Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда маълум қилинишича, мамлакатимизда ҳар куни 20-40 кишида коронавирус аниқланмоқда. Таҳлилларга кўра, охирги 3-4 ҳафтада касалланиш кўрсаткичи бирмунча пасайган.

Ҳозирда иккита асосий йўналишда иш олиб бориляпти:

1) эмлаш жараёнини ташкил этиш. Бунда моддий-техника базаси, кадрлар салоҳияти ва музлаткич занжирини сақлаш масаласи кўзда тутилган;

2) вакциналарни харид қилиш.
3168 та эмлаш пункти ва 860 дан зиёд мобил бригада ташкил этилган. Бу йўналишда зарур воситалар учун 6 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган ва харид жараёнлари амалга оширилмоқда.

10 минг нафардан ортиқ вакцинатор, патронаж ҳамширалари, 33 минг нафардан ортиқ шифокор эмлаш жараёнига тайёргарлик кўришган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 10 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80347 (+79) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌71 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 13 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 41 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79051 (+57) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 674 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Во всем мире доказано, что вакцины являются эффективным средством защиты. Об этом говорится в социальном видеоролике, разработанном Министерством здравоохранения в сотрудничестве с рядом международных организаций.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вакциналар самарали ҳимоя воситаси эканлиги бутун дунёда ўз тасдиғини топган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишланган ижтимоий роликни тақдим этади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 7 мингдан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 117 миллион 825 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 605 мингдан зиёд киши вафот этган (10.03.2021 йил Европа вақти билан соат 14:44 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 433 992 янги ҳолати аниқланди, 7 413 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (11.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:24 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 118 миллион 006 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 619 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,825 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,262 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (11,051 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,351 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,229 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 124 208, Ҳиндистонда 17 921, Бразилияда 32 321, Россияда 9 079, Буюк Британияда эса 5 766 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 7 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 117 млн 332 тысячи, из них более 2 млн 605 тысяч человек умерли (по состоянию на 14:44 по центральноевропейскому времени 10 марта 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 433 992 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 7 413 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:24 часов по ташкентскому времени 11 марта 2021 года), в мире заразилось более 118 млн 006 тысяч человек, из них более 2 млн 619 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 28,825 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 11,262 млн), на третьем — Бразилия (более 11,051 млн), на четвертом — Россия (4,351 млн), на пятом — Великобритания (4,229 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 124 208, Индии — 17 921, Бразилии — 32 321, России — 9 079 и Великобритании — 5 766 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Қирғиз Республикаси Президенти Тошкентга келди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров бугун, 11 март куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Бугун Кўксарой қароргоҳида икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларининг барча йўналишларини кўриб чиқиши кутилмоқда.

Давлат раҳбарлари учрашуви кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш ўрин олган.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
При производстве вакцин используются безопасные методы, и применяются определенные правила для их доставки на место вакцинации и проведения самого процесса прививки. Об этом подробно говорится в социальном ролике, разработанном Министерством здравоохранения в сотрудничестве с рядом международных организаций.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вакциналарни ишлаб чиқаришда хавфсиз усуллар қўлланилади. Уларни вакцинация жойига етказиш ва эмлаш жараёнини амалга оширишда ҳам муайян қоидаларга амал қилинади. Бу ҳақда батафсил Соғлиқни сақлаш вазирлиги қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишланган ижтимоий роликда сўз боради.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Кўксарой қароргоҳида олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон саммитининг асосий тадбирлари бошланди.
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни самимий қутлади.
Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда.
—
В резиденции Куксарой начались основные мероприятия узбекско-кыргызского саммита на высшем уровне.
Состоялась церемония официальной встречи. Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев искренне поприветствовал Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова.
В эти минуты проходят переговоры глав государств в узком формате.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўксарой қароргоҳида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
—
В резиденции Куксарой состоялась церемония официальной встречи Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​ТИББИЁТ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ РЕКТОРЛАРИ ЎЗАРО МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

Тошкент педиатрия тиббиёт институтида “Ўзбекистонда учинчи ренессанс пойдеворини қуришда илм ва амалиётда профессионал кадрлар тайёрлаш – давр талаби” мавзусида Республика олий тиббий таълим муассасалари ректорларининг навбатдаги раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда миллий тиббиёт ва фармацевтика таълимини модернизация қилиш, ушбу соҳага халқаро таълим стандартларини жорий этиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, таълим олаётган ёшларга маънавий-ахлоқий тарбия беришнинг самарали тизимини яратиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга ошириш масалалари борасида сўз борди.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб юртимиздаги олий таълим муассасаларида босқичма-босқич жорий этилаётган кредит-модул тизимини тиббиёт таълим муассасаларига мослаштирилган шаклда татбиқ қилиш масалалари кўриб чиқилди.

— Кейинги йилларда тиббиёт таълим тизимига катта эътибор қаратилмоқда, — дейди Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Ботир ДАМИНОВ. — Андижон, Сурхондарё каби вилоятларимизда йирик тиббиёт олий ўқув юртлари филиаллари очилгани, Қорақалпоғистон Республикасида тиббиёт институти, Фарғонада жамоат саломатлиги институти ташкил этилгани, бир қатор хорижий олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилаётгани сўзимизни исботлайди.
Айни пайтда юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасига билим-малакали кадрларни тайёрлаш бўйича барча шарт-шароитлар ҳозирланди. Эндиги мақсадимиз эса замонавий таълим методикалари, илғор хорижий давлатларнинг ўқув дастурлари орқали яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, етук кадрларни тайёрлашдир. Малакали шифокор тайёрлаш учун ҳамма бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши керак.
Бунинг учун ўқув режаларида клиник ва клиника олди фанлар блоклари улушини кескин кўпайтириш, клиник амалиётга асосий эътибор қаратиб, назария ва амалиёт интеграциясини таъминлайдиган таълим сифатига эришишга урғу берилмоқда.

Раёсат йиғилишида юртимиздаги тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари таълим тизимини янада такомиллаштиришда ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориш масалалари муҳокама қилинди. Тиббиёт олий ўқув юртларида умумий ўтиладиган фанлар учун ягона мукаммал ўқув дастурларини биргаликда тайёрлаш бўйича келишиб олинди.

Бир сўз билан айтганда, йиғилишда малакали кадрларни тайёрлаш, соҳада янги илмий изланишларни олиб бориш йўналишида қандай ишларни олиб бориш бўйича аниқ режа ва таклифлар кўриб чиқилди.

Маълумот учун, мамлакатимизда тиббиёт соҳаси учун 9 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 2 та филиалида малакали кадрлар тайёрланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi