Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
Бош давлат санитария врачи ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди

3 май куни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев коронавирус инфекциясига қарши
ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.

Бутун дунё, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Бир ойдан ошиқ давом этаётган вакцинация жараёнлари юртимизда бу таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб турибди.

— Аҳолини оммавий эмлаш жараёнлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мана мен ҳам коронавирусга қарши вакцина билан эмландим. Бу билан ўзим, оила аъзоларимнинг саломатлигини ҳимоя қилишим мумкин, – деди Баҳодир Юсупалиев.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача юртимизда вирусга қарши эмланган фуқаролар сони 856 016 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Коронавирусга қарши эмланганлар вакцинанинг иккинчи дозасини ҳам олишни бошлади

❗️3 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 55 795 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

Маълумки
, вирусга қарши тўлиқ эмланиш учун инсон вакцина турига қараб, икки ёки уч босқичда эмланиши керак. Шу йилнинг 1 майидан бошлаб вакцинанинг биринчи босқичини олган фуқароларни унинг иккинчи дозаси билан ҳам эмлаш бошланди.

Шундай қилиб, бугун:
💉биринчи босқичда эмланганлар сони 47 816 нафарни,
💉💉иккинчи босқичда эмланганлар сони 7979 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 911 811 нафарга етди. Уларнинг 14 285 нафари иккинчи босқичда эмланганлардир.

📊3 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (8677 нафар),
📌Самарқанд вилояти (7214 нафар),
📌Наманган вилояти (6207 нафар)
,
📌Тошкент шаҳри (6168 нафар) банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
📌Фарғона вилоятида 126 027 нафар,
📌Андижон вилоятида 99 797 нафар,
📌Наманган вилоятида 98 310 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 91 887 нафарни
ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
​🔺2021 йил 3 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92320 (+314) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌39 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида,
📌11 нафари Хоразм вилоятида,
📌32 нафари Тошкент вилоятида,
📌188 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 14 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 51 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 6 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 51 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 136 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 88258 (+293) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 655 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3407 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Куни кеча 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан журналистика соҳасида ўтказиладиган “Олтин қалам” XV миллий мукофоти кўрик-танловида Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигидаги “Hamshira” журнали адабий ходими Санжар Эшмуродов ҳам совриндор бўлди.

С. Эшмуродов “Олтин қалам” XV миллий мукофотига Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси томонидан қўйилган “COVID-19 нинг Ўзбекистонга таъсири” мавзуcидаги энг яхши материал учун” номинациясида тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 722 минг нафарга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈152 миллион 534 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 198 мингдан зиёд киши вафот этган (03.05.2021 йил Европа вақти билан соат 16:20 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 721 896 янги ҳолати аниқланди.
⚫️11 711 нафар бемор вафот етди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (04.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈153 миллион 193 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 210 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,047 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (19,925 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (14,725 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,563 миллиондан ортиқ),
🇹🇷бешинчи ўринда эса Туркия (4,875 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 45 150, Ҳиндистонда 368 147, Бразилияда 66 964, Францияда 9 888, Туркияда эса 25 980 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 045 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено около 722 тысячи новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 152 млн 534 тысячи,
📉из них более 3 млн 198 тысяч человек умерли (по состоянию на 16:20 по центральноевропейскому времени3 мая 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 721 896 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️ 11 711 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:20 часов по ташкентскому времени 4 мая 2021 года), в мире заразилось
📈более 153 млн 193 тысячи человек,
📉из них более 3 млн 210 тысяч скончались.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 32,047 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 19,925 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 14,725 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,563 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (4,875 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 45 150, Индии — 368 147, Бразилии — 66 964, Франции — 9 888 и Турции — 25 980 новых случаев заболевания.

💉По состоянию на 1 мая нынешнего года в мире введено более 1 млрд 045 млн доз вакцин против коронавируса.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Юртимизда коронавирусга чалиниш ва касалликка қарши эмланиш нисбати қандай?

Мана, бир ойдирки, юртимизда вакцинация жараёнлари давом этмоқда. Аммо, таассуфки, касаллик қайд этилиш бўйича антирекордлар ҳам қайта-қайта янгиланиб турибди. Бунга аҳоли орасида карантин тартибларига беписанд бўлиш ҳолатлари асосий сабаб бўлмоқда.

Масалан, 1 апрель куни:
💉5018 нафар фуқаро эмланган,
🦠мамлакатимизда 189 та янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, жами касалланганлар сони 83 239 нафарга етган.

30 апрелда эса:
💉эмланиш кўрсаткичи 797 781 нафарга етган,
🦠442 та янги касалланиш аниқланиб, умумий касалланиш кўрсаткичи 91 250 нафарга етган.

Эътибор беринг, қарийб бир ой давомида 800 минг нафарга яқин аҳоли касалликка қарши эмланган, 8 минг нафардан ортиқ фуқаро касалликка йўлиққан. Бу ҳар 100 та эмланиш ҳолатига 1 та касалланиш ҳолати тўғри келяпти дегани. Таъкидлаш лозимки, ҳали вирусга қарши вакцина олган ҳеч бир фуқарода коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмади. Шундай экан, ҳамюртларимиз вакцинация жараёнларида фаол бўлишлари касаллик тарқалишини тўхтатишнинг асосий омили бўлиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, ой охирига келиб хавф ости гуруҳига киритилган аҳолининг 25,3 фоиз қисми коронавирусга қарши эмланди. Уларнинг нисбати қуйидагича:

💉65 ёш ва ундан катта фуқаролар — 350 263 нафар;
💉тиббиёт ходимлари — 265 217 нафар;
💉мактаб ўқитувчилари — 117 384 нафар;
💉мактабгача таълим муассасалари ходимлари — 36 699 нафар;
💉сурункали касаллиги бор фуқаролар — 28 218 нафар.

Ҳурматли юртдошлар, касаллик тарқалишининг олдини олишнинг икки чораси бор: карантин тартибларига амал қилиш ва эмланиш. Агар шу икки чорани бирдек ишга солсак, коронавирусни енгиб чиқишимиз эҳтимоли икки карра ошган бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ЭНДИ БЕЛГИЛАРИ ЯҚҚОЛ НАМОЁН БЎЛГАН БЕМОРЛАРГА НОГИРОНЛИК МУДДАТСИЗ БЕРИЛАДИ

Жорий йилдан бошлаб белгилари аниқ кўриниб турган жисмоний имконияти чекланган шахсларга ногиронликни муддатсиз белгилаш амалиёти йўлга қўйилади.

— Ҳеч кимга сир эмас, авваллари ногиронликни белгилашда бемор энг биринчи навбатда шифохонага ётиши керак, деган талаб мавжуд эди. Қолаверса, бундай фуқаролар техник реабилитация воситаларини бепул олиши учун ҳам кўп ҳолларда шифохонада даволаниб чиқиши ёки тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган, — дейди Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи Умарали Назарматов. — Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг2021 йил 3 мартдаги “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонининг 9-бандида илғор хорижий тажриба ва кенг жамоатчилик таклифлари инобатга олинган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронликни муддатсиз даврга белгилаш тартибини жорий этилиши бўйича топшириқ берилган.

Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда 2021 йил 1 июндан бошлаб белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал текширувдан ўтказмасдан туриб, уларни ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронликни муддатсиз белгилаш амалиёти жорий этилади. Бу ўз навбатида экспертиза ўтказиш жараёнида бюрократик тўсиқлар ва турли оворагарчиликларга барҳам бериш, кўрик муддатини қисқартириш ҳамда тартиб соддалашишига хизмат қилади.

Бундан ташқари, ногиронлик аломатлари аниқ намоён бўлган касалликлар, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга хасталиклар ва асоратлар билан ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар ТМЭКга белгиланган муддатидан олдин юборилади.

Қолаверса, бундай шахслар ногиронлик белгилангунга қадар тиббиёт муассасаси томонидан оворагарчиликларга йўл қўйилмасдан, стационар шароитда даволанишга мажбур қилинмасдан, қўшимча текширувларсиз тиббий ҳужжатлари расмийлаштирилади ва ногиронлик белгилаш учун 3 иш куни ичида ТМЭКга юборилади. Бундай ҳолатларда ногиронлик белгилари мавжудлигини стационар шароитда исботлаш талаб қилинмайди.

Юқорида кўрсатилган касалликлар ҳолатларга мос бўлган тақдирда кўрикдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан ногиронлик гуруҳи белгиланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде CОVID-19га қарши эмланди

— Эмлаш хавфсиз, тез ва оғриқсиз бўлди, — дейди Мунир Мамедзаде. — Бу вакциналар инсониятнинг касалликларга қарши курашидаги самарали восита эканлигига бўлган ишончимизни намойиш этишда яна бир қадамдир. COVID-19га қарши оммавий эмланиш бўлмас экан, одамлар ҳаёти хавф остида бўлади, макроиқтисодий даражада мамлакатларнинг тикланиши қийин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Шу йилнинг февраль ойида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал алянс — GAVI кўмаги билан вакциналарни хавфсиз ва сифатли етказиб беришни таъминлаш учун 223 та махсус автомашиналарни Ўзбекистонга тақдим этган эди.

Шунингдек, ташкилот март ойида AstraZeneca вакцинасининг дастлабки 660 минг дозасини юртимизга келтиришга бевосита ҳисса қўшди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА МАЛАКАЛИ ХИРУРГЛАР ТОМОНИДАН МУРАККАБ ОПЕРАЦИЯЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Қорақалпоғистонликларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш ва юқори технологик операцияларни амалга ошириш мақсадида академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор Руслан Лигай ва марказнинг Ошқозон-ичак хирургияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Расул Омонов Нукус шаҳрига борди.

Малакали мутахассислар томонидан академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМнинг Нукус филиалида тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор, филиал директори Баҳодир Исмаилов билан биргаликда ошқозон-ичак ва юрак қон-томир касалликларига оид жарроҳлик амалиётлари амалга оширилмоқда.

Бир ҳафтага мўлжалланган хизмат сафари давомида мутахассислар қизил ўнгач саратони, гастроэктемия, операциядан кейинги қорин девори гигант чурраси, қорин деворини тиклаш ва бошқа турдаги 20 га яқин мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказади.

Операциялар давомида маҳаллий шифокорлар учун тажриба алмашиш имкони ҳам берилиб, улар жарроҳлик амалиётларида иштирок этган ҳолда ўзларининг билим ва кўникмаларини янада ошириши назарда тутилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шу кунгача 3 та вилоятда 100 минг дозадан ошиқ вакцина қўлланилди

❗️4 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 52083 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:
💉биринчи босқич эмланганлар 45362 нафарни,
💉💉иккинчи босқичда эмланганлар 6721 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда 963894 доза вакцинадан фойдаланилиб, уларнинг 21006 дозаси иккинчи босқичда қўлланилди.

📊4 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (9708 нафар),
📌Тошкент шаҳри (8590 нафар)
📌Наманган вилояти (5259 нафар),
📌Сурхондарё вилояти (5021 нафар)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
📌Фарғона вилоятида 127 911 доза,
📌Андижон вилоятида 109 505 доза,
📌Наманган вилоятида 103 569 дозани
ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
​400 нафардан ошиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида касалланиш юқорилигича қолмоқда

🔺2021 йил 4 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92724 (+404) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌6 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌84 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌73 нафари Тошкент вилоятида,
📌208 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 5 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 10 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 38 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 189 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 88535 (+277) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3534 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятида маҳаллий шифокорлар хорижлик мутахассислар билан биргаликда "темир дафтар"га киритилган туғма гипоспадия ташхиси қўйилган болаларда юқори технологик мураккаб жарроҳлик операцияларини амалга оширмоқдалар.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу касаллик 300 боладан бирида учрайди. Худди шу операцияларни мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида, хусусан, Тошкент, Aндижон ва Фарғонада амалга ошириш режалаштирилган.

Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали репортажида кўришингиз мумкин.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В Самаркандской области местные врачи совместно с зарубежными специалистами проводят высокотехнологичные сложные операции детям с диагнозом врожденная гипоспадия, которые были внесены в «железную тетрадь». По словам специалистов, этот недуг встречается у одного из 300 детей.

Такие же операции планируется провести и в других регионах страны, в частности, в Ташкенте, Андижане и Фергане.

Об этом подробнее в репортаже телеканала «Узбекистон 24».

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШ ҚАЙ ТАРТИБДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Саволга Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи Умарали Назарматов жавоб беради:

— Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек, ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан аниқланади, — дейди У. Назарматов. — Ўн олти ва ундан катта ёшдаги фуқароларни кўрикдан ўтказиш яшаш жойидаги бош, туманлараро, туман (шаҳар) ТМЭК томонидан, фуқарода мазкур ТМЭК соҳаси бўйича алоҳида касалликлар мавжуд бўлган тақдирда тиббиёт муассасасига бириктирилган ихтисослаштирилган ТМЭК томонидан амалга оширилади.

Шифокорлар, ТМЭК ходимлари ва уларнинг яқин қариндошлари, шунингдек, қуролли кучлар катта ва олий зобитлар таркиби, Давлат божхона қўмитаси, прокуратура, адлия ва суд органлари ходимлари, жиноятлар содир этганликда гумон қилинаётган, айбланаётган, судланган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳукм қилинган шахслар ўрнатилган тартибда бош ТМЭК томонидан кўрикдан ўтказилади.

Шу билан бирга, туманлараро, туман(шаҳар) ихтисослаштирилган ТМЭКлар хулосасидан рози бўлмаган фуқаролар, икки маротаба хабар берилишига қарамасдан қайта кўрикдан ўтишга келмаганлигини тасдиқловчи далолатнома асосида ногиронлик пенсияси ва нафақаси тўхтатилган шахсларнинг тиббий кўриги ҳам бош ТМЭК томонидан амалга оширилади.

ТМЭКда кўрикдан ўтказишга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, юртимиз ҳудудида доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, тиббиёт муассасаларининг йўлланмасига эга бўлган, ушбу ТМЭКга бириктирилган 16 ва ундан катта ёшдаги шахслар қабул қилинади.

Тана функциясининг бузилиши ва ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражасига қараб, тиббий кўрикдан ўтказилувчи шахсга ногиронликнинг I, II, III гуруҳи 6 ой муддатга ёки бир ҳамда икки йилга белгиланиши мумкин. Шу билан бирга, агар ногиронлиги бўлган шахснинг саломатлигини яхшилаш имкони бўлмаса, бундай ҳолларда тасдиқланган касалликлар ва анатомик нуқсонлар рўйхатига мувофиқ ногиронлик муддатсиз белгиланади.
Ҳужжатлар ТМЭК томонидан қабул қилиб олинган сана ногиронликнинг бошланиши ҳисобланади.

Беш қўл баробар эмас. Баъзан ўз нафсини ўйлаб, соҳада ўрнатилган тартиб-қоидаларни четлаб ўтаётганлар ҳам топилади. Агар юқоридаги талаблар бузилаётган, ногиронликни белгилашда муаммоли ҳолатлар кузатилаётган бўлса, фуқаролар бир ой мобайнида бош ТМЭКга мурожаат қилишлари мумкин.

Ариза тушгандан кейин 3 кун мобайнида туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭКлар қайта тиббий текшириш далолатномасини бош ТМЭКга беради ва шундан сўнг 15 кун мобайнида ариза берувчини қайта тиббий кўрикдан ўтказади ҳамда ўз хулосасини чиқаради.

Агар фуқаро бош ТМЭК хулосасидан ҳам кўнгли тўлмаса, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ёки судга мурожаат қилишга ҳақли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Ҳиндистонда бир сутка давомида 350 мингдан ортиқ коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланди, жами касалланганлар сони 20 миллиондан ошди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈153 миллион 187 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 209 мингдан зиёд киши вафот этган (04.05.2021 йил Европа вақти билан соат 16:20 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 644 685 янги ҳолати аниқланди.
⚫️10 501 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (05.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈154 миллион 363 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 227 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,083 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (20,282 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (14,754 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,567 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Туркия (4,900 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 36 178, Ҳиндистонда 357 229, Бразилияда 28 935, Францияда 3 606, Туркияда эса 24 733 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉Дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 047 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В Индии за сутки выявлено более 350 тысяч случаев заболевания коронавирусом, общее количество зараженных превысило 20 млн

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 153 млн 184 тысячи,
📉из них более 3 млн 209 тысяч человек умерли (по состоянию на 16:20 по центральноевропейскому времени 4 мая 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 644 685 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️ 10 501 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 5 мая 2021 года), в мире заразилось
📈более 154 млн 363 тысячи человек,
📉из них более 3 млн 227 тысяч скончались.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 32,083 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 20,282 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 14,754 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,567 млн),
🇹🇷 на пятом — Турция (4,900 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 36 178, Индии — 357 229, Бразилии — 28 935, Франции — 3 606 и Турции — 24 733 новых случаев заболевания.

💉В мире введено более 1 млрд 047 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Баҳодир Юсупалиев жиззахликлар учун сайёр қабул ўтказди

Жиззах шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани аҳолиси учун сайёр қабули ўтказилди.

Унда, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова, даволаш ишлари бўйича бошлиқнинг биринчи ўринбосари Абдураззоқ Умурзоқов, вилоят тиббиёт муассасалари раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Сайёр қабулда 30 нафарга яқин фуқаронинг соғлиғи ва тиббиётга оид мурожаатлари тингланди.

– Биринчи гуруҳ ногирониман. Кўп йиллардан буён юрагим тез-тез безовта қилади. Бир неча марта даволандим, аммо фойдаси бўлмади, яхши жойларда даволаниш учун эса маблағим йўқ эди, – деди Жиззах шаҳридаги Обод маҳалласида яшовчи Рўзимурод Нурматов. – Вазир ўринбосари келишини эшитиб, қабулга келишим билан, биринчи гуруҳ ногирони бўлганлигим сабабли навбатсиз қабул қилишди. Баҳодир Юсупалиев мен билан очиқ ва самимий мулоқот қилди. Дардларимни тинглаб, менга бугуннинг ўзида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказига бепул даволанишим учун йўлланма берадиган бўлишди. Насиб қилса, эртадан даволанишни бошлайман. Қувончимнинг чеки йўқ. Инсон учун энг бебаҳо бойлик – бу соғлиқ экан. Менимча, фақат касал одамгина соғлиқни қадрини билади. Мана шундай савоб ишларни бошида турган, аввало, Президентимизга раҳмат, – дея миннатдорлик билдиради Рўзимурод ота.

Беморларнинг аҳволига қараб май-июнь ойлари давомида бепул даволаниш учун вилоят ва республика тиббиёт муассасаларига йўлланмалар тақдим этиладиган бўлди.

Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Мутахассислар Қорақалпоғистонда болалар саломатлигини яхшилашга эътибор қаратишди

Аҳоли саломатлиги, жумладан болалар саломатлигини яхшилаш, уларга ихтисослаштирилган тиббий хизматни етказиш ва шу орқали чекка ҳудудларда аҳолининг тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжини қондириш, маҳаллий шифокорларнинг малакасини ошириш мақсадида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ЛОР шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Азамат Раззаков ва аудиолог, тиббиёт фанлари номзоди Наргиза Каримова Қорақалпоғистонга борди.

Мутахассислар Нукус шаҳридаги Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ЛОР патологияси бўйича болаларни тиббий кўрикдан ўтказди. Маҳаллий ЛОР шифокорлар Женис Бекеев, Гулнара Бегалиева, Райхан Абдуллаевалар билан биргаликда бемор болаларга юқори технологик операцияларни амалга оширди ва Кохлеар имплантация операцияси ишланган болаларга аудиологик амалий ёрдам кўрсатди.

Шунинг билан бирга, Қорақалпоғистондаги болалар невропатологлари, ЛОР, неонатолог шифокорлар иштирокида «Болалардаги карлик касаллигининг эрта диагностикаси ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш» мавзусида Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази базасида семинар бўлиб ўтди. Машғулот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ва амалиётда учраётган кўпгина саволларига жавоблар олди.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шаҳрисабзнинг чегара қишлоғидан 10 нафар йигит-қиз Самарқанд давлат тиббиёт институтида ўқитилади

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов ва Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков Шаҳрисабз туманидаги тоғли, олис чегара ҳудудидаги Кўл қишлоғида бўлиб, аҳолининг тиббиётга доир муаммоларини ўргандилар.

Вазирнинг биринчи ўринбосари ҳудудда врачлар танқислиги муаммосини ҳал этиш учун Кўл, Ғилон ва атрофдаги бошқа қишлоқлар аҳолиси вакилларидан 10 нафар ёш йигит-қизни Самарқанд давлат тиббиёт институтида мазкур олий ўқув юрти ҳисобидан ўқитиб бериш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланишини маълум қилди.

▶️Батафсил

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
​⚡️Ўрта тиббиёт ходимлари учун 20 мингта янги иш ўрни ташкил этилади

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармонига кўра, ўрта тиббиёт ходимлари учун янги иш ўринлари яратилади.

Мазкур ҳужжатда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда “тиббиёт бригадалари” фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалар томонидан аҳолига янада сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтириш мақсадида ўрта тиббиёт ходимлари учун 2021 йил 1 июлдан бошлаб 10 мингта, 2022 йил 1 январдан эса яна қўшимча 10 мингта штатлар ажратилиши белгиланган.

❗️
Яна бир янгилик шуки, 2021 йил 1 июнга қадар оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ҳамда туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалар эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларнинг янгиланган штат нормативларини тасдиқланади.

Шунингдек, Фармонда яна бир муҳим жиҳат – ўрта тиббиёт ходимларининг мақомини ошириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилган.

2021 йил 1 августга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва етакчи хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, ўрта тиббиёт ходимлари мақомини ошириш нуқтаи назаридан уларнинг малака талаблари, вазифалари, ваколатлари, жавобгарлиги, ихтисослик йўналишларини кенгайтириш, лавозимларини, шунингдек, ўқув дастурлари ва режаларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш белгиланди.

Шундан келиб чиқиб, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ва уни 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тўлиқ жорий қилиш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi