Sog‘liqni saqlash vazirligi
116K subscribers
10.7K photos
4.67K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​❗️Кеча юртимизнинг 12 та ҳудудида 235 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами касалланганлар сони 193 минг нафардан ошди

🔺2021 йил 28 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193065 (+234) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌21 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌15 нафари Фарғона вилоятида,
📌11 нафари Хоразм вилоятида,
📌87 нафари Тошкент вилоятида,
📌55 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Андижон вилоятида 11 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 7 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 28 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 1 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 12 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 13 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 86 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 44 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 189664 (+216) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1399 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Дунёда коронавируснинг янги штамми кенг тарқалмоқда. Вазият қандай?

Ўтган ҳафтадан дунёда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият янада мураккаблашди. Бунга Жанубий Африка миллий юқумли касалликлар институти олимлари томонидан сешанба куни B.1.1.529, яъни "omicron" штамми қайд этилиши сабаб бўлди. Олимларнинг айтишича, бу касаллик ОИТСга чалинган кишида аниқланиб, мутацияга киришган.

Шу тариқа жума куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда йиғилиш чақирди. Бу ерда жаҳоннинг етакчи олим ва мутахассислари томонидан янги штамм муҳокама қилинди.

Дастлабки хулосаларга кўра, "omicron" жуда кўп мутацияларни ўз ичига олган ва "дельта" штаммидан ҳам кўра юқумлироқдир. Энг ёмони, янги версия аллақачон Африкадан бошқа қитъаларга ўтиб улгурган.

Масалан, ўтган ҳафта сўнгида Бельгия, Германия, Италия, Нидерландия, Буюк Британия, Чехия, Дания сингари қатор давлатларда "omicron" штамми билан касалланиш ҳолатлари аниқланди.

Шу сабабли Россия, Германия, Исроил, Буюк Британия, Сингапур, Баҳрайн, Италия, Нидерландия, Марокаш, Франция, Чехия, Австрия, Малайзия, Саудия Арабистони, Швейцария, Туркия, Канада, АҚШ, БАА, Миср, Аргентина, Бразилия, Австралия каби давлатлар борди-келдида, аэропортларда турли чекловлар жорий қилди.

Масалан, Буюк Британияда исталган хорижий давлатдан келган киши ПЗР тестини топшириши ва салбий натижа олинмагунча ўзини изоляция қилиши шарт. Шунингдек, ҳукумат жамоат жойларида яна ниқоб тақишни жорий этади. Бу ерда вакцина олганидан буён 6 ойдан кўп вақт ўтган ва 40 ёшдан ошган аҳоли вакилларига қайта эмланиш тавсия қилиниши ҳам айтилмоқда.

Россия эса кечадан Африканинг қатор мамлакатлари, қолаверса, Гонконгдан чет элликларнинг ўз ҳудудига киришини чеклаб қўйди. Исроил ҳукумати ўз чегараларини 14 кунга ёпиб қўйишини эълон қилган бўлса, Қувайт 9 давлат билан авиақатновни тўхтатди. Марокаш ҳам бу сафга қўшилди.

Швейцария янги штамм туфайли Чехия, Буюк Британия, Нидерландия ва Малавидан келган саёҳатчиларга чекловлар жорий қилди.
Япония эса 30 ноябрдан мамлакатни хорижликлар учун ёпади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: СЕРГЕЛИДАГИ ЁНҒИНДАН ЖАБРЛАНГАНЛАРГА БЕЛГИЛАНГАН СТАНДАРТЛАР БЎЙИЧА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

Ижтимоий тармоқларда бугун, 29 ноябрь куни соат 05:05да Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Нилуфар 3-тор кўчасида “Узмилл” МЧЖ ҳудудида жойлашган ишчилар ётоқхонасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ёнғинга газ қувурларининг носозлиги туфайли хонага газ тўпланиши ва бунинг оқибатида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши сабаб бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу нохуш ҳодиса туфайли жабрланганларнинг саломатлигини жиддий назоратга олди.

Хусусан, ёнғин натижасида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган 18 нафар фуқаро дарҳол Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилди. Айни пайтда барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажа жараёнлари давом этмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғиндан жабрланган шахсларнинг барчаси эркак киши бўлиб, уларнинг 10 нафари реанимация бўлимида даво муложаларини олмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Нурмат АТАБЕКОВ: "Эмланиш коронавируснинг янги штаммига қарши курашишда ҳам катта самара беради"

Дунёда коронавируснинг янги штамми тарқала бошлагани юртдошларимизда ҳам жиддий хавотир уйғотяпти. Хусусан, кўпчилик ушбу ҳолат Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги, бунга қарши кўриладиган чоралар билан қизиқмоқда.

ССВ Матбуот хизмати ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВнинг фикр ва хулосаларини ёзиб олди.

— Вируслар — оддий, ҳужайрасиз организмлар, — дейди Н. Атабеков. — Уларда ўзгарувчанлик юзага келиши табиий ҳол. Масалан, ҳозиргача коронавируснинг қўзғатувчиси, яъни SARS-CoV-2нинг 7 мингдан зиёд мутацияга учраган штаммлари аниқлаган. "Omicron" ҳам шулардан бири.

Биз янги штаммнинг тарқалиш ўчоғи бўлган Жанубий Африка давлатлари билан бевосита авиация алоқалари ўрнатмаган бўлсак-да, ушбу касаллик иккинчи ва учинчи мамлакатлар орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши эҳтимоли йўқ эмас.

SARS-CoV-2нинг ушбу янги штамми учун алоҳида протокол ишлаб чиқиш масаласини, албатта, вақт кўрсатади. Шунга қарамай, мавжуд диагностика, даволаш ва профилактика имкониятларидан самарали фойдаланиш бу вирус турига қарши ҳам натижа беради, деб ҳисоблайман.

Ўтган даврда бизда COVID-19ни даволаш бўйича катта тажриба тўпланди. Бу ҳақли равишда халқаро миқёсда ҳам эътироф этиляпти. Шу маънода, муолажа жараёнларини белгиланган даволаш стандартлари асосида олиб борсак, касаллик қандай интенсивликда тарқалмасин, асоратларсиз тузалиб кетишига замин яратиш мумкин.

Карантин билан боғлиқ профилактик чоралар бекор бўлгани йўқ. Аммо одамларимиз тиббий ниқоб тақиш, ижтимиой масофа сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби оддий қоидаларга ҳам етарлича амал қилмай қўйгани ачинарли ҳолат.

Янги штаммнинг юртимизга кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини олишда шундай профилактик чора-тадбирлар жуда муҳим ҳисобланади.

Энг асосийси, жамоавий иммунитетни шакллантириш, яъни оммавий эмланиш кўрсаткичларини ошириш орқали ҳам эпидемиологик вазиятни барқарор сақлаб туриш мумкин.

Чунки вакциналар SARS-CoV-2нинг ҳар қандай мутацияга учраган штаммида самара беради. Ҳатто янги штаммни юқтириб олган ҳолатда ҳам барча дозада эмланганларда касаллик енгил ва жиддий асоратларсиз ўтади.

Қолаверса, мамлакатимизда айни пайтда аҳолига ихтиёрий равишда бустер-доза билан эмланишлари учун имкониятлар яратиб берилган.

Юртимизга коронавируснинг турли штаммлари ҳар сафар хориждан қайтган фуқароларимиз орқали кириб келганини ҳисобга олсак, айни кунларда касаллик тарқалаётган мамлакатларга зарурат бўлмаса, вақтинча бормасликни тавсия қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда аҳолини эмлашда жами 6 турдаги — AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, "Sputnik V", Moderna, Pfizer/BioNTech ҳамда Sinovac вакциналаридан фойдаланилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ тизими шифокорлари зиммасига 18 ёшгача бўлган болаларга ногиронликни белгилаш бўйича юклатилган қўшимча функциялар бекор қилинди.

Президентимизнинг шу йил 27 ноябрда қабул қилинган «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида

2021 йил 1 декабрдан:

✅ шахс соғлиғининг ҳолатига кўра, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаган ҳолатда ногиронликни белгилаш бириктирилган ҳудудларга чиқиб кўчма мажлисларда, шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ҳамда сиртдан кўрикдан ўтказиш орқали ташкил этилади;

✅ ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, тасдиқланган касалликлар рўйхати асосида фуқаро иштирокисиз улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади;

✅тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаши мумкин бўлган касблар бўйича тавсиялар берилади.

2022 йил 1 августдан:

✅ Тошкент шаҳрида, 2023 йилдан республиканинг бошқа барча ҳудудларида ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг янги «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизими жорий этилади.

Қарорга кўра, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ташкил этилиб, шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг шифокорлари зиммасига 18 ёшгача бўлган болаларга ногиронликни белгилаш бўйича юклатилган қўшимча функциялар бекор қилинди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Онкология ва эндокринология тиббиёт марказлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳаларни маъқуллаб, энди иш тизимини тўғри йўлга қўйиш ва тиббий хизмат сифатига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. Марказларга хориждан мутахассислар жалб этиш, шифокорларни жаҳон тиббиёти ютуқлари асосида қайта ўқитиш, илмий тадқиқотларни рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
—
Состоялась презентация проектов по строительству медицинских центров онкологии и эндокринологии.
Одобрив проекты, Президент Шавкат Мирзиёев подчеркнул необходимость правильно организовать работу и сделать упор на качество медицинских услуг. Даны указания по привлечению в центры зарубежных специалистов, переобучению врачей на основе современных достижений мировой медицины, стимулированию научных исследований.
​❗️Касалланишлар сони кескин пасайди: кеча юртимизнинг 11 та ҳудудида 145 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 29 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193208 (+143) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌24 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌15 нафари Фарғона вилоятида,
📌18 нафари Хоразм вилоятида,
📌46 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 30 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 19 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 18 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 12 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 23 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 70 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 189859 (+195) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1402 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 33,7 миллион дозага яқин вакцинадан фойдаланилди

🔺29 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 265 441 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 109 197 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 107 095 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 49 149 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 33 672 515 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 17 487 499 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 10 688 905 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 496 111 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (48 880 доза),
📌Фарғона вилояти (34 438 доза),
📌Тошкент шаҳри (27 238 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 81,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️29 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 418 613 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (88 363 доза), Самарқанд (63 169 доза), Наманган (56 600 доза вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларидаги ортиқча қоғозбозликни қисқартириш чораларини кўрмоқда

Тиббиёт муассасаларида ҳали-ҳануз ортиқча оворагарчиликлар барҳам топгани йўқ. Шифокорлар қабулига кириш учун беморлар баъзан соатлаб навбат кутишига тўғри келмоқда. Чунки соҳа ходимлари зиммасидаги юкламалар кўп. Уларнинг аксарияти қоғозбозлик билан боғлиқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ тиббиёт ходимлари билан ўтказилган учрашувда ана шундай ҳолатлар муҳокама қилиниб, амалиёт учун фойдали бўлмаган, ортиқча оворагарликларни келтириб чиқараётган ҳужжат ва ҳисобот шаклларини қайта кўриб чиқиш ҳамда қисқартириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Маълум бўлишича, тиббиёт муассасалари шифокор ва ҳамширалари ҳозир 26 турдаги журналлар, 33 турдаги ҳисобот шакллари ҳамда беморларга бериладиган ўнлаб турдаги бланкаларни тўлдиришга мажбур бўлмоқда.

Масалан, "Тиббиёт ходимларининг жароҳат ҳолатларини қайд қилиш журнали"га нохуш вазиятлар юз бермаса, ойлаб, ҳатто йиллаб эҳтиёж бўлмаслиги мумкин. Лекин ҳамшира ана шу ҳужжат турига ҳар куни “Бугун кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлмади” деган мазмундаги қайдларни киритиб бориши шарт.

Ваҳоланки, шифокорнинг энг асосий вазифаси одамларга шифо улашишдан иборат. У бунинг учун ҳар бир беморга ўртача 15 дақиқа вақт ажратиши керак. Бироқ амалда шундан маълум қисми ҳужжат тўлдиришга сарфланмоқда.

Бирламчи бўғин ходимлари “Амбулатор-поликлиника муассасасига келганларни қайд этиш журнали” ҳам ортиқча, деган фикрда. Негаки, аҳоли жуда кўп мурожаат қилган паллаларда қабул бўлими ҳамширасининг мазкур журнални тўлдириб ўтириши узундан узоқ навбатларни юзага келтиради. Бу эса одамларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Қолаверса, беморлар қабул бўлимидан рўйхатдан ўтгач, шифокор ҳузурига кириш учун яна рўйхатга ёзилиши зарур.

Ушбу ҳолатларни бартараф этиш учун айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жараён якунлангач, чиқариладиган хулосалар нафақат тиббиёт ходимлари, балки аҳоли учун ҳам фойдали бўлишига инончимиз комил. Шунда шифокор ва ҳамширалар асосий вақтини ҳисоботу ҳужжатлар тўлдиришга эмас, балки беморларни даволашга йўналтириш имконига эга бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Дунё мамлакатлари "омикрон" штамми кенг тарқалишидан жиддий хавотирда

Дунё олимлари коронавируснинг янги “омикрон” штамми хусусиятлари, унинг хавфлилик, юқумлилик даражаси ҳамда асоратлари ҳақидаги якуний хулосасини айтгани йўқ. Чунки ўрганишлар ҳали давом этмоқда.

Шунга қарамай, кўплаб мамлакатлар касаллик авж олмаслиги учун эҳтиёт чораларини кучайтиришга киришган. Жумладан, Европадаги қатор давлатлар ўз чегараларини вақтинча ёпиб, қатъий чекловларни жорий этмоқда.

Қолаверса, янги штамм кенг тарқалмаслиги учун оммавий эмлаш тадбирларига алоҳида урғу бериляпти. Масалан, Австрияда коронавирусга қарши вакцина олишдан бош тортганлар жаримага тортилиши юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Жарима миқдори 3600 евро қилиб белгиланиши кутилмоқда. Тўловдан бўйин товлаганлар тўрт ойлик қамоққа маҳкум этилиши мумкин. Лойиҳага кўра, такрорий ҳуқуқбузарлик содир этилса, жарима миқдори икки баравар кўпайиб, 7200 еврогача етади.

Молдова ҳукумати эса сўнгги икки ҳафта ичида Африка қитъасига борган хорижликларнинг мамлакатга киришини тақиқлашга қарор қилди.

Осиёда ҳам янги штамм тарқалишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, Японияда аллақачон биринчи шубҳали ҳолат аниқланди. Намибиядан келган йўловчи “омикрон”га чалинган бўлиши мумкин. Айни пайтда текширув натижалари кутилмоқда.

Шулардан келиб чиқиб, бугундан Япония чет элликлар учун чегараларини ёпди. Эртадан бошлаб эса мамлакат ичида тўлиқ эмланган фуқаролар учун енгиллаштирилган карантин талаблари бекор қилиниши кутиляпти. Бу чекловлар бир ойгача амал қилиши белгиланган.

1 декабрдан Ҳиндистонга хавф остида бўлган мамлакатлардан келган барча саёҳатчилар аэропортда ПЗР тест топширишлари ва бинодан чиқмасдан унинг натижаларини кутишлари керак бўлади.

АҚШнинг юқумли касалликлар бўйича бош инфекционисти Энтони Фаучи эса қайта эмланиш коронавируснинг “омикрон” штаммидан энг ишончли ҳимояни таъминлашини айтди.

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири ҳам шундай хулосада. Унинг таъкидлашича, мамлакатда бундан кейин аҳолига ҳар уч 3 ойда бир марта бустер доза билан эмланиш тавсия этилади.

ЖССТ ҳам дунёда пандемия янада авж олиб кетишидан жиддий хавотирда. Ташкилот мутасаддилари одамларга ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, аҳоли гавжум жойларда имкон қадар бўлмаслик, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш ва энг асосийси, тезроқ эмланиш зарурлигини эслатмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Коронавирусга қарши эмланаётган аҳолининг умумий статистикаси сунъий оширилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясига қарши эмланмаган фуқарога вакцина олганлик тўғрисида SMS-хабарнома келгани ҳақида видео тарқалди. Унда мурожаат эгаси “Сиз бугун вакцина олдингиз, кейинги вакцинангиз декабрь ойида” деган мазмунда хабарнома олганини айтиб, юртимизда эмланган аҳолининг умумий статистикаси ошириб кўрсатилаётган бўлиши мумкинлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизмати Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизовга мурожаат қилди:

“Ушбу ҳолатга изоҳ беришдан аввал шуни айтмоқчиманки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19га қарши эмланиш статистикаси сунъий оширилишидан ҳеч қандай манфаатдор эмас. Аксинча, ҳар бир фуқаро эмлаш жараёнларида фаол иштирок этиб, бу орқали мамлакатимиздаги эпидемик вазиятнинг барқарор бўлиши тарафдоридир.

Шу нуқтаи назардан, юқоридаги видеомурожаат эгасининг вакцина олган аҳолининг умумий статистикасига ишончсизлик билдиришига асос йўқ.

Тўғри, айни пайтда фуқароларимизда “Коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни қаердан ва қандай олиш мумкин?”, “Қайси вакцинадан сўнг организмда кучли иммунитет ҳосил бўлади?” каби саволлар билан бирга, эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарномалар юзасидан баъзи тушунмовчиликлар юзага келмоқда.

Жумладан, юқоридаги ҳолат каби бугун айрим фуқароларнинг қўл телефонига коронавирусга қарши вакцина олганганлик ҳақида нотўғри SMS-хабарнома юборилмоқда. Аслида эса ўша фуқаро умуман эмланмаган бўлиб чиқяпти. Бу бир қарашда бироз тушунарсиз ҳолат бўлиши мумкин, бироқ ушбу жараёнларда инсон омили иштирок этишини ҳисобга олсак, хатоликлар юзага келиши мумкин.

Яъни, ҳозирда эмланаётган аҳолининг шахсий маълумотларини электрон тизимга киритаётган тиббиёт ходими катта ҳажмдаги ахборот билан ишлашига тўғри келмоқда. Қолаверса, баъзи эмлаш пунктларида маълумотлар қоғоз журналларга киритилаётгани боис, масъул ходимнинг хато қилиш эҳтимоли йўқ эмас.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ITMed мобиль иловаси ва телеграмдаги @itmeduz_bot саҳифасида ЖШ ШИР (жисмоний шахсларнинг шахсий идентификацион рақами) ҳамда my.gov.uz портали орқали ЖШ ШИР ва паспорт маълумотларидан фойдаланган ҳолда фуқароларга вакцина олиш учун электрон навбатга ёзилиш ва эмланганлик сертификатини юклаб олиш имконияти яратилган. Бу эса ҳар томонлама ишончли ва хавфсиздир.

Агар вакцина олувчи фуқарода бундай имконият бўлмаса, ўзининг шахсий маълумотлари ва телефон рақамини эмлаш ҳамширасига тўғри айтганига ишонч ҳосил қилиши керак. Ана шунда юқоридаги каби тушунмовчиликлар юзага келмайди” — деди А. Азизов.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ЮРТИМИЗДА 12-14 ЁШЛИ ҚИЗЛАР ОДАМ ПАПИЛЛОМА ВИРУСИГА ҚАРШИ ЭМЛАНМОҚДА

Ҳар йили Ўзбекистонда ўртача 1700 нафарга яқин аёлда одам папиллома вируси сабабли бачадон бўйни саратони касаллиги аниқланмоқда.

Бунга қарши энг самарали чора эса мазкур хасталикка қарши эмланишдир. Айниқса, ўсмир ёшдаги қизларни режали эмлаш касалланиш ҳолатларининг олдини олишга катта ёрдам беради.

— Бундай вакциналар хотин-қизларнинг соғлом ва узоқ умр кўришини таъминлайди, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунова. — Дунёнинг 102 мамлакатида миллий эмлаш дастурига 9 ёшдан бошлаб қизларни эмлаш киритилган. Ўзбекистон ҳам 2019 йилдан ана шу давлатлар сафига қўшилди.

Айни пайтда мамлакатимизда 12-14 ёшли қизлар ўртасида эмлаш жараёни ўтказилмоқда. Чунки айни шу ёш оралиғида вакцинадан сўнг иммунитет энг кучли шаклланади. Бунинг учун жойларга эҳтиёжга кўра, 1 миллион 400 минг доза ОПВ вакцина ва шприцлари етказиб берилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг маълум қилишича, бундай вакциналарнинг 270 миллиондан ортиқ дозаси дунёнинг 102 давлатида қўлланилган.

Ҳозирги кунда юртимизга Нидерландиянинг “Мерк” корхонасида ишлаб чиқарилган 1 миллион 400 минг доза “Гардасил” вакцинаси олиб келинди ва яроқлилиги текширилиб, тасдиқланди.

Шу ўринда яна бир маълумотни айтиш ўтиш жоиз. Айни пайтда республикамиз бўйича вакцинация жараёнлари 3138 та эмлаш пунктида амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​БУГУН — БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

Ҳар йили 1 декабрь санаси анъанавий равишда “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” сифатида нишонланади.

ОИВ инфекцияси ҳозирги куннинг глобал муаммоларидан бири саналади. Касаллик эпидемияси бошлангандан буён дунёда 75 миллиондан ортиқ одам ушбу инфекция билан хасталанган. Шудан ҳам кўриниб турибдики, ОИВ ва ОИТСга қарши бутун дунё ҳамжиҳатликда курашиши лозим.

Инфекция 75 фоиздан ортиқ ҳолатларда 25-49 ёшли кишилар ўртасида учрамоқда. Касаллик профилактикаси ва унга қарши курашиш тадбирларини режалаштириш ҳамда амалга оширишда унинг юқиш омилларини аниқлаш муҳим ҳисобланади.

Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат мамлакатимизда ҳам кузатилиб, 2021 йилнинг 10 ойи давомида рўйхатга олинган беморларнинг 74 фоиздан ортиғига хасталик шу йўл билан юққани гумон қилинган.

Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими томонидан охирги йилларда барча йўналишларида сезиларли натижаларга эришилмоқда. 2019-2020 йилларда Республикамизнинг 2 та йирик шаҳри — Тошкент ва Самарқанд ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва аҳоли соғлиғини яхшилаш тўғрисидаги “Париж декларацияси” деб номланадиган бутунжаҳон ташббусига қўшилди.

ОИВ аниқланган шахсларни даволашнинг дунёда тан олинган усули — ретровирусга қарши даволаш усули бўлиб, юртимизда беморларнинг 75 фоиздан ортиғи ушбу даволаш усули билан қамраб олинган. ЖССТнинг “ОИВ аниқланиши билан даволашни бошлаш зарур” деган тавсиялари асосида бугунги кунда меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Жорий йилда ватанимизга қайтган 158 минг 448 нафар меҳнат муҳожирларининг 80 фоизга яқини ОИВга текширувлар билан қамраб олинди ва инфекция аниқланган ҳолатларда диспансер назоратига олинди.

Мамлакатимизда ЖССТ тавсияларига мувофиқ, ОИВ инфекцияси онадан болага юқишининг олдини олиш дастури жорий этилган. Унга кўра, ҳар йили ўртача 600 минг ҳомиладор аёллар ОИВга текширилади. Инфекцияли аёллардан туғилган чақалоқларга хасталик юқишининг олдини олиш мақсадида ретровирусга қарши дорилар ўз вақтида бериб борилади.

Онаси чет давлатларда бўлиб, фақат туғиш вақтида Ўзбекистонга келган ёки шифокорларнинг тавсиясига амал қилмаган ҳолларда чақалоқларнинг касалликни юқтириб олишини кузатиш мумкин. Инфекция онадан болага ўтишининг олдини олиш мақсадида ретровирусга қарши жорий этилган профилактика самарадорлиги 95 фоиздан зиёд даражани кўрсатмоқда.

ОИВ инфекциясини республикамизда тарқалишининг олдини олиш мақсадида ЮНИСЕФ, ЮНФПА каби ҳалқаро ташкилотлар билан бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Коронавирус пандемияси барчамизга яна бир бор соғлиқни сақлаш соҳаси инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий ўсиш каби бошқа муҳим масалалар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатди.

Шунинг учун, бу йил бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни шиори “Тенгсизликка барҳам бериш. ОИТСни тугатиш. Пандемияни тўхтатиш” деб белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Куз фаслининг сўнгги кунида юртимизда 215 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, яна 8 та ҳудудда 170 нафарга яқин бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 30 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193424 (+216) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌23 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌12 нафари Фарғона вилоятида,
📌7 нафари Хоразм вилоятида,
📌61 нафари Тошкент вилоятида,
📌77 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 11 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 17 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 24 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 5 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 16 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 92 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 190028 (+169) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1406 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, бугун дунё бўйлаб касалликнинг "омикрон" штамми яшин тезлигида тарқалмоқда. Мутахассислар ушбу штамм билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори дея баҳоламоқда. Бу эса ҳар биримиздан карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, касаллик тарқалаётган мамлакатларга зарурат бўлмаса, вақтинча бормаслик, энг асосийси, COVID-19га қарши тўлиқ эмланишни тақозо этади. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 33,9 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺30 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 267 493 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 106 940 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 110 812 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 49 741 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 33 940 008 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 17 594 439 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 10 799 717 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 545 852 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (47 949 доза),
📌Фарғона вилояти (33 374 доза),
📌Тошкент шаҳри (32 324 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 82 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi