Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Токио шаҳридаги ёзги Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви бошланади.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев Токио шаҳри бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашувида нутқ сўзлаб, келгуси режалар ҳақида гапирди.
«Ватанимизнинг спорт соҳасидаги улкан салоҳиятини тобора кенгроқ намоён этиш учун 2024 йилда Парижда бўладиган Паралимпия ўйинларига бугундан бошлаб аниқ тизим асосида тайёргарлик кўришимиз зарур.
Келгуси мусобақаларга стол тенниси, қиличбозлик, камондан отиш, велоспорт, от спорти, бадминтон сингари турлар бўйича ҳам йўлланмалар учун курашиш керак.
Биринчидан, бўлғуси Паралимпия ўйинларига пухта ҳозирлик кўриш учун, хорижий мамлакатлардан энг тажрибали мутахассис ва мураббийларни жалб қиламиз.
Шу билан бирга, жойларда жисмоний имконияти чекланган фуқароларимиз ўртасида, пара-лимпия ҳаракатини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиб, амалга оширишимиз зарур.
Иккинчидан, пара-спорт турлари бўйича иқтидорли атлетларни саралаш ва уларнинг захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш лозим.
Спорт таълими масканларида тегишли ўқитиш дастурлари ва методикасини жорий қилиш билан бирга, уларда пара-лимпия бўлимларини ташкил этиб, қўшимча квоталар ажратамиз.
Икки ой муддатда спорт мактабларида жисмоний имконияти чекланган болалар учун махсус гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйсин.
Учинчидан, жисмоний имконияти чекланган ёшлар орасида спортга қизиқиши кучли бўлган йигит-қизлар кўплаб топилади. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси билан ҳамкорликда, жойларда селекция ишларини тизимли йўлга қўйиш лозим.
Тўртинчидан, паралимпия спорт турлари бўйича тренерларни тайёрлаш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси қошида Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Бешинчидан, пара-спортчиларни мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиш, жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш мақсадида, уларни Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига бириктирсин.
Шунингдек, улар махсус дори-дармон ҳамда халқ табобати воситалари билан таъминлансин.
«Амирсой» тоғ-чанғи спорт мажмуаси ҳамда «Ҳумо-Арена» муз саройи базаларида паралимпиячилар учун шароит яратиш зарур», деди Президент.

⚡️Тезкор хабар
ССВ: РИШТОН ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БОШЛИҒИ БИЛАН БОҒЛИҚ АУДИОХАБАР НАЗОРАТГА ОЛИНДИ
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У. Мамадалиевнинг журналист ва блогерларни ҳақорат қилиб, уларга босим ўтказгани ҳақида аудиохабар тарқалди.
Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинди.
Айни пайтда аудиохабарда келтирилган маълумотлар юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва ушбу ҳолат нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, шунга кўра тегишли чоралар кўрилиши таъминланади. Ўрганишлар натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистлар ва блогерларнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қиладиган ҳар қандай ҳолатларни кескин қоралайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Преподаватель английского языка из США приступил к работе в ТМА
Стипендиат Программы Фулбрайт, преподаватель медицинского английского языка из США Нис Чейс Майкл приступил к работе в ТМА.
✅9 сентября 2021 года ректор ТМА профессор А.Шадманов принял представителей Посольства США в Узбекистане, которые представили привлеченного в образовательный процесс академии преподавателя из США. В ходе данной встречи, ректор академии поздравил Ниса Чейса Майкла с началом работы в ТМА и пожелал успехов в преподавательской и научной деятельности.
♦️Нис Чейс Майкл в течении всего 2021-2022 учебного года будет осуществлять работу в качестве преподавателя медицинского английского языка на кафедре языков ТМА.
В рамках работы в академии, помимо преподавательской деятельности, американским специалистом будут организованы курсы, кружки и клубы по углубленному изучению профессионального английского языка для студентов.

Юртимизга яна 356 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди
Бугун тунда юртимизга Германиядан COVAX доирасида 356 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди.
Бунга қадар ушбу вакцинадан юртимизга:
📌17 мартда 660 000 доза;
📌16 июнда 50 000 доза;
📌14 августда 276 480 доза келтирилган эди.
Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 22 802 540 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
💉460 000 дозаси "Sputnik V",
💉1 342 480 дозаси AstraZeneca,
💉18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 600 174 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 022 789 нафарни ташкил қилмоқда.

❗️Юртимизда қаторасига 9 кундан буён кунлик касалланиш ҳолатлари 700 нафардан кам бўлмоқда, яна 800 нафарга яқин бемор касалликдан тўлиқ соғайди
🔺2021 йил 10 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 163770 (+662) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌69 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌21 нафари Андижон вилоятида,
📌13 нафари Бухоро вилоятида,
📌16 нафари Жиззах вилоятида,
📌9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌18 нафари Наманган вилоятида,
📌71 нафари Самарқанд вилоятида,
📌18 нафари Сирдарё вилоятида,
📌16 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌56 нафари Фарғона вилоятида,
📌20 нафари Хоразм вилоятида,
📌107 нафари Тошкент вилоятида,
📌223 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 51 нафар,
🔹Андижон вилоятида 45 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 18 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 23 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
🔹Наманган вилоятида 24 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 126 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 32 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 21 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 81 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 23 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 95 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 245 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 155910 (+796) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1148 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 10 сентябрь куни 145 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25260 нафарга етди. Кеча уларнинг 336 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 19291 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 203 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 203 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 3 миллион нафардан ошди
🔺10 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 301 640 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 66 624 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 175 631 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 59 385 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 600 174 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 9 920 165 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 5 007 996 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 672 013 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 022 789 нафарни ташкил қилмоқда.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (41 867 доза),
📌Андижон вилояти (35 579 доза),
📌Хоразм вилояти (29 642 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 893 551 доза,
📌Наманган вилоятида 1 820 628 доза,
📌Андижон вилоятида 1 788 279 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓Вакциналар таркибида қандай кимёвий моддалар бор?
❓Мамлакатимизга олиб келинган вакциналар қандай клиник синов ва сифат назоратларидан ўтказилган?
❓Эмлашни бир вакцина билан бошлаб, бошқа бир вакцина билан тугатиш мумкинми?
Кўпчиликни қизиқтираётган шу каби саволларга ушбу видеолавҳада мутахассис батафсил маълумот бериб ўтади.

Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига йил бошидан буён жами 721 353 та мурожаат келиб тушди
Шошилинч тиббий ёрдам тизими соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик ва ўта кучли ижтимоий аҳамиятга эга тузилма ҳисобланади.
2021 йилнинг 5 ойи мобайнида умумий мурожаатлар сони 4 миллиондан ортиқни ташкил этди, 1,1 миллиондан зиёд беморларга стационар муассасаларда ёрдам кўрсатилди.
Биргина Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига йилига 1 миллиондан ортиқ чақирув келиб тушади.
Бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам COVID-19 хасталиги билан боғлиқ эпидемиологик вазият сабаб тизимга мурожаатлар сони ортган.
Шунга қарамай, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатишда давом этиб келмоқда.
Рақамларга мурожаат қилсак, 2021 йил бошидан 28 августгача бўлган ҳолатга кўра, шаҳар тез тиббий ёрдам хизматига пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари томонидан жами 721 353 та чақириқ келиб тушган. Шундан 28 579 тасини коронавирус инфекциясига чалинганлиги гумон қилинган беморлар ташкил этди, улардан 26 607 тасини катталар ва 1 972 тасини ёш болалар ташкил этади.
Айни пайтда шаҳар “103” хизмати Call-марказига бир кунда ўртача 3 200 – 3 500 га яқин фуқаро мурожаат қилмоқда. Аҳолидан келиб тушаётган қўнғироқлар ҳар куни 40 нафар оператор томонидан қабул қилинади ва “MedData-103” автоматлаштирилган бошқарув тизими ёрдамида тез ёрдам бригадаларининг планшетларига узатилади.
Ҳозирги вақтда пойтахтнинг тез ёрдам бригадаларида ҳар куни 300 нафарга яқин тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугунги кунда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизматининг 12 та бўлими (подстанцияси)да 203 та бригада бўлиб, 2,5 минг нафарга яқин шифокор, ўрта тиббиёт ходими ҳамда ҳайдовчи фаолият юритади.
Барча тез тиббий ёрдам бригадалари шахсий ҳимоя воситалари (респиратор, ниқоб, комбинезон, бир маротаба ишлатиладиган халат, кўзойнак, юз ва кўзларни ҳимояловчи шит, тиббий қўлқоп ва антисептик воситалар) билан тўлиқ таъминланган ва уларнинг етарлича захираси мавжуд.