Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре хирургии имени академика В. Вахидова состоялись мастер-классы и показательные операции при участии академика Академии наук Российской Федерации Михаила Давыдова. Об этом подробнее в репортаже телеканала "Узбекистон 24".
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар!
Махсус комиссия: Германия билан авиақатновларни тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди
Сўнгги вақтда жаҳонда коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалиши муносабати билан аҳолини эмлаш бўйича чора-тадбирлар сезиларли даражада жадаллашди. Хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Исроил, БАА, Хитойда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан ўтказилган Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш мақсадида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Б. Юсупалиевнинг Ўзбекистон делегациясининг Россия Федерациясининг “Sputnik V” коронавирус вакцинасини ўрганиш юзасидан ушбу мамлакатга ташрифи натижалари бўйича ҳисоботи эшитилди.
Унда “Sputnik V” вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари якунига етказилганлиги ҳамда Россия Федерациясида рўйхатдан ўтказилганлиги, шунингдек, ушбу вакцинани Ўзбекистонда сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича таклифлар келиб тушганлиги таъкидланди.
Россия Федерацияси томонидан тақдим этилган учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилинди ва бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди.
Шу билан бирга Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши “ZN2001” вакцинасининг Ўзбекистонда 2020 йил декабрь ойидан бошлаб 7 мингдан ортиқ кўнгиллиларда ўтказилаётган учинчи босқич клиник синовлари, шу жумладан, ҳозирги кунга қадар бирорта вакцина қабул қилган кўнгиллида унинг ножўя таъсири кузатилмаганлиги бўйича ахбороти тингланди.
Йиғилишда Санитария-эпидемиология хизматига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.
Бунда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:
📌65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
📌сурункали касалликлари бор шахслар;
📌тиббиёт ходимлари;
📌мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
📌аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.
Шунингдек, Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият бироз бўлса-да барқарорлашганини инобатга олиб, аҳолига маданий хордиқ чиқаришларини ташкиллаштириш мақсадида концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда (томошабинларни иккита ёнма-ён ўриндиқда жойлаштириб, ҳар учинчисини бўш қолдириш) ташкил этиш тартиби белгиланди.
Шу билан бирга Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 21 декабрдаги қарорига мувофиқ Германия билан авиарейсларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида россиялик академик машҳур хирург Михаид Давидов иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:
🔺Наманган вилояти.
Наманган шаҳар 14-сон оилавий поликлиникасида бирламчи тиббий-санитария муассасаларининг аҳоли ўртасида Президент Фармон ва қарорлари ижроси бўйича олиб бораётган ишлар, соғлом турмуш тарзини, оммавий спортни аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, аҳолини хатлов ва антропометрия текширувларидан ўтказиш жараёни бўйича тушунтириш бериш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.
🔺Андижон вилояти.
“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш” ойлиги доирасида Андижон машинасозлик институти профессор-ўқитувчи ва талабалари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.
-----------------------------------
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига 5 миллиард 843 миллион сўмлик замонавий тиббий ускуналар келтирилди.
🔺Фарғона вилояти.
Республика перинатал маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Наргиза Умарова вилоятда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва соҳа ходимларига амалий ёрдам бериш мақсадида Фарғонага келди.
🔺Тошкент вилояти.
Бўстонлиқ туман "Саломатлик марказ"и ва 12-сон ҚОП шифокорлари билан ҳамкорликда "Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаолликни ошириш, тўғри овқатланиш" мавзусида семинар ўтказилди.
🔺Қашқадарё вилояти.
Ғузор туманидаги олис чегара ҳудудида жойлашган “Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғини Таҳам қишлоғи аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди.
🔺Сирдарё вилояти.
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида ишлаётган шифокор ва ҳамширалар томонидан вилоятда “Соғлом турмуш тарзи” платформасини яратиш ва йўлга қуйиш мақсадида аҳолини тиббий хатловдан ўтказиш, антропометрик кўрсаткичларини ўлчаб чиқиш каби ишлар уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

🔺2021 йил 11 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79340 (+37) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌11 нафари Тошкент вилоятида,
📌19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 6 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌Фарғона вилоятида 1 нафар,
📌Хоразм вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 10 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77780 (+54) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 938 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌11 нафари Тошкент вилоятида,
📌19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 6 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌Фарғона вилоятида 1 нафар,
📌Хоразм вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 10 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77780 (+54) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 938 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилоятидан бошланиб, бутун мамлакат бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси қизғин паллага кирмоқда.
Тадбир дастлабки куниларидан бошлаб ғоят самарали кечди. Пойтахтнинг юз эллик нафардан зиёд юқори малакали шифокорлари маҳаллий ҳамкасблари билан кўплаб оилалар ҳолидан хабар олиб, турли сурункали хасталиклардан азият чекаётган беморларни соғломлаштириш чораларини кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур йирик акция ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг ижро ҳолатини ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “темир дафтар”га киритилган аҳолига юқори технологик замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкиллаштирилган.
Мазкур махсус репортаж орқали ушбу жараёнлар ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 413 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 106 миллион 991 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 347 мингдан зиёд киши вафот этган (11.02.2021 йил Европа вақти билан соат 17:01 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 413 858 янги ҳолати аниқланди, 12 787 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (12.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:24 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 107 миллион 778 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 368 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 26,923 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,871 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,599 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,027 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,985 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 90 930, Ҳиндистонда 12 923, Бразилияда 51 486, Россияда 15 038, Буюк Британияда эса 13 013 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
————————————
По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 413 тысяч новых случаев заражения COVID-19
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 106 991 тысяч, из них более 2 млн 347 тысячи человек умерли (по состоянию на 17:01 по центральноевропейскому времени 11 февраля 2021 года).
За последние сутки в мире выявлено 413 858 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 12 787 больной умер.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:24 часов по ташкентскому времени 12 февраля 2021 года), в мире заразилось более 107 млн 778 тысяч человек, из них более 2 млн 368 тысячи скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 26,923 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,871 млн), на третьем — Бразилия (более 9,599 млн), на четвертом — Россия (4,027 млн), на пятом — Великобритания (3,985 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 90 930, Индии — 12 923, Бразилии — 51 486, России — 15 038 и Великобритании — 13 013 новых случаев заболевания.
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Болалар миллий тиббиёт марказида мураккаб тиббий амалиётлар амалга оширилмоқда. Шундай амалиётлар бири туғма нуқсон билан дунёга келган етти ойлик гўдакда муваффақиятли амалга оширилди...
Дарддан халос бўлган фарзандларни бағрига босиб, кўзларида ёш билан миннатдорчилик изҳор қилаётган оналар учун бу жараёнларнинг аҳамияти ниҳоятда беқиёс. "Ўзбекистон 24" лавҳасини кўриб, бунга амин бўлишингиз мумкин.

Нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси бўйича етук мутахассислар Фарғона водийсида бўлишди
Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 15 январь куни Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази қурилиши билан танишиш чоғида юртимизда нефрология соҳасини ривожлантириш лозимлигини таъкидлади.
Шунга мос равишда пойтахтимизнинг етук мутахассислари вилоятларда бўлиб, ихтисослашган тиббий хизматни аҳолига яқинлаштиришда ўз хиссасини қўшиб келмоқда.
Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси бўйича бош консультанти, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кафедра мудири Рустам Акалаев ҳамда ушбу кафедра ассистенти Дилором Турғунова бошчилигидаги пойтахтлик етук мутахассислар Фарғона водийсида бўлишди.
Аввал, мутахассислар Фарғона вилоятида бирламчи тизимда ишлаётган оила шифокорлари ва педиатрлар учун маҳорат дарслари ўтказишди. Бундан ташқари, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида буйрак касалликлари билан оғриган болалар учун тиббий кўриклар ташкил этилди. Вилоят мутахассислари билан ҳамкорликда марказда ётиб, даволанаётган оғир беморларнинг ҳолати бўйича консилиумлар ҳам ўтказилди.
Мутахассислар ҳудудда жами 40 нафар беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, ўз тавсияларини беришди.
Тиббиёт ходимлари гуруҳи Андижонда “Клиник нефрология, гемодиализ, буйракни кўчириб ўтказишда тиббиёт янгиликлари” мавзусида вилоят шифокорлари учун амалий маҳорат дарслари ўтказдилар. Шунингдек, пойтахтга боришга имконияти бўлмаган, мураккаб буйрак касалликлари бор 8 нафар бемор болаларни чуқур текширувдан ўтказиб, уларга даволаш режалари таклиф этдилар.
Айтиш лозимки, буйрак касалликлари билан оғриган беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича 2021 йилда кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилда Андижон давлат тиббиёт институти ва Германиянинг GIZ Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида Германия–Ўзбекистон ҳамкорлигидаги “Урология ўқув маркази” ташкил этилди.
Юртимиз бўйлаб 2020 йилда сурункали буйрак касаллиги билан 118 мингдан зиёд бемор диспансер кузатувида турган бўлса, уларнинг 23 минг нафарида сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган, 5 минг нафардан зиёди эса гемодиализга муҳтожлик сезган.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мамлакатимизда барча гемодиализ хизматлари бюджет маблағлари ҳисобидан давлат тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу йўналишга хориж тажрибасини татбиқ қилиш мақсадида бу хизматлар хусусий сектор билан ҳамкорликда амалга оширилиши йўлга қўйилмоқда. Хусусан, юртимизнинг учта ҳудудида тўртта замонавий гемодиализ марказлари халқаро стандартларга мос равишда қурилиб, 2022 йилнинг февраль ойида ишга туширилади.

Намангандаги саломатлик акцияси доирасида ноёб дори воситалари бепул тарқатилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев бошчилигида Наманган вилоятида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида ўтказилаётган саломатлик акцияси давом этмоқда. Акция доирасида пойтахтлик малакали шифокорлар маҳаллабай кесимида бемор юртдошларимиз ҳолидан хабар олиб, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатаяпти. Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларига керакли тиббий буюмлар ҳамда бепул дори-дармонлар улашилмоқда.
Бу жараёнда биринчи навбатда сурункали хасталикка йўлиққан оғир беморлар ва оддий аҳоли олишга қурби етмайдиган қимматли ва ноёб дори воситаларини етказиб беришга эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, сурункали миелолейкоз, яъни миелоид туркумидаги ҳужайраларнинг ҳосил бўлиши бузилиши хасталиги билан оғриган беморларга зарур бўлган ноёб препарат бепул тарқатилмоқда. Оқибати эрта ўлим билан якунланиши мумкин бўлган ушбу хасталикка чалинганлар учун ушбу препарат сув ва ҳаводек зарур, десак адашмаган бўламиз. Шунинг учун ҳам беморлар уларга дори олиб келаётган мутасаддиларни қутқарувчи фаришталардек кўзларида қувонч кўз ёшлари билан кутиб олишмоқда.
— Сурункали миелолейкоз қон ишлаб чиқиш тизимининг ўсма касаллиги ҳисобланади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош гематологи Ҳамида Муҳаммедова. — У 3 босқичда кечади: сурункали, қўзғалиш ва терминал. Бирламчи ташхис хасталикнинг исталган даврида қўйилиши мумкин. Ушбу ташхис қўйилган бемор тўқимасидан ҳужайраларда одатда учрамайдиган ҳолат, яъни 9- ва 22- хромосомаларнинг бирлашиб қолиши натижасида пайдо бўлган Ph-хромосома ҳали етилмаган, ўз фаолиятини бажара олмайдиган яроқсиз ҳужайраларни ишлаб чиқаради. Шу боис қонда яроқсиз оқ қон ҳужайралари кўпайиб кетади. Бу эса, инсон ҳаёти учун ўта хавфлидир.
Даставвал, ушбу касаллик фақатгина кимётерапия усулида даволанарди. Ҳозир эса, бу услубга муқобил сифатида турли препаратлардан ҳам фойдаланилмоқда. Тарқатилаётган препарат 17 йил аввал Ўзбекистонда рўйхатга олинган ва касалланишдаги ўлим кўрсаткичларини камайтиргани боис, бугунги кунда энг самарали дори воситаларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистонда сурункали миелолейкоз билан 1700 нафар бемор рўйхатга олинган бўлиб, “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида Наманган вилоятида сурункали миелолейкоз билан оғриётган 84 нафар беморга дори воситалари мутлақо бепул равишда тарқатилмоқда. Бу, албатта, аҳоли саломатлигини тиклаш, уларнинг бахтли ва ҳаётдан рози бўлиб яшашлари йўлида хизмат қилади.
Саломатлик акцияси давом этмоқда.

Болалар онкология ва гематологияси хизматини ривожлантириш мақсадида халқаро тажриба ўрганилмоқда
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида гематология ва онкология хизматини, жумладан, болалар гематология ва онкологиясини такомиллаштириш устувор эканлиги белгилаб берилган эди. Шунга кўра, мамлакатимизда бу йўналишда бир қанча муҳим ҳаракатлар амалга ошириб келинмоқда.
Энг муҳими, соҳадаги ислоҳотлар жаҳон стандартларига мос бўлишининг барча чоралари кўрилмоқда. Шифокорларимиз ўзларининг чет эллик ҳамкасблари билан ягона илмий тилда доимий мулоқот олиб бормоқда. Жумладан, сўнгги тўрт йилда бу соҳадаги мутахассисларимиз Туркия, Корея, Япония, Германия, Россия, Австрия, Финляндия, Беларус Республикаси каби қатор давлатларнинг йирик марказларида малака ошириб келди.
Муҳими, мунтазам равишда энг нуфузли экспертлар иштирокида соҳани ривожлантириш, касалликларни эрта аниқлаш ва уларни даволашга қаратилган халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида доимий мулоқотлар ўтказилмоқда.
Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан онлайн форматида ташкил қилинган “Болалар онкология ва гематологияси хизматини ривожлантириш бўйича халқаро тажриба” мавзуидаги давра суҳбатида Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасидан вакиллар ҳам қатнашишди.
Ўзбекистон томонидан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова бошчилигида ўтган тадбирда юртимизнинг педиатрия, онкология ва гематология соҳасидаги мутахассислари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида, шунингдек, ҳудудий болалар тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
Мақсад — бу икки мамлакатда болалар онкология ва гематологияси соҳасида эришилган ютуқларни ўрганиш эди.
Дмитрий Рогачев номидаги болалар гематология, онкология ва иммунологияси Миллий тиббий тадқиқот маркази президенти, Россия Федерацияси Фанлар академияси академиги Александр Румянцевнинг таъкидлашича, ушбу мамлакатда болалар онкология ва гематология хизматини қайта ташкил этиш учун озмунча вақт кетмаган. Аммо дуч келинган қийинчиликларга қарамай, 2004 йилдан ҳозиргача алоҳида болалар гемато-онкология хизматини яратилди. Биринчи босқичда бундай бўлимлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ташкил қилинган бўлиб, сўнг мутахассисларни ўқитишга эътибор қаратилган. Бугунги кунда Россияда болалар гемато-онкология касалликларининг даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил қилмоқда.
Давра суҳбати давомида Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош болалар онкогематологи Риза Боранбаева ҳам ўз мамлакатида бу соҳадаги ҳолат ҳақида батафсил гапириб берди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда болалар гематология ва онкологияси соҳасидаги ислоҳотлар жадал ва мунтазам давом этмоқда. Чунончи, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августда тасдиқланган “2020 – 2022 йилларда болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янги босқичга кўтаришга йўналтирилган чора-тадбирлар режаси”га асосан, барча ҳудудларимиздаги болалар кўп тармоқли марказларида ягона умумлаштирилган бўлимлар фаолиятининг ташкил этилиши, “Болалар гематология ва онкологияси” йуналишида магистратура, ихтисослашиш ва малака ошириш курслари дастури асосида кадрлар тайёрланиши борасида ишлар жадал олиб борилмоқда.
Дастлаб бу ишлар Болалар миллий тиббиёт марказида халқаро стандартлар асосида бошланади. Яъни бу ерда 60 ўринга мўлжалланган умумий болалар онкология ва гематология бўлимини ташкил қилиш кўзда тутилган. Яқин истиқболда эса ушбу марказ тажрибаси ҳудудлардаги болалар кўп тармоқли марказларида ҳам жорий этилади.
Бундан мақсад — болалар гематологияси ва онкологияси соҳасидаги ислоҳотларнинг аниқ вазифалар белгиланган навбатдаги босқичига ўтишдир.

Вазир ўринбосари Абдулла Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида бўлди
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси раҳбари Зоҳид Эрматов ва вазирликнинг тегишли бошқарма бошлиқларидан ташкил топган ишчи гуруҳ хизмат сафари билан Сирдарё вилоятида бўлди.
Ташрифнинг мақсади Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, уларга мувофиқ белгиланган тажриба-синов лойиҳасига тайёргарлик ишларини ўрганиш ҳамда Сирдарё вилояти тиббиёт муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш бўлди.
Вазир ўринбосари бошчилигидаги гуруҳ вилоятнинг бир қанча тиббиёт масканларида бўлиб, у ердаги тиббий ёрдам сифати, беморларга яратилган шароитлар билан танишди.
Хусусан, вилоят кўз касалликлари шифохонаси, кардиология, эндокринология ҳамда дерматовенерология ва косметология диспансерларида бўлган ишчи гуруҳ вилоятда фаолият олиб бораётган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари фаолияти, уларда олиб борилаётган барча турдаги тиббий хизматлар сифатини ўрганди.
Шунингдек, вазир ўринбосари раҳбарлигидаги гуруҳ Президентимиз қарори билан илк бор тиббиёт кластер тизими жорий этилаётган вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси, шу билан бирга, вилоятдаги уруш ва меҳнат фахрийлари шифохонаси ва Гулистон туман тиббиёт бирлашмасида ҳам бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва муассасаларда яратилган шароитлар билан ҳам танишди.
Ташриф якунида муассасалар фаолияти самарадорлиги бўйича таҳлиллар асосида тегишли хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун аттестация саволлари вазирликнинг расмий сайтида жойлаштирилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг жорий йил 15 январидаги “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва кўшимчалар асосида аттестацияларни ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига кўра 2021 йилдан бошлаб шифокорларга малака тоифаси бериш бўйича аттестацияларни ташкил этиш белгиланди.
Ҳар бир мутахассислик (жами 144 та) бўйича оғзаки имтиҳон учун камида 150 тадан ўзбек ва рус тилида билет саволлари тайёрланди ва улар вазирликнинг расмий сайтида жойлаштирилди:
▶️ўзбек тилида — http://ssv.uz/uz/open_ministry/view/attestatsija-savollar-royxati
▶️рус тилида — http://ssv.uz/ru/open_ministry/view/attestatsija-savollar-royxati
Шунингдек, аттестация жараёнлари вазирлик расмий сайтида онлайн трансляция қилиниши режалаштирмоқда.
Аттестацияда малака тоифаси берилган соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари тўғрисидаги маълумот “Ўзбекистон Республикаси врачлар ва олий маълумотли фармацевтларга малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги ягона реестри” базасига киритилади.
Аттестация шаффоф, адолат тамойиллари асосида ўтказилиши тўлиқ назорат остига олинади. Бу эса тиббиёт соҳасида малакали кадрлар фаолият юритишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

"Президентимизга миннатдорлигимизни етказиб қўйинглар..."
Бу сўзлар 19 йилдан буён иккала чаноқ сон бўғими суягининг емирилиши касаллигидан азият чекиб келган, бугун ана шу дарддан фориғ бўлган Дилбархон Қодировага тегишли...
Наманган вилоятида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу ҳалқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси давом этмоқда.
▶️БАТАФСИЛ...

Telegraph
"ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА МИННАТДОРЛИГИМИЗНИ ЕТКАЗИБ ҚЎЙИНГЛАР"
Наманган шаҳридаги Машраб маҳалласи Ёғду кўчасида истиқомат қилувчи Дилбар опанинг хонадонига кутилмаган меҳмонларнинг ташрифи унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. Бугун унинг ҳаёт саҳифаларида янги зарварақлар очди, десак ҳам асло муболаға эмас. Чунки…
🔺2021 йил 12 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79381 (+41) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 17 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 29 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77829 (+49) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 930 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 17 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 29 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77829 (+49) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 930 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёш олима болаларда учрайдиган юқумли касалликни даволаш йўлларини тадқиқ қилмоқда.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❓Юракдаги оғриқ нимадан дарак бериши мумкин?
📌Кўкрак қафасининг чап соҳасида, яъни юрак ўрнида пайдо бўлган оғриқ қуйидагилардан дарак бериши мумкин:
🏃♀️Кучли жисмоний босимлардан кейин. Юрак ишемик касаллиги бўлган стенокардия юзага келаётган бўлиши мумкин.
🤧Шамоллаш туфайли оғриқлар. Бу оғриқни ҳам эътиборсиз қолдирмаслик керак. Бу ревматизм ёки миокардитнинг биринчи белгиси бўлиши мумкин.
🧎♀️Тинч ҳолатдаги оғриқ. Бу асабий зўриқиш билан боғлиқ. Эҳтимол, бу вегетатив дисфункция ва депрессия сабаблари бўлиши мумкин.
Манба: «Соғлом ҳаёт»

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказида хорижлик мутахассислар иштирокида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 417 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 107 миллион 423 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 360 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 417 768 янги ҳолати аниқланди, 12 695 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 108 миллион 186 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 382 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,020 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,880 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,659 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,042 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,998миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 97 134, Ҳиндистонда 9 309, Бразилияда 59 602, Россияда 15 089, Буюк Британияда эса 13 494 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
————————————————
По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 417 тысяч новых случаев заражения коронавирусной инфекцией
По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 107 млн 423 тысячи, из них более 2 млн 360 тысяч человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 417 768 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 12 695 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 108 млн 186 тысяч человек, из них более 2 млн 382 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 27,020 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,880 млн), на третьем — Бразилия (более 9,659 млн), на четвертом — Россия (4,042 млн), на пятом — Великобритания (3,998 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 97 134, Индии — 9 309, Бразилии — 59 602, России — 15 089 и Великобритании — 13 494 новых случаев заболевания.

ЧАҚИРИЛМАГАН МЕҲМОНЛАР МИНГБУЛОҚДА
Наманган вилоятида ўтказилаётган "Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида пойтахтлик малакали шифокорлар Мингбулоқ туманида ҳам бўлишди.
Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмасида барвақт йиғилишган маҳаллий шифокору ҳамшираларга бирлашманинг бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Собиржон Шоматов ўн кунлик муҳим тадбир ҳақида қисқа ва лўнда тушунча берди.
– Республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассисларининг вилоятимизга ташрифидан ғоят самарали фойдаланиб қолишимиз керак, – деди у алоҳида таъкидлаб. – Аввало "темир дафтар"дагиларнинг хонадонларига бошлаб кирасизлар, кейин уйда ётиб қолган ногиронларни ҳам кўрсатасизлар.
Меҳмонлар туманимизда 10 кун давомида ишлашади. Эртадан кечга қадар ҳар бир гуруҳ камида ўттизта хонадон остонасини ҳатласин. Агар бешта гуруҳ фаолият юритса, ўн кун давомида қарийб икки минг хонадонда яшайдиган аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашади. Вақт зиқ, бирор дақиқа зое кетмасин. Оилавий шифокорлару патронаж ҳамширалар меҳмонларга ҳамроҳ, йўлбошловчи бўлиб юрасизлар. Юқори натижадорликка эришишга астойдил ҳаракат қилиниши зарур.
Ниҳоят меҳмонлар кўп тармоқли марказий поликлиника олдида кутиб олиндилар. Аввалдан шакллантирилган муваққат тиббий гуруҳларга Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари етакчи – ҳамкор қилиб қўйилди. Уларнинг дастлабки йўналишлари – Ингичка, Меҳнатобод, Қизилқум, Жомашуй ва Уюрчи-Дамкўл маҳалларига белгиланди.
Мана, Меҳнатободга етиб келган махсус тиббий гуруҳ ўз фаолиятини Собира Жуманованинг аҳволини кўздан кечиришдан бошлади.
– Грижадан озор чекаман, гоҳ-гоҳ орқа миям қисиб оғрийди, – дея ҳолатини баён этди дардманд аёл. – Асли касбим ўқитувчилик эди. 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланиб, ишга ярамай қолдим...
Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, олий тоифали аллерголог Хушнудбек Аҳмедов навбатдаги беморни текширувдан ўтказиб, кўчага чиқса, ўрта ёшли йигит келиб саломлашди.
– Тошкентлик аллерголог врач маҳалламизда бемор кўриб юрганликларини эшитиб, ғоят қувондим, – деди у хурсандлигини яширмай. – Ўн тўрт ёшли жиянимни астма қийнайди, сизларга учрасинми?
– Ўзимиз уйларига кирамиз, – деди пойтахтлик мутахассис, сўнгра оилавий шифокор Зулфия Маҳкамовага қаради. – Болани танийсизми?
– Ҳа, Тинчлик кўчасидаги 4-уйда бувиси билан яшайди.
– Унда ўша ёққа ўтайлик.
Остона ҳатлаганимизда Одина Алиеванинг боши осмонга етди. Невараси Жавоҳир Одилжонов обдон текширилди. Ҳолати аниқлангач, даво чоралари белгиланди. Ҳатто аэрозолни нафас йўлларига пуркаш йўл-йўриқлари амалда кўрсатилди.
– Жавоҳир, сен энди бошқа доридан фойдаланасан. Нафасни очадиям, даволайдиям, – деб таъкидлади Хушнудбек Аҳмедов.
Қўшни хонадондаги Мастура Иминжонова билан бўлган мулоқот кўп нарсани ойдинлаштирди. "Сайдана"даги ўтказилган томография текшируви асосида тавсияларга қўшимчалар киритилди. Туғма бронхоэктазнинг муолажалари тушунтирилди. Унинг дардини енгиллаштириш учун бепул даволаниш ордери бериш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Шу куни Меҳнатободнинг Тинчлик ва Охунбобоев кўчаларидаги қирққа яқин хонадонларда яшовчи хастаҳоллар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Мингбулоқ туманида 41 та маҳалла бўлиб, уларнинг бирортасига ҳам пойтахтлик шифокорларнинг қадамлари етмай қолмайди. "Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" шиори остида ўтказилаётган бу галги саломатлик акциясининг қамрови кенг ва мақсади беҳад улуғвордир.
Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.