Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​​🔺2020 йил 13 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 094 (+138) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌24 нафари Тошкент вилоятида,
📌104 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 4 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 25 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 85 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72368(+125) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2114 нафар бемордан 176 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Охирги сутка давомида дунёда COVID-19 билан касалланишнинг 650 мингга яқин янги ҳолати аниқланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 70 миллион 461 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 599 мингдан зиёд киши вафот этган (13.12.2020 йил Европа вақти билан соат 16:58 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 649 425 янги ҳолати аниқланди, 10 718 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (14.12.2020 йил Тошкент вақти билан соат 09:26 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 72 миллион 225 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 612 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 15,648 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,857 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,836 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,653 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,324 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————————

За последние сутки в мире выявлено около 650 тысяч новых случаев заболеваемости COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 70 млн 461 тысяча, из них более 1 млн 599 тысяч человек умерли (по состоянию на 16:58 по центральноевропейскому времени 13 декабря 2020 года). За последние сутки в мире выявлено 649 425 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 10 718 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:26 часов по ташкентскому времени 14 декабря 2020 года), в мире заразились более 72 млн 225 тысяч человек, из них более 1 млн 612 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 15,648 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,857 млн), на третьем — Бразилия (более 6,836 млн), на четвертом — Россия (2,653 млн), на пятом — Франция (2,324 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
👍1
⚡️Олимлар коронавирусни 2 дақиқа ичида йўқ қилиш усулини топишди

🔸Таркибида рух ёки қалай бўлган тиш пасталари коронавирусни икки дақиқа ичида 99,9 фоизга йўқ қилиши мумкин. Бу ҳақда Британия стоматология ассоциациясининг British Dental Journal нашрида чоп этилган тадқиқот натижаларида маълум қилинди.

🔹Шунингдек, таркибида цетилпиридиний хлориди бўлган оғиз чайиш воситалари ҳам оғиздаги коронавирусни йўқотган. Бу унсурни тиш пасталари ва томоққа сепиладиган спрейлар таркибида ҳам учратиш мумкин.

🔸Цетилпиридиний хлориди хусусиятларидан коронавирусни даволашда эмас, балки унинг профилактикасида фойдаланиш керак.

🔹Цетилпиридиний хлориди SARS-CoV-2 вирусининг липид қобиғини емиради ва унинг йўқ қилинишига олиб келади. Шунинг учун коронавирус юқтирган бемор таркибида ушбу унсур бўлган восита билан оғзини тез-тез чайиб туриши лозим.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари Андижонда туғма юрак нуқсони бор болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини ўтказишмоқда.

▶️@ssvuz
​​ССВ: ЯНГИ ЙИЛ ТАДБИРЛАРИ КОРОНАВИУРУС ТАРҚАЛИШИ УЧУН ОЧИҚ МАЙДОНГА АЙЛАНМАСИН!

Янги йил байрами яқинлашгани сари барча байрам тадоригини бошлаб юборади. Бозорлар, дўконлар одамлар билан тўлиб-тошади. Бу Янги йилнинг аввалгиларидан фарқли томони шуки, бу сафар уни коронавирус билан бирга кутиб олаяпмиз.

Бу эса, албатта, вазиятга жиддий қарашни тақoзо қилади. Янги йил тадбирлари, сайллар, байрам томошалари каби одам кўп йиғиладиган йиғинлар коронавирус тарқалиши учун шароит яратиб бериши турган гап. Хўш, мутахассислар бу масалага қандай қарайди? CCВ Матбуот хизмати шу савол билан вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаевга мурожаат қилди:

– Инсон иммун тизими соатдек тўғри ишлаб туриши учун инсон соғлом турмуш тарзига риоя килиши керак, мунтазам спорт билан шуғулланиши ва зарарли одатлардан воз кечиши шарт. Буларнинг барчаси инсонга боғлиқ бўлган мезонлардир, – дейди Эъзозбек Ризаев. – Лекин инсонга боғлиқ бўлмаган мезонлар ҳам бор. Булар – ташки мухитнинг ноқулай бўлиши (ўта совуқ ҳарорат ёки ўта иссиқ), кучли шовқин (мусиқа оханги 80 децибел ва ундан юқори бўлиши), ташқи мухитда кислород миқдорининг камайиши (ёпиқ повелион, тамаки тутуни, инсонлар сонининг кўп бўлиши) инсон иммун тизимини зўриқишига олиб келади. Натижада, касаллик юқтириб олиш ва касалланиш хавфи бир неча баробарга ортиб кетади.

Мамлакатимизда карантин талабларини бироз юмшатилганлиги, даволаниш кўрсаткичларини 97 фоизга етгани бу – “биз коронавирусни енгдик” дегани эмас албатта. Биз ҳозирча фақатгина бу кўрсаткичларни мўтадиллаштиришга мувaффақ бўлдик холос.

Эндиликда касалликни тўлиқ енгиш учун огоҳликни йўқотмаслигимиз керак. Бу ишда эса биз ҳар биримиз масъулмиз. Юртимиз узра байрам кайфияти аллақачон тарала бошлади. Куни кеча асосий қомусимиз – Конституция қабул қилинган кунини нишонладик. Олдинда эса янги йил байрами эшик қоқмоқда.

Байрам чиройли ва хурсандчилик билан ўтишини истаган холда, биз шифокорлар янги йил байрамини уйда, оила даврасида, ортиқча дабдабасиз ўтказишни тавсия қиламиз. Ўша куни меҳмонга бориш ёки меҳмон чақириш тавсия этилмайди.

Шунинг учун ҳам Республика махсус комиссияси баёнотида вилоят, туман ва шаҳарлардаги байрам арчаларини очиқ осмон остида ўрнатиш тавсия этилди.

Байрам корпоратив ўтиришлари, турли хил дискотекалар – сизнинг саломатлигингизга жиддий путур етказиши мумкин. Айниқса, мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ҳамда олий ўқув юртларида турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ёшлар саломатлиги жиддий хавф солади.

Алькогол ва тамаки махсулотларини кўп истеъмол килиш эса, нишон аъзоларимиз ўпка, жигар ва буйракни шикастланишига олиб келади. Бу ҳолат эса иммун тизимимизнинг сусайиши ва касалликка чалиниши, шунингдек, касалликларни тез тарқалиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги дунёдаги эпидемик вазият ҳамон таҳликали бўлиб қолаётганини инобатга олиб, мутахассисларнинг тавсияларига амал қилиш ҳар биримиз учун муҳим эканини эслатиб ўтади. Бундай холатларга йўл қўймаслик эса ҳар биримизнинг ўз қўлимизда.

Энг асосийси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланишга жиддий аҳамият бериш лозим. Республика махсус комиссиясининг баёнотида кўзда тутилган Янги йил байрами тадбирларини ўтказиш бўйича тавсияларига амал қилиш ҳар биримизнинг соғлиғимиз учун ниҳоятда муҳимлигини унутмайлик!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Сирдарёда яна битта тиббиёт маскани фойдаланишга топширилди

Оналар ва болалар соғлигини асраб қолиш миллат генофондини яхшилаш, оилада соғлом бола туғилиши ва унинг тарбияси учун қулай шарт-шароитлар яратишдек масала мамлакатимизда долзарб бўлиб турибди.

Мамлакатимизда кейинги йилларда бу борадаги вазифаларни талаб даражасида ташкил этишга қаратилаётган эътибор инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили бўлмоқда. Бинобарин, Сирдарё вилоятида ҳам “Обод марказ”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари асосида янги қиёфага кириб бораётган соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйи тизимидаги муассасаларнинг бино ва иншоотларининг сони тобора кўпаймоқда.

Вилоятда лойиҳа қиймати 4,9 миллиард сўм бўлган вилоят перинатал маркази биноси фойдаланишга топширилди.

Президентимизнинг Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқларга мувофиқ мазкур муассаса Инвестиция дастурига киритилган эди. Муассасада 2019 - 2020 йиллар давомида икки босқичли реконструкция ишларини бажариш учун 11,0 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи босқич учун 6.0 миллиард сўм маблағ ажратилиб, ажратилган маблағ ҳисобига ўтган 2019 йилда муассасанинг асосий биноси қайта реконструкция қилинганди.

Қайта реконструкция қилинган ушбу бинога вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ташаббуси билан маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан 7 турдаги энг замонавий, юқори технологик имкониятга эга бўлган “My Lab” русумли кўп функцияли УТТ аппарати, болалар ва катталар учун сунъий нафас бериш аппарати, механик операцион стол, операция хоналари учун галогенли лампа, электро генератор-коагулятор, ЭКГ функцияли дефибриллятор монитори билан, вакуумли сўрғич аппаратлари, қаттиқ ва юмшоқ мебеллар келтирилиб ўрнатилганди. Натижа-чи, ёмон бўлмади. Ўрнатилган тиббий жиҳозлар ёрдамида сирдарёлик оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат кўрсатиш сифати бир неча мартага ошди.

Ҳомиладор аёлларга ёрдам кўрсатиш, чақалоқларни перинатал скрининг кўригидан ўтказиш, туғма нуқсонларни барвақт аниқлаш ва ногиронликнинг олдини олиш имкони туғилди. Авваллари, ультратовуш текшируви билан 40-50 фоиз оналар қамраб олинган бўлса, ушбу жиҳозлар ҳисобига 100 % скрининг текшируви билан қамраб олингани соҳа ходимларининг ютуғи бўлди.

Бугун ушбу марказда иккинчи босқич лойиҳаси асосида амалга оширилиши лозим бўлган қурилиш ва таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Лойиҳа қиймати 4 миллиард 900 миллион сўм бўлган, 40 ўринли Марказининг Гинекология бўлими биноси Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи инженерининг компанияси буюртмаси асосида пудратчи ташкилот "Торгрембетсервис" хусусий корхонаси қурувчилари томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔹Охирги 20 йилда ўлимга олиб келган касалликлар ҳақида

🔸Ўлимга олиб келувчи касалликлар бўйича ЖССТ томонидан тадқиқот ўтказилди. Натижаларга кўра, сўнгги 20 йил ичида одамлар юқумли бўлмаган касалликлар: юрак-қон томир касалликлари, диабет ва саратон касаллигидан вафот этишмоқда.

🔘Дунё бўйича инсон ўлимига сабаб бўлган асосий касалликлар (2019):

📌юрак ишемик касаллиги;
📌 сурункали обструктив ўпка касаллиги;
📌қуйи нафас йўллари инфекциялари;
📌юқумли касалликлар;
📌 трахея, бронхлар ва ўпка саратони;
📌Альцгеймер касаллиги;
📌диарея (юқумли касаллик);
📌қандли диабет;
📌буйрак касаллиги.

🔸Юрак ишемик касаллиги ўлимнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Бу дунёдаги барча ўлимларнинг 16 фоизни ташкил қилади. Бундан ташқари, сўнгги 20 йил ичида ушбу касалликдан ўлганлар сони 2 миллиондан ошиб, йилига қарийб 9 миллионга етди.

🔸Энг хавфли юқумли касаллик қуйи нафас йўллари касалликлари бўлиб қолмоқда, шу жумладан вирусли пневмония (кўпинча бу COVID-19 ўлимига сабаб бўлади) ҳам.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил кечасини қандай ўтказиш керак?

Корпоратив тадбирлар нега чекланмоқда?

Бундай тадбирлар учун ажратилган маблағлар қаерга йўналтирилишини ким ҳал қилади?

2020 йилдан кейин ҳам юртимизда пандемик вазият барқарорлигича қоладими?


Саволларга ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева “O‘zbekiston 24” телеканалининг “Студия 24” дастурида жавоб берди.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​🔺2020 йил 14 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 241 (+147) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида,
📌26 нафари Тошкент вилоятида,
📌89 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 2 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 6 нафар,
📌 Навоий вилоятида 3 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 12 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 25 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 96 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72522(+154) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2107 нафар бемордан 174 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🧠Нима учун ёш ўтгани сари хотира ёмонлашади? Бундан қутулиш имкони борми?

🔹Қарилик туфайли когнитив қобилият сусайиши, енгил когнитив бузилишлар ва деменция хотира сусайиши сабаблари ҳисобланади.

🔹Қарилик туфайли когнитив қобилият сусайиши нормал ҳолат. Ёш ўтган сари инсон танасининг барча ҳужайралари, шу жумладан нейронлар ҳам эскиради.

🔹Енгил когнитив бузилишлардан азият чекадиган одамлар кўп нарсаларни унутишади, лекин барибир ўзлари секинлик билан унутганларини тиклаб олишлари мумкин.

🔹Деменция одамнинг хотирасини, билим қобилиятини ва кундалик ишларини бажариш қобилиятини йўқотадиган синдром. Деманцияга чалинган одамлар кўриш, мўлжал олиш ва тил қобилиятларини йўқотиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам дуч келишади.

🔹Деменция хавфини минималлаштиришнинг энг истиқболли усули бу ижтимоий боғлиқликдир. Ижтимоий изоляция эса деменция хавфини 2 фоизга оширади.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​ҚЎЛ ЮВИШ ГИГИЕНАСИ БОЛА САЛОМАТЛИГИДА ҚАНДАЙ ЎРИН ТУТАДИ?

Инсон ташқи муҳит билан муносабатга киришар экан, бу жараёнда минглаб бактериялар, микробларга рўбарў келади. Шу боис, қўлларни гигиена талаблари даражасида ювмасдан овқатланиш ёки болаларнинг қўлларини оғзига солиши, бармоқларини сўриш одати оғир касалликларнинг юқишига, гижжалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Қўл гигиенасига амал қилишнинг муҳим жиҳатлари тўғрисида ССВ Матбуот хизматига тиббиёт фанлари номзоди Дилором Турсунова сўзлаб берди:

— Инсон организмида ўзи билмаган турли зарарли микроорганизмлар яшаши мумкин. Гижжалар ҳам шундай зарарли микроорганизмлардан бири ҳисобланади. Уларнинг 250 дан ортиқ тури маълум бўлиб, кўп ҳолатларда, лямблия, энтеробиоз кабилар кўп учрайди. Касалликнинг соғлом одамга юқишида гижжа тухумлари билан ифлосланган қўл етакчи роль ўйнайди. Шунинг учун мазкур хасталикни “кир қўллар касаллиги” ҳам дейишади.

Гижжа боланинг иммунитетини пасайтиради. Бу "Гепатит А" касаллигининг юзага келишига ҳам сабаб бўлади.

Бундан сақланишнинг энг мақбул йўли қўлларни тозалаб ювишдир.
Қуйидаги ҳолатларда қўлларни, албатта, совунлаб ювиш керак:
📌ҳожатхонадан чиққандан кейин;
📌овқат пишириш олдидан;
📌ҳайвонларга қаралгандан сўнг;
📌кўчадан уйга қайтгандан кейин;
📌овқатланишдан аввал;
📌ҳар қандай юмушни бажаргандан сўнг;
📌йўтал ва аксиришдан кейин;
📌кўчадаги машғулотлар(ўйинлар, боғда ишлаш, ит ва мушуклар билан ўйнаш)дан сўнг.

Шунингдек, тирноқларнинг ўсишига йўл қўймаслик керак. Акс ҳолда, тирноқ тагида турли инфекциялар, гижжа тухумлари тўпланиб, бир қатор касалликларни келтириб чиқаради.

Кўпчилик қўлга совун суриб ҳосил бўлган кўпикни чайиш билан чекланади. Баъзилар сувнинг ўзи билан чайиб ҳам кетаверади. Аммо бу билан қўлларимизга ёпишиб олган, айниқса, тирноқлар остига беркинган зарарли микроорганизмлардан қутула олмаймиз.

Яна бир жиҳат. Қўпчилик микробларга қарши кураш услуби сифатида иссиқ сувда қўл ювишга ҳам одатланган. Бу ҳам муаммога ечим бўлолмайди. Аксинча, иссиқ сув қўл терисини қуруқлаштириб, яллиғлантириши мумкин. Энг мақбул чора, қўлларни санитария-гигиена талаблари даражасида ювиш саналади. Оқар сувда қўлларни яхшилаб совунлаб ва 10 сониядан кам бўлмаган вақт давомида бир-бирига ишқалаш лозим.

Оиланинг ҳар бир аъзосида алоҳида сочиқ, тиш ювиш чўткаси, қўл ювиш учун совуни бўлишига эътибор бериш ва шахсий гигиена қоидаларини тарғиб этиш муҳимдир. Уй ҳайвонлари ҳам инсонларда юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи омил ҳисобланади. Масалан, биргина ит 150 турдан кўпроқ гельминт ташувчидир. Бундан ташқари, мушук, чивин, пашша ва бошқа ҳашаротлар ҳам касаллик омили саналади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли орасида тиббий ниқоблардан фойдаланмаслик ҳолатлари тобора кўп учрамоқда.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​ВAЗИР АҚШНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДAГИ ФAВҚУЛОДДA ВA МУХТОР ЭЛЧИСИНИ ҚAБУЛ ҚИЛДИ

Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Aбдуҳаким Хаджибаев AҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди. Мақсад — соғлиқни сақлаш соҳасидаги келгуси ҳамкорлик сифатини ошириш масалаларини муҳокама қилиш.

Мулоқот давомида элчи мамлакатимизда COVID-19 билан курашиш борасида оператив ва ўз вақтида самарали чоралар кўриш ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича олиб борилаётган улкан ишларни қайд этиб ўтди.

Д. Розенблюм пандемия пайтида ўзбекистонлик тиббиёт ходимларининг қаҳрамонларча тинимсиз олиб борган меҳнати таҳсинган лойиқ эканини айтди.
Ўз навбатида, вазир ушбу ишни амалга оширишда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди. A. Хаджибаев AҚШ нафақат моддий ва гуманитар, балки консультатив ёрдам ҳам кўрсатганини таъкидлади.

Коронавирусга чалинган беморларни даволаш соҳасида маълумот алмашиш мақсадида икки мамлакат мутахассислари иштирокида қатор видеоконференциялар ташкил этилди.

Тадбирда, шунингдек, AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан самарали ҳамкорлик олиб борилаётгани хусусида ҳам гап борди. Жумладан, жорий йилнинг март ойида умумий қиймати 15 миллион доллардан ортиқ бўлган силга қарши курашиш бўйича тўртта янги лойиҳа ишга туширилди. Лойиҳа даврида дори-дармонларга чидамли сил касаллиги билан хасталанган беморларга ёрдам бериш ва сил касаллигига қарши курашиш учун янги дорилар ва диагностика технологиялари жорий этилади.

Бундан ташқари, океан орти мамлакати COVID-19 га қарши кураш учун 9 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратди. Бу техник кўмак, лаборатория ускуналари ва тест тизимлари, шунингдек, мамлакат бўйлаб шифохоналарда ўрнатилган 200 та сунъий нафас бериш аппаратларини ўз ичига олади.

Шунингдек, Ўзбекистон AҚШ билан фармацевтика соҳасида ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, ҳозирги пайтда мамлакатимизда АҚШнинг 10 дан ортиқ ишлаб чиқарувчиларнинг 46 турдаги дори воситаси, 39 та ишлаб чиқарувчиларнинг 108 турдаги тиббий асбоб-ускуналари, 30 дан ортиқ ишлаб чиқарувчиларнинг 79 номдаги тиббий буюмлари рўйхатдан ўтган.

Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида йод-бром маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун “GRP International” компанияси томонидан “Asian Pharmaceutical Industrial Group KRG” қўшма корхонасини ташкил этилди.

Мулоқот давомида томонлар замонавий тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш, юқори тиббий технологияларни қўллаш орқали аҳолига ихтисослашган тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги иш ўринларини яратишга қаратилган тиббиёт соҳасида янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олдилар. Шунингдек, мутахассислар орасида ўзаро тажриба алмашиш, AҚШнинг етакчи клиникаларида нафақат давлат тиббиёт муассасалари ходимлари, балки хусусий сектор вакиллари учун стажировка ўташни ташкил этиш тўғрисида ҳам қатор келишувларга эришилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​МИНИСТР ПРИНЯЛ ЧРЕЗВЫЧАЙНОГО И ПОЛНОМОЧНОГО ПОСЛА США В УЗБЕКИСТАНЕ

Сегодня министр здравоохранения Абдухаким Хаджибаев принял Чрезвычайного и Полномочного посла США в Узбекистане Дэниела Розенблюма. Цель — обсуждение вопросов улучшения качества дальнейшего сотрудничества в области здравоохранения.

Во время общения посол отметил огромную работу, осуществляемую в стране по оперативному и своевременному реагированию на COVID-19 и ликвидации его последствий.

Д. Розенблюм сказал, что впечатлен неустанным трудом героических медработников Узбекистана в период пандемии.

В свою очередь, министр выразил благодарность за оказанное содействие в выполнении этой работы. А. Хаджибаев отметил, что со стороны США была оказана не только материальная и гуманитарная, но и консультативная помощь.

Были организованы видеоконференции с участием специалистов двух стран с целью обмена информацией в области лечения больных с коронавирусом.

Было сказано, что эффективное сотрудничество ведется с Агенством США по международному развитию (USAID). В марте нынешнего года были запущены четыре новых проекта по борьбе с туберкулезом стоимостью более 15 миллионов долларов. В период действия проектов будут внедрены новые лекарства и диагностические технологии, помогая пациентам с лекарственно-устойчивым туберкулезом.

Кроме этого, Соединенные Штаты выделили более 9 миллионов долларов США на экстренную помощь в борьбе с COVID-19. Она включает в себя техническую помощь, лабораторное оборудование и тест-системы, а также 200 аппаратов искусственной вентиляции легких, развернутых в больницах по всей республике.

Узбекистан сотрудничает с США и в фармацевтической отрасли. В частности, на данный момент в нашей стране зарегистрировано 46 лекарственных средств от более 10 производителей, 108 наименований медицинской техники от 39 производителей, 79 наименований изделий медицинского назначения от более 30 производителей Соединенных Штатов.

В целях реализации проекта по организации глубокой переработки йодобромной продукции в Бухарской и Кашкадарьинской областях Компанией «GRP International» было создано совместное предприятие «Asian Pharmaceutical Industrial Group KRG».

Во время общения стороны договорились о реализации новых инвестиционных проектов в области медицины, направленных на производство современного медоборудования, улучшение качества оказания специализированных медицинских услуг населению с помощью использования высоких медицинских технологий, создание новых рабочих мест в сфере здравоохранения.

Также была достигнута договоренность в сфера обмена опытом специалистов, организации стажировки в ведущих клиниках США не только работников государственных медицинских учреждений, но и представителей частного сектора.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.

▶️
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Международная онлайн-конференция в Ташкентском государственном стоматологическом институте.

▶️@ssvuz
⚡️Талабаларга 28 декабрдан 10 январгача қишки таътил берилади

❗️Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди, – деб хабар бермоқда ОЎМТВ Ахборот хизмати.

✅2021 йил 11 январь — ўқишнинг биринчи куни бўлади.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​КЎП УХЛАГАН БОЛАНИНГ
БЎЙИ УЗУН БЎЛАДИМИ?

Айрим ўсмирлар тенгқурларидан бўйи пастлигидан уялади. Бундай вазиятда боланинг руҳий ҳолатида ўзгариш, сиқилиш, асабийлашиш, тушкунликка тушиш рўй беради, оқибатда эса, бошқа жиддий касалликлар ҳам келиб чиқиши мумкин. Хўш, боланинг бўйи ўсмай қолишига нима сабаб бўлади? Бундай ҳолатда қандай йўл тутиш керак? ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова жавоб берди.

— Бўй ўсиши нимага боғлиқ, агар боланинг ўсмаётганини билиб қолсак кимга мурожаат қилиш керак?

— Инсон бўйининг ўсиши гипофиз бези ишлаб чиқарадиган гормонга боғлиқ. У инсон аъзо ва тўқималарида оқсил ҳосил бўлишини тезлаштиради. Шу билан бирга, агар организм кучсиз аҳволда бўлса, у шунчаки ўсишдан тўхтайди.

Демак, болангизнинг ўсмаётганини сездингизми, биринчи галда шифокор-эндокринологга учраб, уни тўлақонли текширувдан ўтказишингиз керак. Шифокор УТТ ҳамда қонда гормонлар нисбатини аниқлайди, шунингдек, рентгенография ёрдамида билак суякларини текширилади. Бу текширув боланинг суяклари ўсиш ҳудудидами ёки йўқми, билиш учун зарур.

Агар фарзандингизнинг бўйидан хавотирда бўлсангиз, шубҳа-гумонларингизга аниқлик киритиш мақсадида бир неча текширувлар жоиз. Булар: боланинг бўйи ва вазни ўлчами, бош соҳасининг томография текшируви, қўл кафти рентгени, қондаги гормон миқдори, жигар фаолияти, гижжалар текшируви ҳамда генетик хасталикка гумон қилинганида генетик мутахассис томонидан алоҳида қон таҳлили олинади.

— Бўй ўсмай қолишига нима сабаб бўлади?

— Бола бўйи ўсмаслигининг қатор сабаб ва омиллари мавжуд. Юқорида келтирилган таҳлилларда бу аниқланади. Биринчи навбатда, ўсишдан тўхташ ирсият билан боғлиқ бўлиши мумкин. Боланинг меъёрий ўсишида100 та ген муҳим роль ўйнайди.

Бўйи паст ота-онадан туғилган боланинг узун бўйли бўлиши кам кузатилади. Бўй ўсишига организмдаги айрим гормонларнинг кўп ёки камлиги ҳам таъсир қилади. Қалқонсимон ва буйрак усти безларида етиладиган гормонлар ўсиш гормонлари дейилади. Шу боис эндокрин тизимдаги турли издан чиқишлар бўй ўсишидаги патологияларга олиб келади.

Баъзида буйрак, юрак, ўпка ва ҳазм аъзоларидаги сурункали касалликлар ҳам бўй ўсишини тўхтатади. Бошқа сурункали касалликлар тонзиллит(ангина), холецистит(ўт қопи яллиғланиши) одатда бўй ўсишига салбий таъсир қилмайди. Аммо бундай ҳолларда иштаҳа йўқолади, бу эса бўй ўсишини пасайтиради.

Агар болада паразитлар бўлса ҳам бўй ўсишида муаммолар туғилади. Шунинг учун ички организм фаолияти нормал йўлга қўйилса, бўй ўсишда давом этади.

— Кўп ухлаган боланинг бўйи узун бўлади дейишади, шу тўғрими?

— Ўсиш гормонлари бола ухлаганда ишлаб чиқарилади. Демак, меъёрида ухлаган бола яхши ўсади ва ривожланади.

Шунингдек, болага меҳр етишмаслиги унда ўсиш гормонлари ишлаб чиқарилишига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли Меҳрибонлик уйларидаги 5 ёшгача бўлган болаларда кўпинча бўй ўсишидан ортда қолиш кўпроқ кузатилади. Ота-оналар ҳам бола руҳиятига эътибор қаратиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
👍1
​​2020 йил 15 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 396 (+155) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 25 нафари Тошкент вилоятида,
📌 122 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
📌 Андижон вилоятида 4 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 26 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 102 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72 661 (+139) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 123 нафар бемордан 172 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Международная олимпиада «Самарканд-2020» среди высших медицинских учебных заведений.

▶️@ssvuz