Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​​🔺2020 йил 4 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 751 (+159) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌31 нафари Тошкент вилоятида,
📌115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌 Андижон вилоятида 4 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 4 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌 Навоийда вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 42 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 84 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71002 (+141) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2138 нафар бемордан 175 нафари оғир, 37 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ТАЛАБАЛАР УЧУН ҲАМ АМАЛИЁТ, ҲАМ ИМКОНИЯТ

Тиббиёт олий ўқув юртлари, клиник ординатура (резидентура)нинг қашқадарёлик 763 нафар талабаси ўз уйида яшаб, ўзларига яқин ҳудудлардаги поликлиникалар тиббий бригадаларига бириктирилган ҳолда ўз мураббийлари назорати остида тиббий хатлов тадбирларида иштирок этишмоқда. Улар Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Андижон давлат тиббиёт институти, Қорақалпоғистон тиббиёт институти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази, Тошкент стоматология институти, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан вилоятимизга амалий ёрдам учун юборилган. Қайд этиш жоизки, бу улар учун ўзига хос амалиёт ҳисобланади.

— Талабалар, магистрлар ва клиник ординаторларга ортиқча ташвиш туғдирмаслик учун улар имкон қадар ўз уйларига яқин ҳудудларга бириктирилди,— дейди Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ботир Даминов. — Улар бевосита институтдан бириктирилган мураббийлари ва тиббий бригададаги оилавий шифокорлар назорати остида хонадонма-хонадон юриб, антропометрия тадбирларига кўмаклашишмоқда, соғлом турмуш тарзига доир тарғибот суҳбатларини ташкил этишаяпти. Шу орқали институтда олган билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашмоқда. Бу жараённинг яна бир жиҳатига эътибор қаратишни истардим. Одатда қашқадарёлик талабалар таҳсилдан сўнг пойтахтдаги ёки вилоят марказидаги марказий шифохоналарда қолиб ишлашга ҳаракат қилишади. Бу эса чекка ҳудудларда кадрлар тақчиллигини келтириб чиқаради.

Президентимизнинг бирламчи бўғинга қаратаётган алоҳида эътибори, хусусан, оилавий шифокор нуфузининг оширилаётганлиги бу муаммонинг ечимида муҳим аҳамият касб этади. Мана шу тиббий хатловдаги амалиёт жараёнида ҳам мутасаддилар бўлғуси шифокорларга бунинг моҳиятини тушунтириб, уларни ўз ҳудудларига жалб этишга куюнчаклик билан ёндашишлари зарур.

— Қарши шаҳридаги 6-оилавий поликлиникада тиббий хатлов тадбирларида қатнашаяпмиз,- дейди Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти 5-босқич талабаси Дилфуза Тўхтаева.— Кеча Кунчиқар маҳалласидаги хонадонларда антропометрияда тиббий бригадага ёрдам бердик. Айни пайтда поликлиниканинг махсус штабида олган маълумотларимизни электрон базага киритаяпмиз. Ўзим Қарши шаҳриданман. Ўз шаҳримда амалиёт ўтаётганимдан, қолаверса, шундай масъулиятли тадбир самарадорлигига ҳиссам қўшилаётганидан мамнунман.

▶️Батафсил...

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​БУНИНГ МОҲИЯТИНИ ҲАР БИР КИШИ АНГЛАШИ КЕРАК

— Тасаввур қилинг, бир хонадонда 5 киши бўлса, барчасининг бўй узунлиги, тана вазни, бел айланаси, тана вазни индекси, бел айланаси (болаларда бош ва кўкрак айланасини ҳам), артериал қон босими, пульси, сатурациясини ўлчаш, уларни ўта аниқлик билан электрон базага муҳрлаш ва тегишли тартибда тарғибот суҳбатини ўтказиш қандай машаққатли ва нозик жараён,- дейди поликлиника оилавий шифокори Зебинисо Қаноатова. — Амалиётчи талабаларимизга раҳмат, бу ишларда бизнинг ҳақиқий қанотларимизга айланишган.

— Бугун хонадонимизга шифокорлар хатловга келишди,- дейди шаҳардаги Нефтчилар маҳалласида истиқомат қиладиган Зайнаб ая Азимова. — Барака топишсин, каттаю кичик барчамизни эринмасдан кўрикдан ўтказишди. Керакли тавсияларни беришди. Ҳар бир хонадонда бунча ишни бажаришнинг ўзи бўлмайди. Шу сабабли ҳар бир киши бу тадбирнинг ўз саломатлиги учун муҳим эканлигини англаб етиши, бу тадбирларда фаол қатнашиши, хатлов куни оиланинг ҳар бир аъзосининг уйда бўлишини таъминлаши керак экан. Буни қўшниларимга, маҳалладошларимга ҳам тушунтираяпман.

Қайд этиш жоизки, биргина 6-оилавий поликлиникада 25 та шундай тиббий бригада самарали фаолият олиб бораётган бўлса, Қарши шаҳри бўйича 140 та бригада тиббий хатлов тадбирларида иштирок этаяпти. Улар учун барча ўлчов ускуна ва жиҳозлари етказиб берилган.

▶️Батафсил...

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
❓Юз териси кўчиши нима сабабдан содир бўлади?

🔸Тери пўстлоғи кўчиши қуруқлик белгисидир. Эпидермиснинг юқори ҳужайраларида намлик етишмайди, у соғлом ҳужайраларга йўл очиш учун нобуд бўлади ва кўчади.

❓Нима учун бундай содир бўлади?

☀️Қуёш. Ултрабинафша нурлари эластин ва коллаген моддаларини йўқотиб, тери ҳужайраларини ўлдиради. Кейин эса тери қуруқлашади. Бундан сақланиш учун қишда ҳам қуёшдан сақловчи кремлардан фойдаланинг.

🧴Мос келмайдиган косметика. Эпидермисга таркибида алкогол ва ёғли терига мўлжалланган қаттиқ ювиш воситалари бўлган косметика таъсир кўрсатади. Кундалик фойдаланадиган крем танлаётанда спирт ва кислоталарсиз бўлишига аҳамият беринг.

❄️Совуқлик.Ҳарорат ва ҳаво намлигининг пастлиги тери юқори қатламлари қуришига сабаб бўлади. Эпидермисни совуқдан ҳимоя қилиш учун кўчага чиқишдан олдин ёғли ва озиқлантирувчи кремлардан фойдаланинг.

🚿Иссиқ сув. Душ, ҳаммом, сауна, буғ ҳаммоми ёки шунчаки иссиқ сув билан ювиниш тери тешикларини кенгайтиради. Шунинг учун терида жуда кўп намлик йўқотилади.

🤧Аллергик реакциялар. Масалан, совуққа. Бундай аллергиянинг одатий аломати дерматитдир: терининг очиқ жойларида, хусусан, юзда шилимшиқ ва қичишадиган доғлар пайдо бўлади. Бу кремнинг таркибий қисмларига реакция бўлиши мумкин.

💆🏻‍♀️Айрим тери касалликлари. Атопик дерматит (экзема) ёки тошбақа касаллиги каби баъзи бир тери касалликлари бўлган одамларнинг териси қуруқ бўлади.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт соҳасининг Эндокринология тизимидаги ўрганишлар

▶️@ssvuz
​​КЎЗ МИКРОХИРУРГИЯСИ:
ЧАҚАЛОҚЛАРДА РАНГЛАРНИ ФАРҚЛАШ ХУСУСИЯТИ ҚАЧОНДАН РИВОЖЛАНА БОШЛАЙДИ?

Офтальмологиянинг замонавий йўналиши ҳисобланган кўз микрохирургияси бўйича ССВ Матубот хизмати саволларига Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов жавоб берди (1-қисм).

— Инсоннинг кўриш тизими ҳақида тушунтириш берсангиз...

— Кўз инсон вужудидаги энг муҳим сезги органларидан биридир. Биз атрофимиздаги олам ҳақидаги ахборотнинг 70 фоизини кўз орқали оламиз. Кўз мугуз пардаси, қорачиқ, гавҳар, кўз тўр пардаси, кўриш асаб тизими, кўз олмаси ва унинг ёрдамчи тузилмалари бўлган мушаклар, қовоқлар, шиллиқ парда, кўз ёш аппарати, мия каби муҳим ҳаётий аъзоларимиз бизга оламдан баҳра олиш имконини беради.

— Болаларнинг кўриш қобилияти қандай шаклланади?

— Болаларнинг кўзи ўзига хос фарқли жиҳатларга эга. Мисол учун, янги туғилган чақалоқнинг кўз олмаси катталарникидан фарқли равишда шарсимон кўринишга эга бўлади. Оқсил пардаси юпқа, склерада кўплаб эластик толалар бўлади. Гўдак бир ойлик бўлганда предметни кузатиш, баъзида нигоҳни қадаш рефлекси ривожланади. 2-3 ойликка тўлганда кўз олдига бирон нарсани бирданига яқинлаштирсангиз, кўзларини юмиб олади. Бу хавфни сезиш рефлекси ҳосил бўлаётгани белгисидир. 6-8 ойлигида эса бола оддий геометрик шаклларни фарқлайди.

Рангни фарқлаш қобилияти ҳам 2-3 ойлигида ривожланади. У, энг аввало, қизил рангни ажратади. Рангларни фарқлаш хусусияти 3-4 ёшигача шаклланиши керак. Агар бу жараёнда нуқсонлар бўлса, турли кўз касалликларидан дарак бўлиши мумкин. Шу боис, тиббий кўрик орқали болаларнинг кўриш аъзолари ривожланиш босқичларини мунтазам кузатиб бориш лозим.

— Боланинг кўзи тез-тез ёшланиши бирор касаллик белгисими ёки аста-секин ўтиб кетадиган ҳолатми?

— Кўз ҳуда-беҳуда ёшланмайди. Айниқса, болаларда бу муаммо бўлса, туғма кўз ёши каналларининг ёпилиши ёки торайиб қолиши, шамоллаш аломати бўлиши мумкин. Бундай вазиятда вақтни бой бермай, болани окулист-шифокор кўригидан ўтказиш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
👍1
​​​​🔺2020 йил 5 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 904 (+153) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌29 нафари Тошкент вилоятида,
📌98 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 3 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Наманган вилоятида 10 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 9 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 35 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71173 (+171) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2120 нафар бемордан 177 нафари оғир, 37 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бирламчи тиббий ёрдам ходимларнинг тажриба алмашинуви ҳақида

▶️@ssvuz
​​КЎЗ МИКРОХИРУРГИЯСИ:
МИОПИЯ — УЗОҚНИ ЯХШИ КЎРА ОЛМАСЛИК КАСАЛЛИГИНИ ҚАНДАЙ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИН?

Офтальмологиянинг замонавий йўналиши ҳисобланган кўз микрохирургияси бўйича ССВ Матубот хизмати саволларига Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов жавоб берди (2-қисм).

— Кейинги пайтда болалар ва ўсмирларда кўриш қобилиятининг пасайиши кўп учрамоқда. Бунинг олдини олиш мумкинми?

— Кўз табиатан узоқ-узоқ манзилларни кўришга мослашган. Аммо, XXI асрга келиб юксак технологияларнинг ривожланиши туфайли яқин масофадан иш битиришга одатланмоқдамиз. Яъни, компьютер, смартфон, мобиль телефон асосий иш қуролимизга айланиб бораяпти. Бунинг натижасида кўзларимиз табиий иш режимини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда. Албатта, бу муаммо кўзларнинг кўриш қобилиятига ўз таъсирини ўтказмай қўймаяпти.

Миопия — узоқни яхши кўра олмаслик касаллигининг кўпайиб бораётгани шунинг белгиси. Энг ёмони, кейинги пайтларда бу касаллик ёшариб бораётир. Бунинг олдини олиш учун оилада тарбияга эътиборни кучайтириш, кичкинтойларнинг мобиль телефон, компьютер ўйинларига берилишига йўл қўймаслик, уларни кўпроқ тоза ҳавода сайр эттириш, овқатланиш тартибига ва таомларнинг шифобахшлик хусусиятига эътибор қаратиш керак.

Катталар ҳам компьютерда ишлаш қоидаларига риоя этиши зарур. Яъни, монитор ва кўз ораси 15-20 сантиметрдан кам бўлмаслиги керак. Компьютерда узлуксиз ишлайдиганлар ҳар икки соатда 20-30 дақиқа кўзга дам бериши мақсадга мувофиқ. Соғлом турмуш тарзига оид бу маълумотларни ҳар бир оилага етказсангиз, кўз хасталикларининг олдини олишда сезиларли натижаларга эришасиз.

— Кўз олмаси катта-катта бўлса, "кўзлари чаросдек порлаб турибди", деб гўзалликка йўямиз…

— Кўз олмасининг катта бўлиши глаукома белгиси бўлиши мумкин.
Кўз ичи босими баланд бўлиши глаукома ривожланишининг асосий омилидир. Шу боис, касалликни барвақт аниқлаш, шифокор назорати остида бўлиш нерв тизими зарарланишининг олдини олади ва кўриш қобилиятини сақлашга ёрдам беради.

— Кексаларимиз кўзларини кўк чой билан тез-тез ювиб туришларига кўп гувоҳ бўлганман. Бунинг саломатликка фойдаси борми?

— Маълумки, кўк чой табиий усулда олингани боис, унда табиий, шифобахш моддалар кўп. Шунингдек, бактерияларга қарши курашиш хусусиятига эга. Шу жиҳатлари сабабли конъюнктивит, блефарит ва бошқа шамоллаш туфайли келиб чиқадиган кўз хасталикларининг олдини олиш ва даволашда ўзига хос таъсир кучига эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда аҳолини тиббий хатловдан ўтказиш, тиббий платформа яратиш бўйича мулоқотлар

▶️@ssvuz
📌Биз аҳамият бермайдиган ҳолатлар ҳақида

😥Чарчоқ
оддий ҳолат сифатида қабул қилинадиган бўлди: одам кўп ишлаши ва оз ухлаши керак. Аммо чарчоқ ҳафта охири ва таътилдан кейин ҳам кетмаса, бунга жиддий қараш керак. Чарчоқ кўплаб касалликларнинг аломати бўлиши мумкин.

🥵Терлаш. Жисмоний машқлар туфайли терласангиз, бу яхши. Лекин тез-тез терлаш бу жиддий касалликнинг илк аломатлари бўлиши мумкин.

🥗Жиғилдон қайнашига ўхшаш ҳислар ошқозон ва қизилўнгач ўртасидаги қийин муносабатларга ишора қилмайди, балки юрак муаммоларидан дарак бериши мумкин.

🚶‍♀️Озиш. Кўп одамлар диетасиз, жисмоний машқларсиз ва турмуш тарзини ўзгартирмасдан вазн йўқотишни орзу қиладилар. Тўсатдан тўсатдан вазн йўқотиш саратон белгиларидан биридир. Шунинг учун шифокор билан биргаликда килограмм ҳалок бўлишига нима олиб келиши мумкинлигини ўйлаб кўринг.

🔹Қабзиятга эътибор бермаслик қийин. Бунга сабаб нотўғри диета ва сувнинг етишмаслигидир. Бу диабетга ишора бўлиши мумкин. Шу сабабли йилига бир марта қон таҳлилидан ўтиб, қондаги шакар миқдорини текширтиришингиз керак.

Манба: “Соғлом ҳаёт”

▶️@ssvuz
​​ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР СОНИ 74 МИНГДАН ОШДИ

🔺2020 йил 6 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 053 (+149) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌28 нафари Тошкент вилоятида,
📌105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 3 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌 Самарқанд вилоятида 14 нафар,
📌 Наманган вилоятида 9 нафар,
📌 Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 32 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 79 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71 315 (+142) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2127 нафар бемордан 179 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​КЎЗ МИКРОХИРУРГИЯСИ:
ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ КЎРИШГА ТАЪСИРИ БОРМИ?

Офтальмологиянинг замонавий йўналиши ҳисобланган кўз микрохирургияси бўйича ССВ Матубот хизмати саволларига Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов жавоб берди (3-қисм).

— Кўзга говмучча чиқиши ниманинг аломати?

— Бу бирор ички касаллик, шамоллаш, қовоқлар яллиғланиши ва гижжа асорати бўлиши мумкин. Бундай вазиятда болани педиатр, юқумли касалликлар шифокори ва окулист кўригидан ўтказиб, мажмуавий муолажа қилиш керак. Шунингдек, боланинг иммунитетини ошириш учун уни рационал овқатлантириш, жисмонан чиниқтириш зарур.

— Қандли диабетнинг кўришга таъсири борми?

— Ушбу касалликка чалинган кўплаб беморлар асосан эндокринолог кўригидан ўтиб, қанд миқдорини меъёрида сақлаш билан чекланади. Ҳолбуки, қандли диабет иккиламчи асоратлари билан ҳам хатарлидир. Жумладан, унинг таъсирида кўз касалликлари келиб чиқиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун беморни йилда икки марта окулист кўригига йўллаш мақсадга мувофиқ.

— Замонавий офтальмология ва кўз микрохирургиясининг энг муҳим ютуқлари нималардан иборат? Улардан амалда фойдаланиш самаралари ва соҳа бўйича янги режалар ҳақида маълумот берсангиз.

— Замонавий офтальмология ва кўз микрохирургияси бугунги кунга келиб шу қадар ривожландики, натижада илгари даволаш мушкул бўлган кўпгина касалликларни бутунлай бартараф этишга эришяпмиз. Катаракта хасталигининг турли шаклларини чоксиз факоэмулсификация усулида даволаш, кўз шоҳ пардаси хиралашганда кератопластика операцияси, қандли диабет, юрак қон-томир касалликлари туфайли келиб чиққан тўр парда ва шишасимон тананинг хасталикларини лазер ёрдамида даволаш бўйича ютуқлар бунга мисолдир. Бундай илғор операцияларни бугунги кунда ҳудудларда ҳам жорий этиш мақсадида жойларда амалий ишлар тизимли йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 65 миллион 870 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 523 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 67 миллион 073 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 536 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 14,191 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,644 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,633 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,460 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,241 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

—————————————

Ситуация с COVID-19 в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 65 млн 870 тысяч, из них более 1 млн 523 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 67 млн 073 тысяч человек, из них более 1 млн 536 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 14,191 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,644 млн), на третьем — Бразилия (более 6,633 млн), на четвертом — Россия (2,460 млн), на пятом — Франция (2,241 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​❓Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси нима? Унинг вазифаси нималардан иборат?

CCB Матбуот хизмати саволларига Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бўлим бошлиғи Абдуғофур Нарзуллаев жавоб беради:

— Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор ва у асосда қабул қилинган тегишли Низом фуқароларнинг меҳнатга лаёқати чекланганлик ҳолати ва ногиронлик гуруҳларини тасдиқлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) тиббий кўрикдан ўтказишда фуқаролар, мамлакат ҳудудида доимий яшайдиган хориж фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги, даволаш профилактик муассасаси (ДПМ) йўлланмасига эга шахсларни қабул қилади.

Ногиронлик гуруҳини белгилаш учун фуқаро ўрнатилган тартибда ўзи яшаб турган жойдаги туманлараро туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига яшаш жойидаги ДПМ йўлланмаси асосида мурожаат этишлари мумкин. Бунинг учун фуқаро паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат мажбурий тартибда кўрсатади.

Мамлакатимиз бўйлаб 107 та тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолият юритмоқда. Фуқаролар, аввало, ногиронлик гуруҳларига чиқишда ўзи яшаб турган жойдаги бош, туманлараро, туман (шаҳар) ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига мурожаат қилади.

ТМЭК хулосасига рози бўлмаган тақдирда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига ёки судга мурожаат қилишга ҳақли. Мамлакатимизда 16 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахслар 636,5 минг нафарни ташкил этади.

Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида бирламчи ногиронлик белгиланганлардан 13,2 минг нафари ногиронлик аломатлари аниқ намоён бўлган касалликлар, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратлар билан ногиронлиги бўлганларга тўғри келади.

(давоми бор)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​❓Бирламчи ногиронлик қандай белгиланади?

CCB Матбуот хизмати саволларига Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бўлим бошлиғи Абдуғофур Нарзуллаев жавоб беради:

— Бирламчи ногиронлик белгиланиши учун, аввало, тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтиш керак бўлади. Бунинг учун:

📌даволаш профилактик муассасаси йўлланмаси,
📌даволовчи шифокор, бўлим мудири, бош шифокор имзоси ва муассаса муҳри билан тасдиқланган касаллик тарихидан кўчирма,
📌 амбулатория картаси,
📌 вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (ишлайдиган фуқаролар томонидан) тақдим этилади.

❗️Агар касбий касаллик оқибатида меҳнатга лаёқат йўқотилганлиги даражаси ва ногиронлик аниқланган тақдирда Тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига тиббий кўрикдан ўтиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколат берилган соғлиқни сақлаш муассасаси хулосасидан кўчирма ҳам тақдим этилиши лозим.

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўриклар:

📌фуқароларнинг ҳаёт фаолияти, меҳнатга лаёқатининг чекланганлик ҳолати, ногиронликнинг гуруҳларини белгилаш;

📌меҳнат фаолиятини бажариш давомида жароҳатланган ёки саломатлигини бошқача тарзда шикастлаган ишловчиларнинг меҳнатга лаёқати йўқотилганлиги даражасини белгилаш;

📌ногиронларни реабилитация қилиш чора-тадбирлари ва ногиронларни ишга жойлаштириш, ўқитиш ва қайта ўқитиш бўйича тавсиялар бериш мақсадида ўтказилади.

Бунда беморлар бошланғич тиббий кўрик:
➖жараёнида айнан бир касаллик сабабли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб узлуксиз 4 ойдан ортиқ оғриб қолганда,
➖меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан эътиборан 12 ой мобайнида танаффус билан
6 ой мобайнида касалланганда,
➖сил касаллиги аниқланганда,
➖ вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври касаллик аниқланган кундан бошлаб камида 10 ойни ташкил қилганда,
➖асосий касаллик кучайган кундан бошлаб камида 6 ой силга қарши курашиш муассасаларида ҳисобда турганда ногиронлик гуруҳларига чиқарилади.

Бу жараёнда ушбу шахслар ТМЭК томонидан белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади.

Шунингдек, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтгунгача, яъни ушбу белгиланган муддатлардан олдин ҳам тиббий кўрикдан ўтказишга ТМЭК раиси томонидан чиқарилган қарор асосида қабул қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Ўзбекистон халқига байрам табриги
—
Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Соғлиқни сақлаш вазири Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Aбдуҳаким Хаджибаев Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маниш Прабхат билан учрашди. Эслатиб ўтамиз, М. Прабхат мамлакатимиздаги элчи сифатидаги фаолиятини шу йилнинг сентябрь ойида бошлаган эди.

Мулоқот давомида сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди. 2018-2019 йилларда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифлари кенг кўламли ҳамкорлик учун мустаҳкам замин яратди. Хусусан, давлатимиз раҳбари 2019 йил январь ойида IX Халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун Ҳиндистонга ташриф буюрди ва у ерда мамлакат Бош вазири Нарендра Моди билан Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлиги, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. 2019 йилнинг октябр ойида эса Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Гужарат штати делегациясини қабул қилди, унда биотехнология ва қишлоқ хўжалиги кластерлари, тўқимачилик ва фармацевтика саноати каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, элчи Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади, шу сабабли касаллик тарқалиши ҳозирги вақтда сезиларли даражада камайганини эътироф этди. Ўз вақтида кўрилган чоралар COVID-19 оқибатларини минималлаштиришга сабаб бўлаётгани қайд этилди. М. Прабхат пандемия даврида Ўзбекистон аҳолиси юқори интизом ва масъулият кўрсатганини, бу яхши натижаларга эришишга ҳисса қўшганини ва ҳукуматга вазиятни шу кунга қадар назорат остида ушлаб туришига имкон бераётганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, вазир ҳозирда вазиятнинг барқарорлиги ҳотиржамликка берилиш учун асос бўла олмаслигини айтди. Кўпгина бошқа мамлакатлар тажрибасига кўра, COVID-19нинг иккинчи тўлқинидан қочиб бўлмайди деган тушунча мавжуд. Бунинг учун мамлакатда унга тайёргарлик кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган 150 дан ортиқ шифохонадан айни пайтда 40 га яқини фаолияти кўрсатаётгани, қолганлари зарурат туғилганда яна коронавирус билан касалланган беморларни қабул қилишлари учун сақлаб қолингани айтиб ўтилди.
Шунингдек, томонлар келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиб олдилар. Жумладан, мавжуд инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш ва Ўзбекистонга янги инвесторларни жалб қилиш, қўшма фармацевтика ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Маниш Прабхатнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда Ҳиндистон коронавирусга қарши 3 та вакцина яратиш устида иш олиб бормоқда, улардан 2 таси иккинчи, биттаси эса учинчи босқич синов жараёнида. Элчи келажакда Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам ушбу ҳинд вакциналари фойдали бўлишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, элчи талабалар алмашинуви дастури бўйича яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан таклифларини билдирди. Унинг таъкидлашича, Ҳиндистон ёшларининг Ўзбекистондаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқишга қизиқиши тобора ортиб бормоқда.

Бундан ташқари, мамлакатларнинг халқ табобатини ривожлантиришга бўлган давлат даражасидаги эътиборда ўхшашлик мавжудлиги айтилиб, ушбу соҳадаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Министр здравоохранения встретился с послом Индии в Узбекистане

Сегодня состоялась встреча министра здравоохранения Республики Узбекистан Абдухакима Хаджибаева с Чрезвычайным и Полномочным послом Индии в нашей стране Манишем Прабхатом. Напоминаем, что М. Прабхат начал свою деятельность посла в нашей стране с сентября нынешнего года.
В ходе диалога отмечалось, что в последние годы двустороннее взаимодействие поднято на качественно новый уровень. Визиты Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Индию в 2018-2019 годах создали прочную основу для широкомасштабного сотрудничества. В частности, глава нашего государства побывал в Индии в январе 2019 года для участия в IX международном инвестиционном саммите «Динамичный Гуджарат», где с премьер-министром Индии Нарендрой Моди обсудил актуальные вопросы узбекско-индийского сотрудничества, международной и региональной политики. А в октябре 2019 года Шавкат Мирзиёев принял делегацию индийского штата Гуджарат, где особое внимание было уделено реализации совместных проектов в таких сферах, как биотехнологии и агрокластеры, текстильная, фармацевтическая промышленность.

Стоит отметить, что посол высоко оценил осуществляемые в нашей стране под руководством Президента меры по борьбе с коронавирусной инфекцией, благодаря чему в данное время заметно сократились случаи заболеваемости. Отмечалось, что своевременные шаги способствуют минимизации последствий COVID-19. М. Прабхат отметил, что население Узбекистана проявило высокий уровень дисциплины и ответственности в период пандемии, что способствовало достижению хороших результатов и позволило правительству держать ситуацию под контролем и по сей день.
В свою очередь министр отметил, что стабильность ситуации не успокаивает. Есть понимание, что по опыту многих других стран второй волны COVID-19 не избежать. Для этого в стране ведется работа по подготовке к ней. Было сказано, что на время затишья было оставлено работать около 40 больниц из более 150, остальные законсервировали, чтобы при необходимости они снова смогли принимать больных с коронавирусом.

Стороны также обсудили векторы дальнейшего сотрудничества. В их числе развитие действующих инвестиционных проектов и привлечение новых инвесторов в Узбекистан, налаживание совместного фармацевтического производства.

Маниш Прабхат отметил, что в данное время в Индии работают над созданием 3 вакцин от коронавируса, 2 из которых находятся на втором, а одна – на третьем этапе. Посол отметил, что в дальнейшем эти вакцины могут быть полезны и для населения Узбекистана.

Также со стороны посла озвучены предложения о налаживании тесного сотрудничества по программе обмена студентами. Он отметил, что молодежь Индии все больше проявляет заинтересованность в обучении в медицинских вузах Узбекистана.

Кроме этого, была высказана схожесть стран во внимании развитию народной медицины и обсудили направления сотрудничества в этой области.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
👍1
​​ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 97 ФОИЗГА ЕТДИ

🔺2020 йил 7 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 206 (+153) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида,
📌27 нафари Тошкент вилоятида,
📌111 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 5 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 31 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 122 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71 482 (+167) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2113 нафар бемордан 179 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz