❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:
🔺Қорақалпоғистон Республикаси.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М. Камалов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, мамлакатимизнинг чет эллардаги фавқулодда ва мухтор элчилари хамда дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат делегация аъзолари билан учрашди. Тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбанов соғлиқни сақлаш соҳасига киритиладиган чет эл инвестицияси ҳамда моддий таъминот масалалари ҳақида тўхталиб ўтди.
🔺Тошкент вилояти.
Юқори Чирчиқ туман тиббиёт бирлашмасида қишлоқ оилавий поликлиникалари ва оилавий шифокор пунктларининг ўрта тиббиёт ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди.
🔺Қашқадарё вилояти.
Қашқадарёда тиббий хатлов ва антропометрия жараёни якуний босқичга кирди. Айни пайтда тиббий бригадалар томонидан хонадонма-хонадон юрилиб, жамланган барча маълумотлар электрон базада умумлаштирилмоқда.
🔺Бухоро вилояти.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали радиология бўлимида ички нур терапияси амалиёти йўлга қўйилган. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ғ.Саидов муассасага ташриф буюриб, янги тиббий технологияларнинг имкониятлари билан танишди.
🔺Наманган вилояти.
Наманган вилоятининг Чортоқ туманида ҳам даволаш-профилактик, тарғибот ишларини изчиллик билан ташкил этишда эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туман тиббиёт бирлашмаси таркибида соғломлаштириш маркази ташкил этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz

2020 йил 23 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 456 (+141) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 7 нафари Фарғона вилоятида,
📌 19 нафари Тошкент вилоятида,
📌 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌 Андижон вилоятида 4 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 20 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 129 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 73746 (+157) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 098 нафар бемордан 168 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ВАКЦИНА ТАЪСИРИ
ҚАНДАЙ НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИ?
“COVID-19” инфекциясига қарши вакцинаси билан 3 фаза клиник-синов эмлаш жараёни ҳамда вакцина қабул қилган кўнгилли кишилар саломатлигидаги ўзгаришлар назорати борасидаги ССВ матбуот хизматининг саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик хизмати бошлиқ ўринбосари Ботиржон ҚУРБОНОВ жавоб берди.
— “COVID-19” инфекциясига қарши эмланганлар қандай гигиеник қоидалар, турмуш тарзига амал қилиши талаб этилади ?
— Эмланган шахслар, биринчи навбатда, қўлининг вакцина юборилган қисмини кун давомида ювмаслиги керак. Шунингдек, бир ҳафта мобайнида тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиши, хусусан, спиртли ичимлик ва бошқа зарарли маҳсулотлардан тийилиши талаб этилади. Мавсумга мос равишда кийиниб, грипп, юқори нафас йўллари вирусли касалликларидан сақланиши лозим.
— Вакцина самараси қандай назорат қилинади?
— Вакцина қабул қилган киши 7 кун давомида саломатлигидаги ўзгаришларни қайд этиб бориши зарур, мисол учун, бир кунда 2 маротаба тана ҳароратини ўлчаши, эмланган жойидаги терида қизариш ёки шиш пайдо бўлиш-бўлмаслигини кузатиши ҳамда ҳолатини дафтарга ёзиб бориши лозим. Агар бошқа касалликлар безовта қилиб, дори воситасини истеъмол қилмоқчи бўлса, албатта, махсус тайёргарликдан ўтган поликлиника шифокорлари билан маслахатлашиши зарур.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда дунё миқёсида клиник-синовлардан ўтказилаётган барча “COVID-19” инфекциясига қарши вакциналар организмга икки марта юборилиши керак. Биринчи маротаба юборилгач, бир ой давомида эмланган кишининг саломатлиги назорат қилиб турилади ва салбий таъсирлар кузатилмаганда иккинчи маротаба вакцина билан эмланади.
Эмланган кишилар ҳар ойда бир маротаба скрининг текширувларидан ўтказилиб, улар организмидаги антитаначалар пайдо бўлиши, унинг миқдори, иммун таранглиги назорат қилиб турилади ва ўзгаришлар кузатилиб борилади.
— Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари қай тарзда амалга оширилмоқда?
— Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари Хитойнинг “Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент шахридаги 3 та махсус поликлиникада тиббиёт ходимларига эмлаш жараёнларининг қоида ва меъёрлари борасида ўқув машғулотлари ўтказилди. Айни пайтда ушбу ўқув машғулотларида билим-малакасини оширган 24 нафар шифокор ва яна шунча ўрта тиббиёт ходимлари эмлаш ишлари билан шуғулланмоқда.
Бундан ташқари, кўнгилли аҳоли вакилларини эмлаш жараёни Ўзбекистон ва Хитойнинг энг малакали шифокорлари томонидан назорат қилиб борилмоқда. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда “COVID-19” инфекциясига қарши вакцинанинг 3 фаза клиник-синов эмлаш тадбирларини ўтказиш учун жойларда барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилган.

НУРМАТ АТАБЕКОВ: ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА АҲОЛИ ОРАСИДА ВАҲИМА ТАРҚАТМАНГ!
Мамлакатимиздаги пандемик вазият, коронавирус билан боғлиқ сўнгги янгиликларга оид ССВ Матбуот хизмати саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабеков жавоб берди.
— Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 25 декабридан карантин чоралари кучайтирилади, деган миш-мишлар тарқалди. Бу гапларда асос борми?
— Халқимизда “ниятга яраша беради” деган гап бор, билмадим, баъзи шахслар бу каби миш-мишларни яхши ниятда тарқатишаяптими ёки доим шундай “совуқ” ният қилишга ўрганиб қолишганми? Дейлик, карантин тадбирлари қайтадан кучайтирилса, аниқроқ айтганда, уйдан чиқиш, ишга бориш, ҳаракатланиш, қўйингки, шу каби барча эркинликлар чегараланса, бундан кимга ва қандай наф?! Дунё ҳамжамиятида вазият ўта оғир бўлиб турган бир пайтда ва юртимизда карантин тадбирларининг бирмунча юмшатилиши мавжуд эпидемик вазиятга салбий таъсир қилиши мумкинлигини тўлиқ англаган ҳолда Республика махсус комиссиясининг чеклов тадбирларини бирмунча юмшатишга қарор қилгани бу пандемияни жиловлаш тадбирларига жалб этилган соҳаларга катта ишонч намунаси, десак хато бўлмайди.
Албатта, бу каби қарорлар қабул қилинишидан олдин барча шарт-шароитлар ўрганиб чиқилади, юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича имкониятлар тарозининг икки палласига қўйилади, ҳар томонлама хисоб-китоблар қилинади, энг асосийси, халқнинг кайфияти, шароити, имкониятлари ва муаммолари ҳар томонлама ўрганилади.
Таъкидланганлардан келиб чиқиб, юқоридаги каби миш-мишларни тарқатаётган шахсларга айтмочимиз: халқни бесаранжом қилиб, чалғитиб, қўрқитиб ёки хавотирга солиб барака топмайсиз, Республика махсус комиссияси аъзолари эса карантин тадбирларини кучайтириш ҳақида ҳозирча ўйлаб кўришмади, Негаки, бугун бу каби чекловлар ҳақида ўйлаш учун умуман асос йўқ, юртимизда коронавирус касаллиги бўйича барқарор эпидемик вазият ҳукм сурмоқда.

✅ Ҳозирги кунда Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият қандай?
✅ Коронавирус мутацияга учраяпти. Вакцина ёрдам берадими?
✅ Янги йилда бизни нималар кутмоқда?
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари ушбу саволларга жавоб беради.
Халқаро пресс-клубнинг бугун соат 15:00 да "Пандемияга қарши курашда миллий тажриба" мавзусига бағишланган навбатдаги сессиясини "Ўзбекистон 24" ва "UzReport" телеканалларида тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин!
Ўтказиб юборманг!
————————————
✅ Какова текущая ситуация с коронавирусом в Узбекистане?
✅ В мире обнаруживаются новые мутации коронавируса. Поможет ли вакцина в этом случае?
✅ Что еще нас ждет в новом году?
На эти вопросы ответят представители Министерства здравоохранения.
Сегодня в 15:00 очередную сессию Международного пресс-клуба на тему «Национальный опыт в борьбе против пандемии» можете смотреть в прямом эфире по телеканалам «Узбекистон 24» и «UzReport».
Не пропустите!
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.
▶️@ssvuz

Forwarded from SSV matbuot kotibi
ВАЗИРЛИКЛАР ҚЎШМА ҚАРОРИ ТАЛАБАЛАР ВА ПЕДАГОГЛАР САЛОМАТЛИГИНИ ЎЙЛАБ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН
Шу йилнинг 7 декабрь куни олий таълим муассасаларини касаллик ўчоғига айлантирмаслик мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарори қабул қилинди. Бу қарорнинг имзоланиш сабаби нима, ундан қандай мақсадлар кўзланган? Шу масалаларга тиббий нуқтаи назардан тўхталиб ўтишни лозим топдик.
Биринчидан, биз таълим жараёнлари таълим муассасалари ходимлари ҳамда талабалари учун хавфсиз бўлган муҳитда олиб борилишини босқичма-босқич йўлга қўйишимиз керак. Онлайн таълим қанчалик яхши бўлмасин, талабалар олган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлайди, бунинг учун эса улар анъанавий таълимни давом эттиришлари лозим. Анъанавий таълимда бир неча соат давомида бир хонада ўнлаб талабалар ва педагог дарс ўтишлари керак. Бундай ҳолат инфекцияни тарқалишини кучайтириши мумкин.
Иккинчидан, юртимизда коронавирус инфекцияси билан курашиш бўйича олиб борилган тизимли ишлар натижасида вазиятнинг барқарорлигига эришганимиз катта ютуқ. Лекин ҳозирда барча яхши тушунади, АҚШ, Европа ва МДҲ давлатларида бу касаллик кескин кўпаймоқда. Бунинг сабаби эса, одамларнинг карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилмасликлари ва кўпчилик бўлиб тўпланишлари, одам гавжум жойларда ҳимояланмай юришларидир. Табиийки, бу бизни янада хушёр бўлишга ундайди.
Учинчидан, яна шуни ҳам унутмаслигимиз керакки, талабалар ёш, ҳаракатчан ва фаол бўлиб, кўпроқ одамлар билан мулоқотда бўлишади. Бу эса, касалликни бир инсондан бошқа инсонга ўтишини, ОТМ ўқитувчилари ва талабалар турар жойларида яшайдиганлар орасида тарқалишини, шунингдек, уларнинг оилаларида ота-онаси ёки фарзандларига юқиш эҳтимолини кучайтиради.
Қўшма қарорда ОТМ ходимлари ва талабалар учун гидроксихлорохин ва таркибида цинк микроэлементи мавжуд дори воситалари сотиб олиниши белгиланган. Негадир барчани доим гидроксихлорохин хавотирга солади. Аммо дори воситаларини инсон организмига таъсирини билган шифокорларда бунчалик кучли резонанс уйғотмайди. Чунки шифокор ҳар бир дорини кимга тавсия қилиш кераклигини билади, тавсия қилишдан олдин, инсон организмида мавжуд сурункали касалликлар, бемор ёши ва саломатлик ҳолатини тўлиқ ўрганиб, айнан қайси дори мумкин ёки йўқлигини ўрганади. Бундан ташқари, бизда бу ҳақда тегишли стандарт ва протоколлар ҳам мавжуд.
Юқоридаги қўшма қарорда ҳам айнан қайси дориларнинг тавсия этилиши ҳам белгилаб берилган, рух (цинк), витамин Д3 ва С витаминлари билан бир қаторда қўшимча дори воситалари ҳамда шахсий гигиена тартиблари киритилган. Шунингдек, ҳар бир дори воситасининг қўлланилиши тақиқланган ҳолатлар ҳам аниқ кўрсатиб ўтилган.
Айтиб ўтганимиздек, барча дори воситалари қаторидаги гидроксихлорохин ҳам ўз ўрнида ва мақсадли қўлланилса, самарали дори воситаси ҳисобланади. Бу дори воситасидан ревматологик, яъни бўғим касалликларида фойдаланиб келинган, унинг инсон организмида иммунитетни назорат этиш таъсири мавжудлиги аниқланган. Коронавирус инфекциясида эса, иммун тизимни секин реакцияси бирдагина кучайиб, “цитокин-бўрони”ни келитириб чиқаради. Айнан “цитокин-бўрони” касалликни оғир кечувига сабаб бўлмоқда. Гидроксихлорохин эса профилактика мақсадида ёки касалликни илк кунларида қисқа муддат қабул қилиниши шу “цитокин-бўрони”нинг олдини олиш имкониятини яратади. Яъни, гидроксихлорохинни қабул қилганларда коронавирус касаллиги симптомларсиз ёки енгил кечувда ўтиши кузатилмоқда. Буни Ўзбекистон тажрибаси исботлади, дея оламиз.
Севара Убайдуллаева,
тиббиёт фанлари номзоди,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.
ССВ Матбуот котиби: @ssvmatbuotkotibi

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари иштирокидаги Халқаро пресс-клубнинг "Пандемияга қарши курашда миллий тажриба" мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси бошланиш арафасида.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Халқаро пресс-клубда «Пандемияга қарши курашда миллий тажриба» мавзусига бағишланган сессия бошланди. Ушбу тадбирни «Ўзбекистон 24» ва «UzReport» телеканалларида тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.
Жонли эфирни онлайн томоша қилиш учун ҳавола:
👉 https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/307339870612037/
👉 https://www.youtube.com/watch?v=h_qNVSlGg1k
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Жонли эфирни онлайн томоша қилиш учун ҳавола:
👉 https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/307339870612037/
👉 https://www.youtube.com/watch?v=h_qNVSlGg1k
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Пандемияга қарши курашда миллий тажриба" мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси
Алишер Шодмонов, Тошкент тиббиёт академияси ректори:
“Бугунги кунда коронавирус бўйича мамлакатимиздаги нисбатан барқарорлик нималар эвазига таъминланган. Биринчи навбатда, бу ҳуқуқий асослар такомиллашганлиги. Иккинчиси, моддий техник базага берилган эътибор. Янги қурилишлар, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари. Шу билан бир қаторда дори таъминоти. Кадрларнинг салоҳиятига ҳам катта эътибор берилиб, маҳаллий ишлаб чиқаришда ҳам катта ўзгаришларнинг бўлганлигидир.”
Каналга уланиш https://t.me/studio_67

Савол. Аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда коронавирус касаллагининг тарқалиб, ривожланиши қандай кечди? Давлат шифохонларида вирус билан касалланган беморларнинг бепул даволангани, уларга бепул дорилар берилиш тажрибаси хусусида гапириб беринг?

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Пандемияга қарши курашда миллий тажриба" мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси
Анвар Aлимов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:
"Амбулартор шароитда даволанаётган беморларга COVID тасдиқланган, гумон қилинганларни қўшиб туриб инобатга олганимизда 12 кунга бориб 92 % беморлар тўлақонли тузалганлиги, шундан фақатгина 2 % беморлар шифохонага, ўрта оғирликда мурожаат қилганлиги ва шу билан биргаликда орасида 6 % 12 кундан яна бир ҳафта давомида даволанишга муҳтожлигини аниқладик."

Мутахассис фикри:
Ирина Ливерко,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош пульмонологи, тиббиёт фанлари доктори, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари:
— Октябрь ойида касалликнинг аломатларсиз шаклини бошдан кечирдим. Афсуски, оила аъзоларимда ҳам касаллик белгилари пайдо бўла бошлади. Улар учун коронавирусга қарши тавсия этилган дори воситалари қаторида “Гидроксихлорохин”дан ҳам фойдаландик. Ўзим ва қизим ушбу препаратни қабул қилганимиз учун бизда касаллик енгил даражада ўтди. 92 ёшли бувим эса ушбу дори воситасини қабул қилгани сабабли умуман касалликка чалинмади. Бу оддий сўзлар эмас, ўз тажрибамизда ижобий таъсирига гувоҳ бўлдик.
Халқаро пресс-клубнинг “Пандемияга қарши курашда миллий тажриба” мавзусига бағишланган сессиясидан.

Нурмат Отабеков, ССВ бош эпидемиологи:
«Қизил, сариқ, яшил рангни фақат светофор туфайли жуда тез фарқлайдиган бўлганмиз. Қизил — олов рамзи, хавф белгиси. Буюк Британия, Германия, Дания, Нидерландия, Австрия, Австралия, Жанубий Африка давлатлари «қизил» рангга киряпти. Демак, бу хавф дегани. Махсус комиссия қарори билан ҳозир 8 та мамлакат билан авиақатновлар тўхтатилди.
Тарихга назар ташлайлик. Касаллик бизга четдан кириб келди. Илк бор аниқланган бемор ҳам чет элдан келган эди. Эпидемиологиянинг олтин қоидаси — касаллик манбаини жиловлаш. Касаллик манбаини жиловласак, эпидемиологик занжирни уза оламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу.
Ўзбекистон хориждаги фуқаролари ва талабаларини уюшган ҳолда олиб келди. Биз касаллик манбаларини битта жойга жамладик, кейин жиловлаш ишлари билан шуғулландик. Мана шу ишларнинг самараси ўлароқ ҳозир биз барқарор вазиятга келиб турибмиз».
▶️@ssvuz
❓Қўл кафти терлаганда нима қилиш керак?
🖐Қўл кафти терлаши гипергидрознинг алоҳида ҳолатидир. Қўлларнинг гипегидрози касаллик эмас, балки инсонга хос индивидуал ҳолатдир.
🔹Гипергидрозни даволаш деярли имконсиз. Кафтимиз терлаганда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
🚰Салқинлатиш. Ҳаддан ташқари иссиқлик терлашга сабаб бўлади. Хона ҳароратини кузатиб бориш ва тез-тез совуқ сувда қўлни чайишни одат қилиш керак.
💧Кўп суюқлик ичинг. Танадаги етарли намлик қизиб кетишдан ҳимоялайди.
🧴Терини парваришловчи воситани ўзгартиринг. Ёғли озиқлантирувчи кремлар қўл терисида плёнка ҳосил қилади ва бу вентиляцияни ёмонлаштиради. Натижада, кафтлар тезроқ қизийди ва кўпроқ терлайди.
🔸Содали массаж. Сода пишириш терлашни камайтириши ва намликни буғлантириши мумкин. Аралашма рецепти оддий: 2 ош қошиқ сувга 2 чой қошиқ сода солинг. Тайёр массани қўлга суриб, 5 дақиқа ушлаб туринг. Сўнг совуқ сувда ювиб ташланг.
Манба: «Соғлом ҳаёт»
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
🖐Қўл кафти терлаши гипергидрознинг алоҳида ҳолатидир. Қўлларнинг гипегидрози касаллик эмас, балки инсонга хос индивидуал ҳолатдир.
🔹Гипергидрозни даволаш деярли имконсиз. Кафтимиз терлаганда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
🚰Салқинлатиш. Ҳаддан ташқари иссиқлик терлашга сабаб бўлади. Хона ҳароратини кузатиб бориш ва тез-тез совуқ сувда қўлни чайишни одат қилиш керак.
💧Кўп суюқлик ичинг. Танадаги етарли намлик қизиб кетишдан ҳимоялайди.
🧴Терини парваришловчи воситани ўзгартиринг. Ёғли озиқлантирувчи кремлар қўл терисида плёнка ҳосил қилади ва бу вентиляцияни ёмонлаштиради. Натижада, кафтлар тезроқ қизийди ва кўпроқ терлайди.
🔸Содали массаж. Сода пишириш терлашни камайтириши ва намликни буғлантириши мумкин. Аралашма рецепти оддий: 2 ош қошиқ сувга 2 чой қошиқ сода солинг. Тайёр массани қўлга суриб, 5 дақиқа ушлаб туринг. Сўнг совуқ сувда ювиб ташланг.
Манба: «Соғлом ҳаёт»
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Пандемияга қарши курашда миллий тажриба" мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси
Савол. Пандемия даврида шифокорларда бу вирус ҳақида илм бўлгани билан тажриба йўқ эди. Айни пайтда мавжуд тажрибадан келиб чиқиб, шифокорларнинг малакасини ошириш қандай йўлга қўйилган?
Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Савол. Пандемия даврида шифокорларда бу вирус ҳақида илм бўлгани билан тажриба йўқ эди. Айни пайтда мавжуд тажрибадан келиб чиқиб, шифокорларнинг малакасини ошириш қандай йўлга қўйилган?
Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Пандемияга қарши курашда миллий тажриба" мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси
Савол. Англияда коронавируснинг янги штамми чиққан пайтда Ўзбекистон биз қандай амалий ишларни қилишимиз керак?
Савол. Бугун пандемия бўйича Ўзбекистонда вазият қандай?
Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Савол. Англияда коронавируснинг янги штамми чиққан пайтда Ўзбекистон биз қандай амалий ишларни қилишимиз керак?
Савол. Бугун пандемия бўйича Ўзбекистонда вазият қандай?
Каналга уланиш https://t.me/studio_67
❓Ревматизм қандай келиб чиқади?
📌Ревматизм ёки ўткир ревматик иситма юрак, бўғимлар, терига ва асаб тизимига таъсир қилувчи мураккаб касаллик. А гуруҳидаги стрептококк инфекциясидан келиб чиққан томоқ оғриғидан кейин пайдо бўлади.
📌Бу касаллик кўпинча антибиотиклар билан даволанмаган ёки ўткир ревматик иситмани юқтиришга мойиллиги юқори бўлган 3 ёшдан катта болалар ва 21 ёшгача бўлганларга таъсир қилади.
📌Кардит. Кардит юрак яллиғланиши, ревматизмнинг энг кенг тарқалган асорати. Бундай ҳолда, аввал клапанлар, юрак мушаклари ва ташқи мембрана - перикард зарарланади.
📌Полиартрит. Бўғимлар ревматик иситма билан яллиғланади, улар шишади, қизаради ва оғрийди. Одатда бу тиззалар, тирсаклар, тўпиқлар, билакларда кечади. Оғриқ бир суяк бўғимида, сўнгра иккинчисида пайдо бўлади.
📌Ўткир ревматик иситманинг кенг тарқалган хусусияти шуки, у умуртқа поғонасига ҳеч қачон таъсир қилмайди ва камдан кам ҳолларда елка ёки бармоқ бўғимларига таъсир қилади.

“Тез ёрдам”нинг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси 89 фоизгача кўтарилди
Президентимизнинг 2018 йил 25 январдаги “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги ишларнинг тезкорлиги, сифат ва самарадорлигини янада ошириш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш, илм-фан янгиликларини тиббиёт амалиётига кенг татбиқ этишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Ислоҳотлар самараси ўлароқ, мамлакатимизда “тез ёрдам” хизмати ва тиббиётнинг бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ўртасида интеграцияни кучайтириш ва мувофиқлаштириш ҳам доимий эътиборда. Сўнгги йилларда бир қатор қишлоқ оилавий поликлиникаларида “тез ёрдам” шохобчалари очилди.
Жойлашуви бўйича 1500 га яқин бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида “тез ёрдам” машиналарининг мавжудлиги ҳам фикримизнинг далилидир.
Бугунги кунда юртимиз бўйлаб фаолият юритаётган сайёр бригадаларнинг сони 2748 тани ташкил қилмоқда.
— Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида тез тиббий ёрдам хизматининг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси республика бўйича ўртача 89 фоизга кўтарилди, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов. — Жумладан, Самарқанд ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич 90 фоиздан ошган. Хизматнинг ўрта тиббиёт ходимлари билан таъминланганлик даражаси эса республика бўйича ўртача 97 фоизга етди. Шундан 11 та ҳудудда ушбу кўрсаткич 100 фоизни ташкил қилмоқда.
Қувонарлиси, “103” хизматида фаолият юритаётган 13 минг нафарга яқин шифокорларнинг 4342 нафари юқори малака тоифасига эга, 2156 нафари 10–20 йиллик, 2006 нафари эса 20 йилдан ортиқ стажга эга.
Мамлакатимиз тез тиббий ёрдам хизмати тизимида 28 минг нафарга яқин ўрта тиббиёт ходимлари ишлаётган бўлса, уларнинг 38,7 фоизи малака тоифасига эга.
Қолаверса, уларнинг 5984 нафари 5–10 йиллик, 5845 нафари 10–20 йиллик ҳамда 4383 нафари 20 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга.

2020 йил 24 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 568 (+112) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 4 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 3 нафари Наманган вилоятида,
📌 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 9 нафари Тошкент вилоятида,
📌 84 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌 Андижон вилоятида 3 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
📌 Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 65 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 81 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 73911 (+165) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 045 нафар бемордан 168 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 4 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 3 нафари Наманган вилоятида,
📌 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 9 нафари Тошкент вилоятида,
📌 84 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌 Андижон вилоятида 3 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
📌 Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 65 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 81 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 73911 (+165) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 045 нафар бемордан 168 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Forwarded from SSV matbuot kotibi
АЙНИ ПАЙТДА ЮРТИМИЗДА 400 НАФАРДАН ОШИҚ КЎНГИЛЛИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНДИ
Юртимизда бошланган коронавирус вакциналарининг клиник синовлари ҳақидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабеков жавоб берди.
— COVID-19га қарши вакцина синовларида юртдошларимиз кўнгилли сифатида қатнашаётгани ҳақида биламиз. Синов жараёнларида қатнашиш тартиблари қандай, бунда кўнгиллиларга қандай талаблар қўйилади? Ёки истаган киши унда иштирок этиши мумкинми?
— Маълумки, республикамиз коронавирусга қарши ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган вакцинанинг самарадорлигини синовдан ўтказиш 3-клиник фазасида иштирок этмоқда. Шу боис ҳам ушбу тадбирга 18 ва ундан юқори ёшдаги кўнгиллилар жалб қилинади. Дастлаб, кўнгиллиларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтказилади, олинган қон намуналари коронавирус касаллигиги бор ёки йўқлигига лаборатория усулида текширилади, касаллиги борлар ва касалликни ўзида ўтказиб, унга қарши антитаначалари мавжуд бўлган шахслар синов жараёнидан чиқариб юборилади ва бу тадбирга жалб қилинган ҳар бир шахснинг саломатлиги бутун синов мобайнида кузатув остига олинади.
Таъкидлаш жоизки, сурункали касаллиги бор ва иситмалаётган, қон босими меъёридан юқори, қон касалликлари мавжуд, иммун танқислиги билан касалланган, саратонга чалинган беморлар ҳамда ҳомиладор ва фарзанд кўриш истагидаги аёллар ҳам бу жараёнда қатнашиши мумкин эмас.
Айни пайтдаги клиник синовларда 400 нафардан ошиқ кўнгиллилар мазкур вакцина билан эмланди. Кимдир кўнгилли сифатида синов жараёнида қатнашиш истагида бўлса, тез орада Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этиладиган махсус сайтга мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Ҳозир кўнгиллилар орасида синаб кўрилаётган коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари Хитойнинг “Рекомбинат” вакцинаси билан амалга оширилмоқда, ушбу вакцинанинг биринчи ва иккинчи клиник-синовлари Хитойда амалга оширилган бўлиб, ўта муваффақиятли ўтди, деб баҳоланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати клиник синовнинг 3-босқичи амалга оширилишини доимий назорат остига олган. Тизимда мавжуд маълумотларга кўра, шу пайтгача эмланган кўнгиллилар орасида эмлашдан кейинги реакциялар ва салбий асоратлар кузатилмади ҳамда ҳар бир эмланган шахс устидан тиббий назорат ўрнатилган.