Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 62 миллион 844 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 465 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 63 миллион 839 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 480 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 13,234 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,462 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,314 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,322 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,183 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

—————————————

Ситуация с COVID-19 в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 62 млн 844 тысяч, из них более 1 млн 465 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 63 млн 839 тысяч человек, из них более 1 млн 480 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 13,234 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,462 млн), на третьем — Бразилия (более 6,314 млн), на четвертом — Россия (2,322 млн), на пятом — Франция (2,183 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Юнусобод туманидаги 56-оилавий поликлиника ходимлари ҳар бир маҳалла фуқароларини тиббий кўрикдан ўтказишмоқда.

▶️@ssvuz
Коронавирус қаришни тезлаштириши мумкин

“COVID-19”нинг яна бир оғир асорати маълум бўлди. Ушбу хасталикнинг ҳатто енгил формаси ҳам эрта қаришга сабаб бўлар экан. Бу ҳақда АҚШнинг Виржиния штатида жойлашган Жорж Мейсон университети Тизимлар биологияси мактаби профессори Анча Баранова "РИА Новости"га берган интервьюсида маълум қилди.

Олиманинг айтишича, ноябрь ойида ўтказилган тадқиқот натижасида “COVID-19” дан тез ва осон тузалганларнинг 70 фоизида баъзи ички органларнинг патологияси кузатилган.

“Хасталикдан нафақат юрак, балки жигар ҳам зарарланади ва ёғли гепатоз, ошқозон ости бези липоматози қайд этилади. Одатда бундай ташхислар 60 ёшли кишиларга қўйилади. Бироқ коронавирусдан сўнг бу каби аломатлар 40 ёшли одамларда ҳам учраётир”, — дейди профессор.

Баранованинг фикрича, коронавирус ресурсларни сўриб олиши ва кексаликни яқинлаштириши билан ҳам хавфлидир.

Манба: @platformauzb

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​ХОРАЗМДА ТИББИЙ ХАТЛОВ АНТРОПОМЕТРИЯ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

Шу йилнинг 10 ноябрида қабул қилинган “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ва туманида аҳолини тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказиш тадбирлари бошланди.

Мазкур тадбирларни ташкил этиш мақсадида Урганч шаҳрида 66 та, Урганч туманида 67 та тиббий бригада ташкил қилинди. Тадбирларга 133 нафар врач, 559 нафар ўрта тиббиёт ходими жалб этилди.

— Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 309-сонли буйруғи асосида Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасида координатор, бўлим мудирлари, бош ҳамшира, бош мутахассислар, статист шифокор ва аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаолликни ошириш шаҳар бўлинмаси бошлиғидан иборат штаб ташкил қилинди, — дейди Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Абдулла Раҳимов. — 143 844 нафар шаҳар аҳолисини хатловдан ўтказишда шаҳримиздаги 3 та оилавий поликлиника ходимлари ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали магистратура ва бакалаврият босқичи талабалари иштирок этмоқда. Ҳар бир тиббиёт ходими белгиланган тартибда зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Ҳар бир бригадага маҳалалар, кўчалар кесимида хонадонлар бириктирилди. Ҳар бир бригада бир кунда 6 та хонадонни тиббий хатловдан ўтказиши белгиланган. Зарурат туғилганда тор соҳа мутахассислари иштирокида тиббий кўриклар ўтказилиши белгиланган. Тиббий кўрикка биринчи навбатда 7 ёшгача уюшмаган болалар, туғиш ёшидаги 35 ва ундан катта аёллар, 65 ва ундан катта ёшдаги уюшмаган фуқаролар жалб қилинади.

— Хатловнинг биринчи куни 36498 хонадонда истиқомат қилувчи 197 512 нафар аҳолини тиббий хатловдан ўтказишда 7 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 1 та оилавий шифокор пункти, 1 та кўп тармоқли поликлиника ходимлари иштирок этмоқда. Антропометрик ўлчовлар билан бирга хонадоннинг овқатланиш маданияти ва жисмоний фаоллигига доир маълумотлар ҳам шакллантирилмоқда, — дейди Урганч туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг амбулатор хизмат бўйича ўринбосари Шерзод Машарипов. — Бу тадбирлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Антропометрия (тана вазни, тана вазни индекси, бўй, бел айланаси, (болалар учун бош ва кўкрак айланаси), артериал қон босими, пульс, сатурация ўлчовини олиш) натижалари бўйича барча маълумотлар тегишли жадвалга мувофиқ йиғилади ва электрон базага киритилади. Махсус электрон дастур асосида умумлаштирилади, улар асосида хонадоннинг электрон “Тиббий картаси”, маҳалла ва туманнинг “Саломатлик профили” шакллантирилади.

Тиббий хатловларнинг биринчи кунида 798 хонадонга ташриф буюрилди. Натижалар шу куннинг ўзида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида умумлаштирилди.

Хатлов жараёнида тиббиёт ходимлари ва талабалар томонидан соғлом турмуш тарзига оид суҳбатлар ташкил этилмоқда.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 2 декабрь соат 13:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 335 (+59) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌40 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Шундай қилиб касалликдан соғайганлар жами 70 534 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2190 нафар беморга нисбатан даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ҚАШҚАДАРЁНИНГ БАРЧА ҲУДУДЛАРИДА АҲОЛИНИ ТИББИЙ ХАТЛОВ ВА АНТРОПОМЕТРИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАДБИРЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

✅Президентимизнинг тегишли фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида юртимиз бўйлаб аҳолини тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказиш тадбирлари бошланди. Ушбу лойиҳага республиканинг барча ҳудудларидан намунавий туман ва шаҳарлар, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида эса барча туман ва шаҳарлар қамраб олиниши белгиланган.

🛡Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига сўнгги ташрифи чоғида Қашқадарё вилояти мисолида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг мутлақо янги тизимини жорий қилиш бўйича топшириқлар берилди.

🧰Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятнинг барча туманларини қамраб олган ҳолда:
📌тиббий бригадаларни шакллантириш;
📌хонадон патронажи;
📌тиббий хатловни электрон тизимда шакллантириш;
📌антропометрик ўлчов ва текширувларни амалга ошириш;
📌мақсадли скрининг ва кўриклар;
📌тиббий маълумотларни планшетга киритиш ва умумлаштириш учун махсус электрон дастур ишлаб чиқиш;
📌хонадоннинг тиббий картаси, маҳалла, туман “Саломатлик профили”ни яратиш;
📌аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик одатларини шакллантириш
ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

❗️Хонадонларда патронаж ва антропометрия тадбирлари доирасида поликлиника ва оилавий шифокор пунктиларда қуйидаги мақсадли скрининг тадбирлари амалга оширилади:

▶️ шифокор томонидан 40 ёшдан ошган фуқароларда махсус саволнома асосида юқумли бўлмаган касалликлар скрининги;

▶️ акушер-гинеколог томонидан туғиш ёшидаги аёллар кўкрак бези саратони скрининги;

▶️ қонда қанд миқдорини аниқлаш орқали 2-турдаги қандли диабет касаллиги скрининги.

📊Лойиҳани амалга ошириш учун вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида худудий раҳбарлар бошчилигида махсус мониторинг гуруҳи тузилиб, уларга ташкил этилаётган тиббий бригадаларни назорат қилиш, уларни зарур мобил жиҳозлар билан таъминлаш, мобил поликлиника фаолиятини ташкиллаштириш учун автотранспорт ажратиш, зарур миқдорда реактив ва сарфлов материаллари билан таъминлаш каби молиявий масалаларни ҳал қилиш юклатилди.

🔺Шу мақсадда вилоятда 1535 тиббий бригада ташкил этилиб, ўз ҳудудларига бириктирилди.

📖Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш тизими доирасида аҳолини тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказиш тадбирларига яқиндан ёрдам бериш мақсадида мамлакат бўйлаб тиббиёт олий ўқув юртларининг юқори курсда ўқиётган, магистратура ва клиник ординатура бўйича таҳсил олаётган қашқадарёлик талабаларнинг ўз вилоятларида амалиёт ўташлари белгиланди.

🔺Ҳозирда вилоятда тиббиёт олий ўқув юрти ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг 695 нафар шундай амалиётчи талабалари ҳамда 75 нафар профессор-ўқитувчилари сафарбар этилди. Улар иштирокида 38 та заҳира тиббий бригадалари шакллантирилган.

♻️Қашқадарё вилоятининг барча ҳудудларида бошланган аҳолини тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказиш тадбирлари кейинчалик бутун мамлакат бўйлаб татбиқ этилиши мўлжалланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Forwarded from davletovuz
Яхши хабар

Буюк Британия Pfizer/BioNTech’нинг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишга рухсат берган илк Европа давлати бўлди. Келгуси ҳафтадан риск гуруҳларни оммавий вакцина қилиш бошланади.
​​Тошкент тиббиёт педиатрия институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари Қашқадарёда аҳолини тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказишда иштирок этмоқда

Жойларда бирламчи тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларини жорий қилиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг самарали чораларини белгилаш мақсадида бошланган Кашкадарё вилоятининг шаҳар ва туманларида аҳолини тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказиш тадбирларида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари фаол иштирок этиб, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шаклланишига ўз ҳиссаларини қўшмокдалар.

Бундан ташкари, тиббий хатлов ва антропометрия ўтказиш билан бирга, ҳозирги вақтда кенг тарқалган ўпка касалликлари, диабет, онкологик ва юрак-қон томир касалликлари профилактикаси, соғлом турмуш тарзи, соғлом овкатланиш ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигига ҳиссаси тушунтирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг қашқадарёлик битирувчи курс талабалари, клиник ординаторлари ҳамда магистрантлари вилоятнинг чекка ҳудудларида амалиёт ўтамоқда.

Тошкент тиббиёт педиатрия институти ахборот хизмати

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Онкологик хизматни ривожлантиришга қаратилган хайрия жамоат фонди ташкил этилди

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўмагида "Ишонч" хайрия жамоат фонди ташкил этилди. Унинг мақсади — онкологик касалликларга чалинган одамларга, уларнинг оилаларига, шунингдек, тиббиёт муассасаларига, саратон касаллигига чалинганларга тиббий ёрдам кўрсатадиган шифокорларнинг фаолияти ҳамда уларнинг илмий тадқиқотларини қўллаб-қувватлашдир.

Таъкидлаш жоизки, фонд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 октябрда қабул қилинган "Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ташкил этилди.

Шунингдек, фонднинг мақсадлари:
📌 дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий асбоб-ускуналар, тадқиқотлар, муолажалар, шунингдек протезлар, ногиронлар аравачалари ва бошқа реабилитация воситалари билан таъминлашни;
📌 саратон касаллиги билан оғриётган беморларни бепул парвариш қилиш, қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ва меҳнат реабилитациясини;
📌 психологик ҳуқуқий ва ахборий маслаҳат беришни ташкил этиш.

— Ўзбекистонда кўплаб хайрия ташкилотлари мавжуд, уларнинг орасида саратон касаллигига чалинган беморларга индивидуал ёрдам кўрсатаётганлари ҳам кам эмас, — дейди марказ бош шифокори ўринбосари, "Ишонч" фонди ижрочи директори Дилноза Агзамходжаева. — Бизнинг мақсадимиз — беморларга тиббий ёрдам кўрсатишдан ташқари, онкологик соҳа ривожига, соғайиш кўрсаткичини янада оширишга ҳисса қўшишдир. Шунингдек, аёллар ва болалардан фарқли ўлароқ, эркаклар бундай хайрия ёрдамларини ҳар доим ҳам олавермайдилар. Кўп ҳолларда эркаклар оғир касаллик билан яккама-якка қолишга мажбур бўлади. Статистика ва амалиёт шуни кўрсатадики, ўрта ва катта ёшдаги эркак учун хайрия ёрдамини олиш анча қийинроқ кечади. Шунинг учун ҳам, "Ишонч" фонди фаолиятининг дастлабки даври учун устувор йўналиш этиб эркаклар саломатлигини яхшилашни танладик. Кейинчалик эса бошқа гуруҳ беморларни ҳам қамраб олиш, онкология соҳасида олиб бориладиган тадқиқотларни қўллаб-қувватлашни ният қилганмиз.

Маълумот учун: 2019 йилда юртимизда онкологик хасталиклар билан 24 648 та янги касалланиш ҳолатлари аниқланган (улар орасида эркаклар 10 511 нафарни ва аёллар 14 137 нафарни ташкил этди). Айни пайтда умумий касалланиш структурасида юқори ўринни кўкрак бези, меъда ва бачадон бўйни саратони сақлаб қолмоқда. 2019 йилда эркаклар орасида умумий касалланиш структурасида етакчи ўринларни меъда, бронхлар ва ўпка, шунингдек, бош миядаги зарарли ўсмалар билан касалланиш эгалламоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Создан благотворительный фонд, направленный на развитие онкологической службы

При поддержке Министерства здравоохранения при Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре онкологии и радиологии (РСНПМЦОР) создан благотворительный фонд «Ишонч». Его целью является оказание финансовой поддержки людям с тяжелыми заболеваниями различного происхождения, их семьям, а также лечебным и иным учреждениям, врачам, оказывающим медицинскую помощь пациентам с онкологическим заболеваниями.
Стоит отметить, что фонд создан согласно постановлению Кабинета Министров Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по дальнейшему развитию онкологической службы и совершенствованию медико-психологической помощи пациентам с поздними стадиями рака» от 24 октября 2019 года.

Также целями фонда являются:
📌 организация обеспечения лекарствами, медицинскими препаратами, медицинским оборудованием, исследований, процедур, а также протезов, инвалидных колясок и других средств реабилитации;
📌 организация безвозмездного ухода, поддержки, социальной и трудовой реабилитации профильных больных;
📌 организация психологических консультаций, юридической и информационной поддержки.

— В Узбекистане действует немало организаций, занимающихся благотворительной деятельностью, среди них есть и те, которые оказывают индивидуальную помощь пациентам с онкологическими заболеваниями, — говорит Дилноза Агзамходжаева, заместитель главного врача центра, исполнительный директор благотворительного фонда «Ишонч». — Наша цель — помимо оказания медицинской помощи пациентам внести вклад в развитие онкологической службы, увеличение показателей выздоровления. Также в отличие от женщин и детей мужчины являются не «трендовыми» получателями пожертвований. Во многих случаях мужской пол остается наедине со страшной болезнью. Статистика и практика показывает, что мужчине среднего и старшего возраста получить благотворительную помощь труднее, чем остальным.

Именно поэтому для начала деятельности фонда «Ишонч» было решено выбрать приоритетное направление — мужское здоровье. Затем мы намерены охватить другие группы пациентов и поддержать исследования в области онкологии.
Для справки: в 2019 году в стране выявлено 24 648 новых случаев злокачественных новообразований (в том числе 10 511 и 14 137 у пациентов мужского и женского пола соответственно). В структуре общей заболеваемости злокачественных новооброзований в данное время лидирующие позиции сохраняют рак молочной железы, желудка и шейки матки. А в структуре заболеваемости злокачественных новооброзований у мужчин за 2019 год лидирующие места занимают злокачественные новооброзования желудка, бронхов и легких, а также головного мозга.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
«Zamin» Фонди томонидан амалга оширилаётган лойиҳа 60% болаларни карликдан қутқариши мумкин

«Zamin» фонди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда йилига 70 000 дан зиёд чақалоқ дунёга келадиган Тошкент шаҳрида синов лойиҳасини бошлади.

Тиббиёт муассасаларида ўтказилаётган скринингни мониторинг ва таҳлил қилиш учун лойиҳа доирасида онлайн тизим ишга туширилди.
 
Янги туғилган чақалоқлар шаҳардаги 4 та болалар шифохонасида ва барча 15 та туғруқ марказларида эшитиш қобилиятининг скрининг текширувидан ўтказилиши мумкин бўлган аппаратлар ўрнатилди.  

Ушбу лойиҳа 1 йиллик синов муддатидан муваффақиятли ўтгандан сўнг республикамиздаги барча туғруқ марказларига тадбиқ қилинади.

«Zamin» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева лойиҳанинг дастлабки натижалари билан танишди, туғруқ марказлари шифокорлари ва янги туғилган чақалоқларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди, уларга энг эзгу тилакларни билдирди.

▶️@ssvuz
​​🔺2020 йил 2 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 431 (+155) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌11 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌28 нафари Тошкент вилоятида,
📌98 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌 Андижон вилоятида 3 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌 Наманган вилоятида 10 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 55 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 103 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 70 712 (+178) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2108 нафар бемордан 174 нафари оғир, 39 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Ногиронлиги бўлган шахслар — жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзолари

Мамлакатимизда ҳар йили 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни кенг миқёсда нишонланиб келинади. Ушбу санада Ўзбекистонда истиқомат қилаётган 730 минг нафарга яқин ногиронлиги бор инсонлар ҳолидан хабар олиниб, совғалар улашилади ва ижтимоий-иқтисодий томондан қўллаб-қувватланади.

Ушбу сана Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47-сессиясида ҳамда “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунида байрам сифатида белгилаб қўйилган. Анъанага мувофиқ бу йил ҳам мамлакатимиз бўйлаб ушбу сана муносабати билан турли хайрия акциялари ва байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Таъкидлаш жоизки, уларнинг барчаси айни вазият “COVID-19” инфекцияси туфайли ўрнатилган карантин тартибларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилмоқда.

Аслини олганда юртимизда кексалар, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларга нафақат Халқаро ногиронлар кунида эътибор кўрсатилади, балки, улар давлат ва жамиятимизнинг доимий ғамхўрлиги остида умргузаронлик қилади. Айниқса, кейинги йилларда уларга муносабат тубдан ўзгарди ва ижтимоий муҳофазаси янада мустаҳкамланди.

Хусусан, 2016 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсионерларнинг реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия буюмлари билан таъминланиши 12,0 минг донани ташкил қилган бўлса, 2018 йилда бу кўрсатгич сал кам 39,0 мингтага етиб, 3 мартага кўпайди. 2019 йил давомида ҳам ушбу ижобий динамика сақланиб, қарийб 47,0 мингта реабилитация техник воситаси ва протез-ортопедия буюмларининг муҳтож шахсларга етказилиши таъминланди.

2016-2018 йилларда бепул тарзда санаторияларда соғломлаштирилган уруш ва меҳнат фахрийлари, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг сони 36,0 мингдан 40,0 мингтага етди, 2019 йилда эса 43,0 минг нафардан зиёд имтиёзга эга фуқаролар бепул соғломлаштирилди.

— Жорий йилнинг октябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талаблари ва халқаро стандартлар асосида, “ногирон” сўзи ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс” атамасидан фойдаланиланишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни тасдиқланди, у келгуси йилнинг бошида кучга киради, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори Алишер ИНАКОВ. — Бу ҳам имконияти чекланган шахсларга нисбатан муносабатнинг янада яхшиланаётганини кўрсатади.
2020 йилда белгиланган карантин тартиблари ва чекловлар доирасида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш давом эттирилди. Жумладан, ногиронлиги мавжуд ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар 25,3 минг дона протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминланди. Шунингдек, 12,8 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация ва протезлаш марказларида тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация ёрдам чоралари кўрсатилди, 19,8 минг нафар уруш ва меҳнат фахрийлари, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бепул санатор соғломлаштирилди.

Албатта, бундай чора-тадбирлар халқимиз орасидаги имконияти чекланган инсонларнинг ўз ҳаётидан рози ҳолда, фаровон турмуш кечиришларига замин яратмоқда. Уларга кўрсатилаётган меҳр-мурувват, ҳам моддий, ҳам маънавий томондан қўллаб-қувватлашлар халқимиз ва давлатимизнинг нақадар бағрикенг, инсонпарвар эканлигини яна бир бор исботламоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Люди с ограниченными возможностями являются равноправными членами общества

Ежегодно в нашей стране широко отмечается 3 декабря — Международный день инвалидов. В этот день справляются о состоянии около 730 тысяч человек с ограниченными возможностями, проживающих в Узбекистане, им вручают подарки и оказывается социально-материальная поддержка. Эта дата установлена Генеральной Ассамблеей ООН в 1992 году на 47-й сессии и Законом «О социальной защищенности инвалидов в Республике Узбекистан».

По традиции в этом году тоже по всей стране проходят различные благотворительные акции и праздничные мероприятия. Стоит отметить, что все они организуются в соответствии с установленными карантинными порядками в связи с ситуацией по COVID-19.

На самом деле в нашей стране пожилые люди, лица, нуждающиеся в социальной защите, и люди с ограниченными возможностями не только в Международный день инвалидов, но всегда находятся под постоянным вниманием и заботой нашего государства и общества. Отношение к ним в корне изменилось, особенно в последние годы, а их социальная защита еще больше усилилась.

В частности, в 2016 году обеспечение техническими средствами реабилитации и протезно-ортопедическими изделиями людей, нуждающихся в социальной защите, лиц с инвалидностью и пенсионеров составило 12,0 тысяч единиц, в 2018 году этот показатель достиг до около 39,0 тысяч, то есть увеличился в 3 раза. В 2019 году эта положительная динамика сохранилась, и нуждающимся людям доставлено около 47,0 тысяч единиц технических средств реабилитации и протезно-ортопедических изделий.

В 2016-2018 годах количество ветеранов войны и труда, пенсионеров и инвалидов, получивших бесплатные путевки для оздоровления в санаториях, увеличилось с 36,0 тысяч до 40,0 тысяч А в 2019 году было бесплатно оздоровлено более 43,0 тысячи лиц данной группы.

— В октябре этого года в соответствии с требованиями Конвенции ООН о правах инвалидов и международными стандартами был утвержден Закон Республики Узбекистан «О правах лиц с инвалидностью», предусматривающий также вместо слова «инвалид» использовать «лицо с инвалидностью», он вступит в силу в начале следующего года, — говорит директор Агентства медико-социальных услуг при Министерстве здравоохранения Алишер ИНАКОВ. — Это также показывает, что отношение к людям с ограниченными возможностями улучшается. В 2020 году в рамках карантинных мер и ограничений продолжено оказание медицинских и социальных услуг пожилым людям и людям с ограниченными возможностями. В частности, лицам с инвалидностью, нуждающимся в социальной защите, предоставлено 25,3 тысячи единиц протезно-ортопедических изделий и технических средств реабилитации. Кроме того, в реабилитационно-протезных центрах 12,8 тысячи лицам с инвалидностью оказана медико-социальная и профессионально-реабилитационная помощь, 19,8 тысяч ветеранов войны и труда, пенсионеров и лица с инвалидностью были бесплатно оздоровлены в санаториях.

Конечно, такие меры создают основу для того, чтобы люди с ограниченными возможностями были довольны своей жизнью и жили благополучно. Проявляемая к ним любовь и забота, как материальная, так и моральная, еще раз доказывает, насколько гуманны наш народ и государство.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал министерства:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд давлат тиббиёт институти олимлари нейрохирургия соҳасида инновацион ғоя устида ишламоқдалар.

▶️@ssvuz
ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 63 миллиондан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 63 миллион 360 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 475 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 64 миллион 508 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 492 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 13,385 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,499 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,335 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,347 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Франция (2,191 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

По данным ВОЗ в мире количество людей, заразившихся COVID-19, превысило 63 млн

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 63 млн 360 тысяч, из них более 1 млн 475 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 64 млн 508 тысяч человек, из них более 1 млн 492 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 13,385 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,499 млн), на третьем — Бразилия (более 6,335 млн), на четвертом — Россия (2,347 млн), на пятом — Франция (2,191 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz