Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Впервые в самаркандской кардиологии проведена операция на открытом сердце.

@ssvuz
В Вестминстерском университете открылась новая программа магистратуры в сфере здравоохранения.

👉 http://xs.uz/ru/47413

@ssvuz
Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш йўналишида янги дастур очилди.

▶️Батафсил

@ssvuz
​​БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ АТРОФИДА ОВҚАТЛАНИШ БЎЙИЧА “МАСТЕР-КЛАСС”

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази мутахассиси Сайёра Муллаева:

🍕Дастурхон нечоғлик тўкин бўлмасин, бирданига кўп овқат еб қўйманг, ҳар бир овқатни кам-камдан енг;

🍇 қуюқ овқатлардан олдин сабзавот ва мевалардан тайёрланган салатлар енг, бу иштаҳангизни жиловлаб, кўп еб қўйишдан сақлайди;

🥬овқатни кўкатлар билан ва хом ҳолдаги сабзавот (масалан сабзи, карам ва турп ва ҳ.к) ва мевалардан тайёрланган салатлар билан қўшиб истеъмол қилсангиз ҳазм қилиш осонлашади;

🍹 овқатлар оралиғида олма шарбати ичиб туринг;

🍲 истеъмол қилинаётган овқат маҳсулотининг ҳарорати меъёрда бўлиши лозим, таомни ўта иссиқ ва совуқ ҳолда истеъмол қилиш организм учун зарар ҳисобланади;

☕️ иссиқ овқатлар оралиғида кўк чой ичинг, зинҳор иссиқ овқат билан муздек ичимлик ичманг, акс ҳолда ҳазм бўлиши қийинлашади;

🧍🏻‍♂️ ҳар бир овқатланиш оралиғида ҳаракатда бўлиш, ўтириб қолмаслик, хоналарда юриш ёки бироз пиёда сайр қилиб келиш, ейилган овқат ҳазм бўлгандан сўнг, бошқа таомлардан тановул қилиш мумкин.

🍛агар байрам куни дастурхонда хамирли овқатлар ёки ёғли, қовурилган овқатлар бўлса, аввало, меъёрни унутманг, уларни қатиқ ва қатиқли салатлар ва ошкўклар билан енг ва албатта кўк чой ичиб, ҳазм бўлгунча кутинг, устига бошқа овқат аралаштирманг;

🥙байрам куни кўпроқ ёғсиз гўштлардан тайёрланган овқатлар бўлгани маъқул. Парҳезбоп ҳисобланган товуқ гўштидан фойдаланинг.

🎂дастурхонга мевали торт танланг ва калорияси паст бўлган ширинликлардан қўйинг. Чунки, ширинликларга ружу қўйиш ошқозон ости безини зўриқтиради, оқибатда эса қандли диабет деб аталмиш оғир касаллик ривожлана бошлайди.

🍱барча истеъмол қилинаётган овқат маҳсулотлари тоза, муддати ўтмаган ва етарли даражада техник қайта ишловдан ўтган бўлиши керак;

🍜таомларни иложи борича бир кун ичида тайёрлаб, истеъмол қилиш ўринли. Чунки қайта иситиб ейилган овқатнинг организм учун фойдаси кам бўлади. Бундан ташқари, байрам куни зўриққан ошқозон- ичакларда янада зўриқиш кузатилиб, нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.

🥃 Овқат тайёрлашда ҳайвон ёғлари ўрнига ўсимлик ёғларини ишлатиш лозим. Чунки ўсимлик ёғлари таркибида холестерин моддаси бўлмайди, шунинг учун енгил ҳазм бўлади. Ҳайвон ёғлари таркибида юқори даражада холестерин моддаси бўлади;

🥘Овқатни пиширишда керагидан ортиқча қовурмаслик керак, чунки зарур бўлган витаминлар ва фаол моддалар ўз хусусиятини йўқотади. Таомларни кўпроқ қайнатиб, бўғлаб тайёрлаш. Бу овқатнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бирга унинг таркибидаги ёғ, туз ва шакар миқдорини камайтиришга кўмаклашади;

🥒Байрам дастурхонидаги шўр бодринг, тузламалардан ўзингизни тийинг. Сутка давомида истеъмол қилинадиган ош тузнинг умумий миқдори бир чой қошиқдан ошмаслиги керак.

🧂Ош тузини кўп истеъмол қилиш кўриш жараёнининг бузилишига, қон босимининг ошиб кетишига ва буйрак хасталикларига сабаб бўлади. Таом пиширишда фақат йодланган ош тузини ишлатиш зарур.

🎇Байрам кунлари ўзингизни соғлом ва енгил ҳис этиб, тетик ва бардам юришни истасангиз, албатта овқатланиш тартибига, сифатига ва меъёрига қатъий риоя қилинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Йил сарҳисоби

СЎНГГИ 4 ЙИЛДА ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИГА 4,8 ТРИЛЛИОН СЎМ САРФЛАНДИ

Сўнгги тўрт йилда мамлакатимизнинг 1700 дан ортиқ даволаш муассасаларида 4,8 триллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, беморлар ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлар учун муносиб шароитлар яратиш, зарур эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида:

✅3 076 та даволаш-профилактика муассасасида иситиш тизими талаб даражасига келтирилди;
✅1 842 та муассасада ичимлик суви тармоқлари янгиланди;
✅1 044 та муассасада ҳамда 14 та тиббий ижтимоий муассасада жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Шу жумладан, 2020 йилги инвестиция дастури доирасида:
📌284 та тиббиёт объектларига 2,2 триллион сўм йўналтирилди,
📌61 та объектни қурилиш-таъмирлаш ишлари 2021 йилга ўтказилди.
📌223 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланди.

Президентимизнинг 2020 йил 28 декабрдаги 4936-сонли қарорига асосан келгуси 2021 йилда 131 та тиббиёт муассасасини қурилиш-таъмирлаш ишларига 1,4 триллион сўм маблағ йўналтирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Йил сарҳисоби

❗️ЎЗБЕКИСТОНДА ПАНДЕМИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ РАҚАМЛАРДА

Пандемия бошлангандан бери коронавирусга қарши курашиш учун ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини керакли тиббий ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида умумий қиймати 85 049,3 минг АҚШ долларига тенг тиббиёт жиҳозлар билан таъминланди.

Жумладан:
Пандемия даврида тиббиёт муассасаларига:
📦 3 та замонавий МСКТ;
📦56 та рентген;
📦 2303 та функционал кроват;
📦1 450 та СИПАП;
📦6037 та кислород концентратори;
📦1 850 та ИВЛ;
📦150 та ПЗР;
📦1564 та кардиомонитор,

Шу жумладан, бюджет ҳисобидан:
📦500 та ИВЛ;
📦300 та кислород концентратори;
📦10 та ПЗР аппарати
ва бошқа жиҳозлар етказиб берилди.

Мурувват ёрдами орқали:
📦1 512 та болалар СИПАПи;
📦300 та ИВЛ;
📦2 507 та кислород концентратори
ва бошқа қатр замонавий тиббий асбоб ускуналар етказиб берилди.

Шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга ихтисослашган махсус шифохона ва карантин мажмуалари ҳамда замонавий лабораторияларни бунёд этиш учун 965 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб, қисқа муддатда Тошкент шаҳри ва ҳудудларда, барча шароитларга эга бўлган қарийб 30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилиб, улар зарур дори-дармон, ҳимоя, энг замонавий диагностика ва даволаш воситалари билан таъминланди. Қайд этиш жоизки, пандемияга қарши курашиш учун 200 минг нафардан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, 150 нафар чет эллик юқори малакали мутахассислар жалб қилинди. Келгуси йилда ҳам коронавирус пандемиясига қарши кураш ишлари учун 2021 йилги давлат бюджетидан 3 триллион сўмлик заҳира шакллантирилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари ҳам амалга оширилиши маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿2020 йил Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни ёдга оламиз

Манба: Xpress.uz

@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​2020 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77126 (+66) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 8 нафари Наманган вилоятида,
📌 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌 2 нафари Хоразм вилоятида,
📌 5 нафари Тошкент вилоятида,
📌 40 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌Андижон вилоятида 3 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 2 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 7 нафар,
📌Фарғона вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 150 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 75112 (+169) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1400 нафар бемордан 159 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Йил сарҳисоби

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН 10 МИНГ НАФАР ХОРИЖЛИК ТАЛАБА ЮРТИМИЗ ТИББИЁТ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ТАЪЛИМ ОЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА


Мамлакатимизда тиббиёт соҳаси учун 9 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 2 та филиалида малакали кадрлар тайёрланмоқда.

Ҳозирда юртимиз тиббиёт олий ўқув юртларида 16 та мамлакатдан 1500 нафарга яқин хорижлик талаба таҳсил олмоқда.

Юртимизда қисқа вақт ичида бакалавриат ва магистратура босқичлари қабул квоталари 25 фоизга, клиник ординатура квоталари эса 30 фоизга оширилди. 6 та янги таълим йўналиши, 17 та янги мутахассислик ташкил этилди.

Ҳар йили 500 нафарга яқин хорижий мутахассисларнинг Ўзбекистонга ташрифи ва қарийб 600 нафар маҳаллий мутахассисларнинг хорижда узоқ муддатли малака ошириш тизими йўлга қўйилганлиги қувончли воқеа бўлди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасига кадрлар тайёрлаш борасида хорижий тиббиёт таълим муассасалари билан кенг ҳамкорлик, уларнинг факультетлари ва филиалларининг очилиши, икки томонлама диплом бериш тизимини йўлга қўйиш бўйича Россиянинг 17 та, Италиянинг 2 та, Корея Республикасининг 2 та олий таълим муассасаси, шунингдек, Германия, Испания, Туркия, Хитой ва Ҳиндистон олий таълим муассасалари билан шартнома ва келишувлар имзоланди.
2021-2022 ўқув йилида Ўзбекистонда 50 дан ортиқ давлатдан 10 минг нафардан зиёд хорижлик талабалар таҳсил олиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​​​Йил сарҳисоби

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ УЧУН МУНОСИБ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАНМОҚДА


Ижтимоий соҳанинг энг долзарб йўналишларидан бири бўлган тиббиёт тизимида малакали мутахассисларга доим талаб юқори бўлиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида 2020 йил бошида 103,2 минг шифокор штатидан жами 12 179 та (11,8 фоиз) вакант ўринлар мавжуд бўлиб, шундан:

👩🏻‍⚕️оилавий шифокор бўйича ваканциялар 2740 та (22,5 фоиз),
👨🏻‍⚕️тор мутахассисликлар 9439 тани (77,5 фоиз) ташкил килган.

⚡️2020 йил тиббиёт олий таълим муассасаларининг 3063 нафар бакалавриат босқичи битирувчиларининг магистратурада 15 фоизи ва клиник ординатурада 20 фоизи ўқишни давом эттириши мумкин бўлди.

📘Шу туфайли 2020 йилда оилавий шифокор сифатида 1991 нафар (65 фоиз) бакалавриат битирувчисини ишга жойлаштириш ҳисобига мавжуд ваканция 72 фоизга қопланди ва оилавий шифокорлар бўйича қолган ваканция 749 тани ташкил этди.

📕541 нафар магистратура ва 2091 нафар клиник ординатура битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳисобига тор доирадаги мутахассисларга бўлган ваканциядан 2632 таси (28 фоиз) қопланиб, қолган бўш иш ўринлари 6807 тани ташкил қилмоқда.

⚡️Кириб келган 2021 йилнинг сентябрь ойида:

📘тиббиёт олий таълим муассасаларининг 3298 нафар бакалавриат битирувчиларидан 65 фоизи — 1625 нафари оилавий шифокор сифатида ишга жойлаштириш ҳисобига мавжуд 749 ваканция 100 фоизга қопланиши кутилмокда.

📕827 нафар магистратура ва 1415 нафар клиник ординатура битирувчиларини (жами 2242 нафар) тор мутахассис сифатида ишга жойлаштириш ҳисобига мавжуд 6807 ваканциядан 4565 та қолади. Шу тариқа тиббиёт тизимидаги вакация ўринлари яқин йилда тўлиқ қопланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Ўзбекистонда неонатал тиббиётнинг ривожланиши қай даражада?

Бу саволга жавоб олиш учун ССВ Матбуот хизмати Республика перинатал маркази директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Саида Хасановага мурожаат қилди.

— Дунёга келган ҳар бир чақалоқ юртимизнинг қайси жойида туғилишидан қатьий назар тиббий ёрдамни бир хил даражада олиш имконига эга бўлиши керак, — дейди Саида Хасанова. — Бу йўлда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Уларнинг натижаларини бугунги кундаги саломатлик кўрсаткичларида, хусусан, болалар ўлими сўнгги 10 йилда 2 баробарга камайгани мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Неонатология соҳасини ривожланиши учун тиббий кадрлар салоҳиятидан ташқари замонавий жиҳозлар ва жойларда ушбу гўдаклар парвариши учун муносиб муассасалар мавжуд бўлиши керак. Шунинг учун, мамлакатимизда барча туғруқ муассасалари реконструкция қилиниб, замонавий неонатал жиҳозлар билан таъминланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида неонатология бўйича илмий жиҳатдан исботланган қўлланма ва стандартлар ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, халқаро экспертлар иштирокида миллий-маҳаллий тренерлар тайёрланди. Улар ўз малакаларини ривожланган давлатлардаги нуфузли марказларда ошириб келмоқда.

Бугунги кунда неонатологлар жамоасида фаол ишчи гуруҳ мавжуд. 14 та ҳудуднинг ҳар бир вилоят перинатал марказида бош неонатологлар миллий тренер ҳисобланади. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг неонатология кафедраси ва бош неонатологлари долзарб масалаларнинг ечимини биргаликда топишга, амалиётга энг замонавий усулларни қўллашга маъсул бўлиб келмоқда.

Перинатал марказ чақалоқлар реанимацияси бўлимлари 3-даражадаги муассаса бўлиб, ривожланган давлатлардаги каби энг керакли жиҳозлар билан таъминланди. Шунинг учун бугун юртимизда неонатология замон даражасида ривожланмоқда, десак хато қилмаймиз. Албатта, ҳали бу йўналишда тиббий хизмат сифатини ошириш борасида бир қатор ишларимиз, режаларимиз бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


@ssvuz
​​СКОЛЬКО ДЕТЕЙ РОДИЛОСЬ В НАШЕЙ СТРАНЕ В ПЕРВЫЙ ДЕНЬ НОВОГО ГОДА?

1 января 2021 года, по состоянию на 18:00 часов в стране родилось 1086 детей.

Из них 564 мальчики, а 522 девочки, больше всего новорожденных пока зарегистрировано в Самаркандской области (148 младенцев). А также по рейтингу новорожденных завершают тройку Кашкадарьинская и Ферганская области — 115 и 113 младенцев соответственно.

5 из новорожденных — близнецы. В данное время врачи всем им оказывают квалифицированную медицинскую помощь по определенным стандартам.

Напоминаем, что в нашей стране во время этих выходных дней медработники обслуживают население на основе дежурствав существующих в системе Министерства здравоохранения 2 369 амбулаторно-поликлинических учреждениях, всех 573 больницах районных, областных и республиканского уровней, учреждениях экстренной и скорой медицинской помощи, а также специализированных научно-практических медицинских центрах и их региональных филиалах, клиниках медицинских высших образовательных учреждений и 219 родильных учреждениях по всей республике.

Для сведения: 1 января 2019 года в Узбекистане родилось 1708, а 2020 года — 1974 детей.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.


@ssvuz
​​ЮРТИМИЗДА ЯНГИ ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ҚАНЧА ЧАҚАЛОҚ ТУҒИЛДИ?

2021 йилнинг 1 январь куни, соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1086 нафар чақалоқ дунёга келди. Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 564 нафари ўғил бола, 522 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола ҳозирча Самарқанд вилоятида (148 нафар чақалоқ) дунёга келди.

Шунингдек, янги туғилган чақалоқлар рейтинги бўйича Қашқадарё вилояти (115 нафар) ва Фарғона вилояти (113 нафар) кучли учликни якунлаган.
Туғилганларнинг 5 нафари эса эгизакларни ташкил қилади. Айни пайтда шифокорларимиз уларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда давом этаётган дам олиш кунлари мавжуд бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи 2 369 та амбулатория-поликлиника муассасалари, туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча 573 та шифохоналар, шошилинч тиббий ёрдам шифохоналари ва “тез ёрдам” хизмати муассасалари ҳамда ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг худудлардаги филиаллари, шунингдек, тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари билан бир қаторда мамлакатимиздаги 219 та туғруқ муассасаларида ҳам тиббиёт ходимлари навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни 1708 нафар, 2020 йилнинг шу куни эса 1974 нафар чақалоқ дунёга келганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


@ssvuz
Ҳаводаги коронавирусни аниқлайдиган сенсор ишлаб чиқилди

Италияда ҳаводаги SARS-CoV-2 вируси миқдорини аниқлайдиган ва хабар берадиган биосенсор ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Валенсия университетлари ассоциацияси сайтида хабар қилинди.

"Сенсор ҳаводаги SARS-CoV-2 зарраларини аниқлайдиган махсус антитаналардан фойдаланади", - деди молекуляр аниқлаш ва технологик ривожланиш институтининг кимё кафедраси профессори Анхел Макейра.

Тизим ҳаводаги вирус миқдори хавфли даражада бўлганида сигнал беради. Дастлабки синовлар Валенсия университетининг биокимё ва молекуляр биология бўлимида ишлаб чиқилган вируссимон зарралардан фойдаланган ҳолда синаб кўрилди.  

Ҳозирда биосенсор клиникада синовдан ўтказилмоқда. Синов натижаларига кўра унинг самарадорлиги аниқланади ва биосенсор ёрдамида шифохоналардаги бемор ҳамда шифокорларнинг касалликка чалиниш эҳтимолини камайтиришга ёрдам берадиган чоралар тизими ишлаб чиқилади.

Вазирлик расмий канал — @ssvuz
​​ЯНГИ ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ КУНИДА 56 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР АНИҚЛАНДИ, 132 КИШИ СОҒАЙДИ

​​2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77182 (+56) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 8 нафари Наманган вилоятида,
📌 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 6 нафари Тошкент вилоятида,
📌 33 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 3 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 13 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 75244 (+132) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1324 нафар бемордан 156 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Минздрав: Стало известно сколько детей родилось в Узбекистане в первые сутки нового года

Как сообщалось ранее, 1 января 2021 года по состоянию на 19:00 в нашей стране родилось 1086 малышей.

По последним данным, в первый день нового года на свет появились 1644 детей. Это самый низкий показатель за последние 4 года. Для справки: в этот же день 2018 года родилось 1961, в 2019 году — 1708, а в 2020 году — 1974 детей.

👶Из младенцев, родившихся 1 января 2021 года, 810 девочки и 834 мальчики, с наибольшим количеством детей в Ферганской области (202 детей), затем идут Кашкадарьинская область (196), Самаркандская и Наманганская области (по 169) и Джизакская область (151).

Также остальные регионы расположились следующим образом:

🤱5-е место город Ташкент (139),
🤱6-е место Ташкентская область (126),
🤱7-е место Сурхандарьинская область (95),
🤱8-е место Андижанская и Бухарская области (по 79),
🤱9-е место Хоразмская область (71),
🤱10-е место Республика Каракалпакстан (66),
🤱11-е место Сырдарьинская и Навоийская области (по 51).

❗️Среди новорожденных 9 близнецов (всего 18 детей).

В эти выходные дни в республике действуют 219 родильных учреждений, где ежедневно на основе дежурства работают 4141 медицинский персонал, в том числе
✅583 акушеров-гинекологов,
✅344 неонатологов,
✅1172 акушерок,
✅2042 медсестер.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения
.

▶️@ssvuz
​​ССВ: Ўзбекистонда Янги йилнинг биринчи суткасида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди

Илгари хабар берганимиздек, 2021 йилнинг 1 январь куни, соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1086 нафар чақалоқ туғилган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, янги йилнинг биринчи суткасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу охирги 4 йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади. Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда — 1708 нафар, 2020 йилда эса —1974 нафар чақалоқ туғилган эди.

2021 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 810 нафари қиз, 834 нафари эса ўғил бола бўлиб:
👶энг кўп бола Фарғона вилоятида (202 нафар),
👶иккинчи ўринда Қашқадарё вилояти (196 нафар),
👶учинчи ўринда Самарқанд ва Наманган вилоятларида (169 нафардан),
👶тўртинчи ўринда Жиззах вилоятида (151 нафар чақалоқ) туғилди.

Шунингдек, шу куни туғилиш кўрсаткичи бўйича:
🤱5-ўринда Тошкент шаҳри (139 нафар),
🤱6-ўринда Тошкент вилояти (126 нафар),
🤱7-ўринда Сурхондарё вилояти (95 нафар),
🤱8-ўринда Андижон ва Бухоро вилоятлари (79 нафардан),
🤱9-ўринда Хоразм вилояти (71 нафар),
🤱10-ўринда Қорақалпоғистон Республикаси (66 нафар),
🤱11-ўринда Сирдарё ва Навоий вилоятлари (51 нафардан).

❗️Дунёга келган болаларнинг 9 нафарини эгизаклар (жами 18 нафар чақалоқ) ташкил қилади.

Юртимизда давом этаётган дам олиш кунлари юртимиздаги мавжуд 219 та туғруқ муассасаларида ҳар куни навбатчилик асосида 4141 нафар тиббиёт ходимлари, жумладан:
✅ 583 нафар акушер-гинеколог,
✅ 344 нафар неонатолог,
✅ 1172 нафар доя,
✅ 2042 нафар ҳамширалар фаолият кўрсатишмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Самарқанд кардиология марказига янги жиҳозлар келтирилди ва илк бор юракда мураккаб очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди
#2jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
​​ЧАҚАЛОҚЛАР ҲАМИША АЛОҲИДА ПАРВАРИШГА МУҲТОЖ БЎЛАДИ

ССВ Матбуот хизмати юртимизда неонатал тиббиётнинг ривожланиши мавзуcида Республика перинатал маркази директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Саида Хасанова билан ҳам суҳбатлашди.

— Кичик вазнли болаларни парвариш қилишда нималарга алоҳида эътибор қаратилиши кўпчиликни қизиқтириши табиий…

— Бундай чақалоқлар асосан муддатига етмай туғилган чақалоқлардир. Ҳомиладорлик муддати қанча кам бўлса, боланинг вазни ҳам шунчалик кам бўлади. Демак, ривожланишнинг шу муддатлари бачадон ичида табиий кечмасдан, муддатидан олдин туғилади. Бундай чақалоқларнинг аъзолари шаклланган бўлса-да, функционал етилмаган бўлади. Шу сабаб, улар парваришининг асосий принциплари тана ҳарорати назорати, нафас етишмовчилигини даволаш, овқатлантириш усуллари, инфекциядан ҳимоя ва албатта, меҳр билан она қорни шароитига яқин ҳолат яратишдан иборат бўлади. Табиийки, бу чора-тадбирлар жиддий муолажалар ҳисобланади ва у замонавий технологияларни талаб этади. Чунки бундай чақалоқлар учун махсус реанимация ўринлари, иссиқ сақлайдиган инкубатор, иситгич столлари, нафас олиш учун ёрдам берадиган аппаратлар, кўпгина замонавий неонатал жиҳозлар зарур бўлади. Шу билан бирга, тиббий ходимларнинг билим даражаси ҳам муҳим. Бундай чақалоқларнинг парвариши зарур кўникмаларга эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилиши керак.

— Боласи муддатидан олдин туғилган ота-оналарга мутахассис сифатида қандай тавсиялар берган бўлардингиз…

— Бундай болаларни парвариш қилиш вақт ва меҳнат талаб қилади. Вақтинча маълум қийинчиликлар кузатилади. Шунинг учун уларга тавсияларимиз: сабр, ишонч ва меҳр билан шифокор тавсияларига амал қилиш, бундай болаларнинг муаммоларини тушуниш, тиббиёт ходимлари билан биргаликда уларнинг ечимларини топиш, келгусида бу болаларнинг тенгдошларидан ортда қолмай ривожланиши учун барча саъй-ҳаракатларимиз беҳуда бўлмаслигини тушуниш ва ишонч билан қараш лозим. Шахсан менинг тажрибамда сабр билан боласини меҳр билан парвариш қилиб, шифокор тавсиясига амал қилган ҳар бир она ўз орзусига эришган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz