Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
«ОТМнинг барчасига бир хил талаб қўя олмаймиз». Вазирлик масъули нима учун гибрид шаклдаги таълим танланмагани ҳақида гапирди

👉 https://kun.uz/50078689

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔺2020 йил 14 ноябрь coaт 20:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 987 (+73) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌69 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Андижон вилоятида 11 нафар,
📌Жиззах вилоятида 9 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
📌Наманган вилоятида 7 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
📌Фарғона вилоятида 11 нафар,
📌Хоразм вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 25 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 64 нафар бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 67 241 (+149) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 150 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жараён мураккаблашса анъанавий таълим беришни тўхтатиш ваколати ОТМнинг ўзига берилган"

ОТМда эпидемиологик вазият оғирлашса қандай йўл тутилиши ҳақида маълумот берилди.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Олий таълим муассасаларида жорий ўқув йилини анъанавий шаклда бошлаш бўйича ўтказилган матбуот анжуманини тўлиқ форматда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

👉 https://youtu.be/5KOLBPZuZaU

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​🔺2020 йил 14 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 038 (+208) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌 6 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌13 нафари Cирдарё вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌63 нафари Тошкент вилоятида,
📌85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 597 нафарга етди.

♻️Юртимизда жами 67 315 (+223) нафар фуқаро коронавирусдан соғайди ва кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Андижон вилоятида 11 нафар,
📌Жиззах вилоятида 9 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
📌Наманган вилоятида 7 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 12 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
📌Фарғона вилоятида 11 нафар,
📌Хоразм вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 55 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 96 нафар бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 126 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
64 НАФАР КИШИДА ЯНГИ КАСАЛЛАНИШ ҲОЛАТИ ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 15 ноябрь coaт 13:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 102 (+64) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌Андижон вилоятида 4 нафар,
📌Жиззах вилоятида 5 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
📌Наманган вилоятида 8 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 35 нафар, коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 598 нафарга етди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 67 315 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 189 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 15 ноябрь coaт 20:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 181 (+79) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 4 нафари Самарқанд вилоятида
📌 2 нафари Тошкент вилоятида
📌 73 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Андижон вилоятида 8 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
📌Наманган вилоятида 7 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент вилоятида 38 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 63 нафар бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 67 446 (+131) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 137 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 15 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 243 (+205) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌12 нафари Cирдарё вилоятида,
📌 4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌54 нафари Тошкент вилоятида,
📌113 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 598 нафарга етди.

♻️Юртимизда жами 67 526 (+211) нафар фуқаро коронавирусдан соғайди ва кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 8 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
📌Навоий вилоятида 4 нафар,
📌Наманган вилоятида 7 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 4 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 13 нафар,
📌Тошкент вилоятида 58 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 119 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ОНИХОКРИПТОЗ — ТИРНОҚЛАРНИНГ ЭТ ИЧИГА ЎСИШИ ХАСТАЛИГИ

Тирноқлар билан боғлиқ хасталиклардан энг кўп тарқалгани тирноқларнинг эт ичига ўсиши (Онихокриптоз) ҳисобланади. Айниқса, замонавий оёқ кийимларнинг учли, тор шаклда тайёрланаётгани бу хасталикнинг оммалашиб кетишига сабаб бўлмоқда. Хўш, бунинг вужудга келиш сабаблари нимада? Уни даволашнинг қандай усуллари бор? Шу ҳақда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Муроджон Ирисметов ўз фикрларини билдириб ўтди.

–Тирноқлар қандай ҳолларда эт ичига қараб ўсади?

Тирноқни нотўғри олиш ва сифатсиз педикьюр ҳам унинг эт ичига ўсишига сабаб бўлади. Айниқса, бу хасталик тор, учли оёқ кийимлар кийишдан келиб чиқади. Шунингдек, оёқ кийим кишининг оёғига катта ёки кичик бўлса ҳам ушбу хасталикка сабаб бўлиши мумкин. Кўпчилик катта оёқ кийимнинг зарари йўқ деб ўйлайди, аммо оёқга мос бўлмаган туфлилар ҳам касаллик келтириб чиқариши мумкин.

Наслдан-наслга ўтадиган мойиллик, оёқ бармоқлари шаклининг ўзгариши (орттирилган ёки туғма маймоқлик ҳамда яссиоёқлик), замбуруғли оёқ касалликлари, оёқ бармоқларининг шикастланиши, оёқ бармоғи атрофидаги турли яра-чақалар, оёқда қон айланишининг бузилиши каби ҳолатлар касаллик келиб чиқишига замин яратади.

Тирноқ пластинкасининг бармоқ этига қараб ўсиши Онихокриптоз деб номланади. Ўсган тирноқ терини шикастлаши натижасида юмшоқ тўқималарда яллиғланиш кузатилади. Кейинчалик қизариш, бармоқ шиши ҳамда сезиларли оғриқ билан давом этади. Шунингдек, тирноқнинг ҳар икки томондаги этга қараб ўсиши ҳам ушбу турдаги хасталиклар сирасидандир. Энг ёмони, онихокриптозга нисбатан бепарво бўлинса, яллиғланиш зўрайиб, тирноқ атрофидаги терида йиринг пайдо бўлиши мумкин.

–Онихокриптоз қандай даволанади?

Тирноқ этга қараб ўса бошлаганида, оғриқ кучли бўлмаган пайт ҳам ихчам пойабзални кенгроғига алмаштириш ва имкон қадар ялангоёқ юриш тавсия этилади. Йиринг йиғилиши ва яллиғланиш авжига чиқа бошлашидан аввал мутахассис маслаҳатини олиш лозим.

Тери яллиғланиб йиринг ҳосил қилган бўлса, аввало у яхшилаб тозаланади. Инфекцияга қарши турли маз ва лаклар тавсия этилади. Тирноқнинг ёнлари эҳтиётлик билан олиниб, йиринг кетгандан сўнг махсус тамб қўйилади. У тирноқнинг яна ўз ҳолига қайтишига ёрдам беради. Ҳар ўн беш кунда тамб алмаштирилади. Жараён токи тирноқ тўғри ўсадиган бўлгунча давом этади.

Лазер муолажаси этга ўсган тирноқни даволашдаги энг самарали ва кам оғриқ берадиган усул. Бу усулда тирноқнинг этга ўсган қисми ҳамда ўсадиган қирралари лазер нури билан куйдирилади. Тирноқни олиш билан бирга яллиғланиш ўчоғи ҳам бартараф этилади. Бу муолажадан сўнг тирноқнинг этга қараб ўсиши муаммосидан бутунлай қутулиш мумкин. Бироқ бир қанча салбий тарафларини ҳам санаб ўтиш лозим: шикастланган тирноқ атрофининг куйиши, жароҳат секин битиши ва узоқ давом этадиган тикланиш жараёнига сабаб бўлади.

–Қандай вазиятда жароҳлик амалиёти ўтказилади?

Энг оғир даражага ўтганда жарроҳлик амалиёти қўлланилади. Жарроҳлик усулида даволаш Шифокор маҳаллий оғриқсизлантириш усулида тирноқнинг этга қараб ўсган қисмини жарроҳлик йўли билан олиб ташлайди. Шундан сўнг теридаги шикастланиш ва юмшоқ тўқималар яллиғланиши оз бўлса-да, камаяди. Бир неча ойдан сўнг тирноқ яна ўз шаклига қайтади.
Қайд этиш лозим Кўп касалликлар инсонинг эътиборсизлиги туфайли келиб чиқади. Ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилмаслик эса, уларнинг зўрайиб кетишига сабаб бўлади. Шу боис доимо саломатлигимиз ҳақида қайғуришимиз ҳамда жисмоний ҳолатимиздаги ўзгаришларга беэътибор бўлмаслигимиз керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
56 НАФАР КИШИДА ЯНГИ КАСАЛЛАНИШ ҲОЛАТИ ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 15 ноябрь coaт 13:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 299 (+56) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌Андижон вилоятида 5 нафар,
📌Бухоро вилоятида 2 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
📌Наманган вилоятида 10 нафар,
📌Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 22 нафар, коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 67 526 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 175 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ЭЪЛОН!
АЛЛЕРГИК КАСАЛЛИГИ БЎЛГАН БЕМОРЛАР УЧУН БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯЛАР ЎТКАЗИЛАДИ

Шу йилнинг 17 — 18-ноябрь кунлари Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази маслаҳат поликлиникасида аллергик касалликлари бўлган катталар ва болалар учун бепул консультация акцияси ўтказилади.

Сўнгги йилларда фармакология саноатининг тараққий қилиши, дори-дармонлар, биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқишга ихтисослашган хусусий фирмаларнинг кескин кўпайиши оқибатида антибиотиклар, биологик фаол моддалар, иммун ва гормонал тизимларига таъсир кўрсатувчи дори дармонларнинг асоссиз ва кенг кўламда қўлланилиши ҳам бу борадаги муаммолар кўламини чуқурлаштирди.

Юқоридаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг шифокор-аллергологлари республикамизнинг барча вилоятларига ҳар ой чиқишлар қилиб, жойлардаги муаммоларни ҳал этиб, қўшимча маслаҳатлар ва маҳорат дарслари ўтказиб келмоқдалар.

Бу сафарги консультациялар ҳам аллергология соҳасида муваффақиятли фаолият олиб бораётган етакчи мутахассислар томонидан амалга оширилади. Консультация доирасида мутахассислар томонидан бепул кўриклар, шунингдек, аллергик касалликларини аниқлаш, уларга оид тавсиялар олиш имконияти яратилади.

Консультациялар марказ консултатив поликлиникасида соат 09:00 дан 16:00 гача амалга оширилади.

Боғланиш учун: +71 214 55 06

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Олимлар беш дақиқада 97% коронавирусни ўлдирадиган ўсимликни аниқлашди

Айрим ўсимлик маҳсулотлари одам организмида коронавирус фаоллигини самарали равишда камайтиришга қодир. Буни Ульм университети Тиббиёт маркази Молекуляр вирусология институти олимлари тажрибалар орқали исботлаб беришди. Мутахассисларнинг хулосалари «bioRxiv» журналида чоп этилди.

Тадқиқотчилар хона ҳароратида табиий маҳсулотларни вируслар билан аралаштиришди. Маълум вақтдан сўнг улар COVID-19 ўзини қандай тутишини ўрганишди. Бунинг натижасида меваси қора оддий рябина организмдаги 97% гача коронавирусни бор-йўғи беш дақиқада нобуд қилишини аниқлашди. Анор шарбати ҳам вирусга қарши кучли таъсир қилиш хусусиятига эга. У билан оддий томоқни чайиш ҳам 80% гача COVID-19 патогенларини ҳалок қилади.

Бошқа табиий шарбатлар, шунингдек, кўк чой ҳам коронавирусни сезиларли заифлаштиради. Экспертларнинг сўзларига кўра, бу вирусга ҳалокатли таъсир кўрсатувчи нордон муҳит ва ўсимлик полифеноллари билан боғлиқ.

Манба: http://xabar.uz

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Ниқобни ташлашга ҳали шошилманг!

“Пандемия қачон тугайди?” деган саволга ярим йилдирки ҳамма умидбахш жавоб кутяпти. Дастлаб бу ўлатнинг бутунлай даф бўлишини яратиладиган вакцинага боғладик.

Шукрки, вакцина ҳам кашф қилинди. Ҳатто муқобиллари билан! Шундан сўнг бу мўъжизакор препаратларнинг синовдан ўтишига узоқ кўз тутдик. Муҳими, тажрибалар натижалари ҳозирча ёмонмас.

Яқинда Оксфорд университети тиббиёт профессори Сэр Жон Беллнинг бир гапи қулоғимизга жуда ёқиб ҳам кетди: “Ҳаёт баҳорга бориб изига тушади!”

Аммо бугун “Би-би-си” тарқатган ахборотда 90 фоиз самара бериши айтилаётган Германиянинг "BioNTech" вакцинаси ҳамтаъсисчиси, профессор Угур Шаҳин бу муддат келгуси йилнинг қишига тўғри келишини қайд этибди.

Унинг сўзларига кўра, агар ҳаммаси режалангандек кетса, вакцина шу йил охири ва келаси йил бошларида етказиб берила бошлайди. Апрелгача дунё бўйлаб 300 миллион дозада вакцина тарқатилади.

"Ёз бизга ёрдам беради, чунки ёзда инфекция даражаси камаяди ва энг муҳими, келаси йил кузи ва қишигача юқори суръатда эмлашларни амалга оширамиз" — дейди профессор Шаҳин. Унинг айтишича, вакцина касаллик юқишини икки баробар қисқартиради ва бу жуда катта кўрсаткичдир!

"Вакцина касалликнинг одамдан одамга юқишини камайтиришига аминман, эҳтимол 90 фоизмас, 50 фоиздир, аммо шу ҳам пандемия кўламини юқори суръатда камайтиради", деб қўшимча қилади у.

Хуллас, ҳали ниқобни оғиздан туширишга шошилманг, азизлар!

Манба: @platformauzb

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ВИРУСОЛОГИЯ ИЛМИЙ ТЕКШИРИШ ИНСТИТУТИ КЛИНИКАСИ ОДАТИЙ ИШ ФАОЛИЯТИГА ҚАЙТДИ

Юртимизга коронавирус инфекцияси илк бор қайд этилган шу йилнинг 15 мартидан бери касалликни даволаш билан шуғулланиб келаётган Вирусология илмий текшириш институти клиникаси касаллик ҳажмининг камайиши сабабли шу ойнинг бошидан одатий иш фаолиятига қайтди.

200 ўринга мўлжалланган шифохона сурункали гепатит, цирроз ва бошқа турдаги инфекцион касалликларга чалинган беморларга хизмат кўрсатади. Шифохона дунё талабларига жавоб берадиган ноёб лаборатория қурилмалари билан жиҳозланган. Бундан ташқари клиникада кунига 250 қатновга мўлжалланган поликлиника ҳам ишлаб турибди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Республика эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникаси ҳам одатий иш фаолиятига қайтиб, коронавирусдан бошқа турдаги юқумли касалликларга чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатишга ўтган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 16 ноябрь coaт 20:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 381 (+82) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 4 нафари Тошкент вилоятида,
📌 67 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Андижон вилоятида 5 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 8 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 9 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 12 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 24 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 57 нафар бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 67 655 (+129) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 128 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​🔺2020 йил 16 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 444 (+201) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌52 нафари Тошкент вилоятида,
📌111 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Юртимизда жами 67 734 (+208) нафар фуқаро коронавирусдан соғайди ва кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 5 нафар,
📌Бухоро вилоятида 8 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 9 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 12 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 48 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 112 нафар бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 112 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 54 миллион 301 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 316 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 54 миллион 992 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 326 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 10,796 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (8,845 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,848 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,948 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Франция (1,945 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

Ситуация с коронавирусом в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 54 млн 301 тысяча, из них более 1 млн 316 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 54 млн 992 тысячи человек, из них более 1 млн 326 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 10,796 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 8,845 млн), на третьем — Бразилия (более 5,848 млн), на четвертом — Россия (более 1,948 млн), на пятом — Франция (более 1,945 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​БОЛАЛАР ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРИ: САБАБ, ОҚИБАТ, ДАВО ЧОРАЛАРИ

Онкологик касалликлар нафақат катта ёшдаги аҳоли, балки болалар саломатлигига ҳам жиддий таъсир этаётган муаммолардан биридир. Мутахассисларнинг фикрича, бундай касалликлар профилактикасига оид тадбирларни самарали ташкил этиш ва касалликни эрта босқичда аниқлаш орқали минглаб беморларни соғлом ҳаётга қайтариш мумкин. Шу мавзуда Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош онкологи, тиббиёт фанлари номзоди Тожиддин МУСТАФОЕВ билан суҳбат қилдик (1-қисм).

— Бугунги кунда болалар ўртасида қандай онкологик касалликлар кўп учраяпти?

— Болалар ўртасида учрайдиган онкологик касалликлар ичида гемабластозлар қарийб қирқ фоизни ташкил этади. Шунингдек, марказий асаб тизими ўсмалари, нейробластомалар, буйрак, суяк, юмшоқ тўқималар, қулоқ, томоқ, бурун, жигар ва жинсий аъзолар хавфли ўсмалари учраб туради.

— Бундай касалликларнинг келиб чиқишининг асосий сабаблари нимада ва унинг олдини олиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

— Болаларда онкологик касалликлар юзага келишида эмбрионал омиллар асосий ўрин эгаллайди. Болаларда хавфли ўсма касалликларининг олдини олиш учун, аввало, ота-она соғлом бўлиши, оилада соғлом муҳит яратилиши, инсон зарарли иллатлардан холи бўлиши, шунингдек, экологик муҳит мусаффолиги жуда муҳим ҳисобланади.

— Болада хавфли ўсма ривожланаётганини қандай билиш мумкин?

— Бола ҳолсизланади, камқонлик ривожланиб боради, тана ҳарорати 37-37,5 гача кўтарилади. Бундан ташқари, тана вазни камаяди, периферик лимфа тугунлари, жағости, қўлтиқости, бўйин, човларда лимфа тугунлари катталашади. Ана шундай аломатлар кузатилса, болани онколог кўригига йўллаш керак. Бугунги кунда ҳудудларимиздаги тиббиёт муассасаларида болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича замонавий имкониятлар яратилган.

— Баъзи болаларда халқимиз тилида нор, хол дейиладиган ҳосилалар бўлади. Булар бола учун хавф туғдирадими?

— Нор тиббиёт тилида гемонгиома деб аталади. Бундан ташқари, болаларда лимфангеомалар, суяк остеомалари, юмшоқ тўқималарда ҳар хил хол кўринишидаги ҳосилалар учраб туради. Булар хавфсиз ўсмалар ҳисобланади. Бироқ баъзилари хавфли ўсмага айланиши мумкин. Шу боис, боланинг баданидаги бундай ҳосилаларни ота-она ўз билганича бартараф этишга уриниши, холларни юлишга ҳаракат қилиш ёки ҳар хил ёғлар суриб йўқотишга уриниш асло мумкин эмас. Бу оғир оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Агар боланинг баданида бундай ҳосилалар бўлса, албатта, болани тегишли мутахассис кўригидан ўтказиб, шифокор тавсияларига амал қилиш лозим. Оилаларга кириб борганингизда ота-оналарга бу хусусда етарлича тушунча берсангиз болалар саломатлигини асрашга муносиб улуш қўшган бўласиз.

— Папиллома вируси инсон соғлиғига қанчалик зарар етказиши мумкин?

— Папиллома вирусли касаллик ҳисобланади. Айрим кўринишлари онкологик хасталикларни келтириб чиқаради. Хусусан, аёллардаги бачадон бўйни саратони ривожланишида айнан папиллома вируси етакчилик қилади. Бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида тарқалиши бўйича кўкрак бези саратонидан кейинги ўринни эгаллайди.

Статистик маълумотларга кўра, дунёда биргина 2018 йилда бачадон бўйни саратони билан қарийб 570 минг янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Ҳар йили шу касалликдан 311 мингдан ортиқ аёллар вафот этади. Жумладан, мамлакатимизда ҳам ҳар йили минглаб нафардан зиёд аёл бачадон бўйни саратони касаллигига чалинмоқда. Касалликнинг олдини олишнинг энг мақбул усули эмлашдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
65 НАФАР КИШИДА ЯНГИ КАСАЛЛАНИШ ҲОЛАТИ ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 17 ноябрь coaт 14:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 509 (+65) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
📌Наманган вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 46 нафар, коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Юртимизда 67 734 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 176 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ҚАЙСИ КАСАЛЛИК АСОРАТЛАРИ ОНКОЛОГИК ХАСТАЛИКЛАРГА САБАБ БЎЛАДИ?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош онкологи, тиббиёт фанлари номзоди Тожиддин МУСТАФОЕВ билан суҳбат қилдик (2-қисм).

— Болаларда учрайдиган аденоид касаллиги ҳақида маълумот берсангиз? Унинг асоратлари онкологик касалликка олиб келиши мумкинми?

— Аденоидлар – бу бурун-ҳалқум йўли лимфоид тўқимаси муртакларининг яллиғланиш натижасида катталашиши. Кўпинча 12 ёшгача болаларда учрайди. Тез-тез шамоллаш, нафас олиш ва эшитиш қийинлашиши, хуррак отиш, бош оғриқлари ва бошқалар бу касалликнинг аломатлари ҳисобланади.

Бугунги кунда тиббиётимиз бу касалликни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш бўйича катта имкониятларга эга. Бу касаллик, агар аденоид деб тўғри ташхис қўйилган бўлса ва ўз вақтида даволанса у саратонга айланмайди.

— Остеоген саркоманинг илк белгилари маълумот берсангиз.

— Остеоген саркома болаларда энг кўп учрайдиган суяк тўқимасида ривожланадиган хавфли ўсма касаллигидир. Бу касалликнинг илк белгилари зарарланган соҳада шиш пайдо бўлиши, тунлари кучли оғриқ, пайпасланувчи ҳосиланинг пайдо бўлиши билан кечади. Касаллик рентгенологик ва марфологик усулда текширилади.

— Болалар онкологиясининг бугунги энг муҳим ютуқлари ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз.

— Бугун Ўзбекистонда болалар онкологик касалликларига аниқ, тез ташхис қўйиш имкониятлари юқори. Бу борада ўсма маркерлари билан ишлаш, иммуногистохимик таҳлиллар замонавий стандартлар асосида ўтказилади. Бундан ташқари, МСКТ, МРТ, ПЭТ, рақамли рентген, допплер каби замонавий тиббий технологиялар тиббиёт амалиётига чуқур кириб келиши касалликка эрта босқичларда аниқ ташхис қўйиш имкониятини кенгайтирмоқда. Табиийки, саратон қанча эрта аниқланса, беморларнинг саломатлигини асраш имконияти ҳам шунча юқори бўлади.

Болалар онкологиясида бугун бир қатор янги замонавий жарроҳлик амалиётлари ҳам самарали қўлланилаяпти. Булар таянч ҳаракат тизими ўсмаларида суяк аутопластика операциялари, суяк кўчириб ўтказиш амалиётлари, йирик бўғимларни эндопротезлаш операциялари, буйрак, қорин парда ости соҳаси, кичик чаноқ бўшлиғи ўсмаларида ҳам янгича операция усуллари муваффақиятли қўлланилаяпти. Албатта, тиббиётимизнинг бундай илғор ютуқлари беморлар соғлиғини тиклашда муайян ютуқларга замин бўлмоқда.

Бироқ, ҳар қандай касаллик каби болаларда учрайдиган хавфли ўсма касаллигини ҳам даволашдан олдини олиш осонроқ. Бунинг учун эса оилаларда тиббий маданиятнинг юқори бўлиши муҳим омил саналади. Ишонаманки, тиббиётимизнинг бирламчи бўғинида иш олиб бораётган патронаж ҳамшираларимиз бу борада тиббиётимиз олдида турган муҳим вазифаларни бажаришда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатиб, тиббиёт ривожи ва халқимиз саломатлигини яхшилашга муносиб улуш қўшадилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz