Sog‘liqni saqlash vazirligi
119K subscribers
10.7K photos
4.68K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элмира БАСИТХАНОВА,
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:

— Бир куни эрталаб мактабга кетаётганимда кўчада мотоцикль уриб юборган. Лекин математика фанидан синов дарси эканлиги боис, мактабга оқсоқланиб бориб, имтиҳондан ўтганимдан сўнг уйга келганман.

Шунда онамдан роса гап эшитгандим. Кейин эса улар мени шифохонага олиб бориб, рентген қилинганида тўпиқ суягим синганлиги тўғрисида хулоса қилинган.

Биласизми, мактабдаги ўқитувчиларимиз орқали сингдирилган ана шу масъулият барча тенгдош ўқувчиларда бор эди...

Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим марказининг устозларга бағишланган лойиҳасида иштирок этган Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова ўқитувчи ва мураббийлар ҳақидаги мулоҳазалари, мактаб даври хотиралари ҳамда ҳаётида муҳим из қолдирган устози тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашади.

▶️ @ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@uzedu
​CСВ: АҲОЛИГА 66 ТУРДАГИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ
БЕПУЛ БЕРИЛМОҚДА

Маълумки, жорий йил 25 майда Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарор билан тиббиётнинг бирламчи бўғинини касалликларни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш, cоҳа ривожланишининг яқин ва узоқ муддатли истиқболларини белгилаш, тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини яхшилаш борасида бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, қарорда 2021 йил 15 июндан бошлаб бирламчи тиббий-санитария муассасаларида дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори ўртача 3 бараварга оширилиб, ушбу мақсадлар учун жорий йил инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобидан 165 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилиши белгиланди.

Шунга мувофиқ, бугунга қадар юртимиздаги мавжуд 852 та оилавий шифокор пункти, 990 та оилавий поликлиника ҳамда 207 та кўп тармоқли марказий поликлиникага жами 40 миллиард сўмдан зиёд 40 турдан иборат дори ва 10 турдаги антисептик воситалар ҳамда 16 турдаги стоматология амалиётида қўлланиладиган сарфлов материаллари, жами 66 турдан иборат дори воситалари ва тиббий буюмлар етказиб берилди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур дори воситалари фуқароларга ўзи яшаётган ҳудуддаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари (оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника, кўп тармоқли марказий поликлиника) орқали бепул берилиши белгиланган.

Дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби қандай?

Мазкур масала Соғлиқни сақлаш вазирининг жорий йил 24 августдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида дори воситалари ҳаракатини тартибга солиш тўғрисида”ги буйруғи асосида тартибга солинган бўлиб, энг аввало, мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби ҳақида тўхталиб ўтсак.

Давлатимиз томонидан аҳолига бепул тақдим этилаётган 66 турдаги мазкур дори ва антисептик воситалар ҳамда сарфлов материаллари дастлаб бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг катта ҳамширалари томонидан қабул қилинади ва махсус жойда сақланади. Катта ҳамшира дори воситаларини талабнома асосида ва эҳтиёжга кўра, муолажа хонаси ҳамшираси ёки оила ҳамширасига етказиб беради.

Дори воситалари ва тиббий буюмларга эҳтиёж қандай аниқланади?

Мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёж ҳар бир ҳудуднинг касалликлар тарқалганлик даражаси ва статистик кўрсаткичлар, беморларнинг қатнов сонини эътиборга олиб ҳисобланади.

Шунингдек, муассаса фаолият туридан келиб чиқиб, даволаш схемасига асосан тасдиқланган клиник протокол ва даволаш-диагностика стандартлари ва беморга бериладиган дори воситаларининг миқдорини кўрсатган ҳолда (бир маротаба ва бир курс учун) ҳамда бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари учун тасдиқланган формулярга мувофиқ аниқланади.

Беморларга бепул дори воситалари қай тартибда берилади?

Беморларга дори воситаларини бериш турар жойидаги бирламчи тиббий ёрдам муассасасининг (ОШП, ОП, КТМП) оилавий шифокори ёки ушбу муассасанинг тор доирадаги мутахассис шифокори томонидан амалга оширилади.

Дори воситаларининг таблетка, капсула, шамча, аэрозоль шаклидаги тури оилавий шифокор ёки бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасасининг тор доирадаги мутахассис шифокори тавсиясига кўра берилиши мумкин.

Дори воситаларини тўғри ишлатиш ва фойдаланишга ким масъул?

Мазкур дори воситаларига эҳтиёжни аниқлаш, уларни қабул қилиш, сақлаш ва оқилона ишлатиш ҳолати ҳар чоракда мониторинг қилиб борилади.

Мониторинг жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун муассаса раҳбари ва катта ҳамшира шахсан масъул ҳисобланади.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз томонидан берилаётган ушбу дори воситалари аҳоли саломатлигини асрашда муҳим аҳамиятга эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
​❗️Коронавирус: сўнгги кеча кундузда юртимизда яна 500 нафарга яқин кишида касаллик қайд этилди, биргина Тошкент шаҳрида 220 нафардан ортиқ бемор аниқланди

🔺2021 йил 6 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176964 (+487) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌10 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌14 нафари Наманган вилоятида,
📌32 нафари Самарқанд вилоятида,
📌8 нафари Сирдарё вилоятида,
📌7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌25 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌101 нафари Тошкент вилоятида,
📌221 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 22 нафар,
🔹Андижон вилоятида 11 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 6 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 7 нафар,
🔹Наманган вилоятида 11 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 21 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 11 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 21 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 76 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 221 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 172257 (+432) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1260 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 6 октябрь куни 26 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27398 нафарга етди. Кеча уларнинг 38 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25750 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон аҳолисининг сони ҳақида маълумот берилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси сони 35 млн. 79,2 минг кишини ташкил этмоқда.

Доимий аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ошган.

Республикамизнинг доимий аҳолиси сўнгги 30 йил ичида 13,9 млн. кишига ошган.

2021 йил сентябр ойида аҳоли 35 миллионга етгани маълум қилинганди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунёда COVID-19га қарши 6 миллиард 367 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 235 миллион 673 мингдан ортди. 4 миллион 814 мингдан зиёд киши вафот этган (6.10.2021. Европа вақти билан 20:48 ҳолатида).

🔴Охирги суткада 396 941 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
⚫️ 6 491 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра
:
🦠 дунёда 236 миллион 511 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 828 мингдан ортиғи вафот этган (7.10.2021. Тошкент вақти билан 10:38 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (43,569 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (33,871 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,478 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (7,967 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,662 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда коронавирусга қарши 6 миллиард 367 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 21 миллион 740 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺6 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 223 676 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 95 467 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 62 740 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 65 469 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 21 745 580 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 11 923 044 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 901 936 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 920 600 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 861 151 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌Сурхондарё вилояти (41 784 доза),
📌Тошкент вилояти (23 543 доза),
📌Хоразм вилояти (21 136 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 361 038 доза,
📌Андижон вилоятида 2 320 912 доза,
📌Наманган вилоятида 2 278 741 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқ жон иситмасиз бўлмайди, деганларидек, ҳар бир инсон касал бўлиши, шифокор кўмагига эҳтиёж сезиши мумкин. Бунда энг биринчи бўлиб “Тез ёрдам” хизмати ходимлари ёрдамга ошиқади.

Бироқ улар доим ҳам чақирув манзилига ўз вақтида етиб боролмаслиги ва беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсата олмаслиги мумкин. Бунга эса кўпинча асоссиз ва ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.

Афсуски, аксарият ҳолларда у ёки бу сурункали касаллиги бор беморлар гоҳ қон босимини ўлчатиш, гоҳида қайсидир уколни қилдириш ёки бўлмаса, режали даволаш муолажалари учун ҳам "Тез ёрдам" чақиришади. Уларнинг бу хатти-ҳаракати ушбу хизмат фаолияти ва сифатига салбий таъсир этади.

Энг ёмони, тиббий ёрдамга чинакам муҳтож беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.

Тез тиббий ёрдам ходимлари ишида ҳар бир дақиқа ҳисобли эканини билиб туриб, бу ишни амалга оширувчи юртдошларимизга ушбу видеороликдаги ҳолат ибрат бўлади, деган умиддамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Все мы люди, и каждый из нас может заболеть, нуждаться во врачебной помощи. В таких ситуациях первыми на помощь спешат сотрудники службы «Скорой помощи».

Но не всегда они могут своевременно прибыть по нужному адресу и оказать первую медицинскую помощь больному. И не редко причиной этому служат ложные и безосновательные вызовы.

