Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​🔺2021 йил 2 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80006 (+45) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌2 нафари Тошкент вилоятида,
📌35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Тошкент вилоятида 5 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 31 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78549 (+36) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 835 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 6 мингдан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 114 миллион 140 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 535 мингдан зиёд киши вафот этган (2.03.2021 йил Европа вақти билан соат 18:09 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 280 653 янги ҳолати аниқланди, 6 630 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (03.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:23 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 114 миллион 749 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 549 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,294 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,124 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,551 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,268 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,182 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 50 218, Ҳиндистонда 12 286, Бразилияда 34 027, Россияда 10 565, Буюк Британияда эса 5 455 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 6 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 114 140 тысяч, из них более 2 млн 535 тысяч человек умерли (по состоянию на 18:09 по центральноевропейскому времени 2 марта 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 280 653 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 6 630 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:23 часов по ташкентскому времени 3 марта 2021 года), в мире заразилось более 114 млн 749 тысяч человек, из них более 2 млн 549 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 28,294 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 11,124 млн), на третьем — Бразилия (более 10,551 млн), на четвертом — Россия (4,268 млн), на пятом — Великобритания (4,182 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 50 218, Индии — 12 286, Бразилии — 34 027, России — 10 565 и Великобритании — 5 455 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Семизлик хасталикми? Унинг сабаблари ва оқибатлари ҳақида ССВ Матбуот хизматининг ушбу инфографикасида батафсил маълумот берилган.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Бу йил юртимизда 4 миллион нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши эмланади

Юртимизда ZF-UZ-VAC2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ундан аввалроқ Республика махсус комиссияси томонидан коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган хавф гуруҳларини эмлаш кўзда тутилгани ҳақида маълумот ССВ Матбуот хизмати интернет саҳифаларида эълон қилинган.

Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов берган маълумотга кўра, жорий йилда 4 миллион нафардан ортиқ аҳоли COVID-19 га қарши ҳеч қандай тўловсиз эмланади. Бу фуқароларнинг хавф гуруҳларига кўра, тақсимоти қуйидагича:

1. 65 ёшдан 74 ёшгача бўлганлар – 1 085 797 нафар;

2. 75 ёшдан 84 ёшгача бўлганлар – 388 686 нафар;

3. 85 ёш ва ундан юқори бўлганлар – 139 280 нафар;

4. Тиббиёт ходимлари – 447 976 нафар;

5. Сурункали касалликлари бор аҳоли (18-65 ёш) – 888 190 нафар;

6. Мактаб ходимлари – 689 383 нафар;

7. Мактабгача таълим ходимлари – 223 426 нафар;

8. Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари – 180 000 нафар.

Эслатиб ўтамиз,
мамлакатимизда 13 турдаги юқумли касалликларга қарши мунтазам тарзда режали эмлашлар олиб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

🔺Сирдарё вилояти.
“COVID-19” га қарши профилактик эмлаш ишларини ўтказиш мақсадида Сирдарёда тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.
——————————
USAID Сирдарë вилояти сил ва ўпка касалликлари марказига тиббий жиҳозларни тақдим этди.

🔺Фарғона вилояти.
Баҳорнинг аввалида Фарғона вилоятида янги клиника фойдаланишга топширилди.

🔺Қашқадарё вилояти.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоятдаги филиаллари фаолияти билан таништириш мақсадида медиа-тур ташкил этилди.

🔺Тошкент вилояти.
Янгийўл шаҳрида Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази малакали мутахассислари “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” шиори Саломатлик акциясида иштирок этишди. Бу ерда марказдан ташриф буюрган малакали мутахассислар жарроҳлик амалиёти билан даволаниш тавсия қилинган беморларда жарроҳлик амалиётларини бошладилар.
————————————
Мазкур акция доирасида Тошкент давлат стоматология институти ва вилоят тиббиёт муассасаларининг етакчи мутахассислари Бўстонлиқ туманига ташриф буюришди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Самарқанд давлат тиббиёт институти ҳамда Саратов давлат тиббиёт университети ҳамкорлигида янги факультет очилади

Самарқанд давлат тиббиёт институтига Саратов давлат тиббиёт университетидан делегация ташриф буюрди. Учрашув давомида икки тиббиёт олий ўқув юртлари ўртасида меморандум имзоланди.

Бугунги кунда тиббиёт соҳасининг етук ва малакали вакилларига эҳтиёж катталиги сир эмас. Шу мақсадда, Самарқанд давлат тиббиёт институти Саратов давлат тиббиёт университети билан анчадан буён ҳамкорликда 100 дан ортиқ вебинарлар, конференциялар ҳамда кўплаб маҳорат дарслари ташкил қилиб келаётган эди.

Ушбу ҳамкорлик натижаси ўлароқ 2 март куни СамДТИ ректори Жасур Ризаев ҳамда Саратов давлат тиббиёт университети ректори Андрей Еремин ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида меморандум имзолашди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Хоразмда нур терапияси йўлга қўйилди

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиалида радиология бўлими фаолият бошлади.

Нур терапиясининг йўлга қўйилиши онкологик касалликлардан азият чекаётган кишиларнинг мушкулини янада осон қилиши аниқ. Сабаби шу пайтга қадар вилоят аҳолиси бундай муолажаларни олиш учун Нукусга ёки Пойтахтга боришга мажбур бўлишар, бу эса улар учун турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳам юзага келтирарди.

Кейинги йилларда муассасанинг моддий техника базаси такомиллаштириб борилаётгани сабабли замонавий даволаш услублари кенг татбиқ қилинмоқда. Бунинг биргина натижасини кейинги бир йилда республика марказига берилаётган ордерлар уч баробарга қисқаргани мисолида кўриш мумкин. Демак, маҳаллий аҳоли филиалда яратилган шароитлардан ва кўрсатилаётган тиббий хизматдан рози.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, 100 ўринга мўлжалланган филиалда 25 ўринли жарроҳлик, 25 ўринли кимё терапия, 30 ўринли радиология ҳамда 20 ўринли онкогинекология бўлимлари фаолият олиб бормоқда.

Манба: ishonch.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#Тиббий_луғат

Гиненгиофобия
— мияда ўтириб қолган қўрқув – жавобгарликдан қўрқиш ҳиссининг ортиб кетиши.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​🔺2021 йил 3 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80035 (+29) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌24 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Cурхондарё вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 9 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 27 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78587 (+38) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 826 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бор меҳримиз шу ватан шу халқ учун!" шиори остидаги саломатлик акцияси Тошкент вилоятида давом этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган маҳаллабай тиббий кўрикларнинг Зангиота туманида қизғин паллага қирди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 7 мингдан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 114 миллион 428 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 543 мингдан зиёд киши вафот этган (3.03.2021 йил Европа вақти билан соат 15:35 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 348 281 янги ҳолати аниқланди, 7 807 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (04.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:23 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 115 миллион 174 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 559 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,345 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,139 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,587 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,278 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,188 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 50 776, Ҳиндистонда 14 989, Бразилияда 35 742, Россияда 10 535, Буюк Британияда эса 6 391 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 7 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 114 428 тысяч, из них более 2 млн 543 тысячи человек умерли (по состоянию на 15:35 по центральноевропейскому времени 3 марта 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 348 281 новый случай заболеваемости коронавирусной инфекцией, 7 807 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:23 часов по ташкентскому времени 4 марта 2021 года), в мире заразилось более 115 млн 174 тысячи человек, из них более 2 млн 559 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 28,345 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 11,139 млн), на третьем — Бразилия (более 10,587 млн), на четвертом — Россия (4,278 млн), на пятом — Великобритания (4,188 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 50 776, Индии — 14 989, Бразилии — 35 742, России — 10 535 и Великобритании — 6 391 новый случай заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
«В Узбекистане будет внедрена Единая электронная платформа, в которой будут храниться все необходимые данные, что создаст определенные удобства как для медиков, так и пациентов…

Предусмотрено создание онлайн-портала для пациентов. Там вы сможете увидеть всю свою историю, вплоть до того, к какому врачу ходили на прием. Для чего это делается? Мы стремимся искоренить бумажную волокиту. Заходя в аптеку, пациент будет предоставлять электронный рецепт. Это очень важный момент. К примеру, в Европе нельзя просто так купить антибиотики. Только получив рецепт, выданный семейным врачом, можно приобрести препарат. Людей важно обучать таким системам, повышать уровень их медицинской грамотности, отношения к собственному здоровью…» Об этом и многом другом заместитель министра здравоохранения Абдулла Азизов рассказал в интервью корреспонденту газеты «Правда Востока».

▶️Подробно

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Сирдарёлик мутахассислар томонидан ўткир миокард инфарктига чалинган беморда ёпиқ, ўнг коронар қон томирини реканаллаш ва стентлаш амалиёти ўтказилди.

Яқинда Сирдарё вилоят кардиология диспансерида юрак қон томир касалликлари билан боғлиқ яъни ўткир миокард инфарктини даволаш, юрак қон томир тизи яъни коронар қон томирларида реканаллаш ва стентлаш амалиётини ўтказиш мақсадида эндоваскуляр хирургия бўлими фаолияти йўлга қуйилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу янги бўлимда дастлаб турт нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиёти сирдарёлик ва Республикамиздаги клиниканинг малакали мутахассиси томонидан коронар қон томирларига стенд қўйиш амалиёти ўтказилганди. Амалиёт жараёнларида иштирок этган беморларни аҳволи яхши. Улар ҳозир ўз оилалари бағрида бўлса, яқинда сирдарёлик мутахассислар ўз билим ва тажрибаси, устозларини тажрибасига амал қилишиб илк бор вилоятда ўткир миокард инфарктга чалинган беморда ёпиқ (окклюзия) ўнг коронар қон томирини реканаллаш ва стентлаш амалиётини ўтказишди.

Бемор 63 ёшда бўлиб ташхис аниқ эди. Ўткир миокард инфаркти чап қоринча орқа диафрагмал деворида жиддий муаммо кузатилганди. Инфарктдан кейинги эрта стенокардия. Бемор 2 кун давомида мазкур диспансернинг реанимация бўлимида даволангач, стабил ҳолатга келтирилиб рентгенэндоваскуляр хирургия бўлимига олинди. Ва ушбу беморда ўтказилган Коронарография текшируви жараёнида унинг ўнг коронар қон томирида ёпилиш (окклюзияси)аломатлари аниқланди ва сирдарёлик мутахассислар илк бора, мустақил равишда ушбу бемор коронар кон томирида реканаллаш ва стентлаш (2 та стент) амалиётини бажариб, унинг коронар қон томирларига 2 та стент ўрнатишди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​МАМЛАКАТИМИЗГА ҚОЗОҒИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТАШРИФ БУЮРДИ

Бугун юртимизга Қозоғистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Эрали Тугжанов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Делегация таркибида қўшни давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ҳам бўлиб, ташриф давомида юртимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирилади, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратилади.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилиниши икки томонлама муносабатларга янги суръат, сифат ва мазмун бағишлади. Натижада қўшни мамлакат билан тиббиёт, маданият, санъат, адабиёт, фан, туризм ва бошқа кўплаб соҳаларда изчил ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Бундай дўстона тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида 2019 йил Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қилинди. Ушбу тадбир доирасида юртимизда Қозоғистон тиббиёти кунлари ўтказилган эди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик йил сайин ривожланиб бормоқда. Хусусан, фармацевтика саноатини ривожлантириш борасида муайян келишувларга эришилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Ўзбек фармацевтика маҳсулотларини Қозоғистонда тўлиқ давра тамойили асосида ишлаб чиқариш” лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Шунингдек, юртимиздаги “Dentafill plyus” хусусий корхонаси Қозоғистоннинг “Антустик” индустриал иқтисодий зонаси маъмурияти билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Қўшни давлатда юртимизнинг тўлиқ ишлаб чиқариш тамойили асосида дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш корхонасини қуриш учун ер майдони ажратилди, коммуникация ўтказиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ҳар йили ҳамкорликда тиббиёт соҳасидаги олий ўқув юртлари шифокорлари ва талабалари учун бир қатор дастурлар ҳам амалга оширилмоқда. Тиббиётнинг юқори малакали мутахассислари иштирокида тажриба алмашиш доирасида ўзаро ўқув сафарлари ташкил этилмоқда.

Ташриф давомида Қозоғистон делегациясини мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириш мақсадида академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, марказда яратилган шароитларни кўздан кечиришди. Бу ерда амалга оширилаётган юқори технологик жарроҳлик амалиётлари, жумладан, трансплантация жараёнлари билан танишишди.

Шунингдек, делегация аъзоларининг Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси, Болалар миллий тиббиёт маркази, фармацевтика компаниясининг заводи ҳамда хусусий клиникаларга ҳам ташрифи кўзда тутилмоқда.

Делегация аъзолари юртимизда касалликларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволашнинг замонавий инновацион усулларнинг қўлланилиши билан яқин танишишлари ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф доирасида икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассислари тиббиётнинг турли йўналишларида юқори технологияларга асосланган тиббий хизматларни жорий этиш, бу борада замонавий технологияларни қўллаш, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш, фармацевтика саноатини ривожлантириш ҳамда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сифатини яхшилаш масалаларини атрофлича муҳокама қиладилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi