❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 миллион 728 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди
🔺2 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 258 698 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 134 701 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 76 053 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 47 944 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 728 397 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 827 346 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 594 995 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 306 056 нафарни ташкил қилди.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (37 723 доза),
📌Фарғона вилояти (29 523 доза),
📌Самарқанд вилояти (28 128 доза) банд қилди.
Кеча илк бор Тошкент шаҳри кунлик эмлаш кўрсатчиклари бўйича биринчиликни қайд этди, Самарқанд вилояти эса кучли учликка кирди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

👍1
⚡️Ҳудудларда юқори технологик тиббий хизматларни жорий этишга келгуси йилда 8 триллион сўм ажратилади
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Давлат раҳбари мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамлар ҳаётини яхшилаш бош мақсад этиб белгилангани, бу тамойиллар бюджетни шакллантиришда ҳам бош мезон бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Шу боис келгуси йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида, аввало, ижтимоий йўналишларга катта эътибор қаратилган.
Хусусан, таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Жумладан, Тиббиётнинг бирламчи бўғинини ривожлантириш ҳамда ҳудудларда юқори технологик тиббий хизматларни жорий этишга келгуси йилда жами 8 триллион сўм ажратилиши мўлжалланмоқда.
Шундан 1 триллион сўми онкогематология, эндокринология, буйрак ва жигарни кўчириш каби дастурларга йўналтирилади.
Коронавирусга қарши эмланганлар сонини 17 миллион нафарга етказиш, эҳтиёжманд аҳолига ихтисослашган тиббий хизматлар учун ҳам зарур маблағ ажратилади.
Президентимиз муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақини босқичма-босқич ошириш зарурлигини таъкидлаб, бунинг учун қўшимча маблағ йўналтиришни таклиф қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Давлат бюджети лойиҳаси муҳокама қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
ССВ: 215 минг нафардан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди
❗️2 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 215 106 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Наманган (56 600 доза), Фарғона (40 406 доза), Андижон (22 502 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️2 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 215 106 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Наманган (56 600 доза), Фарғона (40 406 доза), Андижон (22 502 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ХИТОЙДА БАЪЗИ ЖОНЗОТЛАР ИСТЕЪМОЛИ ТАҚИҚЛАНДИ
Коронавирус панемияси инсониятни баъзи ёмон одатлардан ҳам воз кечишга ундамоқда. Жумладан, COVID-19 дастлаб ҳайвонларда мутацияга учраб, одамларга юққани мутахассисларни зарур чоралар кўришга мажбур этяпти.
Хусусан, энди Хитойда ит, мушук, кўршапалак каби бир қатор жонзотларни истеъмол қилиш расман тақиқланди. Бу қарор Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинди.
Чеклов бутун мамлакат бўйлаб амал қилиши, айтиляпти. Ит, мушук ва енот(ракун)лар уй ҳайвонлари рўйхатига киритилиши сабабли уларни мўйнаси учун сўйишга ҳам тақиқ қўйилди.

Лабораторияда энг катта вазифа ўрта тиббиёт ходимига тушади (2-қисм)
Тиббиёт муассасалари лаборантларидан қандай билим, малака ва касбий кўникмалар талаб қилинади? Бу касбнинг машаққатли томонлари нимада? Масъулияти-чи?
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази клиник-диагностика лабораторияси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдумалик АРИПОВ шу ҳақда маълумот берди.
— Бу вазифада ишловчи ходим лаборатор диагностика, ўзлаштирилган клиник-диагностик, микробиологик, биокимёвий тадқиқот услублари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини билиши шарт.
Идишларни дезинфекция қилиш, стерилизация ва инфекцион материалларни утилизациялаш усулларини ҳам ўзлаштирган бўлиши керак. Лаборантлардан ўнатилган тиббий ҳужжатлар ва уларни расмийлаштириш малакаси ҳамда деонтология ва тиббий этика асослари ҳам талаб қилинади.
Шунингдек, лаборант қон, балғам, пешоб, ахлатнинг клиник таҳлилларини ўтказиш, қонда глюкоза, билирубин, ферментларни аниқлаш, қон гуруҳи ва резус омилини чиқара олиш, озуқавий муҳитларни тайёрлаш, носпецифик флоранинг антибактериал препаратларга чидамлилигини аниқлаш услубларини билиши ҳамда тиббий аппаратура ва асбоб-ускуналардан моҳирона фойдалана олиши зарур.
Лаборантлик анча қийин касб, сабаби масъулияти катта. Ҳозир билим олиш учун кенг имкониятлар бор. Фикримча, таълимда ихтисослик соҳаларини кўпроқ ўқитиш керак, айниқса, тиббий таълимда.
Лаборант мана шу ихтисослик бўйича ўқиган бўлиши керак. Агар бошқа соҳада ҳамшира бўлиб ишлаган бўлса, қайта тайёрловдан ўтиши лозим. Ишга қабул қилингандан кейин ҳам бир муддат синовда бўлиши талаб этилади.
Лабораторияда энг катта вазифа ўрта тиббиёт ходимлари зиммасига тушади. Янги ишга кирган лаборант 3 йилдан сўнг малака тоифасини янгилаши мумкин. Малака тоифаларига қараб иш ҳақига қўшимча устамалар тўланади.
Шунингдек, беморларнинг қон, пешоб ва ҳоказо анализларини қилгани учун лаборантлар маошига 40 фоизгача устама қўшиб берилади. Чунки текширув вақтида ходимлар хавфли касалликларни ҳам ўзларига юқтириб олишлари мумкин.
Умуман олганда, уларнинг саломатлиги ҳар доим хавф остида бўлади. Эҳтиёткорлик чоралари жуда муҳим.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда жаҳон тажрибаси билан яхши таниш бўлган ёшларни юртимиздаги ислоҳотлар жараёнига жалб қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ҳусусан, соғлиқни сақлаш тизимига кўплаб четда ишлаб юрган ватандош тиббиёт ходимлари жалб қилинмоқда.
Юқоридаги видеолавҳада Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов ўз мисолида юртимизга қайтган мутахассислар фаолиятига тўхталиб ўтди.
Шунингдек, вазир ўринбосари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида жадал олиб борилаётган рақамлаштириш жараёни, тиббий суғурта тизимини яратиш йўлида амалга оширилаётган ишлар, хусусий шерикликни ривожлантириш ва бу масалалар бўйича халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳақида батафсил сўзлаб берди.

ЖССТ эксперти: “Сўнгги ойларда “дельта”дан кўра юқумлироқ штамм аниқлангани йўқ”
Ёмғирпўш бизни шалаббо бўлишдан асрашини биламиз. Лекин бу соябони бор одам кучли жала остида кун бўйи турса ҳам, қуп-қуруқ сақланишига кафолат бор, дегани эмас-да.
Ҳозир бизнинг коронавирусга нисбатан муносабатимиз худди шу ҳолатга ўхшаб кетяпти. Баъзилар “дунёда эмланиш кўрсаткичлари кўпайиб боряпти, аммо пандемия тўлқини нега кескин пасайиб кетмаяпти” дея мулоҳаза ҳам қилишади.
Бу саволга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) эксперти ва Халқаро тропик тиббиёт федерацияси президенти, профессор Сантьяго Мас Кома жавоб берди.
Унинг айтишича, ҳамма тўлиқ вакцина олиб, оммавий иммунитет шаклланмагунича касаллик хавфи юқори бўлиб қолаверади. Бу — биринчидан.
Иккинчидан, одамлар биринчи ёки икки дозада эмлангани заҳоти “энди хатардан холиман”, дея тўлиқ хотиржамликка берилиб, эҳтиёткорлик чораларини эсдан чиқариб қўйишмоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, эмлангандан сўнг тиббий ниқоблардан бутунлай воз кечиш, ижтимоий масофа сақламаслик ва аҳоли гавжум жойларда карантин қоидаларига риоя қилмаслик янглиш хатти-ҳаракатдир.
Қолаверса, совуқ кунлар бошланяпти. Олдимизда қиш. Бундай вазиятда инсонлар кўпроқ ёпиқ иншоотлар, масалан, ошхонаю кафелар, ресторану барлар каби иссиқроқ жойларда кўпроқ вақт ўтказадилар. Оқибатда инфекция тарқалиш эҳтимоли ошади.
Мас-Кома эмланишдан сўнг ҳосил бўладиган антитаналар фақат маълум муддат амал қилишини, айниқса, иммунитети паст кишиларга вақт ўтиб COVID-19 яна хавф солиши мумкинлигини тушунтирди.
“Инсон танаси коронавирусни таний оладиган хотира ҳужайраларини ишлаб чиқаради, — дейди эпидемиолог "Lenta. ru"га берган интервьюсида. — Бироқ “дельта” штаммининг юқори юқувчанлиги сабабли хотира ҳужайралари бунга улгуролмай қолишади. Яъни улар касалликдан ҳимоя қилишга қодир нейтраллаштирувчи антитаналарни қайта ишлаб чиқариши учун бироз вақт керак бўлади”.
Шунга қарамай, яхши хабар ҳам бор. Сўнгги ойларда “дельта”дан кўра юқумлироқ штамм аниқлангани йўқ. “Ҳозир мен касалланишнинг яна бир кучли тўлқини хавфини кўрмаяпман, лекин одамлар пандемияга қарши индивидуал чоралар кўриши кераклигини англамагунларича, ҳолатлар сони ортиб бораверади”, — дея қайд этди эксперт.

СOVID-19: Ёлғон хабарларни ким тарқатмоқда?
Ёлғон, нотўғри ёки ваҳимали хабарлар тарқатиб, обуначилари аудиториясини кенгайтириш ҳолатлари блогосферанинг баъзи вакиллари учун янгилик эмас. Буни шу соҳа эгаларининг ўзлари ҳам ноҳалол рақобат сифатида баҳолашига кўп гувоҳ бўлганмиз.
Бу ҳақда ёзишимизга айрим телеграм каналларида коронавирус мавзусида тарқатилган аудиоёзувлар сабаб бўлди. Овозли хабарлардан бирида тиббиёт ходими COVID-19га чалиниш ҳолатлари кескин кўпайиб кетгани, қабулхоналарда оёқ қўйишга жой йўқлиги, ҳатто янги блок очилаётгани, қолаверса, ўлим кўрсаткичлари ошиб бораётгани ҳақида гапирган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида овозли хабар эгасини топиб, у билан суҳбатлашди.
— Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида эпидемиолог бўлиб ишлайман, — дейди Нилуфар Умарова. — Бу овозли хабарни шу йилнинг июнь ойи охирида телеграмдаги эпидемиолог ҳамкасбларимиз учун тор доирада очилган гуруҳда қолдиргандим. Ўшанда юртимизда ҳақиқатан ҳам пандемиянинг янги тўлқини овж ола бошлаган оғир паллалар эди. Аммо қандай қилиб бу аудиоёзув тарқалиб кетгани ва нега орадан тўрт ойдан зиёд вақт ўтиб эълон қилинганига ўзим ҳам ҳайронман. Чунки ҳозир юртимизда хасталикка чалиниш кўрсаткичлари ўша пайтдагига нисбатан анча пасайган. Ўзим ишлаётган шифохонадаям касалланганлар оқими сезиларли даражада камайган.
Биз Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси мутасаддилари билан ҳам боғландик.
— Июль-август ойларида муассасамизда 2 мингга яқин бемор даволанган эди, — дейди мазкур шифохона директорининг ўринбосари Ҳилола Алимова. — Ҳозир эса 1100 нафар кишини муолажа қиляпмиз. Кунига 80-90 нафар беморни қабул қилиб, ётқизяпмиз. Кўрсаткичлар кундан-кун камаймоқда. Ҳолат стабиль.
Энди июнь ойи статистикасига назар ташлаймиз. Масалан, 2021 йил 25 июнь куни Ўзбекистонда жами 546 нафар беморда коронавирус қайд этилган. Орадан бир ой ўтиб, яъни 25 июль куни кунлик кўрсаткичлар жами 731 нафарга етган. 26 августга келиб эса 846 нафар кишида коронавирус, 353 нафар кишида пневмония аниқланган.
Ҳозир-чи? Юртимизда пандемия билан боғлиқ вазият қандай?
Кеча, яъни 2 ноябрь санасида мамлакатимизда коронавирус билан кунлик касалланиш бўйича июнь ойидан буён энг паст кўрсаткич қайд этилиб, пневмонияга чалиниш ҳолатлари аниқланмади. Хасталикни юқтирганлар сони 272 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 58 нафари Тошкент вилояти, 104 нафари Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.
Айни кунда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун фақат Зангиотадаги 1-сон ва 2-сон шифохоналар фаолият кўрсататаётганини инобатга олсак, реал вазият статистикаларда тўлақонли акс этгани яна бир бор англашилади.

#Ота_оналар_ойлиги
❓Кичик болаларга тилни ўзлаштириш ва нутқни ривожлантиришга кўмаклашиш учун улар билан қандай суҳбат қуриш кераклигини биласизми?
✅Бу саволга жавоб топиш учун бизнинг 4-маҳорат дарсимизни томоша қилинг.
————————————
#МесяцРодительства
❓ Знаете ли вы как необходимо строить общение с малышами, что бы помочь им освоить язык и развить речь?
✅ Чтобы найти ответ на этот вопрос, смотрите наш 4й мастер класс!
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@unicefuzbekistan

❗️Кеча мамлакатимизда 290 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 3 нафар бемор вафот этди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари аниқланмади
🔺2021 йил 3 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 187085 (+292) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌17 нафари Наманган вилоятида,
📌27 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌19 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Хоразм вилоятида,
📌74 нафари Тошкент вилоятида,
📌97 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Андижон вилоятида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 26 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 4 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 18 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 21 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 71 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 60 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 183057 (+233) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1332 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

❗️ССВ: Эмланиши керак бўлган аҳолининг 65 фоиздан ортиғи 1-доза вакциналарини олиб бўлди
🔺3 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 260 992 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 136 871 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 76 368 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 47 753 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 989 389 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 964 217 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 671 363 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 353 809 нафарни ташкил қилди.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (34 547 доза),
📌Фарғона вилояти (32 083 доза),
📌Тошкент вилояти (25 690 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирлган қатламга нисбатан 65,1 фоизни ташкил қилмоқда

ССВ: 246 минг нафардан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди
❗️3 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 246 033 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (61 287 доза), Наманган (56 600 доза), Андижон (24 122 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️3 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 246 033 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (61 287 доза), Наманган (56 600 доза), Андижон (24 122 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шахсий гигиенага риоя қилмаслик замбуруғли тери касалликларини ривожлантиради
Замбуруғлар сабаб организмда ривожланадиган касалликлар ҳақидаги саволларимизга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом РАҲИМОВдан жавоб олдик.
— Оёқ соҳасида замбуруғлар сабаб пайдо бўладиган касалликлар қанчалик хавфли?
— Оёқларнинг анатомик нуқсонлари (ясситовонлик ёки оёқлар ораси бурмаларининг торлиги), баъзи ҳолларда ноқулай ва ҳаво ўтказмайдиган синтетик пойабзалларни кийиш, оёқларнинг узоқ вақт ноқулай шароитда бўлиши замбуруғли касаллик ҳисобланган микозлар пайдо бўлиши учун қулайлик туғдиради.
Оёқ микози билан оғриган беморлар ва замбуруғлар билан зарарланган буюмлар касаллик манбаи ҳисобланади. Касаллик асосан шахсий гигиенага аҳамият бермайдиган кишиларга юқади.
Замбуруғларни бемор оёқ териси пўстли қипиқларида жуда кўп миқдорда учратиш мумкин.
— Бундай касалликларнинг ривожланишига нима туртки беради?
— Оёқ панжаси кўп терлаши, ишлаб чиқариш омилларининг таъсири, қон-томир ва эндокрин тизимида учрайдиган патологик ўзгаришлар, онкологик ва иммунтанқислик билан кечувчи касалликлар оёқ микози ва бошқа замбуруғли касалликлар ривожланишига қулай шароит туғдиради.
Касаллик бошланишида тери қичишади, қизариши мумкин, тери қуруқлашади, қипиқчалар юзага келади ёки сувсирайди, аниқ чегараланган доғлар пайдо бўлади.
Вақт ўтиши билан касаллик даволанмаса, қўл ёки оёқ тирноқ пластинкаларига ўтиши мумкин, бунда тирноқ пластинкалари қалинлашади, уваланади, ранги ўзгаради, юзаси ғадир-будур бўлиб қолади, баъзи ҳолларда тирноқ пластинкаси кўчиши ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин.
Агар ушбу ҳолат даволанмаса, касаллик йиллаб давом этади ва бу давр ичида бемор замбуруғ инфекциясини бошқаларга юқтириши мумкин.
Янги туғилган чақалоқларга кандида замбуруғлари кандидозли вульвовагинит билан оғриган бемор онадан туғилиш даврида ўтади. Онанинг ва тиббиёт ходимларининг зарарланган қўллари орқали, яъни улар шахсий гигиенага риоя қилмаганлиги сабабли болага касалликни юқтириб қўядилар. Ҳар бир киши оёк-қўллари терисида муаммолар рўй берганда мутахассис шифокор қабулига бориши лозим.
Айни вақтда замонавий текширувлар орқали тери хасталиклари тезкорлик билан аниқланади. Мутахассис шифокор назоратида қунт билан муолажа олинса, бемор ҳеч бир асоратсиз дарддан фориғ бўлади.

Мактабгача таълим ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчилари гриппга қарши бепул эмланади
Ўзбекистонда мактабгача таълим ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчиларини гриппга қарши бепул эмлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, республика ҳудудида грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини олдини олиш мақсадида 2 миллион доза вакцина келтирилган.
Хабарга кўра, барча мактабгача таълим ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчиларини гриппга қарши бепул марказлашган ҳолда эмлаш режалаштирилган.
Бунинг учун республика миқёсида 2753 та эмлаш пунктлари ташкил этилгани айтилган.

CCВ: ШИФОКОРГА ҚЎЛ КЎТАРГАН ФУҚАРО 4 ЙИЛГА ҚАМАЛДИ
Шу йилнинг 25 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий саҳифасида “Яна шифокорга тажовуз: маст фуқаро шифокор аёлни калтаклади” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.
Унда 24 март куни соат 23:15 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг токсикология қабул бўлимига пойтахтнинг Олмазор туманида истиқомат қилувчи 37 ёшли фуқаро У.Н. онаси ҳамроҳлигида олиб келингани ҳамда бу ерда бошқа беморларга хизмат кўрсатаётгани учун ўз хизмат фаолиятини ўтаётган навбатчи шифокор Н.Тошпўлатовага тан жароҳати етказгани ҳақида айтилганди.
Шифокор Н.Тошпўлатова “Қўшма краниофациал жароҳат. Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош миянинг оғир даражада лат ейиши. Субарахноидал қон қуюлиши. Бурун суяклари ва бурун тўсиғи синиб силжиши. Энса ва бурун соҳалари юмшоқ тўқималарининг лат ейиши. Назогеморрея” ташхиси ва бош мия шиши асорати билан нейрохирургия бўлимига ётқизилган эди.
Ўша пайтдаёқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қонунга мувофиқ ҳукм чиқарилишини сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат билан чиққан эди.
Шундан сўнг тиббиёт ходимига қўл кўтарган фуқарога нисбатан жиноий иш очилиб, суриштирув ишлари бошланган.
Жараён якунлангач, 2021 йилнинг 2 ноябръ куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида фуқаро У.Н.га нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Судланувчига жазо тури ва муддатини тайинлашда фуқаронинг муқаддам судланмагани, ўз айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шароити ҳамда касаллиги, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган илтимоснома жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳоланди. Аммо судланувчининг мазкур қилмишни ғаразли ниятда ҳамда мастлик ҳолатида содир этгани жазони оғирлаштуравчи ҳолатлар сифатида баҳолангани айтилди.
❗️Ҳукмга кўра, У.Н.га нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилди. Айбланувчига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимларига нисбатан зўравонлик ҳолатларига муттасил қарши курашиб келади ва барча юртдошларимизга уларнинг саломатлигини сақлаш йўлида меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва инсонлик шаънига ҳурмат билан қараш лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

❗️ССВ: 58 383 нафар 1-синф ўқувчиси ва МТТ тарбияланувчилари гриппга қарши эмланди
Сўнгги кунларда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида грипп ҳамда ўткир респиратор хасталиклар билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан олиб борилаётган кузатувларда ўз аксини топмоқда.
Гриппга қарши энг самарали профилактик чора деб қаралаётган эмлаш табдирларини ташкил этиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияларига кўра, юртимизга 2 миллион доза гриппга қарши вакцина келтирилиб, ҳудудларга етказиб берилди ва эмлаш жараёнлари 1 ноябрдан бошлаб юборилди.
📌4 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилган эмлаш пунктларида 43 991 нафар МТТ тарбияланувчиси, 14 392 нафар 1-синф ўқувчиси гриппга қарши эмланди.
❗️Шундай қилиб, жами 58 383 нафар бола гриппга қарши вакцина олган.
Ушбу вакциналар билан мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва мактабларнинг 1-синф ўқувчилари эмланиши режалаштирилган.
💉Юртимизга олиб келинган “Гриппол плюс” вакцинаси Россияда ишлаб чиқарилган бўлиб, самарадорлиги халқаро даражада эътироф этилган. Унинг ножўя таъсирлари ва эмлашга қарши кўрсатмалар деярли йўқ.
Гриппга қарши эмлаш хасталикнинг олдини олиш ва жиддий асоратлар, ҳатто ўлим хавфини камайтириш учун энг яхши воситадир. Вакцина таркибидаги компонентлар айланиб юрувчи вирус турларига боғлиқ.
✅“Гриппол плюс” вакцинаси гриппнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган штаммларига қарши ишлайди.
Бундай вакциналар дунёда 50 йилдан ортиқ вақт давомида ишлатиб келинади. Гриппга қарши иммунитет эмлашдан тахминан 14 кун ўтгач шаклланади ва мавсум давомида вирусдан ҳимоя қилади.
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва мактабларнинг 1-синф ўқувчилари ота-оналаридан эмлаш жараёнларида фаол иштирок этиб, болалар ўртасида касалланишнинг пасайишига ҳисса қўшишларини сўраб қолади.

Оилавий поликлиникаларда беморларнинг ортиқча навбат кутишига чек қўйилади
Бугун оилавий поликлиникага борган беморни энг кўп қийнайдиган масала шифокор қабулига кириш учун узундан узоқ навбатда туришдир. Айниқса, бу ҳолат ёш болали оналар, ҳомиладор аёллар ҳамда оғир касаллиги бор беморларга турли ноқулайликлар туғдириши бор гап.
Бунинг ечими эса битта –бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва бу орқали мавжуд муаммоларга барҳам беришдир.
Шу мақсадда бугун пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги 66-сонли оилавий поликлиникада кўп тармоқли ҳамда оилавий поликлиникаларни рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилган янги электрон дастур тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Иноятов, вазир ўринбосари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи А.Алимов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, шифокор ва ҳамширалар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари А.Иноятов “Электрон поликлиника” ахборот тизимини амалиётга татбиқ этиш соҳада турли оворгарчилик ва қоғозбозликларга чек қўйиши, хусусан, шифокор ва беморларга қатор қулайликлар яратишини алоҳида таъкидлади ҳамда лойиҳани янада такомиллаштириш бўйича мутахассисларга таклифларини берди.
Айтиш жоизки, жорий йил Янгиҳаёт туманидаги тиббиёт муассасаларини тўлиқ электрон платформага ўтказиш, ҳудуддаги кўп тармоқли ва оилавий поликлиникаларни локал тармоққа улаш ва модернизация қилиш учун 52 242,5 минг сўм маблағ ажратилди. Айни пайтда пойтахтнинг Чилонзор, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманларидаги тиббиёт муассасаларини мазкур электрон дастурга улаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
— Янгиҳаёт тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 65 ва 66-сонли оилавий поликлиникалари жами 30 та компьютер жамланмаси билан таъминланди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи А.АЛИМОВ. — Бунда туман бўйича марказий кўп тармоқли поликлиника эксперимент тариқасида биринчи бўлиб ушбу янги электрон дастурга уланди. Шу билан бирга, шифокорларнинг дастур ёрдамида фаолият олиб бориши йўлга қўйилиб, тизимдан фойдаланиши бўйича ўқитилди.
Шуниси эътиборлики, мазкур дастур ишга тушиши орқали шифокор ва беморнинг ортиқча вақти тежалади, тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги ошади. Шифокорлар фаолияти ва иш юкламасини мунтазам кузатиб бориш, статистик маълумотларни шаффоф тарзда юритиш имкони яратилади. Шу билан бирга, фуқаронинг аввал қандай касалликлар билан оғригани, қандай муолажалар олгани ва унинг саломатлиги билан боғлиқ бошқа барча маълумотлар базада электрон шаклда сақланади.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, мазкур янги электрон дастур тиббиёт ходимлари ўртасида тиббий маълумотлар алмашинуви учун халқаро стандартдаги (FHIR) дастури ҳисобланиб, бир қатор қулайликларга эга.
Жумладан:
– ҳақиқий вақтда ҳисоботларни қабул қилиш ва узатиш;
– шахсий ва тиббий маълумотларни ажратиш;
– Тиббий маълумотларнинг юқори даражадаги хавфсизлиги ва назорати;
– янги ташкил этилган тиббиёт муассасаларини тез ва осон бирлаштириш каби қатор имкониятларга эга.

❗️Касалликлар сони ошди: кеча юртимизда коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар 300га яқинлашди, 5 нафар кишида пневмония аниқланди
🔺2021 йил 4 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 187381 (+296) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌21 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌25 нафари Фарғона вилоятида,
📌16 нафари Хоразм вилоятида,
📌79 нафари Тошкент вилоятида,
📌91 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Андижон вилоятида 19 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 19 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 10 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 26 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 69 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 82 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 183305 (+248) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1334 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 4 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 187381 (+296) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌21 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌25 нафари Фарғона вилоятида,
📌16 нафари Хоразм вилоятида,
📌79 нафари Тошкент вилоятида,
📌91 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Андижон вилоятида 19 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 19 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 10 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 26 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 69 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 82 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 183305 (+248) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1334 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 4 ноябрь куни 5 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27643 нафарга етди. Умумий соғайганлар сони 26145 нафарни ташкил қилмоқда.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ССВ: Юртимизда эмлаш жараёнларида 27 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
🔺4 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 271 535 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 144 557 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 75 651 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 51 327 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 27 260 924 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 14 108 774 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 747 014 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 405 136 нафарни ташкил қилди.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (36 531 доза),
📌Фарғона вилояти (30 162 доза),
📌Наманган вилояти (27 829 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирлган қатламга нисбатан 65,8 фоизни ташкил қилмоқда