Sog‘liqni saqlash vazirligi
108K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​❗️Коронавирус: кеча юртимизда 300 нафардан ортиқ бемор соғайиб, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 8 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102362 (+199) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌14 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌12 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌32 нафари Тошкент вилоятида,
📌110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 14 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 23 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 23 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 7 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 30 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 182 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98445 (+316) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 701 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3216 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Кеча юртимизда 50 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️8 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 50077 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 23541 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 21120 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 5416 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2433534 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1511710 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 903198 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 18626 нафарни ташкил қилди.

📊8 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (6474 доза),
📌Қашқадарё вилояти (5873 доза),
📌Наманган вилояти (5727 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 294580 доза,
📌Наманган вилоятида 285900 доза,
📌Андижон вилоятида 282852 доза,
📌Самарқанд вилоятида 226968 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
​❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 308 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈173 миллион 331 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 735 мингдан зиёд киши вафот этган (08.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:32 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 308 911 янги ҳолати аниқланди.
⚫️7 801 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (09.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈173 миллион 998 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 747 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,042 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (28,996 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (16,947 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,611 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,293 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 15 410, Ҳиндистонда 86 498, Бразилияда 39 637, Францияда 946, Туркияда эса 5 647 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 179 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 308 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 173 млн 331 тысяча,
📉из них более 3 млн 735 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:32 по центральноевропейскому времени 8 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 308 911 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️7 801 больной умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 9 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 173 млн 998 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 747 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,042 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 28,996 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 16,947 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,611 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,293 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 15 410, Индии — 86 498, Бразилии — 39 637, Франции — 946 и Турции — 5 647 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 179 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: “ҚИШЛОҚ ШИФОКОРИ” ДАСТУРИ БЎЙИЧА ШИФОКОРЛАРГА 30 МИЛЛИОН СЎМДАН ПУЛ МАБЛАҒИ БЕРИЛМОҚДА

Чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш узоқ йиллар соғлиқни сақлаш тизимининг энг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб келган. Албатта, бунинг ўзига хос бир неча сабаблари мавжуд. Энг аввало, бу – соғлиқни сақлаш тизимидаги кадрлар етишмаслиги масаласи билан боғлиқ. Қолаверса, аксарият мутахассис ёки ёш кадр барча қулайлик ва шароитлар мавжуд бўлган жойни ташлаб, чекка ҳудудларда фаолиятини давом эттиришга ҳамиша ҳам қизиқиш билдирмайди. Бунинг учун эса уларга рағбат ва имтиёз тизими жорий этилиши лозим. Бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Умидилло РИСКИЕВ ССВ Матбуот хизматига сўзлаб берди:

— Соҳадаги ушбу муаммога зарур ечим топиш мақсадида Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилиниб, 2021 йилдан юртимизда “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилинди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси” 7-бандида олис ва чекка ҳудудлардаги шифокорларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун “Қишлоқ шифокори” дастурини самарали амалга оширишда 3 та босқич кўрсатиб ўтилган:

Биринчиси – шу йил 1 июнгача олис ва чекка ҳудудлардаги шифокорларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, бўш шифокор иш ўринлари рўйхатини тузиш ва талабгорларни ҳар бир маҳалла кесимида аниқлаш;

Иккинчиси – 2022 йил 1 августгача “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида талабгорлар билан шартномалар имзолаш, уларга уй-жой ажратиш ва тегишли маблағлар тўланишини таъминлаш;

Учинчиси – 2021 йил 1 октябрь ва 2022 йил 1 январда “Қишлоқ шифокори” дастури ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги фармонига мувофиқ, чекка ҳудудларга бориб ишлайдиган тиббиёт ходимларига бир неча имтиёзлар берилиши кўзда тутилган. Хусусан, чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғинга ишга кирган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи берилади, улар хизмат уйи билан таъминланади ёки ижара тўлови компенсация қилинади.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда юртимиздаги 243 та маҳалла фуқаролар йиғинлари олис ва чекка ҳудуд сифатида белгиланган. Мазкур худудларда Республика бўйича жами 86 та оилавий шифокорлик пункти ва 39 та оилавий поликлиника ва уларда 149 та вакант штат мавжуд.

Айниқса, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ҳамда Фарғона вилоятларининг олис ҳудудларида малакали тиббиёт ходимларига эҳтиёж катта.

Эътиборлиси, “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилинганидан бошлаб, бугунги кунгача 41 нафар тиббиёт ходими 51 ставкага ишга қабул қилинди. Шу билан бирга, ҳозирча 16 нафар, яъни Навоий вилоятида – 7 нафар, Сурхондарё вилоятида – 3 нафар, Фарғона вилоятида – 4 нафар ва Хоразм вилоятида – 2 нафар тиббиёт ходимига 30 миллион сўмдан пул маблағи тўлаб берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Диққат! Эълон!

Сўнгги йиллар давомида соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Канада, Австрия, Литва, Корея Республикаси, Эстония давлатлари тажрибаси ўрганилиб, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш стратегиясининг лойиҳаси ишлаб чиқилди. Соҳага бир қатор ахборот тизимлари жорий этилди. Шунинг натижасида фуқаролар ҳаётида учраб турадиган кўплаб тиббиёт хизматларидан фойдаланишда тезкорлик ва қоғозли ташувчилардан воз кечиш каби афзалликлар киритилди.

Жорий йил 9 июнь куни соат 16:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси” мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирда соҳада бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​475 та санитария-эпидемиология
хизмати муассасалари капитал таъмирланади

Хабарингиз бор, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемия дунё ҳамжамиятини, шу жумладан, мамлакатимиз тиббиёт тизимини жиддий синовлардан ўтказди ва ўтказишда давом этмоқда.

Эпидемик вазиятнинг бу қадар узоқ вақт мобайнида мураккаб бўлиб туриши Санитария-эпидемиологик осойишталик тармоғи фаолиятини янада такомиллаштириш, унга тегишли муассасалар моддий техник базасини янада мустаҳкамлаш зарурати борлигини кўрсатди.

Шу боис, ўтган давр мобайнида соҳада туб ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, яқинда қабул қилинган “Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президентимиз қарори ижроси соҳани янги босқичга кўтарилишига хизмат қилади.

— Ҳужжатга биноан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, модернизациялаш ва жозибадорлигини ошириш мақсадида Осиё тараққиёт ва Осиё инфраструктура инвестициялар банклари томонидан жами 200,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилди, — дейди ушбу Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баходир ЮСУПАЛИЕВ. — Ажратилган маблағ хизмат ҳузуридаги барча муассасаларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва Республика миқёсида Референс-лабораторияларни яратиш ишларига сарфланади.

Хусусан, тизимдаги жами 475 та муассасаларнинг моддий-техник базасини янгилаш, уларни керакли бўлган тиббий ва нотиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Мамлакатимизда пандемия сабаб бўлган танаффусдан сўнг биринчи халқаро кўргазма очилди

Бугун “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2021” 25- юбилей халқаро кўргазмаси очилди.
Ҳалқаро тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа қатор вазирлик ҳамда ташкилотлар расмий кўмагида ўтказилмоқда.

Бугунги кунда соғлиқни сақлаш бутун дунёда энг илғор соҳа ҳисобланади. Ҳозир жаҳон ҳамжамияти дуч келган коронавирус пандемияси сабаб тиббиётга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Шунинг учун ҳам, бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳасига бағишланган кўргазмаларни ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир.

TIHE кўргазмаси Ўзбекистонда ташкил қилинган биринчи халқаро кўргазма бўлиб, бу йил ўзининг 25 йиллик юбилейини нишонлайди ва пандемия билан боғлиқ узоқ танаффусдан кейин ташкил қилинган биринчи профессионал халқаро саноат кўргазмасига айланади.

Анъанага кўра, кўргазма илмий ва амалий тиббиёт ютуқларининг энг катта намойишидир. Унда экспертлар ва жаҳон саноати пешқадамлари одатий тарзда иштирок этиб, ўзларининг сўнгги технологиялари ва инновацияларини тақдим этмоқда. Ушбу кўргазма кўп йиллардан бери ишлаб чиқарувчилар ва амалиётчи мутахассислар ўртасида коммуникацион алоқаларни ўрнатиш учун бизнес-майдон вазифасини ўтамоқда.

“Соғлиқни сақлаш – TIHE 2021” бешта асосий тематик бўлимдан иборат: тиббий техника ва ускуналар; лаборатория; фармацевтика саноати учун ускуналар; тайёр доривор препаратлар ва стоматология.

Бу йилги кўргазмада Россия, Италия, Хитой, Корея Республикаси, Чехия, Беларус Республикаси, Украина, Қозоғистон каби давлатлар қатори Ўзбекистоннинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари ҳам ўз маҳсулотларини тақдим этмоқдалар.

Жами 100 дан ортиқ компания ва брендлар тиббий техника ва асбоб-ускуналар, медикаментлар, тиббиёт буюмлари, доривор препаратлар ҳамда фармацевтика саноати учун асбоб-ускуналар ва технологияларни намойиш этишаяпти.

Умуман олганда, хорижий экспонентлар кўргазма иштирокчиларининг умумий сонининг 51 фоизини ташкил қилади. Кўргазмада хорижий ишлаб чиқарувчилар билан бир қаторда экспозицияда 49 фоиз улушга эга бўлган маҳаллий компаниялар, шу жумладан, дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчиларнинг дистрибюторлари ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчиларининг ҳамкорлари ҳам иштирок этмоқда.

Кўргазма 11 июнгача давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
#матбуот_анжумани_онлайн

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил қилинаётган “Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси” мавзусида матбуот анжумани бошланиш арафасида.

Ушбу манзилларда анжумандан онлайн режимда хабарлар улашиб турилади:
▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️Матбуот анжумани ўз ишини бошлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси” мавзусидаги матбуот анжумани ўз ишини бошлади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилмоқда.

📝Унда:

👨🏻‍💻Абдулла Азизов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари;

👨🏻‍💻Фурқат Санаев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котиби;

👨🏻‍💻Умидулла Рискиев, вазирлик Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “IT-Med” МЧЖ мутасадди ходимлари иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️ “Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. ССВ Матбуот хизмати мавзу юзасидан хабар беришда давом этади.

— 2021 йил 23 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, — деди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов. —Ушбу қарорга мувофиқ, “IT-Med” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди ва унинг зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

• лойиҳа ва лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

• соғлиқни сақлаш тизими ва ташкилотларидаги жараёнларни оптималлаштириш, рационаллаштириш, стандартлаштириш ва автоматлаштириш;

• тиббиёт ва фармацевтика соҳасида ахборот технологияси ва коммуникациялари сиёсати ва стандартларини жорий этиш;

• “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш ва кузатиб бориш, шунингдек, уларнинг бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;

• соғлиқни сақлаш тизимида бизнес жараён ва IТ-реинжинирингини ривожлантириш ва ушбу йўналишда халқаро тажрибани амалиётга татбиқ этиш;

• тиббиёт соҳасини рақамлаштириш кўламини кенгайтириш мақсадида жорий этилаётган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ўзида қамраб олувчи соғлиқни сақлашнинг ахборот тизими ягона платформасини жорий этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️ “Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. ССВ Матбуот хизмати мавзу юзасидан хабар беришда давом этади.

Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Ушбу йўналишда олиб борилган тадбирлар доирасида тегишли тиббиёт муассасаларида бир қатор ахборот тизимлари, жумладан, “Электрон поликлиника”, “ТМЭК”, “Наркологик диспансер”, “Психологик диспансер”, “Бемор”, “Эмлаш”, “Хатлов”, “Туғилиш ва ўлим”, “ПЦР-тест тизими” ва бошқалар ишга туширилган.

Бугунги кунда Соғлиқни сақлаш тизимида 3 106 та муассаса мавжуд бўлиб 80 минг нафар шифокорлар фаолият олиб бормоқда. Яратилган ахборот тизимлари уларнинг меҳнатини енгиллатиш, беморларнинг мушкулини осон қилишга хизмат қилади.

Аҳоли ўртасида патронаж текширувларини оптималлаштириш, хавф гуруҳларига ажратиш мақсадида “Xatlov” электрон тизими ишга туширилди. Тизимда 30 миллион нафар аҳолининг маълумотлари шакллантирилди.

“Электрон поликлиника” ахборот тизимига 423 та бирламчи тиббиёт муассасалари уланиб, 10 546 нафар тиббиёт ходимлари рўйхатдан ўтказилди ҳамда 9 миллион нафарга яқин беморлар ҳақидаги маълумотлар шакллантирилди. Шифокорларнинг иш жадвалини онлайн кўриш ва уларнинг қабулига масофадан ёзилиш имкони яратилди.

— Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ҳисобини юритиш бўйича “Emlash.uz” тизими ишга туширилди, — деди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов. — Тизимда 5,4 минг нафар фойдаланувчи томонидан 4,1 миллион нафар аҳолининг маълумотлари шакллантирилди ҳамда эмланганлик тўғрисида онлайн сертификат олиш имконияти яратилди.

Коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган шифохоналар ва поликлиникаларда беморлар, тиббиёт ходимлари, тарқатилаётган дори воситалари, тиббий ускуналар ҳаракати ва ҳисобини олиб боришга имкон берувчи “bemor.ssv.uz” тизими ишга туширилди. Тизимда 1 640 та тиббиёт муассасалари бўйича 19 342 нафар фойдаланувчилар яратилиб, 270 минг нафардан ортиқ беморларнинг маълумотлари шакллантирилди.

Руҳий касалликлар диспансери, наркология диспансери
ҳисобида турганлик ва ногиронлик тўғрисидаги (ТМЭК) маълумотлар рақамлаштирилди ва Электрон ҳукумат тизимига интеграция қилинди. Бу борадаги маълумотларни онлайн олиш имконияти яратилди ва унинг натижасида қоғозбозликка чек қўйилди.

Бундан ташқари, Канада, Австрия, Литва, Корея Республикаси, Эстония давлатлари тажрибаси ўрганилиб, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш стратегиясининг лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️ “Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. ССВ Матбуот хизмати мавзу юзасидан хабар беришда давом этади.

Матбуот анжумани давомида соғлиқни сақлашни рақамлаштиришда кўзда тутилган истиқболли йўналишлар ҳам белгилаб берилди. Хусусан, соҳада ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ягона стратегияни ишлаб чиқиш ишлари, жумладан рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш, тиббий хизматлар сифатини яхшилайдиган янги тизимларни йўлга қўйиш, тиббиёт муассасаларнинг ахборот технологик инфратузилмасини ривожлантириш, соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш каби масалалар ҳақида тўхтаб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда “Электрон ордер”, “Телемедицина”, “Тиббий жиҳозлар ҳисоби”, “Кадр ресурслари”, “Онлайн ўқитиш”, “Тиббий суғурта” каби тизимларни ҳамда мобил иловаларни ишга тушириш ҳам режалаштирилган. 2022–2025 йилларда ягона электрон тиббий карта, электрон шифохона, электрон рецепт, лаборатория ва радиология ҳамда сунъий интеллектга асосланган тизимлар амалиётга жорий этилади.

Тадбир давомида ахборот тизимларининг тиббий хизмат сифатини оширишдаги муҳим роли, рақамлаштириш натижасида тиббий хизматлар ва умуман соғлиқни сақлаш соҳаси самарадорлиги ва тезкорлиги кўрсаткичлари яхшиланиши таъкидланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#матбуот_анжумани_онлайн“

"Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси” мавзусидаги матбуот анжуманидан.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️Тез тиббий ёрдам тизимида бармоқ изи орқали беморнинг тиббий картасини аниқлаш мумкин бўлади

Бу ҳақда “Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️ “Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. ССВ Матбуот хизмати мавзу юзасидан хабар беришда давом этади.

Тез тиббий ёрдам тизими фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида “103” ягона ахборотлаштирилган бошқарув тизими Тошкент шаҳрида тажриба лойиҳа доирасида ишга туширилди. Жаҳон банки молиялаштирган ушбу лойиҳа доирасида “Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш” мақсадида қўнғироқларни қабул қилиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш, маълумот алмашиш ва тез тиббий ёрдам бригадаларини бошқариш бўйича шошилинч тиббий ёрдамнинг марказлаштирилган ахборот тизими курси тематик такомиллаштириш бўйича ўқитиш ўтказилди ва курсларни тамомлаган мутахассисларга сертификатлар топширилди.

Ҳозирда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати томонидан “103” автоматлаштирилган бошқарув тизими учун қуйидагиларни таъминлашга имкон берадиган дастурий аппарат комплекс жорий этилган:

- қўнғироқларни қабул қилиш, хизмат кўрсатиш ва рўйхатдан ўтказишни бошқаришнинг самарали механизми;
- тез тиббий ёрдам автомашиналарини бошқаришни назорат қилиш, мониторинг қилиш ва оптималлаштириш;
- диспетчерлик хизматини реал вақтда бошқариш, таҳлил, маълумотнома ва ҳисоботларни автоматик яратиш;
- ягона маълумотлар базаси шакллантириш;
- қўнғироқларни тезкор рўйхатдан ўтказиш ва бемор ҳақида маълумот олиш;
- ҳисобот ҳужжатларини яратиш, кўриш.

Бир маротаба олинган маълумотлар тизимда электрон тарзда бригадага тўғридан тўғри узатилади ва бу билан вақтнинг бир неча маротаба камайишига олиб келади. Бу тизим ўрнатилишидан аввал эса чақириқ хақидаги барча маълумотлар аввал диспетчер томонидан қоғозга тушириб олинар эди. Шундан сўнг, телефон орқали бригадаларни йўналтирувчи иккинчи диспетчерга айтилиб, у ҳам қоғозга юқоридаги маълумотларни қайта тушириб, бригадага шу иккинчи марта тўлдирилган қоғоз билан хабар узатар эди.

Қолаверса, янги тизим орқали чақириқдан бўш бўлган ва чақириқ манзилига энг яқин бўлган тез тиббий ёрдам бригадасига хабар узатиш имкони яратилди ва уларнинг ҳаракати онлайн кузатиб борилади. Натижада, қўнғироқ келиб тушгандан бригада манзилга етиб боргунча бўлган вақт 2 бараварга, кечикишлар 9 фоизга қисқарди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️“Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. ССВ Матбуот хизмати мавзу юзасидан хабар беришда давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов маълум қилишича, Соғлиқни сақлаш тизимида ишга туширилган ахборот тизимларнинг
бошқа вазирлик ва идораларнинг (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестри, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, ФҲДЁ, "Рақамли Тошкент", Электрон ҳукумат, Давлат тест маркази, Давлат персоналлаштириш маркази) ахборот тизимлари, жами 10 дан ортиқ ташкилотлар билан интеграцияси амалга оширилган.

Шунинг натижасида фуқаролар ҳаётида учраб турадиган кўплаб тиббий хизматлардан фойдаланишда тезкорлик ва қоғозли ташувчилардан воз кечиш каби афзалликлар киритилди.

Яна бир янгилик. Президентимизнинг 2021 йил 25 майдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 июндан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тузилмаларига амалдаги штат бирликлари доирасида бошлиқнинг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинди.

Шунингдек, ҳар бир оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникасида электрон тизим билан ишлайдиган бир нафардан IT оператор – ҳамшира лавозими киритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi