Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.
🔷 Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган.
Ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.
▶️@ssvuz

🔺2020 йил 9 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 498 (+146) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌25 нафари Тошкент вилоятида,
📌110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌 Навоий вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 29 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 89 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71740 (+131) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2147 нафар бемордан 179 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz

🏋️Ўзбекистонликларнинг атиги 19 фоизи спорт билан шуғулланади
📌Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтган видеоселектор мажлисида аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
🏃Бугунги кунда аҳолининг бор-йўғи 19 фоизи жисмоний тарбия ва спорт билан қамраб олинган. Аксинча, носоғлом турмуш тарзи, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва нонни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ҳолатлари кўп учрайди.
🦠Коронавирус инфекцияси, аввало, юрак-қон томир, нафас йўллари касаллигига чалинган, ортиқча вазнли фуқароларда оғир кечгани ҳаммага маълум. Бу ҳам соғлом турмуш тарзи ва спортнинг аҳамиятини яна бир бор яққол кўрсатди.
🚲Йиғилишда шу борадаги манзилли рўйхатни шакллантириб, қурилиш ишларини бошлаш, пиёдалар ва велосипедлар учун барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Манба: "Соғлом ҳаёт"

ССВнинг AКТни ривожлантириш маркази "Doctor.Uz" маслаҳат каналини ишга туширди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги AКТни ривожлантириш маркази (ИТМед) томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, унга нисбатан онгли муносабатни шакллантириш, соғликни мустаҳкамлаш ва маслаҳатлар бериб бориш учун "Doctor.Uz" маслаҳат канали ишга тушди.
Ушбу каналда сиз тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар, офис гимнастикаси, статистика, фойдали маълумотлар, тиббиёт волонтёрларининг фаолияти ва бошқа кўплаб қизиқарли янгиликларни топишингиз мумкин.
————————————
Центр развития ИКТ Минздрава запустил телеграм канал Doctor.Uz
Центр развития информационно-коммуникационных технологий Министерства здравоохранения запустил телеграм канал «Doctor.Uz» для пропаганды здорового образа жизни среди населения, формирования сознательного отношения к нему, укрепления здоровья и предоставления советов по данной тематике.
В этом канале вы найдете советы и рекомендации по правильному питанию, офисной гимнастике, статистику, полезную информацию, информацию о деятельности волонтеров-медиков и много других интересных новостей.

Telegram
Doctor.Uz
Sog'liqni saqlash vazirligining "IT-Med" MCHJ maslahat kanali.
Immunitetni saqlash, to'g'ri ovqatlanish va sog'lom turmush tarzi bo'yicha tavsiyalar, qiziqarli faktlar va yangiliklar.

Андижоннинг чекка қишлоғида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида оилавий поликлиника, шифохона ва тез тиббий ёрдам бўлимининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Жалақудуқ туман Ойим қишлоғида 2019 йил 1 июль куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов топшириғи билан поликлиника ва шифохона қурилиши ишлари бошланган эди. Шифохона қурилишига 6,8 миллиард сўмдан зиёд маблағлар жалб этилди.
Куни кеча замонавий тез тиббий ёрдам бўлими, поликлиника ва 30 ўринлик шифохона иш фаолиятини бошлади.
Вилоят ҳокимлиги томонидан 600 миллион сўмлик рақамли рентгент аппарати, компьютер жиҳозлари, тиббий ашёлар тақдим этилди. Шифо комплексида 100 дан ортиқ тиббиёт ходимлари ва хизматчилар халқ саломатлиги йўлида фаолият кўрсатадилар.
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати учун 16 та автомобиль топширилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда юртимиздаги иммунизация тизимини мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширмоқда. Жумладан, бугун ушбу йўналишдаги қўшма дастур доирасида БМТнинг Болалар фонди вазирликнинг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига иммунизация жараёнига ихтисослашган 16 та замонавий транспорт воситасини топширди.
Aвтотранспорт воситалари Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматининг вилоят бўлимлари учун мўлжалланган бўлиб, улардан бутун мамлакат бўйлаб болаларнинг вақтида эмланганлигининг мониторингини олиб бориш сифатини янада яхшилаш учун фойдаланилади.
— Иммунизация болалар орасида касалликларни олдини олишда асосий омиллардан биридир. Айни пайтда мамлакатимиз миллий эмлаш календаридан 13 та вакцина ўрин эгаллаган бўлиб, аҳолини эмлаш билан қамраб олиш 99 фоизни ташкил этмоқда. ЮНИCЕФ билан ушбу йўналишдаги ҳамкорлигимиз эса мамлакатимиздаги барча болаларнинг саломатлиги учун катта аҳамиятга эга, — деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботиржон Қурбонов.
Маросимда транспорт воситалари ЮНИCЕФ ва Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал алянс томонидан кўрсатилган кўмак ёрдамида Ўзбекистоннинг миллий эмлаш дастурини янада такомиллаштириш мақсадида сотиб олингани таъкидланди. Шунингдек, ЮНИCЕФ Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказий, вилоят ва туман даражаларида вакцина омборларини қуриш ҳамда совуқхоналар, музлатгичлар ва совутгичларни сотиб олиш, уларни ўрнатиш ҳамда вакциналарни ташиш учун транспорт воситаларини сотиб олиш орқали миллий эмлаш дастурини кучайтиришга кўмаклашмоқда.
Бундан ташқари, вакциналар логистикасини бошқариш учун ахборот тизими ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур лойиҳа миллий эмлаш тизимини сезиларли даражада яхшилаши кутилмоқда.
— Ишонаманки, ушбу транспорт воситалари, совуқлик занжирини таъминлаш учун тақдим этилган бошқа қурилмалар билан бир қаторда, бутун мамлакат бўйлаб болалар соғлиғини яхшилашга катта ҳисса қўшади, — деди ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарининг ўринбосари Жефри Ижумба. — Болалар учун вакциналарни ўз вақтида тақсимлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бугун тақдим этилган ёрдам ҳамда вилоятларга етказиладиган автомобиллар мамлакатнинг барча худудларига сифатли вакциналарни етказиб беришни таъминлашга хизмат қилади.

Санитарно-эпидемиологической службе передано 16 автомобилей
Министерство здравоохранения в тесном сотрудничестве с представительством ЮНИСЕФ в Узбекистане работает над укреплением системы иммунизации в стране. В частности, сегодня в рамках совместной программы в этой сфере Детский фонд ООН передал Службе санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья 16 современных специальных автомобилей для иммунизации.
Автомобили предназначены для региональных управлений санитарно-эпидемиологической службы и будут использоваться для дальнейшего повышения качества мониторинга своевременной вакцинации детей по всей стране.
— Иммунизация — один из ключевых факторов профилактики заболеваний среди детей. В настоящее время в национальный календарь прививок включено 13 вакцин, а охват населения вакцинацией составляет 99 процентов. А наше сотрудничество с ЮНИСЕФ в этой сфере имеет большое значение для здоровья всех детей в нашей стране, — сказал заместитель начальника службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья Ботиржон Курбанов.
На церемонии было отмечено, что автомобили были приобретены при поддержке ЮНИСЕФ и Глобального альянса по вакцинам и иммунизации для дальнейшего совершенствования национальной программы вакцинации Узбекистана. ЮНИСЕФ также помогает Министерству здравоохранения в строительстве складов для вакцин на национальном, региональном и районном уровнях, закупки и установки холодильных камер, морозильников и холодильников, и закупки транспортных средств для перевозки вакцин. Помимо этого, была разработана информационная система управления логистикой вакцин и ожидается, что реализация проекта значительно улучшит национальную систему иммунизации.
— Считаю, что эти автомобили вместе с другим предоставленным оборудованием холодовой цепи внесут значительный вклад в улучшение здоровья детей по всей стране, — сказал заместитель главы Представительства ЮНИСЕФ в Узбекистане Жефри Ижумба. — Своевременное распределение вакцин для детей стало неотложной задачей, и поддержка, оказанная сегодня и передача автомобилей в регионы — это важный шаг к обеспечению доставки качественных вакцин во все области страны.
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Соғлом турмуш тарзи: жисмоний фаолликни ошириш ва «Автомобилсиз кун» жорий қилинишининг муҳим жиҳатлари” мавзуидаги матбуот анжумани
Элмира Боситхонова, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:
"Биз топшириқни бажариш жараёнида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда қўшма қарорни имзоладик. Қарор асосида маҳаллаларда ҳар куни эрталабги юриш, кечқурунги нуронийларимизни юришни, шанба куни саломатлик куни эълон қилинганлиги тўғрисидаги тадбирлар амалга оширилади."
Каналга уланиш https://t.me/studio_67

“Бош вазир ўринбсаридан топшириқ олдик. Яъни, ўзбек миллий таомларини калориясини ҳисоблаб, мазкур калорияни сарф этиш учун қандай ҳаракатлар қилиш зарурлиги бўйича қўлланма шакллантириб беришимиз керак. Айни пайтда 10 қуюқ ва 10 суюқ миллий таомларимизнинг калориясини ҳисоблаб, тегишли мутасадди органга тақдим этдик.”

НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШ ЮЗАСИДАН ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛСА, ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУМКИН?
CCB Матбуот хизмати саволларига Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи Умарали Назарматов жавоб беради:
— “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга кўра, ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома:
📌 боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлаш;
📌пенсияларга устамалар қўшиш;
📌 болаликдан ногиронларга ва иш стажига эга бўлмаган меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш учун асос ҳисобланади.
Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома бериш икки қисмдан иборат:
❗️Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан хулоса чиқарилган кундан тиббий текширилувчига ТМЭК маълумотномасининг Б қисми берилади.
❗️ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг А қисми ТМЭК томонидан хулоса чиқарилган кундан бошлаб етти кун муддатда, истисно ҳолларда эса, туманнинг узоқда жойлашганини ҳисобга олган ҳолда ўн кун муддатда пенсия ва нафақа тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади.
❕Маълумот учун:
ҳозирда барча ТМЭКларда “ТМЭК электрон дастури” мавжуд бўлиб, ушбу дастурга ногиронлик белгиланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар узоғи билан 3 кун ичида киритилади ва автоматик тарзда Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси билан ўзаро электрон маълумот алмашилади.
❗️Бу ўз навбатида нафақалар вақтида тайинланишига олиб келади.
Агар қайта тиббий кўрикдан ўтказишда ногиронлик гуруҳи белгиланмаса, ногиронлик гуруҳини олиб ташлаш тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади.
Бу маълумотнома Пенсия жамғармаси бўлимига ҳам тақдим этилади.
🔽Норозилик бўлган тақдирда...
Тиббий кўрикдан ўтказилувчи ТМЭК қарорига рози бўлмаган тақдирда, бир ой мобайнида бош ТМЭКга мурожаат қилиши мумкин.
Ариза тушгандан кейин 3 кун мобайнида туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭКлар қайта тиббий текшириш далолатномасини бош ТМЭКга беради, 15 кун мобайнида ариза берувчини қайта тиббий кўрикдан ўтказади ва ўз хулосасини чиқаради.
Фуқаро бош ТМЭК хулосасига ҳам рози бўлмаган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агенлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига ёки судга мурожаат қилишга ҳақли.
📌Ногиронликни белгилаш билан боғлиқ саволларингизга Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилган ҳолда жавоб олишингиз мумкин:
(71) 277-28-95;

НАМАНГАНДА ЭНДОКРИНОЛОГИЯ, КАРДИОЛОГИЯ ВА ЭНДОВИЗУАЛ ЖАРРОҲЛИКНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН ЎТКАЗИЛМОҚДА
Наманган вилоят эндокринология марказида эндокринология, кардиология ва эндовизуал жарроҳликнинг долзарб муаммоларига бағишланган илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.
Тадбир Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ташкил этилмоқда.
Анжуманнинг очилишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди. У Наманган тиббиётининг ўзига хос ўрни ҳақида гапириб, соҳани ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларга йиғилганлар эътиборини қаратди. Илмий-амалий анжуман тиббиёт ходимлари билими ва касбий маҳоратини юксалтиришда, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Шуҳратжон Ҳошимов “РИХИАТМда эндовизуал жарроҳликнинг ривожланиши” ва “Морбид семизликни замонавий даволаш усуллари”, мазкур марказ юрак хирургияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари доктори Аброр Мансуров “Юрак ишемик касаллигини замонавий даволаш усуллари” ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали директори, тиббиёт фанлари доктори Азиз Эрметов “Ўн икки бармоқли ичак ярасидан қон кетишини жарроҳлик усулида даволаш” мавзусида илмий маърузалар билан чиқдилар.
Вилоят эндокринология маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳаммаджон Ваққосов ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиали директори, тиббиёт фанлари номзоди Солижон Мўминовлар эндокринология ва кардиология соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида маълумотлар беришди.
Анжуман доирасида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилоят филали ва “Доктор-А” хусусий клиникасида жарроҳлик амалиётлари олимлар томонидан маҳаллий шифокорларга “маҳорат дарси” сифатида кўрсатиб берилади.
Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

ҚАШҚАДАРЁ АҲОЛИСИНИНГ ЯРМИДАН КЎПРОҒИ ТИББИЙ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИБ БЎЛИНДИ
Айни пайтдаги маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти аҳолисининг ярмидан кўпи тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказиб бўлинган.
— Вилоят бўйича мавжуд 3 314 612 нафар аҳолининг 1 678 000 дан ортиғи тиббий хатлов билан қамраб олинди, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Равшан Тўлаков. — Бу дегани тиббий бригадаларимиз вакиллари мавжуд 624 339 хонадоннинг 321 265 тасида (51,5 фоиз) бўлиб, тиббий хатлов талабларини бажаришди. Хусусан, вилоятнинг Миришкор туманида 68,4, Касби туманида 59,2, Косон туманида 56,6 фоиз аҳоли ўртасида мазкур тадбир самарали ўтказиб бўлинди. Галдаги мақсадимиз, тиббий хатловни узоғи билан 10 кун ичида якунлаб, тегишли маълумотларни электрон базага киритиб, ҳудудларнинг “Саломатлик профиллари”ни яратишдир.
Албатта, хатловга доир барча маълумотларнинг реал бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жараён асносида соғлом турмуш тарзига оид таъсирчан ва самарали мулоқотлар ҳам ташкил этилмоқда.
Оммавий ахборот воситалари орқали мазкур жараённинг аҳамиятини тушунтиришга доир тарғибот кучайтирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, вилоятда жами 1535 та тиббий бригада таркибида 1088 нафар врач, 6295 нафар ўрта тиббиёт ходими, шунингдек, воҳамизда рўйхатда турадиган, тиббиёт олий ўқув юртларининг юқори босқичларида таҳсил олаётган талабалар, клиник ординаторлар (амалиёт тарзида), уларнинг 120 дан ортиқ мураббийлари тиббий хатловда иштирок этишмоқда. Шунингдек, вилоят марказидаги тиббиёт марказларидан қўшимча бригадалар ҳам шакллантирилган.
Тиббий бригадалар хатлов учун зарур тарози, ўлчов лентаси, пульсоксиметр, тонометр сингари асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

🔺2020 йил 10 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 664 (+166) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌27 нафари Тошкент вилоятида,
📌128 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикаси 3 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 4 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 27 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71921 (+181) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2132 нафар бемордан 179 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 68 миллион 165 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 557 мингдан зиёд киши вафот этган (10.12.2020 йил Европа вақти билан соат 17:46 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 614 534 янги ҳолати аниқланди, 11 983 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (11.12.2020 йил Тошкент вақти билан соат 10:26 ҳолатига кўра) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 69 миллион 592 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 581 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 14,972 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,767 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,674 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,541 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,269 миллиондан ортиқ).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
————————————
Ситуация с COVID-19 в мире
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 68 млн 165 тысяч, из них более 1 млн 557 тысяч человек умерли (по состоянию на 17:46 по центральноевропейскому времени 10 декабря 2020 года).
За последние сутки в мире выявлено 614 534 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 11 983 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию 10:26 часов по ташкентскому времени 11 декабря 2020 года), в мире заразились более 69 млн 592 тысяч человек, из них более 1 млн 581 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 14,972 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,767 млн), на третьем — Бразилия (более 6,674 млн), на четвертом — Россия (2,541 млн), на пятом — Франция (2,269 млн).