Sog‘liqni saqlash vazirligi
108K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В Национальном детском медицинском центре проводятся операции с участием врачей из Республики Корея. Корейские профессора совместно со специалистами нашей страны проводят операции детям с врожденными пороками сердца.


Раньше подобные операции проводились только за рубежом, но теперь они стали регулярной частью работы врачей центра.

▶@ssvuz
▶
@ssvmatbuotkotibi
💉 Эмланишнинг охири войми?

⁉️
Вакцина олган одамда бепуштлик келиб чиқадими?

⭕️ Вакцина қабул қилиш ақлий заифликка олиб бориши қанчалик рост?

🔘 Ўзбекистонда аҳолини мажбурий эмлашдан наф борми?

✅ Шу ва бошқа саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков жавоб бермоқда.

QALAMPIR.UZ'нинг Instagram саҳифасидаги ЖОНЛИ ЭФИР мулоқотини томоша қилинг.

👉https://www.instagram.com/qalampir.uz/live/
​❗Кеча юртимизда 482 нафар кишида коронавирус, 221 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 8 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115011 (+482) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш.
ҳолатларининг:

📌28 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌13 нафари Бухоро вилоятида,
📌41 нафари Жиззах вилоятида,
📌19 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌12 нафари Навоий вилоятида,
📌23 нафари Наманган вилоятида,
📌33 нафари Самарқанд вилоятида,
📌19 нафари Сирдарё вилоятида,
📌26 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌32 нафари Фарғона вилоятида,
📌22 нафари Хоразм вилоятида,
📌49 нафари Тошкент вилоятида,
📌147 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗Бундан ташқари, кеча кун давомида 221 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 70 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 85 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 28 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 65 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 52 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 110377 (+336) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 764 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶
@ssvuz
▶@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Вакцинация бошлангандан бери юртимизда жами 869 минг нафардан ортиқ юртдошимиз коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

❗️8 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 122529
доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 88574 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 17116 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 16839 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 4614894 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 2769107 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1387048 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 458739 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 869867 нафарни ташкил қилмоқда.

📊8 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (22637 доза),
📌Наманган вилояти (19260 доза),
📌Андижон вилояти (15564 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 574236 доза,
📌Фарғона вилоятида 559892 доза,
📌Андижон вилоятида 531112 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Жазирамадан сақланиш чораларини тўғри қўллаш бўйича тавсиялар

Ўзбекистонда дунёнинг энг жазирама мамлакатларидан қолишмайдиган даражада аномал иссиқ қайд этиляпти. Айрим мамлакатларда аномал иссиқ юзлаб одамлар вафотига сабаб бўлмоқда. Шундай экан, ҳар ким нафақат иссиқдан ҳимояланиш чораларини, балки бу чораларни тўғри қўллашни ҳам билиши лозим.

👉 https://kun.uz/94530242

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗ЖССТ: охирги сутка давомида дунёда 484 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈184 миллион 820 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 002 мингдан зиёд киши вафот этган (08.07.2021 йил Европа вақти билан соат 18:18 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 484 439 янги ҳолати аниқланди.
⚫9 391 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (09.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈185 миллион 560 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 010 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,429 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,709 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (18,855 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (5,707 миллиондан ортиқ),
🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (5,681 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 36 990, Ҳиндистонда 45 892, Бразилияда 62 504, Россияда 24 818, Францияда 4 081 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 355 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 484 тысячи новых случаев заражения COVID-19


🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 184 млн 820 тысяч,
📉из них более 4 млн 002 тысячи человек умерло (по состоянию на 18:18 по центральноевропейскому времени 8 июля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 484 439 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫9 391 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:21 часов по ташкентскому времени 9 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 185 млн 560 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 010 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,709 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 30,709 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 18,855 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (5,707 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (5,681 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 36 990, Индии — 45 892, Бразилии — 62 504 России — 24 818, Франции — 4 081 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 355 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶
@ssvuz
▶@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вакцина қабул қилиш - энг тўғри қарор

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси бутун мамлакат бўйлаб қулоч ёймоқда.

Акция доирасида ҳукумат вакиллари, вазирлар, ҳокимлар, тиббиёт муассасалари ва олий таълим муассасалари раҳбарлари, эл ардоғидаги санъаткорлар ва бошқа аҳоли вакиллари коронавирусга қарши эмланмоқда.

"Ўзбекистон 24" ижодкорларининг ушбу махсус репортажида Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва бошқа вакцина олган расмий идоралар вакилларининг эмланишдан кейинги ҳолатлари ҳақидаги фикрлари баён қилинади.

▶@ssvuz
▶
@ssvmatbuotkotibi
​Нима учун ҳомиладорлар TОRCH-инфекциясига таҳлил топшириши шарт?

Ҳомиладорликни режалаштириш ҳар бир аёл учун масъулиятли жараён бўлиб, ўз ичига ҳомиладорлик босқичига ва орзиқиб кутилган фарзанднинг соғлом, бенуқсон туғилиши учун олдиндан тайёргарлик кўриш чораларини олади. Бу жараёнда аёл даволовчи шифокори (гинеколог) билан бамаслаҳат иш кўриши ва ўз соғлиғига эътиборли бўлиши лозим. Чунки бўлажак фарзанднинг саломатлиги онанинг саломатлигига боғлиқ.

Бундай жараёнда аёл айрим тақиқларга риоя қилиши, жумладан, сауна, бассейн, алкогол, тамаки тутуни кабилардан ўзини сақлаши жуда муҳим. Хўш, агар хавф кўринмас шаклда бўлса-чи? Бундай кўринмас хавфлардан бири TORCH-инфекцияларидир. Улар нимаси билан хатарли? Бу ҳақда батафсил маълумот олиш учун ССВ Матбуот хизмати Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокор ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Маҳмаражаб Раҳмоновга мурожаат қилди.

— Ўтган асрнинг 70-йилларида олимлар томонидан алоҳида инфекциялар гуруҳи ажратилди, — дейди М.Раҳмонов — уларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, катталар ва болалар учун нисбатан зарарсиз бўлиб, ҳомиладор аёллар учун ўта хавфли ҳисобланади. Ушбу гуруҳга киритилган инфекциялар лотинча номларининг биринчи ҳарфларига кўра TORCH-инфекциялари деб аталади.

Ушбу қисқартма қуйидагича:
📌TO - токсоплазмоз (Toxoplasmosis);
📌R - қизилча (Rubella);
📌C - цитомегаловирус инфекцияси (Cytomegalovirus);
📌H - герпес инфекцияси (Herpes simplex virus).


Аслида, инсонда бу инфекциялар болаликдан мавжуд бўлиши мумкин ва умри давомида у жиддий зарар келтирмайди. Аммо аёл ҳомиладорлик вақтида иммунитет пасайиши ҳисобига бу касаллик ўзини намоён қилади.

— TORCH гуруҳи инфекциялари ҳомилага қандай хавф туғдиради?

— TORCH-инфекцияларини аёллар ҳомиладорлик пайтида юқтирганда, улар ҳомиланинг барча тизимлари ва органларига, айниқса, унинг марказий асаб тизимига зарарли таъсир кўрсатиши, ҳомила тушиши, ўлик туғилиши ва боланинг туғма нуқсонлари хавфини ошириши мумкин. Кўпинча ҳомиладор аёлнинг TORCH-комплекси инфекциялари билан касалланиши ҳомиладорликни тўхтатиш учун тўғридан-тўғри кўрсатма ҳисобланади.

Ҳомиладорлик вақтида бу гуруҳга кирувчи вируслардан биронтасининг илк марта юқиши хавфли ҳисобланади. Яъни танада иммунитет ҳосил бўлмаган вирус ёки инфекцияга тўқнашиб қолиш оқибати нохушликка олиб келиши мумкин. Ҳомиладор аёлда кўпинча бу ҳолатнинг асоратлари турли муддатларда ҳомила тушишига замин яратади. Туғруқ пайтида ва туғруқдан кейинги даврда герпеснинг қайталаниши ҳам хавфли бўлиши мумкин.

— Аёл қачон бу инфекцияларга таҳлил топшириши керак?

— Ҳозирги вақтда айрим аёллар ҳомиладор бўлгач, бир неча ой ўтгандан сўнг, унда ҳам шифокорнинг қистови билан TORCH-инфекцияни текширтириш учун таҳлил топширади. Баъзи бўлажак оналарга унинг қанчалар аҳамиятли эканини тушунтириш ўта қийин кечади.
TORCH-инфекцияни аниқлатиш ҳомиладор аёл учун катта аҳамиятга эга. Аслида, ҳомиладорлик бошланмасдан 2-3 ой аввал, уни режалаштириш жараёнида таҳлил топшириш ва мусбат натижа чиқса, вирусга қарши дори-дармонларни қабул қилиш зарур. Шунда аёл организми вирусни вақтида енгади ва антитаначалар ҳосил бўлади. Шунингдек, бу ҳомиладорликкача даво ва профилактика чораларини кўришга, аёлнинг саломатлигини келгусида ҳомиладорликдаги натижалар билан солиштиришга имкон беради. Ҳомиладорлик даврида ҳам гинеколог тавсиясига кўра TORCH-инфекцияни текширтириб туриш лозим.

— Бу гуруҳ инфекцияларига таҳлил қай тартибда топширилади?

— TORCH гуруҳидаги инфекцияларнинг салбий ўзига хослиги шундаки, уларнинг организмда мавжудлиги бўйича аломатлар умуман кузатилмаслиги ёки кам намоён бўлиши мумкин. Жумладан, тошма, иситма каби клиник белгилардан ташхис қўйиш қийинчилик туғдиради. Шу боис энг аниқ ташхислаш усули қонда иммуноглобулинларни аниқлашдир.

Бунинг учун қон таҳлили оч қоринга топширилади, шунингдек, текширувгача 3 ҳафта давомида антибактериал ва вирусга қарши препаратлар қабул қилинмаган бўлиши лозим.

Текшириш натижаларини олгандан кейин, албатта, даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶
@ssvuz
▶@ssvmatbuotkotibi
👍1
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда фуқаро вакцина деб оддий сув билан “эмланган”

РФ Калуга вилоятининг “Жуковский” номидаги марказий шифохонасида фуқаро коронавирусга қарши вакцина ўрнига сув билан “эмланган”. Ҳодиса жамоатчиликка ошкор бўлгач, вилоятдаги барча эмлаш пунктлари текширувдан ўтказилиши, бундай қўпол хатога йўл қўйган тиббиёт ходими эса ишдан бўшатилиши маълум қилинди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса Ўзбекистонда содир бўлгани ҳақида ҳам айрим хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати мазкур ҳодиса Ўзбекистонда бўлмаганини тасдиқлади.


👉 @xushnudbek 👈
​​ССВ: ИЮЛЬ ОЙИДА ҚИСҚА РАҚАМЛИ 1003 CALL-МАРКАЗИГА МУРОЖААТЛАР СОНИ ОШДИ

Мамлакатимизда “COVID-19” пандемиясининг илк кунлариданоқ жамоатчиликнинг касаллик билан боғлиқ саволларига ўз вақтида жавоб бериш, тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш тизими йўлга қўйилган эди. Бир йил аввал ишга тушган қисқа рақамли 1003 Call-маркази ҳозирда ҳам туну кун фаолият кўрсатмоқда.

Ўтган йил касаллик авжига чиққан вақтда унда 200 нафардан ортиқ профессор ўқитувчилар, тажрибали шифокорлар уч сменада узлуксиз фуқароларнинг мурожаатларига жавоб берган бўлса, ҳозирда 25 нафар мутахассис уч сменада қўнғироқларни қабул қилмоқда. Уларнинг орасида тиббиёт фанлари номзоди ва докторлари, малакали мутахассислар бўлиб, фуқаролардан тушган саволларга тиббий асосланган жавоблар ва тавсиялар беришмоқда.

Маълумот учун, Call-марказга жорий йилнинг май ойида кунига ўртача 300 та қўнғироқ келиб тушган бўлса, июнь ойида бир кунда ўртача 200-400 нафар фуқаро мурожаат қилган.

Июль ойига келиб эса, кунлик мурожаатлар сони ўртача 1400 тагача кўтарилиб кетди. Жумладан, 1-8 июль кунлари жами 11 120 қўнғироқ келиб тушди, солиштириш учун: июнь ойининг охирги 8 куни давомида 3 737 нафар фуқаро қўнғироқ қилганди.

Июнь ойида марказда 15 та мутахассис қўнғироқларга жавоб берган бўлса, июлда мурожаатлар сони ошгани муносабати билан ҳозирда улар сафига яна 10 нафар мутахассис қўшилди.

Энг кўп берилаётган саволларга эътибор берадиган бўлсак, пандемиянинг биринчи кунларига қараганда ҳозирда аҳолининг коронавирус инфекцияси тўғрисида хабардорлиги анча ошганлиги боис саволлар мазмуни бирмунча ўзгарган. Бугун вируснинг қайси штаммлари юртимизда қайд этилган, улар клиникаси бўйича бир-биридан қандай фарқ қилади, болаларда уларнинг белгилари қандай намоён бўлмоқда, бир марта касалланган киши яна қайта вирусни юқтириши мумкинми каби қатор саволлар берилмоқда.

Шунингдек, коронавирусга қарши эмлаш билан боғлиқ саволлар ҳам долзарб бўлиб турибди. Бунда аҳолини коронавирусга қарши эмланиш тўғрими, вакциналарнинг қандай акс таъсирлари бор, қайси вакцинани қабул қилган маъқул, бошқа давлатга бориш учун эмланиш шартми, ўзимизни қандай ҳимоялашимиз мумкин каби қатор саволлар қизиқтирмоқда. Ўз ходимларини ҳимоялаш мақсадида вакцинация қилишни истаган ташкилотлардан “вакцинани қаердан олса бўлади?” каби савол ҳам келиб тушмоқда.

Бундан ташқари, аксарият мурожаатчилар Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги COVID-19 билан оғриган беморларни қабул қилаётган шифохоналарнинг манзили ва қайси тиббиёт муассасаларида бўш жой мавжудлигини ҳам сўрашмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Call-марказ фуқароларни қийнаган саволларига вақтида жавоб бериш, уларга йўл-йўриқ кўрсатиш борасида ўз вазифасини бажариб, аҳоли оғирини енгил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йилнинг 15 март куни ишга туширилганди. Фуқароларимиз ушбу рақамга қўнғироқ қилиб, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ барча саволларга малакали мутахассислардан аниқ ва асосли жавоб олишмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​50 МИНГ НАФАРДАН ОРТИҚ ЎРТА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА

Пойтахтимизда оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пункти ҳамширалари малакасини оширувчи тренерлар учун ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарда ҳамширалар малакасини ошириши учун танлаб олинган соғлиқни сақлаш ходимлари ва тиббиёт таълим муассасалари педагогларига мамлакатимиздаги бирламчи тиббиёт тизимидаги ўзгариш ва янгиланишлар, республикамиз бўйлаб жорий этилиши зарур бўлган янгича патронаж тизими ҳақида тўлақонли маълумот берилди.

— Президентимизнинг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида юртимиздаги бирламчи тиббиёт муассасаларидаги ўрта тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш жараёни бошлаб юборилди, — дейди Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамширалик иши бўйича бош мутахассиси Рихси САЛИХАДЖАЕВА. — Келтирилган ҳужжатларга биноан мамлакатимизда ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари бор оилаларга алоҳида патронаж ҳамшираси бириктирилиши, мамлакатимизда босқичма-босқичма патронажнинг универсал-прогрессив модели жорий этилиши кўзда тутилган. Бунинг учун эса, аввало, ҳудудлардаги ҳамширалар малакасини ошириш, патронажнинг универсал-прогрессив модели ҳақидаги билим ва кўникмаларини шакллантириш талаб этилади.

Халқаро ташкилотлар тавсияси ҳамда мамлакатимиздаги етук тиббиёт мутахассислари ёрдамида ушбу йўналишда бир қатор ўқув қўлланма ва маърузалар тайёрланди.

Бугунги кунда улар асосида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар марказларида танлаб олинган малакали соғлиқни сақлаш ходимлари, тиббиёт таълим муассасалари педагоглари учун ўқув-семинар машғулотлари ўтказилмоқда.

Ушбу мутахассислар ҳудудларга бўлиниб, оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пункти ўрта тиббиёт ходимлари малакасини оширади. Ушбу жараёнда 50 минг нафардан ортиқ ҳамшира қамраб олинади.

Семинарда қайд этилганидек, патронажнинг универсал-прогрессив модели бугунги кунда халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган кўпгина ривожланган мамлакатлар қўллайдиган тиббий хизмат тури ҳисобланади.

Ушбу механизм “хонадонга ташрифлар”ни ўз ичига олувчи аралаш модел бўлиб, ундан универсал ва мақсадли қамровни амалга оширишда фойдаланилади. Янгича тизим, албатта, аҳолига янада сифатли ва кенг қамровли тиббий хизмат кўрсатишда қўл келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​ССВ: Вакцинация бошлангандан бери юртимизда жами 887 минг нафардан ортиқ юртдошимиз коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

❗️9 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 128992 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 95915 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 18026 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 15051 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 4743886 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 2865022 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1405074 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 473790 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 887322 нафарни ташкил қилмоқда.

📊9 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (23747 доза),
📌Наманган вилояти (18009 доза),
📌Андижон вилояти (12873 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 592245 доза,
📌Фарғона вилоятида 583639 доза,
📌Андижон вилоятида 543985 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
​❗️Кеча юртимизда 467 нафар кишида коронавирус, 259 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 9 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115478 (+467) нафарни ташкил этмоқда
.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌27 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌35 нафари Жиззах вилоятида,
📌21 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌10 нафари Навоий вилоятида,
📌25 нафари Наманган вилоятида,
📌29 нафари Самарқанд вилоятида,
📌17 нафари Сирдарё вилоятида,
📌21 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌26 нафари Фарғона вилоятида,
📌17 нафари Хоразм вилоятида,
📌41 нафари Тошкент вилоятида,
📌164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 259 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 65 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 48 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 31 нафар,
🔹Навоий вилоятида 11 нафар,
🔹Наманган вилоятида 35 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 50 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 32 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 60 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 110759 (+382) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 767 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкент шаҳар “Тез ёрдам” хизмати аҳолига қандай ёрдам кўрсатмоқда? Чақириқларни тезкор қабул қилиш, беморларга ўз вақтида сифатли тез ёрдам бериш борасида қандай ишлар қилинмоқда?

Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси CALL-маркази бўлим бошлиғи Насиба МАҲМУДОВА "Замон" информацион дастури журналистларига шу ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, станциядаги қизғин иш жараёни ҳақида ҳам ушбу лавҳадан маълумот олишингиз мумкин.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​БОЛАЛАРДАГИ НАФАС АЪЗОЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ: ТАСНИФЛАР, ТАҲЛИЛЛАР, ДАВО ЧОРАЛАРИ! (1-Қисм)

Ҳозирда болалар касалликларига эътибор ҳар қачонгидан ҳам ошиб боряпти. Бунга бир томондан аҳолининг тиббий маданияти юксалганлиги сабаб бўлса, бошқа томондан атроф-муҳит таъсирида болаларда айрим касалликлар кучайиб бораётганини сабаб қилиб келтириш мумкин. Улар орасида нафас олиш аъзолари касалликларининг салмоғи юқорилиги болалар пульмонологлари олдига жиддий масалаларни қўймоқда. ССВ болалар бош пульмонoлоги, тиббиёт фанлари доктори Фурқат Шамсиев билан шу масалалар ҳақида суҳбатдашдик.

— Болалар нафас аъзолари касалликларига нималар киради?

— Болаларда нафас аъзолари касалликлари бир неча гурухга бўлинган бўлиб, уларга инфекцион-яллиғланиш билан кечадиган ўткир ва сурункали касалликлар, аллерик касалликлар, чақалоқлик даврида ривожланган, туғма ва наслий касалликлар киради.

Инфекцион-яллиғланиш билан кечадиган ўткир ва сурункали касалликларга юқори ва пастки нафас аъзолари касалликлари киради. Юқори нафас аъзоларидан кўпрок ринит, фарингит, тонзиллит, отит, синусит, ларингит; пастки нафас аъзолари касалликларидан эса трахеит, бронхит (ўткир, сурункали, обструктив, қайталанувчи), бронхиолит, пневмония, плеврит, бронхоэктатик касалликлар учрайди.

Аллергик касалликларга бронхиал астма, чақалоғлик даврида ривожланган касалликларга бронх-ўпка дисплазияси, Вильсон-Микити синдроми каби хасталикларни киритиш мумкин.

Наслий касалликларга ўпканинг идиопатик диффуз фибрози, идиопатик ўпка гипертензияси, ўпканинг альвеоляр микролитиази, картагенер синдроми, муковисцидоз, альфа-1 антитрипсин танқислиги каби қатор касалликлар киради.
Туғма касалликларга эса ўпканинг ривожланиш нуқсонларини киритишимиз мумкин.

— Уларнинг хавфлилик даражалари ҳам турлича, шундай эмасми?

— Албатта, юқорида тилга олинган ҳар бир хасталикнинг хавфлилик даражаси ҳар хил. Баъзилари енгил шаклда кечса, аксариятининг хавфлилик даражаси анча юқори.

Нафас олиш тизимининг асосий вазифаси — организмни кислород билан таъминлашдир. Бу тизимнинг бирор бўғинида шикастланиш кузатилса, бутун тизим ишдан чиқиши мумкин, бу эса организмда кислород етишмаслиги (гипоксия)га ва ундан кейин қайтариб бўлмайдиган жараёнларни юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Бола организмида гипоксиянинг келиб чиқишига тўхталсак, биринчидан, бу боланинг нафас йўллари анатом-физиологик хусусиятларига боғлиқ бўлса, иккинчидан, нафас йўллари ўта сезувчан бўлиб, турли инфекция, аллерген ёки бошка қўзғатувчига дарров гиперсезгирлик реакциясини бериб, нафас сиқиши, ҳансирашга олиб келиб, боланинг хаётига хавф туғдириши мумкин. Юқорида санаб ўтилган касалликларнинг барчаси озми-кўпми боланинг ҳаётига хавф туғдиради.

Айниқса, ўткир бронхообструкция, ўпкада газлар алмашунивининг бузилиши, нафас қисиш хуружи (астматик статус) ва бошқа ҳолатлар ўткир нафас етишмовчилиги натижасида боланинг ҳаёти учун ўта хавфли хисобланади.

— Болалардаги пульмонолгик касалликларнинг енгил даражаларини уй шароитида даволаш имкони қай даражада?

— Болаларда нафас олиш аъзолари касалликларининг енгил даражасини даволашни уй шароитида ҳам ташкил қилиш мумкин. Даволаш жараёни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш стандартлари асосида участка шифокори назоратида олиб борилиши керак. Ота-оналар боласига ўз вақтида дориларни бериб, касалликнинг кечиши ҳақида участка шифокорига маълумот бериши керак. Уйда хоналарни тез-тез шамоллатиб, тозаликка риоя қилиб, боланинг ёшига мос витамин ва минералларга бой махсулотлар билан тўғри овқатлантириш, кўп суюқлик ичириш керак. Болага тўғри нафас олишни, ва нафас олиш гимнастикасини ўргатиш лозим. Сурункали касалликлари бор болаларга эса касаллик хуружи пайтида уй шароитида ингаляция(дори моддаларини нафас йўлларига киритиш)ни ёки нафас олишга ёрдам берувчи қурилма (небулайзер)дан фойдаланишни ҳам ўргатиш керак. Бола тузалгандан кейин унга шахсий гигиена қоидаларини, соғлом турмуш тарзига риоя қилишни тушунтириб бориш зарур бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍2
​ПОЙТАХТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН ДАВОЛАНАЁТГАН 13 НАФАР ҲОМИЛАДОР АЁЛ ФАРЗАНДЛИ БЎЛДИ

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар, шунингдек, ҳомиладор, туғруқдаги ва туққан аёлларни даволашга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда.

Жумладан, бугунги кунда пойтахтимиздаги 3-сонли туғруқ мажмуасининг тиббиёт ходимлари ҳам коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларни даволашда бор тажриба ва билимини ишга солишмоқда. Бу ерда ҳомиладор, туғруқдаги ва туққан аёлларда коронавирус инфекциясини ташҳислаш ва уларни даволашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида ягона тизим ҳамда услубий ёндашув жорий этилган.

Ушбу тиббиёт муассасасида қувончли воқеа юз берди. Сўнгги 10 кун давомида бу ерда даволанаётган 13 нафар аёл фарзандли бўлди. Она ва болаларнинг аҳволи шифокорлар томонидан доимий назорат остида.

Тўғриси, ҳар бир ҳомиладор аёл коронавирус инфекцияси уни ҳам четлаб ўтмаганини билгач, биринчи навбатда, ўзи эмас, балки туғилажак фарзанди ҳақида қайғуради. Билимли ва маҳоратли тиббиёт ходимларининг меҳнати самараси ўлароқ, эсон-омон дилбандини бағрига босган оналар бугун ўзларини энг бахтли инсон, деб ҳис қилаётганлари табиийдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​БОЛАНГИЗ ЭРКИН НАФАС ОЛСИН ДЕСАНГИЗ...

ССВ болалар бош пульмонoлоги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев билан суҳбат (2-қисм)

— Ўзбекистонда ёш болаларнинг ўпка касалликлари билан касалланиш салмоғи нисбатан юқори экан, бунга сабаб нима ва бу ҳолатнинг олдини олиш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

— Ўзбекистонда болаларда ўпка касалликларини кўпайишига бир неча омиллар сабаб бўлмоқда. Биринчидан, ҳаво-томчи йўли билан юқадиган вирусли инфекциялар кўпайган вақтда болани шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилмаслиги, ҳимояловчи воситаларни тўғри ишлатмаслиги.

Ота-оналар томонидан фарзандини уйда тўғри даволамаслиги, касал бўлса ҳам боғча, мактабларга юбориб бошқа соғлом болаларга инфекцияни юқтириши, болада сурункали инфекция ўчоқларини вақтида бартараф этмаслиги, тўғри овқатлантирмаслик, боланинг руҳий зўриқиши, чиниқмаслик, кам ҳаракатлилик, узоқ вақт ёпиқ хоналарда ўтириши ва вирусли касалликлар эпидемияси вақтида вакцинация қилинмаслиги касалланишнинг кўпайиш сабабларидан деб ўйлайман.

Бу ҳолатни олдини олиш учун ота-оналар фарзандига шахсий гигиена қоидаларини ўргатиб, ҳимояловчи воситалар билан таъминлаб, уларни қўллашни ҳам ўргатиши керак. Тўғри овқатлантириш, чиниқтириш, ҳарактларини кўпайтириш ва ўз вақтида вакцинация ишларини олиб бориш зарур, деб ўйлайман.

— Ота-оналар болаларни қанча вақт оралиғида пульмонолог назоратидан ўтказиб туришлари керак?

— Болада нафас олиш аъзоларидан шикоят бўлмаса, бир йилда бир марта болалар пульмонологи томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Агар болада нафас олиш аъзоларининг ўткир ёки сурункали касалликлари бўлса, унда участка шифокори томонидан белгиланган режа асосида болалар пульмонологи кўригидан ўтиб, маълум вақт тиббий назоратда бўлиши керак.

— Нафас аъзолари енгил касалланган болалар ҳам боғча ва мактабларга қатнайдилар. Асосий вақти уйдан узоқда ўтади...

— Аввало, нафас аъзолари касалликлари билан касалланган болаларни ота-оналар мактабгача таълим муассасаларига ва мактабларга юбормасликлари лозим, чунки енгил касалланган бўлса ҳам улар юқумли ҳисобланадилар. Бундай ҳолатларда бола нафақат ўзини, балки ён атрофидаги инсонлар ва тенгдошларини ҳам касалликдан ҳимоя қилиши лозим.

Илмий текширувлар шуни кўрсатадики, болалар 17 фоиз аденовирус ташувчи ва 18 фоиз микоплазма ташувчи бўлиб ҳисобланади. Бола касалланган даврда кўпроқ суюқлик ичиши, яхши овқатланиши, доимий ҳимояловчи ниқобда юриши, гигиеник қонун қоидаларга риоя қилиши, қўлни совунлаб ювиши ёки антисептик воситалар билан қўлни мунтазам равишда дезинфекция қилиши, умумий идиш-товоқлардан фойдаланмаслик, йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпиши, одам кўп ва гавжум бўлган жойларга бормаслиги керак.

— Пульмонологик касалликлар онадан болага ўтадими?

— Ҳозирги кунда ота-оналар фарзанд туғилишидан олдин, ушбу муҳим қадам олдидан ўз соғлигини тартибга солиб, фарзандини эҳтимолий касалликлардан ҳимоя қилишга интилмоқда. Шунга қарамай, бола ота-онадан кўплаб касалликларни юқтириши мумкин ва биринчи навбатда, бу онадан ўтадиган касалликлардир. Болага онадан ирсий, юқумли, вирусли ва эндокрин касалликлар ўтиши мумкин.

Масалан, пульмонологик касалликлардан бронхиал астмани олайлик. Агар онада бронхиал астма бўлса, болага ўтиш эҳтимоли 40 фоизни ташкил этади. Агар ушбу касаллик ҳам отада, ҳам онада бўлса, боланинг касалланиш эҳтимоли 80 фоизни ташкил этади. Бу кўпинча аллергик касалликларга мойиллиги юқори бўлган оилаларда кузатилади. Шунингдек, ирсий касалликлардан муковисцидозда ҳам шу касаллик генини ташувчи бўлган ота-онадан 25 фоиз ҳолатда хасталикка мойил бола туғилади. Аммо шуни унутмаслик керакки, боланинг эркин нафас олишида энг муҳим омил тўғри парваришдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​2021 ЙИЛНИНГ 6 ОЙИДА КАРДИОЛОГИЯ МАРКАЗИ ПОЛИКЛИНИКАСИГА БЕМОРЛАР ҚАТНОВИ 57 МИНГ НАФАРДАН ЗИЁДНИ ТАШКИЛ ЭТДИ

Аҳолига малакали кардиологик хизмат кўрсатиш, энг сўнгги ва замонавий даволаш ва диагностика усулларини амалиётга кенг татбиқ этишда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази юртимиздаги энг кўзга кўринган тиббиёт муассасаларидан бири саналади.

Бу ерда шифокор ва беморлар учун яратилган шароитлар, муассасанинг моддий-техника базаси ҳақида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази маслаҳат поликлиникаси мудири Ойбек Ўринов ССВ Матбуот хизматига сўзлаб берди.

— Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази 2003 йил 2 февралда ташкил этилган, — дейди Ойбек Ўринов — Диагностиканинг замонавий усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш ва юрак қон-томир касалликлари билан оғриган беморларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, мавжуд тиббий асбоб-ускуналарнинг мунтазам янгиланиб туриши ва модернизация қилишни таъминлаш, дунё миқёсидаги тиббиёт ютуқларини амалиётга кенг татбиқ этиш, асосий юрак қон-томир касалликлари (юрак ишемик, миокард инфаркти, юрак аритмияси, артериал гипертония)га дучор бўлган беморларни профилактика қилиш марказ фаолиятининг муҳим йўналишлари сифатида белгиланган.

Айтиш лозимки, марказ таркиби илмий-тадқиқот лабораториялари, 241 ўринга мўлжалланган стационар ва 250 қатновга мўлжалланган маслаҳат поликлиникасидан иборат. Муассасада замонавий даволаш ва диагностика ускуналари билан жиҳозланган 13 та ихтисослаштирилган бўлим фаолият юритади ва у ерда жаҳон андозаларига мос равишда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилади.

Шунингдек, бу ерда бемор касаллик тури ва даражасига қараб, муолажа қабул қилади. Унга кўра, айни пайтда марказда шошилинч кардиология, юрак ишемик касаллиги, юрак аритмияси, қон айланиши етишмовчилиги ва юракнинг нокоронароген патологияси, артериал гипертония, кардиоцеребрал патология, реабилитация, юракнинг мураккаб аритмияларини ЭФИ-диагностикаси ва жарроҳлик усули билан даволаш, рентгенэндоваскуляр жарроҳлик, умумий кардиология, кардиометаболик бузилишлар, кардиожарроҳлик бўлимлари фаолият кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, муассасада функционал диагностика, юрак қон-томир касалликлари эпидемиологияси ва профилактикаси, биокимё, ташкилий-услубий бўлим ҳам ташкил этилган.

Таъкидлаш лозимки, 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида марказнинг маслаҳат поликлиникасига беморлар қатнови 57 минг нафардан зиёдни ташкил этиб, 15 минг нафардан ортиқ бемор шифокор кўригидан ўтган.

Шунингдек, ҳар йили марказда 8 минг нафардан ортиқ бемор стационар шароитда ўз саломатлигини тиклаш имконига эга бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 485 нафар кишида коронавирус, 274 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 10 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115963 (+485) нафарни ташкил этмоқда
.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌51 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌22 нафари Бухоро вилоятида,
📌36 нафари Жиззах вилоятида,
📌19 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌9 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌35 нафари Самарқанд вилоятида,
📌18 нафари Сирдарё вилоятида,
📌25 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌19 нафари Фарғона вилоятида,
📌14 нафари Хоразм вилоятида,
📌52 нафари Тошкент вилоятида,
📌154 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 274 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 54 нафар,
🔹Андижон вилоятида 24 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 15 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 51 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
🔹Навоий вилоятида 11 нафар,
🔹Наманган вилоятида 16 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 92 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 29 нафар
🔹Фарғона вилоятида 56 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 39 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 111189 (+430) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 771 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Вакцинация бошлангандан бери юртимизда жами 902 минг нафардан ортиқ юртдошимиз коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

❗️10 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 114061 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 86772 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 14178 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 13111 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 4857947 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 2951794 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1419252 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 486901 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 902593 нафарни ташкил қилмоқда.

📊10 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (21180 доза),
📌Наманган вилояти (16813 доза),
📌Самарқанд вилояти (13520 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 609058 доза,
📌Фарғона вилоятида 604819 доза,
📌Андижон вилоятида 556693 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat