ССВ: КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА 1105 –“CALL-CENTER” 1003 БИЛАН БИРЛАШТИРИЛДИ
Юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашган шароитда аҳолининг касаллик билан боғлиқ саволларига ўз вақтида жавоб бериш, тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш тизими йўлга қўйилган эди. Бу тезда самара бериб, аҳолидан келаётган мурожаатлар оқими бир тизимга тушишига сабаб бўлди. Сўнгги вақтларда уй шароитида даволанаётган беморларга ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ва ахборот бериш мақсадида туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи 1105 қисқа рақамли “Call-center”га мурожаатларнинг кескин камайгани кузатилди.
Айни пайтга келиб, коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият бироз барқарорлашгани инобатга олиниб, 1105 қисқа рақамли “Call-centеr” фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш ва унинг вазифаларини 1003 – “Call-марказ”ига юклатиш белгиланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz

1 ДЕКАБРДАН КОМПЬЮТЕР ЎЙИНЛАРИ МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ
Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шу йилнинг 1 декабридан юртимизда электрон спортни янада ривожлантириш мақсадида компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади.
Бунда компьютер ўйинлари марказлари фаолиятида қуйидаги санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя қилиниши белгилаб қўйилди:
•фукароларни алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда, столлар оралиғида ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда жойлаштириш;
•ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;
•ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда объектга киритмаслик чораларини кўриш;
•ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш каби қатор санитария талабларига риоя қилиниши белгилаб қўйилди.

Тошкент давлат стоматология институти дунё талабаларини қарши олди
26-27 ноябр кунлари Тошкент давлат стоматология институтида халқаро тиббиёт йўналишлари бўйича «XXI асрда Буюк ипак йўли тиббиёти: замонавий ривожланиш векторлари» халқаро онлайн олимпиадаси ўтказилди.
Мазкур олимпиадада Франция, Жанубий Корея, Буюк Британия, Япония, Испания, Чехия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбойжон, Украина давлатларининг 42 та тиббий олий таълим муассасаларининг даволаш, стоматология, педиатрия ва тиббий-педагогик таълим йўналишларининг 250 дан ортиқ талабаси иштирок этди.
Олимпиада мусобақалари олий таълим муассасаларининг видеотақдимотлари, илмий-амалий конференция, ижодий танлов, стоматология ва даволаш иши, фундаментал фанлар ва виртуал тиббиёт йўналишларини ўз ичига олди.
Мутахассисликлар бўйича танловлар қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилди:
Стоматология йўналишида: ортопедик стоматология, жарроҳлик стоматологияси, болалар терапевтик стоматологияси ва ортодонтия.
Даволаш иши йўналишида: ички касалликлар, умумий жарроҳлик, отолорингология, дерматовенерология, офтальмология, асаб касалликлари йўналишларида беллашилди.
Фундаментал фанлардан: нормал физиология, топографик анатомия, микробиология, гистология, кимё, лотин тили фанларидан ўз билимларини синаб кўришди.
МДҲ давлатлари орасида илк маротаба виртуал стоматология йўналишида мусобақалар ташкил этилди. Мазкур мусобақалар инновацион 3D – симуляторларда ўтказилиб, дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари талабалари иштирок этишди. Хусусан, Франциянинг Лотарингия университети, Англиянинг Шейфлид университети, Испаниянинг Адема университети.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Тошкент давлат стоматология институти Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари орасида 10-ўринни, тиббиёт ОТМ орасида иккинчи ўринни эгаллаган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
▶️@ssvuz

🔺2020 йил 27 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 582 (+173) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 5 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌 47 нафари Тошкент вилоятида,
📌 102 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
⚫️Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 608 нафарга етди.
♻️ Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафари,
📌Андижон вилоятида 4 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 15 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 40 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 69 859 (+189) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2115 нафар бемордан 199 нафари оғир, 45 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида коронавирусга оид илмий тадқиқотлар олиб борилади
1- ва 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус ва пневмония билан касалланган беморлар кескин камайгани инобатга олиниб, муассасалар базасидан унумли фойдаланиш ҳамда келгусида уларнинг фаолиятини тиббиётнинг бошқа йўналишларига ҳам мослаштириш мақсадида реабилитация бўлимлари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, ушбу шифохоналарда коронавирусга оид илмий-тадқиқот ва инновация ишларини амалга ошириш мўлжалланмоқда. Шу мақсадда шифохоналарда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозими жорий қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
1- ва 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус ва пневмония билан касалланган беморлар кескин камайгани инобатга олиниб, муассасалар базасидан унумли фойдаланиш ҳамда келгусида уларнинг фаолиятини тиббиётнинг бошқа йўналишларига ҳам мослаштириш мақсадида реабилитация бўлимлари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, ушбу шифохоналарда коронавирусга оид илмий-тадқиқот ва инновация ишларини амалга ошириш мўлжалланмоқда. Шу мақсадда шифохоналарда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозими жорий қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔺2020 йил 28 ноябрь coaт 13:30 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 647 (+65) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Андижон вилоятида 3 нафар,
📌Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌Навоий вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 5 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
📌Фарғона вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 28 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 10 нафар,
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
🟢Юртимизда 69 859 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2180 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Андижон вилоятида 3 нафар,
📌Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌Навоий вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 5 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
📌Фарғона вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 28 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 10 нафар,
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
🟢Юртимизда 69 859 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2180 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
ТАЙИНЛОВ
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалига директор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Мўминов Солижон Жалилович Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори этиб тайинланди.
Тиббиёт фанлари номзоди Солижон Мўминов кўп йиллар Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Наманган филиалида реанимация бўлими врач-кардиореаниматологи, кардиология бўлими врач-кардиологи, юрак аритмияси бўлими бошлиғи, муассаса бош врачи каби қатор вазифаларда ишлаган, 2014 йилдан бери Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Солижон Мўминов 2010-2014, 2015-2019 йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида ҳам фаолият олиб борган.

🔺2020 йил 28 ноябрь coaт 20:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 718 (+71) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг барча 71 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Андижон вилоятида 5 нафар,
📌Жиззах вилоятида 4 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 10 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
📌Фарғона вилоятида 11 нафар,
📌Тошкент вилоятида 23 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 56 нафар бемор тузалди.
🟢Шундай қилиб, юртимизда 69 980 (+121) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2130 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️ССВ каналига аъзо бўлинг

Тиббиёт институтлари талабалари ўз яшаш ҳудудларига амалиётга юборилмоқда. Вазирлик изоҳ берди
Kun.uz мурожаатлар бўлимига тиббиёт институтларида таҳсил олувчи қашқадарёлик бир гуруҳ талабалардан мурожаат келиб тушди. Унда шундай дейилади: “Институт бизни ўзимизнинг вилоятимизга амалиётга жўнатяпти. Лекин бошқа ҳудудлардаги талабалар ўқишларини давом эттиришмоқда. Савол туғилади – нега айнан қашқадарёликлар?”. Масалага ойдинлик киритиш, умуман бундай амалиёт нима сабабдан ўтказилаётганини билиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан ва таълим бошқармаси бошлиги Ўктам Исмоилов билан суҳбатлашдик.
– Ўктам Сафоевич, талабаларнинг амалиёт ўташига қандай зарурат пайдо бўлди?
– Ҳар бир талабага амалиёт зарур. Айниқса бизнинг соҳамизда талаба фақат назарияни ўрганиб ҳеч қачон шифокор бўла олмайди. Тиббий таълим азалдан амалиёт билан бирга олиб борилган. Айни пайтда бу масала кун тартибига чиққани ҳам аниқ сабабларга, ҳуқуқий асосга эга. Маълумки, Ўзбекистон президентининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди.
Унда шундай банд бор:
2021 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ врачлик пункти оилавий шифокор пункти деб, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси эса оилавий поликлиника деб қайта номланади. Бунда, ушбу чора-тадбирлар мавжуд штат бирликлари доирасида амалга оширилади.
Бу банднинг мавзуга алоқадор жиҳати шундаки, кўпчилик талабалар амалиётдан узоқлашдилар, ўзларининг келажакдаги потенциал иш жойлари бўлган оилавий поликлиникаларга бормайдилар. Фармонда талабаларнинг амалиётга узвий бириктирилиши ҳам кўзда тутилган.
Ҳужжатга асосан вазирлигимизнинг махсус буйруғи ҳам чиқарилган. Бир сўз билан айтганда, бутун дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, шифокор амалиётсиз шифокор бўла олмайди.
– Сўзларингиз билан бирга мурожаатдаги савол ҳам ўринли. Амалиёт зарур экан, нега айнан қашқадарёлик талабаларгина бу жараёнга жалб қилинмоқда?
– Бу янглиш тушунча. Гап шундаки, 20 кун давом этиши мўлжалланган бу амалиёт Қашқадарё вилояти мисолида бошланди ва босқичма-босқич ҳамма ҳудудларда давом эттирилади. Қашқадарёда бошланишига сабаб, давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи давомида аҳолини рўйхатдан ўтказиш, антропометрик кўрсаткичларини аниқлаш ва саломатлигини текшириш топшириғи берилган. Бу жараёнга барча соҳа ходимлари сингари ўша ҳудудлик юқори курс талабалари, клиник ординаторлар ва магистрлар ҳам жалб қилинмоқда.
– Бу амалиёт учун ҳақ тўланадими, унга бориш мажбурийми?
– Юқорида айтганимда амалиёт ҳам таълим жараёнининг узвий бир қисми ҳисобланади, фақат унга мавжуд вазиятдан келиб чиқиб жиддий эътибор бериляпти холос. Пандемия даврида тиббиётга жиддий юклама тушди, янги-янги вазифалар бериляпти, катта ислоҳотлар амалга ошириляпти. Бундай жараёнлардан профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг четда қолиши тўғри эмас.
Энди бевосита саволингизга келсак, талабаларнинг йўлкиралари тўлаб берилади. Аммо уларнинг вақтинча фаолияти учун ҳақ тўлаш кўзда тутилмаган.
Барча қатнашиши шарт бўлса-да, касалликка чалинганлар, ҳомиладорлар ва бошқа қатор сабабларга кўра талаба амалиётга жалб қилинмаслиги мумкин. Бу борада таълим муассасалари раҳбарияти ўрганиб чиқади ва хулоса чиқаради.
Энг муҳими, талабалар ўзлари яшайдиган ҳудудда, ота-оналари бағрида амалиётни ўтайдилар ва бу ҳам уларга катта тажриба бўлади.
Аброр Зоҳидов суҳбатлашди.

👍1
🔺2020 йил 28 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 753 (+171) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида,
📌36 нафари Тошкент вилоятида,
📌 108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
⚫️Шу билан бирга, коронавирусга чалиниб вафот этган беморлар 608 нафарга етди.
♻️ Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Андижон вилоятида 5 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 4 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌 Наманган вилоятида 10 нафар,
📌 Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 11 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 40 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 70 047 (+188) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2098 нафар бемордан 198нафари оғир, 44 нафари эса ўта оғир аҳволда.

🔺2020 йил 29 ноябрь coaт 14:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 809 (+56) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
📌Андижон вилоятида 3 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 28 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 11 нафар,
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
🟢Юртимизда 70 047 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2154 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
📌Андижон вилоятида 3 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 28 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 11 нафар,
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
🟢Юртимизда 70 047 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2154 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔺2020 йил 29 ноябрь coaт 20:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 870 (+61) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг барча 61 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
📌Андижон вилоятида 2 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Наманган вилоятида 11 нафар,
📌Тошкент вилоятида 27 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 56 нафар бемор тузалди.
🟢Шундай қилиб, юртимизда 70 151 (+104) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2111 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️ССВ каналига аъзо бўлинг
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг барча 61 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
📌Андижон вилоятида 2 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Наманган вилоятида 11 нафар,
📌Тошкент вилоятида 27 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 56 нафар бемор тузалди.
🟢Шундай қилиб, юртимизда 70 151 (+104) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2111 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️ССВ каналига аъзо бўлинг
🔺2020 йил 29 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 920 (+167) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌40 нафари Тошкент вилоятида,
📌 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
📌Андижон вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌 Наманган вилоятида 11 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 39 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 91 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 70 198 (+151) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2114 нафар бемордан 192 нафари оғир, 44 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Forwarded from Rasmiy axborot
Бугун, 30 ноябрь куни режалаштирилган тадбирлар:
🔰 Брифинг
● Мавзу: COVID-19 бўйича бугунги вазият ва аҳолидан келиб тушган мурожаатлар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани
● Мавзу: Нефть-газ кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар ва масъуллар олдига қўйилган долзарб вазифалар ҳақида
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ўзбекнефтегаз” АЖ
〰️〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: Электр энергияси таъминотидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари натижасида тизимга етказилган зарарлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Наврўз Норбобоев, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергегикада назорат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари
@aoka_uz

САРАТОННИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН 12 ТАВСИЯ
Мирзағолиб ТИЛЛАШАЙХОВ,
Республика онкология ва тиббий радиология
илмий-амалий тиббиёт маркази директори,
тиббиёт фанлари доктори, профессор:
— Онкологик касалликлар инсон саломатлигига жиддий таъсир этаётган долзарб тиббий-ижтимоий муаммодир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бундай касалликларга чалиниш кўрсаткичи йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Дунёда миллионга яқин бирламчи саратон ҳолати аниқланади. Онкологик хасталиклар ичида энг кўп учрайдигани сут бези саратонидир. Кейинги ўринларда меъда, ўпка ва бачадон бўйни саратони туради.
Гарчи хавфли ўсма касаллигини даволаш мушкул бўлса-да, унинг олдини олиш имкони мавжуд. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Халқаро саратон тадқиқот агентлиги (IARC) бу борада саратон профилактикасининг 12 йўлини оммага тақдим этган. Булар қуйидагилар:
1. Чекманг, ҳар қандай тамаки шаклидан фойдаланманг.
2. Яшаш ва иш жойингизни тамаки тутунидан холи қилинг.
3. Тана вазни меъёрида бўлиши учун ҳаракат қилинг.
4. Кундалик ҳаётда жисмоний фаол бўлинг. Кун бўйи ўтириб вақт ўтказманг.
5. Соғлом овқатланиш тамойилларига риоя қилинг:
кўп миқдорда донли, дуккакли маҳсулотлар, сабзавот ва мевалар истеъмол қилинг, ёғли овқатларни, шакар истеъмолини чекланг;
қайта ишланган гўшт маҳсулотлари, қизил гўшт ва шўр таомлардан имкони борича тийилинг.
6. Спиртли ичимликлар ичманг.
7. Қуёшда узоқ турманг, айниқса, болаларни қуёш нуридан ҳимояланг.
8. Агар кимёвий саноат корхоналарида ишласангиз, хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда, саратон чақирувчи моддалардан ўзингизни ҳимоя қилинг.
9. Тоғли жойларда ёки радиация хавфи бўлган ҳудудларда яшасангиз, радон радиацияси бор-йўқлигини аниқланг. Юқори радон даражасини камайтиришга ҳаракат қилинг.
10. Аёллар учун:
Эмизиш онанинг саратон билан касалланиш хавфини камайтиради. Агар имкони бўлса, болани эмизиш керак.
11. Болаларингизни эмлаш дастурида иштирок этишларини таъминланг:
Гепатит B (чақалоқлар учун)
Одам папиллома вируси (HPV) (ўсмир қизлар учун).
12. Сут бези, бачадон бўйни, йўғон ичак, меъда саратонининг олдини олиш бўйича скрининг дастурларида қатнашинг.
Мамлакатимизда аҳоли орасида саратон профилактикаси бўйича замонавий шароитлар яратилган ва бу жараён узлуксиз такомиллаштирилмоқда.
“2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори асосида онкологик касалликлар профилактикасини кучайтириш, скрининг ва юқори технологик текшириш усулларини такомиллаштириш бўйича муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.

ТАНГЛАЙ КУЙГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Жўрабой АРСЛОНОВ, стоматолог:
Кўпинча одамлар қайноқ ичимлик ёки иссиқ таом еб оғиз бўшлиқларини куйдириб оладилар. Бу танглай учун зарарли.
Танглай куйиши уч босқичли бўлади.
❇️ Биринчи босқич — куйиш енгил бўлиб, танглайнинг ташқи тери қавати — эпидермисга таъсир қилади. Танглай қизариши билан намоён бўлади.
❇️ Иккинчи босқич — эпидермис ва дерма, яъни тери ости қаватига таъсир қилади, оғриқ бўлади, танглай қизаради, шишади, пуфакча пайдо бўлади.
❇️ Учинчи босқич — таъсир эпидермис ва дермадан ўтиб, танглай териси оқариши ёки қорайиши мумкин. Айрим ҳолатларда оғиз бўшлиғининг юқори қисми сезгисини йўқотади.
❗️ Куйганда организм ўзини тузатишга ҳаракат қилади. Оқ қон ҳужайраларини куйган жойга йўналтиради. Шу сабаб пуфакча пайдо бўлади. Агар куйиш жиддий бўлса, шикастланган тери ўрни кўчади ёки қалинлашади.
Манба: "Шифо-инфо"

🔺2020 йил 30 ноябрь coaт 13:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 974 (+54) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Андижон вилоятида 6 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Навоий вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 35 нафар,
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
🟢Юртимизда 70 198 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2164 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Андижон вилоятида 6 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Навоий вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 35 нафар,
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
🟢Юртимизда 70 198 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2164 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔺 — Коронавирусга қарши вакциналар синови жараёнида эмланган одам ниқоб тақиб юриши шартми?
—Турли давлатларнинг коронавирусга қарши вакцина синовлари турли босқичларда олиб борилмоқда. Баъзи давлатлар вакциналари, жумладан, Россиянинг (Спутник-V, Вектор), Хитойнинг, Европа давлатлари — Буюк Британия, Германия ва АҚШнинг (Astra Zeneca, Pfizer and Biotech, Moderna) вакциналари 3-босқич синов жараёнларида. Хусусан, Хитой ва Россия вакциналарининг синовларида бизнинг давлатимиз ҳам иштирок этишига эришилди ва бу жараёнлар амалга ошиши бўйича ишлар олиб борилмоқда
Вакцина билан эмланганингиздан сўнг ҳам ниқоб тақиб юришингиз керак бўлади, сабаби синовларда иштирок этмоқчи бўлганларга ҳам, синовлар якунланиб ижобий натижа берган вакцина билан эмаланганлар учун ҳам бу талаб сақланиб қолади. Шунингдек, вакцина билан эмланган одам организмида иммун тизим ишлашни бошлайди, бу даврда бошқа касалликлар юқишини олдини олиш мақсадида имкон қадар инсонлар билан мулоқотда бўлмаслик, уйда қолиш талаб этилади.
Агар иш фаолиятида бўлиб, одамлар билан мулоқот қилиш давом эттириш керак бўлса, ундай ҳолатда доимий равишда ниқобларни тақиб юриш билан карантиннинг бошқа талабларига ҳам риоя қилиш керак.
Шу билан бирга, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, кўпроқ суюқликлар ичиш ва енгил жисмоний фаоллик олиб бориш ҳам керак. Бу омиллар инсон организмида коронавирусга карши иммунитет ҳосил бўлишига ёрдам беради.
Севара Убайдуллаева,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

🔺— Коронавирусдан соғайиб чиққанларда ичак тизими касалликлари кузатиладими?
— Коронавирус кўп беморларда ошқозон-ичак тизими касаллиги билан кечиши кузатилмоқда. Баъзиларда эса, нафас йўллари жароҳатланиши билан кечса-да, бу касаллик жараёнида ичилган дори воситалар таъсирида ошқозон-ичак тизимида кўпгина ўзгаришлар келиб чиқмоқда. Бугунги кунда касалланиб тузалган кўпгина беморлар ошқозон ичак тизми муаммолари билан мурожаат этмоқдалар.
Бунинг бир неча сабаблари бор:
1.Коронавирус инфекцияси ичак эпителиоцитларини жароҳатлаши боис ошқозон ва ичакда кучли ўзгариш бўлиб кучли ич кетиши кузатилади.
2.Касаллик кечувида ошқозон-ичак тизими жароҳатланмаса-да, баъзи кучли дори воситаларининг (айниқса, антибиотиклар) ножўя таъсири оқибатида ич кетиши кузатилади;
3.Коронавирус касаллиги жараёнида ошқозон-ичак тизими шиллиқ қавати жароҳатланмайди, аммо умумий яллиғланиш таъсир қилиб туради, нотўғри овқатланиш, шунингдек, қовурилган, аччиқ, нордон овқатларни истеъмол қилиш билан ошқозон ичак тизимида ўзгариш кузатилади ва ич кетиш мумкин.
Бу ҳолатларнинг биронтаси кузатилса, албатта, шифокорга мурожаат этиш керак. Умумий қон, пешоб ва ахлат тахлилларини топшириш, керак бўлса, яна бошқа инструментал текширувлардан ўтиш керак бўлади. Айниқса, сурункали равишда ич кетиши кузатилган беморлардан шифокор назорати остида касаллик сабабини аниқлаш ҳамда даволаниш талаб этилади.

🔺 —Нега Тошкент шаҳрида айрим тақсимлаш марказлари ёпилмоқда?
➖ Ҳозирги вақтда Республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирусга қарши курашишда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида очилган айрим марказлар («Атлас», «Ёшлик») вақтинчалик ёпилди.
📉 Тақсимлаш марказларининг ёпилиш сабабларидан бири — коронавирусга чалинган беморлар сони камайгани билан боғлиқ.
🔰 Шунингдек, Тошкент шаҳрида тақсимлаш марказларининг ёпилиши, пойтахтда, умуман мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашганини англатади.
🌐 Тўғри, кўплаб мамлакатларда коронавирус кенг тарқалмоқда, кўплаб давлатлар иккинчи тўлқиндан азият чекмоқда. Бу бизни ҳушёрликка чақириши лозим. Шунга кўра, бугунги кунда давлат ва барча манфаатдор вазирлик, идоралар эпидемиологик вазиятни назорат қилиш бўйича ишлар олиб боришмоқда ва касаллик динамикаси ошганда ёпилган объектлар қайта тезкор равишда очилади.
🛏 Бундан ташқари, мамлакат шифокорлари ва олимлари пандемия даврида коронавирусга чалинган беморларни самарали даволаш бўйича катта тажриба орттиришди, шунингдек, касбий маҳоратларини ҳам оширишди.
❗️Шунингдек, коронавирусга беморларини даволашга ихтисослашган барча мавжуд марказлар зарур ётоқ-ўринлари, тиббиёт ускуналари ва дори воситалари билан таъминланган, шунингдек, малакали тиббиёт ходимлари ҳам бириктирилган. Марказлар ёпилган тақдирда ҳам ушбу таъминотлар сақланиб қолинади. Такрорий тўлқинда ушбу марказлар ва ресурслар аҳолига қайта юқори малакали ёрдам кўрсатиш учун тикланади.