Sog‘liqni saqlash vazirligi
108K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​Тошкент шаҳрининг аҳоли гавжум жойларида эмлаш пунктлари иш бошлади

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 28 июндан хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ихтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланган эди.

Бугундан ушбу жараённи кенг кўламда ташкил этиш учун Тошкент шаҳрининг аҳоли гавжум нуқталарида қўшимча эмлаш пунктлари ташкил этилди ва уларга оилавий поликлиникаларнинг эмлаш учун махсус ходимлари бириктирилди. Улар фуқароларни тегишли кўрикдан ўтказиб, эмлаш жараёнини амалга оширмоқдалар.

Эмланишни истаган инсонлар ушбу пунктларга фуқаролик паспорти билан келишлари мумкин.

Пойтахтимизда ташкил этилган қўшимча эмлаш пунктлари қуйидагилар:

📌Миробод туманида (4та):
“Миробод” деҳқон бозори;
“Корзинка” супермаркети (Файзиобод);
“Рисовой” бозори;
“Корзинка” супермаркети (Саракул).

📌Мирзо Улуғбек туманида (5 та):
"ЭКО" бозор;
“Бўз” бозор;
“Яланғоч” бозори;
“Наврўз” деҳқон бозори;
8-сонли оилавий поликлиника филиали.

📌Шайхонтоҳур туманида (4 та):
“Эски Жўва” деҳқон бозори;
“Чорсу” буюм бозори;
“Корзинка” супермаркетининг 2 та филиали;

📌Юнусобод туманида (5 та):
Юнусобод деҳқон бозори;
“Олой” деҳқон бозори;
“Меga Planet” супермаркети;
“Корзинка” супермаркети (Сайрам);
“Корзинка” супермаркети.

📌Яккасарой туманида (3 та):
“Аския” бозори;
"Nехт" супермаркети;
“Корзинка” супермаркети.

📌Чилонзор туманида (6 та):
"Корзинка" супермаркети ("Чилонзор" метро бекати);
"Қатортол" бозори;
Чилонзор буюм бозори;
"Ипподром" бозори;
"Корзинка" супермаркети (Алгоритм).

📌Сергели туманида (3 та):
Сергели машина бозори;
Сергели деҳқон бозори;
"Корзинка" супермаркети.

📌Яшнобод туманида (6 та):
"Ўрта масжид" маҳалласи;
"Дилбоғ" маҳалласи;
"Олмос" маҳалласи;
"Авиасозлар" бозори;
"ЭКО" бозор;
"Корзинка" супермаркети.

📌Олмазор туманида (1 та):
“Тансиқбоев” бозори

📌Учтепа туманида (2 та):
“Сино мед” МЧЖ;
“Фарҳод" деҳқон бозори.

📌Бектемир туманида (3 та):
"Компас" савдо мажмуаси;
"Қўйлиқ" улгуржи бозори;
"Қўйлиқ" деҳқон бозори.

📌Янги ҳаёт туманида (5 та):
Марказий кўп тармоқли поликлиника;
ушбу поликлиниканинг Бинокор филиали;
"Чоштепа" МФЙ;
331-сон умумтаълим мактаби;
329-сон умумтаълим мактаби.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
👍1
Пойтахтимизда ташкил этилган қўшимча эмлаш пунктлари иш жараёнидан фоторепортаж.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
#мен_вакцина_олдим

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган "Мен вакцина олдим" акцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ҳам коронавирусга қарши эмланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республикамиздаги коронавирус инфекцияси билан касалланиш билан ҳолатларининг кўпайиши вакцинация жараёнларини янада тезлаштириш мақсадида #мен_вакцина_олдим акцияси ўтказилмоқда. Пойтахтимиздаги 47-оилавий поликлиникада ўтказилган акция ҳақида “Ўзбекистон 24” ҳикоя қилади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
О проекте по модернизации внутренних локальных сетей медицинских учреждений Сырдарьинской области.

ООО ITMED объявляет о начале конкурса, проводимой в рамках проекта по модернизации ВЛС медучреждений по 11 районам Сырдарьинской области.

В данном конкурсе могут участвовать все заинтересованные организации, занимающиеся отладкой локальных сетей. Все сведения и требования к подрядчикам работ, а также информацию о стартовой стоимости можно найти в техническом задании на сайте Exarid

Крайний срок отправки заявок на участие в конкурсе 2 июля. Подробную информацию можно получить по ссылке: @itmed_info .

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Сирдарё вилояти тиббиёт муассасаларининг ички локал тармоқларини модернизациялаштириш лойиҳаси бўйича танлов эълон қилинди

"IT-Med" МЧЖ Сирдарё вилоятининг 11 туманида ички тармоқларни модеринизациялаштириш бўйича ўтказиладиган танлов ҳақида эълон қилди.

Ушбу танловда локал тармоқларни ўрнатиш билан шуғулланувчи барча манфаатдор ташкилотлар иштирок этишлари мумкин. Барча талаблар ва бошланғич қиймати ҳақида маълумот Еxarid.uz веб-сайтидан топиш мумкин.

Танловда иштирок этиш учун аризалар 2 июлгача қабул қилинади. Қўшимча маълумотларни @itmed_info манзили орқали олишингиз мумкин.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Специалисты Национального детского медицинского центра в столице вместе с коллегами из больницы Сеульского национального университета (Республика Корея) проводят осмотры больных детей, консилиумы и сложные хируругические операции.

Подробнее об этом можно узнать в репортаже телеканала “Узбекистон 24”.

▶@ssvuz
▶@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган "Мен вакцина олдим" акцияси давом этмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбар ходимлари, нуфузли ташкилотлар бошлиқлари, санъат ва маданият ходимлари ушбу акцияда фаол иштирок этмоқда.

#мен_вакцина_олдим акцияси доирасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, "Сато" гуруҳи бадиий раҳбари Тоир Қўзиев ҳам коронавирусга қарши эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
​Сирдарёда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Янгиер шаҳрида жойлашган Сирдарё вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказида Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликда ўпка сили билан оғриган беморда мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишди.

Бемор эндигина 20 ёшни қарши олган. Янгиер шаҳрининг Абдураҳмон Жомий маҳалласида яшаб, сизу биз каби бахтиёр, соғлиғида муаммоси йўқ, ўйинқароқ шўх йигитча эди. Аммо, 2019 йилда бирозгина тоби йўқлиги боис олдинига шаҳар, вилоят, сўнг Сирдарё вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази шифокорларига мурожаат қилади. Натижада шифокорлар уни зарур текширувлардан ўтказишади. Таҳлиллар ўрганилади. Унга ўнг ўпка юқори бўлаги туберкулёмаси, камқонликни ўрта оғир кечиши ташхиси қўйилиб, фтизиатрия ва пульмонология марказининг даволаш бўлимига ётқизилади.

Даволаш курсидан сўнг беморнинг аҳволи анча яхшиланади. Соғлиғи билан боғлиқ муаммо кузатилмагач, унга жавоб беришади. Шундан сўнг у Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси сил хонаси шифокорлари назоратига ўтказилиб, доимий кузатувга олинади.

Аммо жорий йилда навбатдаги текширув натижаларига кўра, унда ўнг ўпка 6 сигментида фиброз кавернали процесси атрофида кальцинат ва перифокал ўчоқлар пайдо бўлганлиги боис марказнинг жарроҳлик бўлимига ётқизилади.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари сирдарёлик ҳамкасблари билан бирга ташхис натижасини қайта ўрганиб, унга жарроҳлик амалиёти зарур эканлигини айтишди. Шифокорларнинг маҳорати ва тажрибаси боис унинг ўнг ўпка юқори бўлагида резекция қилиш йўли билан жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Бугунги кунда беморнинг умумий аҳволи анча яхши. Марказ шифокорлари томонидан консерватив даво муолажалари давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cўнгги йиллар тиббиёт соҳасида улкан ислоҳотлар даври сифатида муҳрланмоқда. Юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига ихтисослашган тиббий хизматни яқинлаштириш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, санитария-гигиена соҳасидаги ишларни янада кучайтириш каби қатор масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

“Ўзбекистон 24” телеканалининг “Махсус репортаж” кўрсатувида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши мамлакатимиз марказидан анча узоқ бўлган Хоразм вилояти мисолида кўрсатиб берилган.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Самарқанд давлат тиббиёт институти мамлакатда биринчилар қатори халқаро ISO сертификатини олди

Самарқанд давлат тиббиёт институтида “Юқумли касалликлар – долзарб масалалар, ютуқлар, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишга инновацион ёндашувлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Анжуманда замонавий тиббиёт, жумладан, юқумли касалликлар, паразитар касалликлар, Covid-19 ва ОИВ инфекциясининг муаммолари муҳокама этилди. Конференцияда инфекционистлар, паразитологлар, терапевтлар, педиатрлар, УАШ шифокорлари, бошқа тиббиёт соҳаси вакиллари қатнашди.

Конференция очилишида Словакиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Бори Самарқанд давлат тиббиёт институтига халқаро ISO сертификатини топширди.

– Мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари орасида биринчилар қатори институтимизнинг халқаро ISO сертификатига эга бўлганидан жудаям мамнунмиз, – дейди СамДТИ ректори, профессори Жасур Ризаев. – Бу таълим жараёни халқаро стандартларга мос равишда давом этаётгани, халқаро рейтингларга кириш имкониятимиз ошиб бораётганини ифодалайди. Институтимиз нафақат юртимизда, балки чет элда ҳам ўз мақомига эга бўлганини англатади.

Тадбир бевосита онлайн тарзда кузатиб борилди. Хусусан, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, Давлат бош санитария врачи Баҳодир Юсупалиев, Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор Жасур Ризаев, Россия Федерал тиббий-биологик агентликнинг "Юқумли касалликлар бўйича болалар илмий-клиник маркази" президенти, академик Юрий Лобзин, Украина Миллий тиббиёт фанлари академияси академиги Михаил Андрейчин, Астрахан давлат тиббиёт университети президенти Халил Галимзянов, АҚШнинг "Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш Марказий Осиё бўйича минтақавий маркази директори Daniel Singer ва бошқалар анжуманнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

Халқаро илмий-амалий конференцияда, шунингдек, йигирмага яқин дунёнинг тиббий билим юртларидан етакчи олимлар, соҳа мутахассислари маъруза қилишди. Муҳокама қилинган мавзулар бўйича энг замонавий маълумотлар келтирилди. Қилинган маърузаларнинг аксарияти амалий йўналтирилган бўлиб, хусусан COVID-19нинг турли касалликлардаги хусусиятлари ва улардан реабилитация қилиш амалиёти бўйича маърузачилар томонидан маълумотлар келтирилди.

Халқаро конференция, шубҳасиз, минтақа ва бутун республикамизда юқумли касалликлар, паразитар касалликлар, Covid-19 ва ОИВ инфекциясини даволаш каби йўналишларни ривожлантиришга, малакали тиббиёт кадрларини шакллантиришга, мазкур соҳаларга инновацион янгиликларни киритишга ҳамда мамлакатимиз олимларининг халқаро алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, институтда 2020-2021 ўқув йилида 30 дан ортиқ халқаро конференция, 6 та халқаро олимпиада ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари билан турли мавзуларда 300 га яқин халқаро вебинарлар ўтказилди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️ Юртимизда касалланганлар сони 110 минг нафардан ошди

🔺2021 йил 28 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110190 (+498) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌37 нафари Жиззах вилоятида,
📌13 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌26 нафари Наманган вилоятида,
📌85 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌40 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌52 нафари Фарғона вилоятида,
📌20 нафари Хоразм вилоятида,
📌50 нафари Тошкент вилоятида,
📌115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 29 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 78 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 14 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 37 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 14 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 28 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 58 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 352 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 106416 (+636) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 733 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3041 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
​Юртимиздаги эмлаш жараёнларида жами 3,4 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️28 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 128521 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 65652 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 29293 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 33576 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 3409257 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1998627 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1174587 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 236043 нафарни ташкил қилди.

📊28 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (19634 доза),
📌Наманган вилояти (15757 доза),
📌Андижон вилояти (13384 доза),
📌Қашқадарё вилояти (12414 доза),
📌Тошкент шаҳри (10377 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 411078 доза,
📌Фарғона вилоятида 394550 доза,
📌Андижон вилоятида 379480 доза,
📌Самарқанд вилоятида 313618 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat