Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
Forwarded from SSV matbuot kotibi
Айни пайтда Болалар миллий тиббиёт марказида “Ўзбекистонда болалар онкология ва гематологияси хизматини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантириш босқичлари”
мавзусида матбуот-анжумани ва пресс-тур бўлиб ўтмоқда.

Кейинги хабарларимизда жараён ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Дастлаб чет эллик экспертлар ва ОАВ вакиллари Болалар миллий тиббиёт марказида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, Болалар миллий тиббиёт маркази имкониятлари ва йўналиши жиҳатдан Марказий Осиёда ягона бўлган тиббиёт муассасаси бўлиб, Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) иштирокида барпо этилган.

Марказ магнит резонансли томография, мультиспирал компьютер томография, замонавий лаборатория ҳамда онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозланган. Тиббиёт муассасасида йилига 1500 дан кўпроқ мураккаб ва ноёб амалиётларини бажариш имконияти мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Болалар миллий тиббиёт марказида фаолият юритадиган 100 нафардан ортиқ врач ва ҳамширалар, медтехник ва ахборот технологиялари ходимлари, шунингдек, болалар онкологи ҳамда болалар гематологи каби мутахассислар Корея Республикасида малака ошириб қайтишган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#матбуот_анжумани

Пресс-турдан сўнг матбуот анжумани бошланди. Анжуманни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Анвар Алимов очиб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi

#матбуот_анжумани

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова юртимиз тиббиётида амалга оширилаётган болалар онкологияси ва гематологияси соҳасида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида тақдимот қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi