Sog‘liqni saqlash vazirligi
108K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​ССВ: Ўзбекистонда бемор танаси 16 даражагача совутилиб, 12 соатлик мураккаб технологик операция ўтказилди

Юрак – туну кун ишлайдиган танамизнинг энг муҳим аъзоси. Агар унга бирор кор-хол бўлса, бутун организм фаолияти ишдан чиқади. Шу сабабдан унинг саломатлиги ҳақида доимо қайғуришимиз шарт. Акс ҳолда юрак–қон томир тизимида жиддий асоратлар кузатилиши мумкин.

Ўртачирчиқлик Тўхтасин Деҳқонов 66 ёшда. У узоқ йиллар артериал гипертония касаллиги, яъни юқори қон босимидан жиддий азият чекиб келган. Бироқ шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмагани ва керакли муолажаларни олмагани сабабли хасталик оғир асоратларни келтириб чиқарган.

Хусусан, шу йил январда МСКТ текширувидан сўнг унинг юрак–қон томир тизимида жиддий муаммо борлиги, аорта қон томирининг юқори қисми эса катта ҳажмда шишгани маълум бўлди. Аввалига бемор вилоятдаги ҳудудий шифохоналарда инфаркт ташхиси билан даволаниб юрди, аммо ўзгариш бўлмади. Оқибатда икки ҳафта олдин пойтахтимиздаги шифохоналардан бирига ўта оғир аҳволда олиб келинди.

Шундан сўнг Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги марказида тажриба орттириб қайтган моҳир кардиожарроҳ, тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам Ярбеков бошчилигидаги шифокорлар беморни зудлик билан текширувдан ўтказди.

Томография текширувида аортанинг кўтарилувчи қисми ёрилиб, қаватларга бўлиниб, аортанинг тушувчи кўкрак қисмининг ўртасигача тромб ҳосил бўлгани аниқланди. Қолаверса, бу ёрилиш мия томирлари, уйқу, қўл ва ўмров ости артерияларига тарқалганлиги ҳамда аортанинг равоғи ва пастга тушувчи қисмигача ўтганлиги кузатилди.

Ташхис хулосаларидан сўнг вазият жиддий экани маълум бўлиб, бемор дарҳол операция столига ётқизилди. 12 соат давом этган мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланиб, отахон оғир дарддан буткул халос бўлди. Айни пайтда бемор палатага олинган, аҳволи яхши.

— Операциянинг оғир ўтишини аввалдан билардик, — дейди Рустам Ярбеков. — Сабаби ҳам аортанинг кўтарилувчи ва тушувчи қисми, ҳам равоғи ҳамда мия томирларини сунъий протезлаш учун узоқ вақт талаб этилади. Қолаверса, мазкур амалиётнинг ноёблиги бемор танаси 16 даражагача совутилиб, танадаги қон айланиши 112 дақиқага тўхтатиб қўйилди. Фақат брахиоцефал ва уйқу артерияси орқалигина мия қон билан таъминлаб турилди.

Айтиш лозимки, бу каби операцияларни ўтказиш учун анестезиолог, реаниматолог, перфузиолог каби малакали тиббиёт ходимлари билан бир қаторда сўнгги авлод сунъий қон айланиш ускунаси, гипотерм ва мияда қон айланиши ва оксигенацияни кўрсатувчи замонавий тиббий жиҳозлар талаб қилинади.

Шу сабабли ҳам авваллари бундай амалиётлар фақат хорижда ўтказилган. Қувонарлиси, кардиохирургия соҳасига қаратилаётган юксак эътибор натижасида бугун юртимизда ҳам ана шундай ноёб операцияларни бажариш имкони яратилди. Бу эса мамлакатимизда кардиожарроҳлик соҳаси юқори даражага кўтарилганини кўрсатади.

Фурсатдан фойдаланиб, бемор Тўхтасин Деҳқоновни ҳам суҳбатга тортдик.

— Шу йил январь ойида коронавирусга чалиндим, — дейди отахон. — Бунинг устига, тез-тез қон босимим кўтариладиган, юрагим оғрийдиган, тез чарчайдиган бўлиб қолдим. Айниқса, охирги вақтларда жуда ҳам озиб кетдим. Текширувга борганимда юрагимда жиддий хасталик аниқланди.

Ўша пайтда юртимиздаги жуда кўп шифохоналарга бордик. Бироқ кўпчилик “бу операция мураккаб бўлгани учун фақат Германия, Ҳиндистонда катта маблағ эвазига қилинади” дейишди. Кейин билсак, юртимизда ҳам бундай амалиётни ўтказиш учун шароит ва малакали шифокорлар бор экан. Ҳозир аҳволим анча яхши. Шифокорларнинг айтишича, тез кунда яна соғлом ҳаётга қайтарканман. Бунинг учун уларга катта раҳмат.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍87🔥6🤩5
Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларимизни мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади

👉 https://president.uz/uz/lists/view/5033

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍18
​❗️Касалланишлар яна пасайди: кеча юртимизда 60 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 5 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236899 (+59) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌9 нафари Тошкент вилоятида,
📌28 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 9 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 5 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 1 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 4 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 18 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 43 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234022 (+89) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 6 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍35🤩6🔥1
​Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ҳам мукофотланди

Президентимизнинг "8 Март – Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан, бир гуруҳ фаол хотин-қизлар юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Улар орасида қуйидаги тиббиёт ходимлари ҳам бор:

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Ҳамроева Маҳфуза Исломовна
— Навоий вилояти «Она ва бола скрининги» маркази директори

I даражали «Саломатлик» ордени билан

Таджибаева Юлдуз
— Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг онкология кафедраси профессори

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Рахманкулова Наргиза Саттаровна
— Республика махсус 2-Зангиота шифохонасининг 2-реанимация бўлими катта ҳамшираси

Юлдашева Мухаббат Равшановна — Қарши туманидаги «Trast Med Farm» хусусий корхонаси бошқарувчиси, Қашқадарё вилояти

Юлдашева Саида Анваровна — Тошкент шаҳридаги 1-болалар клиник шифохонасининг анестезиология ва реанимация бўлими мудири

«Соғлом турмуш» медали билан

Ахмадалиева Гулчехра Исматуллаевна
— Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими катта ҳамшираси, Наманган вилояти

Курбанова Дилорамхон Ибрагимджон қизи — Андижон давлат тиббиёт институтининг фармакология, клиник фармакология ва тиббиёт биотехнологиялари кафедраси мудири

Милтикбаева Насиба Кенесовна — Ромитан туманидаги «Қизил Равот» қишлоқ врачлик пункти мудири, Бухоро вилояти

Сапарова Раъно Джангабаевна — Қораўзак тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими катта ҳамшираси, Қорақалпоғистон Республикаси

«Шуҳрат» медали билан

Абдуллаева Шахноза Кудратовна
— Тошкент шаҳридаги «Shox Med Center» масъулияти чекланган жамияти бош директори.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган барча тиббиёт ходимларини муборакбод этиб, уларнинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилайди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍33
❗️ Коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар жами 46,4 миллион дозадан ошди

🔺5 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 98 595 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
✅ 1-босқич эмланганлар 6 693 нафарни,
✅ 2-босқич эмланганлар 20 257 нафарни,
✅ 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 71 645 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 46 450 693 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
✅ 1-босқич эмланганлар 19 734 003 нафарни,
✅ 2-босқичда эмланганлар 15 575 536 нафарни,
✅ 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 141 154 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Тошкент вилояти (13 883 доза),
🔹 Андижон вилояти (13 612 доза),
🔹 Самарқанд вилояти (13 031 доза) банд қилди
.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 73 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍12
​❗️Дунёда 1 миллиарддан ортиқ ёшларнинг саломатлиги хавф остида. Нега?

Одатда, катта ёшли кишилар шовқин-суронни хушламайди. Ёшлар эса, аксинча, баланд частоталарда мусиқа тингашга ўч. Айниқса, ҳозирги глобаллашув даврида ушбу ҳолат тобора урфга айланиб бормоқда. Хўш, бунинг нимаси ёмон?

Гап шундаки, ҳозир дунё бўйича 12-35 ёш оралиғидаги 1 миллиарддан ортиқ ёш авлод вакиллари эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида. Бунга тўю томошалар, кўнгилочар тадбирларда давомли равишда баланд овозда мусиқа эшитиш сабаб бўлмоқда.

Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жамоат жойлари ва оммавий тадбирларда хавфсиз тинглашнинг янги халқаро стандартини ишлаб чиқди. У овоз кучайтиргич ёрдамида мусиқа ижро этиладиган масканлар ва тадбирларга тааллуқли.

🔹 Янги стандартлар 6 та тавсияни ўз ичига олади:

📌 Биринчи тавсия: ўртача шовқиннинг максимал даражаси — 100 децибелдан ошмаслиги керак.

📌 Иккинчи тавсия: шовқин даражаси махсус техник воситалар ёрдамида алоҳида ходимлар томонидан реал вақт режимида кузатиб ва қайд этиб борилиши зарур.

📌 Учинчи тавсия: овоз сифати ва хавфсиз эшитиш муҳитини таъминлаш учун хона акустикаси ва овоз ускуналарини оптималлаштириш лозим.

📌 Тўртинчи тавсия: тингловчиларни шовқиндан ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш жоиз. Улардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар ҳам бўлиши мақсадга мувофиқ.

📌 Бешинчи тавсия: ташриф буюрувчилар учун шовқиндан холи ва эшитиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатмайдиган сокинроқ жойларни ҳам ташкил қилиш даркор.

📌 Олтинчи тавсия: бундай муассасаларда фаолият кўрсатадиган ходимларни ўқитиш ва уларнинг хабардорлигини ошириш керак.

❗️Бундан ташқари, ёшлар шахсий аудиоқурилмалардан фойдаланганда ҳам овоз баландлигини имкон қадар чеклашлари зарур.

ЖССТ дунё давлатларини бу тавсияларни ҳуқуқий нормалар билан мустаҳкамлашга чақириш баробарида, жамоатчилик, ота-оналар, ўқитувчилар ва шифокорлар томонидан ёшларни хавфсиз тинглаш амалиётига ўргатиш келажакда катта самара беришини таъкидлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍43🔥5
​❗️Кеча юртимизда 68 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 6 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236967 (+68) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌20 нафари Тошкент вилоятида,
📌33 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 2 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 1 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 12 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 2 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 14 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 38 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234113 (+91) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 5 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍39🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон қадрини улуғлаш, аввало, унинг саломатлигини мустаҳкамлашдан бошланиши зарур. Бунинг учун, биринчи навбатда, тиббиёт соҳасини замонавий фикрлайдиган, чуқур билимли, масъулиятли ва ҳар жиҳатдан етук кадрлар билан таъминлаш талаб этилади.

Тошкент тиббиёт академияси ана шундай етук мутахассисларни тайёрловчи муассаса ҳисобланади. Ҳозир бу ерда салоҳиятли шифокорларнинг шаклланиши учун барча замонавий шароитлар мавжуд.

Хусусан, академияда ташкил этилган Симуляцион ўқитиш кафедраси ҳақиқий беморга максимал даражада яқинлаштирилган робот пациентлар билан жиҳозланган. Натижада бу ерда талабалар назарий ва амалий билимларни бир вақтнинг ўзида эгаллашмоқда.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада таълим муассасасида яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
👍12🔥1🤩1
​ССВ: Юнусободда ёш оила 4 нафар эгизак фарзандли бўлди

Жорий йил 6 март куни пойтахтимизнинг Юнусобод туманида яшовчи Камола Шукруллаева ҳамда унинг турмуш ўртоғи — туман ички ишлар бўлими лейтенанти Беҳруз Худойбердиев бирйўла 4 нафар эгизакнинг ота-онасига айланди.

Республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун зарур шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1,5, 2,3 ва 2,5 килограммлик 3 нафар ўғил ҳамда 2,3 килограммлик қизалоқ дунёга келди.

Ҳозирда гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог шифокор ва ҳамширалар назорати остида.

Бу – жорий йил Республика перинатал марказида тўрт нафар эгизаклар туғилиши билан боғлиқ учинчи ҳолатдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қибрай туманининг Бирлик маҳалласида яшовчи Тоировлар оиласида 4 нафар эгизак дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик. Куни кеча ушбу чақалоқлар ва уларнинг онасига уйига жавоб берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍72🤩11🔥4
Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев аёлларни самимий табриклаб, уларга юксак эҳтиромини билдирди.

Тадбирда фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланган бир гуруҳ хотин-қизларга ҳамда Зулфия номидаги Давлат мукофотига муносиб топилганларга ушбу мукофотлар тантанали равишда топширилди.

———————————

В Международном конгресс-центре состоялось праздничное мероприятие в честь 8 марта – Международного женского дня.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев сердечно поздравил женщин и выразил им свое глубокое почтение.

Состоялось торжественное вручение наград группе женщин, удостоенных почетных званий, орденов и медалей, а также лауреаткам Государственной премии имени Зульфии.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
👍20🔥1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
👍28