Forwarded from Xushnudbek.uz
Талабалар учун сўровнома:
олий таълим муассасаларида янги ўқув йили анъанавий (офлайн) тарзда бўлсинми ёки масофавий (онлайн)?

Anonymous Poll
53%
Анъанавий (офлайн)
38%
Масофавий (онлайн)
7%
Менга фарқи йўқ
2%
Ҳали бир қарорга келмадим
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан “Янги Ўзбекистон” газетасининг 2021 йил 17 август кунидаги сонида чоп этилган суҳбатда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва тизимдаги муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди:
"Пандемия даврида халқимизнинг соғлиги ва ҳаётини асраш биз учун энг муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Шу мақсадда 2021 йил учун давлат бюджетида 3 триллион сўм захира шакллантирилди. Ушбу маблағ ҳисобидан тиббиёт соҳасида кўпгина чора-тадбирлар, жумладан, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Барча тиббиёт муассасаларида масофавий хизматларни кўпайтириш, поликлиника ва касалхоналарни электрон иш юритишга ўтказиш, республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина хизматини йўлга қўйиб, диагностика ва даволаш учун жойлардаги имкониятларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, бирламчи бўғинда умумий амалиёт шифокори штат бирлиги ўрнига оилавий шифокор ва унга ёрдамчи сифатида 5 нафар ўрта тиббиёт ходимидан иборат “тиббий бригадалар” ташкил этилмоқда.
Мамлакатимизда хусусий тиббий клиникалар очишга кенг имкониятлар яратиб берилаётганига қарамасдан, жойларда гемодиализ, тиббий диагностика ва реабилитация хизматлари бўйича шифохоналар етишмаяпти. Шунинг учун давлат-хусусий шериклик асосидаги лойиҳаларни кўпайтириш, 170 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмасини компьютер томографлари билан таъминлаш, улардан фойдаланиш бўйича ходимлар малакасини оширишга қаратилган амалий ишлар бошланди.
Тиббиётдаги яна бир мураккаб муаммо — юқори малакали кадрлар етишмаслигидир. Шу боис янги ўқув йилидан бошлаб клиник ординатуранинг қабул квотаси икки баробар оширилади. Вилоят ҳокимликлари ўз ҳудуди учун зарур бўлган ана шундай мутахассис-шифокорларни тайёрлашга маҳаллий бюджетдан грантлар ажратади.
Мамлакатимизда инсон аъзоларини трансплантация қилиш бўйича қонуний асосларни ишлаб чиқишни бошладик. Бу борада норматив-ҳуқуқий базанинг мавжуд эмаслиги туфайли илгари, донорлик қилувчи шахс беморнинг яқин қариндоши бўлмаса, трансплантация учун рухсат берилмас эди. Кўпчилик фуқароларимиз бундай тиббий операцияни чет элда ўтказар, хорижга боришга қурби етмаганлар эса чорасиз аҳволда қолар эди.
Бизни энг қийнайдиган масалалардан бири — соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупция ҳолатларидир. Ўтган йилнинг ўзида тизимда 30 миллиард сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди ва айбдорлар қонуний жазога тортилди. Шунинг учун бу соҳада таъсирчан назорат тизимини ўрнатишга, аввало, жамоатчилик назоратини кучайтиришга жиддий аҳамият берилмоқда. Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, одамлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг тарғиб этиш нафақат тиббиёт соҳаси, балки бутун жамиятимиз олдидаги долзарб вазифадир. Ҳар бир инсон ўз соғлиги ҳақида аввало ўзи ўйлаши, ғамхўрлик қилиши керак. Айниқса, коронавирус пандемияси бутун ер юзида, жумладан, юртимизда ҳам давом этаётган ҳозирги пайтда бунинг аҳамияти беқиёсдир. Шу боис бепарволикка, лоқайдликка берилишга асло ҳаққимиз йўқ. Коронавирус ҳали ҳам ёнимизда, биз билан бирга яшамоқда.
Шунинг учун мамлакатимизда тегишли тиббиёт марказлари, дори-дармон ва ҳимоя воситаларининг етарли захираси шакллантирилди. Ҳудудларда 60 та кислород станциясини ишга тушириб, реанимация ва интенсив даволаш бўлимларини кислород билан узлуксиз таъминлаш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.
Юртимизда вакцина ишлаб чиқариш бўйича амалий ишлар бошланди. Республикамизда шу йил 1 апрелдан бошлаб аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари узлуксиз давом этмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, халқимизни ўз соғлиғига масъулият билан қараб, бу хавфли касалликка қарши эмлаш тадбирларида фаол иштирок этишга яна бир бор чақираман..."
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️https://ssv.uz

ЖИГАР ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИ АМАЛИЁТИ ЎЗБЕК ШИФОКОРЛАРИ ТОМОНИДАН ИЛК БОР МУСТАҚИЛ АМАЛГА ОШИРИЛДИ
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари ортотопик жигар трансплантацияси операциясини муваффақиятли амалга оширди.
Бунга қадар ўзбек-рус ва ўзбек-ҳинд қўшма жарроҳлари 8 та ортотопик жигар трансплантациясини ўтказган бўлиб, бу галги операция мамлакатимиз тиббиёти тарихига ўзбек мутахасислари томонидан мустақил амалга оширилган илк жигар трансплантацияси сифатида муҳрланди.
10 соатдан ортиқ вақт давом этган операцияда Бухоро вилоятининг Ромитан туманидан келган жигар циррози билан хасталанган бемор — 38 ёшли Азима Розиқовага 42 ёшли акаси Бекмурод Розиқовнинг жигаридан бир бўлак кўчириб ўтказилди. Ҳозирда беморларнинг аҳволи яхши, донор палатага олинган.
— Синглим кўп йиллардан бери шу дард билан оғриб, вақти-вақти билан муолажа қилиб юрарди, — дейди донор Бекмурод РОЗИҚОВ. — Дастлаб туманимизда, сўнг Бухоро шаҳрида кўп марта даволанди, лекин фойдаси бўлмади. Шундан сўнг имтиёзли ордер олиб, ушбу шифохонага келдик. Ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Айниқса, синглимнинг аҳволи яхши эканидан, оғир дарддан халос бўлганидан жуда ҳам хурсандман. Шифокорлар менга икки кундан сўнг жавоб беришаркан. Уларнинг айтишича, жигарим 2 ҳафтада ўзини тиклаб олар экан. Опрецияда иштирок этган барча шифокор ва ҳамшираларга ўз миннатдорлигимни билдираман.
— Бу касаллик менда 6 йил аввал бошланган эди, — дейди Азима РОЗИҚОВА. — Айниқса шу йил аҳволим жуда оғирлашди, танам шишиб кетди. Тошкентга келиб, тиббий текширувлардан ўтганимдан сўнг, шифокорлар бу касалликни даволашнинг бирдан-бир йўли трансплантация эканини айтишди. Операциядан чиққанимга 4 кун бўлди. Ҳозир анча яхшиман. Кеча бир-икки қадам юрдим, бугун ҳам кроватим атрофини айланмоқчиман.
— Жигар циррози билан оғрийдиган беморлар бугунги кунда юртимизда ҳар минг кишига 5-6 нафарни ташкил этади, — дея таъкидлади операцияга бошчилик қилган жарроҳ, профессор Миршавкат АКБАРОВ. — Жигар циррозининг асосий давоси бу — жигар трансплантациясидир. Шу жумладан, энг кўп трансплантациялардан бири яқин қариндошлар орасида амалга оширилади.
Ўзбекистонда жигар трансплантацияси дастурини ривожлантиришнинг янги босқичи Aкадемик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Россиянинг академик В.И. Шумаков номидаги трансплантология ва сунъий органлар миллий тиббиёт илмий маркази ўртасида меморандум имзоланиши билан бошланди. Ҳамкорлик доирасида мутахассисларимиз бир неча бор Россия трансплантация марказида малака ошириш курсларида қатнашди.
Кейин бу каби операцияларни юртимизда мустақил йўлга қўйишимиз керак, деган қарорга келдик. Боиси, чет элдан мутахассисларни чақириш билан бу касалликни енгиб бўлмайди. Бугунги кунда камида йилига 40-50 нафар юртдошларимиз жигар трансплантацияси учун хориж давлатларига боришмоқда. Лекин ҳамманинг ҳам бунга имкони йўқ. Шунинг учун илк марта мустақил жигар трансплантациясини амалга оширдик. Аминмиз, икки беморимиз ҳам тўлиқ соғайиб кетади. Яқин кунларда яна битта жигар трансплантацияси амалиётини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқдамиз.
Бир сўз билан айтганда, бу ҳали бошланиши. Келажакда жигар трансплантациясини кундалик операциялар қаторига қўшиб, ушбу касаллик билан оғриган беморларимиз дардига дармон бўлиш ниятидамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

⚡️Тезкор хабар
ССВ: ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 23 июль куни бўлиб ўтган мажлисида 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилиб, сайлов кампанияси бошланиши расман эълон қилинган эди.
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали ташвиқот олиб бориш ҳуқуқи таъминланади. Сайловчилар билан учрашувлар номзодлар ва сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади.
Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида сиёсий партияларнинг сайловолди жараёнларда фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароит яратиш, ушбу муҳим сиёсий жараёнда сиёсий партияларнинг қонун билан кафолатланган сайловолди тадбирларини амалга оширишларини таъминлаш билан боғлиқ айрим масалалар кўриб чиқилди.
Хусусан, Комиссиянинг қарори билан Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатувчи сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини юқори савияда халқаро стандартларга мос равишда ўтказиш мақсадида сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Бунда сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишда иштирокчилар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш, антисептик воситалардан фойдаланишга риоя этиш каби санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этишга ҳамда учрашувларга таклиф этилаётган фуқароларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлигига эътибор қаратиш тавсия этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

❗️Кеча юртимизда 844 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 18 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 146459 (+844) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌70 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌39 нафари Андижон вилоятида,
📌21 нафари Бухоро вилоятида,
📌51 нафари Жиззах вилоятида,
📌25 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌16 нафари Навоий вилоятида,
📌36 нафари Наманган вилоятида,
📌91 нафари Самарқанд вилоятида,
📌24 нафари Сирдарё вилоятида,
📌92 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌73 нафари Фарғона вилоятида,
📌39 нафари Хоразм вилоятида,
📌98 нафари Тошкент вилоятида,
📌169 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 86 нафар
🔹Бухоро вилоятида 15 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 70 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 27 нафар,
🔹Навоий вилоятида 22 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 182 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 92 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 71 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 23 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 94 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 139021 (+791) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1002 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 18 август куни 386 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 19586 нафарга етди. Кеча уларнинг 375 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12168 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 132 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 132 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Шу кунгача юртимизда қўлланилган вакциналар миқдори 12,5 миллион дозага яқинлашди
🔺18 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 107 374 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 61 583 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 35 963 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 9 828 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 12 498 144 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 8 790 112 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 724 182 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 983 850 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 447 298 нафарни ташкил қилмоқда.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (21 823 доза),
📌Наманган вилояти (19 004 доза),
📌Тошкент шаҳри (13 062 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 1 434 884 доза,
📌Наманган вилоятида 1 431 764 доза,
📌Андижон вилоятида 1 352 744 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 213 854 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 057 876 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ СЕРТИФИКАТ ҲАҚИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИЛДИ
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳасининг бу галги сонида:
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев ва ССВ тасарруфидаги IT-Med корхонаси ходими Шоҳрух Қурбонов иштирок этиб, бир неча саволларга жавоб берди:
❓ Эмланганлик тўғрисидаги сертификат нима, уни қандай ва қаерда олиш мумкин?
❓SMS-хабар тизими қандай ишлайди?
❓Вакцина олганлик тўғрисида SMS-хабар келмаса, нима қилиш керак?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳасининг бу галги сонида:
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев ва ССВ тасарруфидаги IT-Med корхонаси ходими Шоҳрух Қурбонов иштирок этиб, бир неча саволларга жавоб берди:
❓ Эмланганлик тўғрисидаги сертификат нима, уни қандай ва қаерда олиш мумкин?
❓SMS-хабар тизими қандай ишлайди?
❓Вакцина олганлик тўғрисида SMS-хабар келмаса, нима қилиш керак?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОН ХИРУРГИЯСИ ТАРИХИДА ЯНГИ САҲИФА ОЧИЛДИ
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари ортотопик жигар трансплантацияси операциясини муваффақиятли амалга оширди.
Бу галги операция мамлакатимиз тиббиёти тарихига ўзбек мутахасислари томонидан мустақил амалга оширилган илк жигар трансплантацияси сифатида муҳрланди.
Узоқ давом этган операцияда ромитанлик 38 ёшли Азима Розиқовага 42 ёшли акаси Бекмурод Розиқовнинг жигаридан бир бўлак кўчириб ўтказилди.
"Ўзбекистон 24" телеканали ижодкорлари операция жараёнларидан репортаж тайёрлади.

❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 542 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈208 миллион 708 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 377 мингдан зиёд киши вафот этган (18.08.2021 йил Европа вақти билан соат 16:06 ҳолатига кўра).
🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 542 708 янги ҳолати аниқланди.
⚫️6 739 нафар бемор вафот этди.
🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (19.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 13:38 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈209 миллион 308 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 393 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 37,155 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (32,322 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (20,457 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Франция (6,661 миллиондан ортиқ) ,
🇫🇷бешинчи ўринда эса Россия (6,572 миллиондан ортиқ).
🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 113 803, Ҳиндистонда 35 178, Бразилияда 14 471, Россияда 20 914, Францияда эса 17 104 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 4 миллиард 796 миллионга яқин доза вакцина қўлланилган.

ССВ: ОТАБЕК МАҲКАМОВ ЎЗБЕКИСТОН ШИФОХОНАЛАРИДА ЭМАС
Ижтимоий тармоқларда журналист Отабек Маҳкамов оғир аҳволда экани ва мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари фаолиятидан норозилик билдиргани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятга аниқлик киритиш учун ушбу ҳолатни ўрганди. Натижада, О.Маҳкамов вазирлик тизимига кирувчи бирор даволаш муассасасида муолажа олмагани аниқланди.
Бундан ташқари, журналист шу йилнинг июнь ойи бошида мамлакатимиздан хорижга сафарга кетганлиги, ҳозирда эса АҚШда даволанаётганлиги ҳақида хабарлар айтилмоқда.
Қолаверса, интернет тармоғида тарқалган матн айнан журналист О.Маҳкамовга тегишли экани ҳам тасдиқланмаган. Ушбу матннинг оддий имло ва грамматик қоидаларга жавоб бермаслиги ҳам буни тасдиқлай олади.
Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқдаги саҳифалар админлари, блогерлар ва фуқаролардан инсон ҳаёти билан боғлиқ бу каби масалалар ортидан асоссиз шов-шув қўзғашга уриниш қонунга ва инсонийлик тамойилларига зид эканини эслатиб ўтамиз.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов:
"Moderna вакцинасининг 1-дозасини олган фуқаролар учун 2-дозаси махсус омборхоналарда сақланмоқда. Фақат "Sputnik V" вакцинасининг 2-компонентини етказишда бизга боғлиқ бўлмаган равишда узилиш бўлиб қолди, у ҳам яқин кунларда бартараф этилади".
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
"Moderna вакцинасининг 1-дозасини олган фуқаролар учун 2-дозаси махсус омборхоналарда сақланмоқда. Фақат "Sputnik V" вакцинасининг 2-компонентини етказишда бизга боғлиқ бўлмаган равишда узилиш бўлиб қолди, у ҳам яқин кунларда бартараф этилади".
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вакциналар қандай ишлайди?
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда энг самарали чора – вакцинация эканлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Шу боис, ҳозирда дунё олимлари томонидан “COVID-19” билан боғлиқ мураккаб вазиятни назорат қилишга қодир турли вакциналар ишлаб чиқарилмоқда.
Бироқ тан олиш лозимки, бугун ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида вакцина ва эмланиш жараёнлари ҳақидаги нохолис фикрлар ҳамда ўринсиз танқидларга кўп бор дуч келмоқдамиз. Бундай даъволарнинг аксарияти эса уларнинг касалликка қарши қандай ишлаши, таркиби ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаган инсонлар томонидан тарқатилмоқда.
Хўш, “COVID-19”га қарши вакциналар ўзи қандай ишлайди? Бу ҳақидаги зарур маълумотларни ушбу видеоролик орқали билиб олишингиз мумкин.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ЮҚОРИ ДАРАЖАЛИ ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ХИЗМАТ ВА ДАВОЛАШ ИШЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг замон талабларига мос тарзда реконструкция қилинган янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдилходи Иминов, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, соҳа ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, шошилинч тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар кўлами ортиб бораётгани таъкидланиб, ушбу янги шифо маскани вилоят аҳли учун Истиқлолимизнинг 30 йиллигига муносиб туҳфа бўлгани айтиб ўтилди.
Шундан сўнг, меҳмонлар янги бинода яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали биноси йиллар давомида анча эскириб, замон талабларига жавоб бермай қолган эди. Шу боис, муассаса 2018 йил Инвестиция дастурига киритилиб, марказда катта ҳажмдаги қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилди. Қувонарлиси, қарийб 48 миллиард сўмлик бунёдкорлик ишлари ниҳоясида филиал қиёфаси ва шароитлари тубдан ўзгарди.
Жумладан, янги лойиҳа асосида бинонинг ташқи ва ички томони замонавий андозаларга мос тарзда таъмирланди. 350 ўринли даволаш бўлими реконструкция қилинди. Муҳандислик тармоқлари тўлиқ янгиланди. Қўшимча мажлислар зали қурилди.
Бир сўз билан айтганда, мазкур шифо масканида даволанувчилар ва тиббиёт ходимлари учун ҳар жиҳатдан қулай шарт-шароитлар яратилди.
Ишонамизки, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали жамоаси янги бинода вилоят аҳлига юқори малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишда бор куч ва билимини аямайдилар.
Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

ССВ: ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 6 ОЙИДА “ТЕЗ ЁРДАМ” ХИЗМАТИГА 5 ЯРИМ МИЛЛИОНГА ЯҚИН ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШДИ
Сир эмас, ҳозирги мураккаб пандемия шароитида тиббиёт ходимлари чинакам саломатлик посбонлари сифатида коронавирус инфекциясига чалинган минглаб юртдошларимизнинг шифо топиб, оиласи бағрига қайтишида катта жонбозлик кўрсатмоқда.
Айниқса, аҳоли саломатлигини асраш, уларни ушбу хавфли касалликдан ҳимоя қилишда тез тиббий ёрдам хизмат бригадаларининг ўрни беқиёс. Буни эса ушбу хизматга келиб тушаётган чақирувлар сонидан ҳам билиш мумкин.
Рақамларга мурожаат қилсак, 2021 йилнинг олти ойи давомида юртимиз аҳолиси томонидан “103” хизматига бўлган жами мурожаатлар сони 5 миллион 412 минг 806 тани ташкил этди.
Энг кўп мурожаат Фарғона (701 838 та) ва Андижон вилояти (638 640 та) ҳамда Тошкент шаҳри(514 409)да қайд этилди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ўтган йилнинг айни шу даврида юртдошларимиздан тез тиббий ёрдам хизматига 5 миллион 362 минг 524 та чақириқ келиб тушган эди.
Шунингдек, жорий йил июль ойида республика бўйича “103” хизматига бўлган жами мурожаатлар сони 1 миллион 343 минг 666 тани ташкил этиб, энг кўп чақириқ Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда пойтахтда қайд этилди.
Қолаверса, июль ойида 28 минг 48 та мурожаат “тез ёрдам” ходимлари томонидан натижасиз чақириқлар, деб баҳоланди. Бу “103” хизматига ёлғон чақириқ, улар келишини кутмай йўловчи транспортда олиб кетилгани, манзил топилмагани, тез тиббий ёрдам рад этилган каби қатор вазиятлар билан боғлиқ.
Эътиборлиси, олиб борилган тарғибот ишлари натижасида жорий йил “103” хизматига ёлғон қўнғироқлар келиши бироз камайишига ҳам эришилди. Жумладан, 2021 йилнинг иккинчи чорагида “тез ёрдам”га 2907 та ёлғон чақириқ келиб тушиб, бу рақам ўтган йилнинг айни шу даврида 4658 тани ташкил қилган эди.

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланади. Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тадбиркорларнинг таклифлари эшитилади.
__
Скоро начнется открытый диалог Президента Шавката Мирзиёева с предпринимателями страны. На встрече будут обсуждены меры по поддержке бизнеса, решению системных проблем в сфере, рассмотрены предложения предпринимателей.
Манба

❗️Кеча юртимизда 863 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 19 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 147322 (+863) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌92 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌41 нафари Андижон вилоятида,
📌27 нафари Бухоро вилоятида,
📌50 нафари Жиззах вилоятида,
📌20 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌20 нафари Навоий вилоятида,
📌39 нафари Наманган вилоятида,
📌93 нафари Самарқанд вилоятида,
📌22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌88 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌90 нафари Фарғона вилоятида,
📌31 нафари Хоразм вилоятида,
📌93 нафари Тошкент вилоятида,
📌157 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 89 нафар
🔹Андижон вилоятида 130 нафар
🔹Бухоро вилоятида 36 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 48 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
🔹Навоий вилоятида 18 нафар,
🔹Наманган вилоятида 78 нафар
🔹Самарқанд вилоятида 173 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 69 нафар
🔹Сурхондарё вилоятида 105 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 83 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 25 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 85 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 140088 (+1067) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1008 нафарни ташкил қилди.

🔥1
2021 йил 19 август куни 395 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 19981 нафарга етди. Кеча уларнинг 353 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12521 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 135 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 135 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Шу кунгача юртимизда 1 миллион 458 минг 381 нафар киши тўлиқ эмланди
🔺19 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 96 486 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 52 288 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 34 350 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 9 848 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 12 594 630 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 8 842 400 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 758 532 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 993 698 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 458 381 нафарни ташкил қилмоқда.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (18 710 доза),
📌Фарғона вилояти (18 379 доза),
📌Тошкент шаҳри (13 106 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 1 453 263 доза,
📌Наманган вилоятида 1 450 474 доза,
📌Андижон вилоятида 1 358 895 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 217 232 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 059 526 дозани ташкил қилмоқда.

Коронавирусни аниқлашда ишлатиладиган экспресс-тест хориждан беғараз кўмак сифатида келтирилди
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати марказига коронавирус ва антитаначаларни аниқлайдиган 9600 донадан ортиқ экспресс-тест топширилди.
Ушбу экспресс-тестлар марказнинг хорижий ҳамкори томонидан беғараз тақдим қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда мамлакатимизга олиб келинди.
Тадбирда иштирок этган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов бундай экспресс-тестлар бугунги пандемия шароитида тезкорликни таъминлаб, касалликни ўз вақтида аниқлаш ва тегишли чораларни қисқа муддатларда кўриш имконини беришини таъкидлади.
Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарияти томонидан ушбу экспресс-тестларнинг мамлакатнинг 14 та ҳудудига тегишлилигича тақсимоти таъминланиб, давлат тиббиёт муассасаларида мақсадли ишлатилишига кафолат берилди.
Манба: ЎзА