Тошкент шаҳридаги Болалар миллий тиббиёт маркази фаолият бошлаганига кўп бўлмади. Ушбу марказ Жанубий Корея билан ҳамкорликда йўлга қўйилган бўлиб, энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Шифокорларнинг айтишича, Марказий Осиёда ягона бўлган бу тиббиёт муассасасида ҳозиргача фақат чет элда қилинган мураккаб операциялар ўтказилмоқда.
Батафсил
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Батафсил
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Telegraph
Болалар шифо топаётган маскан. Тошкентдаги миллий тиббиёт марказидан репортаж
Тошкент шаҳрида жойлашган республика Болалар миллий тиббиёт марказида ижтимоий муҳофазага муҳтож болаларни даволаш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Анвар Алимов Kun.uz билан суҳбатда маълум қилди. Тошкент…
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 9 мингдан ортиқ бемор вафот этди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 105 миллион 805 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 312 мингдан зиёд киши вафот этган (8.02.2021 йил Европа вақти билан соат 16:58 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 376 569 янги ҳолати аниқланди, 9 664 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (09.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 106 миллион 471 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 325 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 26,654 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,838 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,497 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,983 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,945 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 106 988, Ҳиндистонда 11 831, Бразилияда 50 630, Россияда 15 916, Буюк Британияда эса 15 845 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
—————————————————
По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 9 тысяч человек
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 105 млн 805 тысяч, из них более 2 млн 312 тысяч человек умерли (по состоянию на 16:58 по центральноевропейскому времени 8 февраля 2021 года).
За последние сутки в мире выявлено 376 569 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 9 664 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:22 часов по ташкентскому времени 9 февраля 2021 года), в мире заразилось более 106 млн 471 тысячи человек, из них более 2 млн 325 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 26,654 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,838 млн), на третьем — Бразилия (более 9,497 млн), на четвертом — Россия (3,983 млн), на пятом — Великобритания (3,945 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 106 988, Индии — 11 831, Бразилии — 50 630, России — 15 916 и Великобритании — 15 845 новых случаев заболевания.
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари Хоразм вилоятида бўлиб, маҳорат дарслари ташкил қилдилар, ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказдилар. Хоразм вилоят телевидениесининг "Хоразм 24" дастуридаги лавҳа шу ҳақда.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги Болалар миллий тиббиёт маркази дунё стандартларига жавоб берадиган, Марказий Осиёда ноёб бўлган муассасалардан. Аввал катта маблағ эвазига чет элда амалга оширилиши керак бўлган амалиётлар шу ерда ўтказилиб, юртимиз келажаги бўлган болажонлар шифо топмоқда.
Айни вақтга келиб, очилганига кўп бўлмаган муассасада юзлаб тиббий амалиётлар ўтказилди. Бу шунча онанинг қувончи, шунча оиланинг шодлигига сабаб бўлди, деганидир. "Ўзбекистон 24"нинг мазкур репортажи шу ҳақда.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Айни вақтга келиб, очилганига кўп бўлмаган муассасада юзлаб тиббий амалиётлар ўтказилди. Бу шунча онанинг қувончи, шунча оиланинг шодлигига сабаб бўлди, деганидир. "Ўзбекистон 24"нинг мазкур репортажи шу ҳақда.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига
НАВОИЙ ВА ТИББИЁТ
Ўрта Осиёда XV-XVI асрларда
тиббиётнинг ривожланиши Алишер Навоий номи билан боғлиқ. Навоий ўзи табиб бўлмаса ҳам, тиббиётнинг ривожланишида жуда катта роль ўйнади ҳамда улуғ инсонпарвар олим ва давлат арбоби сифатида мамлакатда соғлиқни сақлаш ишларининг ривожланишига катта ҳисса қўшди.
Навоийнинг ташаббуси билан мамлакатда 300 дан ортиқ турли маданий-маиший бинолар, касалхоналар, дорихоналар, тиббий мактаблар барпо этилди. Айниқса, ўша вақтда пойтахт ролини ўйнаган Ҳиротда жуда кўп қурилиш ишлари амалга оширилган.
Навоийнинг тиббиёт, табиблар ва саломатликни сақлаш ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари унинг машҳур “Маҳбуб ул-қулуб” китобида баён этилган. Китобда бу масалага махсус боб бағишланган.
Навоий ўз асарларида саломатликни сақлаш ва бунда табибларнинг роли ҳақида фикр юритар экан, аввало табибнинг ўзи қандай одам бўлиши керак, деган масалага тўхталиб ўтади. Унинг фикрича, табиб биринчи галда ўз касбини яхши эгаллаган моҳир мутахассис бўлиши лозим, у раҳм-шафқатли, инсонпарвар бўлиши керак. Табиб донишмандларнинг маслаҳат ва тавсияларига амал қилиши лозим. У ёқимтой, дилкаш, хушмуомала, камтарин бўлиши даркор. Тажрибасиз, чаласавод, нодон табибни Навоий жаллодга ўхшатади.
Навоий саломатлик ва хасталик ҳақида сўз юритар экан, шароб масаласига тўхталиб ўтади. Шаробни у заҳарга қиёс қилади ва ичкиликбозликка берилиш киши танасининг заифлашиб, касалликка чалинишига сабаб бўлади, дейди. Бундан ташқари, Навоий бошқа зарарли одатлардан (нашавандлик, қорадори истеъмол қилиш, шаҳвоний ишга берилиш ва ҳ.з.) ҳам сақланишни тавсия этади. Саломатликни сақлаш борасида Навоий биринчи ўринга тўғри ва сифатли овқатланишни қўяди.
Навоий Мовароуннаҳрнинг барча шаҳарларидан энг тажрибали табибларни пойтахтга таклиф этган. Навоий кўрсатмаси билан касалхонага асосан камбағал, ночор
беморлар қабул қилинган. Даволаш бепул бўлган. Бундан ташқари, камбағал, бева-бечораларга иссиқ овқат тарқатилган...
Тарихчи Хондамирнинг ёзишича, касалхоналарда даволаш ишлари ва талабаларни ўқитиш сифати юксак даражада бўлган. Мударрислар қаторида моҳир жарроҳлар ҳам бўлган.
Шулардан бири Шайх Ҳусайн эди.
Маълумотларга кўра, у шу қадар моҳир бўлганки, бир вақт ўн саккиз жойдан пичоқ еган навкарнинг жароҳатларни
муваффақиятли тикиб, уни соғайтириб юборган...
"Тиббиёт тарихи" (Х. Е. Рустамова ва бошқалар, Тошкент, 2014 йил) китобидан олинди.

Telegram
Uzpharmagency
Алишер болалик чоғлари кўп китоб ўқиди. Эски мактаб, мадрасада Қуръон суралари ёд олинар, қироат усуллари ўргатилар зди.
Шоир болалигида Қуръондан ташқари Фаридуддин Атторнинг «Мантиқут тайр» достонини ҳам ёд олган. Навоий йигитлик чоғлари 50 минг байт ғазални…

👍1
Ўзбекистон фтизиатрия хизмати
Европа ҳудудидаги 53 мамлакат орасида кучли учталикдан ўрин олган
ЖССТ маълумотига кўра, дунёда йилига 8,6 миллион киши туберкулёз хасталигига чалинмоқда, 1 миллиондан ортиқ бемор эса унинг турли асоратлари туфайли вафот этади. Шу боис, жаҳон миқёсида бу касалликнинг олдини олиш, уни барвақт аниқлаш ва даволашнинг замонавий усулларини татбиқ этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган тадбирлар хусусида ССВ Матбуот хизматига Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза Парпиева батафсил сўзлаб берди.
— Мамлакатимизда инсон саломатлигига жиддий таъсир этаётган ушбу долзарб тиббий-ижтимоий муаммога қарши курашиш соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг устувор йўналиши этиб белгиланган. Бугунги кунда юртимизда туберкулёзга қарши кураш ишларини ташкил этишда тиббий-профилактика, диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари йўлга қўйилган. Хусусан, бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида махсус хоналар ташкил этилган ва замонавий тиббий-таҳлил воситалари билан жиҳозланган.
Туманлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда эса касалликка барвақт ташхис қўйиш ва уни эрта аниқлаш имконияти яратилган.
Аҳолига бу йўналишда ихтисослашган тиббий ёрдамни жаҳон андозалари даражасида ташкил этиш борасида ҳам барча шароитлар мавжуд. Кейинги йилларда марказимиз ва вилоятлардаги диспансерлар тубдан таъмирланди ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.
— Маълумки, мамлакатимизда туберкулёзга қарши кураш ишларини ташкил этишга қаратилган миллий дастур қабул қилинган…
— Ҳақиқатан, ЖССТ томонидан тавсия этилган «Туберкулёзга барҳам бериш» стратегиясига кўра бу йўналишда ишлаб чиқилган миллий дастур ўз самарасини бермоқда. Ушбу стратегияни амалга ошириш натижасида туберкулёзга чалинган беморлар стандарт диагностика ва клиник хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, халқаро стандартларга жавоб берадиган даво олмоқдалар.
Фтизиатрия муассасаларида туберкулёзга қарши дори воситаларига чидамли турларни ташхислашни мукаммаллаштириш мақсадида 50 дан ортиқ ўта замонавий генно-молекуляр диагностика аппаратлари ўрнатилди. Узлуксиз ва кенг қамровли даволанишни таъминлаш учун бу касалликка чалинган беморларга юқори сифатли даволаш курси учун дорилар бепул берилади. Дориларга чидамли туберкулёзга чалинган беморларни даволаш учун замонавий қисқа курслар жорий этилмоқда ва унга қарши янги дорилар қўлланилмоқда.
— Ушбу ривожланишлар самараси ўлароқ касалликни аниқлаш ва даволаш муддатлари ҳам қисқараяптими?
— Албатта, илгарилари туберкулёзни аниқлашга 3-4 ойлаб вақт талаб этиларди. Тиббиётга диагностика ва даволашнинг янги усуллари кириб келиши натижасида бугунги кунда касалликка генно-молекуляр усулида бор-йўғи 70 дақиқа ичида аниқ ташхис қўйилмоқда. Илғор операция усуллари жорий этилиши, самарали дори-дармонлар қўлланилиши натижасида беморларнинг касалликдан соғайиш муддати ҳам 2 йилдан 9 ойга қисқарди. Тиббиётимиздаги бундай муҳим ютуқлар туфайли юртимизда туберкулёз билан касалланиш кўрсаткичи 2,5 баробарга, ўлим кўрсаткичи 6-8 баробарга қисқарди. Айни пайтда олимларимиз туберкулёзга чалинган беморларнинг даволаниш курсини яна олти ойга қисқартириш устида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Инсон манфаатини таъминлашга йўналтирилган бундай муҳим чора-тадбирлар самарасида мамлакатимизда туберкулёз касалликларини даволаш бўйича юқори натижалар қайд этилмоқда. Хусусан, даволаш самарадорлиги бугун 91,2 фоизга етказилди. Дунёда ушбу кўрсаткич 85 фоиз эканини инобатга олсак, натижа кўлами янада яхшироқ англашилади.
Яна бир эътироф этишга арзирли ютуғимиз, ЖССТ маълумотига кўра, туберкулёзга қарши олиб борилган тадбирларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон фтизиатрия хизматининг Европа ҳудудидаги 53 мамлакат орасида кучли учталикдан ўрин олгани бўлди. Яъни, мамлакатимиз бугунги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа ҳудудига кирувчи 53 мамлакат орасида силга қарши курашиш дастурининг бажарилиш натижалари бўйича 2-ўринни эгаллаган.

Термиз шаҳрида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг тажрибали жарроҳлари иштирокида тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Юқоридаги лавҳада бу жараён ҳақида батафсил сўз юритилади.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Ўзбекистонда ҳар йили 1700-1800 аёл бачадон бўйни саратонига чалинади, уларнинг 42 фоиздан ортиғи вафот этади
Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбар ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди:
〰️〰️〰️
👩🏻 «Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва энг кенг тарқалган саратон хасталиги ҳисобланади.
🔎 Касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса, бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон саратони туфайли ўлимдан кейин учинчи ўринда ва туғиш ёшидаги аёллар (15-44 ёш) орасида бачадон сартонидан ўлим кўрсаткичи иккинчи ўринда туради.
📌 Ушбу ўлимларнинг аксарияти — ташхисни кеч қўйиш натижасида рўй беради. Бачадон бўйни саратони касаллигини келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси (98-99 фоизи) одам папиллома вируси (ОПВ) хисобланади».

❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:
🔺Қашқадарё вилояти.
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари – урогинекология бўлими мудири, тиббиёт фанлари доктори Дониёр Абдураҳмонов, шифокор-фтизиоуролог, тиббиёт фанлари номзоди Мақсуд Раҳматов, суяк ва бўғим сили бўлими мудири Нуриддин Тўйчиев вилоятимиз мутахассисларига уч кун давомида амалий ва назарий ёрдам кўрсатишди.
🔺Наманган вилояти.
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Наманган шаҳар 1-сон оилавий шифохонасидаги тадбир ўтказилди. Бош шифокор Тоҳиржон Бойдадаев ҳамда шоир ва публицист Содиқ Сайҳун тадбирда иштирок этди.
🔺Фарғона вилояти.
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази мутахассислари “Аёллар маслаҳатхонаси” ва “Қизлар саломатлик марказлари” фаолиятини мониторинг қилиш ва соҳа ходимларига маҳорат дарслари ўтиш учун Фарғонага келишди.
🔺Тошкент вилояти.
Чиноз туман тиббиёт бирлашмасига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази профессор, тиббиёт фанлари доктори, юкори малакали шифокорлари жарроҳлик амалиётини ўтказди. Жаррохлик амалиётлари давомида тумандаги "Темир дафтар" ва "Аёллар ва ёшлар дафтари"га киритилган фукароларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
🔺Андижон вилояти.
Андижон вилояти Шахрихон туман тиббиёт бирлашмасида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан ижодий кеча ўтказилди.
🔺Сирдарё вилояти.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан вилоятда Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларни бажариш асносида, вилоятда мавжуд тиббиёт муассасалари ходимлари орасида футбол мусобақаси ўтказилди.
––––––––––––––––––––
Сирдарё вилоятда мавжуд тиббиёт муассасаларининг кўп тармоқли марказий поликлиникаларида «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналари ташкил этилди.

Бўлажак шифокорлар Сурхондарёга ишлаш учун таклиф этилди
Пойтахтимиздаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида сурхондарёлик тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчи ёшлари билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва ҳудуднинг соғлиқни сақлаш бошқармаси, тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари учрашди.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган учрашувда вилоятдан келган масъул ходимлар бўлажак оқ ҳалат соҳибларини ҳудуддаги тиббиёт муассасаларига ишлашга таклиф этди.
Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент давлат стоматология институти ва Тошкент фармацевтика институтларидаги битирувчи курс талабалари вилоятдаги шарт-шароит, бўш иш ўринлари ҳамда ўз ҳудудига бориб фаолият юритадиган ёшларга яратиб бериладиган қулайлик ва имтиёзлар билан таништирилди.
Кейинги йилларда тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор сабаб вилоятлардаги даволаш профилактика муассасалари ҳам ҳар жиҳатдан пойтахтимиздагилардан ортда қолаётгани йўқ. Халқаро стандарларга кўра жиҳозланиб, ўз жозибадорлигини ошириб бормоқда.
Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги тиббиёт муассасалари қайта таъмирланиб, замонавий тиббий технологиялар билан янгича қиёфа касб этмоқда. Охирги икки йилда вилоятда Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий амалий тиббиёт маркази Термиз филиали, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали, вилоят фтизиатрия ва пульмонология муассасаси, Республика ихтисослаштирилган Урология илмий-амалий тиббиёт маркази Термиз филиали ва травматология-ортопедия муассасалари фаолияти йўлга қўйилди.
Ёшлар билан мулоқотда Президентимизнинг 2020 йил 13 ноябрь куни “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда ишлашга борадиган ёш мутахассисларга тақдим этиладиган имтиёзлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Ҳужжатга кўра, “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилиниб, унинг доирасида: тиббиёт олий таълим муассасасини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларига ишга қабул қилинганда камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағлари берилиши ҳамда турли имтиёз ва компенсацияларга эга бўлишига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Маълумотларга қараганда, вилоятда жами 236 та тиббиёт муассасалари фаолият юритиб, 3 минг 986 нафар шифокор ишлайди. Республика бўйича хар 10 минг нафар аҳолига шифокорлар билан таъминланганлик даражаси 23,0 фоизни ташкил қилган бир пайтда Сурхондарё вилоятида бу кўрсаткич 14,8 фоизга тенг бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил мана шундай тадбирлар орқали 350 нафарга яқин битирувчи ёшларнинг Сурхондарё вилоятига, ўз туғилиб ўсган юрти, ота онасининг бағрига қайтиб, касбий фаолиятини олиб боришига эришилган эди.

🔺2021 йил 9 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79237 (+33) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌27 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 4 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 9 нафар,
📌Тошкент вилоятида 5 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77648 (+39) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 968 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌27 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 4 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 9 нафар,
📌Тошкент вилоятида 5 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77648 (+39) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 968 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cурхондарёда тажрибали жарроҳлар иштирокида юрак-қон томир хасталиклари бўйича тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Дунёда сўнгги кунларда коронавирус инфекциясининг қайд этилиши ва ундан ўлим кўрсаткичлари пасаймоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 106 миллион 125 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 320 мингдан зиёд киши вафот этган (9.02.2021 йил Европа вақти билан соат 17:10 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 304 166 янги ҳолати аниқланди, 8 021 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (10.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 106 миллион 902 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 340 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 26,746 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,847 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,524 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,998 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,959 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 91 412, Ҳиндистонда 9 110, Бразилияда 26 845, Россияда 15 019, Буюк Британияда эса 14 104 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
————————————
В мире показатели выявления новых случаев заражения и смертности от коронавирусной инфекции с каждым днем снижаются
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 106 млн 125 тысяч, из них более 2 млн 320 тысяч человек умерли (по состоянию на 17:10 по центральноевропейскому времени 9 февраля 2021 года).
За последние сутки в мире выявлено 304 166 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 8 021 больной умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:22 часов по ташкентскому времени 10 февраля 2021 года), в мире заразилось более 106 млн 902 тысячи человек, из них более 2 млн 340 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 26,746 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,847 млн), на третьем — Бразилия (более 9,524 млн), на четвертом — Россия (3,998 млн), на пятом — Великобритания (3,959 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 91 412, Индии — 9 110, Бразилии — 26 845, России — 15 019 и Великобритании — 14 104 новых случаев заболевания.

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида сурхондарёлик бўлажак шифокорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда бўлажак тиббиёт ходимларини ҳудудларда фаолият юритишлари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Уларнинг чекка ҳудудларда ишлаши учун меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш масаласи муҳокама қилинди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Болалар миллий тиббиёт марказига янги раҳбар тайинланди
Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Шарипов Алишер Мирхамидович Болалар миллий тиббиёт маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимига тайинланди.
Тажрибали мутахассис тиббиёт институтини юртимизда тамомлаб, аспирантурани И.М. Сеченов номли 1-Москва тиббиёт институтида ўқиган. Бир неча йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигида Фанлар бошқармаси бош мутахассиси, сўнг вазирликнинг бош педиатри бўлиб ишлаган. Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Мурувват ёрдами бўйича комиссиясининг мувофиқлаштирувчи гуруҳи раҳбари бўлган.
Ўз иш фаолияти билан параллель равишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги билан алоқалар бўйича гуруҳ координатори сифатида ҳам ишлаган.
Тиббиёт фанлари доктори Алишер Шарипов тайинловдан аввал кўп йиллар давомида Тошкент педиатрия тиббиёт институти шошилинч педиатрия кафедраси мудири лавозимида фаолият юритиб, тиббиёт соҳаси учун юзлаб кадрларни етиштиришга ўз хиссасини қўшиб келган.
Эслатиб ўтамиз:
Болалар миллий тиббиёт маркази Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорликнинг яққол намунаси сифатида, тиббиёт ва илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари асосида қурилган бўлиб, ўтган йили фойдаланишга топширилган. Қиймати 130 миллион доллардан зиёд бўлган мазкур тиббиёт маркази Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) иштирокида барпо этилган. Бу ерда кардиохирургия, нейрохирургия, ортопедия ва пластик хирургия, умумий хирургия, онкология, офтальмология, ЛОР, педиатрия, гемодиализ ва реанимация бўлимлари фаолияти йўлга қўйилган.
Марказда фаолият юритиш учун 100 нафардан ортиқ шифокор ва ҳамширалар, медтехник ва ахборот технологиялари бўйича мутахассислар Корея Республикасининг етакчи клиникаларида малака ошириб қайтишган.

Пойтахтлик мутахассислар қорақалпоғистонлик ҳамкасбларига амалий кўмак кўрсатишди
Шошилинч тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва маҳаллий мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг шифокорлари К.Махкамов, А.Тохиров, Ш.Бойменов ва Ф.Юсупова мазкур марказнинг Нукус филиалида бўлишди.
Мутахассислар филиалда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди ва бу ерда даволанаётган беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, бир қатор жарроҳлик операцияларни амалга оширди.
Жарроҳлик амалиётлар давомида маҳаллий шифокорларга маҳорат дарслари ташкил этилди.
Шунингдек, филиалда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ва нейрохирургиянинг муҳим масалалари юзасидан суҳбатлар бўлиб ўтди. Бу эса ўз навбатида мазкур соҳа бўйича ҳамкорлик тадбирларини янада узлуксиз давом эттиришда асос бўлиши шубҳасиз.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати.

ССВ: БОЛАЛАР ГЕМАТОЛОГИЯ ВА ОНКОЛОГИЯСИ ЙЎНАЛИШЛАРИ ХАЛҚАРО МЕЗОНЛАРГА МОС РАВИШДА РИВОЖЛАНМОҚДА
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида айнан гематология ва онкология хизмати соҳасини, жумладан, болалар гематологияси ва онкологиясини такомиллаштириш устувор эканлиги белгилаб берилди. Мамлакатимизда бу йўналишда бир қанча муҳим ҳаракатлар амалга ошириб келинмоқда. Болалар гематологияси ва онкологиясида ўнлаб йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар охирги тўрт йил давомида босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
Бутун жаҳонни қамраб олган пандемия мураккабликларига қарамай, 2020 йилда ҳам давлат бюджетидан онкологик дори-дармонлар учун 5,5 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратилганлиги натижасида, бемор болалар учун даволаниш жараёнидаги ўта хавфли бўлган узилишларга йўл қўйилмади. Кимёвий дори воситалари билан таъминлаш кўрсаткичи аввал 10-15 фоиз бўлган бўлса, бугунга келиб, бу кўрсаткич 85 фоизга яхшиланди...
БАТАФСИЛ

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида бугунги кунда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг болалар саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган йўналиши сўнгги тўрт йилда Президентимизнинг шахсий назорати остида бўлиб, давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларда учрайдиган ноёб касалликлардан бирини аниқлаш бўйича илмий изланишлар олиб бораётган олима ўз изланишлари натижалари ҳақида "Ўзбекистон 24"га сўзлаб берди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юрак хуружининг янги аломати аниқланди
Таниқли шифокор-терапевт Алка Пателнинг айтишича, ёши катта инсонларда тиш оғриғи яқинлашиб келаётган юрак хуружи хавфидан дарак бериши мумкин экан.
"Умрида илк бор стоматологик муаммога дуч келган одамлар, айниқса, бундан огоҳ бўлиши керак", — дейди врач.
Унинг айтишича, бу миядан жағ қисми орқали юракка ўтган сайёр асаб толаси билан боғлиқ.
Бундан олдин россиялик тиббиёт фанлари профессори Александр Шарандик миокард инфаркти ошқозон-ичак тракти касаллигига ўхшаб кетиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат юракнинг диафрагмага яқин пастки девори зарарланган пайтда кузатилади.
«Агар ўша жойда некроз, яъни миокард инфаркти рўй берса, шундай аломатлар пайдо бўлади. Аммо буни кўпчилик шифокорлар билмайди», — дейди Шарандак.
Манба: @platformauzb