳақида сўз юритар экан, шароб масаласига тўхталиб ўтади. Шаробни у заҳарга қиёс қилади ва ичкиликбозликка берилиш киши танасининг заифлашиб, касалликка чалинишига сабаб бўлади, дейди. Бундан ташқари, Навоий бошқа зарарли одатлардан (нашавандлик, қорадори истеъмол қилиш, шаҳвоний ишга берилиш ва ҳ.з.) ҳам сақланишни тавсия этади. Саломатликни сақлаш борасида Навоий биринчи ўринга тўғри ва сифатли овқатланишни қўяди.
Навоий Мовароуннаҳрнинг барча шаҳарларидан энг тажрибали табибларни пойтахтга таклиф этган. Навоий кўрсатмаси билан касалхонага асосан камбағал, ночор
беморлар қабул қилинган. Даволаш бепул бўлган. Бундан ташқари, камбағал, бева-бечораларга иссиқ овқат тарқатилган...
Тарихчи Хондамирнинг ёзишича, касалхоналарда даволаш ишлари ва талабаларни ўқитиш сифати юксак даражада бўлган. Мударрислар қаторида моҳир жарроҳлар ҳам бўлган.
Шулардан бири Шайх Ҳусайн эди.
Маълумотларга кўра, у шу қадар моҳир бўлганки, бир вақт ўн саккиз жойдан пичоқ еган навкарнинг жароҳатларни
муваффақиятли тикиб, уни соғайтириб юборган...
"Тиббиёт тарихи" (Х. Е. Рустамова ва бошқалар, Тошкент, 2014 йил) китобидан олинди.

Telegram
Uzpharmagency
Алишер болалик чоғлари кўп китоб ўқиди. Эски мактаб, мадрасада Қуръон суралари ёд олинар, қироат усуллари ўргатилар зди.
Шоир болалигида Қуръондан ташқари Фаридуддин Атторнинг «Мантиқут тайр» достонини ҳам ёд олган. Навоий йигитлик чоғлари 50 минг байт ғазални…

👍1
Ўзбекистон фтизиатрия хизмати
Европа ҳудудидаги 53 мамлакат орасида кучли учталикдан ўрин олган
ЖССТ маълумотига кўра, дунёда йилига 8,6 миллион киши туберкулёз хасталигига чалинмоқда, 1 миллиондан ортиқ бемор эса унинг турли асоратлари туфайли вафот этади. Шу боис, жаҳон миқёсида бу касалликнинг олдини олиш, уни барвақт аниқлаш ва даволашнинг замонавий усулларини татбиқ этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган тадбирлар хусусида ССВ Матбуот хизматига Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза Парпиева батафсил сўзлаб берди.
— Мамлакатимизда инсон саломатлигига жиддий таъсир этаётган ушбу долзарб тиббий-ижтимоий муаммога қарши курашиш соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг устувор йўналиши этиб белгиланган. Бугунги кунда юртимизда туберкулёзга қарши кураш ишларини ташкил этишда тиббий-профилактика, диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари йўлга қўйилган. Хусусан, бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида махсус хоналар ташкил этилган ва замонавий тиббий-таҳлил воситалари билан жиҳозланган.
Туманлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда эса касалликка барвақт ташхис қўйиш ва уни эрта аниқлаш имконияти яратилган.
Аҳолига бу йўналишда ихтисослашган тиббий ёрдамни жаҳон андозалари даражасида ташкил этиш борасида ҳам барча шароитлар мавжуд. Кейинги йилларда марказимиз ва вилоятлардаги диспансерлар тубдан таъмирланди ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.
— Маълумки, мамлакатимизда туберкулёзга қарши кураш ишларини ташкил этишга қаратилган миллий дастур қабул қилинган…
— Ҳақиқатан, ЖССТ томонидан тавсия этилган «Туберкулёзга барҳам бериш» стратегиясига кўра бу йўналишда ишлаб чиқилган миллий дастур ўз самарасини бермоқда. Ушбу стратегияни амалга ошириш натижасида туберкулёзга чалинган беморлар стандарт диагностика ва клиник хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, халқаро стандартларга жавоб берадиган даво олмоқдалар.
Фтизиатрия муассасаларида туберкулёзга қарши дори воситаларига чидамли турларни ташхислашни мукаммаллаштириш мақсадида 50 дан ортиқ ўта замонавий генно-молекуляр диагностика аппаратлари ўрнатилди. Узлуксиз ва кенг қамровли даволанишни таъминлаш учун бу касалликка чалинган беморларга юқори сифатли даволаш курси учун дорилар бепул берилади. Дориларга чидамли туберкулёзга чалинган беморларни даволаш учун замонавий қисқа курслар жорий этилмоқда ва унга қарши янги дорилар қўлланилмоқда.
— Ушбу ривожланишлар самараси ўлароқ касалликни аниқлаш ва даволаш муддатлари ҳам қисқараяптими?
— Албатта, илгарилари туберкулёзни аниқлашга 3-4 ойлаб вақт талаб этиларди. Тиббиётга диагностика ва даволашнинг янги усуллари кириб келиши натижасида бугунги кунда касалликка генно-молекуляр усулида бор-йўғи 70 дақиқа ичида аниқ ташхис қўйилмоқда. Илғор операция усуллари жорий этилиши, самарали дори-дармонлар қўлланилиши натижасида беморларнинг касалликдан соғайиш муддати ҳам 2 йилдан 9 ойга қисқарди. Тиббиётимиздаги бундай муҳим ютуқлар туфайли юртимизда туберкулёз билан касалланиш кўрсаткичи 2,5 баробарга, ўлим кўрсаткичи 6-8 баробарга қисқарди. Айни пайтда олимларимиз туберкулёзга чалинган беморларнинг даволаниш курсини яна олти ойга қисқартириш устида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Инсон манфаатини таъминлашга йўналтирилган бундай муҳим чора-тадбирлар самарасида мамлакатимизда туберкулёз касалликларини даволаш бўйича юқори натижалар қайд этилмоқда. Хусусан, даволаш самарадорлиги бугун 91,2 фоизга етказилди. Дунёда ушбу кўрсаткич 85 фоиз эканини инобатга олсак, натижа кўлами янада яхшироқ англашилади.
Яна бир эътироф этишга арзирли ютуғимиз, ЖССТ маълумотига кўра, туберкулёзга қарши олиб борилган тадбирларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон фтизиатрия хизматининг Европа ҳудудидаги 53 мамлакат орасида кучли учталикдан ўрин олгани бўлди. Яъни, мамлакатимиз бугунги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа ҳудудига кирувчи 53 мамлакат орасида силга қарши курашиш дастурининг бажарилиш натижалари бўйича 2-ўринни эгаллаган.

Термиз шаҳрида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг тажрибали жарроҳлари иштирокида тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Юқоридаги лавҳада бу жараён ҳақида батафсил сўз юритилади.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Ўзбекистонда ҳар йили 1700-1800 аёл бачадон бўйни саратонига чалинади, уларнинг 42 фоиздан ортиғи вафот этади
Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбар ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди:
〰️〰️〰️
👩🏻 «Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва энг кенг тарқалган саратон хасталиги ҳисобланади.
🔎 Касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса, бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон саратони туфайли ўлимдан кейин учинчи ўринда ва туғиш ёшидаги аёллар (15-44 ёш) орасида бачадон сартонидан ўлим кўрсаткичи иккинчи ўринда туради.
📌 Ушбу ўлимларнинг аксарияти — ташхисни кеч қўйиш натижасида рўй беради. Бачадон бўйни саратони касаллигини келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси (98-99 фоизи) одам папиллома вируси (ОПВ) хисобланади».