К сожалению, в основных случаях больные с той или иной хронической болезнью вызывают скорую помощь для того, чтобы измерить артериальное давление или сделать укол, либо для плановых процедур. Такое поведение негативно влияет на деятельность службы и на её качество в том числе.

Плохо то, что жизнь больных, действительно нуждающихся в неотложной помощи, может остаться в опасности, не исключен даже смертельный исход.

Мы надеемся, что люди, которые поступают таким образом, зная что в работе сотрудников скорой медицинской помощи на счету каждая минута, сделают какие-то выводы из ситуации, показанной в этом видеоролике.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
​ГРИППГА ҚАРШИ ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ДАВОЛАНИШ КАСАЛЛИКНИНГ ОҒИР АСОРАТЛАРИГА ОЛИБ КЕЛИШИНИ УНУТМАНГ!

ССВ Матбуот хизмати гриппнинг олдини олиш борасида Республика вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори Муҳайё АСИЛОВА билан суҳбатни давом эттиради (3-қисм):

— Касалликнинг олдини олишда танани чиниқтириш, бадантарбия билан мунтазам шуғулланиш, очиқ ҳавода юриш, ўз вақтида овқатланиш алоҳида аҳамиятга эга.

Совуқ кунларда иссиқ кийиниш, албатта бош кийим кийиш, оёқларни иссиқ бўлиши муҳимдир. Касаллик авж олган пайтда, айниқса, бугунгидек касаллик коронавирус пандемияси фонида кечаётган вазиятда барча фуқароларимизга ниқоб тақиш тавсия этилади.

Ўзингиз ва атрофдагилар соғлом бўлишини хоҳласангиз, грипп ва ўткир респиратор касалликларига гумон қилинса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг ва доимо қуйидагиларга амал қилинг:

✅Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) билан оғриган барча беморлар иситма даврида, албатта, ётиши ва шифокорни уйига чақириши;

✅Касалликни оёқда ўтказмаслик;

✅Шифокор маслаҳатлари ва тавсиялари асосида иш тутиш;

✅Агар бемор уй шароитида даволанса, унга алоҳида хона, идиш, сочиқ, ўрин-кўрпа ажратилиб, кам ҳаракат қилиш;

✅Беморга қараётганлар бурун ва оғизларини респиратор ёки докали ниқоб билан тўсишлари ва қўлларини тез-тез совунлаб ювиб туришлари;

✅Бемор ётган хонани тез-тез шамоллатиб, намли тозалов ишларини амалга ошириш;

✅Йўталганда ва аксирганда оғиз-бурнинни рўмолча билан ёпишни

✅Беморлар кўпроқ суюқлик — қуруқ мевалар қайнатмаси, мева шарбатларини ичириш ҳамда осон ҳазм бўладиган оқсил ва витаминларга бой таомларни истеъмол қилиниши тавсия этилади.

❗️Ўзбошимчалик билан даволаниш касалликнинг оғир асоратларга олиб келишини унутмаслик керак.

Шу боис, соғлигимизга бўлган масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, мавсумий касалликлардан эҳтиёт бўлайлик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида қанча бемор бола даволанмоқда?

Бугун Европанинг қатор мамлакатларида авж олаётган пандемиянинг янги тўлқини дунё аҳлини яна жиддий хавотирга сола бошлади. Жумладан, биргина Россия Федерациясида кунлик касалланиш кўрсаткичлари 25 минг нафарга етиб, ўлимлар сони антирекорд даража — илк бор 900 нафардан ошди. Бу эса ташвишланарли ҳолат.

Ана шундай вазиятда Ўзбекистонда эпидемиологик ҳолатнинг барқарорлашуви, албатта, ижобий натижа. Аммо бу хотиржамликка берилиш учун асос бўлолмайди.

Тошкент вилоятидаги Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси мутасаддилари ҳам айни шу фикрда. Муассаса директори Анвар Ҳусановнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар фақат Зангиота 1-сон ва 2-сон юқумли касалликлар шифохоналарида қабул қилиняпти.

— Марказимиз 2 минг ўринга мўлжалланган, — дейди А. Ҳусанов. — Ҳозир бу ерда 1 минг 600 нафар бемор муолажа оляпти. Уларнинг 26 фоизи олтмиш ёшдан ошган фуқаролар бўлса, 160 нафарга яқини болалардан иборат.

Жами беморларнинг 77 фоизи ўрта оғир, 20 фоизи оғир, 3 фоизи эса ўта оғир ҳолатда. Айни пайтда 153 нафар бемор жонлантириш бўлимида даволаняпти. Кунига ўрта ҳисобда 100-150 нафар беморни қабул қилиб, уларни 7-10 кун давомида саломатлигини тиклаш чораларини кўряпмиз.

Марказ шифокорларининг қайд этишича, касалланиш кўрсаткичларини бундан ҳам пасайтириш мумкин. Бунинг энг самарали ва оқилона йўли — ўз вақтида эмланиш! Қолаверса, кўча-кўйда, жамоат жойларида фуқароларнинг карантин қоидаларига етарли даражада эътибор қаратмаётгани ҳам эпидемиологик вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда. Статистик кўрсаткичлардан ҳам аёнки, оғир ва ўта оғир ҳолатдаги беморларнинг катта қисми кекса ёшдаги инсонлар. Уларда касаллик асоратлари оғир кечиши ва тузалиш муддати узайиб кетиши кузатилмоқда. Бундай беморлар билан суҳбатлашганимизда, улар вакцина олишни пайсалга солиб келганидан афсусда эканликларини айтишди.

Иккинчи салбий ҳолат шуки, СOVID-19ни юқтириб олаётганлар орасида болалар сони ҳам ортиб бораётир. Мисол учун, айни кунда Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасига кунига ўртача 25 нафар ўғил-қиз ётқизиляпти. Чунки юртимизда кенг тарқалган дельта штамми болаларни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

— Европа давлатлари илғор тажрибалирдан келиб чиқиб Ўзбекистонда ҳам 12 ёшгача бўлган болаларни эмлашга киришилган, — дейди А. Ҳусанов суҳбат давомида. — Шу кунгача 117 минг нафардан зиёд фарзандларимиз вакцина олиб улгурди. Уларнинг ҳеч бирида ножўя таъсирлар кузатилгани йўқ. Шундай экан, бу амалиётни янада оммаллаштириш барчамиз учун фойдали. Чунки болажонларимиз нафақат бемор, балки вирус ташувчи бўлиб қолишлари мумкинлигини ҳам ёддан чиқармаслигимиз зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Коронавирус: сўнгги кеча-кундузда юртимизда яна 420 нафарга яқин кишида касаллик қайд этилди, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 7 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 177383 (+419) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌12 нафари Наманган вилоятида,
📌34 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌31 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌99 нафари Тошкент вилоятида,
📌166 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
🔹Андижон вилоятида 8 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 6 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 30 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 35 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 108 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 165 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 172656 (+399) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1263 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
2021 йил 7 октябрь куни 18 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27416 нафарга етди. Кеча уларнинг 41 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25791 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМРИНГИЗНИ ТАМАКИГА ТУТҚУН ЭТМАНГ!

Тамаки маҳсулотларининг ҳар қандай тури умр кушандаси. Ҳатто бугунги кунда кенг оммалашаётган тутунсин "СНЮС"лар ҳам!

Аммо зарарли одатлар бора-бора иллатга айланмаслиги учун ўзимизни, фарзандларимизни бу офат гирдобидан асрашимиз шарт! Айниқса, дастлаб билиб-билмай ёки қизиқиш устунлик қилиб шу йўлга кирган ва оқибатда тамакига тутқун бўлиб, ҳаёти ва саломатлиги издан чиққан ўсмиру ёшларнинг аянчли тақдири барчамиз учун огоҳлик қўнғироғи.

Юқоридаги видеоролик айни шу жиҳати билан ибратли ва таъсирчан чиқибди. Уни нафақат ёшлар, балки катталар ҳам кўриб, ўзига тегишли хулоса чиқаришига ишонамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
ЖССТ БЕЗГАККА ҚАРШИ БИРИНЧИ ВАКЦИНАНИ РЎЙХАТГА ОЛДИ

ЖССТ безгакка (малярия) қарши дунёдаги биринчи вакцинанинг оммавий қўлланишини маъқуллади.

Mosquirix савдо бренди остида тарқатиладиган вакцина синовларининг сўнгги босқичи 2019 йилдан буён давом этаётганди, синовларга Гана, Кения ва Малавида яшовчи 800 мингдан ортиқ бола жалб қилинган.

Вакцина 39 фоиз ҳолларда инфекциянинг олдини олган ва 29 фоиз ҳолларда касалликнинг оғирлашиш эҳтимолини камайтирган. Аммо безгакка қарши дорилар билан биргаликда вакцинанинг жиддий касаллик ва ўлимга қарши самарадорлиги 70 фоизгача кўтарилган.

Африкада 2019 йилда 386 минг аҳоли безгак қурбонига айланганди. Таққослаш учун: Африкада пандемия бошланганидан буён 212 минг киши коронавирусдан вафот этган.

Безгакка қарши вакцинани яратиш устида 30 йилдан кўпроқ вақт давомида иш олиб борилмоқда.

Маълумот учун, безгак одамларга чивин чақиши орқали юқадиган юқумли касаллик. У ўзи билан иситма, титроқ, жигар ва талоқ шишишини олиб келади.

Манба

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 21 миллион 978 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺7 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 232 710 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 102 941 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 63 251 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 66 518 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 21 978 290 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 025 985 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 965 187 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 987 118 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 941 860 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌Сурхондарё вилояти (40 442 доза),
📌Наманган вилояти (23 689 доза),
📌Тошкент вилояти (21 529 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 381 681 доза,
📌Андижон вилоятида 2 339 648 доза,
📌Наманган вилоятида 2 302 430 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
❗️Дунёда COVID-19га қарши 6 миллиард 395 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 236 миллион 132 мингдан ортди. 4 миллион 822 мингдан зиёд киши вафот этган (7.10.2021. Европа вақти билан 18:57 ҳолатида).

🔴Охирги суткада 448 770 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
⚫️ 7 764 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра
:
🦠 дунёда 236 миллион 773 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 834 мингдан ортиғи вафот этган (8.10.2021. Тошкент вақти билан 12:35 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (43,673 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (33,894 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,499 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (8,006 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,690 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда 6 миллиард 395 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг 2021 йил 25 майдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида жорий йил 15 июндан бошлаб бирламчи тиббий-санитария муассасаларида дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори ўртача 3 бараварга оширилиб, ушбу мақсадлар учун шу йил инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобидан 165 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилиши белгиланган эди.

Мазкур вазифалар ижросидан келиб чиққан ҳолда бугунгача юртимиздаги мавжуд 852 та оилавий шифокор пункти, 990 та оилавий поликлиника ҳамда 207 та кўп тармоқли марказий поликлиникага жами 40 миллиард сўмдан зиёд 40 турдаги дори ва 10 турдаги антисептик воситалар ҳамда 16 турдаги стоматологик амалиётда қўлланиладиган сарфлов материаллари, жами 66 турдан иборат дори воситалари ва тиббий буюмлар бепул етказиб берилди.

“O‘zbekiston-24” телеканали ижодкорлари тайёрлаган юқоридаги телелавҳада шу ҳақида батафсил сўз юритилади.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ТУРМУШ ҚУРИШДАН АВВАЛ ЭМЛАНИШ ЗАРУР! НЕГА?

Ҳар бир ота-она ўзидан соғлом зурриёд қолдиришни истайди. "Фарзандларим тўрт мучаси саломат бўлиб дунёга келсин", дея ният қилади. Аммо бунга эришиш нафақат орзу-ҳавас, балки оқилона саъй-ҳаракатларимизга ҳам боғлиқ.

Бу мавзуда ёзишимизга Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида гувоҳ бўлганимиз манзаралар сабаб бўлди. Негаки, бу ерда катталару болалардан ташқари, ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар ҳам даволанмоқда.

Жажжи вужудига санчилган игна оғриғидан чинқираётган гўдаклар йиғиси юракларни эзади. Ёки қорнидаги 5-6 ойлик ҳомиласидан айрилиб қолган баъзи аёлларнинг ҳам қайғу-изтироб, ҳам хасталикдан дард чекаётганини кузатиш жуда оғир.

Шунга қарамай, шифокорлар бор куч-ғаратини ишга солиб, она-болаларни уйларига соғлом жўнатишнинг уддасидан чиқишмоқда. Масалан, жорий йилнинг январь ойидан то бугунги кунгача Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида 360 нафар чақалоқ дунёга келди. Айни пайтда бу ерда туғилиб, муолажа олаётган 17 нафаридан ташқари, қолганларининг ҳаммаси ўз хонадонларида соғлом улғайишмоқда. Шунингдек, бу ерда даволанган 2379 аёлнинг хасталикдан тўлиқ халос бўлиб оиласи бағрига соғ-омон қайтгани қувонарли ҳолат аслида.

— Ҳомиладорлар патологияси бўлими 80 ўринга мўлжалланган, — дейди мазкур бўлим мудири Баҳодир Аллаяров. — Беморларимизнинг тузалиш муддати ўртача 10-12 кунни ташкил этади. Ҳомиладорликнинг 22-32 ҳафтасида аёлларда қон қуюқлашиши ҳолати кузатилиши маълум. "COVID-19" эса ана шу жараённи янада кучайтириб юборади. Бу эса беморлар ҳаёти учун хавфли. Шунга қарамай, тегишли муолажалар ва шифокорларимиз саъй- ҳаракатлари билан аёлларимизни ҳомиласига зарар етказмаган ҳолда даволашга эришяпмиз.

Аммо жонлантириш бўлимида ўта оғир аҳволдаги опа-сингилларимиз ҳам бор. Масалан, фарғоналик А.Содиқова ҳомиладорликнинг катта муддатида касалхонага 70 фоиз ўпка зарарланиши билан ётқизилган. Бу орада беморнинг қил устида турган ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳомиласини олиб ташлашга тўғри келган. Давомли муолажалардан сўнг айни кунда унинг аҳволи ўрта оғир даражада. Тошкент вилоятилик Д.Ўринбоева ҳам шундай қисмат эгаси. Ўпкаси 90 фоиз зарарланган бемор ҳомиласидан айрилганидан ташқари, томоғига жойланган найча орқали нафас олишга мажбур.

Жонлантириш бўлими анестезиолог-реаниматологи Рустам Бобомуродовнинг айтишича, бундай беморлар ўз вақтида карантин қоидаларига етарлича эътибор қилишмаган. Фарзанд кўришдан аввал вакцина олиш зарурлигини ҳам назардан қочиришган. Қолаверса, касалликни анча ўтказиб, шифохонага мурожаат қилганлардаям асоратлар ўта оғир кечиши кузатиляпти.

— Ҳомилам олти ойдан ошган, —дейди бемор Б.Асомиддинова. — Ҳолатимиз ҳар доим назоратда. Бўлажак фарзандимнинг юрак уриши маромида. Шукрки, унга касаллик ўтмабди. Аёлларимизга ҳомиладор бўлишдан аввал эмланишни маслаҳат бераман. Давлатимиз бунинг учун барча имконият ва шароитни муҳайё қилган экан, бундан, аввало, ўзимиз ва туғилажак фарзандларимиз саломатлиги учун унумли фойдаланишимиз зарур.

— Ҳомиладор аёллар ичида ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари кам эмас, — дейди шифохона директори ўринбосари Ҳилола Алимова. — Аксарияти хасталикни пневмония билан, баъзилари реанимацион ҳолатда ўтказяпти. "COVID-19"га чалинган аёлларда кўпинча муддатдан олдин туғдириш амалиётини бажаришга тўғри келади. Чунки онанинг ҳам, боланинг ҳам ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Шу боис, турмуш қуришдан, ҳомиладорликни режалаштиришдан аввал вакцина олиш энг тўғри йўл, деб ҳисоблаймиз. Эмлангач эса уч ойдан сўнг ҳомиладор бўлиш мумкин. Бу оналар ва болалар соғлиги хафв остида қолмаслиги учун асос бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Сўнгги 9 ойда Ўзбекистонда 670 минг нафардан зиёд чақалоқ дунёга келди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизда 670,7 минг туғилиш қайд этилган.

2021 йилнинг 9 ойидаги туғилишлар сони 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,1 фоизга ошган. 30 йилда туғилишлар сони 16,4 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни 1708 нафар, 2020 йилнинг шу куни эса 1974 нафар чақалоқ дунёга келганди. 2021 йилнинг 1 январь куни мамлакатимизда 1086 нафар чақалоқ туғилган.

Маълумот учун, айни пайтда мамлакатимиздаги мавжуд 227 та туғруқ муассасасида 5300 та акушер-гинеколог штати мавжуд бўлиб, у ерда тажрибали мутахассислар фаолият кўрсатмоқда.

Ушбу йўналишда юртимизда 11,5 мингдан зиёд шифо-ўринлари мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi