Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
Президент иштирокида ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши сессиясида аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.
Вилоятда 2021-2022 йилларда умумий қиймати 17 трлн сўмлик 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши таъкидланди. 503 километр йўлларни таъмирлаш, 16 та оилавий шифокорлик пункти ва поликлиника очиш, 19 та туман ва шаҳарларда биттадан ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
—
На прошедшей с участием Президента сессии Ферганского областного кенгаша народных депутатов определены задачи по обеспечению занятости и улучшению условий жизни населения.
Отмечалось, что в 2021-2022 годах в регионе будут реализованы 949 инвестиционных проектов на сумму 17 трлн сумов. Поставлена задача отремонтировать 503 километра дорог, организовать 16 семейных врачебных пунктов и поликлиник, создать молодежные промзоны в 19 районах и городах.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нейрохирургия йўналишида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

🔺Андижон вилояти.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиали мутахассислари томонидан 15 дан ортиқ тиббиёт муассасаларида, 10 дан ортиқ ташкилотларида ҳамда аҳоли ўртасида давра суҳбатлари, маҳорат дарслари, тадбирлар ўтказдилар, телевидение орқали кўргазмали чиқишлар қилдилар.

🔺 Бухоро вилояти.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги консервация бўлган шифохоналарда коронавирус касаллигини даволашда ишлатиладиган 49 турдаги дори воситалар рўйхати бўйича жами 1 млрд 133 миллион сўмлик дори-дармон мавжуд. Вилоят бўйича жами дори тўпламлари сони 50 минг 159 та бўлиб, улар 5 турдан иборат.

🔺Сирдарё вилояти.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиалида 3002 нафар бемор , ушбу касалликнинг енгил, урта, оғир формалари билан даволангани ҳам бунга яққол мисол бўла олади. Айни чоғда ушбу касаллик билан касалланган беморлар сони вилоятда 1752 нафарни ташкил этади. Шундан 373 нафари янги бемор бўлиб, уларнинг 80 нафарида касалликнинг белгилари соҳа ходимлари томонидан ўтказилган профилактик кўриклар вақтида аниқланган.

🔺Фарғона вилояти.
Бувайда тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бахтиёржон Мамажонов 2 февраль куни тумандаги 21 оилавий поликлиникада бўлиб, хатлов жараёнларини мониторинг қилди.
Маълумот учун айтиш зарурки, мазкур поликлиника 22 200 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Поликлиникада хатлов ўтказиш учун 11 та тиббий бригада ташкил қилинган. Шу кунгача аҳолининг 7546 нафари тиббий хатловдан ўтказиб бўлинди.
–––––––––––––––––––––
Риштон туман тиббиёт бирлашмаси ва халқ қабулхонаси ҳамкорлигида туманнинг энг чекка ва олис Ёйилма қишлоғида тиббий кўрик ташкил этилди.

🔺Қашқадарё вилояти.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг сайёр йиғилиши ўтказилди.
Унда мазкур доимий комиссия аъзолари, бошқарма ходимлари, вилоят даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.
–––––––––––––––––––––
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков Китоб тумани қишлоқларида тиббиёт муассасалари муаммоларини ўрганди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев завершил поездку в Ферганскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​🔺2021 йил 5 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79045 (+56) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 1 нафари Навоий вилоятида,
📌 5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 7 нафари Хоразм вилоятида,
📌 11 нафари Тошкент вилоятида,
📌 31 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌Фарғона вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 16 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 490 (+47) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 934 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 355 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 104 миллион 370 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 271 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 355 041 янги ҳолати аниқланди, 10 422 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 105 миллион 387 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 299 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 26,172 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,802 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,339 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,934 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,892 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


————————————————

По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 355 тысяч новых случаев заражения коронавирусной инфекцией

По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 104 млн 370 тысяч, из них более 2 млн 271 тысяч человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 355 041 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 10 422 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 105 млн 387 тысяч человек, из них более 2 млн 299 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 26,172 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,802 млн), на третьем — Бразилия (более 9,339 млн), на четвертом — Россия (3,934 млн), на пятом — Великобритания (3,892 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from SSV matbuot kotibi
​ТИББИЙ НИҚОБНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ БИР-БИРИДАН ФАРҚИ БОРМИ?

Тиббий ниқоб турлари ва улардан фойдаланиш ҳақида ССВ Матбуот хизматига Тошкент тиббиёт академияси ўқув ишлари бўйича проректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шуҳрат Боймуродов батафсил сўзлаб берди:

— Ҳозирги кунда тиббий ниқобларнинг бир неча турлари мавжуд. Улар сирасига: кунлик (муолажа) ниқоблар, махсус хирургик ниқоблар, стерилланган ва стерилланмаган ниқоблар киради.

Кунлик (муолажа) ниқоблар – бир маротабалик тиббий маҳсулот ҳисобланиб, учта қаватдан иборат: ички ва ташқи қавати, ўртасида фильтри бўлади.

Махсус тиббиёт ниқоблари 4 қисм бўлиб, фильтр, ички ва ташқи қисмларидан ташқари суюқлик ўтказмайдиган махсус пласт қисмига ҳам эга. Ниқобнинг ушбу қисми тери қопламасини турли биологик суюқликлардан ҳимоя қилади.

Стерилланмаган ниқоблар кундалик фаолиятда қўлланилади.

Стерилланган ниқоблар эса махсус тоза жойларда фойдаланилади (хирургик муолажа жараёнида, лабораторияда ва ҳоказо).

Тиббий ниқоблардан 2 соатдан 6 соатгача фойдаланиш мумкин. Пандемия шароитида мутахассислар ниқоблардан 2 соатдан ортиқ фойдаланмасликни ҳамда фойдаланилган ниқобларни утилизация қилишни тавсия этишади.

Бундан ташқари, вирус организмга нафақат нафас олиш тизими, балки кўз конъюктиваси, очиқ яралар ва ифлосланган қўллар орқали ҳам юқиши мумкин. Шунинг учун ҳам, жамоат жойларида ижтиомий масофани 1,5-2 метр оралиғида сақлаш, юз ва кўзларга ювилмаган қўллар билан тегмаслик керак.

Тиббий ниқобларнинг яна бир тури, респираторлар ҳам коронавирус инфекцясидан ҳимоялашда самарали таъсирга эга.

Оддий тиббий ниқобларга қараганда респираторлар – касаллик ташувчи бемор учун хавфсиз ҳисобланади ва уларнинг бир неча турлари мавжуд. Улар нафас органларини чанг ва токсик, нотоксик аэрозоллар, бактерия ва радиоактив металл заррачаларидан ҳимоялайди ва 8 соатгача вақт мабойнида 80 фоиздан 99 фоизгача вирусдан ҳимоя қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Ота-она ўсмир ёшдаги фарзандига эътиборлироқ бўлиши лозим

Кечагина дунёга келган фарзандингиз бугун ўспирин йигитга айланди. Бўйи бўйингизга тенглашган, ўзини катталардек тутишга чоғланган жигарбандингизнинг ўқишда, ҳаётда эришаётган ютуқларини кўриб қувонишингиз табиий.

Буни кўриб, баъзи оталар: “энди юмушларни ўғлимга ишониб топширсаммикан”, деган хаёлга боришади. Бироқ, бунга ҳали анча эрта. Чунки, ўғлингиз ҳаёт ташвишларини елкасига олишга анча ёшлик қилади. Уни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун ота-она зиммасида ҳали кўп вазифалар бор. Уларни тўлақонли бажариш учун, аввало, ўсмирлик даврига қадам қўйган ўғлингизнинг организмида қандай руҳий ва жисмоний ўзгаришлар рўй бераётганини билишингиз фойдадан ҳоли бўлмайди.

Бу борадаги саволлар билан ССВ Матбуот хизмати Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансери шифокори, олий тоифали уролог Радик КАШАПОВга мурожаат қилди (1-қисм).

— Баъзи ота-оналар ўсмир ёшдаги ўғилларининг тез-тез хасталаниб, ётиб қолишидан нолишади. Бунинг сабаби нимада?

— Ўғил болаларда ўтиш даври қизларникига қараганда бир-икки йил кечроқ бошланади. Шуни ҳам айтиш керакки, ўсмирлик даврининг аниқ чегаралари йўқ.

Мутахассисларнинг фикрича болаликдан ўсмирликка ўтиш даври 10-11 ёшдан бошланиб, 15-17 ёшгача давом этиши мумкин. Бундан ташқари, бу даврдаги ўзига хос хусусиятлар ҳар бир болада турлича ифодаланади. Чунки, одам организми ўзига хос ритмлар асосида ривожланади.

Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўсмир организмида психологик-физиологик ўзгаришлар шу қадар жадаллик билан кечадики, бундан баъзида болаларнинг дили ҳам, нозик жуссаси ҳам бирдек озор чекишига гувоҳ бўламиз.

Дилбандимиз баъзида вужудидаги оғриқли ўзгаришларга дош беролмай хасталаниб ётиб қолади. Аммо, бундай ҳолатга ҳар доим ҳам жиддий касаллик, деб қараш тўғри эмас. Бунга аксарият ҳолатда ўтиш даврида организмда жадал суръатлар билан кечаётган психо-физиологик ўзгаришларга айрим аъзолар мос равишда ривожланишга улгуролмай қолиши сабаб бўлади. Ички аъзоларнинг етилиши меъёрга тушиши билан бундай касалликлар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​​🔺2021 йил 6 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79098 (+53) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 2 нафари Наманган вилоятида,
📌 4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 5 нафари Хоразм вилоятида,
📌 10 нафари Тошкент вилоятида,
📌 26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 9 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 522 (+32) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 955 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi