Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
🦷Тишларни зарарлайдиган ҳолатлар

💅🏻Тирноқларни
тишлаш.Бунда тишлар механик шикастланиши мумкин. Тирноқни тиш билан тишлаганда, пастки жағ олдинга сурилади ва бу лигамент мускулларига шикаст етказиши мумкин.

🚬Чекиш. Тамакидан қоладиган энг қўрқинчли нарса - бу сарғайиш. Энг ёмон ҳолатда тиш гўшти касаллиги, оғиз, лаблар ва тил саратонига чалиниш хавфи бор.

🔸Тишларни жуда қаттиқ тозалаш тиш ва тиш гўштига зарар етказади, эмални емиради.

🔸Тишларни ғижирлатиш ёриқлар ва чиришга олиб келиши мумкин ва бунда жағнинг мушаклари чарчайди. Тунда беихтиёр тишни ғичирлатиш ҳолатлари бўлади. Бундай ҳолда тунда оғзаки ҳимоя воситасидан фойдаланиш керак.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021 йилда Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун 3 триллион сўм ажратади.

Бу ҳақда молия вазири Тимур Ишметов Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида маълум қилди.

▶️@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бошланди.
ССВ: Тиббий тез ёрдам учун Damas сотиб олиш тўхтатилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов соғлиқни сақлаш тизими хизматлари учун Damas русумли автомобилларни сотиб олиш тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳақда у «Тошкент ёшлар форуми — 2020» тадбири доирасида берилган Damas автомашинасининг ноқулайлиги ҳақидаги саволга жавоб бераётганда айтиб ўтди.

Шунингдек, у соғлиқни сақлаш тизими автопарки тўлиқ янгиланаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозирда хизматга фақат Самарқандда ишлаб чиқарилаётган янги ва замонавий автотранспортлар жалб қилинмоқда.

Манба @gazetauz_uzb

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Forwarded from SSV matbuot kotibi
ССВ: «Хитой вакцинаси натижалари ижобий, ҳеч қандай асоратлари бўлгани йўқ»

«Тошкент ёшлар форуми — 2020»да соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов қайси факторларни инобатга олиб «Спутник V» (Россия) ва Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical (Хитой) вакциналарини синовдан ўтказишни бошлагани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Санаб ўтилган вакциналар, айниқса Хитой вакцинасини бугунги кунда учинчи жараёнда олиш бошланди. Кузатув жараёнлари олиб борилаяпти, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Республика махсус комиссияси томонидан натижалари эълон қилинади. Натижалари ижобий, ҳеч қандай асоратлари биронта ҳам бўлгани йўқ. Албатта, якуний ҳулосага келинганидан кейин ҳукумат томонидан тўлиқ, оммавий эмлаш йўлга қўйилади», – деди Амрилло Иноятов.

Клиник синовлари ўтказилиши керак бўлган Хитой вакцинаси 7 ноябрь куни келтирилган эди. Вакцина синовлари режа бўйича 5000 нафар кўнгиллида ва фақат Тошкент шаҳрида ўткалиши кўзда тутилган.

Манба @gazetauz_uzb

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига бўлган кўплаб мурожаатлардан келиб чиқиб, чегара ўтказиш пунктлари орқали республика ҳудудига кириб келаётган хорижий олий таълим муассасаларида ўқийдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган талабалардан коронавирусга тест текширувлари истисно тариқасида 50 000 сўмдан оширмаган ҳолда амалга оширилиши (паспорт ҳамда талабаликни тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда) белгиланди.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​Дам олиш кунлари ҳаво совиб, ёғингарчилик кутилмоқда

Бугун декабрь ойи ниҳоят Ўзбекистон аҳолисини қисқа муддатли, аммо узоқ кутилган илиқ ҳаво билан ҳурсанд қилишга қарор қилди. Республиканинг барча ҳудудларида асосан қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Кунинг ўртасида ҳаво 5-10 даража илиққача, жанубда баъзи жойларда 13 даража илиққача бўлади. Илиқ ҳаво баъзи жойларда шамолнинг кучайиши билан кузатилади.

Илиқ ва асосан қуёшли об-ҳаво Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам сақланиб туради, тоғларда ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

Аммо дам олиш кунлари эса қиш яна ўз ҳуқуқларини талаб қилади. Россиянинг жанубий ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавони ёмонлашишига олиб келади. Республиканинг шимолида қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик жумладан шанба кунига ўтар кечаси бошланади.

Барча жойларда ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик қорга айланиши билан кузатилади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Фақат энг чекка шарқда (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари) шанба куни кун давомида ҳаво булутли, лекин қуруқ бўлиши кутилмоқда.

Якшанба куни ғарбий ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди, Тошкент, Самарақанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида қор кўринишидаги ёғингарчилик куннинг иккинчи ярмигача давом этади ва фақат энг чекка жанубда ва Фарғона водийсида ёғингарчилик бўлиши кун давомида сақланиб туради.

Ҳаво ҳарорати якшанба кунига 2 даража совуқ 3 даража илиқ қийматларигача пасаяди.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Сурхондарё ССБ интернетда тарқалган видео бўйича тушунтириш берди

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси шу йилнинг 17 декабрь куни ижтимоий тармоқда тарқалган Денов туманида юз берган видеолавҳа юзасидан ўрганишлар олиб борди.

Ташкил этилган ишчи гуруҳ тез тиббий ёрдам бўлимининг навбатчи ходимлари билан учрашди. Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқда тарқатилган видеолавҳадаги ҳолатлар суриштирилганда, “103”га келиб тушган чакирувга асосан тез тиббий ёрдам бригадаси 12 минутда чақирув жойига етиб борган.

Бригада аъзолари номаълум фуқаронинг маст ҳолатда эканининг гувоҳи бўлишган. Фуқаро тиббий кўрик ва ёрдамдан бош тортган. Ўша ердаги пост патрул хизмати ходими фуқаронинг шахсини ва яшаш манзилини аниқлагани сабабли, такси орқали уйига кузатиб қўйилган.

18 декабрь куни эса ижтимоий тармоқларда 1989 йилда туғилган ушбу М.Қ. исмли фуқаро билан боғлиқ видеолавҳа тарқалган. У тумандаги 15-сон қишлоқ оилавий поликлиникасига қарашли Қўзичоқли маҳалласида яшаши аниқланган. ҚОП тиббиёт ходимлари фуқаро билан суҳбатлашганда, ҳозирда унинг соғлиги яхши эканлиги маълум бўлган. 31 ёшли фуқаро 17 декабрь куни шаҳар ҳудудида маст ҳолда эканлигини тан олиб, узр сўраган.

Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари бир неча бараварга оширилади — вазир ўринбосари

«Сизни ишонтириб айтаманки, президент яқин кунларда, яқинлашиб келаётган 2021 йилда ҳамширалар, шифокорлар, ўқитувчиларнинг иш ҳақи бир неча баравар оширилади, деб айтдилар», – деди соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов.

👉 https://kun.uz/36678732

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​​​2020 йил 18 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 806 (+131) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 5 нафари Наманган вилоятида,
📌 11 нафари Фарғона вилоятида,
📌 3 нафари Хоразм вилоятида,
📌 24 нафари Тошкент вилоятида,
📌 87 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафари,
📌 Наманган вилоятида 3 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 11 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 25 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 73 099 (+138) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 095 нафар бемордан 171 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда

▶️@ssvuz
Талаба ва ўқувчиларга поезд чипталари учун 50 фоиз чегирма берилади

2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида таълим олаётган талабалар ҳамда ўқувчиларга поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, мазкур чегирмалар талабалар ва ўқувчиларнинг қишки ўқув таътилини мароқли ўтказиши ҳамда мамлакат бўйлаб саёҳат қилишига қулайлик яратиш мақсадида жорий этилмоқда.

«Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин», дейилади хабарда.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон саломатлиги учун нафас машқларининг аҳамияти қай даражада?

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларимизни никотин эпидемиясидан асрайлик!

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ЖССТ билан ҳамкорликда ўтказган текширув натижаларига кўра, Ўзбекистонда эркаклар аёлларга нисбатан 30 баравар кўп тамаки истеъмол қилади.

Эркакларнинг 42 фоизи ва аёлларнинг 1,5 фоизи чекувчилардир. Тутунсиз тамакини 23,2 фоиз эркаклар ва 0,2 фоиз аёллар истеъмол қилади.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

🔺Бухоро.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан юборилган гуруҳнинг Бухорога хизмат сафари Вобкент тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида давом этмоқда. Бу ерда юқори малакали мутахассислар аҳолини юрак-қон томир хасталиклари бўйича чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар.

🔺Фарғона.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида Олтиариқ туманини тиббиётда намунали ҳудудга айлантириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

🔺Қашқадарё.
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Воҳид Розуқулов вилоят кўз касалликлари шифохонасида навбатдаги "маҳорат дарси" сифатида жарроҳлик амалиётларини ташкил этди.

🔺Қорақалпоғистон.
Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбанов Нукус шаҳри "Шимолий-Ғарбий ҳарбий округи" ҳудудида қурилаётган 100 ўринли махсус шифохона ва 1000 ўринли махсус карантин зонасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ҳозирга келиб 100 ўринли шифохона биносининг қурилиш ишлари якунланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Саидмурод Исмоилов бошчилигидаги шифокорлар гуруҳи Наманганда бўлиб, вилоят тарихида илк бор энг мураккаб кардиохирургик амалиётларни муваффақиятли ўтказишди.

Бундай тадбирлар марказ ходимлари томонидан шу ойнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятидаги даволаш муассасаларида ҳам амалга оширилган эди.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Zamin Фонди бошчилигида 2020 йилда 36 та операция ўтказилиши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 22 нафар эшитиш қобилияти заиф ва кар болаларнинг эшитиш қобилияти тикланди, ҳозирда 14 та операция жараёни давом этмоқда.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​2020 йил 19 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 933 (+127) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 6 нафари Андижон вилоятида,
📌 5 нафари Бухоро вилоятида,
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 7 нафари Фарғона вилоятида,
📌 3 нафари Хоразм вилоятида,
📌 26 нафари Тошкент вилоятида,
📌 76 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 6 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 6 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 3 нафар,
📌 Cурхондарё вилоятида 4 нафар,
📌 Наманган вилоятида 4 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 2 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 24 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 92 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 73 242 (+143) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 079 нафар бемордан 170 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Бош айланиши нимадан дарак беради?

Баъзан инсон турган жойида қалқиб кетиб, атрофдаги буюмлар ўзи билан бирга ҳаракатлангандай, чирпирак бўлиб айлангандай туюлади. Бундай ҳолатларда, бош айланишидан кўпчилик беморлар шикоят қилади. Айниқса, бу ҳолат катта ёшли инсонларда кўп учрайди. Бош айланиши нимадан дарак бериши хусусидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Мажидова жавоб беради.

— Бош айланиши кимларда кўпроқ кузатилади? Одатда бунга нима сабаб бўлади?

— Бош айланиши ҳар қандай ёшдаги кишида кузатилиши мумкин, аммо кексаларда тез-тез учрайди — 70 ёшдан ошган одамларнинг 20 фоизигача бўлган қисми бу муаммога дуч келишади. Катта ёшлилар ўртасида аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ азият чекишади.

Агарда алкоголдан заҳарланиш, дори воситаларининг ножўя таъсири, сувсизланиш, қизиб кетиш ёки иссиқ уриши, автомобиль, поезд ёки кемада сайр қилиш, камқонлик, қонда қанд миқдорининг пасайиб кетиши, қон босимининг тушиб кетиши, бирданига кўп жисмоний машқлар бажариш, қулоқ инфекцион касалликлари туфайли бош айланиши қисқа давом этса, одатда, бу инсон учун зарарсиз бўлади.

— Бу ҳолат қайси касалликлар аломати ҳисобланади?

— Бош айланиши жиддий касалликларнинг аломатлари ҳам бўлиши мумкин — аритмия ва инсультдан тортиб, саратонгача бўлган хасталикларнинг аломати ҳисобланади. Шу боис бош айланишининг турларини ажратиш жуда муҳим.

Дейлик, бошнинг тез-тез ва узоқроқ айланиши қулоқнинг жиддийроқ касалликлари(вестибуляр нервнинг вирусли инфекциялари, лабиринтит)да учрайди. Бундай бош айланишига беътибор бўлмаслик керак. Чунки бу ҳолатда касаллик белгиларсиз бошланиб, инфекциянинг мияга ўтиб кетиш хавфи юқори бўлади.

— Бош айланишининг яна қандай кўринишлари бор?

Бирданига ҳолсизлик, кўриш ёки эшитиш, нутқнинг бузилиши билан кечадиган бош айланиши ҳам бор. Бундай ҳолат инсультни билдиради. Агар беморнинг нутқи ўзгариб, юз симметрияси бузилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Чунки инсульт касаллигида бутунлай тузалиб кетиш тахминан 16 фоизга тенг, қолган 84 фоиз ҳолатда беморнинг ўлими ёки ногиронлик билан тугалланади.

Ўтирган жойдан турилганда қисқа вақтли ортостатик бош айланиши кўп учрайдиган ҳолат. Кўпинча у организмда суюқлик етишмаслиги билан боғлиқ бўлади. Шу сабабли куннинг иссиқ вақтларида кўпроқ суюқлик ичиш керак. Агар сизда сувсизланиш йўқ бўлиб, ортостатик бош айланиши бўлса, сизда юрак ритмининг бузилиши ёки юрак етишмовчилиги бўлиши мумкин.

Бош айланиши билан бирга кучли бош оғриқлари, юришнинг қийинлашиши ва йиқилиш, кўнгил айниши ва қусиш, ҳушдан кетиш, нафас олишнинг қийинлашиши, бўйин мускулларининг тортишиши ва талвасалар кузатилса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz