Sog‘liqni saqlash vazirligi
118K subscribers
10.6K photos
4.64K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​⚡️Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашга ихтисослаштирилган Зангиота юқумли касалликлар шифохоналари тўлиқ электр энергияси билан таъминланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кетма-кет икки кунлик пасайишдан сўнг касалланишлар сони яна ортди: кеча юртимизда 1170 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 25 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 217360 (+1174) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌57 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌41 нафари Андижон вилоятида,
📌56 нафари Бухоро вилоятида,
📌37 нафари Жиззах вилоятида,
📌30 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌18 нафари Навоий вилоятида,
📌27 нафари Наманган вилоятида,
📌43 нафари Самарқанд вилоятида,
📌18 нафари Сирдарё вилоятида,
📌46 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌133 нафари Фарғона вилоятида,
📌47 нафари Хоразм вилоятида,
📌139 нафари Тошкент вилоятида,
📌482 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 61 нафар,
🔹Андижон вилоятида 40 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 68 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 38 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 35 нафар,
🔹Навоий вилоятида 13 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 56 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 64 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 15 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 57 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 142 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 257 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 366 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 206727 (+1232) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1549 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 114 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида илк бор туғма мия чурраси аномалияси хасталигига чалинган беморда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Бир неча йиллардан буён ушбу касалликдан азият чекиб келган 35 ёшли бемор мазкур операциядан сўнг оғир дарддан бутунлай халос бўлди.

Таъкидлаш лозимки, туғма мия чурраси аномалияси ҳар юз минг одамдан бирида учрайдиган ноёб касаллик бўлиб, унинг тўртта тури мавжуд. Хасталикнинг илк даражасида бемор одатий муолажалар орқали даволанса бўлади, аммо унинг кейинги босқичларида фақат мураккаб жарроҳлик амалиётига мурожаат қилинади.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Юртимиздаги тиббиёт муассассалари одатий иш тартибига қайтди

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларидаги, шунингдек, мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳар ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларидаги электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди ва шифохоналар одатий иш тартибида фаолият юритмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Исроил давлати Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига амалий ёрдам кўрсатди

Бугун дунёда коронавируснинг янги штамми тез суръатларда тарқалмоқда. Гарчи касаллик беморларда нисбатан енгил кечаётган бўлса-да, бироқ бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди.

Ана шундай вазиятда ушбу хавфли инфекцияга қарши курашиш борасида катта тажриба тўплаган Исроил давлати мамлакатимизга COVID-19 дан ҳимояланиш воситалари ва тиббий жиҳозлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини топширди.

Шу муносабат билан ўтказилган учрашувда вазирлик мутасаддилари Исроилнинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зиявит Бен Хилел бошчилигидаги делегацияга алоҳида миннатдорлик билдириб, тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Мулоқотда тиббий таълим, онкология, офтальмология, урология, вирусология, фармацевтика каби қатор йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш, илмий тадқиқот, тиббий кўрик ва маҳорат дарслари ўтказиш ишларини жонлантириш зарурлигини қайд этилди.

Исроил давлатининг тиббиёт воситалари ва жиҳозларидан иборат инсонпарварлик ёрдами ҳудудий тиббиёт муассасаларига етказиб берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍2
​Ўзбекистон – Туркия: Тиббиётда янги қўшма лойиҳалар амалга оширилади

Туркия — Ўзбекистон билан ишончли ҳамкор, стратегик шерик. Икки томонлама алоқалар барча йўналишлар, хусусан, тиббиёт соҳасида ҳам янги босқичга кўтарилмоқда. Айниқса, коронавирус пандемияси даврида касалликка қарши курашишда Туркия бизга яқиндан амалий кўмак кўрсатмоқда.

Турк мутахассисларининг юртимизга келиб даволаш ва профилактика жараёнларида иштирок этиши, онлайн маслаҳатлашувлар орқали билим ҳамда тажриба алмашиши, COVID-19га қарши ҳимоя воситалари, тиббий жиҳозлар, дори-дармонлар ҳамда 200 минг доза “Sinovac” вацинаси тақдим этилиши шулар жумласидан.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан бўлиб ўтган учрашувда ўтган даврда тиббиёт соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик натижалари ҳамда келгусидаги режалар муҳокама этилди.

Қайд этилганидек, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида Ўзбекистон-Туркия форуми ўтказилиб, тиббиёт муассасаларимиз ўртасида ҳамкорлик бўйича 10 та шартнома имзолангани бугун ўз амалий самараларини бермоқда.

Қолаверса, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) кўмагида жойларда беморлар учун тиббий кўриклар ташкил этилиб, уларда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилаётгани ўзаро муносабатларнинг яна бир муҳим йўналишидир.

Шунингдек, тиббий таълим соҳасида ҳам алоқаларимиз кенгаймоқда. Мутахассисларимиз Туркиянинг нуфузли клиникаларида малака ошириб қайтишмоқда. Бухоро тиббиёт институти негизида Туркия Тиббиёт фанлари университети билан ташкил этилган қўшма факультет фаолият кўрсатмоқда.

Учрашувда элчи жаноблари Туркия томони Ўзбекистон билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни янада изчил ва юқори суръатда давом эттиришга тайёр эканлигини қайд этиб, янги қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришга доир таклиф ва мулоҳазаларини баён этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
"Инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас" - Президент.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кун тартибида давлат ва жамиятимиз ҳаётининг барча соҳалари қамраб олинган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилиняпти.

Давлатимиз раҳбари халқимиз бугунги кенг кўламли ўзгаришларга катта ишонч билан қараб, тезроқ уларнинг самарасини кўришни истаётганини таъкидлади.

"Албатта, инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз.

Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз.

Бу мақсадга эришиш учун эса дунёдаги ноёб демократик тузилма бўлган маҳалла институтининг катта имкониятларидан самарали фойдаланиш, унинг ваколатларини янада кенгайтириш, пировард натижада маҳаллани жамиятимизнинг ҳал қилувчи бўғинига айлантириш вазифасини ўз олдимизга қўймоқдамиз.

Мухтасар айтганда, маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади. Маҳалла обод бўлса, бутун мамлакат обод бўлади", деди Президент.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
Шавкат Мирзиёев кечаги электр энергия таъминоти узилиши бўйича муносабат билдирди

"...Биз бугунги кунда глобал дунёда яшамоқдамиз. Глобал оламда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Ҳар бир одамнинг ҳаёти бутун инсоният ҳаёти билан янада кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Олис-яқин ҳудудларда юз бераётган турли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, техноген офатлар бизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

Мана куни кеча электр таъминоти бўйича содир бўлган техник узилиш бир зумда бутун минтақа ҳаётида кучли акс-садо берганига барчамиз гувоҳ бўлдик.

Бу авариядан ўша заҳотиёқ хабар топиб, дарҳол Ҳукумат комиссиясини тузишга топшириқ бердим. Комиссия тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб, авария ҳамда унинг иқтисодиёт ва аҳоли ҳаётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ишларни шахсан назоратимга олдим.

Шу билан бирга, бундай ҳолатда халқимиз ҳам вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади. Фурсатдан фойдаланиб, аввало сабр-тоқатли халқимизга, шунингдек, ушбу вазиятни бартараф этишда жонбозлик кўрсатган барча соҳа ва идоралар ходимларига, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бу ҳодисадан тўғри хулоса қилиб, биз Ўзбекистон тараққиётини давримизнинг глобал муаммолари билан янада боғлиқ ҳолда кўришимиз керак. Бу борадаги мавжуд таҳдид ва муаммоларни бартараф этишга доимо тайёр туришимиз керак.

Тинч-осойишта ҳаёт осмондан тушмайди. Бу ҳаётни қадрлаш, асраб-авайлаш, бу ҳаётни ҳимоя қилиш керак", - деди Президент.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍3
Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналишида стратегияда белгиланган вазифалар:

- мактаб таълими сифатини ошириш, келгуси беш йилда мактабларда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш ҳамда дарсликларни янгилаш;

- барча ҳудудларда мактабгача таълимнинг қамров даражасини 67 фоиздан 80 фоизга етказиш;

- камида 10 та олийгоҳнинг нуфузли халқаро рейтингларга киришини таъминлаш;

- хусусий шериклик асосида 100 минг ўринли талабалар
турар жойлари
ни барпо этиш;

- бюджетдан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратиладиган маблағларни 3 бараварга ошириш;

- бирламчи тиббиёт хизматлари сифатини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, рақамли тиббиётни кенг жорий қилиш.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍3
Эндиликда қандли диабетга чалинган беморлар ҳолати онлайн мониторинг қилинади

Президентимизнинг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Унга кўра, қуйидагилар аҳолига кўрсатилаётган эндокринология хизматини ташкил этишнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгиланди.

✅ академик Ё. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (Марказ) – ҳудудий тиббиёт муассасалари – туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари ўртасида тизимли узвий боғлиқликни таъминлаш;

✅ соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида эндокрин касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш ва бошқариш дастурларини амалиётга жорий этиш. Бунда:

✅ бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишни тарғиб этиш;

✅ оилавий шифокорларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали касалликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш кўламини кенгайтириш;

✅ туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари тор соҳа мутахассислари фаолиятига эндокрин касалликларни эрта ташхислаш, асоратларининг олдини олиш алгоритмларини жорий қилиш;

✅ қандли диабетга чалинган беморларнинг замонавий диспансер назорати (онлайн регистр) тизимини жорий этиш орқали ҳар бир бемор ҳолатининг мониторингини юритиш;

✅ аҳолининг касалликка чалиниш хавфи юқори бўлган гуруҳлари, жумладан, болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни йод препаратлари билан бепул таъминлаш орқали йод танқислиги касалликларининг самарали профилактикасини таъминлаш;

✅ “Профилактика мактаблари”га тор соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда беморлар ва уларнинг оила аъзоларига эндокрин касалликни бошқариш усулларини ҳамда касаллик билан яшашни ўргатиш;

✅ ташхислаш ва даволашнинг юқори технологияли ҳамда инновацион усулларини жорий этиш орқали ҳудудларда ва Марказда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари улушини ошириш;

✅ эндокринология йўналишида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, соҳа ходимларининг илмий салоҳиятини ошириш
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍4
Эндокрин касалликлар бор оилаларга махсус тайёргарликдан ўтган патронаж ҳамшираси бириктирилади

Президентимизнинг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва мақсадли кузатишни таъминлаш учун тиббий кузатув ва патронажнинг янги моделини жорий этиш белгиланган.

Унга кўра, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

✅ оилавий шифокорларни эндокрин касалликларни ташхислаш ҳамда даволаш бўйича қайта тайёрлаш;

✅ эндокрин касалликлар мавжуд оилаларга махсус тайёргарликдан ўтган патронаж ҳамширасини бириктириш;

✅ патронаж ҳамшираси томонидан эндокрин касаллиги бўлган, умумий ҳолати қониқарли ёки хавф гуруҳидаги аҳолини эрта аниқлаш ва дифференциаллашган ёндашув асосида кузатиб бориш;

✅ тиббий кузатув натижалари бўйича хавф омиллари юқори бўлган беморларни шифокор олди кўриги хоналари ҳамширалари ҳамда оилавий шифокорларга йўналтириш;

✅ эндокрин касалликлар бўйича хавф гуруҳига кирувчи беморлар устидан доимий кузатув ўрнатиш мақсадида барча тиббиёт бригадаларини глюкометр ва махсус тест япроқчалари билан таъминлаш;

✅ ташхислаш ва даволаш мақсадида беморларни бир кунлик диагностик стационар кузатиш
тизимини жорий этиш белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍3
40 ёшдан ошган аҳоли йилда камида бир марта мақсадли скринингдан ўтказилади

Президентимизнинг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2022–2024 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Унга кўра:

✅ ҳар йили камида бир марта 40 ёшдан ошган аҳоли қандли диабет ва диабет олди ҳолатлари учун мақсадли скринингдан ўтказилади ҳамда эндокрин касалликлар аниқланган беморлар билан мунтазам алоқа ўрнатилади. Бунда сурункали эндокрин касалликлар ривожланишининг олдини олиш учун эндокрин касалликларни даволашнинг замонавий клиник протоколлари ва алгоритмлари жорий этилади;

✅ 2022 йил 1 февралдан бошлаб анъанавий ва масофавий (аралаш) усулда тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими йўлга қўйилади. Бунда:

✅ патронаж ҳамширалари ҳамда оилавий шифокорлар учун эндокрин касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволаш бўйича икки ҳафталик ўқув курслари ташкил этилади;

✅ эндокринолог шифокорларни қайта тайёрлаш учун уч ярим ойлик ўқув курслари йўлга қўйилади. Бунда улар дастлабки икки ярим ой давомида Марказда ўқитилади ҳамда бир ой давомида туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида амалиёт ўтайди;

✅ ҳудудларда фаолият юритаётган эндокринолог шифокорларнинг малакасини ошириш учун бир ойлик ўқув курслари ташкил этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍5
Тиббиёт бригадалари глюкометрлар билан таъминланади

Президентимизнинг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тасдиқланган дастурга кўра, 2022 йил 1 апрелга қадар:

✅ зарур глюкометр, махсус тест япроқчалари ҳамда игналар марказлашган тартибда харид қилинади ва тиббиёт бригадаларига етказилади;

✅ бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида белгиланган стандартларга мувофиқ жиҳозланган шифокор олди кўриги хоналари ташкил этилади;

✅ туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларидаги эндокринолог шифокор хоналари зарур тиббий ускуналар билан жиҳозланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍3
​25 ёшдан ошган қандли диабетга чалинган беморлар инсулин билан бепул таъминланади

Президентимизнинг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, қандли диабет касаллигига чалинган беморларни бепул дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича қатор муҳим вазифалар белгиланган.

Унга кўра, эндиликда:

✅ 25 ёшгача бўлган қандли диабетнинг биринчи тури билан касалланган беморлар аналогли инсулин ҳамда ўзини ўзи назорат қилиш воситалари (глюкометр ва махсус тест япроқчалари) билан;

✅ қандсиз диабет билан касалланган беморлар, соматотроп етишмовчилик билан касалланган болалар ҳаётий зарур махсус дори воситалари (десмопрессин ва ўсиш гормони) билан;

✅ 25 ёшдан ошган қандли диабетнинг биринчи тури билан касалланган инсулинга муҳтож, шунингдек, қандли диабетнинг иккинчи тури билан касалланган беморлар одам инсулини билан;

✅ қандли диабетнинг иккинчи тури билан касалланган ҳамда эҳтиёжманд сифатида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган беморлар метформин дори воситаси билан бепул таъминланади;

✅ беморларга бепул бериладиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар марказлашган тартибда харид қилинади ҳамда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари орқали тақсимланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍5🤩1
Пойтахтдаги поликлиника лабораториялари марказлаштирилади

Президентимизнинг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,

2022 йил 1 апрелдан:

✅Тошкент шаҳридаги барча поликлиника ва туман тиббиёт бирлашмалари лабораторияларини марказлаштириш;


Шунингдек, 2022 йил якунига қадар:

✅тажриба сифатида ҳар бир ҳудуддан биттадан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси муассасаларининг лабораторияларини марказлаштириш ва давлат-хусусий шериклик асосида аутсорсингга бериш чоралари кўрилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍1
Ҳар йили 50 нафаргача эндокринолог мутахассислар етакчи хориж тиббиёт марказларида малака оширади

Президентимизнинг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:

✅Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Марказ ҳамда ҳудудий тиббиёт муассасаларидан шаффоф танлов асосида танлаб олинган 50 нафаргача эндокринолог мутахассислар ҳар йили нуфузли хорижий эндокринология марказларида малака оширишга юборилади. Шунингдек, Марказнинг илмий малака кенгаши фаолиятига етакчи хорижий мутахассислар жалб этилади.

✅Қолаверса, икки ой муддатда эндокринология соҳасида махсус дори воситалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар фаолиятини кенгайтириш, шунингдек, глюкометр ва махсус тест япроқчаларини республикада ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍4
​Эндокринология маркази янги бинода иш бошлайди

Президентимизнинг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 майга қадар:

✅академик Ё. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг кўп тармоқли клиникаси янги бино ва иншоотларини қуриш, таъмирлаш ҳамда жиҳозланади.

Бунда замонавий талаблар асосида зарур йўналишдаги бўлимларни, шунингдек, махсус лабораторияларни яратишни назарда тутган ҳолда қурилиш ишлари олиб борилади ва тиббий техникалар билан жиҳозланади.

Қуйидагилар Марказнинг эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва даволаш соҳасидаги қўшимча вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:

✅ метаболик синдром йўналишида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

✅ метаболик жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш, эндокрин касалликларнинг рентгенэндоваскуляр ташхислаш ва даволаш ҳамда буйрак усти безларига жарроҳлик аралашувининг каминвазив эндовизуал усулларини жорий этиш;

✅ дори воситаларининг ножўя таъсирини ўрганиш ва минималлаштириш доирасида марказлашган клиник синовлар менежменти ва сифат назорати тизимини яратиш;

✅ хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги илмий ташкилотлари ва марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда биргаликда тадқиқотларни ташкил қилиш;

✅ коронавирусда қандли диабетнинг кечишини илмий-амалий жиҳатдан ўрганиб, унинг олдини олиш бўйича стандартларни ишлаб чиқиш;

✅ соҳа мутахассисларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1🔥1
​❗️Кеча юртимизда яна 1120 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2022 йил 26 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 218477 (+1117) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌63 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌47 нафари Андижон вилоятида,
📌26 нафари Бухоро вилоятида,
📌42 нафари Жиззах вилоятида,
📌22 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌22 нафари Навоий вилоятида,
📌51 нафари Наманган вилоятида,
📌41 нафари Самарқанд вилоятида,
📌19 нафари Сирдарё вилоятида,
📌39 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌129 нафари Фарғона вилоятида,
📌52 нафари Хоразм вилоятида,
📌113 нафари Тошкент вилоятида,
📌451 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 89 нафар,
🔹Андижон вилоятида 44 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 24 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 40 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
🔹Навоий вилоятида 10 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 48 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 38 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 16 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 22 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 203 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 88 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 255 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 401 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 208018 (+1291) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1551 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 125 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍7
❗️Кеча Қашқадарё вилояти кунлик эмлаш кўрсаткичлари бўйича энг юқори натижа қайд этди

🔺26 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 113 950 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 878 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 45 073 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 48 999 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 680 571 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 236 112 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 489 580 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 954 879 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (23 236 доза),
📌Тошкент шаҳри (13 799 доза),
📌Самарқанд вилояти (12 283 доза) қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,7 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 67,9 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍4
❗️26 январь ҳолатига кўра, юртимизда 721 636 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 457 562 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 264 074 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (172 008 доза), Самарқанд (109 543 доза), Андижон (80 064 доза), Қашқадарё (63 786 доза), Наманган (62 259 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍3