Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В рамках оздоровительной акции под девизом «Вся наша любовь — Родине и народу!», стартовавшей в Наманганской области и продолжающейся в Сурхандарьинской области, оказывается медицинская помощь 269 пациентам, занесенным в «железную тетрадь», а также нуждающимся людям, гражданам, находящимся в группе риска.
В частности, более 100 высококвалифицированных специалистов из столицы совместно с местными врачами оказывают медицинские услуги населению по системе «махаллабай».
В рамках акции ряд пациентов прошли обследование и лечение в Сурхандарьинском областном детском многопрофильном медицинском центре.
Под руководством первого заместителя министра здравоохранения Амрилло Иноятова были проведены сложные операции детям с врожденной расщелиной губы и неба.
Амрилло Иноятов и врачи-профессора из столицы рассказали телеканалу «Узбекистон 24» об этих операциях и ходе акции.
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Наманган вилоятидан бошланиб, Сурхондарё вилоятида давом этаётган “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида вилоятда "темир дафтар"га киритилган 269 нафар бемор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек, хафс гуруҳларига кирадиган фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Жумладан, пойтахтдан борган 100 нафардан ошиқ юқори малакали мутахассис вилоятлик шифокорлар билан бирга аҳолига маҳаллабай кесимда хонадонма-хонадон юриб, тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Акция доирасида вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам қатор беморларда тиббий кўрик ва муолажалар ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов бошчилигида лаб ва танглай туғма ёриқлари бўлган болаларда мураккаб операциялар амалга оширилди.
Ушбу тиббиёт амалиётлари ва акция жараёнлари ҳақида Амрилло Иноятов ва вилоятда бўлиб турган профессор-шифокорлар "Ўзбекистон 24"га сўзлаб берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда "британча штамм" билан касалланган бемор соғайиб чиққани ҳақида хабар берилган эди. Хўш, бундан бошқа ҳолатларда коронавируснинг ушбу штамми билан касалланганлар аниқланганми?
Бу саволга мутахассис "Замон" информацион дартурида жавоб берди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Бу саволга мутахассис "Замон" информацион дартурида жавоб берди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Саломатлик акцияси давом этади: навбат Тошкент вилоятига!
Наманган вилоятидан бошланган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкиллаштирилган “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси ўтган ҳафтадан бошлаб Сурхондарёда ва бугун эса Тошкент вилоятида давом этмоқда.
Акция доирасида малакали тиббиёт ходимлари, жумладан, вазирлик таркибий тузилмалари раҳбарлари, пойтахтдаги тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг раҳбарлари икки вилоятга ҳам сафарбар қилинди.
Бугун пойтахтдаги тиббиёт муассасаларидан ва тиббиёт олий ўқув юртларининг раҳбарлари ҳамда мутахассислари Тошкент вилоятига йўл олди.
Акция давомидаги тадбирлар маҳаллабай кесимда ўтказилиб, “темир дафтар”га киритилган фуқаролар пойтахтлик шифокорлар томонидан ўз уйларида кўрикдан ўтказилади, керакли даво чораларини олади ҳамда зарур ҳолларда тиббиёт муассасаларига етказилиб, уларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган ва бошқа муҳтож шахслар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминланади.
Акция давомида бир қанча жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, буйрак трансплантацияси, эндопротезлаш, юракка стент ўрнатиш каби энг мураккаб жарроҳлик амалиётлари тиббий кўрсатмага қараб, вилоят ёки пойтахтимиздаги энг нуфузли муассасаларда бепул амалга оширилиши мўлжалланган.
Тошкент вилоятининг 2,9 миллион нафар аҳолисига 245 та даволаш-профилактика ва ёрдамчи муассасалар томонидан тиббий хизмат кўрсатилади.
Вилоятда 2019 йилга нисбатан 2020 йилда нафас аъзолари касалликлари 37 фоизга, овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари 12 фоизга, қон ва қон яратиш аъзолари касалликлари 8 фоизга, суяк-бўғим касалликлари 6 фоизга, эндокрин тизими касалликлари 4,8 фоизга камайган бўлишига қарамасдан, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини янада яхшилаш, даволанишга имконияти бўлмаган беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш саломатлик акциясининг асосий вазифаларидандир.
“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги акция доирасида Тошкент вилоятига йўл олган мутахассислар орасида инфекционист, эпидемиолог, терапевт, невропатолог, анестезиолог, болалар анестезиологи, реаниматолог, педиатр, онколог, дерматолог, оториноларинголог, акушер-гинеколог, уролог, хирург, офтальмолог, кардиолог, эндокринолог, травматолог, фтизиатр, пульмонолог, нейрохирург, нарколог, нефролог, аллерголог, гематолог каби ўз соҳасининг усталари бор.
Таъкидлаш жоизки, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида давом этаётган саломатлик акциясида 250 нафардан ортиқ марказдан борган, 1000 нафардан зиёд маҳаллий шифокорлар иштирок этмоқда.
Жараённинг бориши ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот бериб борамиз.

"Бор меҳримиз шу Ватан шу халқ учун" шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида пойтахтлик травматолог-шифокорлар томонидан мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
“IT-Med” — соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришга масъул тузилмага айлантирилди
Тиббиёт соҳасида рақамлаштириш жараёни энг муҳим йўналишлардан бири эканини даврнинг ўзи кўрсатиб турибди. Бу борада миллий тиббиётимиз яхши натижаларга эга. Шундай бўлса-да, шиддатли тараққиёт, ахборот-коммуникация технологияларининг мислсиз ривожи бир жойда тўхтаб қолмасликка ундайди.
Шуларни назарда тутган ҳолда, шу йилнинг 23 февраль куни Президентимизнинг "Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилиниб, соҳанинг кейинги истиқболлари аниқ белгилаб берилди.
Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси негизида “IT-Med” масъулияти чекланган жамияти ташкил этиш белгиланди.
“IT-Med” МЧЖ зиммасига:
📌соғлиқни сақлаш тизими ва ташкилотларидаги жараёнларни оптималлаштириш, рационаллаштириш, стандартлаштириш ва автоматлаштириш;
📌соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимларини ривожлантириш учун амалга ошириладиган ҳамда халқаро молия ташкилотлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий параметрлари, концепциялари ҳамда бошқа лойиҳа ва лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
📌тиббиёт ва фармацевтика соҳасида ахборот технологияси ва коммуникациялари сиёсати ва стандартларини жорий этиш;
📌“Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш ва кузатиб бориш, шунингдек, уларнинг бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
📌соғлиқни сақлаш тизимида бизнес жараён ва IТ-реинжинирингини ривожлантириш ва ушбу йўналишда халқаро тажрибани амалиётга татбиқ этиш каби вазифалар юклатилди.
Қўйилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида инвесторлар, бизнес ҳамкорлар ва аутсорсинг хизматларини жалб қилиш ҳам ташкилотнинг ваколатига киритилди.
— “IT-Med”га ўзининг хўжалик ва молиявий масалаларини мустақил ҳал қилиш, ташкилот ва корхоналарга ахборотлаштириш ва замонавий технологияларни жалб этишдан тушадиган маблағларни ўзи тасарруф этиш ваколатлари берилди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов. — Шунингдек, ташкилотга соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини яратиш ва ривожлантириш мақсадида малакали мутахассисларни, шу жумладан, чет эллик мутахассисларни маслаҳатчи сифатида тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб қилишга рухсат берилди.

2024 йилга бориб тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари ягона платформага уланади
Тиббиёт соҳасини рақамлаштириш кўламини кенгайтириш мақсадида жорий этилаётган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ўзида қамраб олувчи соғлиқни сақлаш ахборот тизимининг Ягона платформаси жорий этилади.
Бу ҳақда Президентимизнинг шу йил 23 февралда қабул қилинган "Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгилаб берилган.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб мамлакатимиздаги барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан, дорихоналар босқичма-босқич Ягона платформага уланади.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш мажбурий тарзда тизимдаги рақамлаштириш жараёнларига масъул ташкилот “IT-Med” билан келишилган ҳолда амалга оширилиши кўзда тутилган.
Ягона платформани ўз вақтида, тўлақонли ва сифатли жорий қилиш, масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар билан жорий этилаётган лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва рақамлаштириш жараёнларини тезлаштириш мақсадида инвесторлар жалб этилиши ҳам мумкин.
Икки йил ичида аҳоли ва тизим фойдаланувчилари томонидан интерактив тиббий хизматларни олиш имконини берувчи махсус дастур ва мобил иловаларни ишлаб чиқиш назарда тутилган.

⚡️Баҳорнинг илк кунида Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди
Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани ZF-UZ-VAC 2001 номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишилгани билдирилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, бугун 2021-йил 1 март куни ZF-UZ-VAC2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.
Маълумки, дори-дармонлар қаторида вакциналар ҳам тиббиёт амалиётида қўлланилишига давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.

🔺2021 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79961 (+35) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Тошкент вилоятида,
📌28 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Фарғона вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 5 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 11 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78513 (+17) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 826 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Тошкент вилоятида,
📌28 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Фарғона вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 5 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 11 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78513 (+17) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 826 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" шиори остидаги саломатлик акцияси Тошкент вилоятида давом этмоқда.
Уйма-уй юрган мутасаддилар...
Беморларнинг ҳолидан хабар олаётган пойтахтлик шифокорлар...
Неча йиллардан бери тиббий ҳимояга муҳтож бўлиб, акция доирасида мушкуллари осон бўлаётган фуқаролар...
Ҳаммаси "Ўзбекистон 24" лавҳасида.

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 347 минг нафарга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 113 миллион 820 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 527 мингдан зиёд киши вафот этган (01.03.2021 йил Европа вақти билан соат 16:03 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 347 981 янги ҳолати аниқланди, 7 238 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (02.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 06:23 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 114 миллион 417 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 537 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,244 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,112 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,517 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,257 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,176 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 69 613, Ҳиндистонда 15 510, Бразилияда 61 602, Россияда 11 571, Буюк Британияда эса 6 035 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
—————————————
По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено около 347 тысяч новых случаев заражения COVID-19
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 113 млн 820 тысяч, из них более 2 млн 527 тысяч человек умерли (по состоянию на 16:03 по центральноевропейскому времени 1 марта 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 347 981 новый случай заболеваемости коронавирусной инфекцией, 7 238 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 06:23 часов по ташкентскому времени 2 марта 2021 года), в мире заразилось более 114 млн 417 тысяч человек, из них более 2 млн 537 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 28,244 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 11,112 млн), на третьем — Бразилия (более 10,517 млн), на четвертом — Россия (4,257 млн), на пятом — Великобритания (4,176 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 69 613, Индии — 15 510, Бразилии — 61 602, России — 11 571 и Великобритании — 6 035 новых случаев заболевания.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева вакциналар тарихи, вакцинация жараёнлари, уларни кимлар қабул қилиши мумкин, эмлашда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида "Ўзбекистон 24" билан суҳбатда батафсил сўзлаб берди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тиббиёт коллежлари ва техникумлар орасидаги фарқ нимада?
Президентимизнинг 2020 йил 7 апрелидаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан мамлакатимиздаги тиббиёт коллежларида ўқитиш тизими бутунлай ислоҳ этилди. Уларнинг 47 таси Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларига айлантирилди.
Тиббиёт коллежлари ва техникумлар орасидаги фарқ нимада? Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашда қандай хориж тажрибаси, янгича усуллар қўлланилмоқда? Ушбу саволлар билан ССВ матбут хизмати вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси масъул ходими Лутфи ЮСУПОВАга мурожаат қилди (1-қисм).
— Ҳар йили тиббиёт коллежларини бир қатор ёшлар тамомлайди ва ҳамшира мақомига эга бўлади, — дейди Л.Юсупова. — Масалан, ўтган 2019/2020 ўқув йилида 31 минг нафар ёшлар тиббиёт коллежларини тугатди. Аммо шуни алоҳида қайд этиш керакки, 11 йиллик таълим тизимига ўтилишидан олдин коллежларда ўқиш мажбурий кўринишда эди.
Қабул имтиҳонлари осонроқ ва талабга жавоб бермайдиган ўқувчиларнинг ўқишдан четлатилиши кам кузатиларди. Бу эса тиббиёт ходимлари орасида етарли билим-кўникмага эга бўлмаган кадрлар пайдо бўлишига сабаб бўлди. Кўпчилик битирувчилар ўз мутахассислиги бўйича ишламади. Шу боис ҳам эндиликда тиббиёт таълим тизими тўлиқ ислоҳ этилмоқда.
— Тиббиёт коллежлари фаолияти қай тарзда такомиллаштирилди?
— Биласизми, мамлакатимиздаги соҳаларга рақамли иқтисодиёт, замонавий технологиялар татбиқ этилиб, тараққий этиб борган сари малакали кадрлар етишмовчилиги муаммоси юзага келмоқда. Бу эса таълим бериш соҳасини ҳам ислоҳ қилиш, янгича тизим ва ўқитиш услубларини жорий этиш заруратини пайдо қилаяпти. Шу боис, мамлакатимизда нафақат айрим тиббиёт коллежлари техникумга айлантирилди, балки тиббиёт коллежларидаги ўқитиш тизими ҳам такомиллаштирилди.
Масалан, ўқитиш даври икки йил бўлган 11-синфни тамомлаган ёшларни қабул қилувчи тиббиёт коллежларида “Фельдшер лаборантлик иши”, “Фельдшер иши” ҳамда “Тиббий-ижтимоий иш” каби янги йўналишлар очилди. Хусусан, охирги йўналиш битирувчилари патронаж ҳамширалар ҳисобланиб, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади, ногирон ва уйда ётиб даволанаётганлар ҳолидан хабар олади.
Умуман олганда, бугунги кунда тиббиёт коллежларида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари учун малакали кадрлар тайёрлаш, оилавий шифокорларга ҳар томонлама муносиб билимли ва малакали ёрдамчиларни етказиб бериш асосий мақсадга айланган. Эндиликда, тиббиёт коллежини тугатган ҳамширалар шунчаки шифокорларнинг кўрсатмасини бажарувчи эмас, балки одамларга тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликка эришиш ва бошқа масалаларда зарур тавсияларни бера оладиган мутахассислар бўлишади.
Шу боис ҳам, улар амалиёт дарсларини қишлоқ ва шаҳар оилавий шифокорлик пунктларида ўташи белгиланди. Шунингдек, тиббиёт колежларида ҳам талабаларнинг контракт ва бюджет шаклда ўқитилиши муассасага нисбатан аҳолининг жиддий муносабатини шакллантириш билан бирга коллежларда замонавий, инновацион усулларда дарс ўтилиши учун керакли моддий-техник база яратилишига асос бўлди.
— Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларининг тиббиёт коллежларидан фарқи нимада?
— Тиббиёт техникумларида ўқиш уч йил давом этиб, 11-синфни тамомлаган ёшлар қабул қилинади. Ушбу муассасаларни тугатган ҳамширалар тиббиёт коллежини тамомлаган талабалардан ҳам малакалироқ ва билимлироқ бўлиб шаклланади. Тиббиёт техникумларидаги ўқув жараёнларига тиббиёт олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчилари масофавий таълим бериш учун жалб қилинаётгани ҳам сўзимизни исботлайди.
Бундан ташқари, тиббиёт техникумларининг ўқув дастурлари шу йўналишдаги олий таълим муассасаларининг дастурлари билан интеграция қилинган.

Ўрта тиббиёт ходимлари тайёрлайдиган таълим муассасаларига бу ўқув йилида қанча талабгор бўлди?
Тиббиёт коллежлари ва Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт технимкумларига қанча квота ажратилган? Шу каби саволларга юқоридаги инфографикада жавоб топишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тиббиёт коллежлари ва Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт технимкумларига қанча квота ажратилган? Шу каби саволларга юқоридаги инфографикада жавоб топишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тиббиёт техникумининг намунали битирувчилари олий ўқув юртига имтиҳонсиз қабул қилинади
Беморларнинг тезроқ соғайиши, аҳоли саломатлигини сақлашда ўрта тиббиёт ходимларининг ҳам билим ва кўникмалари, амалий тажрибаси муҳим роль ўйнайди. Сабаби улар бемор ва аҳоли вакиллари билан шифокорлардан кўра кўпроқ муомалада бўлади. Улар хасталарни парваришлаб, дори-дармон бериб, зарурий тиббий ёрдам кўрсатади. Шу боис ҳам мамлакатимизда ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг янгича, самарали тизими ишлаб чиқилди.
ССВ матбуот хизмати бу ҳақдаги вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси масъул ходими Лутфи ЮСУПОВА билан мулоқотнинг давомини ҳавола қилади (2-қисм).
— Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизимини яратишда хориж тажрибаси ҳам ўрганилдими, бунда қайси жиҳатларга кўпроқ эътибор берилади?
— Тиббиёт техникумлари фаолиятини ташкил этишда турли хорижий мамлакатлар тажрибаси билан танишдик. Хусусан, Россия, Қозоғистон, Европа мамлакатлари ҳамда таълим тизими кучли бўлган Финляндия тажрибасини ўрганиб, таҳлил қилдик. Ушбу мамлакатларда ёшлар тиббиёт муассасасида икки йил таҳсил олгандан сўнг оддий ҳамшира малакасига эга бўлади. Кейинчалик эса яна икки-уч йил маълум бир йўналиш бўйича ўқиб, ихтисослашади. Бир сўз билан айтганда, ўрта тиббиёт ходимларининг ҳам малакасига қараб, турли даражалари белгиланган.
Ўзбекистондаги тиббиёт техникумлари ҳам юқори малакали ҳамшираларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилди.
Таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш натижасида инновацион, амалий усулларда таълим бериш тизими яратилмоқда. Масалан, техникумларда ўқув-симуляцион аудиториялар ташкил этилаяпти. Бундан ташқари, валеология, тиббий психология, нутрициология, диетология, фармакология, кинезиология, реабилитология, профпатология фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилиши кўзда тутилган.
Ўқитиш сифати ҳақида сўз бораётганида, қабул жараёнларига ҳам тўхталиб ўтиш жоиз. Сабаби, тест синовларидан яхши ўтолмаган ёшларнинг тиббиётга иштиёқи ҳам паст бўлади. Шу боис бугунги кунда тиббиёт коллежлари, техникумларига ҳам бир хил (кимё, биология) фанлардан давлат тест синовлари ўтказилмоқда. Давлат тест маркази томонидан ташкил этилаётган имтиҳонлар шаффоф тарзда амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, техникумнинг намунали битирувчилари ўз йўналишлари бўйича тиббиёт олий таълим муассасаларининг 2-курсидан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига ҳам эга. Бир сўз билан айтганда, тизим ўрта тиббиёт ходимларининг янада малакали кадр бўлишларига хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилишига замин яратиши шубҳасиз.
— Тиббиёт коллеж ва техникумлари битирувчилари бандлигини таъминлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтсангиз.
— Албатта, бу борада ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, тиббиёт техникуми, коллежларида грант асосида ўқиётган талабалар иш билан таъминланади. Бундан ташқари, Президентимизнинг бир қатор қарор ва Фармонлари билан ўрта тиббиёт ходимлари учун янги штатлар жорий этилмоқда.
Масалан, тегишли қонун ҳужжатига кўра, ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларга алоҳида патронаж ҳамшираси бириктирилади. Шунингдек, оилавий шифокор ёрдамчилари, нутрициолог, диетолог штатлари жорий этилиши кутилмоқда. Ушбу ўзгаришлар ҳам ўрта тиббиёт ходимларини иш билан таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
Аслини олганда, таълим сифатининг кучайтирилиши битирувчиларни иш билан таъминланишига ҳам асос бўлади. Чунки малакали кадр ҳеч қачон ишсиз қолмайди. Тиббиёт соҳасида малакали кадрларнинг фаолият юритиши эса, халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатилишининг кафолатидир.

"COVID-19"га экспресс-тест олиш билан боғлиқ масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Янги тиббий профилактика ва патронаж тизимига кўра, жойларда оилавий шифокорга ёрдам берадиган беш нафар аъзодан иборат “тиббиёт бригада”лари тузилиши кўзда тутилган.
Хўш, тиббиёт бригадаларининг вазифалари нималардан иборат?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Хўш, тиббиёт бригадаларининг вазифалари нималардан иборат?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#Тиббий_луғат
Гемибаллизм — бир томондаги оёқ-қўлларнинг ўз-ўзидан беихтиёр ҳаракатга келиши.

🔺2021 йил 2 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80006 (+45) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌2 нафари Тошкент вилоятида,
📌35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Тошкент вилоятида 5 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 31 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78549 (+36) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 835 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.