Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди ва қасамёд қилди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари маъруза қилмоқда.
—
Шавкат Мирзиёев вступил в должность Президента Республики Узбекистан и принес присягу. В эти минуты глава государства выступает с инаугурационной речью.

Шавкат Мирзиёев:
Асосий қомусимиз кафили сифатида Конституция ва қонунларимиз талабларини сўзсиз бажариш, “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш, бундан буён ҳам фаолиятимнинг бош мезони бўлиб қолади.
Албатта, инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз.
Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Қуруқ ва ёлғон гаплар, таги пуч рақамлар – бу фақат ўзимизни алдаш бўлади. Бу фақат ишимизга зиён етказади - Шавкат Мирзиёев
«Келгуси беш йил учун устувор йўналишларни белгилаб олар эканмиз, ўтган даврда эришган ютуқларимиз билан бирга, йўл қўйилган хато ва камчиликларни ҳам танқидий нуқтаи назардан чуқур таҳлил қилишимиз лозим.
Нега деганда, ўз келажагини ўз қўли, ўз кучи билан яратишга бел боғлаган халқ ва миллат кечаги кундан тўғри сабоқ чиқариб, олдинга интилиб яшайди.
Сайловолди учрашувларида мамлакатимиздаги ҳар бир шаҳар ва туманни ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маърифий ривожлантириш бўйича янги режалар туздик.
Ҳозирги кунда ана шу таклифларни умумлаштириб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида-алоҳида дастурларни ишлаб чиқмоқдамиз ва уларни йиллар кесимида амалга оширамиз.
Мен бундан беш йил олдин, яъни Президентлик фаолиятимни бошлаган илк кунларда айтган фикримни яна такрорлайман: менга сохта ва баландпарвоз гапларнинг кераги йўқ.
Қуруқ ва ёлғон гаплар, таги пуч рақамлар – бу фақат ўзимизни алдаш бўлади. Бу фақат ишимизга зиён етказади.
Биз учун умумий ишимиз ва ҳаракатимизга фойда берадиган ғоя ва фикрлар, амалий таклиф ва ташаббуслар, аниқ натижалар керак. Бундан бошқа йўлни мен мутлақо қабул қилмайман», - Шавкат Мирзиёев.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидан Ўзбекистон 24 телеканали тайёрлаган лавҳа
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Шавкат Мирзиёев: Жонажон Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган давлат байроғимиз, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман.
—
Шавкат Мирзиёев: Высоко чту символы нашей дорогой Родины и независимости – государственный флаг, гимн и герб, а также врученные мне высший знак и штандарт Президента.