Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёрланган видеороликларда мутахассислар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш билан боғлиқ саволларга жавоб беришган.

7-савол. Эмлаш бепулми? Қаерга мурожаат қилиш керак?

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
http://uza.uz/posts/251734

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
http://uza.uz/posts/251738

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
​ЗОМИН ФТИЗИАТРИЯ ДИСПАНСЕРИ
ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Бугун Зомин фтизиатрия диспансерининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев, Жиззах вилоят ҳокими Э. Салиев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи О. Махмудова, Зомин туман ҳокими А. Абдуғаниев, вилоят тиббиёт муассасалари, шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, Зомин туман фаоллари ва туман кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ушбу диспансерда сил касаллигини ташхислаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва профилактик ишлар амалга оширилади. Диспансер 40 ўринга (20 ўрин дориларга сезгир, 20 ўрин дориларга турғун) силни даволашга мўлжалланган.

Диспансер нафақат Зомин, балки қўшни Янгиобод, Зарбдор туманлари аҳолисига ҳам тиббий хизмат кўрсатади. Шунингдек, вилоят бўйича аниқланган дориларга тўрғун сил билан касалланган беморларга тиббий стационар хизмат кўрсатади.

Маълумот учун, ушбу диспанцер Зомин тумани Ширин ҚФЙ, хушҳаво Қудуқча қишлоғида жойлашган. Дастлаб, 1960 йилда ҳудудда аҳоли орасида сил касаллиги авж олиб кетганлиги ва ўлим ҳолатлари кўпайганлиги муносабати билан, беморларни даволанишига шароит яратиш ва касалликни камайтириш мақсадида эски бино базасида ташкил этилган. Бунинг натижасида аҳоли орасида сил касаллиги ва ундан ўлим ҳолатларининг кескин камайишига эришилган.

Диспанцер Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан замонавий тиббий асбоб ускуналари билан жиҳозланди.

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш
бошқармаси Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик антирекорд яна янгиланди

🔺2021 йил 25 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81960 (+144) нафарни ташкил этмоқда.
Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌13 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌6 нафари Тошкент вилоятида,
📌115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 21 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 83 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80248 (+105) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1088 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёрланган видеороликларда мутахассислар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш билан боғлиқ саволларга жавоб беришган.

8-савол. “COVID-19”га қарши вакцинанинг ножўя таъсири борми?

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​КИЧКИНТОЙЛАРНИНГ КАТТА МУАММОСИ

Тунги маҳал пешоб тутолмаслик тиббиётда энурез хасталиги дейилади. Касаллик катталар ва болаларда ҳам кузатилиши мумкин. Маълумотларга кўра, мазкур дарднинг болаларда қайд этилиш фоизи юқорироқ экан.

Хўш, энурез хасталигига неча ёшдан ташхис қўйилади? Пешоб тутолмасликка бошқа омиллар ҳам сабаб бўлиши мумкинми? ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Жуманазар БЕКНАЗАРОВ жавоб берди (1-қисм).

— Энурез хасталигига неча ёшдан ташхис қўйилади?

— Болаларда пешоб қилиш акти марказий асаб тизими орқали бошқарилади. Унинг тўлиқ шаклланиши 3-4 ёшларига тўғри келади. Агар шу ёшдан кейин ҳам тунда бу ҳолат кузатилса, баъзи касалликлар аломати ёки марказий асаб тизимида пешоб қилиш актининг тўлиқ шаклланмаганидан дарак бериши мумкин.

Бунда:
📌бола 1 ёшгача уйқусидан уйғонмай ўрнини ҳўллайди;
📌 2 ёшдан ошгач, ўрнини ҳўллаб қўйганини сезиб, уйғона бошлайди;
📌 3 ёшдан кейин ҳам тунда бундай ҳолат мунтазам давом этадиган бўлса, энурез ташхиси қўйилади.

❗️4-8 ёшдаги ўғил-қизларда ҳам энурез пайдо бўлиши мумкин. Ҳатто илгари кузатилмаган бўлса-да, бирор касаллик асоратидан юзага келиш эҳтимоли бор.

Фарзандининг пешоб тутолмаслиги шикояти билан келган ота-оналар муҳим қоидани ёдда тутишлари керак. Касаллик тўғри даволаниши учун келиб чиқиш сабаби аниқланиши шарт.

Бунда бола ўрнини ҳўллаб қўйиши қачондан бошланиши, қанча вақт давом этаяпти, туннинг қайси вақтида, қолаверса, фарзанднинг уйқуси сергакми ёки ҳаддан ташқари қаттиқми, ота-она шу каби саволларнинг жавобини билиши лозим. Шундан кейингина боланинг УТТ таҳлили ўрганилиб, жавоблар билан таққосланади.

— Кечки пайт пешоб тутолмасликка бошқа омиллар ҳам сабаб бўладими?

— УТТ таҳлилида ҳеч қандай ноқислик топилмаса ва боланинг уйқуси қаттиқ бўлса, демак, қовуғи тўлган маҳал унда пайдо бўладиган импульс марказий нерв тизимидаги пешоб қилиш марказини уйғота олмаяпти. Бу эса қовуғи тўлганидан сўнг бўшалиш жараёнининг назоратсиз содир бўлишига олиб келади.

Бундай ҳолатларда махсус дори препаратлари ёрдамида марказий нерв тизимига борадиган импульслар кучи орттирилиб, орқа мия ўтказувчанлиги оширилади. Даволанишдан сўнг марказий нерв тизимидаги марказ эрта қўзғалади ва бола пешоб қовуғдан ажралмасидан уйғонади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ЯНГИ ВАКОЛАТЛИ ОРГАН ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2021 йил 25 март куни “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Cаховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунувчи Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

▶️Агентлик тизимига:
📌Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари,
📌Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази,
📌ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳудудий реабилитация марказлари,
📌уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар,
📌Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари,
📌Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази;

▶️Шунингдек:
📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
📌Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси каби ташкилотлар киритилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ СОҲАСИДАГИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ОЙЛИК МАОШИ ОШИРИЛДИ

2021 йил 25 март куни қабул қилинган “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Cаховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимига “аутсорсинг” асосида хусусий секторни жалб қилиш ишлари олиб борилади.

Тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан, 35 та муассасада 428 миллиард сўмлик қурилиш-реконструкция ишларини олиб бориш ва уларни 40 миллиард сўмлик жиҳозлар ва техника билан таъминлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш белгиланди.

Шунингдек, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

📌 “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг раҳбар ва шифокорлар ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга;
📌 ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ойлик лавозим маоши 2 баробарга;
📌 бошқа барча ходимлар ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга оширилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари:

▶️ агентлик марказий аппарати ходимларининг ойлик лавозим маошини 1,5 баробарга;
▶️ унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий комиссиялари ходимлари ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
▶️“Саховат” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилиши кўзда тутилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ҚАШҚАДАРЁДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ТОМОНИДАН МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Республика соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Баситханова томонидан вилоятимизнинг бир қатор туманларида маҳорат дарси тарзидаги семинарлар ташкил этилди.

Ғузор тумани, Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларида ўтказилган мазкур семинарларда вилоятнинг барча ҳудудлари тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари иштирок этишди.

Тадбирларда оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш борасидаги долзарб вазифалар, жойлардаги “Аёллар маслаҳатхоналари” ҳамда “Қизлар саломатлик марказлари” фаолиятини такомиллаштириш, маҳаллабай иш тизимини ташкил этиш, шунингдек, "Темир дафтар", “Аёллар дафтари” ҳамда "Ёшлар дафтари"да қайд этилган, тиббий-ижтимоий муаммоси бўлган қатлам билан ишлаш бўйича батафсил сўз юритилди.

— Биз нега оналар ва болалар ўлими борасидаги муаммоларимизни бартараф эта олмаяпмиз? — дейди Элмира Баситханова. — Чунки узоқ йиллар давомида тизимдаги чалкашликлар сабаб бирламчи бўғинда педиатрлар, болалар ва ўсмирлар гинекологлари, эмлаш ҳамширалари штатларини йўқотдик. Аҳоли ўртасида тиббий маданиятни оширишга, шунингдек, антенатал кузатув сифатига етарли эътибор қаратмадик. Афсуски, ҳали-ҳамон қишлоқларимизда, ҳатто шаҳарларимизда айрим ҳомиладор аёллар ой-куни яқинлашганидагина туғруқхонада ишлайдиган “хола”сини эсга олади...

Давлатимиз раҳбари 2017 йилда бизга жойларда “Аёллар маслаҳатхоналари” ҳамда “Қизлар саломатлик марказлари” фаолиятини ташкил этишни тавсия этган эди. Мана шу тизим самарали ишласа, соҳадаги кўпгина муаммолар ечимини топиш мумкин.

— Дарҳақиқат, “Аёллар маслаҳатхоналари”да туғиш ёшидаги аёлларнинг саломатлиги борасидаги муаммолар ўз вақтида аниқланса, маҳаллабай ишлашга эътибор кучайтирилса, кўпгина ташвишларга ўрин қолмайди, — дейди Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Роҳила Усмонова. — Шунингдек, ўсмир қизларни ўсмирлар гинекологи кўригидан ўтказиш сингари нозик масалаларга менталитетдан келиб чиққан ҳолда ёндашиш, бу борада кўпчиликда қотиб қолган нотўғри тушунчаларга барҳам бериш, “Қизлар саломатлиги марказлари” фаолиятида ҳамда бу борадаги тарғибот ишлари самарадорлигини оширишда мактабларимиздаги волонтёр қизлар кучидан унумли фойдаланишимиз зарур. Семинарда бу борада керакли амалий тушунчаларга эга бўлдик.

Вазир ўринбосари, шунингдек, ҳудудлардаги бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, уларда ташкил этилган “Саломатлик бурчаклари” ҳамда маҳаллабай ишлаш борасидаги ишлар билан танишди ва бу борадаги тадбирларни янада такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​99 ЁШЛИ ОНАХОН КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙИБ ЧИҚДИ

Шу йилнинг 14 март куни Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига 1922 йилда туғилган фуқаро Т. Т. коронавирус ташхиси билан олиб келинган.

Беморда ўтказилган ПЗР тести натижалари мусбат чиққан, рентген текширувларида икки томонлама гидроторакс суюқлик аниқланган.

— Даволаш жараёнида торакал жарроҳлик йўли билан беморнинг ўпкасидан 10 кун давомида 4 марта, жами 2 литр суюқли олинди, — дейди шифохонанинг реанимация бўлими мудири Доно Жўламанова. — Бемор кичик операциядан ҳам муваффақиятли чиқди, икки ҳафта давомида интенсив даво муолажалари ўтказилди. Шу тарзрда беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгара бошлади. Ниҳоят, муолажалардан сўнг олинган ПЗР тести манфий натижани кўрсатди.

Бундан ташқари, беморда ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган. Бемордаги юрак етишмовчилиги асоратлари ҳам тезда бартараф этилди.

Шундай қилиб, шифокорларимизнинг тўғри танланган тизимли муолажалари сабаб 99 ёшли бемор онахон коронавирусдан буткул соғайиб, ўз уйига рухсат берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ЎТКИР ЮҚУМЛИ ПОЛИОМИЕЛИТ
ҚАНДАЙ ХАСТАЛИК?

ЖССТ Тожикистонда ўткир юқумли полиомиелит касаллиги тарқалаётгани ҳақида баёнот берди. 18 март ҳолатига кўра, у ерда асаб системасини фалаж қиладиган хасталикни юзага келтирувчи поливирус (сПВВП2) билан 4 нафар бола зарарлангани аниқланган.

Хўш, у қандай касаллик? Полиомиелит касаллиги билан оғримаслик учун нима қилиш керак? ССВ матбуот хизматининг шу каби саволларига вазирлик қошидаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим мудири Дилором ТУРСУНОВА жавоб берди.

— Полиомиелит қандай касаллик?

— Полиомиелит — бошқарилувчи ўткир юқумли хасталик бўлиб, асосан орқа миянинг кулранг моддасини фалаж қилади. Оқибатда эса, бемор умрини охиригача мажруҳ бўлиб қолиши, ҳаттоки, ўлим ҳолати ҳам кузатилиши мумкин. Касаллик оқар сув, озиқ-овқат маҳсулотлари, ифлосланган қўллар орқали юқади.

Шунингдек, бемор билан ёки касаллик қўзғатувчисини ташиб юрувчилар билан мулоқотда бўлганда ҳам юкади. Вирус ҳаво-томчи йўллари орқали (аксирганда, йўталганда), шунингдек, ифлосланган сабзавот, мева, қайнатилмаган сув ва сутни истеъмол қилганда пайдо бўлиши мумкин.

Полиомиелит касаллигига сабаб бўлувчи поливирус ичак инфекцияларидан бири ҳисобланади. Ундан кўпроқ болалар зарарланади. Аммо катталарга ҳам ушбу инфекция юқиши ўз исботини топган.

— Хасталикнинг яширин даври ва илк белгилари ҳақида сўзлаб берсангиз.

— Полиомиелит касаллигининг яширин даври вирус юқтирилган кундан то 21 кунгача чўзилиши мумкин. Беморнинг ҳарорати 38-39° гача кўтарилади, мушакларда оғриқ пайдо бўлиши ва ич кетиши кузатилади.

Бу белгилар 4-5 кундан кейин ўтиб кетиб, бир ҳафтадан сўнг ҳарорат яна кўтарилиб ва турли мушаклар, айниқса, оёқ ва қўллар фалажи авж олиши мумкин. Юқорида таъкидлаганимиздек, бу касаллик беморда оғир асоратлар қолдиради ва унинг ўлимига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

— Полиомиелит касаллиги билан оғримаслик учун нима қилиш керак?

— Аввало, бунинг учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш талаб этилади. Шунингдек, вақтида касалликка қарши эмланиш ҳам унинг олдини олишнинг энг самарали усули ҳисобланади.

Бундан ташқари, сувни қайнатиб ичиш тавсия этилади. Қўллар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг тозалилигига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Кеча ўнта ҳудудда 186 нафар коронавирусга чалинган бемор аниқланди

🔺2021 йил 26 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82146 (+186) нафарни ташкил этмоқда. Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌17 нафари Тошкент вилоятида,
📌143 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 625 нафарга этди.

♻️Кеча кун давомида:
📌Тошкент вилоятида 18 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 94 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80360 (+112) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1161 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ФАРЗАНДИНГИЗНИ КОЙИШДАН КЎРА УНГА КЎМАКЧИ БЎЛИНГ

ССВ Матбуот хизмати мурожаатига кўра, тиббиёт фанлари доктори, профессор Жуманазар БЕКНАЗАРОВ энурез хасталигининг келиб чиқиш сабаблари ҳақида ота-оналарга тавсиялар берди (2-қисм).

— Энурез хасталигининг келиб чиқиш сабаблари қандай?

Бола туғилганидан кейин унинг ички аъзолари, нерв тизими тўлиқ шаклланиб улгурмаган ҳолатларда энурез 6-7 ёшгача ўтиб кетиши мумкин. Шундай бўлса-да, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш, муаммо сабаби ҳақиқатан шундами ёки бошқа касалликлар билан боғлиқлиги борми, шуни аниқлаштириш керак. Акс ҳолда касаллик тобора авж олиб, жиддий асоратларга олиб келиши ҳеч гап эмас.

Пешоб найининг қовуқ билан туташган жойи сигментида махсус мушаклар бўлиб, уларнинг вазифаси қовуқ тўлганида пешоб суюқлигининг ташқарига чиқиб кетмаслигини таъминлашдир.

Гоҳида энурезнинг сабаби ана шу мушаклардаги норасолик ҳам бўлиши мумкин. Бунда бўшашиб кетган мушаклар кенгайиб, тонусини йўқотади.

Энурезнинг давоси ҳар бир бола учун индивидуал бўлади. Муолажанинг кечиши ҳам турли муддатларга чўзилиши мумкин.

— Ота-оналар учун қандай қўшимча тавсиялар бера оласиз?

— Фарзандининг тунда қийналаётганини кўрган ота-она уни койигандан кўра унга кўмаклашиши лозим. Бунда уларга қуйидаги кўрсатмалар қўл келади:

📌пешоб ажралишини назорат қилиш учун сезги рефлексини пайдо қилиш ва уни мунтазам сақлаб қолиш керак. Бола соат нечада ухлашга ётганидан қатъий назар, ҳамиша бир вақтда уйғонишга ўргатиш лозим. Бола уйқусирамай, ҳушига келгачгина ҳожатга бориши мумкин. Ана шунда сергаклик пайдо бўлади;
📌 шифокор буюрган препаратларни айтилган муддатида ва белгиланган соатда ичириш шарт;
📌 кун тартибини тўғри тақсимлаш даркор. Бола вақтида ўйнаши, телевизор томоша қилиши ва дам олиши зарур;
📌 уйқу олдидан суюқлик ичириш тавсия этилмайди.

Айниқса, газли ичимликлар буткул тақиқланади.
Болакай шунда ҳам ўрнини ҳўллаб қўяётган бўлса, ўзбилармонлик билан турли муолажалар қилиш ман этилади. Айниқса, эритилган думба ёғини суртиб, белни ўраб қўйиш мумкин эмас.

Ёғ суртиш муолажаси фақат 2 соатгагина бажарилиб, ундан сўнг ўша соҳа спирт эритмаси билан артилиши керак. Йўқса, тери катаклари беркилиб, нафас ололмайди. Қолаверса, муаммо сабаби маълум бўлмаганида, бола организмида ўсолмай турган шишлар бўлса, иссиқлик таъсирида фаоллашиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хитой-ўзбек олимлари ҳаммуалифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 рекомбинант вакцинасининг биринчи партияси (1 млн доза) юк самолётига ортилиб, Тошкентга жўнатилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ

РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН НАРКОЛОГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ ЎЗГАРДИ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан, Ашуров Зарифжон Шарифович Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Унга марказ фаолияти ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, наркологик касалликлар соҳасидаги профилактика, диагностика ва даволаш ишларида энг илғор инновацион технологияларни татбиқ этиш, нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари қатор вазифалар юклатилди.

43 ёшли тиббиёт фанлари доктори, профессор З. Ашуров айни пайтгача Тошкент тиббиёт академияси Психиатрия ва наркология кафедраси мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍1
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.
Мактубда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Президентимиз томонидан илгари сурилган Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ЖССТга тақдим этилгани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирилган.
—
Генеральный директор Всемирной организации здравоохранения Тедрос Аданом Гебрейесус направил письмо Президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву.
В письме выражается благодарность главе нашего государства за разработку и предоставление ВОЗ проекта Международного кодекса о добровольных обязательствах государств в период пандемий, инициированного Президентом Узбекистана на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций.

#Mirziyoyev #maktub #JSST #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​БУ ҲОЛАТ ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ?
ЯНА ШИФОКОРГА ОҒИР ТАН ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗИЛДИ

Шу йилнинг 26 март куни соат 23:43 да пойтахтимиздаги “103” диспетчерлик хизматига Миробод туманида истиқомат қилувчи 19 ёшли фуқаро А.дан чақириқ келиб тушади.

Кўрсатилган манзилга тез тиббий ёрдам бригадаси (шифокор – 1995 йилда туғилган Бахромжон Ҳазратов) 7 дақиқа ичида зудлик билан етиб боради. Бемор кўрикдан ўтказилаётган вақтда тўсатдан шифокор Б. Ҳазратовга сабабсиз ташланиб, унинг бошига қаттиқ жисм билан уриб, оғир тан жароҳати етказади.

Шифокорнинг олган жароҳатидан кучли қон кетаётганлиги сабабли воқеа жойидан тез тиббий ёрдам автомашинасида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасига олиб борилган. Кейинчалик эса беморнинг аҳволи яхши эмаслиги ва жароҳати ўта оғирлигини инобатга олиниб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ўтказилган.

— 26 ёшли тез тиббий ёрдам шифокори Б. Ҳазратов айни пайтда марказимизнинг нейрореанимация бўлимида оғир аҳволда интенсив даво муолажаларини олмоқда, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов. — У ҳозир оғир аҳволда, беморга бош мия ёпиқ жароҳати, бош миянинг ўрта даражадаги лат ейиши, бош тепа ва энса соҳаларидаги йиртилган жароҳат ташхиси қўйилган.

Даставвал, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасига олиб борилган Б. Ҳазратовнинг бошидан кучли қон кетаётганлиги сабабли қон тўхтатиш учун бошнинг тепа ва энса соҳаларидаги жароҳатга 4 та чок қўйилган.

Кейинги пайтларда шифокорларга нисбатан аҳоли вакилларининг тез-тез қўпол муносабатда бўлаётгани, ҳатто, жиддий тан жароҳати етказиш даражасидаги ғайриқонуний хатти-ҳаракатларини амалга ошираётгани бор гап. Бу, албатта, барчамизни бирдек ранжитади.

Айниқса, ярим тун бўлишига қарамасдан ўз хизмат вазифасини сидқидилдан, фидойиллик билан бажараётган тез тиббий ёрдам шифокорларига нисбатан бундай муносабат кўрсатилишининг кўпаяётгани киши кўнглини хира қилади.

Маълумот учун, Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан шу йилнинг январь ойида 82 минг 462 та, февраль ойида 80 минг 290 та ва 1 мартдан то 27 мартгача 80 минг 531 та чақириқларга ўз вақтида зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўтган йил ушбу тизимга мамлакатимиз бўйича 11 ярим миллиондан ошиқ мурожаатлар келиб тушган.

Шунча чақириққа ўз вақтида жавоб берилиб, тиббий хизмат кўрсатилган. Бу билан шифокорларимиз миллионлаб одамларининг ҳаётини сақлаб қолишга сабабчи бўлишди. Ана шу рақамлар ҳам аҳоли саломатлиги учун тиббиёт ходимларининг хизмати нақадар машаққатли ва бебаҳо эканидан далолат беради.

Албатта, айбдорлар қонун доирасида ўз қилмишига яраша жавобгарликка тортилади. Вазирлик бу учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан айбдорларга нисбатан тегишли жазо чораларини қўллашни талаб этиб, уни назорат қилади.

Аммо оқ ҳалат соҳиблари билан бундай ҳолатлар бот-бот такрорланаётгани уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини яхшилаш, аҳоли орасидаги мавқеини ошириш ишларини янада кучайтириш кераклигидан қайта – қайта дарак бермоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​⚡️ТЕЗКОР ХАБАР

1 МИЛЛИОН ДОЗА ЎЗБЕК-ХИТОЙ ВАКЦИНАСИ ЮРТИМИЗГА ОЛИБ КЕЛИНДИ

Ҳозиргина Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан юртимизда 3-босқич синовлари муваффақиятли ўтган, ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг 1 миллион дозаси Хитойдан юртимизга олиб келинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А. Абдувоҳидов, Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев, Инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмонов ва бошқа масъул идора мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Хитой янги вакцинани биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишгани билдирилган эди. 2021-йил 1 март куни ZF-UZ-VAC 2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Бундан аввалроқ, 17 март куни мамлакатимизга 660 минг доза “COVID-19”га қарши AstraZeneca вакцинаси ҳам олиб келингани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг GAVI ташкилоти билан ҳамкорлиги доирасида йилнинг охирига қадар мамлакатимизга умумий микдорда 20 фоиз аҳолини эмлаш учун етарли даражадаги ушбу вакцинани, шприц ва хавфсиз утилизация қутиларини етказиб берилиши кўзда тутилган.

Ҳозирда эмлаш жараёнини бошлаш учун 3 минг 138 та эмлаш пунктлари ҳамда 862 та мобил бригадалари шай ҳолга келтирилган. Шунингдек, вакциналарни ташиш ва ҳудудларга етказиш учун ЮНИСЕФ 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилларини тақдим этган.

Жорий йилда “COVID-19”га қарши эмланиши кўзда тутилган фуқароларнинг хавф гуруҳларига кўра тақсимоти қуйидагича:

📌65 ёшдан 74 ёшгача бўлганлар;
📌75 ёшдан 84 ёшгача бўлганлар;
📌85 ёш ва ундан юқори бўлганлар;
📌Тиббиёт ходимлари;
📌Сурункали касалликлари бор аҳоли (18-65 ёш);
📌Мактаб ходимлари;
📌Мактабгача таълим ходимлари;
📌Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасини самолётдан тушириш жараёни.

Фото: ССВ Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi