Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​Ўзбекистон фтизиатрия хизмати
Европа ҳудудидаги 53 мамлакат орасида кучли учталикдан ўрин олган

ЖССТ маълумотига кўра, дунёда йилига 8,6 миллион киши туберкулёз хасталигига чалинмоқда, 1 миллиондан ортиқ бемор эса унинг турли асоратлари туфайли вафот этади. Шу боис, жаҳон миқёсида бу касалликнинг олдини олиш, уни барвақт аниқлаш ва даволашнинг замонавий усулларини татбиқ этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган тадбирлар хусусида ССВ Матбуот хизматига Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза Парпиева батафсил сўзлаб берди.

— Мамлакатимизда инсон саломатлигига жиддий таъсир этаётган ушбу долзарб тиббий-ижтимоий муаммога қарши курашиш соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг устувор йўналиши этиб белгиланган. Бугунги кунда юртимизда туберкулёзга қарши кураш ишларини ташкил этишда тиббий-профилактика, диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари йўлга қўйилган. Хусусан, бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида махсус хоналар ташкил этилган ва замонавий тиббий-таҳлил воситалари билан жиҳозланган.

Туманлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда эса касалликка барвақт ташхис қўйиш ва уни эрта аниқлаш имконияти яратилган.

Аҳолига бу йўналишда ихтисослашган тиббий ёрдамни жаҳон андозалари даражасида ташкил этиш борасида ҳам барча шароитлар мавжуд. Кейинги йилларда марказимиз ва вилоятлардаги диспансерлар тубдан таъмирланди ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

— Маълумки, мамлакатимизда туберкулёзга қарши кураш ишларини ташкил этишга қаратилган миллий дастур қабул қилинган…

— Ҳақиқатан, ЖССТ томонидан тавсия этилган «Туберкулёзга барҳам бериш» стратегиясига кўра бу йўналишда ишлаб чиқилган миллий дастур ўз самарасини бермоқда. Ушбу стратегияни амалга ошириш натижасида туберкулёзга чалинган беморлар стандарт диагностика ва клиник хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, халқаро стандартларга жавоб берадиган даво олмоқдалар.

Фтизиатрия муассасаларида туберкулёзга қарши дори воситаларига чидамли турларни ташхислашни мукаммаллаштириш мақсадида 50 дан ортиқ ўта замонавий генно-молекуляр диагностика аппаратлари ўрнатилди. Узлуксиз ва кенг қамровли даволанишни таъминлаш учун бу касалликка чалинган беморларга юқори сифатли даволаш курси учун дорилар бепул берилади. Дориларга чидамли туберкулёзга чалинган беморларни даволаш учун замонавий қисқа курслар жорий этилмоқда ва унга қарши янги дорилар қўлланилмоқда.

— Ушбу ривожланишлар самараси ўлароқ касалликни аниқлаш ва даволаш муддатлари ҳам қисқараяптими?

— Албатта, илгарилари туберкулёзни аниқлашга 3-4 ойлаб вақт талаб этиларди. Тиббиётга диагностика ва даволашнинг янги усуллари кириб келиши натижасида бугунги кунда касалликка генно-молекуляр усулида бор-йўғи 70 дақиқа ичида аниқ ташхис қўйилмоқда. Илғор операция усуллари жорий этилиши, самарали дори-дармонлар қўлланилиши натижасида беморларнинг касалликдан соғайиш муддати ҳам 2 йилдан 9 ойга қисқарди. Тиббиётимиздаги бундай муҳим ютуқлар туфайли юртимизда туберкулёз билан касалланиш кўрсаткичи 2,5 баробарга, ўлим кўрсаткичи 6-8 баробарга қисқарди. Айни пайтда олимларимиз туберкулёзга чалинган беморларнинг даволаниш курсини яна олти ойга қисқартириш устида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Инсон манфаатини таъминлашга йўналтирилган бундай муҳим чора-тадбирлар самарасида мамлакатимизда туберкулёз касалликларини даволаш бўйича юқори натижалар қайд этилмоқда. Хусусан, даволаш самарадорлиги бугун 91,2 фоизга етказилди. Дунёда ушбу кўрсаткич 85 фоиз эканини инобатга олсак, натижа кўлами янада яхшироқ англашилади.

Яна бир эътироф этишга арзирли ютуғимиз, ЖССТ маълумотига кўра, туберкулёзга қарши олиб борилган тадбирларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон фтизиатрия хизматининг Европа ҳудудидаги 53 мамлакат орасида кучли учталикдан ўрин олгани бўлди. Яъни, мамлакатимиз бугунги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа ҳудудига кирувчи 53 мамлакат орасида силга қарши курашиш дастурининг бажарилиш натижалари бўйича 2-ўринни эгаллаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термиз шаҳрида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг тажрибали жарроҳлари иштирокида тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Юқоридаги лавҳада бу жараён ҳақида батафсил сўз юритилади.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Ўзбекистонда ҳар йили 1700-1800 аёл бачадон бўйни саратонига чалинади, уларнинг 42 фоиздан ортиғи вафот этади

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбар ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди:

〰️〰️〰️
👩🏻 «Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва энг кенг тарқалган саратон хасталиги ҳисобланади.

🔎 Касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса, бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон саратони туфайли ўлимдан кейин учинчи ўринда ва туғиш ёшидаги аёллар (15-44 ёш) орасида бачадон сартонидан ўлим кўрсаткичи иккинчи ўринда туради.

📌 Ушбу ўлимларнинг аксарияти — ташхисни кеч қўйиш натижасида рўй беради. Бачадон бўйни саратони касаллигини келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси (98-99 фоизи) одам папиллома вируси (ОПВ) хисобланади».

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

🔺Қашқадарё вилояти.
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари – урогинекология бўлими мудири, тиббиёт фанлари доктори Дониёр Абдураҳмонов, шифокор-фтизиоуролог, тиббиёт фанлари номзоди Мақсуд Раҳматов, суяк ва бўғим сили бўлими мудири Нуриддин Тўйчиев вилоятимиз мутахассисларига уч кун давомида амалий ва назарий ёрдам кўрсатишди.

🔺Наманган вилояти.
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Наманган шаҳар 1-сон оилавий шифохонасидаги тадбир ўтказилди. Бош шифокор Тоҳиржон Бойдадаев ҳамда шоир ва публицист Содиқ Сайҳун тадбирда иштирок этди.

🔺Фарғона вилояти.
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази мутахассислари “Аёллар маслаҳатхонаси” ва “Қизлар саломатлик марказлари” фаолиятини мониторинг қилиш ва соҳа ходимларига маҳорат дарслари ўтиш учун Фарғонага келишди.

🔺Тошкент вилояти.
Чиноз туман тиббиёт бирлашмасига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази профессор, тиббиёт фанлари доктори, юкори малакали шифокорлари жарроҳлик амалиётини ўтказди. Жаррохлик амалиётлари давомида тумандаги "Темир дафтар" ва "Аёллар ва ёшлар дафтари"га киритилган фукароларга тиббий ёрдам кўрсатилди.

🔺Андижон вилояти.
Андижон вилояти Шахрихон туман тиббиёт бирлашмасида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан ижодий кеча ўтказилди.

🔺Сирдарё вилояти.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан вилоятда Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларни бажариш асносида, вилоятда мавжуд тиббиёт муассасалари ходимлари орасида футбол мусобақаси ўтказилди.

––––––––––––––––––––

Сирдарё вилоятда мавжуд тиббиёт муассасаларининг кўп тармоқли марказий поликлиникаларида «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналари ташкил этилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Бўлажак шифокорлар Сурхондарёга ишлаш учун таклиф этилди

Пойтахтимиздаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида сурхондарёлик тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчи ёшлари билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва ҳудуднинг соғлиқни сақлаш бошқармаси, тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари учрашди.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган учрашувда вилоятдан келган масъул ходимлар бўлажак оқ ҳалат соҳибларини ҳудуддаги тиббиёт муассасаларига ишлашга таклиф этди.

Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент давлат стоматология институти ва Тошкент фармацевтика институтларидаги битирувчи курс талабалари вилоятдаги шарт-шароит, бўш иш ўринлари ҳамда ўз ҳудудига бориб фаолият юритадиган ёшларга яратиб бериладиган қулайлик ва имтиёзлар билан таништирилди.

Кейинги йилларда тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор сабаб вилоятлардаги даволаш профилактика муассасалари ҳам ҳар жиҳатдан пойтахтимиздагилардан ортда қолаётгани йўқ. Халқаро стандарларга кўра жиҳозланиб, ўз жозибадорлигини ошириб бормоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги тиббиёт муассасалари қайта таъмирланиб, замонавий тиббий технологиялар билан янгича қиёфа касб этмоқда. Охирги икки йилда вилоятда Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий амалий тиббиёт маркази Термиз филиали, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали, вилоят фтизиатрия ва пульмонология муассасаси, Республика ихтисослаштирилган Урология илмий-амалий тиббиёт маркази Термиз филиали ва травматология-ортопедия муассасалари фаолияти йўлга қўйилди.

Ёшлар билан мулоқотда Президентимизнинг 2020 йил 13 ноябрь куни “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда ишлашга борадиган ёш мутахассисларга тақдим этиладиган имтиёзлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Ҳужжатга кўра, “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилиниб, унинг доирасида: тиббиёт олий таълим муассасасини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларига ишга қабул қилинганда камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағлари берилиши ҳамда турли имтиёз ва компенсацияларга эга бўлишига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Маълумотларга қараганда, вилоятда жами 236 та тиббиёт муассасалари фаолият юритиб, 3 минг 986 нафар шифокор ишлайди. Республика бўйича хар 10 минг нафар аҳолига шифокорлар билан таъминланганлик даражаси 23,0 фоизни ташкил қилган бир пайтда Сурхондарё вилоятида бу кўрсаткич 14,8 фоизга тенг бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил мана шундай тадбирлар орқали 350 нафарга яқин битирувчи ёшларнинг Сурхондарё вилоятига, ўз туғилиб ўсган юрти, ота онасининг бағрига қайтиб, касбий фаолиятини олиб боришига эришилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​🔺2021 йил 9 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79237 (+33) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌27 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 4 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 9 нафар,
📌Тошкент вилоятида 5 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77648 (+39) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 968 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cурхондарёда тажрибали жарроҳлар иштирокида юрак-қон томир хасталиклари бўйича тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Дунёда сўнгги кунларда коронавирус инфекциясининг қайд этилиши ва ундан ўлим кўрсаткичлари пасаймоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 106 миллион 125 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 320 мингдан зиёд киши вафот этган (9.02.2021 йил Европа вақти билан соат 17:10 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 304 166 янги ҳолати аниқланди, 8 021 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (10.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 106 миллион 902 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 340 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 26,746 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,847 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,524 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,998 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,959 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 91 412, Ҳиндистонда 9 110, Бразилияда 26 845, Россияда 15 019, Буюк Британияда эса 14 104 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

В мире показатели выявления новых случаев заражения и смертности от коронавирусной инфекции с каждым днем снижаются

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 106 млн 125 тысяч, из них более 2 млн 320 тысяч человек умерли (по состоянию на 17:10 по центральноевропейскому времени 9 февраля 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 304 166 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 8 021 больной умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:22 часов по ташкентскому времени 10 февраля 2021 года), в мире заразилось более 106 млн 902 тысячи человек, из них более 2 млн 340 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 26,746 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,847 млн), на третьем — Бразилия (более 9,524 млн), на четвертом — Россия (3,998 млн), на пятом — Великобритания (3,959 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 91 412, Индии — 9 110, Бразилии — 26 845, России — 15 019 и Великобритании — 14 104 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида сурхондарёлик бўлажак шифокорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда бўлажак тиббиёт ходимларини ҳудудларда фаолият юритишлари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Уларнинг чекка ҳудудларда ишлаши учун меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш масаласи муҳокама қилинди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Болалар миллий тиббиёт марказига янги раҳбар тайинланди

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Шарипов Алишер Мирхамидович Болалар миллий тиббиёт маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимига тайинланди.

Тажрибали мутахассис тиббиёт институтини юртимизда тамомлаб, аспирантурани И.М. Сеченов номли 1-Москва тиббиёт институтида ўқиган. Бир неча йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигида Фанлар бошқармаси бош мутахассиси, сўнг вазирликнинг бош педиатри бўлиб ишлаган. Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Мурувват ёрдами бўйича комиссиясининг мувофиқлаштирувчи гуруҳи раҳбари бўлган.

Ўз иш фаолияти билан параллель равишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги билан алоқалар бўйича гуруҳ координатори сифатида ҳам ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори Алишер Шарипов тайинловдан аввал кўп йиллар давомида Тошкент педиатрия тиббиёт институти шошилинч педиатрия кафедраси мудири лавозимида фаолият юритиб, тиббиёт соҳаси учун юзлаб кадрларни етиштиришга ўз хиссасини қўшиб келган.

Эслатиб ўтамиз:
Болалар миллий тиббиёт маркази Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорликнинг яққол намунаси сифатида, тиббиёт ва илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари асосида қурилган бўлиб, ўтган йили фойдаланишга топширилган. Қиймати 130 миллион доллардан зиёд бўлган мазкур тиббиёт маркази Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) иштирокида барпо этилган. Бу ерда кардиохирургия, нейрохирургия, ортопедия ва пластик хирургия, умумий хирургия, онкология, офтальмология, ЛОР, педиатрия, гемодиализ ва реанимация бўлимлари фаолияти йўлга қўйилган.

Марказда фаолият юритиш учун 100 нафардан ортиқ шифокор ва ҳамширалар, медтехник ва ахборот технологиялари бўйича мутахассислар Корея Республикасининг етакчи клиникаларида малака ошириб қайтишган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Пойтахтлик мутахассислар қорақалпоғистонлик ҳамкасбларига амалий кўмак кўрсатишди

Шошилинч тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва маҳаллий мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг шифокорлари К.Махкамов, А.Тохиров, Ш.Бойменов ва Ф.Юсупова мазкур марказнинг Нукус филиалида бўлишди.

Мутахассислар филиалда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди ва бу ерда даволанаётган беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, бир қатор жарроҳлик операцияларни амалга оширди.

Жарроҳлик амалиётлар давомида маҳаллий шифокорларга маҳорат дарслари ташкил этилди.

Шунингдек, филиалда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ва нейрохирургиянинг муҳим масалалари юзасидан суҳбатлар бўлиб ўтди. Бу эса ўз навбатида мазкур соҳа бўйича ҳамкорлик тадбирларини янада узлуксиз давом эттиришда асос бўлиши шубҳасиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: БОЛАЛАР ГЕМАТОЛОГИЯ ВА ОНКОЛОГИЯСИ ЙЎНАЛИШЛАРИ ХАЛҚАРО МЕЗОНЛАРГА МОС РАВИШДА РИВОЖЛАНМОҚДА

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида айнан гематология ва онкология хизмати соҳасини, жумладан, болалар гематологияси ва онкологиясини такомиллаштириш устувор эканлиги белгилаб берилди. Мамлакатимизда бу йўналишда бир қанча муҳим ҳаракатлар амалга ошириб келинмоқда. Болалар гематологияси ва онкологиясида ўнлаб йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар охирги тўрт йил давомида босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.

Бутун жаҳонни қамраб олган пандемия мураккабликларига қарамай, 2020 йилда ҳам давлат бюджетидан онкологик дори-дармонлар учун 5,5 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратилганлиги натижасида, бемор болалар учун даволаниш жараёнидаги ўта хавфли бўлган узилишларга йўл қўйилмади. Кимёвий дори воситалари билан таъминлаш кўрсаткичи аввал 10-15 фоиз бўлган бўлса, бугунга келиб, бу кўрсаткич 85 фоизга яхшиланди...

БАТАФСИЛ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларда учрайдиган ноёб касалликлардан бирини аниқлаш бўйича илмий изланишлар олиб бораётган олима ўз изланишлари натижалари ҳақида "Ўзбекистон 24"га сўзлаб берди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Юрак хуружининг янги аломати аниқланди

Таниқли шифокор-терапевт Алка Пателнинг айтишича, ёши катта инсонларда тиш оғриғи яқинлашиб келаётган юрак хуружи хавфидан дарак бериши мумкин экан.

"Умрида илк бор стоматологик муаммога дуч келган одамлар, айниқса, бундан огоҳ бўлиши керак", — дейди врач.

Унинг айтишича, бу миядан жағ қисми орқали юракка ўтган сайёр асаб толаси билан боғлиқ.

Бундан олдин россиялик тиббиёт фанлари профессори Александр Шарандик миокард инфаркти ошқозон-ичак тракти касаллигига ўхшаб кетиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат юракнинг диафрагмага яқин пастки девори зарарланган пайтда кузатилади.

«Агар ўша жойда некроз, яъни миокард инфаркти рўй берса, шундай аломатлар пайдо бўлади. Аммо буни кўпчилик шифокорлар билмайди», — дейди Шарандак.

Манба: @platformauzb

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил якунига қадар аҳолининг 20 фоизи коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилган

Жорий йилнинг март ойидан йил якунига қадар республика аҳолисининг 20 фоизи коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Kun.uz мухбирига Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.

Ўзбекистонда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, айни пайтда қаердан ва қанча миқдорда вакцина олиб келиниши юзасидан музокаралар ва ўрганишлар олиб борилмоқда.

«Биздаги аниқ маълумотларга кўра, жорий йилнинг март ойида коронавирусга қарши вакцина келтирилади. Бунда биринчи навбатда 85 ёшдан ошганлар, ундан кейин 75 ёшдан 84 ёшгача бўлганлар, кейинги босқичда эса 65 ёшдан 75 ёшгача бўлганлар эмланади. Шу тариқа, эмлаш жараёни босқичма-босқич ёшариб бораверади. Биринчи бўлиб вакцина оладиган яна бир тоифа - тиббиёт ходимлари, чунки улар касаллик билан юзма-юз келишади. Пандемия даврида касалликни юқтириш оқибатида бир қанча шифокорларимиз ҳаётдан кўз юмгани барчамизга маълум.

2021 йил якунига қадар республикамиз аҳолисининг 20 фоизга яқини эмланиши режалаштирилган. Ушбу касалликка курашишнинг энг самарали йўли - аҳолининг вакцинацияланиши ҳисобланади. Аҳолининг қанчалик кўп қисми эмланса, эпидемиологик барқарорлик сақлаб қолинишига эришилади», деган Ботир Қурбонов.

▶️Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ССВ ташаббуси:
“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида саломатлик акцияси бошланди

Мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар бир янгиланиш ва ўзгаришларнинг туб мазмун-моҳиятига эътибор берсак, уларнинг барчаси шу муқаддас Ватанда азиз саналган инсон учун эканлиги яққол намоён бўлади.

Бу ўринда юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига ихтисослашган тиббий хизматни яқинлаштириш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, санитария-гигиена соҳасидаги ишларни янада кучайтириш, , ҳомиладор аёлларни асраб-авайлаш, айниқса, аҳолига маҳаллабай тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Мазкур устувор вазифаларни бажаришда мунтазам ўтказилаётган тиббий кўриклар, ижтимоий акцияларнинг аҳамияти тобора ошиб бораётир.

Шундай хайрли ишларнинг давоми сифатида бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида саломатлик акциясига старт берилди. Дастлаб Наманган вилоятидан бошланган мазкур йирик акция ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг ижро ҳолатини ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “темир дафтар”га киритилган аҳолига юқори технологик замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкиллаштирилмоқда.

Акция доирасида 150 нафардан зиёд малакали тиббиёт ходимлари, жумладан, вазирлик таркибий тузилмалари раҳбарлари, пойтахтдаги тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг раҳбарлари сафарбар қилинди. Шу билан бирга, 500 нафарга яқин маҳаллий тиббиёт ходимлари жараёнларда иштирок этадилар.

Уларга қуйидаги вазифалар юклатилди:
✅Аҳолига ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш,
✅Аҳолининг саломатлик ва касалланиш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, гуруҳларга бўлинишининг тўғри олиб борилишини ўрганиш;
✅Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “темир дафтар”га киритилган аҳоли орасидан юқори замонавий тиббий ёрдамга муҳтож беморларни танлаб олиш;
✅Зарур мутахассислар жалб этилган ҳолда жойларда амалий тиббий ёрдам кўрсатиш ва ҳоказо.

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида ўтаётган акцияни ташкиллаштириш учун Наманганга йўл олган мутахассислар орасида инфекционист, эпидемиолог, терапевт, невропатолог, анестезиолог, болалар анестезиологи, реаниматолог, педиатр, онколог, дерматолог, оториноларинголог, акушер-гинеколог, уролог, хирург, офтальмолог, кардиолог, эндокринолог, травматолог, фтизиатр, пульмонолог, нейрохирург, нарколог, нефролог, аллерголог, гематолог каби ўз соҳасининг усталари бор.

Текширувлар маҳаллабай кесимда ўтказилиб, ногиронлиги бўлган ва бошқа муҳтож шахслар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминланади.

Акция давомида бир қанча жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, буйрак трансплантацияси, эндопротезлаш, юракка стент ўрнатиш каби энг мураккаб жарроҳлик амалиётлари тиббий кўрсатмага қараб, вилоят ёки пойтахтимиздаги энг нуфузли муассасаларида бепул амалга оширилиши мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, икки миллион саккиз юз минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Наманган вилоятда айни пайтда 775 та маҳалла ва 723 мингдан ортиқ оила бор.

Жараённинг бориши ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот бериб борамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Инициатива Минздрава:
Началась оздоровительная акция под девизом «Вся наша любовь — Родине и народу!»

Если обратить внимание на суть каждого обновления и изменения, происходящих в Узбекистане, становится ясно, что все они для жителей нашей Родины.

В связи с этим в системе здравоохранения особое внимание уделяется обеспечению доступа к специализированным медицинским услугам, повышению медицинской культуры, поддержанию здорового образа жизни, улучшению работы в области санитарии и гигиены, ухода за беременными женщинами, особенно оказания медицинских услуг населению по системе «махаллабай». При выполнении этих приоритетных вопросов возрастает важность регулярно проводимых медицинских осмотров и социальных акций.

В качестве таких добрых дел сегодня по инициативе Министерства здравоохранения запущена оздоровительная акция под девизом «Вся наша любовь — Родине и народу!». Она стартовала в Наманганской области и направлена на изучение хода реализации реформ здравоохранения в регионах, оказание высокотехнологичной современной медицинской помощи населению, нуждающемуся в социальной защите и внесенному в «железную тетрадь».

В рамках акции задействовано более 150 квалифицированных медицинских работников, в их числе и начальники структурных подразделений министерства, профессора и преподаватели медицинских вузов столицы, руководители специализированных научно-практических медицинских центров. Также участвуют около 500 местных медицинских работников.

На них были возложены следующие задачи:
✅ оказание специализированной медицинской помощи населению;
✅ изучение правильного разделения населения на группы по показателям здоровья и заболеваемости;
✅ отбор из населения, нуждающегося в социальной защите и внесенного в «железную тетрадь», тех пациентов, кому необходимо оказать медицинскую помощь;
✅ оказание практической медицинской помощи на местах с привлечением необходимых специалистов и т. д.

Среди специалистов, приехавших в Наманган для организации акции под девизом «Вся наша любовь — Родине и народу!», есть инфекционист, эпидемиолог, терапевт, невропатолог, анестезиолог, детский анестезиолог, реаниматолог, педиатр, онколог, дерматолог, оториноларинголог, акушер-гинеколог, уролог, хирург, офтальмолог, кардиолог, эндокринолог, травматолог, фтизиатр, пульмонолог, нейрохирург, нарколог, нефролог, аллерголог, гематолог.

Обследования будут проводиться по системе «махаллабай». Лиц с инвалидностью и других нуждающихся людей обеспечат протезно-ортопедическими изделиями и реабилитационным оборудованием.

В ходе акции с участием специалистов самых престижных учреждений региона и столицы планируется провести ряд хирургических операций. В частности, предусмотрена организация на бесплатной основе самых сложных хирургических операций, в числе которых трансплантация почки, эндопротезирование, установка сердечного стента.

Напомним, в Наманганской области с населением более 2,8 миллиона человек в настоящее время насчитывается 775 махаллей и более 723 тысячи семей.

Подробно о ходе акции мы расскажем в наших следующих сообщениях.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.
«Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарур» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш ҳамда бир ой муддатда биринчи навбатда эмланиши зарур бўлган аҳоли тоифасини белгилаб, уларнинг электрон рўйхатини шакллантириш бўйича топшириқ берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Давлат дастури бўйича йиғилишда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлади.

У соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев ва унинг ўринбосари Баҳодир Юсупалиевга бир ой муддатда биринчи навбатда эмланиши зарур бўлган аҳоли тоифасини белгилаб, уларнинг электрон рўйхатини шакллантиришни топширди.

Шунингдек, Абдуҳаким Хаджибаев ва Баҳодир Юсупалиевга вилоят ҳокимлари билан бирга, оилавий поликлиника ва қишлоқ шифокорлик пунктларидаги 3 мингдан зиёд эмлаш бўлимлари шайлигини таъминлашдан ташқари, яна қўшимча 800 та мобил бригада ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

«Жорий йилда Тўйчиев, Хаджибаев ва унинг ўринбосарлари фаолиятига Сирдарё вилоятининг 26 та туман (шаҳар)ларида оилавий шифокорлик, „электрон поликлиника“ тизимларини жорий этиш натижасига қараб баҳо берилади», — деди президент.

Манба: Gazeta.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​🔺2021 йил 10 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79303 (+66) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌10 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌42 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 622 нафарга этди.

♻️Кеча кун давомида:
📌Жиззах вилоятида 8 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 12 нафар,
📌Фарғона вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 16 нафар,
📌Тошкент вилоятида 10 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 29 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77726 (+78) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 955 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi