Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
Бугун Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан юртимизда 3-босқич синовлари муваффақиятли ўтган, ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг 1 миллион дозаси Хитойдан юртимизга олиб келинди. +ФОТОРЕПОРТАЖ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​​Кеча ўнта ҳудудда 194 нафар коронавирусга чалинган бемор аниқланди

🔺2021 йил 27 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82340 (+194) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌10 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌16 нафари Тошкент вилоятида,
📌152 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 626 нафарга eтди.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 6 нафар,
📌Фарғона вилоятида 7 нафар,
📌Хоразм вилоятида 6 нафар,
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 129 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80523 (+163) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1191 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
​​​​​​​​Кеча Тошкент шаҳрида 164 нафар коронавирусга чалинган бемор аниқланди

🔺2021 йил 28 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82536 (+196) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌14 нафари Тошкент вилоятида,
📌164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 8 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80667 (+144) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1243 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ПОЛИОМИЕЛИТ ЎЗБЕКИСТОНГА ҲАМ ХАВФ СОЛИШИ МУМКИНМИ?

Қўшни мамлакатда тарқалаётган ўткир юқумли вирус Ўзбекистонга ҳам кириб келиши мумкинми? Мамлакатимизда бунинг олдини олиш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда? ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига вазирлик ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим мудири Дилором ТУРСУНОВА жавоб берди.

— Полиомиелитга қарши вакцина қилиш Ўзбекистонда қачон бошланган? Эмлаш тартиби қандай?

— Мамлакатимизда миллий эмлаш календарига 13 турдаги юқумли касалликларга қарши вакциналар киритилган бўлиб, полиомиелит ҳам шулардан бири ҳисобланади.

Айни пайтда юртимизда полиомиелитга қарши аралаш иммунизация, яъни томчи орқали ҳамда инъекцион усулда амалга оширилади. Вакцина беш марта: болаларнинг 2, 3, 4, 16 ойлигида ва етти ёшида қўлланилади. Болалар 4 ойлигида ҳам томчи орқали, ҳам инъекцион тарзда эмланади.

Полиомиелитга қарши аҳоли вакиллари 5 марта эмланиши ҳамда вакцинацияда аралаш усулдан фойдаланишилиши хавфсизликни янада оширади.

— Полиомиелит касаллиги бизга кириб келмаслиги учун қандай эҳтиёт чоралари кўрилаяпти?

— Ўзбекистонда бу касаллик тарқалишини олдини олиш учун доимий равишда мониторинг олиб борилади. Шунингдек, қўшни давлат билан чегара ҳудудлардан кириб келаётган фуқароларда полиомиелит касаллиги аломатлари борлигини аниқлаш чора-тадбирлари тўлиқ кўрилган.

Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мутасаддиларимиз томонидан Ўзбекистондаги барқарор вазиятни мониторинг қилиш ҳамда полиомиелит касаллигини олдини олишда ҳамкорликда амалий ишлар олиб бориш бўйича таклиф киритилди.

Шунингдек, полиомиелит касаллиги билан симптомлари бир хил бўлган ўткир бўшашган шол касаллигига чалинган беморлар қайта лаборатор таҳлиллардан ўтказилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Касаллик энг кўп қайд этилаётган давлатлар бешлигига Франция яна қайтди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 126 миллион 359 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 769 мингдан зиёд киши вафот этган (28.03.2021 йил Европа вақти билан соат 13:30 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 565 997 янги ҳолати аниқланди, 9 997 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (29.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:28 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 127 миллион 116 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 783 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,859 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (12,404 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,941 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,519 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (4,435 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 71 187, Бразилияда 84 245, Ҳиндистонда 62 714, Россияда 9 088, Францияда эса 41 682 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————————

Франция снова вошла в пятерку стран, где зарегистрирована большее количество заболеваний

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 126 млн 359 тысяч, из них более 2 млн 769 тысячи человек умерли (по состоянию на 13:30 по центральноевропейскому времени 28 марта 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 565 997 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 9 997 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:28 часов по ташкентскому времени 29 марта 2021 года), в мире заразилось более 127 млн 116 тысяч человек, из них более 2 млн 783 тысячи скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 29,859 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 12,404 млн), на третьем — Индия (более 11,941 млн), на четвертом — Россия (4,519 млн), на пятом — Франция (4,435 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 71 187, Бразилии — 84 245, Индии — 62 714, России — 9 088 и Франции — 41 682 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Ўзбекистонда оммавий эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнига тайёргарлик ишлари охирига етказилмоқда. Шу муносабат билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабеков ССВ Матбуот хизматига мазкур жараёнларнинг бориши ҳақида маълумот берди.

— Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари 2021 йилнинг 1 апрелидан бошланади, — деди Нурмат Атабеков. — Биринчи галда 65 ёшдан юқори ёшда бўлган шахслар ва тиббиёт ходимлари эмланиши режалаштирилмоқда.

Албатта, бунда тиббиёт ходимларининг барчаси эмас, айнан коронавирус касаллигига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиш орқали касалликни юқтириб олиш эҳтимоли юқори бўлган тиббиёт ходимлар, хусусан:

❗️Коронавирусни даволашга ихтисослашган махсус шифохоналар;
❗️Тез тиббий ёрдам тизими;
❗️Шошилинч тиббий ёрдам тизими;
❗️Юқумли касалликлар шифохоналари;
❗️Коронавирус ташҳисоти лабораториялари;
❗️Бирламчи бўғин, амбулатория ва поликлиника хизмати ходимлари эмланиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Ўзбекистонда 11 кунда 150 минг нафардан ортиқ бола полиомиелитга қарши эмланди

ССВ Матбуот хизматининг полиомиелит касаллиги бўйича саволларига вазирлик қошидаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим мудири Дилором ТУРСУНОВА жавоб берди.

— Минтақамизда полиомиелит касаллиги тарқалиши аввал ҳам кузатилганми?

— Мамлакатимизда полиомиелит касаллиги билан оғриган бемор охирги марта 1995 йилда қайд этилган. Бу йўналишда олиб борилган қатъий санитария ҳолатни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар орқали Ўзбекистон Республикаси 2002 йилда “Полиомиелитдан ҳоли бўлган ҳудуд” деган сертификатга эга бўлди.

Қўшни Тожикистон ҳудудида эса, 2010 йилда ҳам ўткир юқумли полиомиелит касаллиги, поливируснинг биринчи типига чалинган бемор аниқланган. Ўша пайтда олиб борилган тезкор эҳтиёт чоралари сабабли бу хасталик мамлакатимизга кириб келмади.

2010 йилда мамлакатимиздаги барча беш ёшгача бўлган болалар ҳамда Сурхондарё вилоятидаги 35 ёшгача бўлган аҳоли полиомиелит касаллигига қарши эмланган эди.

— Бу сафар ҳам аҳолини ушбу касалликка қарши эмлаш чораси кўрилдими?

— Полиомиелит касаллигига қарши эмлаш хасталикнинг олдини олишнинг энг самарали усулидир. Шу боис, жорий йилнинг 10 март санасидан бошлаб ўн бир кун давомида 5 ёшгача бўлган 150 минг нафардан ортиқ сурхондарёлик болалар касалликка қарши эмланди. Бунда 300 минг доза инактивлаштирилган полиомиелитга қарши вакцинаси қўлланилди.

Шунингдек, касалликнинг олдини олиш мақсадида ҳудудлардаги тиббиёт соҳаси мутахассислари полиомиелит касаллигини ташхислаш ва аниқлаш бўйича билим ва малакаси доимий равишда орттириб борилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар, албатта, аҳоли саломатлигини сақлаш, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига директор тайинланди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Шарипов Фаррух Рахимович Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори этиб тайинланди.

Фаррух Шарипов
1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1-сон Самарқанд клиник шифохонаси шифокор-хирурги вазифасидан бошлаган.

Кейинчалик 1-сон Самарқанд клиник шифохонаси амбулатор-хирургия маркази бошлиғи, Тошкент вилояти 1-сон клиник шифохонаси бош шифокорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, ССВ Моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.

Шу кунгача у Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бош пульмонолог Наргиза Парпиева — силга оид вазият ва тиббиёт коронавируснинг янги тўлқинига тайёрлиги ҳақида

2020 йилда бир вақтнинг ўзида сил ва Covid-19 касалликлари билан касалланганлар умумий сил касаллиги билан оғриган беморларнинг 1,5-2,0 фоизини ташкил қилган.

👉 https://kun.uz/57275147

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Шахрух Шарахметов бошқа вазифага тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Шахрух Шатургунович Шарахметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Ш.Шарахметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисод, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Ўз фаолиятини Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган Ш.Шарахметов турли йилларда Иқтисодиёт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси каби нуфузли ташкилотларда масъул лавозимларда меҳнат қилди. Ш.Шарахметов Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланишидан аввал Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шахрух Шарахметовнинг Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги келгуси фаолиятига ҳам муваффақият тилаймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Кеча коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 29 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82682 (+146) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌19 нафари Тошкент вилоятида,
📌115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 628 нафарга eтди.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌Бухоро вилоятида 6 нафар,
📌Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 22 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 101 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80799 (+132) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1255 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
LIVE.

Кўксарой қароргоҳида Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни расмий кутиб олиш маросимини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/281074620175101

https://youtu.be/LVcqN8UfUMo
​Лаборатория хизматини яхшилаш бўйича ЖССТ мутахассислари Қорақалпоғистонда

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг «Сифатли лаборатория – мустаҳкам соғлик» дастури мутахассислари Қорақалпоғистонда лаборатория хизмати потенциалини ошириш ва ҳамкорлик ишларини янада ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Мурад Қурбанов билан учрашув ўтказди.

Унда Қорақалпоғистонда лаборатория хизматини баҳолаш ва марказий лабораторияни ривожлантиришга оид таклифлар, лаборатория хизматлари нарҳини аниқлаш ва белгилаб олиш, лаборатория хизматларини кўрсатишда давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш йўллари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашув якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича келажакда амалга ошириладиган ишларга доир муҳим йўналишлар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Абдуҳаким Хаджибаев ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан мулоқот қилди

Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс билан учрашди.

Абдуҳаким Хаджибаев пандемия даврида ЖССТнинг Ўзбекистонга бераётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди, айниқса, юртимизга касаллик кириб келган вақтида беморларни даволаш бўйича вақтинчалик тавсияларни ишлаб чиқишда кўрсатган кўмаги сабаб минглаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлганини таъкидлади.

Шунингдек, ташкилот кўмаги билан мамлакатимизга касалликка қарши курашиш учун гуманитар ёрдам берилгани, шифокорларимиз ва турли давлатларнинг кўплаб мутахассислари ўртасида видеоконференцалоқа ўрнатилгани, юртимизга “COVID-19”га қарши вакциналарнинг олиб келингани айтилди.

Мулоқот давомида Л. Куппенс ташкилот ўзи якка мамлакатда натижаларга эришолмаслиги, вазирлик билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш соҳасининг барча йўналишларида юқори кўрсаткичларни қўлга киритиш мумкинлигини, шунингдек, Ўзбекистонда соҳани ислоҳ қилишда давом этиш учун барча керакли ёрдамни беришга тайёр эканлигини айтди.

Бундан ташқари, ЖССТнинг фаолияти тўғрисида батафсил гапириб, шу йилнинг 24 май–2 июнь кунлари сайёрамизнинг 194 нафар соғлиқни сақлаш вазирлари иштирокида бўлиб ўтадиган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистоннинг ўз таклифлари ва позицияси билан чиқиши мумкинлиги ҳамда бу тадбир бошқа мамлакатларнинг шу соҳа вакиллари билан алоқа ўрнатиш учун ажойиб имконият бўлишини таъкидлади.

Ҳозир эса вазирликда коронавирус инфекциясини даволаш бўйича вақтинчалик тавсияларнинг навбатдаги нашрини тайёрлаш бўйича ишлар бошлаб юборилгани ва бунда ЖССТ мутахассисларининг амалий ёрдами керак бўлиши айтилди.

Лианн Куппенс ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюгенинг Абдуҳаким Хаджибаев билан учрашиш нияти борлигини ва пандемия билан боғлиқ жаҳондаги вазият барқарорлашиши билан йилнинг иккинчи ярмида уни расмий равишда бюрога таклиф қилишини билдирди.

Мулоқот якунида томонлар ҳар икки йилда бир марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида тузиладиган ҳамкорлик келишувининг устувор йўналишлари, шунингдек, “COVID-19”га қарши кураш борасидаги асосий масалаларни муҳокама қилиб олди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Эмлаш тадбирлар қайси ҳудудларда биринчи бўлиб бошланади?

Хабаринглар бор, мамлакатимизга шу бугунги кунга қадар CОVAХ дастури орқали 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинган бўлса, 27 март куни 1 миллион дозада ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди.

Хўш, эмлаш тадбирлари қайси вакцина билан бошланади?
ССВ Матбуот хизматининг бу саволига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабеков аниқлик киритди:

— Аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш иккала турдаги вакцина билан бир пайтнинг ўзида бошланади, — деди мутахассис. — Аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш қуйидаги тартибда амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган:

📅Апрель ойида биринчи галда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш;

📅Май ойида туман марказлари ва кичик шаҳарлар аҳолисини оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш;

📅Июнь ойида эса бошқа ҳудудларни оммавий эмлаш тадбирлари билан қамраб олиш.

❗️Мабодо май-июнь ойларида эмланиши режалаштирилган хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламида коронавирусга қарши эртароқ эмланишга ҳоҳиш пайдо бўлса, у ҳолда улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда жойлашган эмлаш пунктларига мурожаат қилишлари ва белгиланган кунда келиб эмланишлари мумкин бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Соғлиқни сақлаш вазири Туркия элчиси билан учрашди

Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди.

Вазир учрашув давомида давлатларимиз ўртасидаги кўптомонлама ҳамкорлик қаторида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам алоқалар тобора кенгайиб бораётганини таъкидлади.

Бу борада тиббиётнинг транцплантация, кардиохирургия, соҳага рақамли технологияларни жорий қилиш каби йўналишларда янада ривожланиш имкониятлари мавжудлиги эътироф этилди.

Туркия Ўзбекистон билан фармацевтика ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб этиш, тиббий таълим ва икки мамлакат мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашиши каби қатор масалаларда яқин шерик ҳисобланади.

Фавқулодда ва мухтор элчи Олган Бекар ҳам ўз навбатида Ўзбекистон ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасидаги ўзаро тизимли ва манфаатли ҳамкорликнинг аҳамиятини эътироф этиб, Ўзбекистон Туркия учун қулай соғлиқни сақлаш инфратузилмасига эга мамлакат экани, ҳали ҳамкорликнинг очилмаган уфқлари мавжудлиги, айниқса, тиббиёт соҳасидаги тадбиркорлик муҳити турк ишбилармонларини ўзига жалб этаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Соҳага давлат-хусусий шериклик тизимининг татбиқ этилиши аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишнинг самарали омили бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазири бу борада халқаро ҳамкорликка ҳар доим тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, вазир Сирдарё вилоятида Гулистон тиббиёт коллежи негизида Туркия Соғлик билимлари институтининг ташкил этилаётгани икки мамлакат учун ҳам қувонарли ҳодиса эканини айтиб ўтди.

Учрашув якунида А. Хаджибаев элчи О.Бекарга, у орқали Туркия ҳукуматига коронавирус пандемиясининг қийин даврларидаги беминнат ҳамкорлик учун самимий миннатдорлик бирдирди.

Шунингдек, томонлар эртага 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган норасмий саммитида давлатларимиз президентларининг иштироки кутилаётгани, бу саммит ҳам ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболларини белгилаб беришига ишонч билдирдилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Кеча Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 110 нафар бемор аниқланди

🔺2021 йил 30 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82869 (+187) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌18 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌32 нафари Тошкент вилоятида,
📌110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 629 нафарга eтди.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 7 нафар,
📌Қашдадарё вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 161 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80983 (+184) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1257 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёрланган видеороликларда мутахассислар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш билан боғлиқ саволларга жавоб беришган.

9-савол. “COVID-19”га қарши эмлашга қандай тайёргарлик кўрилмоқда?

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi