Sog‘liqni saqlash vazirligi
108K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
Андижон вилоятида ҳам эмлаш бошланганидан бери қўлланилган вакцина миқдори 200 минг дозадан ошди

❗️24 майда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 42240 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 15411 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 26829 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 1642744 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1199354 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 443390 нафарни ташкил қилди.

📊24 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Наманган вилояти (6074 доза)
📌 Тошкент шаҳри (5374 доза),
📌Самарқанд вилояти (5173 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 219187 доза,
📌Андижон вилоятида 202102 доза,
📌Наманган вилоятида 186077 доза,
📌Самарқанд вилоятида 164377 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
​Кеча икки нафар бемор вафот этиб, коронавирусдан вафот этганлар сони 682 нафарга етди

🔺2021 йил 24 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98849 (+192) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌24 нафари Самарқанд вилоятида,
📌6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌26 нафари Тошкент вилоятида,
📌107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 11 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 34 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 18 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 94385(+242) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 682 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3782 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ ЭЪЛОН

Бугун, 25 май куни соат 14:00 да “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

📌Ташкилотчи: Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

📍Манзил: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида.

👨🏻‍💻Иштирокчилар: ССВ раҳбар ва масъул ходимлари, Республика шошилинч тез тиббий ёрдами илмий маркази вакиллари, марказнинг вилоятлардаги филиаллари раҳбарлари.

❗️Журналистларни ушбу матбуот анжуманида иштирок этишга ва тизимда олиб борилаётган ислоҳотларни ёритишга чақириб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил қилинаётган “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат” мавзусида матбуот анжумани бошланиш арафасида.

Ушбу манзилларда анжумандан онлайн режимда хабарлар улашиб турилади:
▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️Матбуот анжумани ўз ишини бошлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат” мавзусидаги матбуот анжумани ўз ишини бошлади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилмоқда.

📝Унда:

👨🏻‍💻Улуғбек Сабиров, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари;

👨🏻‍💻Даврон Туляганов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори;

👨🏻‍💻Дониёр Алимов, РШТЁИМ директори;

👨🏻‍💻Умидулла Рискиев, вазирлик Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

👨🏻‍💻Фурқат Санаев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котиби;

👨🏻‍💻РШТЁИМ марказнинг вилоятлардаги филиаллари раҳбарлари;

👨🏻‍💻тез тиббий ёрдам хизматининг пойтахт туманларидаги бўлим бошлиқлари иштирок этмоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) ва унга бириктирилган республика санитар авиацияси ҳамда Тошкент шаҳрининг “103” хизмати шошилинч тез ёрдам хизматининг бош муассасаси ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил қилинган Марказнинг 13 та филиалида махсуслаштирилган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилади.

Бундан ташқари, мамлакатимизнинг 179 та аҳоли пунктларида РШТЁИМнинг субфилиаллари – шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари фаолият олиб бормоқда. Санаб ўтилган стационарлардан ташқари, тизимга “103” — тез тиббий ёрдам хизмати, санитар авиацияси ва фавқулодда вазиятларда аҳолини тиббий таъминлаш хизмати ҳам бириктирилган.

РШТЁИМ — кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлиб, у шошилинч тиббий ёрдамнинг барча йўналишлари бўйича, шу жумладан, катталар ва болалар учун жарроҳлик, терапевтик, педиатрик, куйиш-токсикологик ҳамда фавқулодда ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️ “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. ССВ Матбуот хизмати мавзу юзасидан хабар беришда давом этади.

Мамлакатимизда 2016 йилда атиги 800 та “тез ёрдам” шохобчалари мавжуд бўлган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 1666 тага етказилган. Тез тиббий ёрдам бригадалари 2016 йилда жами 1648 тани ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунда 2685 тага етган. Ўша даврда (2016 йилда) Тошкент шаҳри тез ёрдам тармоғида бор-йўғи 4 та реанимобил бор эди.

— Биргина ўтган 2020 йилнинг 4 ойи давомида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига 150 дона “Форд” русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомашиналари харид қилинди, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Туляганов. — Бугун эса республиканинг тез тиббий ёрдам хизматида 435 та реанимобил мавжуд. Аста-секин тез тиббий ёрдамда “Дамас” русумли автомобиллардан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда.

Ҳозирда тез тиббий ёрдамнинг кечикишлари 10-12 фоиздан 1-2 фоизгача камайди. Чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқа бўлган бўлса, ҳозир атиги 8-12 дақиқани ташкил қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️ “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. ССВ Матбуот хизмати мавзу юзасидан хабар беришда давом этади.

Тез тиббий ёрдам хизматини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш жараёнини марказлаштириш натижасида бир чақириқ учун ажратилган дори воситалари қиймати ҳар йили камида икки баробар ошириб борилишига эришилди.

— 2016 йилда “Тез тиббий ёрдам” тизимида битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 745 сўмни ташкил этган бўлса, айни пайтда ушбу кўрсаткич ўртача 7700 сўмни ташкил этади, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Туляганов.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 19 февралидаги тегишли буйруғи билан “Тез тиббий ёрдам хизматининг Низоми” ҳамда тез тиббий ёрдам бригадаларини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашнинг янгиланган меъёрлари тасдиқланди.

Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳайдовчилари маошига санитар вазифасини бажарганлиги учун 30 фоиз устама тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️ “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. ССВ Матбуот хизмати мавзу юзасидан хабар беришда давом этади.

РШТЁИМ ва унинг вилоят филиалларида 10-17 йилдан бери кечаю кундуз тинимсиз ишлатилаётган тиббий даволаш-диагностика жиҳозлари ҳам техник, ҳам маънан эскирган, тез-тез ишдан чиқиб туради, уларга эҳтиёт қисмлар топиш тобора мушкуллашиб бормоқда, бунинг натижасида таъмирлаш тан нархи ҳам борган сари ошиб бормоқда ва ўз рентабеллигини йўқотмоқда.

Юзага келган ушбу ҳолатнинг ечими сифатида 2018 йилда Жаҳон банки ва Ривожланиш халқаро ассоциациясининг расмий вакиллари билан 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги “Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам хизматларини такомиллаштириш” кредит лойиҳаси бўйича битим имзоланган.

Жорий йилнинг режасига кўра 29,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги рентгенологик, ультратовуш, жонлаштириш ва хирургик асбоб-ускуналарини харид қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 13,7 миллион АҚШ доллари миқдоридаги эндоскопик ва лапароскопик ускуналар, тиббиёт асбоблари ва тиббиёт мебелини харид қилиш бўйича тендер ҳужжатларининг иккинчи навбати тайёрланмоқда. Шунингдек, лойиҳанинг барча компонентларини амалга ошириш учун маҳаллий ва халқаро маслаҳатчиларни ёллаш бўйича тендер ҳужжатлар тайёрланди ва эълонга берилди.

Бундан ташқари, 2019 йилда Жанубий Кореянинг KOFIH фонди билан умумий қиймати 2,8 миллион АҚШ долларига тенг “Тез тиббий ёрдам тизими ривожлантириш” лойиҳаси имзоланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️ “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. ССВ Матбуот хизмати мавзу юзасидан хабар беришда давом этади.

— Шошилинч тиббиёт йўналиши бўйича илмий изланишларни мувофиқлаштириш ва амалиётга кенг тадбиқ қилиш, тизим учун юксак малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тарбиялаш бўйича РШТЁИМнинг вазифаларини тўлақонли бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси раисининг 2018 йилдаги тегишли қарорига биноан Марказ ҳузурида илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш ташкил қилинди, — дейди РШТЁИМ директори Дониёр Алимов. — Унга шошилинч тиббиёт (14.00.40), анестезиология ва реаниматология (14.00.37) ҳамда токсикология (14.00.39) ихтисосликлари бўйича диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилди.

Ўтган қисқа давр мобайнида янги ташкил қилинган Илмий кенгашнинг мажлисларида 23 докторлик (жумладан, 9 та DSc ва 14 та PhD) диссертацияси ҳимоялари бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️ “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. ССВ Матбуот хизмати мавзу юзасидан хабар беришда давом этади.

Ҳозирда юртимизда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят ва туманлардаги филиаллари ва бўлимларидан иборат барча стандартларга жавоб берадиган ягона шошилинч тиббий ёрдам хизмати татбиқ этилган.

Шошилинч тиббий ёрдам тизими (ШТЁТ) соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик ва ўта кучли ижтимоий аҳамиятга эга тузилма ҳисобланади. Биргина 2020 йилда ушбу тизим муассасаларига жами 14,5 миллиондан зиёд беморлар мурожаат қилган бўлиб, шулардан 11 миллионга яқини тез тиббий ёрдам “103” хизмати (ТТЁХ) бўйича ва 3,5 миллионга яқини стационар тузилмаларга мурожаат қилишган.

2021 йилнинг 5 ойи мобайнида умумий мурожаатлар сони 4 миллиондан ортиқни ташкил этди, 1,1 миллиондан зиёд беморларга стационар муассасаларда ёрдам кўрсатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#матбуот_анжумани_онлайн

Тез тиббий ёрдам хизматида неча фоиз аёллар хизмат қилади?

Дониёр Алимов,
РШТЁИМ директори:

— Тез тиббий ёрдам хизматида тахминан 80-85 фоиз эркаклар, 15-20 фоиз аёллар меҳнат қилади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#матбуот_анжумани_онлайн

​3-4 йил орасидаги тиббиёт ходимларга нисбатан тажовузларни кузатганимизда, энг кўп бундай ҳолатлар шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати вакилларига бўлганини кўрамиз. Бунга сабаб нима?

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов жавоб берди:

— Шошилинч ва тез тиббий ёрдам ўз номи билан шошилинч бўлиб, соғлиғида муаммога учраган фуқаролар биринчи бўлиб, ушбу хизмат ходимлари билан дуч келишади ҳамда энг кўп мурожаатлар ҳам шу тизим ҳиссасига тўғри келади.

Демак, ўз яқинининг саломатлигидан ҳавотирга тушган инсонлар шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига нажот кўзи билан қарайди. Баъзида эса кеч мурожаат қилганлиги сабабли бемор ҳаётини сақлаб қолишга хизмат ходимлари ҳам ожиз бўлиб қолади.

Стресс ҳолатида бўлган ва, энг ачинарлиси, кўп ҳолатларда спиртли ичимлик ичган бемор яқинлари ўзини идора қила олмай қолади ва аслида айбсиз бўлган тиббиёт ходимларига тажовуз қилади.

Афсуски, бу ҳолатлар жамиятимизнинг иллатларидан биридир.

Аслида, юртимизда тиббиёт ходимларининг нуфузини ошириш, уларга муносиб касбий ва ҳаётий шароитларни яратишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шунга қарамасдан, аҳоли орасида тиббиёт ходимларига нописанд муносабатда бўлиш, ҳатто куч ишлатиш ҳолатлари учраб тургани ўта ачинарли ҳолдир. Охирги пайтларда тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига нисбатан тажовуз қилиш, шифокорларнинг соғлиғига оғир зиён етказиш, таҳқирлаш ҳолатлари учраб тургани барчамизни ташвишга солмоқда.

Жумладан, 2019 йилда 79 та, 2020 йил давомида эса 42 та холатда тез тиббий ёрдам ходимларига нисбатан тажовуз қилинган, айниқса, ўтган йил бу ҳолат Андижон (9 та ҳолат) ва Фарғона (9 та ҳолат) вилоятларида кўпроқ кузатилган.

2021 йилнинг 5 ойида эса тез тиббий ёрдам ходимларига нисбатан тажовузлар 11 тани ташкил қилди. Тошкент шаҳар ва Фарғона вилоятида 3 тадан, Навоий вилоятида 2 та, Андижон, Наманган ва Жиззах вилоятларида 1 тадан ҳолатда қонунга зид ҳаракатлар содир этилганлиги кузатилган.

Афсуски, қайд этилган тажовузлардан фақат бир қисмидагина айбдорга нисбатан маъмурий ёки жиноий иш қўзғатилишигача боради, қўзғатилган иш судгача етиб бормайди. Кўриб турганингиздек, назаримизда айни ҳолат қонунчилигимизга жиддий ўзгартириш киритишни тақозо қилмоқда.

Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳақда тегишли ваколатли органларга ўз таклифлари билан чиққан.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️ “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. ССВ Матбуот хизмати мавзу юзасидан хабар беришда давом этади.

Шошилинч тез тиббий ёрдам тизими томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг кўламини ва аҳамиятини эътиборга олган ҳолда, аҳолига кўрсатилаётган шошилинч ва тез тиббий ёрдамни янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлардан бири сифатида мамлакат тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш белгиланган. Ушбу долзарб муаммоларни ҳал қилиш мақсадида “Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси” ташкил қилинди.

Тез тиббий ёрдам хизматининг сифат самарадорлиги ортиши кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга замин яратади. Турли кўнгилсиз ҳолатлар, фалокатларда кишилар ўз вақтида керакли тиббий ёрдам кўрсатилмаганидан вафот этиши мумкин. Тизимдаги ислоҳотлар ҳамда замонавий тиббий технологиялар ёрдамида хизматнинг тезкорлиги ва натижадорлиги янада оширилди.

ТТЁХнинг автотранспорт билан тўлиқ таъминланиши бригадаларнинг чақириқларга кечикиш ҳолатларини сезиларли камайтирди. Кечикиш ҳолатларини янада камайтириш ва иложи борича бартараф қилиш мақсадида мавжуд 2685 та бригададан 1591 тасининг (59,2 фоизи) дислокация нуқталарини узоқ ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларига яқинлаштирилди.

Жумладан, тугатилган 441 та қишлоқ врачлик пунктлари ўрнида тез тиббий ёрдам шаҳобчалари ташкил қилинди ва уларга биттадан бригада бириктирилди. Шунингдек, 793 та қишлоқ оилавий пунктлари ва Тошкент шаҳрининг 63 та поликлиникалари қошида ҳам ҳудди шундай шаҳобчалар ташкил қилинди. Натижада, тез тиббий ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш ҳудуди радиуси ўртача 15-20 кмдан 8-12 кмгача қисқартирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️ “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. ССВ Матбуот хизмати мавзу юзасидан хабар беришда давом этади.

Шошилинч тиббий хизмат тизимида амалга оширилган ислоҳотлар кўпгина кишиларнинг турли хасталиклар билан эрта вафот этишининг олдини олди. Кейинги йилларда турли замонавий тиббий техника воситалари билан жиҳозланган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги филиалларида турли мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказиладиган бўлди.

Диагностика ва даволаш жараёнига бир қатор инновацион усуллар ва ташкилий ечимлар татбиқ қилинди. Хусусан, умуртқа поғонасини ностабил синишлари туфайли ўлим ва чуқур ногиронлик кўрсатгичлари 40-50 фоизни ташкил этар эди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг барча ҳудудлардаги филиалларида умуртқаларнинг ностабил синишларини хирургик даволашнинг замонавий транспедикуляр металлоконструкция билан мустаҳкамлаш усуллари татбиқ қилинди.

Бу эса юқоридаги кўрсаткичларнинг сезиларли даражада камайишига олиб келди. Бундан ташқари, илгари марказларда тос-сон бўғинини эндопротезлаш амалиётлари сон суяклари синишлари ўткир даврида ўтказилмас эди. Бугунги кунда тос-сон бўғинини эндопротезлаш амалиётлари иш жараёнига тадбиқ этилган.

Шунингдек, Марказий Осиёда биринчи бўлиб бош миянинг қон-томир нуқсонларини (аневризма, мальформациялар, Моя-Моя касаллиги) диагностика қилиш ва хирургик даволашнинг энг замонавий юқори технологик усуллари ҳамда юқори технологик кўп томирли аорто-коронар шунтлаш операцияси бажарилган бўлиб, уларнинг 88,6 фоизи ишлаб турган юракда бажарилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#матбуот_анжумани_онлайн

“Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат” мавзусидаги матбуот анжумани якунланди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 508 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈166 миллион 860 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 459 мингдан зиёд киши вафот этган (24.05.2021 йил Европа вақти билан соат 14:50 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 508 074 янги ҳолати аниқланди.
⚫️10 807 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (25.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 14:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈167 миллион 345 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 474 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,783 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (26,752 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (16,047 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,820 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,186 миллиондан ортиқ).

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 702 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 508 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 166 млн 860 тысяч,
📉из них более 3 млн 459 тысяч человек умерло (по состоянию на 14:50 по центральноевропейскому времени 24 мая 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 508 074 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️10 807 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 14:20 часов по ташкентскому времени 25 мая 2021 года), в мире заразилось
📈более 167 млн 345 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 474 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 32,783 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 26,752 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 16,047 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,820 млн),
🇹🇷:на пятом — Турция (5,186 млн).

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 1 млрд 702 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​РЕКТОР БЎЛАЖАК ТАЛАБАСИНИНГ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

Хабарингиз бор, шу йилнинг 14 май куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, у ерда даволанаётган болажонлар ҳолидан хабар олган эди.

Учрашув чоғида 2003 йилда туғилган, марказда чап тизза бўғими синовиал саркомаси ташхиси билан даволанаётган андижонлик Розияхон Бозорбоева Андижон давлат тиббиёт институтига киришни орзу қилишини айтган эди.

Президентимиз унинг орзусини амалга ошириш учун тегишли мутасаддиларга топшириқ бериб, Розияхон учун барча шароитларни муҳайё қилишни тайинлаган эди.

Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари ва Андижон тиббиёт институти ректори Мадамин Мадазимов Розияхон Бозорбоеванинг аҳволидан хабар олиш учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлди.

Ректорнинг Розияхонга топширган мактубида институт жамоаси уни янги ўқув йилидан олий ўқув юрти биносида кутишлари, унинг таълим олиши учун барча шароитларни яратишга тайёр эканликларини билдирган.

Шунингдек, Р. Бозорбоевага ўқишга тайёргарлик кўриш учун онлайн репетитор ажратилди. Энди Розияхон муассасада даво муолажалари олиш билан бирга кимё, биология, она тили ва адабиёт фанларидан машғулотлар билан шуғулланиши ҳам мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари ва Андижон тиббиёт институти ректори Мадамин Мадазимов Розияхон Бозорбоеванинг аҳволидан хабар олиш учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА
ДОИР ЯНГИ ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорда соғлиқни сақлаш тизимида давлат бошқарувини такомиллаштириш, бирламчи бўғинни касалликларни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш, рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.

Шу билан бирга, ушбу қарор cоҳа ривожланишининг яқин ва узоқ муддатли истиқболларини белгилаш, тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш, рақобат ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЙ БУЮМЛАР УЧУН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒ МИҚДОРИ 3 БАРАВАРГА ОШИРИЛАДИ

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида бирламчи тиббий-санитария муассасаларида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.

📌Қарорга кўра, 2021 йил 15 июндан бошлаб бирламчи тиббий-санитария муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори ўртача 3 бараварга оширилади.

📌Ушбу мақсадлар учун жорий йил инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобидан 165 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади ҳамда 2022 йилдан бошлаб ушбу харажатлар учун зарур бўладиган маблағлар Давлат бюджетидан йўналтирилади.

📌Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт соҳасида инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобига ҳар бир вилоят кесимида иқтисод қилинадиган маблағларни аниқлашга масъул этиб белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi