Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​​Эмлаш ҳамширалари тизимга қайтарилиши, шифохоналарда болалар ва катталар блоклари ажратилиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган селекторда вазир ўринбосари Элмира Бaситхaновадан тизимдаги муаммолар ҳақида сўради.

Бaситхaнова президент саволига жавобан қуйидаги 4та асосий таклифни билдирди ва улар давлат раҳбари томонидан маъқулланди:

1. Шифохоналарда катталар ва болалар блокини ажратиш. «Марказий ва оилавий поликлиникаларда катталар ва болаларнинг битта хонада ҳамда битта шифокор томонидан умумий ҳолда қабул қилиниши турли муаммоларга сабаб бўлиб келмоқда», – дейди вазир ўринбосари.

2. Эмлаш ҳамширалари штатини тиклаш. «Ўтган йиллар давомида тиббиёт тизимидаги қилинган айрим нотўғри ислоҳотлар натижасида поликлиникалардаги эмлаш ҳамширалари штати қисқартириб ташланди ёки умуман йўқ қилинди. Вакцинация масаласи ва миллат саломатлигини сақлаш қанчалик муҳимлигини инобатга олган ҳолда, поликлиникаларда эмлаш ҳамширалари штатини тиклаб, амбулатор тизимга қайтариш лозим».

3. Янги кардиоревматология шифохонасини қуриш. «Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Болалар кардиоревматология шифохонасининг бугунги кун талабларига умуман жавоб бермай қолгани, шифохонадаги ўринлар сонининг даволанувчилар сонидан бир неча баробар камлиги боис, замонавий ва кўп ўринли кардиоревматология шифохонасига эҳтиёж сезилмоқда».

4. Янги Ларингит марказини қуриш. «Тошкент шаҳридаги Ларингит маркази шифохонасида ҳар йили 11 мингдан ортиқ бемор даволанади. Аммо шифохона биносининг ўта эскиргани ҳамда даволаш жиҳозларининг етишмаслиги беморларнинг ҳақли ва доимий эътирозларига сабаб бўлмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда, шифохона ўрнида янгидан Ларингит маркази қуриш мақсадга мувофиқ».

Давлат раҳбари ушбу таклифларни қўллаб-қувватлади ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

© Kun.uz

▶️@ssvuz
🔺2020 йил 9 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 945 (+66) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌60 нафари Тошкент вилоятида
,
📌6 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
📌Андижон вилоятида 12 нафар,
📌Бухоро вилоятида 10 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 11 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 16 нафар,
📌Тошкент вилоятида 77 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 92 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 66 194 (+223) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 165 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Forwarded from SSV matbuot kotibi
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 66 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺Шу йилнинг 9 ноябрь куни мамлакатимизда 215 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, бугун 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 586 нафарга етди.

♻️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида 223 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 68 945 нафар бемордан 66 194 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2165 нафар бемордан 247 нафари оғир, 65 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
82 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 10 ноябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 027 (+82) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌9 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌4нафари Фарғона вилоятида,
📌14 нафариТошкент вилоятида,
📌42 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 66 194 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 245 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Германияда “COVID-19 даврида меҳнат мигрантларини ҳимоя қилиш: Ўзбекистон тажрибаси” номли мақола чоп этилди

"BUSINESS & DIPLOMACY" нашри томонидан чоп этилган мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида иш ўринларини сақлаб қолиш ва Ўзбекистон меҳнат бозорига коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган амалга оширилган кенг миқёсдаги ишлар хусусида сўз юритилади.

Манба: ЎзА

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​ЖИГАРНИ ЁҒ БОСИШИНИНГ САБАБИ НИМА?

Вирусология илмий текшириш институти директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Эркин МУСАБОЕВ гепатологиянинг долзарб масалалари, жигар касалликларининг олдини олиш хусусида саволларга жавоб берди (3-қисм).

– Ультратовуш текшируви(УТТ)да жигар касалликларини аниқлаш мумкинми?

– Йўқ, УТТ орқали жигар касалликларини чақирувчи омилни билиш мумкин эмас, юқорида қайд этганимиздек, жигар касалликлари асосан вируслар туфайли келиб чиқади. Вирусларни аниқлаш учун лаборатория текширувларини ўтказиш, ИФА усулида, мусбат натижа аниқланганда, кейинги текширув, яъни полимер занжирли реакция усулида қонни таҳлил этиш лозим. Ҳозирда барча туман ва шаҳарлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникалар бундай таҳлилларни ўтказадиган ИФА анализаторлар билан жиҳозланган. Кейинги текширувлар эса вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳузурида ташкил этилган гепатологик марказларда олиб борилади. Бизнинг институтимиз ҳам бу борада диагностика соҳасида қўлланиладиган юқори технологиялар билан жиҳозланган.

– Жигарни ёғ босишининг сабаби нима, бу касаллик қандай даволанади?

– Бу касаллик тиббиётда ёғли гепатоз дейилади. Асосан нотўғри овқатланиш, кам ҳаракатлилик туфайли юзага келган семизлик натижасида жигарни ёғ қоплайди. Шунингдек, қандли диабет, айрим гормонал алмашинувининг бузилишларида ҳам бу муаммо юзага келиши мумкин. Шу боис бемор чуқур текширувдан ўтказилиб, шифокор тавсияларига риоя этиши керак. Акс ҳолда, ёғли гепатоз ривожланиб жигарни яллиғлантириши мумкин. Шу сабаб касалликни даволаш учун, аввало, бемор турмуш тарзини ўзгартириши, яъни, ёғли таомлардан воз кечиб, микронутриентлар ва фойдали моддаларга бой озуқалар, мева-сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиши керак.

– Антибиотик дориларни ўз билганича, тартибсиз ичиш жигарда қандай асорат қолдиради?

– Антибиотикларни узоқ вақт, асоссиз ва тартибсиз ичиш жигарда токсик гепатитни келтириб чиқаради. Беморнинг жигар фаолияти бузилади, ҳолсизланади, ферментлар сони ошади, иштаҳа йўқолади. Бу дарддан қутилиш учун жигар ҳужайралари тиклангунча шифокор назорати остида даволаниш, парҳезга амал қилиш талаб этилади.

– Жигарда муаммо бўлмаслиги учун қандай қоидаларни тавсия қиласиз?

– Бунинг йўли оддий, аввало, шахсий гигиенага қатъий риоя қилиш, кун тартибини тўғри ташкил этиш, ўз вақтида дам олиш, мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш, ёғли озуқалардан тийилиш, оналар болаларига ўз қўллари билан парҳез ва шифобахш таомлар пишириб бериши, болаларга тез тайёр бўлувчи фастфуд овқатлар бермаслик, газли сувлар ичирмаслик ва ҳамиша жисмоний ҳаракатда бўлиш, болаларни “Гепатит А” га эмлатиш, катталар врач кўригидан ўтиб, гепатит В га эмланиши мақсадга мувофиқ бўларди. Юқоридагиларга амал қилиш соғлом ва узоқ умр кўриш гаровидир.

1-қисм
2-қисм

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 10 ноябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 095(+68) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌66 нафари Тошкент шаҳрида,
📌2 нафари Андижон вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Андижон вилоятида 14 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 8 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌Фарғона вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 40 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 57 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 66 335 (+141) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 172 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Абдулла Азизов: "Бу йил “103” тез тиббий ёрдам рақамига 10 миллиондан ошиқ мурожаатлар келиб тушди"

Бу йил шошилинч тиббий ёрдам ходимлари учун анча серташвиш йил келди, десак, адашмаймиз. Жорий йилда “103” тез тиббий ёрдам рақамига 10 миллиондан ошиқ мурожаатлар келиб тушган. Шундан 800 мингдан ортиғи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов “103” автоматлаштирилган бошқарув тизимида фаол ишлаган тез тиббий ёрдам подстансияларини тақдирлаш маросимида маълум қилди.

Тез тиббий ёрдам тизими фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази дастурчилар маркази билан ҳамкорлик лойиҳасига қўл урган.

Лойиҳани Жаҳон банки молиялаштирган. “Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш” мақсадида қўнғироқларни қабул қилиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш, маълумот алмашиш ва тез тиббий ёрдам бригадаларини бошқариш бўйича шошилинч тиббий ёрдамнинг марказлаштирилган ахборот тизими курси тематик такомиллаштириш бўйича ўқитиш ўтказилди ва курсларни тамомлаган мутахассисларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси ва дастурчилар маркази иштирокида “103” автоматлаштирилган бошқарув тизимида фаол ишлаган тез тиббий ёрдам подстансиялари тақдирланди.

Ҳозирда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати томонидан "103" автоматлаштирилган бошқарув тизими учун қуйидагиларни таъминлашга имкон берадиган дастурий аппарат комплекс жорий этилган:

📌Қўнғироқларни қабул қилиш, хизмат кўрсатиш ва рўйхатдан ўтказишни бошқаришнинг самарали механизми;

📌Тез тиббий ёрдам автомашиларини бошқаришни назорат қилиш, мониторинг қилиш ва оптималлаштириш;

📌Диспетчерлик хизматини реал вақтда бошқариш, таҳлил, маълумотнома ва ҳисоботларни автоматик яратиш;

📌Ягона маълумотлар базаси шакллантириш;

📌Қўнғироқларни тезкор рўйхатдан ўтказиш ва бемор ҳақида маълумот олиш;

📌Ҳисобот ҳужжатларини яратиш, кўриш каби имкониятлар яратилди.

Вазир ўринбосарининг айтишича, бир маротаба олинган маълумотлар тизимда электрон тарзда бригадага тўғридан тўғри узатилади ва бу билан вақтнинг бир неча маротаба камайишига олиб келади. Бу тизим ўрнатилишидан аввал эса чақириқ хақидаги барча маълумотлар аввал диспетчер томонидан қоғозга тушириб олинар эди. Шундан сўнг, телефон орқали бригадаларни йўналтирувчи иккинчи диспетчерга айтилиб, у ҳам қоғозга юқоридаги маълумотларни қайта тушириб, бригадага шу иккинчи марта тўлдирилган қоғоз билан хабар узатар эди.

Қолаверса, янги тизим орқали чақириқдан бўш бўлган ва чақириқ манзилига энг яқин бўлган тез тиббий ёрдам бригадасига хабар узатиш имкони яратилган ва уларнинг ҳаракати онлайн кузатиб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори имзоланди

Унга кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;

2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади;

Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан бошлаб ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан;

35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади;

Қарорнинг тўлиқ матни👇
http://uza.uz/uz/posts/aholining-soglom-ovqatlanishini-taminlash-boyicha-qoshimcha-chora-tadbirlar-togrisida-679029

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​🔺2020 йил 10 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 173 (+228) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌9 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида
📌64 нафари Тошкент вилоятида
📌129 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 589 нафарга етди.

♻️Юртимизда жами 66 433 (+239) нафар фуқаро коронавирусдан соғайди ва кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Андижон вилоятида 14 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌 Наманган вилоятида 10 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 8 нафар,
📌Фарғона вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 82 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 103 нафар
бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 151 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Рахит касаллиги нега куз ва қишда туғилган болаларда кўп учрайди?

Куз-қиш мавсумида туғилган болалар кўп ҳолатларда "Витамин Д" етишмовчилиги (Рахит) билан оғрийди. Ушбу касалликнинг белгилари, даволаш усуллари ҳақида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Муроджон Ирисметов сўзлаб берди.

— Д витамини етишмовчилиги қандай касаллик?

— Д витамини етишмовчилиги яъни Рахит хасталиги бир умрлик асоратларни қолдирувчи факат кичик ёшдаги болаларда учрайдиган касалликдир. У бола организмида Д витамини етишмаслиги натижасида келиб чикади. Боланинг ривожланиши, хусусан, суякнинг усиши, ва мустаҳкам бўлиши учун организмга кальций ва фосфор элементлари зарур булади. Д витамини эса, кальций ва фосфорнинг ичакдан сўрилиши, уларнинг суяк, мушак ва бошқа аъзо туқималарига етиб боришини бошқаради.

Агар организмда Д витамини етишмовчилиги кузатилса, боланинг кальций ва фосфор элементларига булган эҳтиёжи қондирилмайди. Бу эса, ўз навбатида рахит ҳасталигини келтириб чиқаради. Кўпинча ушбу касаллик кеч куз ва қиш ойларида туғилган болаларда учрайди. Сабаби бу фаслларда туғилган бола учун куёш нури етарли булмайди.

— Рахит касаллигидан сақланиш учун нима қилиш керак?

— Албатта, қуёшли кунларда ва эрталаб очиқ хавода сайр қилиш бола учун жуда фойдали. Сайрга кунинг энг қулай вақти эрталаб соат 8:00 дан 11:00 гачадир. Ёз кунлари кечки 18:00 дан кейин ҳисобланади. Очиқ ҳаводаги сайр болани чиниктириш билан бирга организмда Д витамини ишлаб чикарилишини кучайтиради. Ҳаттоки, ҳомиладор аёлнинг қуёш нуридан баҳраманд бўлиши ҳам фарзандида Д витамини етишмовчилиги бўлмаслигида муҳимдир.

Шунингдек, болага Д витаминига бой озиқ-овқатлар: мол гушти, айникса, балиқ, тухум ҳамда жигар маҳсулотларини бериш ҳам унинг рахит касаллигига чалинмаслигини таъминлайди. Гўдакка қўшимча маҳсулотлар берилмайдиган даврда она Д витаминига бой маҳсулотлар кальцийга тўйинган озиқ-овқат: сут ва сут махсулотлари, туршак, ловия, хурмо, кук пиёзларни мунтазам истеъмол қилса, ушбу моддалар она сути билан бирга фарзандига ўтади ва унинг соғлом бўлишига замин яратади.

— Қандай белгилар намоён бўлади?

— Рахитга чалинган болалар кўп безовта бўлади. Бот-бот қайсарлик ва инжиқлик қилади. Чироқ ёқилиши, қулоққа чалинган кутилмаган товушдан доим чўчиб тушадиган бўлиб қолади.

Бундай ҳолатларда тезда шифокорга мурожат қилиш зарур. Касалликни боланинг гавда тузилишидаги номутаносибликлардан ҳам аниқлаш мумкин.

— Касалликни даволаш усуллари қандай?

— Агар болада Рахит касаллиги белгиларини сезилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак . Чунки ушбу ҳасталикни даволаш алоҳида муолажаларни талаб этади. Агар бошланғич ҳолати бўлса Д витамини дорилари ва бошқа калцийни кўпайтирувчи воситаларни истеъмол қилишнинг ўзи етарли бўлади. Аммо касалликнинг зўрайишининг олдини олиш учун бир неча чораларни ҳам кўриш мумкин. Ҳусусан, зарур бўлган ҳолларда шифокорнинг тавсиясига мувофиқ даво гимнастикаси, массаж, кварц лампаси билан нурлантриш амалиётлари ўтказилади. Даво чоралари ва маҳсус дори-дармонлар фақатгина мутахассис тавсияси билан истеъмол қилиш мумкин.

— Вақтида даво чоралари кўрилмаса қандай оғир оқибатларга олиб келади?

— Бу касалликка чалинган болаларнинг иммунитети тушиб кетади оқибатда юқумли касалликларга таъсирчан бўлиб қолади. Шунингдек, Рахит кам қонлик, суяклар юмшаши бўғимлар, мушаклар бўшаши, тишлар кеч ва бир текис чиқмаслигига олиб келади. Унинг оғир асоратлари боланинг анча вақтгача боши ва гавдасини тута олмаслиги кузатилади.

Бундан ташқари вақтида даво чоралари курилмаса бола вазнининг ортиб бориши натижасида суяклари қийшаяди. Бошининг пешона қисми олдинга, энса қисми эса, орқага туртиб чикади, умуртка поғонаси букчайиб қолади, кукрак қафаси пастга қараб кенгайиб кетади, оёқ “Х” ёки “О” шаклида қийшаяди, болаларда ясси оёклик ривожланиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
71 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 11 ноябрь айни вақтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 244 (+71) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌8 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌28 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 66 433 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 221нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​АЛОҲИДА ПАТРОНAЖ ҲАМШИРАСИ
ШТАТИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида қайд этилишича, 2022 йил 1 январга қадар босқичма-босқич патронажнинг универсал-прогрессив модели жорий этилади. Ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларга алоҳида патронаж ҳамширасини бириктирилади.

Патронаж ҳамшираларига қуйидаги вазифалар юклатилади:

👩🏻‍⚕️Умумий ҳолати қониқарли ва хавф гуруҳидаги аҳолини аниқлаш ҳамда улар соғлиғининг умумий ҳолатини дифференциаллашган ёндашув асосида кузатиб бориш;

👩🏻‍⚕️Умумий ҳолати қониқарли бўлган барча ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларни ягона меъёр асосида бевосита кузатиш;

👩🏻‍⚕️Руҳий тушкунлик ҳолати, боланинг тўғри овқатланиши ва ривожланиши учун соғлом муҳитни таъминлашда қийинчиликлари мавжуд бўлган ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари бўлган оилаларнинг ҳар бирига индивидуал режа асосида кенгайтирилган ёрдам кўрсатиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​МАРКАЗИЙ ПОЛИКЛИНИКАЛАРДА “ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ” ХОНАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб синов тариқасида Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари ташкил этилади.

“Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари:
❗️ аҳолига тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик масалаларида якка тартибда профилактик тадбирларни олиб боради;
❗️ республика бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан зарур моддий-техник воситалар билан жиҳозланади;
❗️Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари штатларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига шакллантирилади.

ЭСЛАТМА: 2022 йил 1 июлга қадар эксперимент натижаларини танқидий таҳлил қилиб, уни республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич татбиқ этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 11 ноябрь соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 330 (+86) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌68 нафари Тошкент шаҳрида,
📌9 нафари Тошкент вилоятида
,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
📌Андижон вилоятида 10 нафар,
📌Бухоро вилоятида 8 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 24 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 10 нафар,
📌Хоразм вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 32 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 64 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 66 609 (+176) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 130 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Аҳоли саломатлиги учун хавфли маҳсулотларга махсус тамғаланади

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан тамғалаш икки босқичда жорий этилади.

❗️2021 йил 1 июлдан бошлаб:

📌озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш ихтиёрий равишда амалга оширилади;

📌хавфсизлик белгиси билан тамғаланган озиқ-овқат маҳсулотларининг рекламаси имтиёзли тарифлар асосида тарқатилади (жойлаштирилади);

📌таълим, спорт ва тиббиёт муассасаларида хавфсизлик белгиси билан тамғаланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга йўл қўйилмайди ҳамда бундай маҳсулотларни реализация қилиш савдо қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади;

❗️2025 йил 1 январдан бошлаб республика ҳудудида реализация қилиш учун олиб кириладиган ва маҳаллий ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари уларнинг инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан мажбурий тартибда тамғаланади.

Бунда таркибида туз, қанд ва ёғ миқдорини ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларининг инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини белгилаш давлат санитария назорати органлари томонидан амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​🔺2020 йил 11 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 397 (+224) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌 6 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌8 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Самарқанд вилоятида
📌 8 нафари Хоразм вилоятида
📌60 нафари Тошкент вилоятида
📌112 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 591 нафарга етди.

♻️Юртимизда жами 66 672 (+239) нафар фуқаро коронавирусдан соғайди ва кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
📌Андижон вилоятида 10 нафар,
📌Бухоро вилоятида 8 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌 Самарқанд вилоятида 24 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 10 нафар,
📌Хоразм вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 68 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 91 нафар бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 134 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
11.11.2020 ҳолатига кўра коронавирус билан боғлиқ вазият ҳудудлар кесимида.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🦠Кимларга коронавирусга тест топшириш мажбурий?

Барно Абдусаматова, CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

• хориждан келган барча фуқаролар;
• инфекция юқтирганлар билан мулоқотда бўлганлар;
• орттирилган пневмонияли беморлар;
• респиратор касаллик аломатлари бўлган 65 ёшдан катта шахслар;
• ишхонасида COVID-19 юқтирганлиги хавфи мавжуд шифокорлар;
• ва мунтазам бўлиш керак бўлган муассасаларда (ёпиқ турдаги махсус бино, интернат уйлари ва ҳоказо) респиратор касалликлар аломати бўлган шахслар.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​БОҒЧАДАН МАГИСТРАТУРАГАЧА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ЎҚИТИЛАДИ

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

🏃🏻‍♂️мактабгача таълим ташкилотларида “Шахсий гигиена ва жисмоний тарбия асослари” машғулотлари ўтказилади;

📗республика умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув дарсларини қайта кўриб чиққан ҳолда 1-4-синфлар учун “Тарбия” ва “Атрофимиздаги олам” фанлари, юқори синфлар учун “Биология” фани таркибида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича “Саломатлик сабоқлари” мавзулари киритилади;

🙆🏻‍♂️академик лицей, профессионал ва олий таълим муассасаларининг “Жисмоний тарбия” фани доирасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказилади;

⚡️тиббиёт техникумларида валеолог, диетолог, нутрициолог мутахассисликларини тайёрлаш, нутрициолог ва диетолог магистратура (интернатура, клиник ординатура) мутахассисликларини 1 йиллик ўқув дастурлари асосида тайёрлаш йўлга қўйилади;

✅тиббиёт олий таълим муассасаларида бакалавриат, клиник ординатура, магистратура, тиббиёт коллежлари ва Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларининг барча йўналишларида тўғри овқатланиш мавзулари алоҳида циклда ўқитилади;

📌барча мутахассисликлар бўйича врач ва ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш курслари бўйича фан дастурларига “Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш мезонлари” мавзулари киритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz