Sog‘liqni saqlash vazirligi
108K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​Юртимизда коронавирусга қарши уч босқичда тўлиқ эмланганлар сони 58 минг нафардан ошди

❗️14 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 43991 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19042 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 14282 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 10667 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2653685 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1605627 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 990029 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 58029 нафарни ташкил қилди.

📊14 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (8668 доза),
📌Фарғона вилояти (6277 доза),
📌Самарқанд вилояти (4464 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 318075 доза,
📌Андижон вилоятида 308629 доза,
📌Наманган вилоятида 307824 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
​❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 353 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈175 миллион 686 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 803 мингдан зиёд киши вафот этган (14.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:45 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 353 660 янги ҳолати аниқланди.
⚫️10 362 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (15.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈176 миллион 270 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 812 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,132 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,510 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (17,374 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,635 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,330 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 11 678, Ҳиндистонда 70 421, Бразилияда 78 700, Францияда 2 850, Туркияда эса 5 012 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 375 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 353 тысячи новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 175 млн 686 тысяч,
📉из них более 3 млн 803 тысячи человек умерло (по состоянию на 16:45 по центральноевропейскому времени 14 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 353 660 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️10 362 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:21 часов по ташкентскому времени 15 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 176 млн 270 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 812 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,132 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 29,510 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 17,374 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,635 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,330 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 11 678, Индии — 70 421, Бразилии — 78 700, Франции — 2 850 и Турции — 5 012 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 375 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ИНСУЛЬТ ХАВФИДАН ҚАНДАЙ САҚЛАНИШ МУМКИН?

Инслульт касаллигини ташхислаш, даволаш усуллари, салбий оқибатлари нималардан иборат? ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр ҒОФУРОВ жавоб беради.

— Инсультга қандай ташхис қўйилади?

— Инсульт энг муҳим диагностик текширувлар, хусусан компьютер томография (КТ) ва магнит-резонанс томография (МРТ) асосида ташхисланади. Кўп ҳолларда, компьютер томография ёрдамида инсульт ва бошқа турдаги “янги” мия қон қуйилишларини фарқлаш мумкин.

МРТ ёрдамида ишемия майдонларини аниқлаш, шунингдек, ишемик мия зарари тарқалишини баҳолаш мумкин. МРТ геморрагик инсультни ишемик инсультдан фарқлаш, шунингдек, таъсир майдони ва унинг катталиги аниқ ўрнини аниқлаш имконини беради. Бундан ташқари, МРТ ёрдамида ўхшаш аломатлар бўлган бошқа касалликларни истисно қилиш мумкин.
Ишемик инсультда ҳам бир қатор, жумладан, бўйин ва мия томирларининг ультратовуш текшируви (УТТ), эхокардиография, мия ангиографияси каби қўшимча тадқиқотлар ўтказилади.

Статистик маълумотларга қараганда, ишемик инсульт геморрагик инсультга қараганда 8-9 марта кўп учрайди.

— Ушбу хасталикни даволаш усуллари ҳақида сўзлаб беринг.

— Инсультни умумтерапевтик даволаш юрак-қон томир тизимини нормаллаштириш, нафас олиш функциясини тиклаш, мия шишини камайтириш, шунингдек, қайталанишининг олдини олиш ва асоратларини даволашга қаратилган.

Инсультни даволаш тезда бошланиши керак. Биринчи босқичда ҳали инсульт характери аниқланмаган пайтда бемор ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган даво муолажалари ўтказилади.

Бемор чалқанча, боши сал кўтарилган ҳолатда ётқизилади. Агония ҳолатида кўчириш мумкин бўлмаган беморлардан бошқа ҳамма инсульт бўлган беморлар махсуслаштирилган неврологик бўлимга ётқизилиши керак.

Беморни кўчириш вақтида эҳтиёт бўлиш, силкитмаслик лозим. Агар юрак фаолияти бузилиши ўпка шиши билан бирга учраса, спирт буғи қўшилган кислород билан нафас олдирилади.

Бемор боши баланд қилиб ётқизилади. Нафас олиши меъёрлашиши учун электр сўрғич билан оғиз бўшлиғи, бурун ва халқум шиллиқлардан тозаланади. Тил орқага кетишини олдини олиш ва нафас олишни енгиллаштириш учун оғизга ҳаво найчасини қўйиш мумкин.

Инсульт билан касалланган беморлар дарҳол ётқизилиб, боши баланд кўтарилади ва музли халта, оёқларига иссиқ грелка қўйилади.

— Инсульт хавфидан сақланиш учун нима қилиш зарур?

— Аминокислоталар ва витаминларга бой бўлган мева-сабзавотларни етарли миқдорда истеъмол қилиш мия инсультига олиб келувчи хатарли омилларни камайтиради.

Айниқса, таркибида аскорбин кислотаси, токоферол ацетат, цианокобаламин, никотин кислотаси, бета-каротин каби витаминлар қон- томир деворлари учун ўта муҳим озуқадир.

Таркиби калийга бой бўлган қуруқ меваларни истеъмол қилиш ҳам томирларда атеросклеротик пиликчалар ривожланишининг олдини олади, томир деворини шикастланишдан асрайди, томирнинг ички деворида холестерин тўпланишини пасайтиради, демак тромблар пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.

Балиқ гўштини истеъмол қилиб туриш ҳам юрак мушакларида моддалар алмашинувини яхшилаб, қонда холестерин миқдорининг пасайишига ёрдам беради.

Умуман олганда, барча хасталиклар каби инсультни ҳам даволашдан кўра, олдини олиш осон ва самаралидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ Матбуот хизмати тиббиётнинг қайси ихтисослиги бўйича мутахассислар билан кўпроқ суҳбатлар бериб боришини истардингиз?
Anonymous Poll
14%
онкология
22%
кардиология
10%
педиатрия
11%
вирусология
13%
урология
6%
косметология
5%
хирургия
10%
гинекология
3%
гематология
5%
офтальмология
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ССВнинг Даниядан келган ўринбосари – Ўзбекистондаги бюрократия, кам маош ва бош врачларни ҳокимлар тайинлаши ҳақида

👉Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш
Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрда “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аҳолини мақсадли скрининг ва патронаж хизматлари билан қамраб олиш, уларнинг саломатлигини тиклаш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Хусусан, айни пайтга келиб, 3-гуруҳга мансуб 6 442 257 нафар аҳолидан 1 992 107 нафари (31,8 фоизи), 4-гуруҳга мансуб мансуб 773 621 нафар аҳолидан 338 865 нафари (42,4 фоизи)га тиббий хизмат кўрсатилди.

Эслатиб ўтамиз, 1-гуруҳга соғлом турмуш тарзига риоя қилувчи соғлом, 2-гуруҳга касалликлари бўлмаса-да, соғлом турмуш тарзига риоя қилмайдиган (нотўғри овқатланувчи, ортиқча вазн ва зарарли одатларга эга, жисмоний нофаол), 3-гуруҳга сурункали касаллиги мавжуд бўлган, 4-гуруҳга касаллик туфайли ўзгалар парваришига муҳтож бўлган фуқаролар киради.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Коронавирус: кунлик касалланишлар 350 нафарни ташкил қилди, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 15 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104463 (+350) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌16 нафари Жиззах вилоятида,
📌8 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌24 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌36 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌41 нафари Тошкент вилоятида,
📌173 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 13 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 15 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 26 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 17 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 47 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 169 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 100328 (+342) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 711 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3424 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Кеча юртимизда 41 минг нафардан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

❗️15 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 41373 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18137 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 12890 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 10346 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2695058 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1623764 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1002919 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 68375 нафарни ташкил қилди.

📊15 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (6104 доза),
📌Наманган вилояти (4749 доза),
📌Самарқанд вилояти (4618 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 321690 доза,
📌Наманган вилоятида 312573 доза,
📌Андижон вилоятида 311894
дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
​❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 283 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈175 миллион 987 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 811 мингдан зиёд киши вафот этган (15.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:21 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 283 487 янги ҳолати аниқланди.
⚫️7 814 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (16.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈176 миллион 642 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 822 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,140 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,570 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (17,412 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,636 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,336 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 8 197, Ҳиндистонда 60 471, Бразилияда 37 948, Францияда 407, Туркияда эса 5 626 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 405 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 283 тысячи новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 175 млн 987 тысяч,
📉из них более 3 млн 811 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:21 по центральноевропейскому времени 15 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 283 487 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️7 814 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:21 часов по ташкентскому времени 16 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 176 млн 642 тысячи человек,
📉из них более 3 млн 822 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,140 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 29,570 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 17,412 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,636 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,336 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 8 197, Индии — 60 471, Бразилии — 37 948, Франции — 407 и Турции — 5 626 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 405 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ

Бўрибаев Дониёр Гапиржанович
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди Д.Бўрибаев иш фаолиятини 1997 йилда академик В. Воҳидов номли Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида бошлаган. Кейинчалик ушбу марказда шифокор хирург, умумий ва лазер хирургияси бўлими мудири лавозимларида ишлаган.

2016 йилдан бошлаб Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказида шифокор-методист, санитар авиация бўлимида бўлим мудири, 1-шошилинч хирургия бўлимида шифокор-хирург, 2-шошилинч хирургия бўлимида бўлим мудири, бош шифокор ўринбосари вазифаларида меҳнат қилган.

46 ёшли мутахассис 2017 йилдан ҳозирга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида швейцариялик мутахассислар билан ҳамкорликда туғма юрак нуқсони бор беморларда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​БЕПУШТЛИК ҲАҚИДА ХУЛОСА ЧИҚАРИШГА ШОШИЛМАНГ! (2-қисм)

ССВ Матбуот хизмати
Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Шахноза Зуфарова билан суҳбатни давом эттиради.

— Афсуски, бугунги кунда бепуштлик дардидан азият чекаётган жуфтликларимиз ҳам бор. Тажрибали мутахассис сифатида бунинг сабаблари ҳақида нималар дея оласиз?

— Албатта, бепуштликдан азият чекаётган жуфтликларнинг борлиги ачинарли ҳолат. Бу муаммонинг илдизини нафақат қиз болалардан, балки ўғил болалардан ҳам қидиришимиз мумкин. Чунки ёшликда ўтказган касалликлар ва уларнинг асоратлари, ўз вақтида шифокорга мурожаат қилмаслик кейинчалик бепуштликка сабаб бўлиши мумкин.

Масалан, ўғил болаларда ўтказилган эпид паротит (халқ тилида тепки) касаллиги бўлса, қиз болаларда эндокрин ва соматик ҳамда турли яллиғланиш касалликлари ҳам бепуштликка сабаб бўлиши мумкин.

Инсон организмидаги ҳар бир гормоннинг ўз вазифаси бор. Булардан фарқли равишда, аёлларда учрайдиган гормон (эстроген) ўз навбатида фарзанд кўриш қобилиятини юзага келтиради ва аёл жинсига монанд қомат, хулқ-атвор ва нафосатни белгилайди.

Қиз бола организмида эстроген гормонининг камайиб кетиши оқибатида тухумдон фаолияти сусаяди. Бу эса фолликуланинг ўз вақтида етилмаслиги натижасида ҳайз циклининг бузилиши, кўкрак бези ва бачадоннинг қисқаришига олиб келади. Ўз вақтида даволанмаслик келажакда бепуштликка сабаб бўлиши мумкин.

Эстроген гормонининг камайиб кетиши қалқонсимон без хасталиги билан ҳам боғлиқ муаммолардан биридир. Чунки ушбу аъзо орқали бутун тана бошқарилади ва у гормонлар фаолиятига ҳам масъул.

Бу гормоннинг камайиб кетиши нафақат аёлларда, балки балоғат ёшидаги қиз болалар организмида ҳам рўй бериши кузатилади.

Ўсмир ёшдаги қиз бола организмида гормонал бузилишлар рўй бериши ҳайз кўриш давридан бошланади. Ҳайз цикли ҳар бир қиз бола организмида турлича кечади.

Баъзиларда бу 11-12 ёшдан бошланса, баъзи қизларда эса 15 ёшга етганида ҳам ҳайз кўриш кечикиши мумкин. Ҳайз циклининг 25-28 кундан ошиб кетиши, ҳайз кунларининг узайиши ва оғриқли кечиши, қовуқ остида оғриқ бўлиши организмда гормонал бузилишлар рўй бераётганидан дарак беради.

Қиз болаларда учрайдиган эндокрин, соматик хасталиклар, жинсий аъзоларда турли яллиғланишлар келгусида жиддий касалликлар, жумладан бепуштликни ҳам юзага келтириши мумкин.

Аммо бир нарсани таъкидлашни истардимки, кўпчилик бепуштлик тўғрисидаги хулосани жуда эрта чиқаришади. Масалан, атиги 5-6 ой яшаган жуфтликлар ҳам фарзанд кўролмаяпмиз деб келишади.

Аслида бир йил давомида ҳеч қандай контрацептив воситаларини қўлламасдан яшагандан сўнг ҳомиладорлик рўй бермасагина, даво чораларини кўришни бошлаш мумкин.

— Шундай жуфтликларга қандай тавсиялар берасиз? Улар дастлаб қандай текширувлардан ўтиши лозим?

— Касалликни ўз вақтида даволаш беморнинг тезда тузалишига туртки бўлади.

Шундай экан:
📌шифокор-гинеколог ҳузурига ўз вақтида бориш;
📌қалқонсимон без хасталиклари (шунингдек, бўқоқ) касалликларини ўз вақтида даволаш;
📌жинсий касалликларни ўз вақтида даволаш лозим;
📌беморнинг даволаниши билан биргаликда тўлақонлик овқатланиши, сут маҳсулотлари, тухум, помидор, қовоқ ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиши зарур. Ушбу маҳсулотлар таркибида фолий кислотаси, жумладан, витамин C каби кўп миқдорда бўлиб, гормонал ўзгаришларни бир маромда сақлашда ёрдам беради.

Жумладан, мош, ловия, нўхат, соя, гуруч, ўрик, кунжут, брокколи карами ва кўкатлар гормонал балансни мўътадиллаштиради.

Дастлабки текширувлар:
📌профилактик тиббий кўрик;
📌гинеколог кўриги;
📌эндокринолог кўриги;
📌терапевт кўриги;
📌ультратовуш текширувини ташкил қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Андижон вилояти қишлоқларидаги 60 та оилавий поликлиникага замонавий аппаратлар етказилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари самарқандлик шифокорлар билан биргаликда Самарқанддаги илк буйрак трансплантациясини муваффақиятли амалга оширди.

Бунга қадар буйрак трансплантацияси операциялари юртимизда фақатгина Тошкент шаҳрида Республика шоишилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ҳамда Наманган вилоятида амалга оширилган эди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Квалифицированные специалисты Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра хирургии имени академика В. Вахидова совместно с самаркандскими врачами успешно провели первую в Самарканде трансплантацию почки.

До сих пор операции по пересадке почки в нашей стране проводились только в городе Ташкенте, то есть в Республиканском научном центре экстренной медицинской помощи, Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре хирургии имени академика В. Вахидова и Наманганской области.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий таълим тизимидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари барча соҳадаги ислоҳотлар тайёрланаётган мутахассисларга боғлиқ эканини кўп таъкидлайди. Шу боис олий таълим тизимидаги дастлабки ўзгаришлар аввало, қабул қамровини ошириш, муассасаларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш, профессор-ўқитувчиларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Давлат раҳбари олий таълим тизимидаги раҳбарларга барча куч ва ресурсларини 4 та устувор вазифага қаратиш бўйича кўрсатмалар берди:

1.Олий ўқув юртлари бошқарув кенгашларининг ролини ошириш ва кафедралар ваколатларини кенгайтириш;

2. Таълим бериш жараёнини бозор талабларига мослаштириб, ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш ва талабанинг ўз устида ишлаши учун муҳит ҳамда шароитни яратиш. Олий ўқув юрти талабани ўқишга қабул қилишдан аввал уларни қаерга ишга юборишини, бунинг учун иш берувчилар билан 10 йиллик шартномага эга бўлишлари керак.

3. Олий ўқув юртлари илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш.

4. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қоғозбозликни камайтириш, соҳани рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.

👉🏻Манба

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Давлат раҳбари талабалар ётоқхонаси бўйича муаммоларга тўхталиб ўтди.

Ётоқхона ўринлари сонини ошириш ҳисобига қўшимча 22 минг, ижара тўловини қоплаш орқали 60 мингдан зиёд талабаларнинг турар-жой масаласи ҳал этиб берилди ва бунга жорий йилда бюджетдан 50 миллиард сўм ажратилади.

Ҳозирда талабаларда қўшимча 149 мингта турар жойга эҳтиёж мавжуд. Ушбу муаммоли масалани тадбиркорлар билан хусусий шериклик орқали тезда ҳал қилиш мумкин.

Бўш майдони бўлган олий ўқув юртлари ўз ҳудудида, бўш майдони бўлмаганлари 1,5 километргача масофада тадбиркорларга ётоқхоналар ташкил этиш учун ер аукцион орқали ажратилади.

Олий ўқув юрти ректори, вилоят ҳокимлари тадбиркорлар билан камида 20 йил муддатга шартнома имзолайди, бинонинг 1-2-қаватини бизнес учун (кўнгилочар хизматдан ташқари) тадбиркорга бериш, юқори қаватларини арзон турар жой (хостел) ташкил этиш шартлари белгиланади. Талабаларнинг турар-жойи харажатларини 50 фоизини бюджетдан қоплаб берилади.

Бу тадбиркор учун – кафолатли мижоз, биринчи ва иккинчи қаватидаги бизнеси учун катта бозор, талаба учун – қулай ва арзон шароит, олийгоҳга эса – маблағни тежаш ва уларни таълим сифатини ошириш учун йўналтиришга катта имконият деди давлат раҳбари.

Президент вилоят ҳокимларига бир ҳафта муддатда талабаларга қулай ҳудудларда ётоқхоналар қуриш бўйича ер майдонларини белгилаб, аукционга чиқариш бўйича кўрсатма берди.

👉🏻Манба

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Олий таълим муассасаларининг мустақил фаолиятига оид янгиликлар:

📌Академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади.

📌 Ўқув режа ва адабиётлари, фан дастурларини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини, йўналишидан келиб чиқиб, таълим шаклларини (кундузги, кечки, сиртқи, масофавий) белгилашни олий ўқув юрти бошқарув кенгашининг ўзи ҳал қилади.

📌 Нуфузли хорижий нашрларда мунтазам мақолалар чиқариб келаётган, шунингдек шогирдлари илмий ишларини ўз вақтида ва сифатли ҳимоя қилган илмий раҳбарларга 5 тагача докторант ва 3 тагача мустақил изланувчи олиш ҳуқуқи берилади (ҳозирда 3 тагача докторант ва мустақил изланувчи олиши мумкин).

📌 Ҳар йили мавжуд 1,5 мингта кафедраларнинг 1 нафардан ёш олимларини хорижий нуфузли олий ўқув юртларига стажировкага юбориш йўлга қўйилади.

📌Ҳар бир кафедра қошида илмий-тадқиқот марказларини ташкил этилади, ҳар бир ректор ўқув, лаборатория ва бошқа моддий-техника воситаларига камида 1 миллиард сўмдан маблағ ажратади.

📌 Олий ўқув юртларининг камида 1 нафар проректорини чет элда ўқиган малакали мутахассислардан тайинланади.

📌 30 та олийгоҳ танлаб олиниб, келгуси йил 1 январдан молиявий мустақиллик берилади.

👉🏻Манба

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi