Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​❗️ Кеча юртимизда 395 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 11 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95467 (+395) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌8 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌72 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌60 нафари Тошкент вилоятида,
📌216 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 78 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 13 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 48 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 141 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90976 (+312) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 666 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3825 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ ЎРТА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

Қадрли ҳамширалар!
Фидойи ўрта тиббиёт ходимлари!
12 май — Халқаро ҳамширалар куни ҳар йили юртимизда кенг нишонланиб келинади. Аммо бу йил байрам шодиёнаси аввалгилардан ҳам шукуҳли бўлиши, шубҳасиз. Боиси, бугунги оғир пандемия даврининг асосий қаҳрамонлари, кўринмас ёв — коронавирус балосига қарши курашда фидойилик, улкан матонат кўрсатган оқ либос соҳибларига халқимизнинг эъзоз-эҳтироми чексиздир.

Ҳамширалар, аввало, бор меҳр-муҳаббати, ғамхўрлиги, ширин сўзлари ила дард билан олишаётган оғир аҳволдаги беморларни парваришлаб, даволаш муолажаларини ўтказиб, бебаҳо неъмат бўлмиш саломатликларини сақлаб қолишмоқда.

Шунингдек, аҳоли орасида уйма-уй юриб, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, жисмоний фаол бўлишга доимий равишда чорлаб, халқимизни турли оғир хасталикларга дучор бўлишининг олдини олаётир. Шу боис ҳам уларни ер устидаги оппоқ фаришталарга қиёс этсак арзийди.

Соғлиқни сақлаш тизимининг катта қисмини ташкил этувчи ўрта тиббиёт ходимларининг малакаси, машаққатли меҳнати “COVID-19” инфекциясига қарши кураш, юртимизда ўтказилаётган оммавий эмлаш жараёнлари, мамлакатимиз тиббиёт соҳаси тараққиёти, аҳоли саломатлигини сақлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади, десак муболаға бўлмайди.

Шу боис ҳам, мамлакатимизда ҳамшираларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, турли имтиёз ва имкониятлар яратиш, жамиятдаги ўрни, ижтимоий мавқеини кўтаришга доимий равишда эътибор қаратиб келинмоқда.

Хусусан, ушбу байрам арафасида Президентимиз томонидан “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармони имзолангани ҳам Сиз ҳамшираларга кўрсатилган юксак эътиборнинг яққол намунасидир.

Айтиш лозимки, мазкур ҳужжатда ўрта тиббиёт ходимлари мақомини ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда “Ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш тартиб-қоидалари каби муҳим масалаларга алоҳида урғу берилган.

Жумладан, Фармонда ўрта тиббиёт ходимлари учун 2021 йил 1 июлдан бошлаб 10 мингта, 2022 йил 1 январдан эса яна қўшимча 10 мингта штатлар ажратилиши белгилангани катта тарихий воқеа бўлди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу ҳужжат асосида амалга ошириладиган янгилик ва ўзгаришлар Сиз ўрта тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрнингиз, ижтимоий мавқеингизни кўтариш ва фаолиятингизни тубдан такомиллаштиришга хизмат қилади. Бу эса давлат ва жамиятнинг Сизларга берилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлигидан дарак беради.

Қайд этиш жоиз, юртимиздаги оқ либос соҳиб ва соҳибалари уларга берилаётган эътиборга ўзларининг фидойилиги, касби ва қасамёдига бўлган садоқати билан муносиб жавоб қайтармоқда.

Ўрта тиббиёт ходимларининг мамлакатимиздаги энг нуфузли тиббиёт муассасаларида мураккаб жарроҳлик операцияларини муваффақиятли ўтказишда шифокорларга кўмак беришидан тортиб, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати тизимидаги фаоллиги, фидойилиги ҳамда коронавирус инфекциясининг олдини олиш, касалликка чалинган беморларни даволаш борасидаги матонатию патронаж тизимининг асосий бўғини сифатидаги фаолияти таҳсинга сазовор. Шу кунларда юртимизда ўтказилаётган оммавий эмлаш жараёнларини сифатли санитария талаб-қоидаларига мос тарзда ўтказишда ҳам уларнинг алоҳида фаоллик кўрсатаётганини мамнуният билан қайд этиш лозим.

Албатта, бундай фидойи инсонлар халқимиз меҳрини қозониши билан бирга давлатимизнинг эътирофи, ғамхўрлигига ҳам эришаётганлиги қувончлидир. Жумладан, Президентимизнинг ўтган йилu тегишли Фармонлари билан тиббиётимиз тарихида биринчи маротаба ҳар йилгиданда кўпроқ 70 нафардан ортиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида фаолият юритаётган ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари нуфузли Давлат мукофотларига сазовор бўлди.

Ҳурматли ҳамширалар,
Қадрли ўрта тиббиёт ходимлари!
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни яна бир бор Халқаро ҳамширалар куни билан самимий муборакбод этаман. Ҳамиша халқимиз ардоғида бўлиб юринг, азиз ва мўътабар тиббиёт соҳаси ходималари!

Абдуҳаким ХАДЖИБАЕВ,
Соғлиқни сақлаш вазири.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​13 ТА ЙЎНАЛИШДА ЭНГ ФАОЛ 39 НАФАР ЎРТА ТИББИЁТ ХОДИМИ АНИҚЛАНДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлигида 12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Фарҳод Ҳанапияев ҳамда муассасаларнинг мутасадди раҳбарлари, тиббиёт муассасаларида фаолият юритувчи энг фаол ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Даставвал, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова ўрта тиббиёт ходимларини Халқаро ҳамширалар куни билан муборакбод этди. Вазир ўринбосари табрик нутқида бугунги кунда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида 300 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари фаолият юритишини қайд этди. Уларнинг мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати тизимидаги фаоллиги, фидойилиги ҳамда коронавирус инфекциясининг олдини олиш, касалликка чалинган беморларни даволаш борасидаги матонатию патронаж тизимининг асосий бўғини сифатидаги фаолияти таҳсинга сазоворлигини таъкидлади.

Шу боис ҳам давлатимиз раҳбари томонидан ўрта тиббиёт ходимлари доимий равишда қўллаб-қувватланиб келиши, айниқса, ушбу байрам арафасида Президентимиз томонидан имзоланган Фармонга кўра, 20 минг нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари учун янги иш ўринлари яратилиши катта тарихий воқелик бўлганини айтиб ўтди.

Мамлакатимизда ўрнатилган карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда видеоконференция шаклида ўтказилган мазкур тадбирда вазирлик ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши ҳамкорлигида ҳар йили ўтказиб келинадиган “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” анъанавий танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Ҳудди шундай байрам тадбирлари юртимизнинг барча ҳудудларида ҳам ўтказилиб, вазирлик биносидаги асосий студияга вилоятлардаги байрам иштирокчилари ҳам онлайн тарзда уланди. Шу тариқа бир вақтнинг ўзида бутун республика бўйлаб байрам шукуҳи тарқалди.

Танловга келсак, унда юртимиздаги мавжуд тиббиёт муассасаларида фаолият юритиб келаётган ўрта тиббиёт ходимлари “Йилнинг энг яхши ҳамшираси”, “Йилнинг энг яхши патронаж ҳамшираси”, “Йилнинг энг яхши муолажа ҳамшираси”, “Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам станцияси ҳамшираси” каби 13 та номинация бўйича ўзаро беллашган эди. Республика босқичида ҳар бир йўналиш бўйича 3 нафар (1-, 2- ва 3-ўринлар бўйича) жами 39 нафар ўрта тиббиёт ходими ғолиб деб топилиб, улар “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

— Тиббиёт соҳасида фаолият юритиш учун инсон сабр-тоқатли, меҳрли, ширинсўз бўлиши керак, — дейди ғолиблардан бири, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази катталар жарроҳлиги жонлантириш бўлими ҳамшираси Гўзал Талаганова. — Айниқса, шошилинч тез тиббий ёрдам хизматида ишлаш алоҳида матонат ва масъулият талаб этади. Бундай дейишимга сабаб марказимизга турли ҳолатдаги беморлар олиб келинади. Улар орасида аҳволи ўта оғир, зудлик билан операция қилиниши керак бўлганлари ҳам учрайди. Биз ҳамширалар тезда операцияга тайёрланиб, оғир беморларни даволашда шифокорларга энг яқин кўмакчи бўламиз. Бугун “Йилнинг энг яхши шошилинч ёрдам ҳамшираси” номинациясида ғолиб деб топилдим. Эътирофдан мамнунман. Келгусида бундан-да фидойилик билан зиммамдаги масъулиятни бажаришга ҳаракат қиламан.

Шунингдек, байрам тадбирида 75 нафар энг фаол ҳамшира эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
​ОПРЕДЕЛЕНЫ ЛУЧШИЕ СРЕДНИЕ МЕДИЦИНСКИЕ И ФАРМАЦЕВТИЧЕСКИЕ РАБОТНИКИ ГОДА

Каждый год 12 мая во всем мире отмечается в качестве Международного дня медицинской сестры и в этот день к медсестрам проявляют особое уважение.

Сегодня из-за пандемии все люди на Земле объединились, народы всего мира действуют вместе как одна большая семья, и в такие нелегкие времена растет наше уважение к врачам и медсестрам. Когда мы думаем о медсестре, перед нами появляется квалифицированный специалист, спокойный, улыбающийся и готовый помочь пациенту в любой ситуации. И сегодня свой профессиональный праздник отмечают эти самоотверженные представители сферы, искренне заботящиеся о доверенных им пациентах в медицинских учреждениях.

Особенно важно, что в этом году, накануне праздника, Президент подписал Указ «О последовательном продолжении осуществляемых в системе здравоохранения реформ и создании необходимых условий для повышения потенциала медицинских работников». В документе подчеркивается необходимость выделения семейным врачебным пунктам и семейным поликлиникам начиная с 1 июля 2021 года – 10 тысяч, с 1 января 2022 года – еще дополнительно 10 тысяч штатов средних медицинских работников. Это будет способствовать налаживанию деятельности «медицинских бригад», а также поможет расширить охват оказанием более качественных медицинских услуг населению районными (городскими) многопрофильными центральными поликлиниками.

Кроме этого, было определено с 1 июля 2021 года включить медсестринское дело в перечень видов деятельности (работ, услуг), которыми могут заниматься самозанятые лица.

В честь праздника в Министерстве здравоохранения в форме видеоконференции с полным соблюдением правил карантина прошло мероприятие — церемония награждения победителей и призеров республиканского этапа традиционного ежегодного конкурса «Лучший средние медицинский и фармацевтический работник года».

В мероприятии приняли участие заместитель министра здравоохранения Элмира Баситханова, председатель Республиканского совета профсоюза работников здравоохранения Фарход Ханапияев, руководители медицинских учреждений и самые активные средние медработники.

С праздником всех медицинских сестер поздравила заместитель министра здравоохранения Элмира Баситханова. Как она отметила, неоценима роль более 300 тысяч средних медработников, трудящихся в медицинских учреждениях страны в области успешного проведения операций на основе самых последних медицинских технологий, экстренной и скорой медицинской помощи, послеоперационного ухода за больными, лабораторной диагностики, ухода за матерями и детьми, санитарии и эпидемиологии, фармацевтики и других. В частности, заслуживает особой похвалы работа патронажных медсестер, которые ходят по домам и вносят значительный вклад в повышение медицинской культуры в семье.

Подобные торжества и церемонии награждения прошли во всех регионах страны, а участники праздничных мероприятий в регионах были подключены онлайн к основной студии в здании Минздрава. Таким образом, одновременно по всей республике распространилось праздничное настроение.

Что касается конкурса, то в ней участвовали трудящиеся в медицинских учреждениях страны средние медработники и боролись по 13 номинациям, таких как «Лучшая медсестра года», «Лучшая патронажная медсестра года», «Лучшая процедурная медсестра года», «Лучшая медсестра станции скорой помощи». На республиканском этапе отобраны по 3 победителя (1-е, 2-е и 3-е места) по 13 номинациям, всего 39 медсестер были награждены дипломами, денежными призами и другими ценными подарками. Им вручили нагрудный знак «Отличник здравоохранения».

Также во время праздничного мероприятия памятные подарки получили 75 самых активных медсестер.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигида 12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбиридан фоторепортаж.

—————————————

Фоторепортаж с праздничного мероприятия, организованного в Министерстве здравоохранения в честь 12 мая — Международного дня медицинского работника.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
2021 ЙИЛДА ЎТКАЗИЛГАН “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎРТА ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМИ” ТАНЛОВИ НОМИНАЦИЯЛАРИ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДА I, II, III ЎРИННИ ҚЎЛГА КИРИТГАН ИШТИРОКЧИЛАР РЎЙХАТИ

Танлов ҳар йили ўтказилиб, ходимлар фақат 3 йилда бир марта танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Унда 28 ва ундан юқори ёшдаги ўз соҳасида камида 10 йиллик иш стажига эга бўлган ва охирги иш жойида камида 3 йилдан бери ишлаётган маълумотидан қатъий назар ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари иштирок этишлари мумкин...

👩🏻‍⚕️Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги
Президент Фармонига ШАРҲ

📹
https://youtu.be/di_PCt458L8

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Коронавирусга чалинган чақалоқлар, кодланган хоналар, нафас ололмаётган беморлар. Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасидан репортаж

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортиб, янгидан янги штаммлар қайд этилмоқда.

"Дарё" мухбирлари вирусга қарши кураш қандай ва қанчалик самарали кетаётганига ўз кўзи билан гувоҳ бўлиш учун коронавирус беморлари учун махсус қурилган Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасига боришга қарор қилди.

Апрель ойининг сўнгги кунларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати кўмаги билан мухбирлар Зангиотадаги 2-сон махсус юқумли касалликлар шифохонасидан репортаж тайёрлади.

👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЭЪТИБОР ВА МАСЪУЛИЯТ:
Жамиятимизда ҳамшираларнинг мавқейи янада ортмоқда

Ҳамшира деганда кўз ўнгимизда қўли енгил, сўзи ширин, юзи кулиб турадиган ва ҳар қандай вазиятда беморга беминнат кўмак беришга тайёр малакали мутахассис гавдаланади. Тиббиёт масканларида фидойи бўлиб, ўзига юклатилган вазифа — бемор парваришини сидқидилдан амалга оширадиган соҳа вакиллари халқимиз саломатлигининг таянчи, деб бемалол айта оламиз...

👩🏻‍⚕️Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги
—
Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит
Кеча эмлаш ишларида 48 минг дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

❗️12 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 48975 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар16494 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 32481 нафарни ташкил қилди.


❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда жами 1285215 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1095112 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 190103 нафарни ташкил қилди.


📊12 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (8495 доза),
📌Андижон вилояти (7482 доза),
📌Самарқанд вилояти (7050 доза) банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
📌Фарғона вилоятида 170212 доза,
📌Андижон вилоятида 163505 доза,
📌Наманган вилоятида 140338 доза,
📌Самарқанд вилоятида 123671 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat